Умар розияллоҳу анҳунинг тинчлик жабҳасидаги оламшумул ишлари
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг мусулмонлар халифаси, уларнинг бош раҳбари сифатида олиб борган фаолиятлари намозга ўтиш, узоқдан туриб шимол тарафда кетаётган фатҳ ишларини бошқаришдангина иборат бўлмаган. У кишининг мақсадлари Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, шариат таълимотлари асосида дунёдаги энг мукаммал, ҳаётнинг барча соҳаларида энг намунали жамият қуришни таъминлаш ҳам эди. Мана шу мақсадга эришиш йўлида у киши ҳар тарафлама ва серқирра фаолият олиб борар эдилар. Милодий XX асрнинг охирларида ғайримусулмон мутахассислар томонидан инсоният тарихида жамиятларга энг кўп фойда келтирган шахсларнинг исм-шарифларидан тузилган рўйхатнинг тўртинчи ўрнида Умар розияллоҳу анҳунинг исмлари келтирилгани фикримизнинг ёрқин далилидир.
Инсон илм-маърифатга эга бўлмасдан туриб, дунё халқлари ичида пешқадам бўлишни хаёлига келтирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва инсониятга то қиёматгача икки дунё саодатига эришиш йўлларини кўрсатиб борадиган динини, яъни Исломни илм дини қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22211
🕋 @islomuz
Qarzni uzish duosi, hojat namozi va Voqi'a surasi
«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 17-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Ота-онанинг ёмон дуосидан доимо ҳазир бўлиб туриш
Ота-онанинг фарзанд ҳаққига ва зиддига қиладиган дуоси ҳақида кўп гапирилади. Аммо ўша гапларга далил бўлган матнларни кўпчилик аниқ билмаслиги мумкин. Шунинг учун бу мавзу бўйича одамлар орасидаги гапларга турли ноўрин маънолар ҳам аралашиб кетган. Келгуси ҳадиси шариф ва ривоятларни ўрганиш жараёнида бу борадаги билимларимизни мустаҳкамлаб ва аниқлаб олишга ҳаракат қиламиз.
Муварриқ Ижлийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг йўлида қилинган нафақадан ҳам афзалроқ нафақа борлигини биласизларми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дейишди.
«Фарзанднинг ота-онага қилган нафақаси», дедилар.
Ҳайсам зиёда қилди: «Иккисининг унга қилган яхши дуоси аслни собит қилади ва фаръни ўстиради. Дуоибадлари эса аслни ҳалок қилади».
Шарҳ: Кўпчилигимизнинг тасаввуримизда Аллоҳнинг йўлида қилинган нафақадан ҳам афзалроқ нафақа бўлиши мумкин эмасдек туюлади. Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга тарғиб этувчи оят ва ҳадислар кўплигидан ва улардаги маъно кучлилигидан мана шундай тасаввур пайдо бўлган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22209
🕋 @islomuz
Жума намози
Жума намозининг ҳукми
Жума намози қуйидаги етти шартни жам қилган бўлиб, ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Фарз бўлишининг шартлари:
1. Эркак бўлиши;
2. Озод бўлиши;
3. Шаҳарда ёки шаҳар яқинида истиқомат қилиши;
4. Соғлом бўлиши;
5. Золимнинг ҳамласидан омон бўлиши;
6. Икки кўзи кўр бўлмаслиги;
7. Икки оёғининг бирданига оқсоқ ёки шол бўлмаслиги.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22207
🕋 @islomuz
Статистика одами
У туғилди. Маълум бир ёшга етгач, болалар боғчасига қатнади. Етти ёшга тўлганида эса қандайдир болаларга хос ички ҳаяжон билан мактаб остонасига қадам қўйди. Мактабни ҳам битириб, кўпчилик қатори ўзи орзу қилган олийгоҳга ўқишга кирди. Тўрт йиллик илм таҳсили ҳам тугади. Буёғига иш, мансаб пиллапояларидан аста-секин юқорига кўтарилиш каби кетма-кетлик давом этди...
Тенгқурлари бир нечта болали бўлганини эслатаверган онасининг раъйи ҳам ерда қолмаслиги учун уйланди. Бирин-кетин фарзандлар туғилди. Рўзғор ташвиши, иш фаолияти давомида бирма-бир кўтарилиб бориш кабилар билан умр сармоясини битта-битта камайтириб борарди.
Баъзан қулоғига фалончи кимё соҳасида олиб бораётган изланишлари натижасида инсониятга фойдаси тегадиган мана бундай кашфиёт қилди, фалон миллатдошимиз таълимда катта натижаларни қўлга киритиб, дунёнинг нуфузли бир нечта компанияларига ишга таклиф этилди, деган хабарлар чалиниб қоларди. Бундай хушхабарлар кўп бўлса-да, унинг диққат-эътиборидан четда қолаверар эди. Чунки унинг учун ўзи яшаётган ҳаёти муҳим, борлиги ҳам, йўқлиги ҳам қўлида мавжуд мол-давлатию, топган-тутганида эди...
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22205
🕋 @islomuz
Юртдошлармиз Мадина шаҳрида иззат-икром ила кутиб олинди
Бугун, 23 май куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига эсон-омон етиб келган зиёратчиларимиз эҳтиром билан кутиб олинди.
Ҳамюртларимиз муҳташам 5 юлдузли «Зам-зам Пуллман» меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.
Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришмоқда. Хусусан, Масжиду Набавий ва Равзаи муборакни зиёрат қилишга, яқинлари томонидан илтимос қилинган саломларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказишга ошиқмоқдалар.
Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
🔗 https://islom.uz/maqola/22203
🕋 @islomuz
Араб тили икки дунё саодатига элтувчи тил (биринчи мақола)
Араб тили генеалогик (келиб чиқиш) таснифга кўра, сомий-хомий тиллар оиласининг сомий тиллар гуруҳига мансуб бўлиб, бу гуруҳга яна иврит (яҳудий), ойсор, амҳар ва хорари тиллари киради.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда расман жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатида давлат тили сифатида қўлланиб келинаётган замонавий араб (адабий) тили Қуръони Карим тили бўлмиш классик (мумтоз) араб тили асосида шаклланган.
Аммо араб миллатига мансуб аҳоли ва араблашган халқларнинг аксарияти кундалик ҳаётларида фойдаланадиган сўзлашув тиллари замонавий (адабий) араб тилидан, ўз навбатида, ҳар хил минтақаларда яшовчи арабларнинг шева-лаҳжалари бир-биридан фарқ қилади. Бу тафовут айрим ҳудудларда шу қадар каттаки, олис қишлоқларда яшовчи одамлар ўз давлатининг расмий тилини базўр англаши, ҳатто баъзида тушунолмай қолиши ҳам мумкин.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22200
🕋 @islomuz
Ғийбатчига берилган жавоб
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳаққингда фалондай пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.
– Қачон?
– Бугун.
– Қаерда?
– Уйида.
– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
– Зиёфатга борувдим.
– Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:
– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб солдилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/22199
🕋 @islomuz
«Ҳаж-2024» мавсумига нечта чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши маълум бўлди
«Ҳаж-2024» мавсумига нечта чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши маълум бўлди. Бу ҳақда bugun.uz нашри хабар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси парвоз давомида махсус таомлар тарқатишни талаб қилди.
«Ҳаж-2024» мавсумига 124 та чартер йўловчи парвозлари амалга оширилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, «Uzbekistan Airways»нинг «Ҳаж-2024» дастури доирасидаги барча авиақатновлари Boeing 767 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Республика аэропортларида рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчилар нонушта билан таъминланади.
Парвоз давомида эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланган махсус таомлар тарқатилади. Бундан ташқари, Uzbekistan Airways Sales филиали томонидан Ўзбекистондан Саудия Арабистонига зиёратчиларни олиб бориш даврида кассирларнинг кечаю кундуз ишлаши ташкил этилган.
🔗 https://islom.uz/maqola/22197
🕋 @islomuz
Ота-онанинг розилиги жаннатдан жой олишдир
Албатта, ҳар бир банданинг асосий мақсадларидан бири жаннатдан жой олишдир. Зотан, бу дунё ҳаётидан мақсад ҳам шу. Шунинг учун банда борки, ўзининг жаннатга киришига сабаб бўладиган амални қилиш пайидан бўлади. Ота-онага яхшилик қилиш мазкур амаллар ичида энг кўзга кўринганларидан бири ҳисобланади.
Саъд ибн Масъуддан ривоят қилинади:
«Ибн Аббосга: «Мен жиҳодга ҳарис одамман. Қавмимдан жиҳодга қўшилмаган ёки турли юртларга бормаган ота-онамдан бошқа ҳеч ким қолмаган. Ота-онам – ёки отам – буни ёқтирмайди», дедим.
Шунда Ибн Аббос: «Ота-онаси бор одам уларга яхшилик қилмасдан тонг оттирмасин», деди.
«Иккисигами?» дедим.
«Ҳа! Аллоҳ унга жаннат эшикларидан иккитасини очади. Ким яхшилик қилган ҳолда кеч киритган бўлса, Аллоҳ албатта унга жаннат эшикларидан иккитасини очади. Агар биттаси бўлса, унга яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ албатта унга жаннат эшикларидан бирини очиб қўяди ва улардан бирига яхшилик қилган ҳолида кеч киритса, Аллоҳ албатта унга жаннат эшикларидан бирини очиб қўяди. Улардан бири ундан (боласидан) ғазабланса, у рози бўлмагунича Аллоҳ рози бўлмайди», деди.
«Золим бўлса ҳамми?» дедим.
«Золим бўлса ҳам», деди».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22195
🕋 @islomuz
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари: Кўприк жанги (ўн биринчи мақола)
Саъд ибн Абу Ваққос Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида асосан шуро мажлиси аъзоси сифатида сиёсий раҳбарлик ишларида қатнашдилар. У киши кўпгина масалаларни ҳал қилишда оқилона маслаҳатлари билан мажлиснинг кўзга кўринган аъзоларидан бири бўлдилар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида турли жабҳаларда фатҳ ишлари олиб борилди. Энг муҳим жабҳалардан бири Форс жабҳаси эди. Уни ўша вақтнинг истилоҳи билан Ироқ деб аташар эди. Бу жабҳада мусулмонлар катта ютуқларга эришиб, форсларни бир неча бор турли жангларда енгдилар. Аммо кўприк жанги деб аталган жангда улар форслардан енгилдилар. Бу ўз навбатида форсларни руҳлантириб юборди.
Форслар ўзларининг кетма-кет мағлубиятларини бирликнинг йўқлигидан деб билдилар. Маслаҳат қилиб, Кисронинг авлодидан бўлган Яздажирни подшоҳ этиб сайладилар. Улар катта аскар тўплаб, мусулмонларга қарши ҳал қилувчи жангга тайёрлана бошладилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22194
🕋 @islomuz
Ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди
Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди:
“Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.
Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.
Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган
5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.
Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз.
🕋 @islomuz
Тошкент ислом институтида «Хатмона - 2024» ва уламо эҳтироми
Бугун, 21 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаларининг 47-битирув хатмонаси ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларининг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар, отинойилар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қуръони Карим тиловати билан бошланган тадбир аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида битирувчи талабаларни аҳли илм бўлганлари ва шайх Абдулазиз Мансур ҳазратларини табаррук ёшлари билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирдилар. Сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада улкан янгиликлар қилинаётгани, айниқса, диний таълимни янги босқичга олиб чиқиш бўйича кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани, хусусан, Тошкент ислом институтида ўқув дастурлари тубдан янгилангани, Араб тили бўйича халқаро сертификат бериш жорий этилгани, «Саҳиҳул Бухорий», «Сунани Термизий» каби мўътабар китобларни хатм қилиш йўлга қўйилгани, таълим муассасаларидаги Қуръони Карим ва тажвид курсларида ҳар йили 10 мингдан зиёд фуқаро таълим олаётгани қайд этилди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22188
🕋 @islomuz
Ҳамдардлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан Эрон халқига чуқур
ҳамдардлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди.
Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали Искандарий билан қисқа суҳбатда Президент Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.
Куни кеча Ўзбекистон Президенти Эроннинг Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик мактуби йўллаган эди.
@islomuz
«Ҳаж – 2024» ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди
Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида «Ҳаж – 2024» мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Йиғилиш давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш, ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш, зикру дуолар қилиш, юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлиги таъкидланди.
@islomuz
Ҳадис илми мактабига янги ректор тайинланди
2024 йил 22 май куни Ҳадис илми мактаби педагоглар жамоасининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Халқаро алоқалар ва зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлим бошлиғи, Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Барот Амонов тайинлангани маълум қилинди.
Йиғилиш давомида мутасаддилар Ҳадис илми мактаби янги ректори ва педагоглар жамоаси олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида сўз юритди.
Маълумот ўрнида, Барот Амонов Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида таълим олган. Меҳнат фаолияти давомида Самарқанд давлат чет тиллари институти ўқитувчиси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида турли масъул вазифаларда кўп йиллар ишлаган. Илмий фаолияти давомида Миср, БАА, Ўмон, Малайзия, Россия, Буюк Британия, Германия каби давлатларда илмий сафарларда бўлиб, бир қанча халқаро анжуманларда иштирок этган.
Аллоҳ таолодан Барот Амоновга масъулиятли ва шарафли ишда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
🔗 https://islom.uz/maqola/22210
🕋 @islomuz
Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром
Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз “фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир”, – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.
🔗 https://islom.uz/maqola/8806
🕋 @islomuz
Аза кийим кийиб йиғлашни касб қилиб олган аёллар учун
Бунда яқин кишиси ўлганидан унинг мадҳини муболаға билан баланд овозда айтиб, бақириб йиғлаш кўзда тутилади. Жоҳилият пайтида шундай бўлган. Шунингдек, қадимги жоҳилиятда айтиб йиғлашни касб қилиб олган аёллар бўлар эди. Улар қаерда бир одам ўлса, аза кийимларини кийиб бориб, кишиларни таъсирлантириш учун қайғу ва аламни кучайтирувчи сўзларни айтиб, баланд овоз билан йиғлар ва бу «хизмат»лари учун ҳақ олар эдилар.
Бу ишни қилувчи аёллар яхши билиб қўйишлари керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда таъкидлаганларидек:
«Агар йиғи солувчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қатрондан бўлган кийим ва қичитқидан бўлган кўйлак билан тирилтирилади».
Лозим қатрондан бўлса, ўзи шундай ҳам шиддатли бўлган дўзах ўти унинг лозимига илашиб, яна ҳам шиддат билан ёнмайдими? Кўйлак қичитқидан бўлса, азоб устига азоб бўлмайдими? Бундай ашаддий азобдан қутулишнинг чораси битта – бу дунёда вақт борида тавба қилиб, шариатимиз ҳаром қилган йиғи солувчилик касбини ташлаш ва кўпроқ ибодат қилиш керак.
🔗 https://islom.uz/maqola/22204
🕋 @islomuz
Ҳаж сафари бошланди
2024 йил 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.
Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
Муборак сафар олди муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб дуолар қилдилар.
Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган «Ҳаж – 2024» мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.
Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади.
Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан зиёратчиларимиз тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига ҳаж сафарига ҳар куни юборилади.
Барча парвозлар «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
Аллоҳ таоло ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
🔗 https://islom.uz/maqola/22202
🕋 @islomuz
Janoza namozi haqidagi bob 2-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 92-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Erkak yoki ayolga janoza namozini o‘qiyotgan kishi (ya’ni imom mayyitning) ko‘ksi to‘g‘risiga turadi».
Sababi ko‘ks qalb joylashgan o‘rindir. Qalbda esa iymon nuri bo‘ladi. Shuning uchun ko‘ksning to‘g‘risida turish (mayyitning) iymonini shafoat qilishga ishoradir. Janozaga oid to‘liq ma’lumotni ushbu videodan bilib olishingiz mumkin.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Энг яхши тафсир ўқитувчиси ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди
2024 йил 22 май куни Тошкент ислом институтида Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида «Йилнинг энг яхши тафсир фани ўқитувчиси» танлови ўтказилди.
Танлов якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
1️-ўрин Тошкент ислом институти ўқитувчиси Элёржон Аҳмадқулов, 1-даражали диплом, «Ҳаж» сафарига йўлланма ва смарт телевизор;
2️-ўрин Хадичаи Кубро мадрасаси ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабек қизи, 2-даражали диплом, «Умра» сафарига йўлланма ва смарт телевизор;
3️-ўрин Кўкалдош мадрасаси ўқитувчиси Охунжон Аҳмедов, 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич билан мукофотланди.
Қолган 10 нафар иштирокчига замонавий смарт телевизор топширилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22201
🕋 @islomuz
Каъбанинг олтин эшигига олтин безаклар билан исмини ёздирган ватандошимиз
1979 йилда Каъбатуллоҳнинг олтин эшигидаги ёзув ва безакларни ватандошимиз Абдураҳим Амин Бухорий (1917-1993 йй.) «сулс» хатида ёзиб берган. У 1917 йил Қўқон хонлиги ҳудудида таваллуд топган. 1920 йиллар бошларида Саудия Арабистонига кўчиб келган. 1960 йилларда Саудия Арабистонининг энг машҳур хаттоти сифатида шуҳрат қозонган.
1962 йилда Саудия Подшоҳининг фармонига биноан Каъбатуллоҳнинг кисвасини тикиш корхонасига раҳбар этиб тайинланган. 1979 йили нафақага чиққунигача шу фабрикада ишлаган. У Саудия Арабистони байроғини яратиш лойиҳасида ҳам иштирок этган.
Ватанимизни бутун дунёга танитиб, динимизга хизмат қилган боболаримизни Аллоҳ таоло раҳматига олсин, бизларни уларга муносиб зурриёт бўлишимизни насиб этсин!
🔗 https://islom.uz/maqola/22196
🕋 @islomuz
«Ҳаж» зиёрати фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади
Мамлакатимиз фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикасининг Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари учун «Ҳаж» зиёратини адо этишнинг асосий шарти – «ҳаж» визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар – «умра», «туризм», «бизнес» ва бошқалар билан “Ҳаж” зиёратига бориш тақиқланади.
Тартибни бузган хорижлик Саудия Арабистонидан депорт қилиниб, ушбу мамлакатга 10 йил муддатга кириши тақиқланади ҳамда 50 минг саудия риёли миқдорида жаримага тортилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22190
🕋 @islomuz
Odam soʻlagi kuchli ogʻriq qoldiruvchi vositami?
🦷 Tishlar havo bilan toʻqnashganda soʻlak Alloh taoloning fazli bilan ularni yemirilishdan saqlaydi. Soʻlak sababli taomning qiziloʻngachdan oshqozonga oʻtishi osonlashadi.
Soʻlak borasida batafsil maʼlumot olmoqchimisiz unda ushbu videoni tomosha qiling.
#Allohning_mojizalari
@islomuz
Ulov insonni o‘zgartirib qo‘ymasin!
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Kimni rizqining kengaytirilishi va ajalining ortga surilishi xursand qilsa, qarindoshlariga silai rahm qilsin», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
@islomuz
Қандай қилиб Декарт имом Ғаззолийнинг назариясини ўзиники қилиб олди
Дин Халверзондан олинган иқтибосга кўра: «Файласуф Рене Декарт (1596-1650) «пирронизм» деб аталган ҳаракатни танқид остига олиб, Черковни ҳақиқат манбаидан яна ҳам узоқлаштириб юборди. Пирронизм (милоддан аввалги 365-275 йилларда яшаган юнон скептик файласуфи Пирроннинг номи билан аталган) мутлақо ҳамма нарсани шубҳа остига олувчи назария бўлиб, ишончсизликнинг ўтакетган ашаддий кўриниши эди. Унга кўра ҳеч нарсага ишонч билан қараш мумкин эмас эди. Декартнинг сogito ergo sum («Фикрлаяпман, демак, мавжудман») деган машҳур иборасининг маъноси шунда эдики, у Пирроннинг ўз усулини – ҳамма нарсани шубҳа остига олиш усулини унинг ўзига қарши қўйган, яъни инкор қилиб бўлмас бир фактни: шубҳаланаётган одам ўзининг мавжудлигига ишончи комил бўлиши мумкинлигини исботлаган эди. Декарт динни ислоҳ қилувчи деган ном олиб, шуҳрат таратмоқчи бўлмаган, бироқ ҳақиқатни топишнинг у таклиф этган янги усули насронийликнинг туб-тубигача ларзага солди. Бирон нарсага комил ишонч билан ишонишнинг асоси Худо эмас, инсон бўлиб қолди».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22186
🕋 @islomuz