islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Рамазон ойи қутлови Миср матбуоти нигоҳида

Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши каби нуфузли ташкилотларнинг доимий аъзоси сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг мусулмон дунёсига йўллаган Рамазон ойи қутлови Миср Араб Республикасининг бир қанча нуфузли нашрларида эълон қилинди.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Ramazon oyidagi muhim amallar

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 6-kunidan fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

Qarzni inkor qilishning yomonligi

«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 7-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рўзага оид савол-жавоблар

Савол:
рўза тутмасликка узрли кишиларнинг узрлари тугаса, нима қилишади?

Жавоб: узрлари сабабли неча кун рўза тута олишмаган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутишлари вожиб бўлади.

Савол: иш туфайли рўзани тарк қилса бўладими?

Жавоб: иш туфайли рўзани тарк қилишга рухсат йўқ. Аммо рўзадорга иш чоғида рўзани очишга шаръий узр пайдо бўлса, рўзасини очади. Унинг зиммасига қазо лозим бўлади, каффорат эмас.

Нафақага муҳтож бўлган касб эгаси иш билан шуғуллансаю, рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи зарар етишини билса ҳам бемор бўлмасидан олдин рўзасини очиши ҳаромдир.

Лекин бошлиқларга Рамазонда қўл остидагиларга ишни енгиллатиш тавсия қилинган.

Савол: касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?

Жавоб: мусулмон, моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасини кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.

Савол: рўза тутмасликка бўлган рухсат барча турдаги касалликка доирми?

Жавоб: бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақат рўза тутиш зарар қиладиган касалликларга оиддир. Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Жума

Йўқолган нарсани масжидда эълон қилмаслик


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ،، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ سَمِعَ رَجُلًا يَنْشُدُ ضَالَّةً فِي الْمَسْجِدِ فَلْيَقُلْ: لَا رَدَّهَا اللهُ عَلَيْكَ، فَإِنَّ الْمَسَاجِدَ لَمْ تُبْنَ لِهَذَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ.وَلِمُسْلِمٍ: أَنَّ النَّبِيَّ ﷺ لَمَّا صَلَّى قَامَ رَجُلٌ فَقَالَ: مَنْ دَعَا إِلَى الْجَمَلِ الْأَحْمَرِ؟ فَقَالَ ﷺ: «لَا وَجَدْتَ، إِنَّمَا بُنِيَتِ الْمَسَاجِدُ لِمَا بُنِيَتْ لَهُ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, унга: «Аллоҳ уни сенга қайтармасин. Масжид бунинг учун бино қилинмаган», – десин», – дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Имом Муслим ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлганларида, бир одам ўрнидан туриб: «Ким қизил туяни кўрди?» – деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тополмагин. Масжидлар ўзлари бино қилинган нарса учун бино қилингандир», – дедилар».

🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/12807

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 5-kunidan fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

#siyrat

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Musulmon – musulmonlar uning tilidan va qoʻlidan omonda boʻlgan odamdir. Moʻmin – odamlar unga qonlari va mollarini ishongan odamdir», dedilar».
Termiziy, Nasoiy, Ibn Hibbon va Hokim rivoyat qilishgan

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Руҳий тажрибалар

Хатиб Бағдодийнинг «Тариху Бағдод» китобида келади:
«Иброҳим ибн Рустамнинг таржимаи ҳолида қуйидагилар ёзилган:
«Иброҳим ибн Рустам аслида Кирмон аҳлидандир. Сўнгра Марвдаги тери ошловчилар маҳалласига кўчиб борди.

Иброҳим ўша ерда ўзининг фақиҳ шогирдлари билан ўтирганида унинг ҳузурига халифанинг вазири келиб қолди. Иброҳим ўрнидан турмади. Шунда Ишкоб:
– Таажжуб! Халифанинг вазири келади-ю, сен мана бу тери ошловчилари туфайли ўрнингдан турмайсан! – деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Саҳарликда барака бор

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб
бўлса ҳам тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва Унинг
фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади»,

дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

🔗 Манба: https://islom.uz/s-admin/postview/21893

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 4-kunida fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

#siyrat

Abdulloh ibn Masʼud roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Musulmonni soʻkish fosiqlikdir va u bilan urush qilish kofirlikdir», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ramazonning tuhfasi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса…

Рамазон ойининг биринчи куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов «Кўкча дарвоза» маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир хонадонга ташриф буюриб, хонадон аҳллари билан бирга ифторлик қилдилар.

Хайрли дуолар билан бошланган ифторлик яна хайрли дуоларга уланиб кетди.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 3-kunida fotolavhalar

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

#Янгилик

Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси ифторлик дастурхонини ёзди


Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси пойтахтимиздаги International меҳмонхонасида ифторлик дастурхонини ёзди.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсилар?

Улар тўққизтадир:
1. Беморлик (ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат етиши, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд беморлиги зиёдалашиши хавфи бўлса. Юқоридагилар ҳолатларни узр бўлишини шарти-мусулмон, ўз касбини моҳир устаси, адолатли шифокор томонидан тавсия бўлишидир. Ғайридин, соҳасини устаси бўлмаган, ибодатларга бепарво шифокорларнинг тавсиялари қабул қилинмайди).

المريض إذا خاف على نفسه التلف، أو ذهاب عضو منه يفطر بالإجماع

Касал ўз жонига ёки бирор аъзосига талофат етишидан хавф қилса бил ижмоъ рўзасини очаверади; Фатавои Ҳиндия

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🇺🇿 Taroveh 6-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidida Taroveh namozining 6-kuni

Qorilar:
Bahodir qori Rahmatulloh
Muhammad Sharifxon qori

A’rof surasi 12-oyatdan Anfol surasi 40-oyatgacha

📺 Tarovehni jonli kuzatish

🕋 @islomuz

#Ramazon1445

Читать полностью…

Islom.uz

Қўшниларга яхшилик қилинг!

«Қўшни» деганда уйи, боғи ёки дўкони яқин кишилар кўзда тутилади. Яъни, ҳовли қўшни, боғ қўшни ва дўкон қўшни ҳамда бошқа ҳолатлар бўлиши мумкин.

Исломда ижтимоий алоқалар ҳақида сўз кетганда, қўшничилик алоқаларига катта аҳамият берилади. Ушбу алоқаларни гўзал тарзда олиб бориш ҳақидаги таълимотлар тақдим этилади. Бу таълимотлар эса Исломнинг ижтимоий алоқаларни иймон ва гўзал ахлоқ асосида олиб боришга берган аҳамиятидан келиб чиқади.

🔗 Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21900

🕋 @islomu

Читать полностью…

Islom.uz

Ixtiyoriy va majburiy ochlikning xususiyatlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг тавсиялари

Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг 13 август кунги «Усул Академияси» форумидаги нутқларидан иқтибослар:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод намозидан кейин шундай дуо қилардилар:

اللّهم إني أسألك علما نافعا ورزقا طيِّبًا وعملا مُتَقَبَّلًا

«Аллоҳим, мен Сендан манфаатли илм, ҳалол ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».
Сизга ҳам ҳар намоздан кейин, тик турган ёки ўтирган ҳолда шу дуони ўқишингизни тавсия қиламан.

Илмни уламоларнинг ҳузурида ва китобларнинг сатрлари орқали қўлга киритиш мумкин. Иккисини бир-биридан ажратиш мумкин эмас!

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🇺🇿 Taroveh 5-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad» jome masjidida Taroveh namozining 5-kuni

Qorilar:
Bahodir qori Rahmatulloh
Muhammad Sharifxon qori

Moida 83-oyatdan A'rof surasi 11-oyatgacha

📺 Tarovehni jonli kuzatish

🕋 @islomuz

#Ramazon1445

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Рамазон – Қуръон ойи

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ

 «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган»
(Бақара сурасида, 185-оят).

Аллоҳ таоло Қадр сурасида марҳамат қилади:
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةِ الْقَدْرِ

«Албатта, Биз у(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик» (1-оят).

 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон фазилати ва тинчлик қадри ҳақида самимий мулоқот бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига йўл олди.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазоннинг ҳар бир дақиқаси ғанимат

Рамазон – ибодат ойи. Намоз ибодатини, Қуръон қироатини кўпайтирадиган ой. Шошилмайдиган, ибодатлардан зерикмайдиган ой. Ғанимат ойи!

Яна шуни билмоқ керакки, Қуръон тиловат қилувчи қорига бир савоб берилса, уни ихлос билан эшитганга икки савоб берилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🇺🇿 Taroveh 4-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad» jome masjidida Taroveh namozining 4-kuni

Qorilar:
Bahodir qori Rahmatulloh
Muhammad Sharifxon qori

Niso surasi 87-oyatdan Moida surasi 82-oyatgacha

📺 Tarovehni jonli kuzatish

🕋 @islomuz

#Ramazon1445

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон – зуҳд ойи

Рўзани қиёмат куни ҳақдорларга улашиб берилмайди. Аллоҳ рўзани унинг эгаси учун шу даражада сақлаб қўяр эканки, унга ҳатто ҳақдорлар ҳам журъат қила олмас экан. Шунга биноан «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман», деган».Яъни Одам боласининг амаллари қасос сабабли талафот кўриб, ҳақдорлар тортиб олиши сабабли камайиши мумкин экан. Фақат рўзага дахл қила олмас экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (бешинчи мақола)

Набавий поклик усулларидан бири бавлдан кейин истинжо қилиш ва нажосат жойини яхшилаб тозалашдир. Ушбу яхши одатга амал қилишнинг сезиларли тиббий таъсирига эришилганлиги исботланган. Нажосатни яхшилаб кетказиш инсонни жинсий аъзоларнинг кўплаб касалликларидан сақланишига сабаб бўлади. Буни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга истинжо ва покланишни буюрганларида таъкидлаганлар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Газета сотувчи устоз Ҳалил

Ўнг тарафдаги расмда бошига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиб юрган киши ўн беш йилдан ортиқроқ вақт ўз мамлакатида бўлмагандан сўнг уни шарафлаш учун Ироққа чақирилган. Бу инсон Британиянинг Лондон шаҳридаги юрак касалликлари бўйича катта маслаҳатчи, кардиолог, доктор Зиё Камолуддин бўлади.

Доктор фахрий залга кирмоқчи бўлиб турганида бир чолнинг йўлакка газеталарни қўйиб, газета сотаётгани уни тўхташга мажбур қилди. Доктор газета сотувчининг ёнида бир муддат турди-да, сўнгра залга кирди. Доктор залга оёқларини судраб, зўрға кирди. У ўтирди, лекин унинг фикри-хаёли газета сотувчисида эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон рўзаси вақтида...

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: «Анас айтади: мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида заиф ва мискинларга қўллаб-қувватлов бўлиши учун молларидан закотларини чиқарар эдилар», дедилар.
«Латоифул маъориф» асаридан.

Изоҳ: Мисрлик олим, Ислом ишлари олий ҳайъати аъзоси шайх Холид Жундий DMC фазовий йўлдош телеканалида эфирга узатиладиган «Лаъаллаҳум яфқоҳуун» номли кўрсатувда жумладан, шундай дейди: «Закот чиқаришнинг энг афзал вақти шаъбон ойидир. Бу ҳолат саҳобаларнинг ҳаётларида очиқ-ойдин зоҳир бўлган. Шунинг учун ҳам закот чиқаришда улкан ажр-савоблар бор бўлиб, уни комил бажаришда савоблари бир неча баробар зиёда бўлишини айтди ҳамда закот фарз ибодат бўлиб, Ислом арконларининг учинчи рукнидир», дея қўшимча қилди.

🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21879

🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал