islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Inson surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Ramazon oyida o'qilishi kerak bo'lgan kitoblar» deb nomlangan suhbatga marhabo!

📺 Jonli efir

🕋 @islomuz

#Kitobxonlik_Maktabi

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар


Руҳий покланиш, яхши амалларни адо этиш, жамиятда мурувват, меҳр-шафқат ва эзгулик каби қадриятларни қарор топтиришга интилишни ўзида мужассам этган, барча мусулмонлар учун муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjididagi Taroveh namozining 2-kunida fotolavhalar

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Рамазон туҳфаси: «Оқ уй» жомеъ масжиди очилди


2024 йил 9 март куни Тошкент шаҳри Миробод туманида янги барпо этилган «Оқ уй» жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, намозхонлар ихтиёрига топширилди.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рўзанинг уч даражаси

Руҳий тарбия устозлари барча амалларни ушбу қоида асосида баҳолайдилар. Мисол учун, тасаввуф китобларида «Рўза уч даражада бўлади, рўзанинг учта даражаси бор», дейилган. Биринчи даража – умум даражадаги, яъни оммавий рўза, авом халқнинг рўзаси. Иккинчиси – хосларнинг рўзаси, учинчиси – хосларнинг ҳам хосининг рўзаси.

Ана шу рўзаларни гапириб боради-да, умумий рўза қорин ва фарз шаҳватини тийиш билан бўлади, дейди. Демак, қоринга ёки жинсий алоқага оид нарсалардан ўзини тийиш билан инсон омиларнинг рўзасини – умумий рўзани тутади. Мана шу маънода рўза очилишига сабаб бўладиган нарсаларни қилмаса, келтирмаса, рўзаси тугал бўлади, яхши бўлади, қабул бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ro‘za ozish uchun tutilmaydi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Bu oyda ro'za tutish sabab taqvo hosil qilinadi!

🎉 Ramazon shukuhi

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjidida Ramazon shukuhi

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Рамазон ойи табриклари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Рамазон 1445/2024

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таровеҳ тасбиҳи

سُبْحَانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ، سُبْحَانَ ذِي الْعِزَّةِ وَالْعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحَانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши: «Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».

Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.
Малик – мутлақ подшоҳ.
Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.
Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.
«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.
«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.
«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.


Ҳасан ал-Муқрий

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таровеҳ тасбеҳи

Ўқилиши:
«Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».

Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ухламайдиган ва ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Чилонзорда ноёб усулда бунёд этилган масжид очилди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги Ҳасанхон қори жомеъ масжиди қайта барпо этилди.

Hi-tech услубида қуриб битказилган бу масжид намозхонларга байрам туҳфаси бўлди. Масжид уч қаватдан иборат. Аввал узоғи 800 намозхонни сиғдира олган масжидда эндиликда бир вақтнинг ўзида 4000 киши ибодат қила олади.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Bu oyda mo'min musulmonlar ro'za tutishadi!

🎉 Ramazon shukuhi

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Maddohlikning oqibati

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Taroveh namozining tarixi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон халқига табрик

Қадрли ватандошлар!
Бутун Ер юзидаги ислом уммати билан бирга жонажон Ўзбекистонимизнинг барча мўмин-мусулмонлари ҳам қутлуғ ва муборак Рамазон ойини хурсандчилик билан кутиб олдилар.

🔗 Батафсил

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида Рамазони шариф шукуҳи давом этмоқда

Бугун, 11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар.

Ҳомиджон домла масжид қавмини муборак Рамазон ойи билан қутлаб, Қуръони Каримга муҳаббатли бўлиш, бу ой Қуръон ойи эканлиги ҳақида суҳбат қилиб бердилар. Суҳбатлари давомида Рамазон ойи тўла-тўкис ибодат ойи эканлигини таъкидладилар.

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

📺 Tarovehni jonli kuzatish

#Ramazon1445

Telegram | 💬 Facebook | 📸 Instagram | 📹 Youtube

Читать полностью…

Islom.uz

🇺🇿 Taroveh 2-kun | Ramazon 2024 / 1445

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad» jome masjidida Taroveh namozlarining 2-kuni

Baqara surasi 203-oyatdan Oli Imron surasi 91-oyatgacha

📺 Tarovehni jonli kuzatish

🕋 @islomuz

#Ramazon1445

Читать полностью…

Islom.uz

"Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" jome masjidida Ramazon shukuhi

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 Bu oyda ro'zador insonning ko'zlari gunohlarni ko'rmaydi!

🎉 Ramazon shukuhi

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тўғри овқатланишнинг фойдалари

Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш тавсияларига амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлганда кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазоннинг биринчи куни муборак бўлсин

Аллоҳнинг саломи, Пайғамбар ﷺ нинг дуолари, Қуръоннинг нури,
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#siyrat

Abdulloh ibn Amr ibn Os roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:

«Bir kishi Nabiy sollallohu alayhi vasallamdan: «Islomning nimasi (qaysi amali) yaxshiroq?» deb so‘radi. «Taom berishing hamda tanigan va tanimagan odamingga salom berishing», dedilar».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ramazon tabrigi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон ойида 1 600 дан зиёд масжидда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади

Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2000 дан ортиқ масжидларда таровеҳ намози, шулардан 1 600 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3 000 нафардан кўп хушовоз қорилар жалб этилади. 

Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий). Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан кейин бошланади.

🔗 https://islom.uz/maqola/21876

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Рамазон тавсияси

Рамазоннинг Қуръон ойи ва бу ойда ўқилган ҳар бир ҳарф учун беҳисоб ажр-савоблар берилиши ҳақида ўқиган киши ундан бенасиб қолмасликка ҳаракат қилиши табиий, албатта. Лекин ҳамма ҳам Аллоҳнинг каломини ўқишни билмайди. Хўш, унда нима қилиш керак? Бу борадаги баъзи тавсиялар сизга фойдали бўлади деган умиддамиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади

Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан 2024 йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

• Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.

Бектемир тумани бўйича:

• Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасига қадар.

Яшнобод тумани бўйича:

• Ислом ота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
• Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар.

Миробод тумани бўйича:

• Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги Қўйлиқ — Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
• Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ — Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар.

Сергели тумани бўйича:

• Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар;
• Нўғойқўрғон масжиди — Янги Сергели — Нўғойқўрғон КХАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

• Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ — Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ — Қушбеги чорраҳасигача;
• Яккасарой масжиди — Шота Руставели — Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой — Боғу бўстон чорраҳасигача;
• Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар.

Янгиҳаёт тумани:

• Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ — Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришга қадар.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

• Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза — Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч чорраҳасигача;
• Камолон масжиди — Бунёдкор — Камолон чорраҳасидан Камолон — Устазода 2-тор чорраҳасигача.

Олмазор тумани бўйича:

• Хасти Имом масжиди — Нурафшон — Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой — Абдулла Қодирий чорраҳасигача;
• Исломобод масжиди — КХАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача;
• Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли — Норазтепа чорраҳасигача.

Юнусобод тумани бўйича:

• Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар.

Учтепа тумани бўйича:

• Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий — Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача. — Ҳазрати Али масжиди Назарбек — Маҳорат чорраҳасидан Назарбек — Замахшарий 1-тор кўчасигача.

Чилонзор тумани бўйича:

• Новза масжиди Бунёдкор — Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача;
• Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий — Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;
• Убай ибн Каъб (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.
Қайд этилишича, ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

🔗 https://islom.uz/maqola/21874

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ramazonda Qur’onni xatm qilaylik!

Yaqinlaringizga ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Рамазонга оз қолди

Ўн икки ойнинг султони, муборак моҳи Рамазонга ҳам оз фурсат қолди. Ушбу ой қадимдан юртимизда ҳалқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган. Ўтган солиҳлардан: «Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?» деб сўралганида, улар: «Биз янги ойни бошқа мусулмонларга нисбатан заррача ҳам гина адоват, кек сақламаган ҳолда, қалбимизни поклаган тарзда қаршилар эдик», дея жавоб берган эканлар.

Рамазон ойларнинг султонидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», деганлар.

Имом Табароний ривот қилган.

Бу ҳақиқатни қуйида келадиган сатрлар ҳам тасдиқлайди.

Рамазон Қуръон ойидир. Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қиёматга боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиз каломи Қуръони Каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара сураси, 185-оят).

«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр сураси, 1-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган. Вақти-соати келиб, Қуръоннинг Ер юзига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилиниши ҳам айнан Қадр кечасида бошланган.

Кейинчалик ҳар Рамазонда ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга шу Рамазонгача нозил бўлган оятларни такрорлатадиган бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этадиган йиллари Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга икки бора ўқиб берганлар.

Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бу муборак хатмга гувоҳ бўлганлар. Бу хатм манбаларда «арзаи охир» - «сўнги ўқиб ўтказиш» деган ном билан машҳурдир.

Аллоҳим, яқинлашиб келаётган Рамазон ойини бизларга муборак қил!

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал