islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Дажжолнинг сифатлари

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий алайҳиссалом Абу Бакр ва Умар билан бирга уни Мадина кўчаларидан бирида учратдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом унга: «Мен Аллоҳнинг Расули эканлигимга шаҳодат келтирасанми?» дедилар. У эса «Сен ҳам менинг Аллоҳнинг Расули эканлигимга шаҳодат келтирасанми?» деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Мен Аллоҳга, Унинг фаришталарига ва китобларига иймон келтирганман», дедилар. Сўнг: «Сенга нималар кўринади?» дедилар. «Сув устида турган Аршни кўраман», деди у. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Иблиснинг денгизда турган аршини кўрар экансан. Яна нимани кўрасан?» дедилар. «Икки содиқни ва бир козибни ёки икки козибни ва бир содиқни кўраман», деди. Шунда у зот: «Бу алжираб қолибди, уни тек қўйинглар», дедилар».

Шарҳ: Бу ривоят аввалгисини таъкидлаш билан бирга, Ибн Сайёднинг иблис билан алоқадорлигини очиқ-ойдин баён қилмоқда.

🔗 Давоми: https://islom.uz/maqola/22238

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ота-онанинг фарзандига қилган дуоси тўсиқсиз қабул бўлади

ع
َنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ثَلَاثُ دَعَوَاتٍ مُسْتَجَابَاتٍ لَا شَكَّ فِيهِنَّ: دَعْوَةُ الْمَظْلُومِ، وَدَعْوَةُ الْمُسَافِرِ، وَدَعْوَةُ الْوَالِدِ عَلَى وَلَدِهِ.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандига дуоси», дедилар».

Шарҳ: Демак, зулм қилишдан ва мазлумнинг дуойибадига учрашдан эҳтиёт бўлиш лозим. Имкони бўлса, мазлумларга ёрдам бериб, уларнинг хайрли дуосини олишга ҳаракат қилиш керак.

🔗 Давоми: https://islom.uz/maqola/22236

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муҳташам масжидлар

«Бадшаҳи»
масжиди 17-аср ўрталарида Покистоннинг Лаҳор шаҳрида Мўғуллар сулоласининг сўнгги ҳукмдори буйруғи билан эски шаҳар ҳудудидаги баланд супа устида қурилган. Масжид ҳовлисининг ўлчамлари 159 × 527 м. бўлиб, саккизта минораси бор. Миноралар масжид бурчакларида тўртта ва баландлиги бир хил. Ташқи тўртта минораларнинг баландлиги 62 метр. Асосий хонақоҳ эшигининг олдидаги ғишт билан қопланган кенг ҳовлисига 60 000 дан зиёд намозхон сиғади.

🔗 Давоми: https://islom.uz/maqola/22235

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Чангали кучли арслон» саҳоба

Ўша кунлари, яъни биринчи кун – Армос кунлари Саъд ибн Абу Ваққос қаттиқ хаста эдилар. Бутун баданларига яра тошиб кетган, ҳатто ўтиролмас эдилар. Аммо шундай бўлса ҳам дунё тарихидаги энг муҳим жангни ўта зукколик ва улкан жасорат билан бошқара бошладилар. Саҳобалар у кишини беҳудага «чангали кучли арслон», деб айтмаган эдилар.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу лашкар ичида ваъз қилишга ва «Анфол» сурасини қироат қилишга амр қилдилар. Мусулмонларнинг қалблари жўш уриб, кўзларига ёш тўлиб, сокинлик ҳолига келдилар.

🔗 Давоми: https://islom.uz/maqola/22233

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Janozani ko'tarish va dafn etish boblari 1-qism | Fiqh saboqlari

Hidoya 93-son

Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Erkak yoki ayolga janoza namozini o‘qiyotgan kishi (ya’ni imom mayyitning) ko‘ksi to‘g‘risiga turadi».

Sababi ko‘ks qalb joylashgan o‘rindir. Qalbda esa iymon nuri bo‘ladi. Shuning uchun ko‘ksning to‘g‘risida turish (mayyitning) iymonini shafoat qilishga ishoradir. Janozaga oid to‘liq ma’lumotni ushbu videodan bilib olishingiz mumkin.

Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy

Ustoz: A'zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ал-Жаббор

«Ал-Жаббор» сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат қилади, ҳар бир қийналганни енгилликка чиқаради, мусибатга учраганларни сабот ва сабрга муваффақ қилади, агар мажбуриятларини адо қилишса, мусибат эвазига улкан ажрга мушарраф қилади. Синиқ қалблар у Зот сабабли тузалур. Дуодаги «Аллоҳумма ужбурний» сўзи банданинг ислоҳи ва унга зарар берувчи барча нарсани даф қилиш ҳақиқатидир.

Ал-Жаббор сўзи Қуръони Каримда бир жойда, Ҳашр сурасининг 23-оятида зикр қилинган.

Маълумки, Аллоҳнинг исми зот, исми сифат, исми феъл, исми танзиҳ ва исми таъзим каби исмлари бор. Ал-Жаббор исми исми таъзимга тааллуқлидир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Иззат изоримдир, кибриё эса ридомдир. Ким уларни Мен билан талашса, уни азоблайман», деган (Муслим ривояти).

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22227

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аллоҳ таоло ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмайди

У Зот ўз нафсига барча маҳлуқотларга марҳамат кўрсатишини ёзиб қўйган. У ягона Роббдир, Ундан ўзга Робб йўқдир. Унинг раҳмати баъзи бандаларни ислоҳ қилиш учун гоҳида уларга қаттиқлик, синов, мусибат беришни тақозо этади.

Доктор Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ

🔗 https://islom.uz/maqola/22225

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#қуръони_карим

Ўрта ҳажмли, тажвидли мусҳафи шариф

Мусҳафни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 64 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Бўлғуси ҳожиларимизга бўлган эътибор Саудия нашрларида

Саудия Арабистонида энг фаол бўлган madina.com, alriyadh.com, al-spa.gov.sa, shahdnow.sa, nabd.com, newsi.gulf, arab.sahafahh.net, 2lkhbr.com каби нашрлар ўзбекистонлик зиёратчиларни Тошкент ҳамда Мадина шаҳарларидаги кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилгани ҳақида хабарларни эълон қилди.

Мазкур хабарларда бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлгани ва хайрли дуолар қилинганига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Мадина шаҳрига етиб келган зиёратчиларимизни «Ҳаж – 2024» ишчи гуруҳи раҳбарлари ва мутасаддилар томонидан катта эҳтиром билан кутиб олингани ва уларга илтифотлар кўрсатилгани эътироф этилган. Хабарда зиёратчилар республикамизнинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти орқали Мадина шаҳрига кузатилаётгани ҳам қайд этилган.

Ушбу араб нашрлари мамлакатимизда юртбошимиз бошчилигида ҳаж тадбирларига катта эътибор қаратилиб, мўмин-мусулмонларнинг ҳаж арконини мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар ҳозирлангани ва бундан бўлғуси ҳожилар ҳам миннатдор эканига урғу қаратилган.

Маълумот ўрнида, «Ар-Риёз» газетаси 1965 йилда таъсис этилган бўлиб, 52 саҳифали кунлик нашрдир. У 150 000 ададда чоп этилади, alriyadh.com номли сайти эса энг машҳур электрон нашрлардан бири ҳисобланади. Бир кунда ўртача 1,5 млн. киши сайт маълумотларини мутолаа қилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/22224

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Мерос олиш сабаблари ва унинг рукнлари

Кишига мерос олиш имкониятини берадиган сабаблар учтадир:

1. Ҳақиқий қариндошлик (насаб боғланиши). Булар – ота-она, фарзандлар, ака-укалар, амакилар ва бошқалардир. Қисқа қилиб айтганда, ота-она ва фарзандлар ҳамда уларга мансуб бўлганлар.

2. Никоҳ. Бу – эр-хотин ўртасидаги тузилган саҳиҳ ақдномадир. Гарчи никоҳдан сўнг духул ёки хилвати саҳиҳа бўлмаса-да, никоҳнинг ўзи мерос олиш сабабларидан бири бўла олади. Аммо фосид никоҳ ёки ботил никоҳ орқали (эр-хотин) асло бир-биридан мерос олиш йўқ.

3. Вало. Бу ҳукмий қариндошлик (яъни ҳақиқий эмас) бўлиб, озод қилиш валоси ва неъмат валоси дейилади. Унинг сабаби – озод қилувчининг озод қилган қулига инъомидир. Агар хожа қулини озод қилса, «озод қилиш валоси» дейиладиган риштани – робитани қўлга киритади ва мана шу сабаб орқали мерос олади, чунки хожа қулига саховат кўрсатиб, унга ҳуррият ва инсонийликни қайтариб берди. Бундан олдин у қулга безабон ҳайвонга қарагандек қарашар эди. Шунинг учун ҳам шариат қулнинг ўлимидан сўнг хожасини унга меросхўр бўлиш билан мукофотлади. Агар озод қилинган қулнинг қариндошлик жиҳатидан ҳам, эр хотинлик сабабидан ҳам меросхўри бўлмаса, ундан қолган меросни уни қулликдан озод қилган мавлоси олади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22223

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамзан Қодиров шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилди

Чеченистон
Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров икки давлат – Ўзбекистон ва Россия давлатлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтадиган йиғилишда қатнашиш учун Тошкентга ташриф буюрди.

Чеченистон Республикаси раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов самимий кутиб олди.

Ташриф давомида Рамзан Қодиров Чеченистоннинг Биринчи Президенти, Россия қаҳрамони, марҳум Аҳмад ҳожи Қодиров таҳсил олган муборак маскан бўлгани эътиборидан ҳам чеченлар Ўзбекистонни илиқ қабул қилишини таъкидлади.

«Қадим замонлардан буён халқларимиз бир-бирига қардош-дўст бўлиб келган, бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас», - деди Чеченистон раҳбари.

Рамзан Қодиров мамлакатимизга ташрифи давомида «Кўкча» даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонида бўлиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилди. Зиёрат асносида Қуръони Карим тиловатидан сўнг хайрли дуолар қилинди.

🔗 https://islom.uz/maqola/22222

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ғолиблик муборак!

Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Ингушетия Республикасида 25-27 май кунлари «Ихва» хайрия жамияти томонидан Қуръони Каримни тажвидли ўқиш II Халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилган эди. Ушбу мусобақада юртимиздан вакил сифатида «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли иштирок этди.

Мазкур халқаро Қуръон мусобақасида юртимиз вакили муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Аллоҳ таоло Аббосхон қорига юртимиздан етишиб чиққан забардаст ҳофизи Қуръонларнинг йўлини берсин, ҳифзини бақувват, хотирасини ўткир қилсин. Халқимизга ушбу ғалаба муборак бўлсин!

🔗 https://islom.uz/maqola/22221

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Дуони Аллоҳга ҳамд айтиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш билан бошлаш

Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳни улуғламасдан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: «Бу киши дуо қилишда шошилди», дедилар. Сўнгра уни ёки бошқасини чақириб: «Сизлардан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга сано айтиб, Уни улуғлаб ва Расулуллоҳга салавот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин», дедилар.

Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоятлари.

🔗 https://islom.uz/maqola/22215

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шиддатдан кейин фаровонлик келади (ўн иккинчи мақола)

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Форс подшоҳи Яздажирни Исломга чақириш учун ашрофлардан тарғиботчилар юбордилар. Уларнинг ичида Нўъмон ибн Муқаррин, Қайс ибн Зарора, Ашъас ибн Қайс, Фурот ибн Ҳайян, Осим ибн Амр, Амр ибн Маъдийкариб ва Муғийра ибн Шўъбалар бор эди. Улар Мадоинга етганларида Яздажирнинг олдига киритишди. Яздажир таржимон орқали:

«Сизларни бизга жанг қилишга, юртимизга киришга нима ундади? Биз сизлардан машғул бўлиб қолганимиз учун сизлар бизга ҳамла қилишга журъат қилдингизми?» деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22214

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ибн Сайёд аслида ким?

Пайғамбар алайҳиссаломнинг даврларида Мадинаи Мунавварада Ибн Сайёд деган бир одам яшаган. Унинг кўпгина сифатлари Дажжолнинг сифатларига ўхшагани учун кўпчилик уни «Дажжол мана шу бўлса керак», деб ҳам ўйлаган. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам уни кўрганлар, у билан гаплашганлар. Ибн Сайёдни баъзан Ибн Соид деб ҳам аташган. Қуйидаги сатрларда ана шу одам ҳақида келган бешта ривоятни ўрганиб чиқамиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22213

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Манба: https://islom.uz/maqola/22237

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жума – гуноҳларга мағфират

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:

«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».

Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:

«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».

Табароний ривоят қилган.

🔗 https://islom.uz/maqola/19479

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Haj amallari vaqtida hayz koʻrgan ayol nima qiladi?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жулайбибни кўрмаяпман

Жулайбиб розияллоҳу анҳу бадбашара, пакана ва камбағал киши эди. Бундай нуқсонларга эга йигитни қайси аёл яхши кўради. Ақалли бойлиги бўлганида ҳам бадбашаралигини бироз яширган бўлар эди.

Жулайбибнинг бор бойлиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уни яхши кўришлари эди. Зеро бунга соҳиб бўлган кишига бошқа неъматларнинг йўқлиги зарар берамайди. Киши севгани билан биргадир!

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Жулайбибни уйлантирмоқчи бўлдилар. Ансорлардан бирига дедилар:

🔗 Давоми: https://islom.uz/maqola/22232

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Моддиятчилик фалсафаси

Дин Халверзондан олинган иқтибосга кўра: «Уйғониш даври (милодий 1600-1800 йиллар) илм-фан эришган ютуқлар маърифат даври келганини англатди. Одамлар илм-фанни ҳақиқатнинг пировард мезони даражасига кўтариб олдилар.

Фрэнсис Бэкон (1561-1626), Роберт Бойль (1627-1692) ва Исаак Ньютон (1642-1727) томонидан табиатдаги янги қонунларнинг кашф этилиши оқибатида инсон коинотни механизмга қиёслай бошлади. Бундай таққослаш эса коинотнинг таянчи сифатида Худога бўлган эҳтиёжни бекор қилди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22228

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Туркияда Мовароуннаҳр алломалари меросига бағишланган халқаро анжуман ташкил этилди

2024 йил 27 май куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Чанкири Каратэкин университети билан ҳамкорликдаги «Мовароуннаҳрдан Онадўлига ҳадис анъанаси ва муҳаддислар» мавзусида халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

Халқаро илмий конференция ишини Чанкири Каратэкин университети ректори проф. др. Ҳарун Чифтчи кириш сўзи билан очиб, мазкур конференция ўтган йили Термизда бўлиб ўтган конференциянинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлаб ўтди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22226

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tanamizda kislota bormi?

Har bir insonning oshqozonida kislota mavjud.

Lekin nega bu kislota bizni hayotimizga хavf solmaydi?

Bu haqida to‘liq maʼlumotni ushbu videoda tomosha qilishingiz mumkin.

#Allohning_mojizalari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Haj qabul boʻlganining alomati

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Bir ayol mushukni bog‘lab qo‘yib, unga ovqat ham bermagani va yerdagi jonzotlardan yeyishi uchun qo‘yib ham yubormagani uchun do‘zaxga kirdi», dedilar».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Араб тили икки дунё саодатига элтувчи тил (иккинчи мақола)

Замон талаблари

«Бугунги кунда араб тили уни ўрганмоқчи бўлганларга асосан уч хил услуб (йўналиш)да ўқитилади, – дейди «GRAND» таълим маскани ходими, ўқитувчи Абдулмажид Абдумаликов. – Булар – Классик араб тили йўналиши (халқ тили билан айтганда «мадрасача» усул). Ушбу йўналишда бир неча аср аввал яратилган бошқа асарлар асосида ёзилиб, чоп этилган «Мабдал қироат», «Шифоҳия», «Сарф» каби китоблардаги қоидалар ёдлаттирилади. Ўқишга урғу берилади. Гапириш ва ёзишга унчалик эътибор қаратилмайди. Атама-терминлар араб тилида келтирилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22220

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Кафаннинг чўнтаги йўқ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида қўй сўйилди. У зот қўйни садақа қилишни буюриб, бир иш билан уйдан чиқиб кетдилар. Қайтиб келгач, Оиша розияллоҳу анҳодан «Гўштдан қанча қолди?» деб сўрадилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо «Бир бўлак қолди», деган эдилар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аслида шу бир бўлакдан бошқа ҳаммаси бизга қолибди», дедилар.

Буюк инсоннинг буюк жавоби!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам доимо инсонларга дунёнинг охират экинзори эканини таъкидлар эдилар: бугун фақат экиш бор, ҳосил олиш йўқ, охиратда эса ҳосил олиш бор, экиш йўқ!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22219

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Беморликка сабр қилиш

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда бемор бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, Аллоҳ таоло унга соғлик ва муқим вақтида қиладиган амалларнинг ажрини ёзади», дедилар».


Аҳмад, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига меҳрибонлигининг бир намунасидир. Банда бемор бўлиб қолса соғлигимда қиладиган савоб ишларим, нафл рўза, намоз, зикрларим қолиб кетди, деб ўксимаслиги учун унга худди соғлигида қилиб юрган амалларининг савоби каби савоблар ёзилади. Буни билган банда беморликка сабр қилади. Шу билан бирга, мазкур қоидани яхши билган банда соғлик пайтида яна ҳам кўпроқ нафл ибодатлар қилиши турган гап.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22216

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Alloh ko‘rib turibdi!

Alloh taolo har bir insonni dunyoga ragʻbatli qilib yaratgan. Shu bois u koʻpincha mol-dunyo toʻplab farovon hayot kechirishga intiladi, turli yoʻllar bilan mol-mulkni qoʻlga kiritish payidan boʻladi.

Mol-dunyo, boylik orttirishning yagona yoʻli toʻgʻri va halol kasb bilan mehnat orqali boyishdir.

📹 https://youtu.be/U4Q8EhHJdOo

🕋@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Haj qilish qoʻllanmasi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Ҳидоя» ислом билим юрти талабаси халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этади

25-27 май кунлари «Ихва» хайрия жамияти томонидан Қуръони Каримни тажвидли ўқиш II-халкаро Қуръон мусобақаси ўтказилади. Ушбу мусобақа Ингушетия (Россия) Ташқи ишлар ва миллий сиёсат ҳамда матбуот вазирлиги ҳомийлигида ташкил этилмоқда.

Мазкур халқаро мусобақада юртимиз номидан «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Аббосхон қори Обидов Саидмурод ўғли иштирок этади.

Юртдошимиз куни кеча мазкур мамлакатга жўнаб кетди.

Халқаро Қуръон мусобақасида қатнашадиган Аббосхон қорига муваффақият тилаймиз!

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал