Саноқли кунлар
Рамазонда бир жамоа одамлар 30 пора Қуръонни хатм қилишга жидди жаҳд қилишса, бошқа бир жамоа одамлар 30 қисмлик сериални томоша қилиб якунлашга жидди жаҳд қиладилар...
"Ушбу икки жамоанинг қай бири омонликка ҳақлироқ?! Агар билсангиз", Анъом сураси, 81-оят.
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21948
🕋 @islomuz
Рўзадорга макруҳ бўлган нарсалар
Рўзадор учун макруҳ бўлган амаллар қуйидагилардир:
1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Бу рўзанинг бузилишига олиб келиши мумкин.
2. Сақич чайнаш.
3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 17-kunidan fotolavhalar
📺 Tarovehni jonli kuzatish
#Ramazon1445
✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
#Siyrat
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Bir kishi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga kelib: «Ey Allohning Rasuli, kim yaxshilik qilishimga haqliroq?» dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?» dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?» dedi. «Onang», dedilar. «So‘ngra kim?» dedi. «Otang», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
🕋 @islomuz
Ҳақиқий рўза қандай?
Ҳақиқий рўза танбаллик ёки кун бўйи ухлаш, ёки тун бўйи телевизор қаршисида бедор бўлиб чиқиш дегани эмас. Ёки эрталаб ишга дангаса ҳолда бориш дегани ҳам эмас. Ёки тажанглик, сиқилиш ва одамлар билан кескин муомалада бўлиш дегани ҳам эмас.
Аллоҳ бу каби рўзадан беҳожатдир. Аллоҳ ундай рўзани эгасига қайтиб беради ва ундан рўзани қабул этмайди. Рўзадорнинг оч қолгани ва чанқагани қолади, холос!
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21943
🕋 @islomuz
Рўзани бузадиган ва бузмайдиган амалларга оид савол-жавоблар
Савол: Нафас қисиш оқибатида томоғига аэрозоль сепса, рўзаси очиладими?
Савол: Милки қонаб, қони ичкарига кетиб қолган кишининг рўзаси очиладими?
Савол: Сигарет, нос чекиш билан рўза очиладими?
Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?
Савол: Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?
Савол: Тиш олдирса рўза очиладими?
Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?
Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?
🔗 Жавобларни ўқиш
🕋 @islomuz
🌙 Taroveh 16-kun | Ramazon 2024 / 1445
«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 16-kuni
Suralar: Furqon surasi 21-oyatidan Naml surasi 55-oyatigacha
Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori
📹 Tarovehni jonli kuzatish
#Ramazon1445 #taroveh #Hijr_surasi #Nahl_surasi
@islomuz & @hazratim_uz
☺️☺️☺️☺️☺️
Ramazonda ehson qilishning fazilati
🌙 Hazratni xotirlab ko'rsatuvining Ramazon oyi uchun mahsus soni
📹 https://youtu.be/_fyt3pX94Y8
🕋 @islomuz
🟢🟢🟢🟢🟢
🔥 Bugun Ramazon chegirmasining oxirgi kuni
📣 Odamlar-u, odamlar,
Eshitmadim demanglar.
Bugun chegirma tugar,
Foydalanib qolinglar. ☺️
Soʻng chegirma tugagach,
Attang qilib yurmanglar.
«Yaxshi kitobni uchratsangiz, hozir mutolaa qilmasangiz ham sotib olavering»,
"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 15-kunidan fotolavhalar
📺 Tarovehni jonli kuzatish
#Ramazon1445
✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
❔ Nega o‘zgarding
📿 Zikr – sizni g‘am, og‘riq, kasallik va gunohlar bilan bo‘ladigan kurashingizda o‘tkir nayza, yo‘q qiluvchi qurol bo‘lib xizmat qiladi. Alloh taolo qalbimizni o‘zining zikri bilan munavvar qilsin.
📹 https://youtu.be/bGhLIYCmqls
🌙 Ramazon tuhfasi
#Ramazon #Ramazon1445 #ijtimoiy_rolik
@islomuz
Рўза фақат овқатдан тийилиш эмас
Ҳақиқий рўза – аъзоларни гуноҳлардан тийиш: тилни ортиқча сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировни уришдан тийиш, оёқни ёмон жойларга қадам босишдан тийишдир.
Европадаги бир мусулмон Рамазон ҳақида тушунча бериб, унга тарғиб қилишнинг ажойиб услубини ўйлаб топди. У кўйлагига: «Мен то саҳардан қуёш ботгунича овқатланмайман, «Нима учун бундай қиласан?» деб сўраб кўринглар-чи?» деб ёзиб олган эди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
🌙 Taroveh 17-kun | Ramazon 2024 / 1445
«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 17-kuni
Suralar: Naml surasi 56-oyatidan Ankabut surasi 45-oyatigacha
Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori
📹 Tarovehni jonli kuzatish
#Ramazon1445 #taroveh #Hijr_surasi #Nahl_surasi
@islomuz & @hazratim_uz
«Hilol» intellektual klubining navbatdagi 6-bosqichi
Ushbu 6-bosqichda 10 ta jamoa kuch sinashadi. Quyida jamoalar bilan tanishishingiz mumkin:
🙋🏻♂️ Erkaklar jamoasi:
1. «Oqibatli bolalar»
2. «Dorus salom»
3. «Zulfiqor»
4. «Muhammad Sodiq»
5. «Irfon»
🧕🏻 Ayollar jamoasi:
1. «Sakinat»
2. «Mujtahidat»
3. «Ummahatul mu'miniyn»
4. «Nur jamoasi»
5. «Banaat»
📹 Jonli efir
📍 «Hilol Nashr» nashriyoti
🕋 @islomuz & @hilolnashr
#chegirma
🎉 Ramazon aksiyasi boshlandi!
Bugundan «Hilol Nashr» nashriyotida chop qilingan kitoblarga eʼlon qilingan 10, 15, 20% chegirma boshlandi!
📚 Chegirmadagi kitoblar roʻyxati: https://kitoblardunyosi.uz/ramazon-aksiyasi-kitoblarga-10-15-20-foiz-chegirma
📍 Do'konlarimiz manzili
☎️ Buyurtma uchun: +998712175999
📥 @hilol_reception
@hilolnashr
Садақанинг биз билмаган фойдалари
1. Балони даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар».
Ибн Ҳиббон ривояти.
2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: «...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек, хатони ўчиради», дедилар».
Термизий ривояти.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Президент ифторликда иштирок этди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди.
Халқимиз ҳаёти ва маънавиятида Ислом динининг ўрни беқиёс. Юртимиз мусулмонлари муқаддас ақидаларга амал қилиб, эзгу анъаналарни давом эттириб келмоқда.
🔗 Батафсил
🕋 @islomuz
"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 16-kunidan fotolavhalar
📺 Tarovehni jonli kuzatish
#Ramazon1445
✅ Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube
#Янгилик
Ҳиндистонда Қуръоннинг энг катта нусхаси тақдим этилди
Ҳиндистонлик мусулмон оила Рамазон ойида Қуръони Каримнинг дунёдаги энг катта нусхаларидан бирини намойиш этди. Узунлиги 3.2 м, кенглиги 2.3 м бўлган мусҳафни барча кўриши мумкин. Ушбу Қуръони Карим нусхасини тайёрлаш учун икки йил вақт кетган.
Ҳозирда Ҳиндистонда 200 миллионга яқин мусулмонлар истиқомат қилади. Бу дунёдаги мусулмонлар сони бўйича энг кўп бўлган учинчи давлат ҳисобланади.
🔗 Манба: https://islom.uz/video/21946
🕋 @islomuz
#Siyrat
Xaysama ibn Abdurrohman ibn Abu Sabradan rivoyat qilinadi:
«Abdulloh ibn Amr roziyallohu anhu bilan o‘tirgan edik. Uning ish boshqaruvchisi kirib keldi. Shunda unga: «Qullarning yemagini berdingmi?» dedi. «Yo‘q», dedi. «Tez borib, ularga ber. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kishi gunohkor bo‘lishi uchun uning yemak berishi kerak bo‘lgan odamlarga bermay turishi yetarlidir», deganlar», dedi».
Muslim rivoyat qilgan.
🕋 @islomuz
Бир ой тўлиқ рўза тутгандан сўнг танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!
1. Баданингиздаги саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.
2. Ошқозон ости бези фаол ишлайди. Шу боис қандли диабет касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.
3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса
папиросни ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос этади.
4. Қаришни уч ойга ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.
5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча
ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.
6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва уларнинг носоғломларини чиқариб юборади.
7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек, жигар қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни рўза сабабли қўлга киритади.
8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар», дея рост сўзлаганлар.
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21938
🕋 @islomuz
Рамазоннинг ўн бешинчи тонгида...
Рамазоннинг ўн бешинчи тонгида: «Аллоҳим! Сендан қалбларимизга назар солишингни сўраймиз. Агар унда ғам ёки сиқилишни топсанг, уларни суғуриб ташла. Аҳволимизни шодлик, саодат ва роҳатга ўзгартир», деб дуо қиламиз.
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21939
🕋 @islomuz
🌙 Taroveh 15-kun | Ramazon 2024 / 1445
«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 15-kuni
Suralar: Mu'minun surasi 1-oyatdan Furqon surasi 20-oyatgacha
Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori
📹 https://youtube.com/live/lQoAP8K8e90?feature=share
#Ramazon1445 #taroveh #Anbiyo_surasi #Haj_surasi
@islomuz & @hazratim_uz
Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангизни бузиб қўйманг
Инсонда фаришталарга хос, шайтоний ва ваҳшийлик хусусиятлар бўлади.
Фаришталарга хос хусусияти – иймон, раҳм, тоат-ибодат, хушуъ ва нафсий юксалиш.
Шайтоний хусусияти – ҳаром қилинган шаҳват, ёлғон, ҳийла ва бузғунчилик.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (саккизинчи мақола)
Ваболарни даволаш
Олимларнинг таъкидлашича, юқумли эпидемик касалликни йўқ қилишнинг идеал усули - инфекцияга чалинганликда шубҳа қилинган, касалланган ёки ҳатто соғлом одамларни ушлаб туриш (карантинга олиш) ва касаллик даволанмагунча уларни изоляция қилишдир. Бу тиббий ҳақиқат ўн тўрт аср олдин маълум эмас эди, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳақиқатга ишора қилиб, эпидемия ҳақида марҳамат қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
👉 Eттинчи мақола
👉 Олтинчи мақола
👉 Бешинчи мақола
👉 Тўртинчи мақола
👉 Учинчи мақола
👉 Иккинчи мақола
👉 Биринчи мақола
🕋 @islomuz