islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

🌙 Taroveh 24-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 24-kuni

Suralar: Zoriyot surasi 31-oyatidan Hadid surasi 29-oyatigacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori

📹 https://youtube.com/live/qqB_XL4i5MQ?feature=share

#Ramazon1445 #taroveh #Hijr_surasi #Nahl_surasi

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

#Siyrat

Mujohiddan rivoyat qilinadi:

«Abdulloh ibn Amrning ahlida qo‘y so‘yildi. U kelib: «Yahudiy qo‘shnimizga ham hadya qildingizmi? Yahudiy qo‘shnimizga ham hadya qildingizmi? Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning «Jabroil menga qo‘shnining haqqi haqida shu qadar tavsiya qildiki, hatto uni meros oladigan qilsa kerak, deb o‘ylab qoldim», deganlarini eshitganman», dedi».

Abu Dovud va Termiziy rivoyat qilishgan.


🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tarovih namozining 24-kunida tilovat qilinadigan oyatlar

00:09:49 Zoriyat surasi 31-oyatidan Tur surasi
00:25:16 Najm va Qamar surasi
01:02:35 Rahmon va Voqi'a surasi
01:51:27 Hadid surasi

🔗 To‘liq ma’lumot uchun

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

☺️☺️☺️☺️☺️  

Hazrat millatini, Vatanini nihoyatda sevgan inson edi

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 67-soni

Umar Faruq Qo'rqmas

Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.

Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.

📹 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazrat millatini, Vatanini nihoyatda sevgan inson edi

Umar Qo‘rqmas

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 68-sonini bugun soat 19:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ислом тараққиёт банки қишлоқларни ривожлантириш учун маблағ ажратади

2024-2028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманида қишлоқлар инфратузилмаси яхшиланади. Бунинг учун Ислом тараққиёт банкидан 20 йил муддатга 260 миллион долларлик имтиёзли қарз жалб қилинмоқда.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (ўнинчи мақола)

Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.

Тишларни тозалаш
Олимлар аниқлашдики, тишларни мунтазам тозалаш инсон хотирасининг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлади. Чунки оғиз бўшлиғидаги бактерияларни олиб ташлаш иммунитетнинг мустаҳкамланишига сабаб бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

👉 Tўққизинчи мақола

👉 Cаккизинчи мақола

👉 Eттинчи мақола

👉 Олтинчи мақола

👉 Бешинчи мақола

👉 Тўртинчи мақола

👉 Учинчи мақола

👉 Иккинчи мақола

👉 Биринчи мақола

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Энг гўзал суратдаги адолат

«Newcastle шаҳрига кўмир экспорт қилиш нақадар ҳайратланарли?» деган бир латифа бор. Чунки ушбу шаҳар кўмир экспорти билан машҳурдир. Бундан ҳам ҳайратланарлиси нима эканини биласизми? Мен ҳозир сизларга бундан ҳам ажойибини айтаман. Араб бўлмаган мен каби ажам бир кишининг рисолат эгалари бўлмиш арабларга Рамазон хусусида гапиришидир!!! Мен ўзимга ўзим айтаман: нима учун Рамазон ойи милодий ой билан эмас, қамарий ой билан рўза тутилади?

Жавоб шуки, Аллоҳ таоло барча одамларга ҳамма мавсумда рўза тутишни тажриба қилиб кўриш фурсатини берди. Агар рўза қуёш тақвимига мувофиқ бўлганида, шимолда яшовчи мусулмон ҳар йили Рамазон рўзасини қийналмасдан, қиш фаслида тутар эди. Аммо жанубда яшовчи мусулмон ҳар йили ёзда қийинчилик ва машаққатда тутар эди. Қамарий тақвимга кўра эса ҳар бир инсон гоҳида рўзани қишда тутади, гоҳида ёзда тутади. Бу энг гўзал суратдаги айни адолатдир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Taroveh 22-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 22-kuni

Suralar: Fussilat surasi 47-oyatidan Josiya surasi 37-oyatigacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori

📹 https://youtube.com/live/2li55QEt9j4?feature=share

#Ramazon1445 #taroveh #Hijr_surasi #Nahl_surasi

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

#Siyrat

Abdurrohman ibn Abu Laylodan rivoyat qilinadi:

«Muhammad sollallohu alayhi vasallamning sahobalari bizga aytib berishdi. Ular Nabiy sollallohu alayhi vasallam bilan yurishganda bir kishi uxlab qolibdi. Ba’zilari uning arqonini olib qo‘yibdi. U cho‘chib ketibdi. Shunda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Musulmon musulmonni cho‘chitishi halol emas», debdilar».

Abu Dovud rivoyat qilgan.


🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kimlar do‘zaxda abadiy qoladi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tarovih namozining 22-kunida tilovat qilinadigan oyatlar

00:00:00 Fussilat surasi
00:08:03 Shuuro surasi
00:51:13 Zuxruf surasi
01:38:29 Duxon surasi
01:59:15 Josiya surasi

🔗 To‘liq ma’lumot uchun

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 21-kunidan fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

Ислом умматининг ҳолати гоҳ яхши...

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамлар Расулуллоҳ алайҳиссаломдан яхшилик ҳақида сўрашар эди, мен эса ўзимга етиб қолмасин деб қўрқиб, ёмонлик ҳақида сўрар эдим. У зотга «Эй Аллоҳнинг Расули, биз жоҳилиятда, ёмонликда эдик. Аллоҳ бизга ушбу яхшиликни келтирди. Ушбу яхшиликдан кейин ёмонлик бўладими?» дедим. «Ҳа», дедилар. «Ўша ёмонликдан кейин яна яхшилик бўладими?» дедим. «Ҳа. Унинг тутуни ҳам бўлади», дедилар.

«Унинг тутуни нима?» дедим. «Ҳидоятсиз йўл бошлайдиган қавмдир. Уларнинг баъзи нарсаларини ёқтирасан, баъзи нарсаларини инкор қиласан», дедилар. «Ўша яхшиликдан кейин ёмонлик бўладими?» дедим. «Ҳа. Жаҳаннам эшигида турган даъватчилар. Ким уларга ижобат қилса, унинг ичига отишади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, уларни бизга сифатлаб беринг», дедим. «Улар ўзимизнинг қавмдан. Ўзимизнинг тилимизда гапиради», дедилар.

«Ўша нарса менга етса, нима қилайин?» дедим. «Мусулмонлар жамоасини ва уларнинг имомини лозим тутасан», дедилар. «Уларнинг жамоати ҳам, имоми ҳам бўлмаса-чи?» дедим. «Дарахтнинг томирини тишлаб бўлса ҳам, ўша фирқаларнинг барчасидан четда бўл. Сенга ўлим келганда ҳам ўша ҳолатда бўлишга ҳаракат қил», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Siyrat

Abu Sa’id Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Ansoriylardan bir qancha odam Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan (mol) so‘rashdi. Shunda u zot ularga berdilar. So‘ngra yana so‘rashdi, yana berdilar. So‘ngra yana so‘rashdi, yana berdilar. Oxiri huzurlarida biror narsa qolmadi. Shunda u zot: «Huzurimda nima yaxshilik bo‘lsa, sizlarga bermay olib qolmayman. Kim iffat talab bo‘lsa, Alloh uni iffatli qiladi. Kim behojatlik talab qilsa, Alloh uni behojat qiladi. Kim sabr talab qilsa, Alloh uni sabrli qiladi. Hech kimga sabrdan ko‘ra yaxshiroq va kengroq ato berilmagan», dedilar».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Набий алайҳиссалом қадр кечасини эсдан чиқарганларининг ҳикмати

«Лайлатул қадр»ни фақат 27 кечада, деб эътиқод қилиб, охирги ўн кунликнинг бошқа кечаларида ибодатда қоим бўлмаслик, кўпгина хайрдан маҳрумлик аломатидир. Ваҳоланки, қадр кечаси охирги ўн кунликда, ҳар йили ҳар-хил кечада келади. Бир йили 21 да, бошқа йили 23, бошқа йили 25 ёки 27 ёки 29 да келади. Ўша кечалар ичида энг умидворлиги 27 кеча.

Аммо бу ундан бошқа кечада келмайди, дегани эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом у кечани аниқ тайин қилмоқчи бўлганларида жанжаллашиб турган икки киши сабабли эсдан чиқарганларининг ҳикмати ҳам шунда. Яъни, бандалар ялқовлик қилиб бир кечага суяниб қолишмасин. Қадр кечасини барча кечалардан ахтаришсин, деган ҳикматлар ётибди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазонда қуйидаги ишларга ҳаракат қил

1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга;
2. Рўзадорларни ифтор қилдиришга;
3. Таровиҳ ва таҳажжуд намозларини адо этишга ҳамда бомдоддан олдин дуолар қилишга;
4. Ҳар куни садақа беришга;
5. Гуноҳлардан батамом узоқ бўлиш, тилни сақлаш ва кўзни тийишга;
6. Қуръони Каримни тадаббур билан қироат қилишга;
7. Лайлатул қадрга етказишини ва дўзахдан озод қилишини дуода сўрашга жидди жаҳд қилгин.


🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21982

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Taroveh 23-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 23-kuni

Suralar: Ahqof surasi 1-oyatidan Zoriyot surasi 40-oyatigacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori

📹 https://youtube.com/live/yGlasu23VW0?feature=share

#Ramazon1445 #taroveh #Hijr_surasi #Nahl_surasi

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

🌃 Ramazon oyining oxirgi kechalarida o‘qiladigan duolar

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Энг яхши мусулмон

Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қаҳва совиб қолади-ю, севган инсонинг совиб қолмасмиди?!

Қаҳва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб қолади. Аёл кишининг эса жони, руҳи бор.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kufr nima?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tarovih namozining 23-kunida tilovat qilinadigan oyatlar

00:00:00 Ahqof surasi
00:30:18 Muhammad surasi
00:57:57 Fath va Hujurot suralari
01:43:11 Qof surasi va Zoriyat surasi 30-oyatigacha


🔗 To‘liq ma’lumot uchun

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 22-kunidan fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

Hoziroq niyatingizni to‘g‘rilab oling!

Kim Alloh roziligi uchun o'qishni niyat qilsa, Alloh uning ikki dunyosini saodatli qiladi

📹 https://youtu.be/qh83CkC9uMk

🌙 Ramazon tuhfasi

#Ramazon #Ramazon1445 #ijtimoiy_rolik

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир

Олимлар рўзани жароҳатсиз амалиёт деб таъкидлашади. Рўза буйрак ва ўтдаги майда тошларни ҳайдаб муолажа қилади. Ундан ташқари, жигарни муолажа қилиб, асл фаолиятига қайтаради.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, рўза жароҳат амалиёти билан эришила олмаган жумбоқ ва муҳим муолажаларда қўл келган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 184-оятида: «Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Биз Аллоҳнинг фирқасимиз» (1990)

— Ҳазрат, бугун Исломий уйғониш тўғрисида гапириш мумкинми?

— Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта. Фақат умумжамият диний уйғониши замирида. Менимча диний жонланиш борасида бошқа динларга қараганда насронийларда ҳаракат кучлироқ. Биздаги маълумотларга кўра христианлар бугунгача 10 мингдан ошиқ черковларни давлатдан қайтариб олишган. Бошқа дин вакиллари эса 2 минг атрофидаги ўз биноларига қайта эгалик қилмоқда. Аввало Парвардигорнинг инояти билан қайта қуриш берган эркинлик туфайли мусулмонлар ҳам ўз фаолиятларида бир қанча ижобий ўзгаришга эришмоқда. Масжид ва мадрасалар қуришяпти, ота-боболардан қолган тарихий – илоҳий китобларни ўқиб ўрганишмоқда.

Мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба бу йил бир минг беш юз киши Макка мукаррамада ҳаж сафарида бўлдилар. Бу мусулмон оламида катта таассурот қолдирди. Саудия Арабистонининг подшоҳи Фахд бинни Абдулазиз жаноблари туҳфа сифатида бир миллион дона Қуръони Карим юбордилар. Яна бир эришган қулайлигимиз Душанба шаҳрида Олий Ислом маъҳади очдик.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳазрат Навоий рўза ҳақида

Ҳазрат Мир Алишер Навоий Ислом арконларидан, диний билимлардан етарлича хабардор бўлганларини яхши биламиз. Ҳазратнинг «Сирожул-муслимин» номли асари айнан Ислом рукнларига бағишланган.

Китобнинг битилиш сабабида келтирилишича, кунларнинг бирида бир самарқандлик ростгўй, билимдон зот Ҳазрат Навоийнинг ҳузурига келиб, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг илтимосини етказади. Хожа Аҳрор Ҳазрат Навоийдан Ислом динидаги рукнлар, фарз, суннат ва вожиб амаллар хусусида содда, ҳаммага тушунарли тилда назмий рисола битишни илтимос қилган эканлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Taroveh 21-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 21-kuni

Suralar: Zumar surasi 32-oyatidan Fussilat surasi 46-oyatigacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori

📹 https://www.youtube.com/live/8QbIY-4DdWQ?si=W5Mb7x0D-XIXS708

#Ramazon1445 #taroveh #Hijr_surasi #Nahl_surasi

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон: Қадр кечасини ҳар қанча нишонласа арзийди

Рамазон ойидаги Қадр кечасининг фазилати минг ойдан афзал ва мўътабардир. Бу кечада қилинган ибодатлар минг ойда қилинган ибодатлардан яхшироқдир.

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

21 кеча: 30 март (шанба)дан – 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;

23 кеча: 1 апрель (душанба)дан – 2 апрель (сешанба)га ўтар кечаси;

25 кеча: 3 апрель (чоршанба)дан – 4 апрель (пайшанба)га ўтар кечаси;

27 кеча: 5 апрель (жума)дан – 6 апрель (шанба)га ўтар кечаси;

29 кеча: 7 апрель (якшанба)дан – 8 апрель (душанба)га ўтар кечаси.

👉 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qalb kasalligi haqida

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал