Taroveh namozlarida o‘qiladigan xatmi Qurʼon sahifalarining kunlik taqsimoti
⛓ Manba: muslim.uz
@islomuz
🌙 Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш вазифалари белгилаб олинди
Шу йил 7 март куни Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман-шаҳар бош имом-хатибларининг онлайн мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этди.
Йиғилишда хайру саховат, меҳр-оқибат мавсуми бўлмиш Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳамда “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саховат” уйларига ҳадялар улашиш, беморларнинг ҳолидан хабар олиш кабилар алоҳида қайд этилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам олис ва чекка ҳудудларда ёрдамга муҳтож оилалар ҳамда меҳрга муҳтож болаларга ҳадялар улашишни амалга оширишга чақирилди.
Шунингдек, имом-домлаларга хатми Қуръонларни тартибли ўтишини таъминлаш, намозхонларга муносиб шарт-шароитларни ҳозирлаш ва Рамазон ойида Фатво марказидаги Кол марказ фаолиятини 12 соатли иш тартибига ўтказишга ҳам эътибор қилинди.
Сўзга чиққан нотиқлар муборак ой муносабати билан барча масжидларда ҳамда уларга туташ бўлган зиёратгоҳ, қадамжо ва қабристонларда мунтазам озодалик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун масжидларда хавфсизлик чораларини кўриш, жумладан, электр, газ, транспорт ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда хонақоҳлар муҳофазасига эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди.
Соҳа раҳбарлари томонидан ОАВда Рамазон ойини халқимиз учун меҳр-оқибат, тинчлик-осудалик ва шукроналик тимсоли эканини ўзида мужассам этган чиқишларни амалга ошириш ҳамда исрофгарчилик, боқимандалик кабилардан халос бўлиш бўйича чиқишлар қилишга урғу қаратилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21867
🕋 @islomuz
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:
Закот
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
Фитр
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
Фидя
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
🕋 @islomuz
#янгилик
Хива – Ислом дунёсининг туризм шаҳри
2024 йил 5 март куни Хива шаҳрининг Ичан-қалъа мажмуасида «Хива – Ислом дунёсининг туризм шаҳри» шиори остида халқаро тадбир бўлиб ўтди.
🔗 Батафсил
🕋 @islomuz
#янгилик
«Ҳилол-Нашр» Истанбулда ўтаётган халқаро ноширлар дастурида иштирок этмоқда
«Ҳилол Нашр» нашриёти Истанбул шаҳрида ўтказилаётган 9-халқаро Истанбул ноширлар ҳамкорлик дастурида иштирок этмоқда. Дастурга дунёнинг 93 мамлакатидан 290 дан ортиқ нашриёт уйлари ва китобларни бошқа тилларда нашр қилиш ҳуқуқини сотувчи агентликлар вакиллари иштирок этмоқда.
🔗 Батафсил
🕋 @islomuz
Асмои Ҳусно: Ал-Муҳаймин
Бу исм «ҳамма нарсани қамраб олувчи» деган маънони билдиради. Яъни Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди.
Бир нарсанинг амалга ошишида талаб этиладиган етарли илм ва қудрат натижасида Ал-Муҳаймин исми юзага чиқади. Одам боласи бир нарсани билади, аммо уни амалга оширишга қурби етмайди. Ёки бир нарсани амалга оширишга қурби етади, аммо бунга етарли илми бўлмайди. Бу ҳолат «Кўз қўрқоқ, қўл ботир» мақолига ўхшайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Quyosh tutulganda o'qiladigan namoz bobi 1-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 86-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
#янгилик
Бухородаги «Мулло Нарзи» жомеъ масжидининг янги биноси очилди
Жорий йилнинг 3 март куни Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Мулло Нарзи» жомеъ масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжиднинг янги биносидаги маросимга вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов, имом-хатиблар, нуроний отахонлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
👉 Батафсил
🕋 @islomuz
Икки муқаддас масжидда ифторлик қилишнинг янги қоидалари эълон қилинди
2024 йил Рамазон ойида икки муқаддас масжидда ифторлик қилишнинг янги қоидалари эълон қилинди.
Хабарга кўра:
– Хайр-эҳсон қилувчилар, хоҳ алоҳида, хоҳ гуруҳ бўлсин, онлайн ариза топширишлари ва масжидда ифторлик хизмати ўтказиладиган жойни электрон тарзда танлашлари лозим;
– Улар Макка ҳокимияти томонидан тасдиқланган умумий овқатланиш компаниясини ёллашлари;
– Саудия Арабистонининг озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан сертификатланган завод ва омборлардан фойдаланишлари;
– Якка тартибдаги хайриячи иккита зиёфатга хизмат қилиши мумкин, хайрия гуруҳи эса ўнтагача зиёфат ўтказиш имконига эга;
– Агентлик таомнинг тури ва қадоқланишини ҳам белгилаб беради. Овқат қуруқ, шунингдек, хурмо, торт, пирог ва шарбатдан иборат бўлиши мумкин;
– Овқат аккредитациядан ўтган стандартларга мувофиқ ўралган бўлиши, кейинчалик интернетда эълон қилинадиган барча шартларга мос келиши керак;
Бу қоидалар зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида жорий этилган.
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21854
🕋 @islomuz
Умидсизликка тушма
Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма, хатоларинг не қадар юксалса ҳам ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга фарз қилди. Пайғамбарларни адашганларга юборди. Мағфиратни осийларга жорий этди.
Ўзини Ғаффор, Таввоб, Афувв ва Карим деб номлагани, хато қилганингда кечириши учундир.
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21852
🕋 @islomuz
#siyrat
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: «Kim bizga qarshi qurol ko‘tarsa va kim bizni aldasa, bizdan emas».
Muslim rivoyat qilgan.
🕋 @islomuz
Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (учинчи мақола)
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.
Сувга бавл қилишдан қайтариқ
Набавий покликнинг усулларидан бири шуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сувга бавл қилишдан қайтарганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي الْمَاءِ الدَّائِمِ الَّذِي لَا يَجْرِي ثُمَّ يَغْتَسِلُ فِيهِ. وَفِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ يَتَوَضَّأُ مِنْهُ. وَفِي رِوَايَةٍ: نَهَى أَنْ يُبَالَ فِي الْمَاءِ الرَّاكِدِ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга бавл қилмасин. Сўнгра унда ғусл қилади», дедилар».
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қилма
23 ёшли, оёқлари туғма шoл, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди. Орқасига йирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб, йирингини тозаладим.
Кейин ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Жума
Масжидда баланд овозда гапирмаслик
عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ قَائِمًا فِي الْمَسْجِدِ فَحَصَبَنِي رَجُلٌ، فَنَظَرْتُ فَإِذَا عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ، فَقَالَ: اذْهَبْ فَأْتِنِي بِهَذَيْنِ، فَجِئْتُهُ بِهِمَا، قَالَ: مَنْ أَنْتُمَا - أَوْ مِنْ أَيْنَ أَنْتُمَا -؟ قَالَا: مِنْ أَهْلِ الطَّائِفِ. قَالَ: لَوْ كُنْتُمَا مِنْ أَهْلِ الْبَلَدِ لَأَوْجَعْتُكُمَا، تَرْفَعَانِ أَصْوَاتَكُمَا فِي مَسْجِدِ رَسُولِ اللهِ ﷺ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масжидда турган эдим, бир киши менга майда тош отиб қолди. Қарасам, Умар ибн Хаттоб экан. У: «Бор, анави иккаласини олдимга бошлаб кел», – деди. Мен икковини бошлаб келдим. «Сизлар кимсизлар?» (ёки «Сизлар қаерликсизлар?») – деди. «Тоифликмиз», – дейишди. «Агар шу шаҳар аҳлидан бўлганингизда, таъзирларингни берардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида овозингизни кўтарасизлар-а!» – деди».
Бухорий ривоят қилган
🕋 @islomuz
Намоздаги хатолар
1. Имом ёки ёлғиз ўзи ўқиётган киши фарз намозларнинг илк қаъдасини унутган ҳолда тарк этиб, учинчи ракъатга тураётганида, тўлиқ қад ростламасдан аввал эсласа, ташаҳҳудга қайтиб ўтиради.
2. Имомга иқтидо қилган киши эса, нафл намоз ўқиётган киши каби, тўлиқ қад ростлаган бўлса ҳам, ташаҳҳудга қайтади.
3. Имом ёки ёлғиз ўзи намоз ўқиётган киши илк қаъдани тарк этиб, қиёмга яқин бўлатуриб, ташаҳҳудга қайтса, саҳв саждаси қилиши лозим.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#янгилик
Юртимиздаги масжидларда таровиҳ намозини ўқиш вақтлари белгиланди
2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровиҳ намози бошланади.
Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намози бошланиш вақтларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:
🔗 Батафсил
🕋 @islomuz
Ўзингиз учун яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўринг
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
🔗 Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/2686
🕋 @islomuz
Суннатлардаги ўнта илмий ҳақиқат (тўртинчи мақола)
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида баён қилинган ва яқин йиллар ичида аниқланган илмий ҳақиқатлар зикр этилади.
Қўлларни ювиш
Набавий поклик усулларидан яна бири уйғонгандан сўнг қўлларни ювиш, ухлаш вақтида қўлларда қолган микроблар, тер қолдиқлари ва ёғларни олиб ташлашдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
👉 Учинчи мақола
👉 Иккинчи мақола
👉 Биринчи мақола
🕋 @islomuz
#siyrat
Abu Muso Ash’ariy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Ey Allohning Rasuli, Islomdagi qaysi (amal) afzal?» dedim. U zot: «Qo‘li va tilidan musulmonlar omon bo‘lgan kishi(ning amali)», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan
🕋 @islomuz
Рамазонга беш кун қолди!
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Шаъбон ойининг охирги кунларида бизларга берган ўгитларида шундай дедилар: «Улуғ ва марҳаматли ой, Рамазон ойи яқинлашмоқда. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойлардан афзал.
Аллоҳ рўзани фарз этди, кечки (таровиҳ) намозини эса мукофотлар учун сабабчи қилди. Кимки бу ойда нафл амаллари билан Аллоҳ таолога яқинлашар экан, у гўё Рамазондан бошқа ойларда фарз ибодатни адо этган кабидир, кимки фарз ибодатини адо этар экан, у Рамазондан бошқа ойларда етмишта фарз ибодатни адо этган кабидир.
🕋 @islomuz
Ҳазрати Абу Бакрнинг вафотлари
Ҳижрий 13 йил жумодус соний ойининг 8-куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу иситма касалига чалиндилар. Хасталик тобора зўрая борди.
Имом Табарий, Ибн Жавзий ва Ибн Касирларнинг таъкидлашларича, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу хасталиклари оғирлашганда, халқаро ва ички вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўзларидан кейин мусулмонларнинг ихтилофга тушишларидан қўрқиб, уларга ўз ўлимларидан олдин янги халифа танлашни таклиф қилдилар. Мусулмонлар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан кейин ким халифа бўлиши кераклигини тезда ҳал қила олмадилар. Улар ишни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ўзларига оширдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Hazrati Alining maddohga bergan raddiyalari
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
#maʼlumot
🟢 Fevral oyida «Hilol eBook» dasturiga sakkizta yangi kitob joylandi, sakkizta kitob yangilandi
✨ Yangi joylangan kitoblar
1. «Saodat kaliti» – 3 000 soʻm
2. «Qanday qilib yetuk muhandis boʻlish mumkin?» – 3 000 soʻm
3. «Virtual olam oʻsmirlari (illat sari)» – 4 000 soʻm
4. «Ramazonni qanday oʻtkazamiz?» – 4 000 soʻm
5. «Yengil amallar» – 6 000 soʻm
6. «Ulamolar nazdida vaqtning qadri» – 6 000 soʻm
7. «Musulmonning haq va vazifalari» – 6 000 soʻm
8. «Asal oyi emas, asal hayot» – 6 000 soʻm
✨ Yangilangan kitoblar
1. «Kifoya» 1-juz – 12 000 soʻm
2. «Kifoya» 2-juz – 12 000 soʻm
3. «Kifoya» 3-juz – 12 000 soʻm
4. «Xislatli hikmatlar sharhi» 1-juz – 10 000 soʻm
5. «Xislatli hikmatlar sharhi» 2-juz – 10 000 soʻm
6. «Xislatli hikmatlar sharhi» 3-juz – 10 000 soʻm
7. «Xislatli hikmatlar sharhi» 4-juz – 10 000 soʻm
8. «Xislatli hikmatlar sharhi» 5-juz – 10 000 soʻm
Shuningdek, oʻtgan oyda «Oltin silsila» dasturiga bitta yangi toʻplam joylandi:
«Sunani Abu Dovud» – 24 000 soʻm
📱 «Hilol eBook» dasturini yuklab olish
📖 «Oltin silsila» dasturini yuklab olish
❓ Siz oʻtgan oyda qaysi elektron va audiokitoblarni xarid qildingiz? Izohda yozib qoldiring.
🟢 Yaqinlaringizga ulashing.
🟢 @hiloldasturlari
«Masnaviyxonlik darslari» | 17-dars
Suhbatga kitob tarjimoni Rustamjon domla Rahmatullohzoda tashrif buyuradilar, inshaalloh.
📺 Jonli efir
🕋 @islomuz
Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.
Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/21849
@islomuz
Рамазонга ҳозирланинг!
Қиёмул лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.
Турли чалғитувчи (смартфондаги бекорчи ўйинлар, телевизордаги кераксиз сериаллар) нарсалардан халос бўлинг.
Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.
Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.
Нафл ибодатларга одатланинг.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz