#siyrat
Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Islom besh narsaga bino qilingandir: «Laa ilaaha illallohu Muhammadur Rasululloh», deb shahodat keltirish, namozni to‘kis ado etish, zakot berish, haj qilish va Ramazon ro‘zasini tutish», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
@islomuz
Rajab oyida necha kun ro'za tutish kerak?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@islomuz
#Ражаб_Oйи
Ражаб ойининг биринчи кунини қандай ўтказиш керак?
Савол:
Ражаб ойининг биринчи кунини ухламасдан кутиб олса яхши бўладими? Ўша кеча нима амаллар билан, нималарни ўқиб ўтказсак яхши бўлади?
Жавоб:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
— Ухламай кутиб олиш деган гап йўқ. Ибодат ва динни ўрганиш бўлса, яхши.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/3209
@islomuz
Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning nubuvvat davrlarida Makka davri
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
#жума
Жума куни кўпроқ салавот айтиш
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَن النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ قُبِضَ، وَفِيهِ النَّفْخَةُ، وَفِيهِ الصَّعْقَةُ، فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَاةِ فِيهِ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلَاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ حَرَّمَ عَلَى الْأَرْضِ أَجْسَادَ الْأَنْبِيَاءِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Одам шу куни яратилди. Унинг жони шу куни қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Унда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга арз қилинур», – дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга арз қилинади?» – дедилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини (чиритишни) ерга ҳаром қилгандир», – дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَن عَبْدِ الله بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَن النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «أَكْثِرُوا الصَّلَاةَ عَلَيَّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ؛ فَإنِّي أُبَلَّغُ وَأَسْمَعُ». رَوَاهُ الشَّافِعِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «أَقْرَبُكُمْ مِنِّي فِي الْجَنَّةِ أَكْثَرُكُمْ عَلَيَّ صَلاَةً، فَأَكْثِرُوا الصَّلاَةَ عَلَيَّ فِي اللَّيْلَةِ الْغَرَّاء وَالْيَوْمِ اْلأَزْهَرِ». رَوَاهُ الشَّافِعِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга кўпроқ салавот айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», – дедилар».
Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган.
Ҳазрати Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
Байҳақий ривоят қилган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/12565
@islomuz
«Ҳаж– 2024» мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш соҳалари ўрганилди
Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2024” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва хизмат кўрсатувчи идоралари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.
Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигига алоҳида диққат қаратдилар.
Меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлари, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, мутасаддилар транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратдилар.
Ўрганиш жараёнида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.
Соҳа раҳбарлари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудов ва Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовга мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини янада синчковлик билан ўрганиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21650
🕋 @islomuz
Juma namozi bobi 2-qism | Fiqh saboqlari
Hidoya 78-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
#siyrat
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: «Albatta, Alloh ushbu ummatga har yuz yilda uning dinini yangilaydigan kishini yuboradi».
Abu Dovud va Hokim rivoyat qilishgan.
@islomuz
Бадназарлик бадбўйликдир
Ҳакимлардан бири айтади: «Бадназарлик туфайли кийимларда қўланса ҳид пайдо бўлади. Бу иш катта тажрибадан ўтган».
Бадназарлик инсонни ҳалок қиладиган касаллик. Унинг таъсири жуда тез намоён бўлади. Ҳатто жисм ва кийимларга унинг нуқси уриб, одамдан ёмон ҳидлар кела бошлайди. Унинг муқобилида, нигоҳларини пок сақлайдиган ва покдомон ҳаёт кечирадиган инсонлардан эса хушбўй, ёқимли ҳид келади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#masnaviyxonlik
Mavlono Jaloliddin Rumiy hazratlarining «Masnaviyi maʼnaviy» asarlarini tushunishga va hayotimizga tatbiq etishga qaratilgan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 15-darsi
📺 Jonli efir
@islomuz
Зулмат асрида яшаб келган жамият
Профессор Чарльз Барнет шундай дейди:
«Аделарднинг асарларидан яхшигина хабардор бўлган Морлалик Дениэль ўзининг Париж сафари ҳақида ҳикоя қилади: «У ердаги олимлар жуда зерикарли экан, чунки улар фақат каттакон қўлёзмаларни ўқиб, уларнинг ҳошиясига белгилар қўйиб кетишар эди. Бу қўлёзмалар қонуншуносликка оид эди. Шунда мен Толедода одамлар квадрильяни ўрганаётгани, математика, астрономия ва арифметика билан шуғулланаётганини эшитиб, у ерга отландим. Айтишим керакки, натижа кутганимдан ҳам зиёда бўлди».
Бу унинг учун ғоятда қизиқарли тажриба бўлди. У ўзининг Толедога сафари ҳақида китоб ёзиб, мусулмонлар ўз ғояларини лотинларга қараганда нақадар лўнда ва тушунарли тарзда тушунтиришини таъкидлади».
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
Индонезиядаги ислом институти билан меморандум имзоланди
Тошкент ислом институти ва Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
👉 Батафсил
@islomuz
#янгилик
Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.
👉 Батафсил
@islomuz
#Ражаб_Oйи
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари
Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Qiymatni oldin berish savdosi
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 15-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
#янгилик
«Hilol Nashr» нашриётига зиёлилар ташрифи
2024 йил 11 январь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига пойтахтимизнинг Чилонзор туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ташриф буюришди. Азиз меҳмонларни масжид имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф мамнуният билан кутиб олдилар. Исмоилжон домла меҳмонларга ушбу масжидда намозхонлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, мажмуада бунёд этилаётган музей ҳақида маълумот бериб ўтдилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ражаб ойи
Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бўлганидан унда нафл рўза тутиш афзалдир.
Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли иш ҳисобланади. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар яхши бўлиши аниқ.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ражаб ойи — тинчлик ойи
Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Бу ойларда қабилалар ўртасида уруш, йўлтўсарлик, қон тўкиш каби тажовузкорлик қилиш ман этилади — ҳаром қилинади.
Бу қоида жоҳилият даврида ҳам мавжуд эди, Ислом келгандан сўнг ҳам ўз кучида қолди ва Қуръони Карим ояти ва Суннат билан қувватланди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/15651
🕋 @islomuz
Фитна
«Зулм» деганда фақат бир шахснинг иккинчи шахсга тажовуз қилиши англанмайди. Бу сўзнинг маъно қамрови кенг бўлиб, унинг ичига барча ноҳақликлар, гуноҳлар ҳам кириб кетади. Хусусан, динни тарк этиш, Аллоҳнинг амрига юрмаслик ҳам катта зулм ҳисобланади. Қайси бир жамиятда ана шундай зулмлар содир этилса, ўша жамиятнинг барча аъзолари – зулм ишларни қилганлар ҳам, уларга бефарқ қараб турганлар ҳам биргаликда фитнага – оммавий бало-офатга гирифтор бўладилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
Ўзбекистонда 2023 йил Ҳаж ва Умра зиёрати юқори савияда ташкил этилди
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтган 2023 йил давомида Ҳаж мавсуми ва Умра зиёрати юқори савияда ташкил этилган. Хусусан, 15 минг 150 нафар зиёратчи Ҳаж амалини, 43 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалини адо этган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21649
@islomuz
#янгилик
Бухородаги «Хўжа Абдураҳмон Авф» масжидига илк ғишт қўйилди
Шу йил 7 январь куни Вобкент туманидаги «Шакаркент» маҳалласида жойлашган «Хўжа Абдураҳмон Авф» жомеъ масжиди янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.
👉 Батафсил
@islomuz
Noshar’iy ishlar qilib, jamiyatga zarar keltirayotganlarni gapirish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
#янгилик
«Ҳаж-2024» учун янги лойиҳа ва хизматлар тақдим этилди
2024 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра хизматлари анжуман-кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди. Нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бевосита қатнашди.
👉 Батафсил
@islomuz
❗️ Ko‘pchilik gapiradi, ozchilik amal qiladi
Ba’zi shaxslar turli shiorlar, balandparvoz, jimjimador gaplar bilan yurishadi. Biroq ularning hayotlari o‘zlari aytayotgandek bo‘lmaydi.
©️ Qamariddin Bekmuhammad
👉 Мақолани ўқиш
@islomuz
#акция
✨ «Тафсири Ҳилол» тўпламини 50% чегирма билан харид қилинг
📍 Дўконларимиз манзили
☎️ Қўшимча маълумотлар учун: +998712175999
👉 Мурожаат учун: @Hilol_Reception
* Акция 29 февралгача давом этади. Барча 19 та дўконимиз ва онлайн саҳифамизда акция амал қилади
@hilolnashr
Ўзбекистон делегацияси ва Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида келишув имзоланди
Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда "Ҳаж – 2024" мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топаётгани, ҳаж ва умра қилувчилар сони кескин ошаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида қайд этилди.
Ҳаж ва умра вазири сўнгги йилларда Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришаётгани ва жадал тараққий этаётганини таъкидлаш баробарида аввалги йилдаги Ўзбекистон заминига ташрифи бир умр ёдида қолганини билдирди.
Учрашувда Ўзбекистон делегация ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларни тақдим этдилар.
Мулоқот якунида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида муборак сафарларни янада яхшилаш юзасидан келишув имзоланди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21630
🕋 @islomuz