Уммон Султонлиги делегацияси Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад ал-Бусаиди бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.
Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири дастлаб буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига юксак баҳо берди.
Меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди. Меҳмонларга марказда буюк муҳаддис ва алломалар меросини ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот берилди.
Делегация аъзолари Регистон майдонидаги улуғвор мадрасалар, бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари ва хаттотлик санъати намуналарини катта қизиқиш билан томоша қилди.
«Самарқандга илк ташрифимиз таассуротларга бой бўлди», деди Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Бадр бин Хамад ал-Бусаиди. – Айниқса, улуғ муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилиш биз учун улкан шараф. Ушбу мажмуа яқин орада Ислом оламининг энг қутлуғ зиёратгоҳларидан бирига айланиши, шубҳасиз.
🔗 https://islom.uz/maqola/22031
🕋 @islomuz
Рамазон ҳайитидан сўнг Шавволнинг олти кун рўзасини тутиш шартми?
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш суннат (мустаҳаб) бўлиб, фарз эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
من صام رمضان ثمّ أتبعه ستا من شوّال كان كصيام الدهر
«Кимки Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун (нафл) қўшса, худди бир йиллик рўза каби бўлади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Ушбу ҳадиснинг мазмуни мутлақ келгани учун бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайити эртасига бошласа ҳам бўлади ёки бир неча кун ўтказиб кейин рўза тутса ҳам бўлади. Шаввол ойида олти кун рўза тутса, бўлди.
Баъзи уламолар хайрли ишларни қилишга шошилиш лозимлиги, мусобақа қилиш афзаллигини инобатга олиб, ҳайит эртасига Шавволнинг рўзасини тутишни бошлаш керак, деб ҳисоблайдилар. Одамлар ҳам шунга ўрганиб қолишган.
Баъзи уламолар эса, (Бу уламолар орасида Имом Абу Юсуф ва Имом Молик ҳам бор) одамлар бу ҳам Рамазон рўзаси таркибига киради ёки тутмаса бўлмас экан, деган фосид хаёлларга бормасликлари ва асосийси, насронийлар каби фарз рўзаларга ўз ихтиёрлари билан рўзалар қўшиб олганларига ўхшамаслик учун ҳайитдан бир неча кун ўтказиб тутишни маъқул кўрадилар ва ҳайит эртасига бошлаб, улаб тутишни кариҳ кўрадилар. Бу «Шарҳи Виқоя»да ҳам ўз ифодасини топган. Шамс ул-аимма ал-Ҳалвоий шунга фатво берган. Демак, эҳтиётан ҳайитдан сўнг бир-икки кун ўтказиб Шаввол рўзасини тутишга киришмоқ маъқул.
Шаввол ойида рўза тутишга одатланиш вожиб эмас, балки афзал ва маъқул ишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
أحبّ العمل الى الله ما دام عليه صاحبه وان قلّ
«Аллоҳга амалларнинг энг севимлиси амал эгаси, гарчи у оз бўлса-да, доим бажариб юрганидур», дедилар.
Шаввол ойида рўза тутиш, шунингдек, Рамазондан бошқа ойларда рўза тутиш нафл ибодат бўлгани учун уни бажармаса, қазо тутиб ўтирмайди. Чунки, у ихтиёрий ибодатдир.
Шавволда рўза тутмаса бўлмайди, албатта тутиш керак, дейиш, шунингдек, тутмаганларни маломат қилиш, Шаввол рўзасини тутганлик билан фахрланиш ёмон иллат бўлгани учун ҳатто Имоми Аъзам Шавволда рўза тутишни кариҳ кўрган эканлар.
(«Мавсуъат ул-фиқҳийя»).
@islomuz
Birovning haqqidan qo'rqish
«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 11-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Taqvo
Musulmon inson o‘zi uchun yaxshi ko‘rgan har bir narsani boshqalarga ham ravo ko‘radi.
U o‘zining jannatga kirishini yaxshi ko‘rsa, boshqalarning ham jannatga kirishini istaydi. U o‘zi uchun sog‘lik-salomatlik, baxt-saodat, farovonlikni yaxshi ko‘rganidek, o‘zgalarga ham shunga o‘xshagan narsalarni ravo ko‘radi.
🌐 https://youtu.be/5q6qcUaoeys
@islomuz
Ramazon oyidagi ijobiy xislatlarni qanday saqlab qolishi mumkin?
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Xavf (qo'rquv) namozi bobi 1-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 88-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Таъзия
Қуръони Карим ходими, устоз Баҳодир қори Муҳаммад Тошмуҳаммедовнинг вафотлари муносабати билан барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло у кишининг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, ўқиган Қуръонларини шафоатчи қилсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!
Барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси
🥳 Ramazon hayitingiz muborak bo‘lsin!
🌙 Biz mo‘min bandalariga ro‘zani farz qilgan va uni tutishga muvaffaq etib, barchamizni Ramazon hayitiga yetkazgan Alloh taologa hamdu sanolar bo‘lsin!
Ummatlariga cheksiz muhabbat va shafqat ko‘rsatib, ro‘za tutishni barcha sir-asrorlari bilan o‘rgatib, Ramazon hayitini qanday o‘tkazishni ta’lim bergan habib Payg‘ambarimiz Muhammad mustafo sollallohu alayhi vasallamga abadul-abad salavotu salomlar bo‘lsin!
🌙 Alloh taoloning tavfiqi bilan muborak Ramazon oyini kunduzlarini ro‘zador, kechalarini xatmi Qur’onlarda qoim bo‘lib o‘tkazdik. Ibodatlarni oson qilgani, zavqu shavq bergani Rabbimiz Alloh subhanahu taoloning biz bandalariga ulkan marhamatidir.
Muborak Ramazon oyi davomida barchamiz ko‘tarinki kayfiyatda tarovehlar, xatmi Qur’onlarda ishtirok etdik, Qur’oni Karimni boshidan-oxirigacha yigirma yetti kun mobaynida to‘liq tinglash baxtiga muyassar bo‘ldik.
Shunday ekan, Alloh taolo Ramazon oyida bizga ato etgan go‘zal fazilatlarni, husni-xulqlarni hayotimiz davomida amalda tatbiq etib borishimizga muvaffaq aylasin. Barchamizni ko‘plab Ramazon oylariga, fazilatli kechalarga sihat-salomatlikda yetib borishimizni nasib etsin.
Barcha mo‘min-musulmonlarni, jumladan, yurtdoshlarimizni fazilatli Ramazon hayiti bilan samimiy muborakbod etamiz! Alloh taolo yurtimizni hamisha obod, xalqimizni tinch-totuv, hayotimizni farovon qilsin.
Ramazon hayitingiz muborak bo‘lsin!
«Hilol-nashr» matbaa-nashriyoti, Islom.uz portali va «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi jamoasi
@islomuz & @hilolnashr @hazratim_uz
🌙 Охирги кун... 🥹
Ўтиб борар ўттизинчи кун,
Эшитилар шом учун азон.
Алвидо, дейишга қўрқаман,
Кўришгунча, дейман, Рамазон...
✍️ Хайрулла Ҳамидов шеъри
🎙 Қамариддин Бекмуҳаммад ўқиди
🕋 @islomuz
Муборак Рамазон ҳайитининг суннатлари
1. Ғусл қилиш.
2. Энг яхши кийимларни кийиш.
3. Намозга чиқишдан олдин тоқ ададда хурмо ейиш.
4. Ҳайитни намозгоҳда (ёки масжидда) адо этиш.
5. Намозга юри6 бориш ва қайтишда бошқа йўлдан келиш.
6. Ҳайит билан бошқаларни муборакбод этиш, табриклаш.
7. Ҳайит кечасидан бошлаб, имом ҳайит намозини адо этишга чиққунига қадар такбир лафзларини айтиб юриш.
8. Фитр закоти (садақасини) чиқариш. Ҳайит намозидан олдин чиқариш вожибдир.
🔗 https://islom.uz/maqola/22011
🕋 @islomuz
Рамазондан кейин қандай яшамоқчимиз?
Ҳар бир рўзадор, рўзаси ва қиёми-таровиҳ намози солиҳ, мақбул бўлишини умид қилади. Саъй-ҳаракатини Аллоҳнинг наздида мақтовга сазовор бўлиши хоҳлайди. Ва манашу хоҳишлари рўёбга чиқиши учун Аллоҳга дуо қилади. Зеро у Рамазон ойи рўзасини тутди ва тунларини намоз билан ўтказди.
Энди бу амалларининг қабул бўлгани ишорали аломатлари, далолат қиладиган далиллари ҳамда ушбу тилакнинг ҳосил бўлиши умид қилинадиган сифатлари бўлади.
Шулардан: Инсон Рамазондан кейин олдингига қараганда рағбат ва қаттиқ хоҳиш билан ибодатга юзланувчи, фарз ва вожибларни муҳофа қилувчи, намозларни жамоат билан масжидларда адо этувчи, маъруф-яхшиликни суювчи, унга амал қилиб, буюрувчи, мункарни ёмон кўриб, ундан четлашиб, ҳазир бўлишга чақирувчи бўлган ҳолатда ўзини яхшилик, тўғри-устиворлик ва тоатда бўлишидир.
Аммо Рамазондан кейинги ҳолати ундан олдинги ҳолати каби ёки унданда ёмонроқ бўлган, адашиш ва залолатида лоқайд, вожибларни адо этишдан дангасалик қилиб, зое қилувчи, ҳаром ишларга шўнғиб, унга тарғиб қилувчи бўлса, бу амаллари қабул бўлмаганлиги аломатлари, аксинча беҳуда кетганлиги далолатларидандир.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/7682
🕋 @islomuz
Ийдул-фитр намозининг ўқилиш тартиби
Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини адо этиш вожибдир. Ийдул-фитр намози қуйидаги тартибда ўқилади:
1. Қиблага қараб «Икки ракъат ийдул-фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун ҳамма такбирлари билан адо этишни ният қилдим» деб ният қилинади. «Аллоҳу акбар» деб биринчи такбир айтилиб, қўллар боғланади. Овоз чиқармасдан сано, яъни «Субҳанакаллоҳумма...» ўқилади.
2. Имом билан биргаликда яна уч бор «Аллоҳу акбар» деб, қўлларни қулоқлар баробарида кўтариб, такбир айтилади, аммо бу такбирларнинг дастлабки иккитасидан кейин қўллар ёнга ташлаб турилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади. Имом Фотиҳа сурасини ва бир зам сура ёки оятларни ўқийди, иқтидо қилганлар жим туриб, қулоқ солади. Сўнгра рукуъ ва икки сажда қилиниб, иккинчи ракъатга турилади.
3. Иккинчи ракъатда имом яна Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди. Сўнгра рукуъдан аввал яна уч марта такбир айтилади, такбирлар орасида қўллар қулоқлар баробарига кўтарилиб, такбирлар орасида ёнда тутилади. Тўртинчи такбир билан рукуъга борилади. Рукуъ ва икки сажда қилиб, қаъдага ўтирилади ва «ташаҳҳуд», салавот, дуо ўқиб, салом берилади.
Сўнг имом минбарга чиқиб, хутба ўқийди, сўнг яна меҳробга қайтиб, дуо қилади.
Ийдул-фитр куни тонг отгач, намозгача тамадди қилиш, тишларни мисвок билан тозалаш, ғусл қилиб покланиш, хушбўй атру гулоблар сепиш, покиза, оҳорли кийимлар кийиш, фитр садақасини бериб, ийд намозига бориш мустаҳаб амаллардандир.
Ийд намозигача нафл намоз ўқиш макруҳ. Жума намози кимларга вожиб бўлса, уларга ийд намози ҳам вожибдир. Намоздан сўнг икки хутба ўқиш суннатдир.
Ийд намозининг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганидан то туш вақтигачадир. Туш вақти киргач, ийд намозини ўқиб бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Мўминнинг қалқони китобидан)
🔗 https://islom.uz/maqola/7681
🕋 @islomuz
🌙 Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.
Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:50
@islomuz
Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда.
Ҳеч шубҳасиз, бундай савобли ва олийжаноб ишлар ер юзидаги барча инсонларни доимо дўст ва биродар бўлиб яшашга даъват этадиган муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга, бугунги ёруғ ҳаётимизнинг қадрига етиб, уни янада обод ва фаровон этишга хизмат қилмоқда.
Муборак Рамазон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўладиган ана шундай анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида:
1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрель – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
🔗 https://islom.uz/maqola/22008
@islomuz
«Хайр, Рамазон!» деманг
Охирги ўн кунликнинг ҳар бир кечасида уч (минг) сўмдан бўлса ҳам садақа қилинг, агар садақангиз Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласиз.
Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб олинг, агар намоз Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласиз.
Рамазоннинг охирги ўн кунида ҳар кеча уч мартадан Ихлос сурасини ўқиб қўйинг, агар тиловатингиз Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22005
🕋 @islomuz
Xudoga shukr
Kim oziga shukr qilmasa, ko‘piga ham shukr qilmaydi
📹 https://youtu.be/hKPJi0txBq4
🕋 @islomuz
Шаввол ойи рўзасининг фазилати
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.
Ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...» (Анъом сураси, 160-оят), деб марҳамат қилади.
Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.
Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.
@islomuz
Hazrat dam olishga ham kitob bilan chiqqandilar...
Obidjon domla Muhammadjonov
📹 https://youtu.be/X83LrMkUQBU
🕋 @islomuz
Набий алайҳиссалом хурмони қандай еганлар?
Пайғамбаримиз алайҳиссолату васалламнинг ҳузурига бир идишда хурмо олиб келишади. У зот еган хурмоларининг данагини муборак оғизларидан чиқариб кўрсаткич ва ўрта бармоқларининг орқа қисмига (расмдагидек) қўйдилар кейин чиқинди идишга ташладилар.
Бунинг сабаби ҳақида уламолар шундай дейишади: Данакни одатий ҳолда бармоқ учлари билан олганда бармоқда тупук қолади. Бу эса, ўша идишдан еётган кишининг ёнидагиларининг кўнглини айнитади. Шу боис, Пайғамбаримиз алайҳиссалом данакни бармоқларининг ишлатилмайдиган қисмига чиқариб кейин ахлатга ташлаганлар.
Шунингдек, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ейилган хурмо данакларини хурмо солинган идишга ташлашдан қайтарганлар.
Абдуллоҳ Раҳим
🔗 https://islom.uz/maqola/22025
@islomuz
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
🔗 https://islom.uz/maqola/20497
@islomuz
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjididagi hayit namozidan fotolavha
@islomuz & @hazratim_uz
🌙 Iydul-Fitr bayrami barchangizga muborak bo‘lsin!
Ismoil Muhammad Sodiq
«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom-xatibi, «Hilol Nashr» matbaa-nashriyoti va islom.uz portali rahbari
@islomuz & @hilolnashr @hazratim_uz
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
Қадрли ватандошлар!
Аввало, муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, бугун ҳайит айёмини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, юртимиздаги жамики мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак эҳтиромим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсин!
Сидқидилдан қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам Ўз даргоҳида қабул айласин!
Инсон қадрини улуғлайдиган савобли ишларимиз бардавом бўлсин!
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22017
🕋 @islomuz
Пойтахтдаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилади
2024 йилнинг 10 апрель куни пойтахтимиздаги 125 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 10 апрель соат 00:00 дан 7.30 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22013
🕋 @islomuz
🟢🟢🟢🟢🟢
🔥 Bugun Ramazon chegirmasining oxirgi kuni
«Hilol Nashr» nashriyoti tomonidan chop qilingan kitoblarga 10%, 15% va 20% gacha eʼlon qilingan chegirmaning so'nggi kunidan foydalanib qoling.
👉 Chegirmadagi kitoblar roʻyxati bilan tanishing: https://kitoblardunyosi.uz/ramazon-aksiyasi-kitoblarga-10-15-20-foiz-chegirma
❗️ Shoshiling, chegirma 23:59 gacha amal qiladi
Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22010
🕋 @islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Hazrat hijratga ketganlarida yopilgan dasturxonni vatanga qaytganlarida ochdim...
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 69-soni
Obidjon domla Muhammadjonov
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
📹 Premyera
🕋 @islomuz
Фитна чиқарадиган тоифалар (иккинчи мақола)
Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жамоатдан бир қарич узоқлашса, бўйнидан Ислом бўйинбоғини ечган бўлади», дедилар».
Шарҳ: Бошқача айтиладиган бўлса, бу иборанинг маъноси Исломдан чиқади, деганидир. Шунинг учун мусулмонлар оммасидан четга чиқмаслик лозим.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَيْفَ أَنْتُمْ وَأَئِمَّةٌ مِنْ بَعْدِي يَسْتَأْثِرُونَ بِهَذَا الْفَيْءِ قُلْتُ: إِذَنْ وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ أَضَعُ سَيْفِي عَلَى عَاتِقِي ثُمَّ أَضْرِبُ بِهِ حَتَّى أَلْقَاكَ، قَالَ: أَوَلَا أَدُلُّكَ عَلَى خَيْرٍ مِنْ ذَلِكَ؟ تَصْبِرُ حَتَّى تَلْقَانِي. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ أَبُو دَاوُدَ.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар мендан кейин келиб, мана бу ўлжани ўзлариники қилиб оладиган имомларга қандоқ муносабатда бўласизлар?» дедилар. «Сизни ҳақ ила юборган Зот ила қасам, қиличимни елкамга олиб, сизга етишгунимча у билан жанг қилайми?» дедим. У зот: «Сенга бундан ҳам яхши нарсани айтайми? Менга етишгунингча сабр қиласан», дедилар».
Ушбу уч ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22006
🕋 @islomuz
Hazrat bilan o'tkazgan vaqtingiz ibodat bilan o'tardi...
Obidjon domla Muhammadjonov
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 69-sonini bugun soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
🕋 @islomuz