Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Иймон ва эътиқод инсонга йўлдош»
– Муфтий ҳазратлари! Ойномамизнинг биринчи сони саҳифаланаётган ҳаяжонли бир пайтда Сиз билан учрашувимиз биз учун алоҳида қувончли.
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мен учун ҳам. Энг аввало «Мулоқот» ойномаси ижодкорлари ва муштарийларини унинг илк сони чиқиши муносабати ила чин қалбимдан муборакбод этаман ва мен билан мулоқот қилаётганингиздан мамнунлигимни билдираман.
– Ташаккур, тақсирим, рухсатингиз билан мақсадга кўчсак.
– Марҳамат.
– Сиз нафақат жумҳуриятимизда балки дунё мусулмон оламида ҳам маълум даражада кўзга ташланган арбобсиз. Шундай юксак ному лавозимга қачондир эришишингизни ҳеч ўйлаганмидингиз?
– Кутилмаган савол бу. Очиғи, бу ҳақда жиддий ўйламаганман.
– Яқинда Ливия давлатининг олий мукофоти – «Буюк Фотиҳ» нишони билан тақдирландингиз. Ўз юртингиздан анча олисда, ўзга юртда ана шу юксак мукофотни қабул қила туриб хаёлингиздан нималар ўтди?
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22054
🕋 @islomuz
Ҳазратни хотирлаб: Акам илм таҳсилида пешқадам эди
(Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф хотиралари)
Устоз Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф 1954 йил 17 май куни Андижон вилояти Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғида дунёга келди. У илк диний таълимни акаси Муҳаммад Содиқ ҳазратлари билан биргаликда отаси Муҳаммад Юсуф домладан олди. 1961–1971 йилларда Булоқбошидаги 6 сонли мактабни тамомлайди ва 1973 йилда Бухородаги «Мир Араб» мадрасасига қабул қилинади. 1977–1979 йилларда ҳарбий хизматни ўтаганидан сўнг Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадига ўқишга киради. Таҳсилни 1983 йилда тамомлаб, 1988 йилгача Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг фатво бўлимида ишлайди. 1988–1993 йилларда «Совет шарқи мусулмонлари» журналида ва Диний идора қошидаги «Мовароуннаҳр» нашриётида бўлим мудири ва мудир лавозимида фаолият юритган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22053
🕋 @islomuz
«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг Рамазон ойидаги махсус танловида ғолиб бўлган иштирокчиларга ютуқлар топширилди
Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви доирасида ўтказилаётган «Энг яхши изоҳ соҳиби» танлови islom.uz порталининг ижтимоий тармоқларида мунтазам равишда тақдим этиб бориляпти.
Муборак Рамазон ойи шарофати билан танловнинг махсус 66-67-68-69 сонларига ёзилган изоҳлардан энг фаоллари ҳакамлар томонидан саралаб олиниб, ғолиб бўлган иштирокчиларга совғалар топширилди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22050
🕋 @islomuz
Шаввол ойининг фазилати
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «Шаввол ойида никоҳ тўйини ўтказиш яхши саналган ишдир», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» шарҳидан).
Имом Муслим, Термизий ва бошқалар Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар:
«У зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар. У зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ?», дедилар. Оиша (қариндош) аёлларининг тўйи шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳларида Оиша розияллоҳу анҳодан юқоридаги шаввол ойи борасидаги ҳадисни зикр қиладилар ва асҳобларимиз шаввол ойида никоҳни мустаҳаб санаб, ушбу ҳадисни далил келтиришади, дейдилар. Оиша розияллоҳу анҳу бу сўзлари ила баъзи одамлар жоҳилият даврида шаввол ойида уйланиш ва турмушга чиқишни кариҳ санашларини рад этганлар. Чунки бу иш ботил ва асли йўқдир ва жоҳилият қолдиқларидандир, дея баён қиладилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/22048
🕋 @islomuz
Танъим масжиди
Бу масжиднинг номи «Масжиди уммул мўминин – Оиша розияллоҳу анҳо»дир. Бу Масжидул-Ҳарамни шимол томонида бўлиб, Маккадан Мадина томонга 7,5 км узоқликда жойлашган. Мана шунинг ўрни ҳарамнинг чегарасидаги ўринга яқинроқдир. Ҳижрий тўққизинчи ҳажжатул вадоъ йилида уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо умрани ният қилиб эҳромга кирганлари учун бу маконга масжид қурилди ва у онамизнинг исмлари билан аталди.
Худди шу нарса Жобир розияллоҳу анҳудан ҳам ривоят қилинган. Оиша розияллоҳу анҳо ҳайз кўриб Каъбани тавоф қилишдан бошқа барча ҳаж амалларини бажарганлар. Ҳайздан пок бўлгач, Каъбани зиёрат қилганлар. Тавоф қилиб бўлиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизлар ҳаж ва умра ибодатини бажарасизлар-у, мен ҳажнинг ўзини бажараман, холосми?» деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Абу Бакрга Оишани бирга олиб, Танъимга бориб, ҳаждан кейин зулҳижжа ойида бирга умра қилиб келишни буюрганлар.
Ибн Журайж: «Атони кўрганимда у зот Оиша розияллоҳу анҳо умра қилган ўринни сифатлаб, Муҳаммад ибн Али Шофеъий қурган масжид ўрнига ишора қилдилар. Оиша масжидининг қайта қурилиши икки шарафли масжид ходими томонидан амалга оширилди. У ернинг ўрни 84.000 м.ни ўз ичига олиб, 100 миллион риёл (Саудия пул бирлиги) сарф этилди. Энди масжиднинг масофаси 6000 м. 150.000 мусулмонни ўз ичига олади.
🔗 https://islom.uz/maqola/22044
🕋 @islomuz
«Hilol Nashr»ning Chorsuda yangi kitob doʻkoni ochilish marosimidan videolavha
📍 Manzil: Alisher Navoiy koʻchasi, 40-uy
Moʻljal: Chorsu, eski GUM roʻparasi
📍 Xarita (lokatsiya)
Alloh taolo yangi kitob doʻkonining faoliyatini moʻmin-musulmonlar uchun manfaatli, xayrli qilsin, uzoq yillar xalqimizga xolis xizmat qilish barchamizga nasib etsin.
«Hilol Nashr»нинг Чорсуда янги китоб дўкони очилди
Бугун, 2024 йил 17 апрель куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимга узоқ йиллар мўмин-мусулмонларга динимизни етказишда сабот билан хизмат қилиб келаётган таниқли устоз уламолар, ижтимоий тармоқдаги маърифат фаоллари ҳамда китобсевар мухлислар ташриф буюришди.
Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, устозлар томонидан дуолар қилинди.
Сўнгра «Hilol Nashr»матбаа-нашриётининг раҳбари, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, ташриф буюрган барчага ташаккур изҳор этдилар. Кейин устозлар «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра янги китоб дўконига ташриф буюришди.
Тадбир давомида ташриф буюрган китобхонлар учун фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари асосида викторина савол-жавоб мусобақаси ўтказилди. Викторина саволларини азиз меҳмонлар Шавкат Ҳасан, Ғиёсиддин Юсуф, Темур Аъзам ҳамда Жавоҳир Расулов ўқиб беришди. Мусобақада ғолиб бўлган иштирокчиларга шайх ҳазратларининг асарлари топширилди.
Янги китоб дўконининг очилиш маросимини islom.uz портали ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад олиб боришди.
Шу муносабат билан фақат 17 апрель куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра янги китоб дўконида барча маҳсулотларга 10% чегирма эълон қилинган.
📍 Манзил: Алишер Навоий кўчаси, 40-уй
Мўлжал: Чорсу, эски ГУМ рўпараси
📍 Харита (локация)
Аллоҳ таоло янги китоб дўконининг фаолиятини мўмин-мусулмонлар учун манфаатли, хайрли қилсин, узоқ йиллар халқимизга холис хизмат қилиш барчамизга насиб этсин.
@islomuz & @hilolnashr
Ilk diniy ko‘rsatuv debochasi
Obidjon domla Muhammadjonov
📹 https://youtu.be/X83LrMkUQBU
🕋 @islomuz
Қуён гўшти – фойдали озиқа
Кейинги вақтда ҳовлисида ёки томорқасида қуён боқадиган ҳаваскорлар, шунингдек, махсус ҳудудларда қуёнчилик билан шуғулланадиган фермерлар кўпайиб қолди.
Бу жонивор бошқа уй ҳайвонларидан тез етилувчанлиги, жадал ўсиши билан алоҳида ажралиб туради. Сўзимиз исботи учун янги туғилган бузоқчанинг вазни 47 кунда икки баробарга ортиши, қуёнча эса 6 кунда худди шунча вазн йиғишини айтиб ўтиш кифоя.
Тез кўпаядиган бу жониворнинг гўшти ҳар томонлама фойдали ҳамдир!
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22038
🕋 @islomuz
✨ «Hilol nashr» yangi kitob do‘konining ochilish marosimiga marhabo!
2024 yil 17 aprel kuni soat 10:30da «Hilol nashr» matbaa-nashriyotining 20 filiali – Chorsu Xadra kitob do‘konining ochilish marosimi bo‘lib o‘tadi.
Marosimga yurtimizning taniqli ulamolari, tolibi ilmlar va ijtimoiy tarmoqdagi faol do‘stlar tashrif buyurishadi.
Siz ham yangi do‘konimizning ochilish marosimiga tashrif buyurishingiz mumkin.
📍 Manzil: Alisher Navoiy ko‘chasi, 40-uy
🗺 Mo‘ljal: Chorsu, eski Gum ro‘parasi
@islomuz & @hilolnashr
Уйғониш давридаги дунёқараш
Европанинг Уйғониш даври (фр. Renaissance, итал. Rinascimento) ўз тараққиётида бир қатор тарихий босқичлардан ўтди:
1) Проторенессанс – XIII аср - XIV аср бошлари;
2) Эрта Ренессанс (треченто ва кватроченто) XIV аср ўртасидан XV асргача;
3) Юқори Ренессанс (чинквиченто) – XVI асрнинг иккинчи чорагигача;
4) Кечки Ренессанс – XVI асрнинг иккинчи чорагидан – XVII асрнинг биринчи ярмигача. (8, с.319).
«Уйғониш» истилоҳи илк бор XVI асрда меъмор, мусаввир ва санъат тарихчиси Джордж Вазари томонидан Ғарбий Европада буржуа муносабатлари ривожланишининг дастлабки босқичи билан шартланган тарихий даврни тавсифлаш учун қўлланилган. Ушбу истилоҳнинг ҳозир биз биладиган маъноси француз тарихчиси Жюль Мишле томонидан XIX асрда жорий қилинди. (7, с.90).
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22036
🕋 @islomuz
Ҳазрати Умарнинг насаблари ва дастлабки ҳаётлари
У кишининг тўлиқ исмлари Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулъуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурт ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай Қураший Адавийдир. У киши ўзларининг саккизинчи боболарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари ила туташадилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кучли ва шиддатли бўлганлари учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Абу Ҳафс деган куня берганлар. Бу «шер, арслон» деган маънони англатади.
Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга яна «Форуқ», яъни «Ҳақ ила ботилни ажратувчи» деган лақабни ҳам берганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн уч йил кейин туғилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22033
🕋 @islomuz
Muhojirlikda ishlashning asosiy sharti
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
🕋 @islomuz
1991-yilgi haj mavsumidagi xushxabar
Obidjon domla Muhammadjonov
📹 https://youtu.be/X83LrMkUQBU
🕋 @islomuz
Xudoga shukr
Kim oziga shukr qilmasa, ko‘piga ham shukr qilmaydi
📹 https://youtu.be/hKPJi0txBq4
🕋 @islomuz
Фақат жума куни рўза тутмаслик
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا يَصُمْ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ إِلَّا أَنْ يَصُومَ قَبْلَهُ أَوْ يَصُومَ بَعْدَهُ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз жума куни рўза тутмангиз. Магар ундан олдин ёки кейин тутсангиз, майли», – дедилар.
Бешовлари ривоят қилишган.
عَنْ جُوَيْرِيَةَ بِنْتِ الْحَارِثِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهَا يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَهْيَ صَائِمَةٌ، فَقَالَ: «أَصُمْتِ أَمْسِ؟» قَالَتْ: لَا. قَالَ: «تُرِيدِينَ أَنْ تَصُومِي غَدًا؟» قَالَتْ: لَا. قَالَ: «فَأَفْطِرِي». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Жувайрия бинт Ҳорис розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни унинг ҳузурига кирдилар, у рўзадор эди. Шунда у зот: «Кеча рўза тутганмидинг?» дедилар. «Йўқ», деди. «Эртага тутмоқчимисан?» дедилар. «Йўқ», деди. «Унда оғзингни очиб юбор», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Чунки фақат жума кунининг ўзида нафл рўза тутиб бўлмайди.
«Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан
@islomuz
Тонгги ва кечки дуолардан
Амр ибн Шуайб отасидан, отасида бобосидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Субҳаналлоҳ» деса, юзта туя (садақа қилгани)дан афзал бўлади.
Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Алҳамдулиллаҳ» деса, Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлаганидан афзал бўлади.
Кимки эрталаб ва кечқурун қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта «Аллоҳу акбар» деса, Аллоҳ йўлида юзта қул озод қилгандан афзал иш қилган бўлади.
Кимки «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир», деб қуёш чиқиши ва ботишидан олдин юз марта айтса, ҳеч ким унинг келтирган савоб амалидан ортиқ савоб келтиролмайди, магар, кимки шуни айтса ёки ундан зиёда қилса келтира олади», дедилар».
Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир».
Имом Табароний ва Насоийлар ривояти.
🔗 https://islom.uz/maqola/22047
🕋 @islomuz
Умматнинг фақиҳи Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳумо
Ясриб Пайғамбар шаҳри бўлиб, юксак шарафга эришгач, энди Мадинаи Мунаввара деб тилга олина бошлади. Чунки у ерга Аллоҳнинг раҳмати худди ёмғирдек ёғаётган эди. Қисқа вақт ичида бу шаҳар аҳолисининг ичида иймон келтирмаган биронта оила деярли қолмади.
Ана шундай оиласи билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурли ҳалқаларидан жой олганлардан бири ҳазрат Авс розияллоҳу анҳунинг оиласи эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг ҳазрат Авс ва ҳазрат Усмонни ўзаро биродарлик ришталари билан боғлаб қўйдилар. Бундан ташқари ҳазрат Авс Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари ҳазрат Ҳассон розияллоҳу анҳу билан биродар тутинган эди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22045
🕋 @islomuz
Muhojir – dinining, millatining vakilidir
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
🕋 @islomuz
Бадназарликнинг энг яхши муолажаси
Биринчи чора:
Бадназарликнинг энг яхши муолажаси нигоҳларни пастга қаратишдир.
Аллоҳ, таоло марҳамат қилади:
«Мўминларга айтинг, нигоҳларини пастга қаратсинлар ва фаржларини сақласинлар» (Нур сураси, 30-оят).
Демак, мўмин киши кўча, маҳалла ва бозорларда юрганда кўзини пастга қаратсин. Зарурат бўлганда кўтарсин.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22040
🕋 @islomuz
«Hilol Nashr» nashriyotining yangi do'koni ochilish marosimiga marhamat!
«Hilol Nashr» nashriyotining yangi Chorsu Xadra doʻkonining ochilish marosimi bugun, soat 10.30 da boshlanadi.
🥳 Shu munosabat bilan faqat bugun va faqat yangi doʻkonimizda barcha kitoblarga 10% chegirma eʼlon qilamiz!
🌐 https://youtube.com/live/7ApdXcwbvkc?feature=share
📍 Manzil: Alisher Navoiy koʻchasi, 40-uy
Moʻljal: Chorsu, eski GUM roʻparasi
📍 Xarita (lokatsiya)
@hilolnashr
«Ҳавзим бир ойлик йўлдир...»
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳавзим бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан хушбўй, кўзалари осмондаги юлдузлар каби. Ундан ким ичса, абадулабад чанқамайди», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Бошқа ривоятда:
«...бир ойлик йўл. Атрофлари баробар. Суви кумушдан оқ», дейилган.
Муслим ривоят қилган.
@islomuz
Taqlid ilmiy asosda bo‘lishi kerak
Ushbu videoda fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining Qur’oni Karim va hadislarning hayotimizdagi o‘rni, ilmiy asosda taqdim etgan bayonlari, ilm ahllariga muhim bo‘lgan tavsiyalari, musulmonlar ommasi uchun nasihatlari berilgan.
🌐 https://youtu.be/qPupH3Ga4tg
@islomuz
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Бўлиниш эмас, бирлашиш йўлини изламоқ керак»
Мухбир: Ҳозирги пайтдаги янги иқтисодий ва социал жараённи, миллий муносабатлардаги ўзига хос мураккаб ҳолатларни назардан ўтказадиган бўлсак, бу жараёнда диний ҳаётда ҳам ўзига яраша муаммолар вужудга келганини кўрамиз. Бу ҳолат ҳозирги давр шароитида миллий ўз-ўзини англаш тараққиёти билан алоқадор бўлиб, миллий сиёсат билан ҳам боғлиқдир. Сизга берадиган дастлабки саволим бошқачароқ туюлиши ҳам мумкин: Бугунги кунда совет Ўрта Осиёси жумҳуриятлари ва Қозоғистон мусулмонларининг кайфияти қандай? Маънавий хотиржамлик қандай кечмоқда?
Муфтий: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йил бошида бизда жуда эсда қоларли воқеа юз берди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг IV съезди бўлиб ўтди. Унинг ишида барча жумҳурият ва вилоятларнинг вакиллари иштирок этдилар. Қурултой жараёнида диндорларни ўйлантираётган, ташвишга солаётган барча масалалар ошкоралик асосида муҳокама қилинди. Уларнинг баъзи бир илтимос ва талаблари қондирилди. Мусулмонлар ўз дилларидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар. Келгусида қандай яшаш кераклиги ҳақида сўз юритдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22034
🕋 @islomuz
Уламолар бисотидан
Замахшарий ҳақида Ибн ал-Қифтий қуйидагича ёзган: «Замахшарий илм ул-адаб, грамматика ва луғат бобида ўзгаларга мисол бўладиган аллома эди. У ўз ҳаёти давомида кўплаб буюк олимлар ва фозиллар билан учрашган бўлиб, тафсир, ҳадис, грамматика ва бошқа соҳалар бўйича бир қанча асарлари бордир.
У ўз асрида араб тилида ижод қилган ажамлар (ғайри араблар) орасида энг буюгидир». Бундан ташқари араб нақлларидан бирида шундай дейилади: «Агар Замахшарий бўлмаганида араблар ўз тилларини билмас эдилар».
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22032
🕋 @islomuz
Уммон Султонлиги делегацияси Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад ал-Бусаиди бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.
Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири дастлаб буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига юксак баҳо берди.
Меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонларга марказда буюк муҳаддис ва алломалар меросини ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот берилди.
Делегация аъзолари Регистон майдонидаги улуғвор мадрасалар, бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари ва хаттотлик санъати намуналарини катта қизиқиш билан томоша қилди.
«Самарқандга илк ташрифимиз таассуротларга бой бўлди», деди Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад ал-Бусаиди. – Айниқса, улуғ муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилиш биз учун улкан шараф. Ушбу мажмуа яқин орада Ислом оламининг энг қутлуғ зиёратгоҳларидан бирига айланиши, шубҳасиз.
🔗 https://islom.uz/maqola/22031
🕋 @islomuz
Рамазон ҳайитидан сўнг Шавволнинг олти кун рўзасини тутиш шартми?
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш суннат (мустаҳаб) бўлиб, фарз эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
من صام رمضان ثمّ أتبعه ستا من شوّال كان كصيام الدهر
«Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун (нафл) қўшса, худди бир йиллик рўза каби бўлади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Ушбу ҳадиснинг мазмуни мутлақ келгани учун бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайити эртасига бошласа ҳам бўлади ёки бир неча кун ўтказиб кейин рўза тутса ҳам бўлади. Шаввол ойида олти кун рўза тутса, бўлди.
Баъзи уламолар хайрли ишларни қилишга шошилиш лозимлиги, мусобақа қилиш афзаллигини инобатга олиб, ҳайит эртасига Шавволнинг рўзасини тутишни бошлаш керак, деб ҳисоблайдилар. Одамлар ҳам шунга ўрганиб қолишган.
Баъзи уламолар эса, (Бу уламолар орасида Имом Абу Юсуф ва Имом Молик ҳам бор) одамлар бу ҳам Рамазон рўзаси таркибига киради ёки тутмаса бўлмас экан, деган фосид хаёлларга бормасликлари ва асосийси, насронийлар каби фарз рўзаларга ўз ихтиёрлари билан рўзалар қўшиб олганларига ўхшамаслик учун ҳайитдан бир неча кун ўтказиб тутишни маъқул кўрадилар ва ҳайит эртасига бошлаб, улаб тутишни кариҳ кўрадилар. Бу «Шарҳи Виқоя»да ҳам ўз ифодасини топган. Шамс ул-аимма ал-Ҳалвоий шунга фатво берган. Демак, эҳтиётан ҳайитдан сўнг бир-икки кун ўтказиб Шаввол рўзасини тутишга киришмоқ маъқул.
Шаввол ойида рўза тутишга одатланиш вожиб эмас, балки афзал ва маъқул ишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
أحبّ العمل الى الله ما دام عليه صاحبه وان قلّ
«Аллоҳга амалларнинг энг севимлиси амал эгаси, гарчи у оз бўлса-да, доим бажариб юрганидур», дедилар.
Шаввол ойида рўза тутиш, шунингдек, Рамазондан бошқа ойларда рўза тутиш нафл ибодат бўлгани учун уни бажармаса, қазо тутиб ўтирмайди. Чунки, у ихтиёрий ибодатдир.
Шавволда рўза тутмаса бўлмайди, албатта тутиш керак, дейиш, шунингдек, тутмаганларни маломат қилиш, Шаввол рўзасини тутганлик билан фахрланиш ёмон иллат бўлгани учун ҳатто Имоми Аъзам Шавволда рўза тутишни кариҳ кўрган эканлар.
(«Мавсуъат ул-фиқҳийя»).
@islomuz