islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Рамазон дармондориси

Рамазон ойининг фазилатларидан бири – унда ижобат бўлувчи дуо бордир. Бу ҳақда имом Аҳмад Жобир розияллоҳу анҳудан яхши санад билан ривоят қиладилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда ижобат бўладиган дуоси бор», деганлар». Ушбу дуо ифтор пайтидаги дуо экани ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шундай экан, банда ифтор пайтида ўзида кўплаб нарсаларни жамлаган дуони қилишга ошиқиши лозим.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Кибрнинг касофати

Аллоҳ таоло башарият отаси – Одам алайҳиссаломни яратиб фаришталарга унга сажда қилишини буюрди. Барча малоикалар Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб сажда қилишди. Лекин улар орасида бўлган Азозил бош тортди ва: «Сен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратган башарга сажда қила олмасман» (Ҳижр сураси, 33-оят). Ундан афзалман. Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан», деди.

Парвардигор Азозилни раҳматидан четлаштирди. У гуноҳи учун тавба қилмади ва «Иблис» деб номланди. Иблис «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлган», деганидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 13-kunidan fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

Рўза: Қазо ва каффоратга оид савол-жавоблар

Савол: қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қилишади?

Савол: каффорат рўзасини тутувчилар қандай ният қилишади?

Савол: қайси амаллар рўзани бузиб, қазо ва каффоратни вожиб қилади?

🔗 Жавобларни ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Siyrat

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Birovingizning xodimi taomini oldiga olib kelsa, unga bir-ikki luqma yoki bir-ikki osham yedirib qo‘ysin. Chunki u taomning xizmatini qilgan», dedilar».

Muslim rivoyat qilgan.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Жума фазилатли кун

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача (бўлган ушбу ибодатлар) ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффоротдир, модомики кабира гуноҳлардан тийилинган бўлса», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Чумолилар ёлғонни кечирмади

Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади:

«Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо бўлагини тишлади, лекин ердан кўтаришга кучи етмади. Тортиб кўрди, аммо ўрнидан қўзғата олмади. Сўнг узоқ вақт ўтмай, ўзи билан бир гала чумолини бошлаб келди.

У келганида хурмо бўлагини ердан кўтардим. Шунда чумоли ва унинг шериклари хурмо ўрни атрофида айланди. Аммо ҳеч нарса топа олишмагач, ортларига қайтишди. Мен хурмо бўлагини жойига қўйиб қўйдим.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Taroveh 12-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 12-kuni

Suralar: Isro surasi 1-oyatdan Kahf surasi 74-oyatgacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori

📹 https://youtube.com/live/-Y9y7HKQ-60?feature=share

#Ramazon1445 #taroveh #Isro_surasi #Kahf_surasi

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

#Siyrat

Umar ibn Abu Salama roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning qaramog‘laridagi bola edim. Qo‘lim laganda borib-kelar edi. Shunda u zot menga: «Ey bola! Allohning ismi bilan, o‘ng qo‘ling ila, o‘zingga yaqindan yegin!»dedilar. Shundan so‘ng mening yeyishim xuddi o‘shanday bo‘lib qoldi».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan
.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Чивинларнинг озуқаланиши

Урғочи чивин фақат инсон қони билан озиқланса, эркак чивин эса дарахт барглари била озиқланади. Шунингдек, денгиз сувининг кимёвий таркиби инсон қонининг кимёвий таркибига яқин ҳисобланади.

Эркак чивинлар ўсимлик шарбати, нектар ва ҳатто сув билан ҳам озиқланаверади. Энди, урғочи чивинларнинг инсон қони билан озиқланишининг асосий сабаби эса, унинг кўпайиши, тухум қўйиши билан боғлиқ экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Саҳарлик ва ифторлик

Мусулмон киши қорни тўқ бўлса ҳам, таомга эҳтиёжи бўлмаса ҳам саҳарликда бирорта хурмо ёки бир-икки қултум сув ичиб олса, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига эргашган бўлади. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу у зотнинг «Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор», деганларини айтган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Taroveh 10-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 10-kuni

Suralar: Hijr surasi 1-oyatdan Nahl surasi 128-oyatgacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori

📹 https://youtube.com/live/B4S5oOk5964?feature=share

#Ramazon1445 #taroveh #Hijr_surasi #Nahl_surasi

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

#Siyrat

Jobir ibn Samura roziyallohu anhu aytadilar:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bilan peshin namozini o‘qidim. So‘ngra u zot o‘z ahllari oldiga chiqdilar. Men ham birga chiqdim. U zotni bolakaylar qarshilab chiqishdi. Shunda u zot birma-bir ularning yuzlarini silay boshladilar. Mening ham yuzimni siladilar. Qo‘llarida sovuqlikni va attorning xaltasidan chiqargan qo‘lida bo‘ladigan xushbo‘ylikni tuydim».

Muslim rivoyat qilgan.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рўзадор учун энг яхши озуқа

Агар Рамазонда фаҳш ва одобсиз нарсаларни кўрсатадиган каналлардан четланиб, бомдод намози ва ундан олдинги саҳарликка куч йиғишни ният қилиб ухласак, таҳорат ҳамда зикр билан ухласак, бу уйқу – ибодат ҳисобланади!

Илмий изланишлар натижасига қараганда, Рамазон ойида рўзадор учун энг яхши озуқа хурмо бўлиб, сув билан бирга ейилган хурмо эса рўзадор оғиз очгандаги энг афзал таом экан. Чунки хурмонинг таркибида инсон танаси учун зарур бўлган бир неча хил витамин, ширинлик ва минераллар мавжуд экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон – руҳиятни поклаш ойи

Нима учун Рамазон ойи руҳиятни поклаш ойига эмас, дабдабалар ойига айланиб кетмоқда? Мен катта олим ёки даъватчи эмасман. Лекин нима учун онам бутун Рамазон ойида телевизорни девор томонга қаратиб, йиғиштириб қўйганларини энди тушуниб етяпман.

🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21916

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zakot berishdagi xatolik

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рўзадор деб кимни айтилади?

– Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
– Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
– Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи (жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
– Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
– Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
– Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
– Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
– Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
– Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
– Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилмаган ҳақиқий рўзадир.
– Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
– Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
– Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21928

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Taroveh 13-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 13-kuni

Suralar: Kahf surasi 75-oyatdan Toha surasi 135-oyatgacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori

📹 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445 #taroveh #Hijr_surasi #Nahl_surasi

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

Qarzni uzmay vafot etgan odam

«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 8-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тиббий кўзойнакни ким ихтиро қилган?

Тиббий кўзойнакни дунёда биринчи бўлиб мусулмонлар ихтиро қилишган. Мусулмон олим Ҳасан ибн Ҳайсам одамлар кўзидаги кўриш кучи турфа хил эканини ўрганиб билгандан сўнг кўзойнакни кашф қилган. Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам (мил. 965-1040) «Оптика» («Манозир»)ни ёзиб, офталмологияга муҳим янгиликларни киритди.

Китобда кўзнинг анатомияси ҳақида жуда кўп маълумотлар билан бир қаторда унинг функцияси ҳамда ёруғликнинг табиати ҳақида ҳам батафсил ёритилган. Шундан кейин тарқоқ нигоҳни тўғрилаш учун кўз олдига лупа (линза) тақишни ҳам айнан у йўлга қўйган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Qiyomat kunining dahshati

Ismoil Muhammad Sodiq

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 12-kunidan fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

Таҳоратда сувни тежаб, эътибор билан ишлатинг!

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَغْتَسِلُ بِالصَّاعِ إِلَى خَمْسَةِ أَمْدَادٍ وَيَتَوَضَّأُ بِالْمُدِّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

🔗 Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21930

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Diniy ilmi yo‘qlarning kitob chiqarishi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Саҳарлик ва ифторлик ҳақидаги савол-жавоблар

Савол: саҳарлик қилиш қандай амал?

Жавоб: саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содиқдан то қуёш ботгунча ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса, рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлса ҳам, нафл рўза бўлса ҳам.

Савол: билмай субҳи содиқдан кейин таомланса, рўза дуруст бўлаверадими?

Жавоб: йўқ, дуруст бўлмайди. Рўза субҳи содиқдан қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъ қилишни тарк қилишдир. Киши ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда саҳарлик қилсаю, субҳи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборсаю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, унинг зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади, каффорат эмас.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 11-kunidan fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

Yomg'ir so'rash namozi bobi 1-qism | Fiqh saboqlari

Hidoya 87-son

Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.

Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.

Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.

Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy

Ustoz: A'zamjon domla Qambarov

Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi

☺️☺️☺️☺️☺️

🔗 Premyera

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Янгилик

Президент “Мурувват” уйидаги болалар ҳолидан хабар олди


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сонли “Мурувват” интернат уйини бориб кўрди.
Ўзбекистон – ижтимоий давлат. Бу халқимизнинг азалий қадриятларига, бугунги инсонни қадрлаш тамойилига мос. Сўнгги беш йилда “Мурувват” уйларига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар 3 баробардан зиёд ошган. Улардаги ходимлар ва ўринлар сони ҳам кўпайтирилган.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🎉 “Peshqadam Karvoni” loyihasi “Ilmiy faoliyat” yo‘nalishi ilmiy-ommabop maqolalar tanlovini e’lon qiladi.

📖 Tanlov “Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh kitoblarida Ramazon oyi fazilatlari va ro‘zaga doir masalalarning yoritilish tahlili” mavzusida o‘tkaziladi.

🎓 Tanlovga turli soha bo‘yicha bakalavr, magistr, doktorant, mustaqil va erkin izlanuvchilar, fan nomzodlari, fan doktorlari kabi tadqiqotchilar, akademik va professor kabi olim va mutaxassislarni taklif qilamiz.

🗒️ 🔗 Ishtirok etish me’zonlari 👉 BATAFSIL SHU YERDA 👈

Eslatma: Tanlovda nafaqat yurtimizdagi diniy ta’lim muassasalari, balki turli mutaxassisliklarni taklif etuvchi oliy ta’lim muassasalari tadqiqotchilari Hazratimizning kitoblariga o‘z ixtisosliklari yuzasidan yondashib, maqola taqdim etishlari mumkin.

Tanlov uchun tayyorlangan materiallar 7-aprel, soat 23:59ga qadar qabul qilinadi va maxsus ha’yat tomonidan tekshiriladi. Natijalar ijtimoiy sahifalarimizda e’lon qilinib, g‘oliblar “Ilmiy faoliyat” yo‘nalishi hisobot tadbirida ustozlar tomonidan maxsus esdalik sovg‘alari bilan taqdirlanadilar.

✈️ Materiallar @Ilmiyfaoliyat_bot’ga yuboriladi.

Telegram | Instagram | peshqadamkarvoni">YouTube |Facebook

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Taroveh 10-kun | Ramazon 2024 / 1445  

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida taroveh namozining 10-kuni

Suralar: Yusuf surasi 53-oyatdan Ibrohim surasi 52-oyatgacha

Qorilar: Bahodir domla Rahmatulloh & Muhammad Sharifxon qori

📹 https://youtube.com/live/rbHyTzI31ig?feature=share

#Ramazon1445 #taroveh #Yusuf_surasi #Rad_surasi #Ibrohim_surasi

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал