Муфтий ҳазратларига янги ўринбосар тайинланди
Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.
У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.
🔗 https://islom.uz/maqola/22133
🕋 @islomuz
Qilgan ibodatini ko‘z-ko‘z qilish – Islomda riyokorlik deyiladi.
Riyokorlik esa katta gunoh. Ibodat faqat Alloh uchun qilinadi. Alloh esa maxfiy ibodatni xush ko‘radi. «O‘ng qo‘ling bilan qilgan xayri sadaqangni chap qo‘ling sezmasin», degan hadis bor.
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
🕋 @islomuz
Duo qanday bo‘lishi kerak?
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning quyidagilarni aytganlarini eshitdim: «Kim muloyimlikdan mahrum bo‘lsa, yaxshilikdan mahrum bo‘ladi».
Muslim rivoyat qilgan.
@islomuz
Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари кучлидир
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламдан: «Амалларнинг қай бири афзал?» деб сўрадим. «Аллоҳга иймон», дедилар.
«Кейин қайсиниси?» дедим. «Вақтида ўқилган намоз», дедилар.
«Кейин қайсиниси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.
«Амалнинг қай бири ёмон?» дедим. «Сени яратган Аллоҳга (бирон нарсани) тенг қилишинг», дедилар.
«Кейин қайсиниси?» дедим. «Нонимга шерик бўлади деб, болангни ўлдиришинг», дедилар.
«Ундан кейин қайсиниси?» дедим. «Қўшнингнинг аёли билан зино қилишинг», дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслар. Зино қилмаслар»ни қироат қилдилар».
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг саволларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавоблари жараёнида баъзи афзал амаллар билан бирга баъзи ёмон ишлар ҳам тилга олинмоқда.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22125
🕋 @islomuz
Бу ишда ғайрат қил, Яҳё!
Ибн Баттол «Саҳиҳи Бухорий»нинг «Илм» китобини шарҳлар экан, Имом Моликнинг шогирди Яҳё ибн Яҳёдан шундай нақл қилади:
«Аллоҳ қалбимга солиб, Имом Молик ибн Анаснинг ҳузурига илм талаб қилиш учун бордим. Мен у кишининг энг ёш шогирди эдим. Биринчи куни дарс тинглаб ўтирсам, у киши менга «Исминг нима?» деди. «Аллоҳ сизни мукаррам қилсин, исмим Яҳё», дедим.
Имом Молик: «Аллоҳ, Аллоҳ! Бу ишда ғайрат қил, эй Яҳё. Мен сенга шундай бир воқеани айтиб берайки, илм олишга рағбатинг ортиб, бошқа нарсалардан воз кечишингга ёрдам беради», дедилар-да, қуйидагиларни айтиб бердилар:
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22124
🕋 @islomuz
Яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорлик
Аввал хабар берганимиздек, юртимизга Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, машҳур аллома шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари ташриф буюрдилар. У киши фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан яқиндан хамкорлик қилиб келган уламолардандир.
Ёдингизда бўлса, 2014 йили шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ҳиндистоннинг Керала штатидаги Сунний маданият маркази раиси шайх Абу Бакр Аҳмад Муслияр ҳазратларининг таклифи билан Кожикоде шаҳрида меҳмон бўлиб, Сунний маданият марказининг 37 йиллиги муносабати билан ўтказилган анъанавий халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этган эдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22123
🕋 @islomuz
✨ Himmat
Alloh kambag‘alning ishini yengillatgan odamning dunyoyu oxiratdagi ishlarini yengillatadi. Kambag‘alga qarzini o‘tash muddatini cho‘zib berish, qarzning bir qismi yoki hammasini kechib yuborish ham uning ishini yengillatish hisoblanadi.
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Уйғониш давридаги дунёқараш (учинчи мақола)
Бу жараён қай тарзда кечганини яхшироқ билиш учун бу китобдаги одатимиз бўйича европаликларнинг ўзига мурожаат қиламиз. Дин Халверзоннинг бу борадаги мақоласидан иқтибослар келтирамиз:
«XV асрнинг бошида Гутенберг ҳаракатчан литерали босма дастгоҳини ихтиро қилди. Натижада ўтган даврларда ёзилган асарларнинг одамларга етиб бориши анча осонлашди. Адабий (ёзма) мероснинг кенг оммага осон етиб бориш имконияти икки тенденцияни юзага келтирди.
Биринчидан, одамлар Худонинг Каломини яхшироқ тушуна бошладилар, унинг таъсири ошди, натижада Реформация юз берди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22119
🕋 @islomuz
Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари юртимизда
2024 йил 3 май куни юртимизга Ҳиндистон уламоларининг йирик намояндаси, Ислом арбоби, етук аллома, воиз, адиб, мударрис, Бутунҳиндистон мусулмон уламолар уюшмасининг Бош котиби, Каликутдаги Сунний маданият марказининг асосчиси ва раиси шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ меҳмонлар ташриф буюришди.
Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратлари пойтахтимизда ҳурмат-эҳтиром ила кутиб олинди. Меҳмонларимизга устоз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ ҳамроҳлик қилдилар.
Меҳмонлар дастлаб Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилишди. Шайх ҳазратларининг марқадларида Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таоло у зотни набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, дуолар қилинди.
Шайх Абу Бакр Аҳмад ҳазратларининг юртимиз бўйлаб зиёрати давом этмоқда.
🔗 https://islom.uz/maqola/22118
🕋 @islomuz
Asosiy tashvishimiz dinu diyonatimiz bo‘lishi kerak
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Pulning qadri tushishi yoki oshishidagi muammolar
«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 14-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
«Har joyning tosh-tarozisi bor»
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (саккизинчи мақола)
Ибн Шиҳоб Зуҳрий розияллоҳу анҳу оз сонли кишилар ичида Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг Уҳуд урушида тутган ўринлари ҳақида:
«Уҳуд куни олти кишидан бошқа барча одамлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарлари махфий қолган эди. Улар: Зубайр ибн Аввом, Толҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Каъб ибн Молик Ансорий, Абу Дужона Ансорий ва Саҳл ибн Ҳанийф Ансорийлардир», деганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22113
🕋 @islomuz
Касбларнинг ҳақири бўлмайди!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга дедилар:
- Аллоҳ юборган барча пайғамбарлар қўй боқишган.
Саҳобалар:
- Сиз ҳам боққанмисиз , эй Аллоҳнинг расули?
- Ҳа, мен ҳам боққанман. Макка аҳлининг арзимаган пули эвазига чўпонлик қилар эдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир кишининг касби бўлишини хуш кўрар эдилар. «Кишининг ейдиган таомлари ичида қўл меҳнати билан топилгани энг яхшисидир. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати орқасидан ер эди», деган эдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22130
🕋 @islomuz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Бирдамликка даъват»
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Алҳамду лиллаҳи роббил аъламийн, вал ақибату лил муттақийн вас солату вас саламу ала расулиҳи Муҳаммад. Ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
Ҳурматли азизларимиз! Муҳтарам уламоларимиз!
Диний идорамиз Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғинини очиқ деб эълон қилишга ижозат бергайсиз. Бу ерда тўпланишимиздан мақсад диёримиз мўъмин-мусулмонлари ҳаётида охирги пайтларда бўлиб ўтган баъзи бир воқеаларни муҳокама қилиб, келажак юмушларимиз режасини тузиб олишдир.
Шу боисдан ижозат берсангиз, сўнгги воқеалардан озми-кўпми хабардор бўлганим учун сизларга ахборот берсам ва уларни кўплашиб муҳокама қилсак.
Барчамизга маълумки, Ҳаж мавсумида диёримиз мўъмин-мусулмонлари бошидан катта мусибат ўтди. Буларнинг ҳаммасига ўзимиз гувоҳмиз. Энг қизғин нуқталарида сизларнинг ўзларингиз иштирок этдингиз. Бу воқеаларнинг ҳикматини Аллоҳ таолонинг ўзи билади, лекин биз ҳам қосир ақлимиз етганича муҳокама қилмоғимиз керак.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22128
🕋 @islomuz
Исломда мерос низоми
Ислом шариати мерос низомини молиявий низомлар ичида энг гўзал, энг мукаммал ва энг адолатли суратда жорий қилди. Ислом дини инсониятнинг барчаси учун, у хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, мулкка шаръий йўл билан эгалик қилиш ҳуқуқини берди. Шу билан бирга, бир кишининг ҳаётлик давридаги мулки, у вафот этгач, ёшу қариси ажратилмасдан, эркак ва аёл меросхўрларига кўчиб ўтишини ҳам тайин қилди. Дарҳақиқат, азиз ва мўътабар Китоб мерос ҳукмларини, ҳар бир меросхўрнинг ҳолатини тўла-тўкис баён қилиб берди. Мерос тақсимлашни ёки ундан бирор нарсани белгилашни одамзотдан бирортасига ташлаб қўймаган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22126
🕋 @islomuz
Hazratning eng katta ishlaridan bittasi, o‘zlaridan juda ko‘p shogird qoldirganlaridir
Jurnalist, yozuvchi: Ahmadjon Meliboyev
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 70-soni
🌐 https://youtu.be/MgFd_xsK6Ew?feature=shared
🕋 @islomuz
Eng baxtli insonlar – musulmonlar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Умар розияллоҳу анҳу даврларидаги фатҳлар
Абу Бакр розияллоҳу анҳу бетоб бўлиб, вафотлари яқинлашганини ҳис қилганларида, мусулмонлар ичида ихтилоф чиқмаслиги учун аввалдан халифа тайинлаб қўйишни ирода қилдилар ва у киши ҳазрати Умарни ихтиёр этдилар. Катта саҳобалар билан маслаҳатлашган эдилар, улар ҳам бу фикрни қўллаб-қувватладилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга байъат қилдилар, сўнг мусулмонлар ҳам байъат қилишди. Бир неча кун ўтиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафот қилдилар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида бутун асрларга татигулик катта исломий фатҳлар бўлди. Бу даврда румликлар Шомдан қувиб чиқарилди.
Сўнг Форс империяси бутунлай ағдарилди. Сўнгра кураш Миср, шимолий Африқо ва Ўрта ер денгизи ороллари томон кўчди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22121
🕋 @islomuz
Diniy-maʼrifiy savodimizni yaxshilashimiz kerak
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Islom qonun-qoidalarini targ‘ib qilish, mo‘min-musulmonlarga har jihatdan ko‘maklashish, ularni tinchlik, adolat, rahm-shafqat va halollik yo‘lida birlashtirish bizning burchimizdir.
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
🕋 @islomuz
Alloh taolo sharʼiy ilmlarni azizu mukarram qilgan
Ushbu videoda fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining Qur’oni Karim va hadislarning hayotimizdagi o‘rni, ilmiy asosda taqdim etgan bayonlari, ilm ahllariga muhim bo‘lgan tavsiyalari, musulmonlar ommasi uchun nasihatlari berilgan.
🌐 https://www.youtube.com/watch?v=XsKkh-ee5-Q
@islomuz
Oisha roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Ey Oisha, albatta, Alloh muloyimdir. U zot muloyimlikni yaxshi ko‘radi va muloyimlik uchun qo‘pollikka hamda undan boshqaga bermagan narsani beradi», dedilar».
Muslim rivoyat qilgan.
@islomuz
Таиландда Ислом ва ҳалол иқтисодиёт халқаро анжумани ўтказилди
Бугун, 3 май куни Таиланд Ислом марказида Ислом ва ҳалол иқтисодиёти халқаро анжумани ўтказилди. Ушбу анжуман шайхул ислом идораси ва Таиланд ислом банки ҳамкорлигида ташкил этилди.
Анжуманда Бруней, Индонезия, Малайзия ва бошқа мамлакатлардан меҳмонлар ташриф буюриб, иштирок этишди. Тадбирда Таиланд парламенти спикери Ван Нур Муҳаммад Матҳа, Таиланддаги шайхул ислом Aрун Бончом ва бошқалар маъруза қилди.
Тадбир маҳаллий вақт билан соат 9:30 дан 18:00 гача Таиланд пойтахти «Бангкок»даги «Инҳеританcе» меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Анжуманда Таиланднинг бир қатор хусусий ва давлат муассасаларнинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциациясига (AСЕAН) аъзо давлатлар билан ҳамкорлик қилиш масаласи кўриб чиқилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22116
🕋 @islomuz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Эътиқод – мангу ҳақиқатдир»
– Муҳтарам муфтий! Қайта қуриш, янгича тафаккур шарофати туфайли мамлакатимизда содир бўлаётган хушбахт ўзгаришлардан яхши хабардорсиз. Шууримизга муҳрланиб қолган жуда кўп қарашлар бугун ўзгармоқда. Янгиланиш шабадалари диний эътиқод эгаларига бўлган муносабатларда ҳам сезилаётир. Номзодингиз СССР халқ депутатлигига кўрсатилганлигининг ўзи фикримизга далил бўла олади. Кўп сонли муштарийларимизнинг талаб ва илтимосларига биноан бугунги мулоқотимизни Сиз билан танишувдан бошласак.
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ўзим ҳақида гапириш бир оз ўнғайсиз. Аммо зарурат тақозо этса, начора. 1952 йили Андижон вилотидаги Булоқбоши қишлоғида, диндор оилада таваллуд топдим.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22115
🕋 @islomuz
Жума фарз қилинган оят
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (Жума сураси, 9-оят).
Бу ояти каримада мўмин-мусулмонлар жумага боришга амр қилиняпти. Феълнинг буйруқ майли эса вожибликка далолатдир. Намоз вақтида тижорат ва бошқа машғулотларни тарк этишга бўлган буйруқ унинг бажарилиши зарурлигини таъкидлайди. Зеро, у намозларнинг афзали ва бу умматга берилган мукофотдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22112
🕋 @islomuz
Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади
Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони)ни реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қўллаб-қувватламоқда.
Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) – Қуръони каримнинг бугунги кунгача сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмаси ҳисобланади. VII асрда ҳижоз хатида ёзилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей кутубхонасида сақланади. 1997 йилда ЮНEСКО уни “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритган.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан, бу муқаддас китобни консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган.
Лойиҳада хорижлик мутахассислар, жумладан Кембриж университетидан Кристин Рос, франциялик реставраторлар Аксел Дело ва Корали Барбе, шунингдек, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдар иштирок этмоқда.
Улар ҳар бир саҳифани синчиклаб кўздан кечириб, босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда келгусида муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар беради.
“Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз”, деди президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.
Ушбу эзгу амал Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қўллаб-қувватлови ва назорати остида амалга оширилмоқда.
🔗 https://islom.uz/maqola/22111
🕋 @islomuz