Синов
Муршид баъзи шогирдларини сўзи ёки ҳаракати орқали унинг сезгирлиги ва ҳис туйғусини билиш учун синаб кўриши мумкин. Ҳақиқий содиқ шогирд қалбини ўзгартирмайди ва шайхини эмас ўзини маломат қилади. Муршидга бутун вужуди билан таслим бўлишни ўрганиши керак. Чунки муршид билан бўладиган суҳбат ҳаракатларида ташқи ва ички ҳолатида, ихлос ва пок ниятлар билан унинг тарбияси қоидаларига буйсунган ҳолда мулоқот қилишни назарда тутувчи суҳбатдир.
©️ Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
❔ Ilm va kashfiyotlarning haqiqiy egalari kimlar?
Bugungi kunda ko‘pchiligimiz turli kashfiyotlarni yevropaliklar ixtiro qilgan, deb hisoblaymiz. Aslida-chi?!
⏳ Tarixni o‘rganadigan bo‘lsak, avvallari musulmonlar yevropaliklardan ilmiy kashfiyot va ixtirolar bo‘yicha bir necha asrlarga ilgarilab ketganiga guvoh bo‘lamiz. Bu holatni, hatto yevropaliklarning o‘zlari ham tan oladilar.
🌍 Bunga oddiygina misol, samo jismlarining ellips orbita bo‘ylab harakat qilishi haqidagi fikrni Kepler Beruniydan o‘zlashtirib olgan bo‘lsa, Kopernik Quyosh nazariyasini Ibn Shotirdan (1304-1376) aynan ko‘chirib olgan.
Shu kabi musulmon va g‘arbolimlari haqidagi ilm-fan mavzusiga oid ko‘plab ma’lumotlarni ushbu ko‘rsatuv orqali bilib olishingiz mumkin.
🌐 Premyera
@islomuz
Eng kichik amal ham insonni jannatga kiritishi mumkin
©️ Ismoil domla Muhammad Sodiq
@islomuz
Sovchilarga bir oilaning bor sifatlarini aytish g‘iybat bo‘ladimi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Юртимизда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар
Ўтган йили 24 мингдан ортиқ қизалоққа Солиҳа деб, 27 мингдан ортиқ чақалоққа Муҳаммадали деб исм берилди. Бу исмлар сўнгги йилларда энг кўп қўйилаётган исмлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Адлия вазирлиги 2023 йилда топ-ўнталикка кирган исмларни эълон қилди.
2023 йил давомида Ўзбекистон ФҲДЁ органлари 968 минг 140 нафар чақалоқнинг туғилишини қайд этди. Улардан 501 577 нафари ўғил, 466 563 нафари эса қиз болалардир.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари 2023 йилда ҳам энг кўп қўйилган исмлар рўйхатида биринчи бўлган.
Ўтган йили 27 431 нафар чақалоққа Муҳаммадали деб, 24 365 нафар қизалоққа Солиҳа деб исм берилган.
2023 йилда туғилган чақалоқларга энг қўп қўйилган исмлар ўнлиги:
Қиз болалар
1. Солиҳа – 24 365 нафар
2. Муслима – 15 918
3. Ясмина – 19 911
4. Ҳадича – 10 759
5. Имона – 10 310
6. Шукрона – 9 330
7. Сумайя – 9 279
8. Ифора – 7 586
9. Саъдия – 6 639
10. Мубина – 6 585
Ўғил болалар
1. Муҳаммадали – 27 431 нафар
2. Мустафо – 22 880
3. Абдуллоҳ – 18 116
4. Муҳаммад – 17 025
5. Муҳаммадюсуф – 13 774
6. Муҳаммадамин – 12 450
7. Нурмуҳаммад – 9 017
8. Муҳаммаджон – 8 843
9. Имронбек – 8 591
10. Муҳаммадзиё – 8 135
🔗 https://islom.uz/maqola/21624
🕋 @islomuz
#Нуқтаи_Назар
Меърож ҳодисасининг аҳамияти
«Меърож ҳодисаси Ислом аҳли учун улкан аҳамият касб этади. Зеро, бу тунда Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларга намоз ўқиб берганлар. У зот улул азм (сабот-матонатли) пайғамбарларга – Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга имом бўлганлар».
©️ Қуддуси шариф вақфи исломий археология бўлими ходими
Доктор Юсуф Саъид Носиҳ
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21620
@islomuz
Qiblaning Masjidul Aqsodan Masjidul Haromga o‘zgarishi
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
"Bu odamdan ehtiyot bo‘ling" deyish g‘iybat bo‘ladimi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Juma namozi bobi 1-qism
Hidoya 77-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Амалларни чиройли адо этиш
Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангизни бузиб қўйманг.
– Намозингизни зое қилиш орқали рўзангизни бузманг.
– Садақа улашмасдан, рўзангизни бузманг.
– Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангизни бузманг.
– Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангизни бузманг.
– Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангнизни бузманг.
– Ота-онангизга оқ бўлиб, рўзангизни бузманг.
– Кўзингизни номаҳрамларга қаратиб, рўзангизни бузманг.
– Папиросга таслим бўлиб, рўзангизни бузманг.
– Вақтингизни зое қилиб, рўзангизни бузманг.
– Ҳижобингизга бепарво бўлиб, рўзангизни бузманг.
– Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангизни бузманг
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20463
@islomuz
Ilmni qayerda va qanday olish kerak?
Ushbu videosuhbatda ilm talabida yurgan yurtdoshlarimiz uchun dastlabki ilm qayerdan olinishi, o‘zga yurtda tahsil olishda nimalarga e’tibor berish lozimligi, tartibsiz ilm olishning ofatlari, salafi solih – ulug‘ mujtahidlarga ergashish, shuningdek, millatini, o‘zligini, ona tilini yaxshi bilishning nechog‘li muhim ekani va shu kabi mavzular haqida ma’lumotlar beriladi.
Suhbatni yurtimizning taniqli din arbobi, Qur’oni Karim xodimi, ustoz Husaynxon Yahyo Abdulmajid qilib berganlar.
🌐 Premyera
@islomuz
Намозни бузувчи амаллар
1. Намознинг шартларидан бири узрсиз бажарилмай қолса (қасддан таҳорат бузиш, қибладан гавдани буриш, бир рукн миқдорича авратнинг очилиб қолиши, кийимда ёки баданда бир рукн миқдорича афв миқдоридан кўп нажосат бўлишига ўхшаш).
2. Намознинг рукн (ичидаги фарз)ларидан бири бажарилмаса, мисол қироат, руку ёки сажда тарк қилинса.
3. Унутиб ёки қасддан ёки эсдан чиқариб гапириб қўйиш(енг камида маъно англатадиган икки ҳарфдир).
4. Қўл бериб ёки тили билан салом бериш ёки алик олиш.
5. Акса урувчига «Ярҳамукаллоҳ» дейиш.
6. Узр бўлмасдан томоқ қириш. (Узр билан томоқ қирилса намоз бузилмайди: ўзини тута олмай ёки овозини яхшилаш учун қилса).
7. Мусибат сабабли ёки оғриқ сабабли ўзини тутиб тура оладиган ҳолатда уф деса, оҳ тортса, инграса ёки овоз чиқариб йиғласа (лекин бу ишлар Аллоҳдан ва азобидан қўрқиб содир бўлса бузилмайди).
8. Овоз чиқариб кулиш.
9. Кўп амал (кўп амал бу бир инсон бошқа инсонга, уни намозда эканини билмай қараб, бу инсон намоз ўқимаяпди деб ҳукм қилиши).
10. Намозда унутиб, билиб кўп ёки оз миқдорда ейиш, ичиш.
11. Бомдод намозида қуёш чиқиши, икки ҳайит намоз ўқилаётганда пешин вақти кириши, жума намозида аср вақти кириши.
12. Намоз ўқиётган инсон мусҳафдан ёки оят ёзилган нарсадан оят ўқиб ўрганиши.
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20509
@islomuz
Тарих: 92 кишининг Исломга киришига сабабчи бўлган машҳур қори
Шайх Абдулбосит қори доим ўз қишлоғида таълимни ривожлантиришга катта эътибор берарди. Чунки ўша пайтларда у ерда мударрислар кам эди. Шунинг учун ўз ҳисобидан икки минг бир юз квадрат метр жойни сотиб олиб, ўша ерга мадраса қурдирди.
У киши масъул раҳбарлар эътиборини олдинги Қино, ҳозирги Луқсор вилоятини обод этиб, халқнинг яшаш шароитини яхшилашга қаратишга ундаган эди.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/18065
🕋 @islomuz
Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига назар
23 ёшида ўз мактабини очган, мардикор ўқувчини катта шоирга айлантирган, СССРда қораланса-да, Европада эътироф этилган жадид – Мунаввар қорининг қисқагина умр йўли барчага ибрат бўлгулик. Миллат фидойиси Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига назар соламиз.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Чиройли муомала ва ҳақларни билиш
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Кишилар ўзаро муносабатда мулойим сўз, очиқ юзли бўлиши керак. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам, бидъатчига ҳам, суннатга амал қилган мусулмонга ҳам бир хил хушмуомала қилинаверади. Чунки Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломга:
«Бас, унга (Фиръавнга) юмшоқ сўз сўзланглар!», деган (Тоҳо сураси, 44-оят). Бас, сен Мусо ва Ҳорундан афзал эмассан ва ҳар қандай фожир Фиръавндан ифлосроқ эмас. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло у икки зотга Фиръавнга мулойим гапиришни буюрди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ота...
1. Отанг сени айблаб уришаётган пайтда сени ёмон кўрганидан уришмайди.
2. Отанг сенга босим ўтказаётган пайтда энг яхши нарсалар сен учун бўлишини умид қилади.
3. Отанг жим турган пайтда у сенинг келажагингни ўйлаётган бўлади.
4. Отанг сенга тежамкорлик билан сарф қилаётганида, билгинки, унинг ўзи шу нарсадан бутунлай тийилган бўлади.
5. Отанг чуқур нафас олиб, сенга хўрсиниб қараганини кўрганингда, билгинки, бунга албатта сен сабабчисан.
6. Юзингда акс этган белгиларга қараб кулганида, билгинки, уни бахтиёр этган – сенсан!
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Парда очилди, сир фош бўлди
Най ҳарифи ҳар ки аз ёри бурид,
Пардаҳояш пардаҳойи мо дарид.
Ким жаҳондин кечди, най дўстдир, басе,
Пардамизни йиртди найнинг пардаси!
«Дунёга боғлиқ бўлган нарсалардан дўстликни узган кишига най дўстдир, бас, найнинг пардаси бизнинг пардаларимизни йиртди, сир фош бўлди: найнинг ноласи аслида одамзод ноласи экани маълум бўлди, фироқда куяётган жон най эмас, балки найнинг чолғувчиси экани ошкора тус олди».
Фироқда қолган – одамзод, ўз аслидан йироқда қолган – одамзод! Куйган-куйлаган – одамзод, аслини ўйлаган – одамзод! Тўлган-тошган – одамзод, дарди пардадан ошган – одамзод! Бағри тешик – одамзод, асл ошиқ – одамзод!
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Pul birliklarini bir-biriga sotish haqida
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 14-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
#янгилик
«Хадичаи Кубро» мадрасасига янги раҳбар тайинланди
Шу йил 5 январь куни «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагог-ўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
👉 Батафсил
@islomuz
#жума
Қавмнинг имомга юзланиши
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا اسْتَوَى عَلَى الْمِنْبَرِ اسْتَقْبَلْنَاهُ بِوُجُوهِنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқсалар, биз у зот томон юзланар эдик».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/12510
@islomuz
Испанияда мисли кўрилмаган меъморчилик обидалари
Нью-Йорк университети доктор Томас Кирк:
«Минтақаларнинг кесишув нуқталарида илм ва маданият алмашуви айниқса яққол сезилган жойлар жуда кўп. Масалан, Сицилия ва Испания. Мусулмонлар бу ерда насронийлар босими остида ўз мавқеини қўлдан бой бергач, истилочилар улар қолдирган илму маърифатни ўзлаштира бошлади».
Истилочилар Испанияда мисли кўрилмаган дизайнни – муҳташам ва нафис меъморчилик обидаларини кўрдилар. Европаликлар бундай санъат асарларини XI асрга келибгина ўзлари учун кашф эта бошладилар. Бу ердаги қасрлар Ислом ҳикмати ёдгорлиги бўлиб, уларни худди китобдек ўқиш мумкин. Ҳар бир сирт устида ҳикматли сўзлар ва геометрик теоремаларнинг асарлари қолган.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қилган ишлари ва фатҳлари
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврлари жуда ҳам қисқа – икки йил уч ойу бир ҳафта бўлди. Ўзи қисқа бўлишига қарамай, бу давр буюк ишларга тўла кечди. Ўша ишлардан энг муҳимларини айтиб ўтамиз.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг лашкарини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзлаган тарафга юборишни амалга ошириш
Кўпчилик бу лашкарни юборишга қарши чиқиб «Юбормаслик керак», деб туриб олишди, чунки Арабистон яриморолининг кўпчилик аҳолиси муртад бўлиб кетган, Мадинаи мунавварани хавф‑хатар ўраб олган эди. Шунга қарамасдан, Абу Бакр розияллоҳу анҳу натижалар нима бўлишидан қатъи назар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига биноан Усоманинг лашкарини юборишга қарор қилдилар. Бунда мусулмонларнинг қай даражада моддий-маънавий қувватга эга эканларини ҳаммага аён қилиш ҳам бор эди. Мазкур лашкар ғалаба билан қайтиб келди. Бу иш кўпчиликнинг Исломда собит қолишига сабаб бўлди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Xor ummatni qutqargan Muhammad sollallohu alayhi vasallam
Payg‘ambar sollallohu alayhi vasallam ummatlariga shunday nabaviy meros qoldirib ketganlarki, bu meros insoniyatning dunyo va oxirati uchun kifoyadir. U zot ummatga taraqqiyot va peshqadamlik yo‘lini ochib berdilar.
©️ Qamariddin Bekmuhammad
@islomuz
Тафаккур
Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқга қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва таҳажжудга турар, ўз вақтида бомдод намозига уйғонар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.
Бугун эса кечки 11 да овқатланамиз, соат 1 да ухлаймиз ва 9 да уйғонамиз...
Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка ва роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди...
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20499
@islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Zohiriy ilm bilan botiniy ilm birlashgandagina inson kamolotga yetadi
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 61-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
Илмни ёзиб қўйиш ўта муҳимдир!
Уламоларимиз вақтни ғанимат билишга, китобларда кўрган ёки хаёлларига келган фойдали фикрларни дарҳол ёзиб қўйишга ҳарис эдилар. Улар бу ишни ҳатто тунда ҳам амалга оширардилар.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ хаёлларига келган фойдали фикрларни ёзиб қўйиш учун тунда кўп уйғонардилар. Шогирдлари Фирабрий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: “Бир куни кечқурун Муҳаммад ибн Исмоилнинг уйларида эдим. У киши тун давомида ўн саккиз марта ўрниларидан туриб, чироқни ёқиб, бирор фикрни ўйлаб, кейин уни ёзиб қўйганларини санадим”.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
Масжиддан кўзланган мақсад
Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг «Тартибул мадорик» китобида келади:
«Абу Бакр Абҳурий айтади:
«Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб ўтирдим. Шунда менинг олдимга бир киши келиб деди:
- Агар Қуръон ўқимоқчи бўлсанг Қуръон ҳалқаси анави ерда. Агар қори бўлсанг манави ерда ўтириб кишиларга Қуръон ўргат. Агар фиқҳ ўрганмоқчи бўлсанг, анави ерда фиқҳ ҳалқаси бор, унга қўшил. Агар фақиҳ бўлсанг, ҳалқа ташкил қилиб фиқҳдан дарс бер. Бизнинг масжидимизда кишилар бекор ўтиришмайди!».
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz