Йўл ёқасидаги зиёратгоҳ
Рамазон ойининг биринчи куни. Пешиндан сўнг ифторлик режаларини тузиб турган эдим, курсдошларимдан бири қўнғироқ қилиб, кўп йиллик дўстимизнинг отаси бандаликни бажо келтирганини айтиб қолди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Отахон муборак кунларда охиратга риҳлат қилибдилар. Жойлари жаннатдан бўлсин. «Жаноза эртага эрталаб қишлоқда ўқилар экан. Самарқандга 8–10 нафар курсдош йиғилиб, 2–3 та машинада борамиз, иншааллоҳ», деб қўшиб қўйди у.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
Фатво марказига талабалар ташриф буюрди
Жорий йилнинг 16 январь куни «Кўкалдош» ўрта-махсус ислом билим юртининг 4-босқич талабалари устози билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг фаолияти билан яқиндан танишди.
👉 Батафсил
@islomuz
#зикр_ва_дуо
Шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан тавсия
Илмни яхши фаҳмлаш, мол-дунёнинг кўпайиши ва ризқнинг кенгайиш учун шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги тавсия ривоят қилинади: «Бунинг учун ҳар куни бомдод намозидан кейин уч марта: «Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал Ҳаййул Қоййуум, бадиийъус самааваати вал арди ва маа байнаҳумаа мин жамииъи журмий ва исроофий ъалаа нафсий ва атуубу илайҳи» дуосини ўқисин» дейилган. Ушбу тавсия Антокийнинг «Зайлул тазкира» асарида келтирилган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21689
@islomuz
Juma namozi bobi 3-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 79-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Тўртликлар
Ҳар кўнгил кўшкининг гулзори бордир,
Ҳар кўнгил боғининг хумори бордир.
Гар қайтиб кўрмасанг ўкинма сира,
Жаннат жамолида такрори бордир.
* * *
Соғларнинг ҳар сўзи хониш бўлади,
Бетобнинг боласи болиш бўлади,
Дард берган шифосин ўзи бермаса,
Юмуши болага нолиш бўлади.
* * *
Тошни тарошлаган тошга тил берар,
Тош ҳам тош қалбларга кейин дил берар.
Инсон ўз ишига ўзи маҳлиё,
Тошнинг пойин ўпиб, унга гул берар.
* * *
Итни занжирлаган итбоқар эмас,
Гар итни хуш кўрса бит боқар эмас.
Ўзгани измида юрган бу одам,
Қорнини ўйлайди, қадрини эмас.
* * *
Шогирд садоқати – устоз саодати,
Тилнинг тиловати – дилнинг ибодати,
Ўзингга аёнин – Ўзидан сўраб кўр,
Тангри бандам деса, кўпдир каромати.
* * *
Отган тонг остингга арғумоқ берсин,
Ботган кун бахт ёққан бир чироқ берсин.
Тилагинг туморинг бўлсин доимо,
Ҳар кунинг ўзингга бир сабоқ берсин.
* * *
Чиройи чироқ ёққан уйларга киргим келар,
Муҳаббат мезбон бўлган тўйларга киргим келар.
Шоирман, аё дўстлар, ҳақ сўзга жонин тиккан,
Эзгулик оловида кул бўлиб куйгим келар.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21682
@islomuz
Hazrat meni qattiq koyib bergan edilar...
©️ Husaynxon Yahyo Abdulmajid
Ko‘rsatuvining to'liq sonini quyidagi havola orqali tomosha qiling:
🌐 https://www.youtube.com/watch?v=toLz8qb1AtU
🕋 @islomuz
Фарзандларимиз телефондан қандай фойдаланиши керак?
«Телефондан узоқ вақт давомида фойдаланиш боланинг руҳий ҳолати ва ижтимоий мослашишида ҳам муаммоларга олиб келади», деб хабар беради Cоғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
👉 Батафсил
@islomuz
Бадназарликда ҳаловат йўқ
Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: «Бадназарлик ҳар қанча кўп қилинмасин, минглаб эркак ва аёлларга соатлаб тикилмасин, барибир қониқиш бўлмайди, нафси тўймайди. Бадназарлик шундай ташна қиладики, у ҳеч қачон босилмайди. Истисқо касалида бемор қорин ёрилиб кетадиган даражада сув ичса-да, чанқоғи кетмагани сингари, ҳаромга қарашга ўрганган кўз ҳам ҳеч қачон қонмайди. Аллоҳ таоло халқини бир- биридан чиройли қилиб яратган. Инсон қанча кўп юзларга қараса, шунча кўп бошқасини кўришни истайди. Шаҳват дарёсида бутун умр оқаверади. Ҳеч қачон соҳилга ета олмайди. Шунинг учун ҳам имкон қадар ўзимизни бадназарлик каби қабиҳ феълдан сақлашга ҳаракат қилайлик. Аллоҳ ўзи мадад берсин. Омийн!»
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг моҳир сиёсатчи эканлари
Муртадларга қарши лашкар тайёрлаш
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу юқорида зикр қилинган юришлардан кейин Мадинага қайтиб келдилар. Усома розияллоҳу анҳунинг лашкари дам олиб бўлгач, Мадинаи мунавваранинг ташқарисига лашкаргоҳ қурдилар. Вазиятни чамалаб кўриб, ўн битта лашкар туздилар. Уларга қўмондонлар тайинлаб, вазифаларини белгилаб бердилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
«Mavlid tabrigi va Rasululloh — goʻzal xulq sohibi»
Sodiq Paygʻambarning sevikli ummatlari, avval xabar berganimizdek, mavlid oyi munosabati bilan «Rasululloh — tinchlik elchisi» shiori ostida siyrat suhbatlari oʻtkazilgan edi.
Ilk suhbatni Toshkent shahar bosh imom-xatibi Abduqahhor domla Yunusov qilib bergan edilar. Ushbu videoda «Mavlid tabrigi va Rasululloh — goʻzal xulq sohibi» mavzusidagi suhbatni tomosha qilishingiz mumkin.
Siyrat suhbatlari 1444 | 2023
#mavlid1444
🌐 https://youtu.be/DgspVT_92kY
@islomuz & @hazratim_uz
Фитналардан эҳтиёт бўлиш
Бир вақтлар келиб, диний таълимотларга амал қилиш, солиҳ амал қилиш камаяди. Бу ишларга нисбатан дангасалик пайдо бўлади. Гап кўпайса ҳам, иш камаяди.
«Бахиллик илқо қилинади».
Бир вақтлар келиб, сахийлик кетиб, одамлар бахил бўлиб қоладилар. Бахил бўлганда ҳам ўта бахил бўлиб қоладилар. Биров бировга бахиллик қилишни уят санамай қўяди.
«Фитналар зоҳир бўлади».
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Халқаро ҳадис тадқиқотлари тақдимоти ва ижоза бериш маросими бўлиб ўтмоқда
Бугун, 19 январь куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Сулаймония» жомеъ масжидида Халқаро ҳадис тадқиқотлари тақдимоти ва ижоза бериш маросими бўлиб ўтмоқда.
Ушбу халқаро маросимга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған жаноблари, замонамиз уламолари, хусусан, юртимиздан ташриф буюрган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Шукрулло Умаров, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Юсуф ҳамда «Hilol nashr» матбаа-нашриёти директори Абдулвоҳид Саттиевлар иштирок этмоқдалар.
Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланди.
Тақдимот «Набавий сийрат ва суннатни иҳё қилиш» мавзусига бағишланиб, беназир муҳаддис олим, шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари мавзуга оид маълумотларни шарҳлаб бердилар. Бундан ташқари, шайх Аввома ҳазратлари бошчилигида бир гуруҳ олимлар томонидан тайёрланган «Сунан Термизий» китобининг таҳқиқ қилинган нусхаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек, «Тадрибу Ровий» китобини тўлиқ ўқиб чиққанларга шайх Аввома ҳазратлари ижоза бердилар.
Айни вақтда маросим давом этмоқда.
🔗 https://islom.uz/maqola/21695
@islomuz
#жума
Масжидга кириш ва чиқишда ўқиладиган дуо
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
عَنْ فَاطِمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ صَلَّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَسَلَّمَ وَقَالَ: «رَبِّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ»، وَإِذَا خَرَجَ صَلَّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَسَلَّمَ وَقَالَ: «رَبِّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ فَضْلِكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар айтар эдилар ва: «Роббиғфир лий зунувбий вафтаҳ лий абвоба роҳматика», – дер эдилар».
Чиқаётганларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтар эдилар ва: «Роббиғфир лий зунувбий вафтаҳ лий абвоба фазлика», – дер эдилар».
Термизий ривоят қилган.
وَكَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ قَالَ: «أَعُوذُ بِاللهِ الْعَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ» فَإِذَا قَالَ ذَلِكَ قَالَ الشَّيْطَانُ: حُفِظَ مِنِّي سَائِرَ الْيَوْمِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар: «Аъузу биллаҳил азийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш-шайтонир-рожийм», – дер эдилар.
Қачон шуни айтсалар, шайтон: «Куннинг қолган қисмида мендан сақланди», – дер эди».
Абу Довуд ривоят қилган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/12619
@islomuz
#maʼlumot
Turkiyadagi kitobxonlar diqqatiga!
«Hilol Nashr» nashriyotining Turkiyadagi kitob doʻkoni yangi manzilda faoliyatini davom ettiradi. Shu munosabat bilan joriy yilning 20-yanvar kuni soat 11:00 da kitob doʻkonining ochilish marosimi boʻlib oʻtadi.
Marhamat, yangi doʻkonning ochilish marosimiga tashrif buyuring! 😊
📍 Manzil: Istanbul shahri, Ali kuşçu mahallasi, Daruşşafaka ko'chasi 7
📍 https://maps.app.goo.gl/2rkRBEXsiZGmB4JD7
🟢 Xabarni Turkiyadagi yaqinlaringizga yuborish esdan chiqmasin
@hilolnashr
Орангизни ажратиб қўйдим!
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргани келдилар. Шунда ичкаридан қизлари Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳга овозларини кўтариб гапираётгани эшитилди. Изн берилгач, Абу Бакр ичкари кирдилар ва Оиша онамизга ғазаб билан:
Аллоҳнинг Расулига овозингни кўтариб гапиряпсанми?! - дедилар.
Ҳатто Оиша онамизнинг кийимларидан тутиб, ўзларига тортдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам ўртага тушиб, Оиша розияллоҳу анҳони ажратиб олдилар. Сўнгра анча пайт Оиша онамизга: «Анави киши билан орангизни ажратиб қўйганимни кўрдингми?» деб ҳазиллашиб юрдилар. Бироз вақт ўтиб, ҳазрати Абу Бакр яна келдилар. Бу сафар Расулуллох билан Оиша онамиз кулиб гаплашиб ўтиришган эди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларга:
– Мени жанжалингизга шерик қилганингиз каби, тинчлигингизга ҳам шерик қилинглар! -дедилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Саодатга яқинлар
Беш киши саодатга яқиндир:
1. Солиҳ ўғил. (ота-онасига яхшилик қилувчи фарзанд).
2. Солиҳа аёл. (эрига итоатли, яхши хулқли аёл)
3. Вафодор дўст. (биродарига садоқатли, елкадош дўст)
4. Мўмин қўшни. (озори тегмайдиган, ишончли қўшни)
5. Фақиҳ олим. (динни яхши тушунган ва амал қилувчи олим)
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
⛓ https://islom.uz/maqola/21686
🕋 @islomuz
#siyrat
Abu Zarr G‘iforiy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Huzurimga Jabroil alayhissalom keldi. U menga: «Ummatingdan kim Allohga biror narsani shirk keltirmagan holda o‘lsa, jannatga kiradi», deb bashorat berdi», dedilar. «Agar zino va o‘g‘rilik qilsa hammi?» dedim. «Agar zino va o‘g‘rilik qilsa ham», dedilar.
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
@islomuz
#янгилик
Тошкeнт ислом институти Москва шаҳридаги Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти билан мeморандум имзолади
Ўзбeкистон мусулмонлари идораси Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти ва Россия фeдeрацияси Москва шаҳар Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти ўртасида Англашув мeморандуми имзоланди. Бу ҳақда Тошкент ислом институти матбуот хизмати хабар берди.
👉 Батафсил
@islomuz
Султон Аҳмад масжиди
Истанбулда Султон Аҳмад I (1603-1617) даврида олти минорали Султон Аҳмад масжиди, яъни Кўк масжид қурилган. Ўша пайтда Маккадаги биргина Масжидул Ҳаромда 6 та минора бўлган, қолган барча масжидларда эса уларнинг сони камроқ эди.
👉 Батафсил
@islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Hazrat har bir harakatlarini ibodatga aylantirgan zot edilar...
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 62-soni
©️ Husaynxon Yahyo Abdulmajid
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
Hazrat bizga otadek mehribon edilar
©️ Husaynxon Yahyo Abdulmajid
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 62-sonini bugun soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
🕋 @islomuz
#зикр_ва_дуо
Қор, ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.
Ҳар бир мўмин-мусулмон ёғингарчилик пайтида Аллоҳдан уни манфаатини ва фойдасини сўраб, ёмонлигидан эса паноҳ сўраб дуо қилиши лозим.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Устимиздан ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У Зот чиқиб, кийимларини шимардилар. У Зотга ёмғир тегди. Биз сўраган эдик, У Зот: «У Роббиси ҳузуридан ҳозиргина тушди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.
Демак, ёмғирнинг ҳар бир томчиси ва қорнинг ҳар бир парчаси Аллоҳ ҳузуридан экан. Уламоларнинг айтишларича, қор, ёмғир ёғаётганда осмон эшиклари очиларкан. Ва шу вақтдаги дуолар ижобат бўларкан. Шундай экан, вақтни ғанимат билиб, дуога қўл очайлик.
@islomuz
Hazrat har bir qadamlarini ibodatga aylantirishga erishgan kishi edilar...
©️ Husaynxon Yahyo Abdulmajid
🕋 @islomuz
Ражаб ойидаги амаллар
Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz