Qarz haqida nimalarni bilasiz?
🤝 Inson kim bo‘lishidan qat’i nazar, hayoti davomida qarz muomalasiga duch kelishi turgan gap.
⏳ Bu masala esa azal-azaldan, doimiy ravishda kishilarning boshini qotirib kelayotgani hech birimizga sir emas.
❔ Shunday ekan, qarz oldi-berdi muomalasida kishi o‘zini qanday tutishi lozimligi xususidagi hukmlarni keragicha o‘rganish har bir musulmon uchun juda ham zarurdir.
@islomuz & @hilolnashr
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (олтинчи мақола)
Саъд ибн Абу Ваққос Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча жангларида ихлос билан қатнашдилар. Бадр жангида у киши махсус топшириқ бажарувчилар ичида ҳам бўлдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг ўн еттинчи куни, Жумъа кечаси Хуфтон пайтида Бадрнинг қуйи томонига келиб тушдилар. Али, Зубайр, Саъд ибн Абу Ваққос ва Басбас ибн Амр розияллоҳу анҳумни сув олиб келишга буюрдилар. Майда тошли кичик тепаликни кўрсатиб, «Менимча, ана шу тепалик олдидаги қудуқдан сув топасиз», дедилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
👉 Биринчи мақола
👉 Иккинчи мақола
👉 Учинчи мақола
👉 Тўртинчи мақола
👉 Бешинчи мақола
@islomuz
Бешикдан қабргача мадраса бўлдилар (иккинчи мақола)
Дадам халққа, динга шунча хизмат қилсалар ҳам, биз учун, набиралари учун ҳам алоҳида вақт топиб, таълим-тарбияда қоим бўлди. Ўзлари имом, олим бўлсалар ҳам, бизга ўрнак бўлиб, талабадек илм ўрганар, китоблар ўқир эди. Сўнг ўрганганларини бизга дарс қилиб ўтарди, вазифалар бериб, уни бажаришимизни қаттиқ назорат қиларди.
Дадажоним бизнинг ҳам, набираларининг ҳам ўқишимизни, юриш-туришимизни кузатиб борардилар, орқамиздан мактабга бориб, хабар оларди, ўқитувчилардан биз ҳақимизда доим сўраб турар эди. Вазифани аъло даражада бажарган набираларини яхши мукофотлар билан рағбатлантириб, совғалар, ҳадялар берарди, ҳадя беришни аввал қиз набираларидан бошлар эди.
👉 Тўлиқ ўқиш
👉 Биринчи мақола
@islomuz
Juma namozi bobi 4-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 80-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Менга миллиард доллар керак эмас
«Мен Худони топиш учун минглаб километр йўл босдим. Мен Уни излардим, У билан ҳаёлан сўзлашардим ва менинг ҳаётимда менга Ўзини кўрсатишини, билдиришини ёлбориб сўрардим. Бир куни ижтимоий тармоқларнинг бирида Қуръони Каримда келган ёмғир ҳақидаги оят ўқиларди. Мен оятни ўқий бошларканман, қандайдир 10 секунд мобайнида уйим деразаси олдида ёмғир ёғиб ўтди... Бу ёмғир бошқа ерда эмас, фақат менинг деразам олдида ёққанди... Тушундимки, мен истаётган саволга Аллоҳ жавоб берган эди.... Мен йиғлай бошладим...
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
Дунёдаги энг баланд намозхона зали
Макка шаҳрининг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган «Манзил намозхонаси зали» дунёдаги энг баланд намозхона деб эътироф этилди. Шу билан бирга Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди ва тарихга кирди. Ибодатхона иймон ва гўзаллик рамзи бўлиб, икки минора ўртасида жойлашган.
👉 Батафсил
@islomuz
Бешикдан қабргача мадраса бўлдилар
Бир куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бир одам келиб, «Ҳазрат, ўғлимга сизнинг исмингизни қўйдим, сизга ўхшаган инсон бўлишини ният қилдим» деганида шайх ҳазратлари: «Ўғлингиз менга ўхшашини истасангиз, отам каби ота бўлинг», деган эканлар.
Инсонларнинг таълим-тарбиясига, жамият юксалишига ҳисса қўшаётган шахслар билан суҳбатлашсангиз, уларнинг бу даражага етишишида отаси ёки онаси асосий ўрин тутганига гувоҳ бўласиз. Бугун «Қалбимдаги нур» рукни орқали халқимиз орасида зарбулмасал бўлиб улгурган юқоридаги иборанинг асл қаҳрамони Муҳаммад Юсуф ҳожи дада ҳақида суҳбатлашамиз.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
✨ Yubiley 100-songa marhamat!
«Kitobxonlik maktabi» loyihamizning yubiley 100-soni boʻlib o'tmoqda.
Suhbat davomida loyihamizga oid savol-javoblar oʻtkazilib, unda faol qatnashganlar esdalik hadyalar bilan taqdirlanadilar. 📚
🥳 Shuningdek, tadbirni bayramona kayfiyatda oʻtkazishni niyat qilganmiz. Suhbatga tashrif buyurganlar uchun kamtarona dasturxon ham tashkil qilingan.
🌐 https://www.youtube.com/live/Y2-iteewvdI?feature=shared
@islomuz & @hilolnashr
#siyrat
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Iymon yetmish nechta – boshqa rivoyatda: oltmish nechta – sho‘badan iboratdir. Hayo iymonning sho‘basidir», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan
@islomuz
🐜 Chumolilar ozuqa saqlashni mahorat bilan amalga oshiradi
🔬 Olimlarning aniqlashicha, chumolilar o‘zi to‘plagan va iste’mol qiladigan don va urug‘ kabi ozuqalarni yer ostiga ko‘mayotganda ikkiga bo‘lib qo‘yar ekan.
📝 E’tibor bering, chumoliga bularni kim o‘rgatgan ekan? Batafsil ma’lumotni ushbu “Havola”dan bilib olishingiz mumkin.
👉 Мақолани ўқиш
@islomuz
Тасбеҳлар намози
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга:
«Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқимоғинг.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ҳал қилувчи дамларда мусулмон олимларининг ўрни
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс айтади:
«Уйғониш даврида Европанинг барча университетларида Арастунинг асарларини ўқиб, ўрганишни истаган талабалар фақат Ибн Рушднинг изоҳларидан фойдаланишган. Унинг исми Ибн Рушд бўлса-да, Европада ҳамма уни Изоҳловчи деб танир эди».
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#maʼlumot
Turkiyadagi do'konimizni ochilish marosimi bo'lib o'tdi
✨ Bugun «Hilol Nashr» nashryotining Turkiyadagi filiali yangi manzilda ish boshladi. Shu munosabat bilan bir qator ustozlar, shayx hazratlarining shogirdlari, yaqin insonlari ishtirokida ochilish marosimi o'tkazildi.
Endi Turkiyadagi siz aziz kitobxonlarni yangi manzilda kutib qolamiz! 😊
📍 Manzil: Istanbul shahri, Ali kuşçu mahallasi, Daruşşafaka ko'chasi 7
📍 Xarita: https://maps.app.goo.gl/2rkRBEXsiZGmB4JD7
@hilolnashr & @hilolnashr_turkiya
#янгилик
Чеченистонда Aҳмат ҳожи Қодиров номидаги мадраса очилди
Чеченистон Республикаси Грозний туманида Республиканинг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Aҳматҳожи Қодиров номидаги мадраса очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Чеченистон мусулмонлари диний бошқармаси хабар берди.
👉 Батафсил
@islomuz
#siyrat
Abbos ibn Abdulmuttolib roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim Allohni – Robb, Islomni – din, Muhammadni – Rasul deb rozi bo‘lsa, iymon ta’mini totgan bo‘ladi», dedilar».
Muslim rivoyat qilgan
@islomuz
Қардош муфтийлар ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилдилар
Шу йил 24 январь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон фан ва маданияти кунлари доирасида ҳукуматимиз делегацияси таркибида ташриф буюрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан мулоқот ўтказдилар.
Учрашувда маърифий тадбирлар юқори даражада ташкил этилгани ҳақида сўз юритиш баробарида келгусидаги истиқболли режалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар ва халқаро анжуманлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашилди. Шунингдек, икки давлат раҳбарларининг диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида қайд этилди.
Мулоқот чоғида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода Ўзбекистон Президенти томонидан сўнгги йилларда ватан, халқ ва дин равнақи йўлида жуда катта ишлар амалга оширилаётганига урғу қаратди. Бундан ташқари, у Шайхулислом даражасига етишда Тошкент ва Бухородаги устозлари, сафдошлари ва билим даргоҳларининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканини билдирди.
Шайхулислом ҳазратлари ўтган 2023 йил ноябрь ойида Туркий давлатлар муфтийлари йиғилиши ва Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуман юртимизда жуда юқори даражада ўтказилганини юксак эътироф этди.
Муфтийлар икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ва илм-фан соҳаларида ўзаро тажриба алмашишга оид масалаларга ҳам урғу қаратдилар.
Абу Довуд ривоят килган.
🔗 https://islom.uz/maqola/21717
@islomuz
Birgina savobli ish tarozini og‘irlashtirganidek, birgina gunoh ham tarozini yengillashtiradi
©️ Ismoil Muhammad Sodiq
@islomuz
Мева гўштдан олдин истеъмол қилинади
Қуръони Каримда жаннат аҳлининг егуликлари зикрида, аввал мева-чевалар тановул қилиниши, сўнгра эса гўшт (гўштли таомлар) ейилишига ишора қилинади. Бунинг эса улкан тиббий ҳикмати бор экан.
Илмий исботларга кўра: Агар овқат еб, ортидан дарров мева ейилса, у ўзининг таркибидаги витаминларни йўқотар ва оқсиллар алмашинуви бузилар экан. Шу билан бирга (овқатдан кейин мева ейиш) қорин дам бўлишига олиб келаркан.
Шу сабабдан ҳам, тиббиёт мутахассислари меваларни овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан уч соат кейин ейишни ёки бирон нима ейилса, фақат мевани ўзини истеъмол қилишни тавсия этадилар.
Аллоҳ таоло айтади:
«Ва хоҳлаган меваларини олиб…
иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар)» (Воқиъа сураси, 20-21-оятлар).
Бошқа бир оятда:
«Ва уларни хоҳлаган мевалари ва гўштлари билан кетма-кет таъминлаб турдик» (Тур сураси, 22-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Качон сизлардан бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар хурмо топа олмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», дедилар.
Абу Довуд ривоят килган.
🔗 https://islom.uz/maqola/21711
@islomuz
Она кўз ёши
Она ҳасратдан кўзёш тўкканида одамдан бошқа дунёдаги барча махлуқот дод-фарёд ураркан...
Тандирдаги нонларнинг пишишини кутаётган Садафхон жўмракли қўл ювгич тепасига илинган тошойнадаги аксига қараб туриб, ўзига-ўзи баҳо берар, ўзича хулосалар чиқарарди: ҳаётнинг катта-кичик турткилари ҳаммани каттартирар, вақти келиб қаритар экан. Ўттиз йил илгари ёш, орзулари лиммо-лим кўзлари чақнаб, ёниб турган қишлоқ қизининг айни кунда кўзлари маъюс, танаси бемажол, руҳи сўниқ.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
«Rasululloh — goʻzal xulq sohibi»
©️ Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Siyrat suhbatlari 1444 | 2023
🌐 https://youtu.be/OlLlrnA91XQ
#mavlid #siyrat #Siyrat_Suhbatlari #mavlid1444
@islomuz & @hazratim_uz
Болғача, сандон ва узанги
Танангиздаги энг кичик суякнинг қулоғингиз ичида жойлашганлигини билармидингиз? Инсон танасида тахминан 206 тадан 213 тагача суяк борлиги аниқланган. Ушбу суяклардан энг кичиклари қулоқнинг ўрта қисмида жойлашган. Бу суяклар анатомия илмида болғача (malleus), сандон (incus) ва узанги (stapes) деб аталиб, улар инсоннинг эшитиш қобилияти ва умумий саломатлигида ўта муҳим ўрин эгаллайди.
Болғачанинг узунлиги 8,0 миллиметр, эни 2,7 миллиметр; сандоннинг узунлиги 6,8 миллиметр, эни 5,3 миллиметр; узангида эса бу кўрсаткичлар тегишли равишда 3,5 ва 2,4 миллиметрни ташкил қилади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Necha soat uxlaysiz?
©️ Husaynxon Yahyo Abdulmajid
🔗 Toʻliq koʻrish: https://youtu.be/toLz8qb1AtU?si=lfwztQUxCgBRRuIP
@islomuz
Масжид одоблари
Масжидлар намозларни жамоат билан адо этиш жойларидир. Масжидлар Аллоҳнинг тоати ва зикри билан машғул бўлинадиган маконлар бўлгани учун улар «Аллоҳнинг уйлари» дея васф қилинади. Қуръони Каримда масжидларнинг фазли ва аҳамияти ҳақида кўплаб ояти карималар келган. Аллоҳ таоло марҳамат этади: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни (ҳақдорларга) ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Гўзал хулқ комилликдир
Гўзал хулқ билан кишининг имони мукаммал бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Қайси мўминнинг имони комил ҳисобланади», деб сўрашганида: «Гўзал хулқли мўминнинг», деб жавоб берганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Гўзал хулқли киши тунлари бедор, кундузлари рўзадор бўлган одам даражасини қўлга киритади, деган ривоятлар ҳам бор. Энг гўзал хулқ эгаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам ҳақларида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: «Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Qo'shimcha ma'lumotlar
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 16-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz