Жума фарз қилинган оят
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
«Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (Жума сураси, 9-оят).
Бу ояти каримада мўмин-мусулмонлар жумага боришга амр қилиняпти. Феълнинг буйруқ майли эса вожибликка далолатдир. Намоз вақтида тижорат ва бошқа машғулотларни тарк этишга бўлган буйруқ унинг бажарилиши зарурлигини таъкидлайди. Зеро, у намозларнинг афзали ва бу умматга берилган мукофотдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22112
🕋 @islomuz
Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади
Халқаро мутахасислар жамоаси дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони)ни реставрация қилади. Лойиҳани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева қўллаб-қувватламоқда.
Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) – Қуръони каримнинг бугунги кунгача сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмаси ҳисобланади. VII асрда ҳижоз хатида ёзилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей кутубхонасида сақланади. 1997 йилда ЮНEСКО уни “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритган.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабарига кўра, Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан, бу муқаддас китобни консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган.
Лойиҳада хорижлик мутахассислар, жумладан Кембриж университетидан Кристин Рос, франциялик реставраторлар Аксел Дело ва Корали Барбе, шунингдек, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдар иштирок этмоқда.
Улар ҳар бир саҳифани синчиклаб кўздан кечириб, босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда келгусида муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар беради.
“Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз”, деди президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.
Ушбу эзгу амал Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қўллаб-қувватлови ва назорати остида амалга оширилмоқда.
🔗 https://islom.uz/maqola/22111
🕋 @islomuz
Ота-онага яхшилик қилишнинг фазли
Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Китабул бирр вас-сила»сида мусулмон маданияти, яъни махлуқотлар ва аввало инсон зоти билан бўладиган муомала одоби рўйхатининг биринчи сатрида ота-онага яхшилик қилиш бобини очиш ила Ислом динининг бу масалага қанчалар аҳамият билан қарашини билдирган.
Ота-она ҳар бир инсон учун энг мўътабар, эъзозли кишилардир. Ислом дини ота-она ким бўлишидан қатъи назар, уларни ҳурмат-эҳтиром қилишга буюради. Дунёда Исломчалик ота-онанинг ҳурматини юқори қўйган таълимот йўқдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22108
🕋 @islomuz
Қалб қашшоқлигидан қандай сақланамиз?
Қашшоқлик ҳақида гап кетганда, кўпчиликнинг кўз олдига инсонларнинг моддий томондан оқсаши келади. Аммо қашшоқлик фақат моддият билан ўлчанмайди. Унинг шундай бир кўриниши борки, у инсонлар хаёлида гавдалантирган фақирликдан анча хавфли. Боиси, моддият билан ўлчанадиган қашшоқлик фоний оламда қай ҳолда ҳаёт кечиришимизни белгилаб берса, қалб қашшоқлиги боқий оламда қандай яшашимизни ифодалайди.
Маънан қашшоқ инсоннинг юраги уриб турса-да, қалби аллақачон ўлган бўлади. Бу инсон яратилиши сабабини англаб етмай, мақсадсиз умргузаронлик қилади. Дунё матоҳлари деб азият чекса ҳам, кўзёш тўкиб, танасига жароҳат етса-да, аслида буларнинг ҳеч бири унинг қалбига таъсир ўтказа олмайди. Руҳнинг ягона эҳтиёжи – Яратган билан қалбан алоқада бўлишдан маҳрум қилиш билан қалбга азият етади ва у қашшоқланиб ўлим сари юз тутади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22107
🕋 @islomuz
Юртимиз меҳмонлари
2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди.
Меҳмонлар ташрифни юртимизнинг муборак қадамжоларидан бири – «Ҳазрати Имом» мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, машҳур аллома, фақиҳ, муҳаддис Абу Бакр Қаффол аш-Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар, «Мўйи Муборак»да қўним топган «Усмон Мусҳафи» билан яқиндан танишдилар, турли нодир қўлёзмалар, бир неча араб хатларида битилган манбаларни кўздан кечирдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22106
🕋 @islomuz
Xorijda murtad bo‘lishning xatarlari
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма!
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломда ота-онага яхшилик қилишга алоҳида эътибор берилган. Дунёда бошқа бирор дин ёки фалсафада ота-она бизнинг динимиздагичалик улуғланмаган. Бу ҳақиқатни Қуръони Карим оятларидан ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан билиб олиш жуда осон.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22101
🕋 @islomuz
Ал-Азиз
Ал-Азиз сифатли Аллоҳ барчанинг устидан ғолибдир. Ундан ҳеч нарса ғолиб кела олмайди. Жамики азизлик маъноси Унинг Ўзига хосдир. Куч-қувват азизлиги ҳам Уникидир. Ман қилиш азизлиги ҳам Уникидир, У бунда ҳеч кимга, ҳеч нарсага муҳтож эмас. Бўйсундириш ва ғолиблик азизлиги ҳам Уникидир, ҳеч нарса Унинг изнисиз ҳаракат қила олмайди.
Аллоҳнинг ал-Азиз исми Қуръони Каримда юзга яқин ўринда келган.
Ал-Азиз исмининг яна бир маъноси шарафдир. Сифат ўлароқ жуда нодир деган маънода ҳам ишлатилади. Масалан, уран моддаси нодир ерости конларидандир. Демак, камдан-кам учрайдиган, жуда оз топиладиган ноёб, нодир нарса азиз дейилади. Мазкур кон азиз бўлишига қарамай, ҳаммага ҳам бирдек керакли бўлавермайди. Лекин бу исмни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатиб, ал-Азиз десак, Унинг тенги ва ўхшаши йўқ деган маънода ишлатамиз. Аллоҳнинг ал-Азиз исмини билиш инсонни азиз, бадавлат ва кучли қилади. Инсон азиз бўлишни хоҳласа, ал-Азиз сифатли Зотни яхши таниб олмоғи лозим.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22097
🕋 @islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Gazeta chiqqandan so'ng to'polon bo'lib ketdi...
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 70-soni
Jurnalist, yozuvchi: Ahmadjon Meliboyev
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
📹 Premyera
🕋 @islomuz
Ҳаёт тажрибадан иборат
Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам урушни ёқтирмас эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Душманга йўлиқишни орзу қилманглар. Аммо унга йўлиқсангиз сабот билан туриб беринг!», дер эдилар.
Мана, душман келган. Сабот лаҳзалари ҳозир бўлган!
Мусулмонлар қўшини бир жойга қўним топди. Қурайшнинг қўшини етиб келишига тайёргарлик пайтида Ҳаббоб ибн Мунзир розияллоҳу анҳу келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Бу ерга сизни Аллоҳ туширдими, бу ердан бошқа жойга қимирлай олмаймизми? Ёки бу нарса фикр, уруш ва ҳийлами?
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22094
🕋 @islomuz
Жамал воқеаси
Ҳазрати Алий билан Оиша онамиз бошлиқ икки мусулмон тараф ярашиб бўлган бўлса-да, фитначилар иғво қилиб, кечаси ўртада яна уруш чиқаришди. Одамлар орасида уруш чиқиб кетгач, Басранинг қозиси Каъб ибн Сур Оиша онамизнинг олдиларига бориб, «Одамлар урушиб кетишди. Сиз орага тушсангиз, тўхтасалар ажаб эмас», деди. Оиша онамизнинг ҳавдажларига ўқ ўтмайдиган қилиб тўсиқ ясалди. Оиша онамиз одамларни тинчлантириш ниятида йўлга чиқдилар. Икки бошлиғи жанг майдонини ташлаб кетганидан кейин енгилган басраликлар қайтиб кетаётиб, Оиша онамизга дуч келишди, сўнг у кишини ҳимоя қилиш учун атрофларини ўраб олишди. Уруш тўхташидан қўрққан фитначилар эса Оиша онамизни кўриб, қулай фурсат келганини билиб, бузуқ ниятларини амалга оширишга киришиб кетишди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22091
🕋 @islomuz
Musulmonlarda doim yaxshilik bor
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Ислом – инсонийликка даъват» (иккинчи мақола)
– Ислом ақидасига кўра меҳр-шафқат йиллар ва замонлар ўтиши билан кўпаядими ёки камаядими? Масалан, меҳр-шафқат, мурувват туйғуси 40 - 50 йиллардан кейин қай аҳволга тушади – аҳвол ҳозиргидан яхшиланадими ёки?..
– Келажак тўғрисида башорат қилиш – ундоқ бўлади – бундоқ бўлади деб айтиш бизнинг ақидамизга тўғри келмайди. Чунки ғайб ишини Аллоҳнинг ўзи билади. Лекин тажрибалардан хулоса чиқариб шундай бўлаверса – мана бундоқ бўлиши мумкин, деган тахминий хулосалар айтиш мумкин. Агар биз аввалгидек ўз ҳолига ташлаб қўйсак, албатта оқибати яхши бўлмаслиги мумкин. Лекин меҳр-шафқат, мурувват сингари гўзал фазилатлар жамиятимизда ўз ўрнини топиши, инсонларга манфаат келтирадиган бир даражада бўлиши учун курашишимиз лозим. Шундагина ёмон оқибатларнинг келиб чиқмаслигига умид қилсак бўлади.
– Теварак-атрофни, сувни, ҳавони, тупроқни, ҳайвоноту набототни асраб-авайлаш одамларга бўлган меҳр-шафқатдан кам бўлмаслиги керак. Бу хусусда Исломнинг таълими қандай?
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22089
🕋 @islomuz
Гапни кўнгилга ёқадиганидан бошланг!
Агар сендан тарихдаги энг қисқа ва лўнда мақтов қайси деб сўрашса ҳеч тараддудсиз қўрқмасдан Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги
وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ
«Ва албатта сиз буюк хулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят), деб мақтаган мақтовидир деяверинг.
Чунки инсонлар мақташганда ҳаддан ошишади. Мақтовчи шахснинг ё ҳислари устунлик қилиши мумкин ёки муҳаббати кўзини ўтмайдиган қилиб қўйган бўлиши мумкин.
Аммо Аллоҳнинг мақтови муносиб зотга муносиб мақтов бўлади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22110
🕋 @islomuz
Xorijga ketib, oilangizni unutib qo‘ymang!
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Ҳаққонийлик ва яхшилик тарафдоримиз»
– Ислом мусулмонлар қабри устида ҳайкаллар бўлишига эътироз билдиради. Бугун баъзи бир қабрларда қимматбаҳо тошлардан ёдгорликлар ўрнатилганлигини ҳам гувоҳи бўляпмиз. Албатта, бу кишининг ҳаётлик пайтида қандай иш билан банд бўлганлигини билдиради.
🔗 Жавобни ўқиш: https://islom.uz/maqola/22103
🕋 @islomuz
Қарздорликдан халос этувчи дуо
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни мени кўрмадилар. Намозни ўқиб бўлганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимга келиб, «Эй Муоз! Сенга нима бўлди? Кўринмай қолдинг?», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Бир яҳудийдан бир увқия тилла қарзим бор эди. Сизнинг олдингизга келаётсам, у мени тўхтатиб қолди», дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Эй Муоз! Сенга бир дуони ўргатиб қўяйми? Бу дуони қилсанг, зиммангда Сийр тоғича (Ямандаги тоғ) қарзинг бўлса ҳам Аллоҳ таоло сени ундан қутқаради.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22102
🕋 @islomuz
Har bir ho‘l jigarlida ajr bor
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Bir odam yo‘lda ketayotib qattiq chanqadi. Bir quduqni topib, unga tushib suv ichdi. Keyin qaytib chiqib, chanqoqligidan tuproq yalayotgan itni ko‘rdi. Haligi odam: «Bu it ham menga o‘xshab chanqabdi», dedi. Quduqqa tushib, mahsisini suvga to‘ldirdi va og‘ziga tishlab qaytib chiqdi. Itga suv berdi. Alloh taolo uni taqdirlab, mag‘firat qildi», dedilar. «Ey Allohning Rasuli, bizga hayvonlarda ham ajr bormi?» deyishdi. «Ha, har bir ho‘l jigarlida ajr bor», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
@islomuz
Қуръон тиловатининг фойдаси
Аллоҳ таоло яратган халқларига шуни билдирдики, кимки Қуръон тиловат қилса ва у ила карамли Мавлоси билан тижорат қилишни ихтиёр этса, у шундай фойда кўрадики, бундан катта фойдали савдо йўқдир. У банда ушбу тижоратининг баракасини дунёда ҳам охиратда ҳам албатта кўриб, билади.
Имом Ожуррий
@islomuz
Шайтон инсоннинг қон томирида юради
Сафия онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикофда эдилар. Кечаси у кишини зиёрат қилгани келдим. Гаплашиб ўтирдим. Кейин қайтмоқчи бўлдим. Мени уйимга кузатиш учун ўринларидан турдилар. Масжиддан чиққанимизда ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни таниб қадамларини тезлатишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Шошманглар! Бу онангиз Сафия, дедилар.
Улар:
- Субҳаналлоҳ, эй Аллоҳнинг Расули! – дейишди.
Бу билан «нималар деяпсиз келиб-келиб сиздан гумон қиламизми?!, демоқчи бўлишди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Шайтон инсоннинг қон томирида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бир ёмонлик ташлашидан қўрқдим!»
Имом Бухорий ривояти.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22098
🕋 @islomuz
#янгилик
Уч жилдлик «Руҳий тарбия» китоби қайта нашр этилди
✨ Маълумки, жисмоний ва молиявий ибодатларимиз, яъни зоҳирий амалларимиз шариатимиз томонидан тартибга солиниб, уларнинг тафсилотларини фиқҳ илми, руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларини эса Қуръони Карим ва суннат асосида руҳий тарбия илми баён қилиб беради.
☝️ «Руҳий тарбия» асари динимизнинг тамал тошларидан бири бўлган нафс тарбияси масалаларига бағишлангандир.
✅ Ушбу мажмуа уч жилддан иборат бўлиб, уларга нафсни поклаш, аҳлоқни сайқаллаш каби руҳий камолот босқичларига оид масалалар киритилган.
Тўпламнинг 1-жузи «Покланиш», 2-жузи «Тикланиш», 3-жузи «Ҳулқланиш» деб номланган.
👉 Нархи: 179 000 сўм
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
Duoning qabul bo‘lishi shartlaridan biri
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Туғишган ёки ота бир ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳукми
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
يَسْتَفْتُونَكَ قُلِ اللَّهُ يُفْتِيكُمْ فِي الْكَلَالَةِ إِنِ امْرُؤٌ هَلَكَ لَيْسَ لَهُ وَلَدٌ وَلَهُ أُخْتٌ فَلَهَا نِصْفُ مَا تَرَكَ وَهُوَ يَرِثُهَا إِن لَّمْ يَكُن لَّهَا وَلَدٌ فَإِن كَانَتَا اثْنَتَيْنِ فَلَهُمَا الثُّلُثَانِ مِمَّا تَرَكَ وَإِن كَانُوا إِخْوَةً رِّجَالًا وَنِسَاءً فَلِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنثَيَيْنِ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ أَن تَضِلُّوا وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
«Сендан фатво сўрайдилар. Айт: «Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради: бир одам ўлса-ю, унинг фарзанди бўлмаса, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолган нарсанинг ярми. Агар сингилнинг фарзанди бўлмаса, у ҳам унга (тўлиқ) меросхўр бўлади. Агар сингиллар иккита бўлса, уларга марҳумдан қолган нарсанинг учдан иккиси. Борди-ю (меросхўрлар) эркагу аёл бўлсалар, бир эркакка икки аёл улушича. Аллоҳ (буни) адашмаслигингиз учун баён қилмоқда. Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчидир» (Нисо сураси, 176-оят).
Ояти карима ишора қилган ҳолатлар
• бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир сингил қолса ва марҳумнинг асли – ота-бобоси ҳам, фаръи – фарзанд-набираси ҳам бўлмаса, ушбу туғишган ёки ота бир сингилга мероснинг ярми тегади;
• агар бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир икки ёки ундан кўп опа-сингиллари қолса ва марҳумнинг асли ҳам, фаръи ҳам бўлмаса, туғишган ёки ота бир икки опа-сингиллар мероснинг учдан иккисига ҳақли бўладилар;
• агар бир киши вафот этиб, ортидан туғишган ёки ота бир ака-ука ва опа-сингиллар аралаш қолишса, улар «бир эркакка икки аёл улушича» қоидаси асосида меросни ўзаро тақсимлаб олишади;
• агар бир аёл вафот этса, ортидан асли ҳам, фаръи ҳам қолмаса, туғишган акаси бўлса, у молнинг ҳаммасини олади. Агар ака-укалари биттадан кўп бўлишса, молни сонларига қараб ҳаммалари тенг тақсимлаб олишади.
Ота бир ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳукми, туғишган ака-ука ёки опа-сингиллар бўлмаган ҳолатда худди шундай бўлади.
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
🔗 https://islom.uz/maqola/22092
🕋 @islomuz
Avvallari o‘zbek matbuotida diniy arbobning rasmiy gazetada chop etilgan maqolasi bo‘lgan emas...
Jurnalist, yozuvchi: Ahmadjon Meliboyev
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 70-sonini bugun soat 19:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
🕋 @islomuz
Шаввол ойи тугашига оз қолди!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар.
Имом Муслим ривояти.
Бугун милодий ҳисоб бўйича 2024 йил 28 апрель, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 19 санаси. Муборак Рамазон ойини кузатганимизга 20 кун бўлади. Тахминан яна 10 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/20559
🕋 @islomuz
Qanday qilib, ular bitta fiqhiy hukmda ixtilof qiladilar...
Ushbu videoda fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining farzandlari, doktor Muhyiddin Muhammad Avvomaning "Qanday qilib, ular bitta fiqhiy hukmda ixtilof qiladilar..." mavzusida musulmonlar ommasi uchun nasihatlari berilgan.
🌐 https://youtu.be/M9m_NoSXX0w
@islomuz
Китобсевар миллат шиори остидаги IV Республика китобхонлик ҳафталиги бошланди
Бугун, 2024 йил 27 апрель куни пойтахтимиздаги «Dream park» (эски Ғафур Ғулом) истироҳат боғида «Китобсевар миллат» шиори остидаги IV Республика китобхонлик ҳафталиги бошланди.
Кўргазмада «Hilol Nashr» нашриёти ҳам қатнашиб, сиз азиз китобхонларга хизмат кўрсатмоқда.
Икки кунлик кўргазма давомида китоб муаллифлари, ёзувчиларнинг ташриф буюриши режалаштирилган.
Шунингдек, бугун islom.uz ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад бошчилигида ташкил этиладиган савол-жавоб ютуқли викторина бўлиб ўтади.
Викторинада иштирок этишни хоҳлаган китобхонлар «Dream park» истироҳат боғидаги «Hilol Nashr » нашриёти жойлашган ерга ташриф буюришлари мумкин.
Викторина соат 17:00 да бошланади.
Марҳамат, оила аъзоларингиз, фарзандларингиз билан истироҳат боғига ташриф буюринг, китоб кўргазмасида иштирок этинг!
@islomuz