Кунингиз қандай ўтяпти?
Шайх аллома Муҳаммад Лутфий Файюмий раҳимаҳуллоҳ бомдоддан бир ярим соат олдин уйғонар эди. Нафл намозлар, улардан тасбеҳ намозини адо этарди. Сўнгра, қиблага юзланиб субҳгача истиғфор айтиб ўтирар эди. Кейин бомдод намозини адо этиб, сўнг одатларига кўра вирдларини ўқир эди.
Сўнг, Қуръони Каримдан бир пора ўқирди. Ундан кейин эса дарс беришни бошларди. Дарс умумий бўлиб «Тавба» масжидида бўлиб ўтар ва то қуёш чиққунча давом этарди.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
Juma namozi bobi 5-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 81-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Tili bilan iymon keltirib, qalbiga iymon kirmaganlar kimlar?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
G‘iybatchiga bu dunyoda beriladigan jazo
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Мусулмон мусулмоннинг мусибатидан хурсанд бўлмайди
Мусулмон мусулмоннинг мусибатидан хурсанд бўлмайди, гарчи, у душмани ёки хасми бўлса ҳам. Бу исломий ухувватга зид келадиган иш. Тарихда энг ёмон фитналар мавжланган вақтларда тақдир тақозоси ва фитна таъсирида айрим саҳобалар бир-бирига қарама-қарши тарафда бўлиб қоладилар. Икки буюк саҳобий Зубайр ибн Аввом билан Али розияллоҳу анҳумо ўрталарида ана шундай ҳолат юз беради.
Жамал жангидан аввал Али розияллоҳу анҳу, Зубайр ибн Аввом ва Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳумо билан тўқнаш келиб, уларни бу жангда қатнашишдан қайтарадилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисларини эслатадилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Shayx hazratlari avval amalda qo'llab, keyin gapirgan inson edilar...
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 63-soni
©️ Professor Irfon Gunduz
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
«Мадрид» сўзи асли арабчами ёки...
Испания бўйлаб саёҳат қиларкансиз, нафақат испан ва араб тили ўртасида кўплаб ўхшашликларни гувоҳи бўласиз, балки араб мусулмон мероси испан маданиятида чуқур ўрнашганини ҳам биласиз. Кўплаб испан шаҳарларининг жой номлари, жуда кўплаб гўзал ва бетакрор меъморчилик обидаларида араб мусулмон маданияти уфуриб туради. Бунга Ғарнотадаги Альгамбра (Ал Ҳамро қасри) ёки Қурдубадаги жомеъ масжиди мисолларида кўриш мумкин.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Жинсий ожизлик
Жинсий ожизлик араб тилида «анийн» дейилади ва аёлни истамайдиган эркакка ва эркакни истамайдиган аёлга нисбатан ишлатилади.
Шаръий истилоҳда эса, жинсий олати бўлса ҳам, аёлларга яқинлик қила олмайдиган ёки жувонга яқинлик қилиб, бокирага яқинлик қила олмайдиган, баъзи аёлга яқинлик қилиб, бошқасига қила олмайдиган эркак «анийн» дейилади.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
Сизларнинг энг яхшингиз — аёлига гўзал муомала қилувчингиздир
Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхши муомала қилганингиздир. Мен ўз аҳлига яхши муомала қилувчироғингизман».
Имом Термизий ривояти.
Бошқа ҳадиси шарифда: «Огоҳ бўлингиз! Аёлларга яхши муносабатда бўлишга тавсия қиламан» ва яна бир ривоятда эса, «Комил мўмин хулқи гўзал бўлганидир. Сизларнинг энг яхшингиз - аёлига гўзал муомала қилувчингиздир», деб марҳамат қилганлар.
Имом Термизий ривояти.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Shayx hazratlari avval amalda qo‘llab, keyin gapirgan inson edilar
©️ Professor Irfon Gunduz
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 63-sonini bugun soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
🕋 @islomuz
Ироқ фатҳи
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Ридда урушлари тамом бўлганидан кейин Исломнинг тинчлик, омонлик дини экани, унинг адолати, фазилати, каромати ва нурини оламга тарқатиш ташвишига тушдилар. У киши ўзларининг Ямомада турган музаффар саркардалари бўлмиш Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошлиқ лашкарга фатҳ ишларини бошлаш ҳақида амр қилдилар.
Ушбу лашкар ўша пайтдаги дунёнинг энг катта икки империясидан бири бўлган Форс империясига қарашли Ироқ ерларини фатҳ қилиш учун юриши билан Исломнинг шонли фатҳлар даври бошланди.
Шу муносабат билан Исломдаги фатҳ тушунчаси ҳақида бир оз ожизона фикр билдиришга ижозатингизни сўраймиз.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#жума
Масжидга кириш одоби
وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يَدْخُلُ الْمَسْجِدَ بِرِجْلِهِ الْيُمْنَى وَيَخْرَجَ بِرِجْلِهِ الْيُسْرَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
«Ибн Умар розияллоҳу анҳу масжидга ўнг оёғи билан кириб, чап оёғи билан чиқар эди».
Бухорий ривоят қилган.
Масжидда туфламаслик
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الْبُزَاقُ فِي الْمَسْجِدِ خَطِيئَةٌ وَكَفَّارَتُهَا دَفْنُهَا». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжидда тупурмоқ гуноҳдир, унинг каффороти ювиш, кўмиш биландир», – дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21723
@islomuz
Оилавий ҳаёт сокинликдир
Оилавий ҳаётнинг ва эр-хотиннинг бир-бирларига нисбатан бўладиган муносабатларини сифатлашда Қуръони Каримда келган баёнотлар айни мўъжизадир. Бу борадаги бир-икки оятни яхшилаб ўрганишнинг ўзи бу улкан ҳақиқатни тушуниб етишга кифоя қилади, деб ўйлайман.
Аллоҳ таоло «Рум» сурасида шундай деб марҳамат қилади:
«Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (21‑оят).
Инсонни эркак-аёлга ажратиб, жуфт яратишининг ўзи Аллоҳнинг биру борлиги, баркамол сифатлар соҳиби эканининг ёрқин далилидир. Инсон ҳар доим кўзи тушиб турган нарсаларга кўникиб, эътибор бермай қўяди, аммо эътибор билан, ақл-заковат билан тафаккур қилиб кўрилса, инсоннинг эркак ва аёл қилиб, ўзига хос сифатлар билан яратилиши улкан мўъжизадир.
Тўғри, «инсон» деб аталмиш бу икки жинснинг ташқи кўринишида бир-бирига ўхшашлик бор. Иккиси ҳам «инсон» ёки «одам» деб аталади. Кўп аъзолари сиртдан бир-бириникига ўхшайди. Аммо ўша сиртдан бир-бирига ўхшаш эркак ва аёлнинг жисми алоҳида таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, турли ажойиботлар намоён бўлади.
Эркакнинг танаси, суяги, эти, гўшти, пайи, мияси, ақли, ҳис-туйғулари ва ҳаттоки ҳужайралари ҳам аёлникидан фарқ қилади. Унинг бутун вужуди куч-қувват, сабр-бардош, оғирликни кўтариш, машаққатларга чидаш каби эркакларга хос ишларни адо этиши, умуман, эркакликка хизмат қилиши учун мосланган.
Худди шунингдек, аёлнинг танаси, суяги, эти, гўшти, пайи, мияси, ақли, ҳис-туйғулари ва ҳаттоки ҳужайралари ҳам эркакникидан фарқ қилади. Унинг бутун вужуди латофат, юмшоқлик, меҳрибонлик, оғирликни кўтара олмаслик, тез ҳаяжонланиш, она ва хотин бўлиш каби аёлларга хос ишларни адо этиши, аёлликка хизмат қилиши учун мосланган.
Чунки аёл киши хотин, она бўлиши керак бўлганлиги учун, унга алоҳида латиф тана, малоҳатли тузилиш, ўзига хос жисм ва аъзолар керак. Ҳатто баданидаги тўқималар, ҳужайралар ҳам эркакникидан ўзгача, нафис, юмшоқ, нозик бўлади.
Эркак ва аёлдаги ўзига хосликларни таҳлил қилиб кўрган ҳар қандай илмли киши улардаги Аллоҳнинг қудрати ва ҳикматини кўриб, Аллоҳнинг оят-белгиларига тан бермай, иложи йўқ.
“Бахтиёр оила” китобидан
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/11959
@islomuz
Инсоннинг борлиғи шарафдан иборат
Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди:
«Эй болаларим! Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давом эттиринглар. Мен нима қилган бўлсам шуни қилинглар. Уларни сўраб келишга мажбур қилманглар. Киши бировга муҳтож бўлиб бир нарса сўрагани борса оёқ-қўллари титрайди, бўғимлари бўшашади, тили гапира олмай қолади, гапи эса юзидан кўриниб туради. Улар сўрашидан олдин бу машаққатлардан уларни халос қилинг. Мен кечаси билан нима қилишини билмасдан, охири эҳтиёжлари учун сизни танлаган ва эшигингизга келиб сиздан ҳожатларини сўраган кишининг юзининг сувига ҳеч қандай эваз кўрмайман. Шунинг учун юзлари суви тўкилишидан олдин уларнинг ҳолидан хабар олинг!».
Абшиҳий ўзининг ажойиб китоби «Ал-Мустатраф»да келтиради:
«Бир киши муҳтож бўлиб қолиб дўстидан пул сўраш учун борди ва унинг эшигини тақиллатди. Уй эгаси эшигини очди. Меҳмон қарзи борлигини айтиб ундан пул сўради. Уй эгаси кириб кетиб айтилган пулни олиб чиқди ва унга берди. Сўнгра қайтиб кириб йиғлай бошлади.
Шунда хотини деди:
- Пушаймон қилар экансиз, унда нега унга пул бердингиз?
Эри деди:
- Бу учун йиғлаётганим йўқ. Уни эшигимгача келишига мажбур қилганим учун йиғлаяпман!»
Баъзи инсонларнинг нафси азиз бўлади. Очликдан ўлса ўладики, аммо бировдан нарса сўрамайди. Улар ҳақида Роббимиз айтади:
«Билмаганлар унинг иффати сабаб бой деб ўйлашади!».
Ҳассос бўлинг. Яқинларингиз эҳтиёжига ҳушёр туринг. Уларни сўрашгача олиб келманг. Инсоннинг борлиғи шарафдан иборат. Унинг шарафини ҳимоя қилиш қонини ҳимоя қилиш билан тенг.
Юзининг сувини тўкиб кишиларга эҳтиёжини ошкор қилган кишига ҳаётнинг қизиғи қолмаган бўлади. Аллоҳ таолога энг маҳбуб ибодат кўнгил олишдир. Сўраш эса кўнгилни синдиради, қалбни парчалайди.
Беришнинг ҳам ўзига яраша одоби борлигини билиб унга риоя қилганларга, юзнинг ҳам суви борлигини билиб уни тўкилишдан сақлаганларга, қалбни парчалашдан сақлаб қолганларга, кўнгилнинг синишини олдини олганларга саломлар бўлсин!
Итни суғориб жаннатга эришган киши ҳақидаги ҳадис ўйлаймизки, барчамизни доимо ҳайратда қолдиради.
Ит ниҳоятда чанқаган эди. Уни кўрган кишидаги бошқаларнинг эҳтиёжини идрок қилиш қобилияти ниҳоятда баланд эди. Ҳолбуки, ит кирган хонадонга фаришта кирмайди!
Энди бошини ерга қўйиб «Субҳаана Роббиял аълаа» дейдиган мусулмон инсон муҳтож бўлиб қолганини тасаввур қилинг!
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20531
@islomuz
Фарзандларнинг салоҳиятли бўлиши дуо биландир
Бир кекса аёлдан фарзандларининг салоҳияти, уларнинг муваффақиятлари ва ота-оналарига кучли эҳтироми сабабини сўрашганда, шундай жавоб берган экан: «Аллоҳнинг тавфиқи ва фазлидан сўнг, нафл намозларимда саждада туриб ушбу дуони доим ўқирдим: «Аллоҳим мени ва уларни фойдали илм, кенг ризқ, қўрқувчи қалб, солиҳ амал билан ризқлантиргин! Уларнинг яхшиликлари билан мени ризқлантиргин ҳамда мени ва уларни Ўзинг рози қилгин!»
👉🏻 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
Ҳар бир сажда олдидан зийнатланиш бош кийим кийиш...
Масжид шундай мўътабар маскандирки, эвазига жаннатда қасрлар бино бўладиган табаррук манзилдир. Шунинг учун динимизда масжидларга оид махсус одоблар, ҳуқуқ ва масъулиятлар жорий қилинган. Бугун сизлар билан ана шу ҳақ ва одоблар ҳақида суҳбат қиламиз.
Биринчиси. Масжид Аллоҳнинг уйидир, унда Аллоҳга ибодат қилинади. Масжид сари қадам қўйган киши аввало имкон борича зийнатланиши керак. У кимнинг уйига боряпти? Оддий бир инсон меҳмонга чақирса ҳам қанчалик тайёргарлик кўриб, чиройли кийимларни кийиб, хушбўйланиб борамиз. Масжидга ҳам худди шундай – покланиб, уст-бошни тартибга солиб, хушбўйланиб бориш мустаҳабдир, чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Аъроф сурасида «Эй одам болалари! Ҳар бир сажда олдидан зийнатланингиз» деб марҳамат қилади.
Шу оятдан келиб чиқиб, намоз ўқимоқчи бўлган одам тоза ва чиройли кийиниши лозимдир. Жумладан, бош кийим кийиш ҳам намознинг одобларидандир. Ҳанафий уламолар намозни бош кийим билан ўқиш қоидасини шу оятдан келтириб чиқарганлар. Зеро, бош кийим ҳар бир миллатда, ҳар бир элатда зийнат ҳисобланган. Илгарилари кўчага бош кийимсиз чиқилмаган, тўйга борилса албатта бош кийим кийилган.
Ота-оналар фарзандларини тўйга олиб борса, бошига янги дўппиларини кийгизиб, кейин олиб борганлар. Нафақат тўйга, балки ҳар қандай эътиборли жойга борилса, дўппи кийиб бориш бизнинг маданиятимиз бўлган. Ҳамма миллатда ҳам худди шундай. Бош кийим доим зийнат ҳисобланади. Аллоҳ таоло намоз вақтида зийнатланиб олинглар деяпти, шунинг учун бош кийим билан намоз ўқиш мустаҳабдир, бош кийимсиз намоз ўқиш эса бизнинг мазҳабимизда макруҳдир.
Аммо кимдир тавозе кўрсатиб, ўзини хокисор тутиш ниятида бўлса, бундай ниятда бош кийимсиз намоз ўқиш макруҳдан хориж дейдилар. Шунингдек, баъзи уламоларимиз «Қайси бир жойларда бош кийимсиз юриш урфга айланиб қолган бўлса, масжидга бош кийимсиз кириб қолган одамнинг намоз ўқиши макруҳ эмас», дейишган.
Табиийки, бундай одамнинг бошида ҳам, чўнтагида ҳам бош кийими йўқ, шунинг учун бу ҳолат истиснодир. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам бош кийим билан намоз ўқиш афзалдир, чунки динимизда намозни бош кийим билан ўқиш мадҳ қилинган.
©️ Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
@islomuz
Қуллигимизни унутмайлик!
Қуёшнинг диаметри Ерникидан 109 марта, ҳажми эса 1 300 000 марта катта. Яъни Қуёшнинг ичига Ердан бир миллион уч юз мингта сиғади.
Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажми Қуёшнинг ҳажмидан тахминан 10 миллиард марта катта. Яъни бу юлдузнинг ичига Қуёшдан ўн миллиард дона сиғади.
Тон 618 юлдузининг ҳажми Стивенсон 2-18 юлдузининг ҳажмидан тахминан 6,6 миллиард марта, Қуёшнинг ҳажмидан 66 миллиард марта катта. Яъни Тон 618 квазар юлдузининг ичига Қуёшдан тахминан олтмиш олти миллиард дона сиғади.
Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Юлдузлар олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.
Улкан юлдузларга нисбатан тўғноғичнинг учидан ҳам кичик бўлиб қолган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!
“у қивораман, бу қивораман” деб ўдағайлашади.
Бизни нима қутиртиряпти?
Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, завод, фабрикаларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!
Бировга зулм қилмоқчи бўлганимизда, Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсага қудрати етишини унутмайлик!
Аллоҳ таоло истаса, бир сониянинг триллиондан бир улушида ҳамма нарсамизни олиб қўяди!
Нажосат йўлидан икки марта ўтганимизни унутмайлик! (қўполлик учун узр)
Кибрга, ғурурга кетган фиръавн, ҳомон, қорун, абу жаҳлнинг оқибати нима бўлганини эсдан чиқармайлик!
Биз Аллоҳ таолонинг қулимиз. Қулга эса қуллик, хокисорлик, камтарлик ярашади!
Бу гаплар, аввало, ўзимга тегишли.
Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин, бизни мағфират этсин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, хотимамизни чиройли қилсин!
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20896
@islomuz
#Kitobxonlik_Maktabi
«Din va dunyo saodati sari 7 qadam» kitobining taqdimotiga marhabo
«Kitobxonlik maktabi» loyihamizning 101-sonida «Din va dunyo saodati sari 7 qadam» nomli yangi kitob taqdimoti
📺 Jonli efir
@islomuz
Таомни совутиб истеъмол қилиш
Кўплаб инсонлар амал қилмай, унутиб қўйган суннатлардан бири – таом ва ичимликни совутиб истеъмол қилишдир. Овқатни совутиб ейишда кўплаб тиббий фойдалар бор.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
«Siyratda rabi'ul avval oyi»
©️ Ustoz Abdul Azim Ziyouddin
Siyrat suhbatlari 1444 | 2023
🌐 https://youtu.be/SVAM3ph89CA
#mavlid #siyrat #Siyrat_Suhbatlari #mavlid1444
@islomuz & @hazratim_uz
Birinchi haj
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
Odamlarga zarar beradigan narsani yo‘ldan olib tashlash
©️ Ismoil Muhammad Sodiq
@islomuz
Қиёмат аломатларидан бири
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом орамизда туриб, ўша турган жойларида Қиёмат қойим бўлгунича содир бўладиган воқеаларни битта қўймай айтиб бердилар. Уларни ёдлаган ёдлаб олди, унутган унутиб юборди. Шерикларим буни яхши билишади. Менинг ҳам эсдан чиқариб қўйган нарсаларим бўлиши мумкин. Лекин кўрсам, худди бир киши бошқа кишини анчадан бери кўрмай, унутиб қўйиб, кейин яна кўрганда эслагандек эслайман».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийси Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан фитналар ҳақидаги, Қиёматнинг аломатлари ҳақидаги ҳадиси шарифларни яхши ёдлаб қолган саҳобийлардан бўладилар. Шунинг учун ҳам бу масалалардаги ҳадиси шарифларнинг кўпчилиги айнан Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Muqaddima
«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 1-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Қуёш системаси ҳақидаги бугунги тасаввурлар
Доктор Жоржио Страно шундай дейди:
«Мана бу китобда Коперник ўзининг фаразларини баён этган. Унга кўра, қуёш қўзғалмас марказ бўлиб, Ойдан бошқа барча сайёралар унинг атрофида ўз орбитаси бўйлаб айланади».
Унинг назарияси ушбу диаграммага асосланган бўлиб, у нима учун сайёралар баъзан айлана эмас, тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатланишини изоҳлар эди».
«Бу – биринчи айлана. Иккинчи айлананинг маркази биринчи айлана бўйлаб, сайёра эса иккинчи айлана ҳаракатланади. Натижада ушбу қурилманинг диаметри бўйлаб ҳаракат ҳосил бўлади».
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz