Ushbu ayol bolasini o‘tga tashlaydi, deb o‘ylaysizlarmi?
Umar ibn Xattob roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga asirlar keltirildi. Asirlar ichida bir ayolning siynasi sutga to‘lgan edi. U asirlar ichida biror go‘dakni ko‘rsa, ko‘ksiga bosib emiza boshlar edi. Nabiy sollallohu alayhi vasallam bizga: «Ushbu ayol bolasini o‘tga tashlaydi, deb o‘ylaysizlarmi?» dedilar. «Yo‘q, u uni tashlamaslikka qodir», dedik. «Bu ayolning bolasiga rahmli bo‘lganiga qaraganda Alloh bandalariga rahmliroqdir», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
@islomuz
Qarz muomalasida pulning qadrsizlanishi
«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 13-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Ҳар томонлама манфаатли китоб
«Халқимизнинг ишчисию мутасаддилари, савдогарию ҳунармандлари бир ойда бир бора Қуръонни хатм қиладиган савияга етсак, динимизга амал қилишда ўрта даражани эгаллаган бўламиз».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🕋 @islomuz
Умар розияллоҳу анҳунинг ҳижратлари
Мадинага ҳижрат қилиш бошланди. Мусулмонлар бирин-кетин ҳижрат қила бошладилар.
Ҳамма мушриклардан қўрқиб, яширинча ҳижрат қилди. Фақат бир киши, яъни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳугина ошкора ҳижрат қилдилар. У киши ҳижрат қилишга қарор қилганларидан сўнг кийимларини кийиб, қуролларини тақиб, бемалол Байтуллоҳни етти марта айланиб, тавоф қилдилар. Мақоми Иброҳимда икки ракъат намоз ўқидилар. Сўнг: «Ким онасини азадор, хотинини тул, боласини етим қолдирмоқчи бўлса, менга манави водийнинг ортида учрашсин. Мен ҳижрат қилмоқчиман!» дедилар.
Ҳеч ким чурқ эта олмади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22083
🕋 @islomuz
#maʼlumot
Rossiyadagi kitobxonlar diqqatiga!
Rossiyadagi Sankt-Peterburg va Moskva shaharlaridagi hamkor doʻkonlarimiz onlayn savdoga o'tdi.
😊 Endilikda wildberries.ru sahifasidan kitoblarga buyurtma berishingiz mumkin. Kitoblar manzilingizga yetkazib beriladi.
@hilolnashr
Janoza va mayyitni yuvish haqidagi boblar 1-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 89-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Xorijdagi noxushliklar: Buzg‘unchi toifalar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Танамиздаги икки денгиз
«Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. Ва сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз» (Наҳл сураси, 78-оят).
Курраи заминда икки турли денгиз бор: бири – чучук сувли, иккинчиси – шўр сувли. Уммонлар остидаги бу денгизлар ёнма-ён оқади, аммо суви бир-бирига қўшилмайди. Олимлар шўр ва чучук сувли денгизларнинг ўртасида қандайдир кўз илғамас парда-тўсиқ мавжудлигини яқиндагина кашф этишди.
Инсон танасида ҳам икки денгиз бор. Бири – кўз ёши, шўр. Иккинчиси – кўз қорачиғи суви, у эса чучук. Булар ҳам ёнма-ён, бир жойда. Лекин улар ҳам бир-бирига қўшилиб, аралашиб кетмайди. Хожа Бектош Валийнинг «Мақолот»ида келтирилишича, кўзнинг асли ёғ бўлиб, тузга муҳтождир. Агар кўз ёши шўр бўлмаса, кўз ҳидланиб кетарди. Кўз қорачиғининг суви чучук бўлмаса, кўз кўрмас эди…
Кўзлар бир дақиқа ичида ўн-йигирма марталаб киприк қоқади ва бу билан доимий намланиб туради. Киприк қоқишнинг бир йиллик саноғи олти-саккиз миллионга тенг. Демак, кўз ўзидан суюқлик (ёш) чиқариб, ўзини намлаб, ювиб, поклаб, ҳатто кўзга тушган бегона жисмларни эритиб-йўқотиб туради.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22076
🕋 @islomuz
Шаввол ойининг фазилати
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар.
«Саҳиҳи Муслим» шарҳидан.
Изоҳ: Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар, у зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар.
Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир, жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/22072
🕋 @islomuz
Энг кучли оғриқ
Энг кучли оғриқ қалбнинг гуноҳдан оғриши. Ўлимдан шиддатли нарса йўқ. Ўтиб кетганлар тафаккур учун ва ўлим эса насиҳат учун етарлидир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
🔗 https://islom.uz/maqola/22071
🕋 @islomuz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Иймонсизлик – жиноят манбаи»
Савол: Муфтий ҳазратлари, жиноятчилик чидаб бўлмас даражада авж олиб кетганлигидан халқнинг сабр косаси тўлди. Бу ҳақда дин раҳбарларининг фикри қандай? Жумҳуриятимиздаги аҳволни қандай баҳолайсиз?
Жавоб: Бисмиллахир роҳманир роҳим! Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам жиноятчилик ҳаддан зиёд авж олиб, халқнинг бошига катта мусибат тушиб қолди. Бу ҳақда диний идора раҳбарларининг фикри соғлом кишиларнинг фикрига мос. Биз ҳибсхоналарга бориб ўша ердаги кишиларга ваъз – насиҳат қилиб, Саволларига жавоб бериш билан ҳам шуғулландик. Ҳозирги кунда уламоларимиз, имом-домлаларимиз маҳаллаларда, ҳибсхоналарда бўлиб тушунтириш, таълим-тарбия ишларини олиб бормоқдалар.
Кейинги пайтларда халқимиз бошига тушган қатор мусибатларнинг энг кучлиларидан бири – жиноятчилик ва унинг равнақи бўлмоқда. Бизнинг фикримизча, барча имкониятларни ишга солиб, бу балодан халқимизни қутқариб қолишда баҳамжиҳат ҳаракат қилмоғимиз даркор.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22069
🕋 @islomuz
Musofir o‘z xalqi va dinining vakilidir
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Хаворижларга қарши чиқиш керакми?
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай дедилар: «Мендан кейин (ёки келажакда) менинг умматимдан бир қавм чиқади. Улар Қуръон ўқийди, лекин у уларнинг ҳалқумидан нари ўтмайди. Улар диндан худди камондан чиққан ўқдек чиқишади, кейин унга қайтишмайди. Ана ўшалар одамларнинг ва барча махлуқотларнинг энг ёмонидир».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22062
🕋 @islomuz
Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар
Шу йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.
Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22059
🕋 @islomuz
Musulmon odam xorijga qanday niyatda boradi?
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Ислом – инсонийликка даъват» (биринчи мақола)
– Муҳтарам муфтий ҳазратлари! Турғунлик йилларининг жамиятимизга етказган иқтисодий ва маънавий зарарлари тобора кўпроқ ойдинлашмоқда. Бу зарарларнинг сабаблари ҳам аниқланмоқда. Лекин бутун бир жамиятнинг таназзулга юз тутиши энг аввало Шахс тарбиясидаги нуқсонларга бориб тақалади. Бинобарин, суҳбатимизни умуман тарбия, хусусан Шахс тарбияси мавзуига бағишласак, деган ниятда эдим.
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Жуда яхши мавзуда суҳбат бошладингиз. Бу муҳим масала ҳозирда бутун жамиятимизни, хусусан жумҳуриямиздаги кишиларни чуқур ҳаяжонга солиб турибди. Агар шу суҳбатдан халқимиз учун бир фойдали фикрлар чиқса, биз ўзимизни бахтиёр деб ҳис қилар эдик.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22087
🕋 @islomuz
Xorijga ketuvchilar, ogoh bo‘ling!
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Xorijdagi noxushliklar: Buzuq ishlar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Мадина шаҳрида «Умра ва зиёрат» халқаро форуми ўтказилди
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Мадина шаҳрида Қирол Салмон анжуманлар марказида биринчи «Умра ва зиёрат» халқаро форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда spa.gov.sa манбасига таяниб, uza.uz ахборот агентлиги хабар берди. Тадбирда дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатларидан келган делегациялар, жумладан, 300 дан ортиқ умра хизматини ташкил этувчи сайёҳлик агентликлари, меҳмонхона, озиқ-овқат ва авиакомпаниялар вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, форум ишида Ўзбекистон Бош консулхона ходимлари ҳам қатнашди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги томонидан ташкил этилган анжумандан мақсад «Vision 2030» дастурини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида Макка ва Мадинага ташриф буюрувчи зиёратчилар ва сайёҳлар учун янада кенг қулайликлар ва шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Форум доирасида туризм индустриясини ривожлантириш, хорижий меҳмонларни қабул қилишда яратилган шарт-шароитлар, қулай виза тизими, сайёҳлик йўналишларини диверсификация қилиш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22082
🕋 @islomuz
Тошкент ислом институтида халқаро илмий конференция ўтказилди
Бугун, 23 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бошланди.
Конференция Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловатни ТИИ ўқитувчиси Абдулбосит қори Қобилов қилиб берди, сўнгра конференция ишига муваффақият сўраб дуо қилинди.
Конференцияни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22081
🕋 @islomuz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Ислом – илм демакдир»
— Муфтий ҳазратлари! Ўзингизга аён, ҳозир шундай бир пайтда яшаяпмизки, ҳаётимизда йиғилиб қолган кўплаб чигил ва мавҳум муаммолар хусусида рўй-рост, ошкора гапиришни, халқимизнинг ўтмишдаги ҳаётига, умуман, тарихга муносабатимизни ўзгартиришни даврнинг ўзи тақозо этаётир. Масалан, кенг омма учун ҳозиргача ноаниқ қолиб келаётган шундай муаммолардан бири – диннинг илмга муносабати масаласидир. Шу мавзуда Сизга ўзимни кўпдан ўйлантириб юрган бир қанча саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим. Ўйлайманки, улар кўп сонли журналхонларимизни ҳам қизиқтиради.
— Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! Аввало, «Фан ва турмуш» журналхонларини биринчи диний суҳбат муносабати ила чин қалбдан табрик этишга ижозат бергайсиз. Ўйлаймизки, бу суҳбат келгусидаги шу хил чиқишларнинг дебочаси, холос.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22077
🕋 @islomuz
Таъзия
Замонамизнинг забардаст уламоларидан, нақшбандия тариқатининг муршидларидан бири, етук аллома, устоз, шайх Ҳасан Қилич афанди ҳазратлари ҳамда Қуръони Карим ходими, устоз, шайх Абдулмажид Зиндоний ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у зотларнинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло бу икки улуғ зотнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат бўстонларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларини садақаи жория ўлароқ ҳусни қабул айласин, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат қилсин!
Исломий илмлар ривожига улкан ҳисса қўшган марҳум устозларнинг аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига барча мўмин-мусулмонлар, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, марҳумларнинг ҳақларига дуода бўламиз.
«Ўзларига мусибат етганда «Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз», дейдиган сабрлиларга хушхабар беринг».
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси
@islomuz & @hilolnashr
Xorijdagi noxushliklar: Odam savdosi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🕋 @islomuz
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчиси ва халқига ҳамдардлик изҳор этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлатимиз раҳбари қардош Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар натижасида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.
Бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақамизда кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди.
Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/22070
🕋 @islomuz
Ислом дини қандай ёйилган?
Баъзи «шарқшунослар» мусулмонларнинг фатҳлари ва Исломнинг ёйилишини бир-бирига боғлашади-да, бу дин қилич воситасида тарқалган деган хато фикрни олға суриб, ушбу даъволарини турли далил билан исботлашга уринишади. Ҳақ диннинг ёйилишида бирламчи омил нима бўлган эди? Бу борада ҳарбий юришлар ҳақиқатда ҳам биринчи ўринда турадими?
Аслида Ислом даъватининг ёйилишини жон-жаҳди билан қиличга боғлашга ҳаракат қилувчилар икки тоифага бўлинади. Биринчи тоифа ғарази йўқ, лекин юзаки маълумотга эгалардан иборат. Улар Исломга тааллуқли дарсларнинг мағзига етиб боришмайди, юзаки маълумотларни олиб, чалкаш фикрларни, асосланмаган далилларни оммага тақдим этиб юборишади. Иккинчи тоифа эса ўқиган, уққан, лекин нияти бузуқ ва кўнгли эгрилигидан ёт нарсаларни Исломга чаплаб, ўзини ҳам алдайди, динга ҳам туҳмат қилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22068
🕋 @islomuz
«Хадичаи Kубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
Жорий йилнинг 20 апрель куни «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида «Қуръон мусобақаси – 2024» бўлиб ўтди.
Мусобақага Тошкент Ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси Қуръони Карим ва тажвид фани ўқитувчилари Исломхон қори Убайдуллаев, Валихон қори Азимбоев, Зафар қори Маҳмудов, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, устоз Абдуҳаким қори Матқулов, билим юрти ўқитувчиси Авазбек қори Давлатов ҳамда юртимизда аёллар илми ва савиясини оширишда етакчилик қилиб келаётган фазилатли устоза Одинахон Муҳаммад Юсуф ташриф буюрдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22063
🕋 @islomuz
Исломий фиқҳ академияси қандай нуфузга эга?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.
Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22060
🕋 @islomuz
«Hazratni xotirlab» ko‘rsatuvining Ramazon oyidagi maxsus tanlovida g‘olib bo‘lgan ishtirokchilarga yutuqlar topshirildi
Ma’lumki, fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi «Hazratni xotirlab» ko‘rsatuvi doirasida o‘tkazilayotgan «Eng yaxshi izoh sohibi» tanlovi islom.uz portalining ijtimoiy tarmoqlarida muntazam ravishda taqdim etib borilyapti.
Muborak Ramazon oyi sharofati bilan tanlovning maxsus 66-67-68-69 sonlariga yozilgan izohlardan eng faollari hakamlar tomonidan saralab olinib, g‘olib bo‘lgan ishtirokchilarga sovg‘alar topshirildi.
🔗 https://islom.uz/maqola/22050
@islomuz
Уйғониш давридаги дунёқараш (иккинчи мақола)
Уйғониш даврига келиб аёлларнинг ҳаёт сарҳадлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Хотиржам, маърифатли, ҳур фикрли, жамиятда жилва қилиб турган, санъатга шайдо, ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбатдош бўла оладиган аёлнинг юксак тимсоли шакллантирилади. У сочлари, елка-бўйини, билакларини очиб, ҳашамдор либослар ичра, ўзига оро берган холда ўзининг гўзаллигини намойиш қилишга ҳаракат қилади. Либосларга тилла, кумуш иплар билан кашта тикиш, қимматбаҳо тошлар ва нафис тўрлар воситасида безак бериш урф бўлади. Гўзал, ясанган, марифатли аёл ўз жозибаси, латофати билан дунёни мафтун қилишга, унга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22058
🕋 @islomuz