Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning nubuvvat davrlarida Madina davri
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
Ал-мўмин
«Мўмин» – иймон ва омонликни берувчи дегани. «Ал-Мўмин» сўзи Қуръони Каримнинг фақат бир жойида, яъни Ҳашр сурасининг 23-оятида келган. Аслида «мўмин» калимаси «тасдиқловчи» деган маънони англатади. Бунга қуйидаги оят далилдир:
«...Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан» (Юсуф сураси, 17-оят).
Демак, мўмин тасдиқловчи деган маънодадир. Мўмин киши тасдиқлайди, итоат этади, амалий татбиқ қилади. Эшитган заҳоти амалга ўтади. Масалан, боғда бир илонни кўриб қолдингиз. Бунинг натижасида қаттиқ ҳаяжонга тушиб, қўрқувдан бақира бошлайсиз. Демак, хавфни идрок қилишнинг аломати ҳаяжондир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусовнинг 2023 йил давомида амалга оширган ишлари сарҳисоби
Ўтган даврга разм солиб, фаолиятни сарҳисоб қилиш, амалга оширилган ишларнинг натижаларига боқиб, янги режалар тузиб олиш муваффақиятлар калитидир.
@islomuz
#янгилик
Бир ярим йил ичида қория бўлган қиз
Йигирма бир ёшли мисрлик қория қиз Реҳаб Салоҳ аш-Шариф Қуръони Каримни бир ярим йил ичида тўлиқ ёд олиб, уч ой мобайнида мусҳафни тўлиқ ёзишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Cairo 24» телеканали хабар берди.
👉 Батафсил
@islomuz
#Нуқтаи_Назар
Қуръон – бутун башарият учундир
«Қуръон инсониятга араб тилида нозил қилинди. Бироқ у фақат араблар учун эмас, бутун башарият учундир. Шу боисдан ҳар бир мусулмон Аллоҳнинг каломини етказиш учун ўзини масъул ҳис қилиб, имкон қадар Исломни тарғиб қилишга интилади».
©️ Профессор Бакир Карлиға
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21597
@islomuz
Ҳазрати Абу Бакрнинг Исломдаги ҳаётлари
Абу Бакр розияллоҳу анҳу эркаклардан биринчи мусулмон бўлган зот эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исломда Абу Бакрдан бошқа бирор одамга бир нарса буюрсам, бош тортган, сўз қайтарган. Аммо унга нимани гапирсам, албатта қабул қилиб, шунда мустақим турган», деганлар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#Хушхабар
Юртимизда «Ижоза» бериш бошланди
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ имом-домлаларга Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” бериш маросими бўлиб ўтди. “Ижоза” арабча сўз бўлиб, “рухсат бериш” маъносини англатади. Яъни, Қуръони карим устозининг ўз шогирдига Қуръони каримни ўқиш учун изн беришидир.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири, ўн хил қироат соҳиби Шайх Алижон қори Файзулла Маҳдум ўғли томонидан имом-хатиблар қироатини тажвид қоидаларига мос бўлишини таъминлаш борасида тизимли машғулотлар олиб борилди.
Файзли тадбирда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб, бугун диёримизда улкан тарихий воқеа, халқимиз, айниқса, аҳли илмлар йиллар давомида интиқиб кутган орзулари амалга ошаётгани, яъни, имом-домлаларимиз Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” олиш бахтига муяссар бўлаётганларини мамнуният билан қайд этдилар. Ҳозирги кунда ушбу амалиёт Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина юртимизда жорий қилингани билан янада аҳамиятли экани, шу боисдан ҳам қўшни давлатлар бу борада ҳавас қилаётганларини таъкидладилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/21604
🕋 @islomuz
Ҳаж мавсуми учун Минода янги турар-жойлар қурилади
Мино яқинида зиёратчилар учун 12 та янги турар-жой биноси қурилади. Бу ҳақда Ҳаж ва Умра миллий қўмитаси маслаҳатчиси жаноб Саад Ал Қурайш маълум қилди.
Ҳаж бутун дунё мусулмонлари учун муҳим ибодатдир. Ҳаж вақтида зиёратчилар Минода бир неча кечани ўтказадилар.
Саад Ал Қурайшнинг маълумотларига кўра, турар-жой бинолари 2024 йил Ҳаж ибодатини амалга оширувчи зиёратчилар учун тўлиқ қулай шароитларда бўлади.
Шунингдек, зиёратчиларга 2024 йил Ҳаж мавсуми учун дарҳол рўйхатдан ўтишни маслаҳат берди.
2024 йил Ҳаж ибодатини адо этиш учун кўплаб зиёратчилар ташрифи кутилмоқда. Аввалроқ зиёратчилар сонини ҳисобга олган ҳолда Саудия ҳукумати 2024 йилги Ҳаж зиёратчилари учун 166 та бинога лицензия бергани ҳақида хабар берилган эди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21603
@islomuz
Имом-хатибларга ижоза бериш маросими ўтказилади
Бугун, 2023 йил 27 декабрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг мажлислар залида имом-хатибларга ижоза бериш маросими бўлиб ўтади.
2023 йил 7 августдан жорий йилнинг 27 декабрига қадар давом этган ушбу «Тажвид» дарсларида Республикамизда фаолият олиб бораётган 500 га яқин имом-хатиблар онлайн ва офлайн тарзда иштирок этдилар.
Бугун мазкур имом-хатибларнинг энг моҳирлари санади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туташган ижоза билан тақдирланадилар.
Ушбу тадбирни «Muslim.uz» ва «AlQuran.uz»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.
🔗 https://islom.uz/maqola/21600
@islomuz
#янгилик
Маккадаги 166 та бино ҳаж зиёратчилари учун рухсатнома олди
Саудия Арабистони ҳукумати 2024 йилги ҳаж зиёратига тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ҳаж мавсумида мусулмон зиёратчиларни жойлаштириш учун Макка шаҳрида 166 та бинога лицензия берди.
👉 Батафсил
@islomuz
Rost bilan obro‘ tushsa tushsin, lekin yolg‘on bilan oshmasin
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamning oltinchi nabiralari
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
#янгилик
Туркияда халқаро конференция ўтказилди
2023 йил 21 декабрь куни Туркия Республикасининг Истанбул университети Илоҳиёт факультети анжуманлар залида «Мовароуннаҳрнинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
👉 Батафсил
@islomuz
Аллоҳ ва Расули учун насиҳат қилган зот
Ҳижратдан бир йил олдинги давр эди. Маккага ўн икки кишидан иборат бир гуруҳ келди. Уларнинг олтитаси бир йил олдин Ислом билан шарафланган ва келгуси йил Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашишга келишиб олишганди. Аммо бу учрашувдан ҳеч кимнинг хабари бўлмаслиги керак эди. Улар Пайғамбар алайҳиссалом билан Макка яқинидаги Ақаба деган тор ва кичик бир водийда учрашишди.
Аллоҳга ширк келтирмаслик, ўғрилик ва зино қилмаслик, болаларини ўлдирмаслик, ҳеч кимга туҳмат қилмаслик ва ҳар қандай вазиятда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан чиқмасликка байъат беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса уларга: «Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурмиз. Унда абадий – бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир», (Нисо сураси, 122-оят) деган хушхабарни етказдилар. Шундан кейин қолган олти киши ҳам иймон келтиришди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Салиб юришларида қатнашган олимларнинг ҳайрати
Профессор Чарльз Барнет шундай дейди: «Қўлимиздаги рисоланинг лотинча номи «Де тем корум рационе». Уни «Вақтни ҳисоблаш ҳақида» деб таржима қилиш мумкин. Бу рисолада черков байрамлари, хусусан Пасха байрамининг вақти ҳисобланган. Бу асар 1000 йилги Европанинг астрономия соҳасидаги энг илғор асари ҳисобланади. Бироқ уни Яқин Шарқдаги кашфиётлар билан таққослаб ҳам бўлмайди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Shirkatlar haqida
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 13-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Бадназарлик баракани кетказади
Ҳаромга назар инсоннинг қалби ва ақлини бузади. Ҳатто у ўзининг фойда зарарини фарқламай қолади.
Уйида гўзал аёли бўлишига қарамасдан, нафси ҳалолига майл билдирмайди, хушламайди.
Арзимаган нарсалар учун у ила тортишади. Уйида тинчлик йўқолади. Кўзи бетийиқ эркаклар бепарда аёлларга очкўзлик ила қарайди.
Худди овчи ит овига қарагани каби. Кўпинча, унинг нафси ишлашни ёқтирмайди. Агар талаба бўлса, қишдан бошқа ҳамма нарса ёқади. Агар тижоратчи бўлса, бизнесдан безор бўлади. Маъшуқасини соатлаб ўйлайди, ухлаганга ўхшаб ётади, лекин хотиржам ухлай олмайди. Чунки хаёли маҳбубасининг уйи билан банд. Ҳаётига энди ором ва хотиржамлик бегона.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
«Фол» мени таажжубга солади!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларнинг ақидасини тузатиш учун шундай дедилар:
– Касаллик юқиши йўқ, қушлардан шумланиш йўқ, бойқуш йўқ, сафар ойидан шумланиш йўқ, навъу йўқ, ғул йўқ. Фол мени таажжубга солади!
Шунда саҳобалар сўрашди:
– Фол нима, эй Аллоҳнинг Расули?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
– Яхши сўз!
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ислом динининг жамиятдаги хизмати
«Эҳсон» диннинг қалб тарбиясига боғлиқ қисми бўлиб, у одатда, «тариқат» ҳам дейилади. Бу қисмга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм «тасаввуф илми» деб аталадиган бўлиб қолган.
Исломнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларини Қуръони Карим ва Суннат асосида руҳий тарбия илми – тасаввуф баён қилиб беради.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Mahsulotni chet elniki deb aldab sotish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Санъат соҳасида Шарқнинг Ғарбга таъсири
Шарқнинг Ғарбга санъат соҳасидаги таъсири жуда катта бўлди. Константинополдан Мисргача бўлган ҳудудда яшаган Шарқ халқларининг турфа хил санъат асарларидан таъсирланган салибчиларнинг бу борадаги савияси бироз шаклланди. Пировардида ҳатто Европа меъморчилигининг қиёфаси ҳам буткул ўзгарди. Дастлабки ўзгаришлар араб тамаддуни меъморчилик асарларининг таъсири нақадар улкан бўлганини кўрсатиш қийин эмас.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Musofirning namozi 3-qism | Fiqh saboqlari | Hidoya 76-son
Hidoya 76-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🔗 Premyera
🕋 @islomuz
Zarardan qutulish uchun yolg‘on gapirsa bo‘ladimi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Чақалоғингни нега сутдан айирдинг?
Халифа ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳар галгидек кечқурун шаҳарни кезиб юрардилар. Кўчадан ўтиб кетаётганларида аччиқ–аччиқ йиғлаётган чақалоқнинг овозини эшитдилар. Бир оз пойлаб турдилар, чақалоқ йиғиси тўхташини кутдилар. Аммо бола борган сари қаттиқроқ йиғлар эди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу чидаёлмай, эшикни тақиллатдилар ва:
– Нега болани йиғлатмоқдасиз, унинг онаси йўқми? – деб сўрадилар.
Чиққан хотин:
– Мен унинг онаси бўламан, – деган эди, халифа унга:
– Сен нега бунчалик шафқатсиз онасан, нега болани бунчалик йиғлатасан, – дедилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#Kitobxonlik_Maktabi
«Kitobxonlik maktabi» loyihasining 97-soni
Loyihamizning 97-soni ustoz Erkin Malik boshchiligida boʻlib oʻtadi.
📺 Jonli efir
@islomuz
Дажжол ҳозир қаерда?
Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Эркаклардан кейин турган аёллар сафида Расулуллоҳ алайҳиссаломга иқтидо қилиб намоз ўқидим. Расулуллоҳ алайҳиссалом намозларини ўқиб бўлиб, минбарга ўтирдилар. Сўнг кулимсираб, «Ҳар ким намоз ўқиган жойида қолсин», дедилар. Сўнг у зот сўзларида давом этиб, «Сизларни нима учун тўплаганимни биласизларми?», дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дейишди.
У зот шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен сизларни бир хоҳиш учун ҳам, қўрқиш учун ҳам жамлаганим йўқ. Сизни жамлаганимнинг сабаби шуки, Тамийм Дорий деган насроний бор эди. У келиб, байъат қилиб, мусулмон бўлди. Сўнг мен сизларга Дажжол Масийҳ ҳақида айтиб юрган гапимга ўхшаш гапларни айтди. У Лахм ва Жузомдан ўттиз киши билан кемада денгизда сафарга чиққан экан.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Мулла Турсунбой ҳазратларининг ҳаётлари (1880-1986)
Мустақиллик келгунга қадар уламоларимиз динни кафтларида чўғ ушлагандек сақлаб келдилар. Бобомиз Мулла Турсун (Муҳаммад) Мир Олимхон ўғиллари ҳам ана шундай дин фидойиларидан биридир, деб биламан.
Фазилатли устоз мулла Турсунбой домла бирор издиҳомга борсалар, ёнларида албатта Саййид Маҳмуд Олтинхон тўра Тарозийнинг тафсирлари ҳамроҳ бўлар эди. Йиғилганларга Қуръони Каримдан тиловат қилиб, сўнгра унинг тафсирини шарҳлаб берар эдилар.
🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/21588
@islomuz
Мусулмонлар учун дўстона туризм: етакчи мамлакатлар ва Ўзбекистон учун имкониятлар
Саёҳатлар ландшафти кенгаймоқда. Мусулмонлар учун дўстона туризм (МДТ) яратиш барча юртлар учун долзарб масалага айланяпти – ислом динига эътиқод қилувчилар сони 2 миллиардга яқинлашди, ахир. Бу эса мусулмон саёҳатчилар учун жозибали саёҳат ва дам олиш имкониятларини яратиш билан бўлади. Бу борадаги муваффақиятли тажрибаларни ўрганиш Ўзбекистон учун ҳам фойдали.
👉 Батафсил
@islomuz