Қория талаба 11 соатда Қуръонни хатм қилди
Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси Руқайя Юсуфий 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, 11 соат ичида ёддан ўқиб берди.
Хатм жараёнини Жаҳонгир қори Неъматов, Зафар қори Маҳмудов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Содиқжон қори Қурбонов, Робия Нажмиддинова кузатиб бордилар.
ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов устозлари ва қория талабага мана шундай натижаларга эришгани учун ташаккур билдирди.
11 соат ичида Қуръонни хатм қилган Руқайя Юсуфийнинг муваффақиятини тақдирлаш мақсадида ноутбук ва эсдалик совғалари топширилди.
“Таҳфизул Қуръон” кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига шу вақтга қадар 7 нафар қориялар Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича, Абдуллаева Фотима ва Амина Хўжаёр Аллоҳнинг каломини бир кунда ўқиб берган эди.
Манба: oliymahad.uz
@islomuz
#yangilik
✨ «Sunani Abu Dovud» toʻplami «Oltin silsila» dasturiga joylandi
«Oltin silsila» turkumidagi uchinchi toʻplam – «Sunani Abu Dovud» asari dasturga joylandi.
Toʻplamni shayx hazratlari boshchiligidagi tarjimonlar guruhi oʻzbek tiliga oʻgirgan. Jami 4 juz, 5274 hadisdan iborat. Ayni vaqtda dasturga 3 ta juzi (3835 ta hadis) kiritilgan.
Paygʻambarimiz alayhissalomning muborak hadislari jamlangan «Sunani Abu Dovud» toʻplamini «Oltin silsila» dasturida oʻqing. 😊
👉 Narxi: 24 000 soʻm
📖 Dasturni yuklab olish
👉 Xarid qilish boʻyicha qoʻllanma
🟢 Yaqinlaringizga ulashing.
🟢 @hiloldasturlari
#янгилик
«Қуръон мусобақаси–2024» якунланди
Тошкент ислом институтида Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан талабалар ўртасида «Қуръон мусобақаси - 2024» кўрик танлови ўтказилди.
Қуръон мусобақасининг финал босқичига шайх Алижон қори ҳам ташриф буюрди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#жума
Жума куни «Oли Имрон» сурасини ўқиш
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Оли Имрон номли сурани ўқиса, Аллоҳ ва Унинг фаришталари қуёш ботгунча унга салавот айтиб турадилар», – дедилар».
Табароний ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни бомдод намозида «Алиф лам мим. Танзилу…»ни – Сажда(сураси)ни – ва «Ҳал ата ъалал-инсани»ни қироат қилар эдилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такосурни ўқийди, иккинчисида Вал асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди». Сўнг охирида ўқиладиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/11643
@islomuz
Аллоҳга итоат қилувчини бутун борлиқ яхши кўради
Бутун борлиқ ҳеч бир истисносиз Аллоҳга сажда қилаётгани айтилган бўлса ҳам, одамларга келганда, «кўплари» сажда қилмасликларига ишора этилмоқда.
Аслида инсонларнинг ҳаммаси ҳам борлиқ каби Аллоҳ таолога итоат қилиш керак эди. Борлиқнинг Аллоҳ таолога бўйсунишини юқорида айтдик. Шунинг учун Аллоҳ таолога бўйсунувчи бу борлиқ Аллоҳ таолога итоат қилувчи инсонни яхши кўради, унга улфат бўлади. Борлиқ ўзи итоатли бўлгани учун итоатли инсонларни ёқтиради.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Амалларнинг яхшиси ал-ҳаллу варриҳла
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амалларнинг яхшиси ал-ҳаллу варриҳла», дедилар. Шунда саҳобалар: «Ал-ҳаллу варриҳла нима деганингиз, эй Расулуллоҳ?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни бошлаш ва уни хатми қилиш», дедилар.
Имом Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар.
Яъни, бошлаб тугатиб, яна бошлаб тугатиб, шу тарзда бардавом бўлишдир.
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/21004
@islomuz
#зикр_ва_дуо
Аллоҳим, бу кунни ютуқ қил
Абдуллоҳ ибн Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:
أَصْبَحْنَا وَأصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ عَزَّ وَجَلَّ وَالحَمْدُ للهِ وَالكِبْرِيَاءُ وَالعَظَمَةُ للهِ وَالْخَلْقُ وَالأَمْرُ وَاللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَمَا سَكَنَ فِيهِمَا للهِ تَعَالَى. اللهُمَّ اجْعَلْ أَوَّلَ هَذَا النَّهَارَ صَلاَحًا وَأَوْسَطَهُ نَجَاحًا وَآخِرَهُ فَلاَحًا يَا أَرْحَمَ الرَّحِمِينَ
«Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи азза ва жалла валҳамду лиллаҳи вал кибрийау вал ъазомату лиллаҳи вал холқу вал`амру вал лайлу ван наҳару ва маа сакана фийҳимаа лиллаҳи таъала, Аллоҳуммажъал аввала ҳазан наҳари солаҳан ва авсатаҳу нажаҳан ва ахироҳу фалаҳан йа арҳамарроҳимийн», деб айтар эдилар».
Маъноси: Биз ҳам, бутун борлиқ ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Ҳамд, кибр, улуғлик, яратиш, буюриш, кечаси ва кундузи ҳамда улар орасида турадиган нарсаларнинг барчаси Аллоҳ учундир. Аллоҳим, бу куннинг аввалини ислоҳ, ўртасини нажот, охирини ютуқ қил, эй раҳм қилувчиларнинг Раҳмлиси.
Ибн Сунний ривоятлари.
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20020
@islomuz
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида ўнта факт
1. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.
2. Асл исми — Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан «Бобур» («Шер») лақабини олади.
3. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради (1494 йил июнь).
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Тасалли
«Эй бечоралар!
Қабристонга кўчиб борадиган вақтингиз келганида, «Э воҳ! Мол-мулкимиз ҳароб бўлиб, шунча қилган ҳаракатимиз бекор кетди... Шундай гўзал ва кенг дунёдан кетиб, тор бир тупроққа кирдик» демангиз. Фарёд қилиб маъюс бўлмангиз.
Чунки, сизнинг ҳар бир нарсангиз сақлаб қўйилган. Ҳар бир амалингиз ёзиб қўйилган. Ҳар бир хизматингиз қайд этиб қўйилган. Хизматингизнинг мукофотини берадиган ва ҳар бир яхшилик қўлида бўлган, ҳар бир яхшиликни қила оладиган Жалол соҳиби бўлган Буюк Аллоҳ, сизни чақириб, вақтинча ер остида қолдириб туради. Сўнг ўзининг ҳузурига олади.
👉 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Таъзия
Қуръони Карим ҳофизаси, илм аҳлларини яхши кўрадиган, олима, устоз Мунаввара отин ойи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда устозанинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Устоза Мунаввара отин ҳақида
Илм аҳлларини яхши кўрадиган, олима, устоза Мунаввара отин ойи Қуръони Карим ҳофизаси, илмга ҳарис эдилар. Илм аҳлларига муҳаббатлари чексиз бўлган. Бир ўғиллари катта олим, қизларини олима қилиб тарбиялаб, вояга етказдилар. Ҳаёт давомида оғир дард, турли синовларда ҳам, илмни тарк қилмадилар.
74 ёшларида ҳам кекса бўлиб қолдим демасдан, Қуърони Каримдан шайх Осимдан ижоза олганлар. Илмга бўлган ҳимматлари барча учун ҳавас қиларли даражада эди.
Шунингдек, ҳар куни шу ёшларида устозларига дарс топширар эдилар. Кимдир китоб олиб борса шундай қувонар эканларки, «ҳар қандай қимматбаҳо бўлган матолардан бу мен учун афзал» деб, хурсанд бўлар эканлар. Китобга бўлган муҳаббатлари чексиз эди.
Ҳаётлари давомида кўплаб шогирдлар чиқардилар. Саккиз йил мобайнида «Улумул аъла» ва «Улумул мақосид» илмларини фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қўлларида таҳсил олганлар.
Ҳадис илмидан, шайх Закариё Маккийдан ва бошқа Покистон, Бангладеш, Ҳижоз машойихларидан, «Саҳиҳул Бухорий» нинг бир қисмидан ҳам ижоза олганлар.
Фақирона, камсуқум ҳаёт кечирдилар, борига рози бўлдилар. Кўп шукр қилувчи, кўп зикр қилгувчи бўлганлар. Қуъони Каримни кўп тиловат қилардилар. Илмга танбаллик қилган толибларни эшитсалар, хафа бўлиб кетардилар.
Аллоҳ таоло устоза Мунаввара отин ойини раҳматига олсин.
«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси
🔗 https://islom.uz/maqola/21771
🕋 @islomuz
Ҳар бир нафснинг покланиши учта омилга боғлиқ
«Эҳсон» диннинг қалб тарбиясига боғлиқ қисми бўлиб, у одатда, «тариқат» ҳам дейилади. Бу қисмга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм «тасаввуф илми» деб аталадиган бўлиб қолган.
Исломнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларини Қуръони Карим ва Суннат асосида руҳий тарбия илми – тасаввуф баён қилиб беради.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Шаъбон ойининг рўзаси
Ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи Шаъбондир. Бу ойга боғлиқ бир қанча маълумотлар бор. Улардан баъзиларини эътиборингизга тақдим этишга ижозат бергайсиз.
Бу борада асосан Шаъбон ойида нафл рўза тутиш ва мазкур ойнинг ярмига етгандаги кечанинг фазилати ҳақида сўз боради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон олдидан бир, икки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир кишининг одатидаги рўза бўлса тутсин», дедилар.
Бешовлари ривоят қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/1408
🕋 @islomuz
Таҳликали хато (биринчи мақола)
Европанинг ренессанси – уйғониши ўн тўрт асрдан ортиқ давом этган ва черков томонидан мажбур қилинган қаттиқ уйқудан уйғониш бўлгани ҳаммага маълум. Халқларнинг ҳаётида рўй берадиган Европа ренессанси – уйғонишига ўхшаш катта ўзгаришлар бу борадаги ҳаракатнинг мафкурасига боғлиқ бўлади. Европа ренессанси – уйғониши черковга қарши бўлгани учун унинг мафкураси ҳам асосан черковга ва феодалликка қарши бўлганини ҳамма яхши билади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Ислом оламида баҳс-мунозарага эҳтиёж йўқ
«Европада дунёвий ва черков таълимотларининг асослилиги ҳақида баҳслар борар, уларни жамлаш мумкинми, яъни Худога ишонган ҳолда илмий тадқиқотлар билан шуғулланиш мумкинми деган масала устида бош қотириларди. Ислом оламида эса бундай баҳс-мунозарага эҳтиёж йўқ эди, чунки бу масала ҳал қилиб бўлинган эди».
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21759
🕋 @islomuz
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси эканлари
Анасдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, энг сахийси ва энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли қўрқинчга тушди. Одамлар овоз томон чопишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг қаршиларидан чиқдилар. Овоз чиққан томонга одамлардан олдин етиб борган эканлар. Ул зот: «Қўрқманглар! Қўрқманглар!» дер эдилар.
Ул зот Абу Толҳанинг яйдоқ отини миниб олган эдилар. Бўйинларида қилич бор эди.
«Бу (от) денгиз экан (ёки «У ҳақиқатан денгиз экан)», дедилар».
Бир кеча Мадинаи Мунавваранинг аҳли даҳшатга тушиб қолди. Мадинани қўрқинч ўраб олди. Одамлар қўрқинчли овоз чиқаётган томонга қараб югуришди.
Улар югуриб кетишаётганда олдиларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб қолдилар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша овоз чиқаётган томондан келаётган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммадан олдин у ерга етиб бориб, гап нимада эканини билиб, қайтиб келаётган эканлар. Ул зотнинг шижоатлари ана шундай бўлган.
Бошқалар «Нима қилсак экан? Овоз қаердан келяпти экан? Борсам, бир гап бўлмасмикан?» деб ўйлангунча у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб борганлар. Бориб, кўриб, одамларни тинчлантириш учун қайтиб келаётган эканлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч гап йўқ экан, хотиржам бўлинглар, бемалол бўлинглар», деб одамларни тинчлантирибдилар.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
Dinni yaxshi bilmasdan kitob yozadiganlar
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Qarzni rasmiylashtirish
«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 4-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Тошкент ислом институтида «Қуръон мусобақаси - 2024» кўрик танлови ўтказилмоқда
Тошкент ислом институтида «Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги» деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан талабалар ўртасида «Қуръон мусобақаси - 2024» кўрик танлови ўтказилмоқда.
Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан тадбирни очиб берди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.
Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов мусобақа шартлари билан таништирди.
Ҳакамлар Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари:
Исломхон қори Убайдуллаев;
Валихон қори Азимбоев;
Абдулбосит қори Қобилов;
Содиқжон қори Қурбонов.
Тадбирда Жаҳонгир қори Рўзиев бошловчилик қилмоқда.
Онлайн томоша қилинг:
📹 https://youtu.be/E6fOGN33CUc
@islomuz
Энг кучли компьютер ҳам ожиз қоладиган тезлик
Олимлар асалари кўриш учун ультрабинафшадан фойдаланишини аниқладилар. Маълумки, ультрабинафша тўлқинларининг қисқалиги билан бошқа тўлқинлардан фарқ қилади. Шу боис ҳам асалари нарсаларни инсондан кўра анча тез шаклда кўради. Чунки у гуллар орасидан нектар йиғиш мақсадида учаётганда гулларни тезкорлик билан аниқлаши керак.
Асалари видео кўрадиган бўлса, фақатгина қимирламай турган расмларни кўради. Сабаби унинг кўриш тезлиги инсонникидан анча тез. Бизнинг кўзимиз кетма-кет ўтаётган тасвирларнинг орасини ажрата олмай ҳаракатланаётгандек кўради. Асалари эса мазкур тасвирларни тинч турган расм ҳолида кўради.
Олимларнинг айтишларича, асалари бир сонияда триллионта математик амалиётни бажарар экан. Бу ҳолат эса дунёдаги ҳар қандай кучли компьютердан ҳам тезкор саналади. Асаларининг кўзлари ёруғликни қабул қилувчи бир неча минг линзалардан иборат бўлиб, бу унинг инсондан афзалроқ кўришига сабаб бўлади.
Бугун олимлар асаларининг кўзларига ўхшаш линзали камера ясашга уриндилар. Лекин Буюк Мусаввир томонидан яратилган кўзлар олдида ожизларча тўхтаб қолдилар.
Асалари кўзлари кичик линзалардан иборат бўлиб, мазкур линзалар олти бурчакли шаклдадир. Ушбу кўзлар асалари ўрмонлардан ўтаётганда кўришга, хусусан арилар жамоаси ичида учиш пайтида тўсиқларга урилиб кетмаслигига сабаб бўлади.
Моддапараст олимлар ушбу арилар мияси миллиардлаб ҳужайраларни ўз ичига олишини, миясининг ҳажми игнанинг боши катталигидан ошмаслигини билсаларда, асалари кўриш амалиётини қандай ривожлантира оларкин деб ҳайрон бўладилар.
Бу расмдаги асаларининг боши бўлиб, ундаги миянинг ҳажми игнанинг боши катталигидан ошмайди. Шунга қарамасдан мия миллиардлаб ҳужайраларни ўз ичига олган, барча ҳужайра дунёдаги энг улкан компьютер ожиз қоладиган даражада катта тезлик билан ишлайди.
Сунъий кўз ясаб, ўша орқали асалари кўзига тақлид қилишга уринганлардан бири профессор Ли «Табиат қиммат техникаларга эҳтиёж сезмасдан комил, тартибли биноларни устма-уст қилиб қандай қура олаётганини тушунишни қанчалар истардим» деган.
Унинг саволига жавобни ушбу оятдан топамиз:
«У осмонлару ерни беназир қилиб яратувчидир. Унинг хотини бўлмай туриб, боласи қандай бўлсин?! У ҳамма нарсани Ўзи яратди ва У ҳамма нарсани ўта билувчидир. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарса узра вакилдир! Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир» (Анъом сураси, 101-103-оятлар)
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/14915
@islomuz
Ikki hayit namozi bobi 2-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 83-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Таҳликали хато (иккинчи мақола)
Халифа Маъмуннинг вақтига келиб мусулмон оламида юнон китобларини, хусусан, мантиқ, фалсафа ва фалакиётга оид китобларни таржима қилиш авж олди. Бу ҳаракат давлат сиёсатига айланди.
Арабчага таржима қилинган мазкур китобларни катта қизиқиш билан ўрганилди, шарҳ қилинди. Аввал бошда мантиқ, тиб, фалакиёт каби илмларга оид китобларни ўрганиб, уларда дину диёнатга зарар йўқлиги, аксинча, фойдали нарсаларнинг борлигини мулоҳаза қилинган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning dushmanlar bilan muomalalari»
©️ Abdulhamid Juman domla
Siyrat suhbatlari 1444 | 2023
🌐 https://youtu.be/-8weVF2pGtg
#mavlid #siyrat #Siyrat_Suhbatlari #mavlid1444
@islomuz & @hazratim_uz
Зинҳор ёмонлар билан ҳамроҳ бўлма!
Китоб ўқимай, бирор кишида илм олмай фақат домлаларни зиёрат қилиб, суратга тушиб, кўнглини хушнуд қилиб юриш билан иш битмайди. Имкон даражасида илм олишга, илмда чуқурлашишга ҳаракат ҳам бўлиши керак.
Жунайд Бағдодий ҳикоя қилади: «Сарий Сақатий ўлим билан олишиб ётган вақтда унинг ҳузурига кирдим. Бош томонида ўтириб, ёноғимни ёноғи устига қўйдим. Шу пайт беихтиёр кўзларим ёшланиб кетиб, битта ёш унинг юзига думалаб тушди. Шунда у кўзини очиб: «Кимсан?» деди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Адолат ва инсоф ўта муҳим
Адолат ва инсоф ўта муҳим нарсалардир. Аллоҳ таоло мўминларни гарчи ўз зарарларига, ота-оналари ва қариндошлари зарарига бўлса ҳам адолатни қоим қилишга ва тўғри гувоҳлик беришга чақирган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тутумлари ҳам шундай эди. «Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммад қизи Фотима ўғрилик қилса, ҳеч шубҳасиз унинг ҳам қўлини кесган бўлардим...».
Бухорий ривояти.
Саҳобаларнинг тутуми ҳам шундай бўлган. Тобеинлар ва уларга эзгулик билан эргашганларнинг ҳам ҳоли шундай эди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Бу зирҳ меники десам, нима дейсан?
Куфа бозорини айланган ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бир сотувчининг олдида тўхтадилар:
- Бу зирҳ (совут)ни кимдан ва қаердан олдингиз? - дедилар.
- Бу менга тегишли, сотиш учун олиб келдим.
- Аминмисан, ҳақиқатда сенинг зирҳингми?
- Албатта, аминман.
- Бу зирҳ меники десам, нима дейсан?
- Бунга ҳақинг йўқ, дейман. Ҳеч ким мендан молимни қандай топганимни, кимдан олганимни сўрамайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Қуръони Каримга хизмат қилишда замонавий технологияларнинг ўрни
2024 йил 11 февраль куни Файсал бин Бандар бин Aбдулазиз ҳомийлигида Aр-Риёд шаҳрида Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва Макнун уюшмаси ҳамкорлигида илмий форум ўтказилади. Қуръони Каримга хизмат қилишда замонавий технологиялар ва уларнинг сармоясини муҳокама қиладиган биринчи ихтисослаштирилган илмий форум бўлади.
Бир гуруҳ мутахассис ва академиклар иштирокидаги форум Қуръон тиловати, ёдлаш ва қайта кўриб чиқишни осонлаштириш учун замонавий ва ривожланаётган технологиялардан фойдаланишга қаратилган. Унда рақамли Қуръон билан боғлиқ қатор муваффақиятли тажриба ва платформалар ҳам кўриб чиқилади.
Саудиялик академикларнинг элита гуруҳи форумда блокчейн технологиялари, сунъий интеллект, интернет ва кенгайтирилган реаллик каби бир қанча ихтисослаштирилган техник йўналишлар бўйича илмий мақолалар орқали иштирок этади. Форумда муваффақиятли рақамли Қуръон, аниқ платформалар ва уларни моделлаштириш ва фойдаланиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади.
Шунингдек, форумда иштирок этувчилар ўртасида Қуръон платформаларини ривожлантириш ва соҳадаги истиқболли имкониятларга сармоя киритиш бўйича бир неча қўшма меморандумлар имзоланади.
Маълумот ўрнида ўтган ҳафта мамлакат пойтахти Aр-Риёдда дунёнинг 42 давлатидан 1800 дан ортиқ дастурчи ва сунъий интеллект бўйича мутахассислар иштирокида Қуръон иловалари танлови бўлиб ўтган эди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21765
🕋 @islomuz
Ҳақиқий муҳаббат
Навоийни танимоқ бўлсак,
Машҳур номи сўзлайди ундан.
Қайга боқма кўча, боғу роғ,
Аталади вилоят, туман.
Шоирлар ким — қалби ёзади,
Қалам-қоғоз фақат таржимон.
Соф муҳаббат шеърият сафда
Иймон дури тизилган маржон.
Не ўзи, деб савол сўрса ким,
Навоийни яшатган сифат?
Жавоб, шеърмас ёки Хамсаси,
Сабаб, балки Ҳаққа муҳаббат!
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21763
🕋 @islomuz