islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Safarga chiqishdan avval nimalar qilinadi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Кексаларга нафақа беришни биринчи бўлиб жорий қилган саҳоба

Умар розияллоҳу анҳу ўз даврларида ижтимоий таъминот ишларини энг гўзал тарзда йўлга қўйганлар ва бу ишга асос солганлар десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг хазинасига етарли мол тушганда, фуқароларга маош тайин қилишни ташкил қилдилар. Ўша ишларни кўрган, уларда иштирок этган кишилар бу ҳақда ишончли маълумотларни қолдирганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22300

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳеч ўйлаб кўрдингми?

Қуръонда келадиган суралардан бирининг номи Каҳф. Раббимиз бизга нозил этган Китобини охирги одамгача барча Аллоҳни танисин, динини тушунсин дея туширди. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳамиз йўқ. Алҳамдулиллаҳ, биз Аллоҳга ва Унинг Китобига борича иймон келтирганмиз. Аллоҳнинг Расули нима деган бўлса, унга ҳам ҳаққи билан иймон келтирдик. Бунга ҳамд айтамиз. Қуръонда бир юз ўн тўртта сура бор. Бу сураларга ҳеч ким ўзича ном қўйиб олмаган. Сураларнинг номларини шахсан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ўзлари айтиб берганлар. Албатта, шундай қилишни Аллоҳ таоло буюрган ва у зот ҳам шундай қилганлар. Ушбу бир юз ўн тўрт сурадаги оятлар бизга хитоб қилади. Бизга динимиз ва иймонимизни ўргатади. Сураларнинг номи ҳам бизга бирор хабар бераётган бўлиши мумкин эмасми? Ёки шунчаки номлаб қўйилганмикан? Айниқса, суранинг мазмуни билан унинг номи бир нуқтада умумлашса!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22298

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tashriq takbirlari qachon va qanday aytiladi?

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Qo'shimcha: Bugun (15-iyun, shanba) bomdod namozidan so'ng tashriq takbirlari aytilishi boshlanadi.

Читать полностью…

Islom.uz

Isrof

«Isrof» kitobi 1-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Isrof» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mutoffifun surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Такбири ташриқни айтишни унутманг!

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар валиллааҳил-ҳамд».


Маъноси: «Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир».

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15-июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19-июнь аср намозига қадар айтилади:

15-июнь – 5 маҳал;

16-июнь – 5 маҳал;

17-июнь – 5 маҳал;

18-июнь – 5 маҳал;

19-июнь – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22297

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🐏 Qurbonlik qilishda nimalarga e'tibor berish kerak?

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Isrof

«Isrof» soʻzi asli arabcha boʻlib, «hisobsiz tarzda ishlatish», «haddidan oshish» kabi maʼnolarni anglatadi.

Isrofga yoʻl qoʻygan odam Alloh belgilab bergan chegaradan chiqib, U Zotning neʼmatlarini oʻrniga sarflamagan yoki hojatdan tashqari ishlatgan boʻladi.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning yoshi qancha bo'lishi kerak?

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Safarning ham odobi bormi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари

Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

Андижон 05:00
Наманган 05:00
Фарғона 05:00
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:15
Сирдарё 05:15
Жиззах 05:15
Самарқанд 05:20
Сурхондарё 05:20
Қашқадарё 05:25
Навоий 05:25
Бухоро 05:30
Хоразм 05:45
Қорақалпоғистон Рес. 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метроси бепул хизмат кўрсатади

Қурбон Ҳайити байрами куни Тошкент метрополитени тонги соат 03:00 дан иш бошлайди

Бундан ташқари, Қурбон Ҳайити байрами кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатади.

Шунингдек, Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновлар ҳам йўлга қўйилади

«Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан республика ичидаги авиайўналишларга бўлган талаб ва қизиқиш инобатга олинган ҳолда қўшимча авиақатновлар жорий қилинмоқда.

Унга кўра.

Тошкент - Наманган - Тошкент – 15 июнь куни;

Тошкент - Бухоро - Тошкент – 15, 17, 18 июнь кунлари;

Тошкент - Термиз - Тошкент – 15, 16, 17, 18 июнь кунлари;

Тошкент - Самарқанд - Тошкент – 16 июнь куни;

Тошкент - Урганч - Тошкент – 16, 18 июнь кунлари;

Тошкент - Фарғона - Тошкент – 17 июнь куни қўшимча парвозлар амалга оширилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22290

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Энг яхши суҳбатдош


ع
َنْ يَزِيدَ بْنِ أَبِي حَبِيبٍ: أَنَّ الْعُلَمَاءَ كَانُوا يَقُولُونَ: حَقُّ الْأُمِّ أَفْضَلُ مِنْ حَقِّ الْأَبِ، وَلِكُلٍّ حَقٌّ.

Язийд ибн Абу Ҳабийбдан ривоят қилинади:

«Уламолар: «Онанинг ҳаққи отанинг ҳаққидан афзал», дер эдилар. Ҳар бирининг ҳам ҳаққи бор».

Шарҳ: Ота-онанинг икковининг ҳам фарзандида ҳаққи бор. Фарзанд бу ҳақни адо этиши керак. Лекин онанинг ҳаққи отаникидан кўра устундир, афзал ва кўпдир. Саҳобалар, тобеъинлар ичидаги уламолар онанинг ҳаққи кўплигини, устунлигини доимо эслатиб туришар эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22288

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Зарарсиз ов ҳайвонини ўлдириш

Аллоҳ таоло:

«Сизларга денгиз ови ва унинг таоми сиз ва йўловчилар баҳраманд бўлишингиз учун ҳалол қилинди. Модомики эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг», деган («Моида» сураси, 96-оят).

Эҳромдаги инсоннинг сув ҳайвонларини ов қилиши ёки унинг таомидан истеъмол қилиши жоиз. Лекин:

«Модомики эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди».

Яъни, Аллоҳнинг амрига итоат қилмоғингиз зарур. Бу иш тақво билан бўлади. Шундай экан, қиёмат куни

«Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22287

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning goʻshti qanday taqsimlanadi?

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Дуолар ижобат бўладиган кун

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Албатта, У зот яқинлашиб келади ва улар билан фаришталар олдида фахрланиб: «Анавилар нимани хоҳлашяпти?» дейди».
Имом Муслим ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуоларнинг энг афзали Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган дуонинг энг афзали: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» - дедилар. Имом Термизий ривояти.

Ибн Абдул Бар «Мазкур ҳадис арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр «Лаа илааҳа иллаллоҳ» эканига далилдир", деди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22299

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning sifati va qurbonlikning muddati

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Арафа кунининг рўзаси

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».

Масала: Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўлади.

Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.

🔗 https://islom.uz/maqola/14311

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Safarning turlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жинoятлap ва уларнинг каффорати

Ҳaж вa умpa бoбидaги «жинoят» дeб эҳром вa ҳapaм мaн этгaн ишлapни қилишгa aйтилaди. Жинoятлap икки хил бўлaди:

а) Эҳромгa бoғлиқ жинoятлap ҳaж вa yмpaдa эҳромгa киpгaн кишилapгa xoc.

б) Ҳapaмгa бoғлиқ жинoятлap ҳapaм ҳyдyдидa бўлгaн кишилapгa xoc.

Эҳромгa бoғлиқ жинoятлap ўз нaвбaтидa қyйидaгиларгa бўлинaди:

1. Tyя ёки мoл cўйишни вoжиб қилaдигaн жинoятлap:

– Apафoтдa тypгaндaн кeйин aёлигa яқинлик қилиш;

– Ифoзa тaвoфини жyнyб ҳoлидa қилиш ёки ҳaйзи, нифocи бop aёллapнинг бундай тавоф қилиши;

2. Қўй cўйишни вoжиб қилaдигaн жинoятлap:

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22296

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Арафа кунининг фазилатидан бебаҳра қолманг!

Салафи солиҳлар эҳтиёжлари учун қиладиган дуоларини арафа кунига сақлаб қўйишар эди. Қанчадан-қанча орзу-умидлар ва дуолар арафа куни оқшомида ижобат қилинган.

Солиҳлардан бири: «Аллоҳга қасам! Арафа куни бирор дуо қилсам, бир йил ўтмасидан туриб, уни худди тонгни ёришгани каби амалга ошганини кўрдим», деб айтади.

Рамазон ойидаги қадр кечаси аниқ бўлмагани учун уни билмаймиз. Аммо Зулҳижжанинг Арафа куни ҳақида Аллоҳ таолодан Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳадислар орқали аниқ хабар бериб қўйганлар. Шундай имконият бўлса ҳам камчиликка йўл қўямизми? Агар арафа кунининг оқшомида, имкон қадар ҳоли қолиб дуо қилиш, фурсатни бой бермасдан фойдаланиб қолиш лозим. Бу вақт аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралиғидадир.

Абу Қатодадан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан арафа кунидаги рўза хусусида сўралди. Шунда у зот: «Ўтган йил ва қолган йилдаги гуноҳлар учун каффоратдир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Шанба кунги арафанинг рўзасини тутиш фурсатини ўтказиб юборманг! Чунки у икки йиллик гуноҳлар учун кечирилиш фурсатидир. Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол, сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

🔗 https://islom.uz/maqola/22295

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hajning muhim amallari

Zulhijjaning 8-kunidan 13-kunigacha davom etadi.

1. 8-zulhijjada haj niyati bilan ehromga kiriladi. Bu hajning muhim 1- farzidir.

2. 8-zulhijjada Minoda birinchi turish va oʻsha yerda tunash. (Sunnati muakkada)

3. 9-zulhijjada Arafotda turish. Bu haj amalining muhim 2-farzi. Arafotda peshin va asr namozlari jamlab oʻqiladi. Kim Arafotda turmasa, haji haj hisoblanmaydi.

4. 10-zulhijjada shom va xufton namozini Muzdalifada jamlab oʻqish. Bu hajning vojib amalidir.

5. 10-zulhijjada Muzdalifada tunash. Bu vojib amal. Bomdod namozi vaqti kirgandan soʻng ham bir muddat turish. Bu Sunnati muakkada.

6. 10-zulhijjada Muzdalifada turish. Bu hajning vojib amali.

7. 10-zulhijjada Jamrotul Kubroga, yaʼni katta shaytonga tosh otish. Bu hajning vojib amalidir.

8. 10-11-12-zulhijjada Minoda ikkinchi bor turish. Bu Sunnati muakkada.

9. 10-zulhijjada qurbonlik qilish. Bu amal tamattuʼ va qiron hajini qiluvchilarga vojib, ifrod hajini qiluvchilarga mustahab.

10. 10-zulhijjada sochni tagidan oldirish yoki qisqartirish. Bu hajning vojiblaridan boʻlib, ehromdan chiqish uchun shartdir.

11. 10-zulhijjada ziyorat tavofini qiladi. Bu hajning 3-farzi. Bu tavofni 11-12 zulhijjada qilsa ham boʻladi.

12. 10-zulhijjada Safo va Marva orasida haj niyatida saʼy qiladi. Bu hajning vojib amali. Agar avvalgi kunlarda saʼy qilmagan boʻlsa, tavofdan soʻng saʼy qiladi.

13. 11-12-zulhijjada Jamrotul Kubro, Jamrotul Vusto, Jamrotus Sugʻroga (3 ta shaytonga) yettitadan tosh otiladi. Bu hajning vojib amali. 13 zulhijjada 3 ta shaytonga tosh otish mustahab.

14. 12-zulhijjada vidolashuv tavofi amalga oshiriladi. Bu tavofni xorijdan borganlar bajaradi va bu hajning vojib amali.

🔗 https://islom.uz/maqola/19329

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Safar qanday boʻladi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Sunnatning ma’nosi nima?

Sunnat Islom shariatida Qur’oni Karimdan keyingi ikkinchi manba hisoblanadi. Bu solishtirib ko‘rib yoki mulohaza qilib aytilgan fikr emas. Balki Sunnatning Islom shariatida ikkinchi manba ekanligini Alloh taolo va Uning Rasuli – Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam aytganlar.

Bu musulmonlarning asrlar osha ittifoq bilan amal qilib kelayotgan ishlaridir. Bu sog‘lom aql va tafakkur taqozosidir.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳар қандай илмни ўз мутахассисидан олиш керак

Табароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Жобияда хутба қилиб: «Эй одамлар! Ким Қуръондан сўрамоқчи бўлса, Убай ибн Каъбнинг олдига келсин. Ким меросдан сўрамоқчи бўлса, Зайд ибн Собитнинг олдига келсин. Ким фиқҳдан сўрамоқчи бўлса, Муоз ибн Жабалнинг олдига келсин. Ким мол-дунё­дан сўрамоқчи бўлса, менинг олдимга келсин. Аллоҳ мени унга волий ва тақсимловчи қилди», дедилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22293

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мадоин фатҳи

Узоқдан форс империясининг пойтахти кўринди. Мусулмонларнинг кўзлари Кисронинг оқ уйига тушди. Улар дарҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Менинг умматимдан бир тўпи оқ уйни, Кисронинг уйини фатҳ қилурлар», деган ҳадиси шарифларини эслаб, шод бўлдилар.

Зирор ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:

«Аллоҳу Акбар! Бу Кисронинг оқ уйи! Бу Аллоҳ ваъда қилган нарса! Унинг Расули тасдиқ қилган нарса! Аллоҳу Акбар!» деб наъра тортди. Ҳамма бир овоздан:

«Аллоҳу Акбар!» деб осмонни такбирга тўлдирдилар.

Ҳамма Кисронинг қасрини фатҳ қилиш шавқи ила яшай бошлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22291

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🐏 Qurbonlik qilishning hikmatlarini bilib oling

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

👂 Qulog‘imiz himoyachisi

Qulog‘imiz eshitish va muvozanat organidir.

Quloq oltingugurti – bu quloq kanalining tabiiy «moylash» vositasidir. Bu vosita quloq kanalidan o‘lik teri hujayralarini tozalash uchun kerak. Shuning uchun quloqda oltingugurt to‘planmaydi, aksincha, bakteriyalardan himoya qilib, qoldiqlarni yo‘q qiladi.

#Allohning_mojizalari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qurbonlik qilinadigan hayvonlarning yoshi va bir hayvonni necha kishi qurbonlik qilishi mumkinligi

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал