islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

#янгилик

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Усмон мусҳафи реставрация қилинишини маълум қилди


Шу йил 22 декабрь куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилиниши эълон қилинди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик #журнал

«Ҳилол» журналининг янги 8 (53)-сони нашр қилинди

Ушбу сонда «Тафсир» (Осмонлару ернинг Робби ким?), «Ҳадис шарҳи» (Дажжол ҳозир қаерда?), «Фиқҳ» (Фарз намозига етишиш), «Саҳобалар ҳаётидан» (Аллоҳ ва Расули учун насиҳат қилган зот), «Замонамиз Уламолари» (Ким сенга намозни эслатиб турса...), «Тарих» (Уруш ва ғазот ишлари) каби мақолалар жамланган.

👉 Нархи: 8 000 сўм

📨 Буюртма учун: @Hilol_reception

☎️ +998712175999

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

* Эслатиб ўтамиз, журнал учун обуна хизмати мавжуд

👉 Обуна хизмати билан танишинг

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

​​Уни яхши кўрасанми?

Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойда ўтирсалар, саҳобалар ҳам атрофларида ўтирар эди. Шундай мажлисларнинг бирида кимдир орқасида боласини опичлаб келди. Сўнгра уни қучоғига олиб, юзларидан ўпди ва бошини силади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
– Уни яхши кўрасанми? – дедилар.

У айтди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Мен уни севганим каби Аллоҳ ҳам сизни севсин!

Сўнгра бир қанча вақт ўтиб, унинг боласи вафот этди. Ўғлини йўқотган ота маҳзунлигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларидан узилиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни суриштирдилар:
– Фалончи кўринмай қолди?!

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Салиб юришларининг савдо-сотиққа таъсири

Европа ва Осиё ўртасидаги бу буюк тўқнашув савдо-сотиққа ҳам катта таъсир кўрсатди. Европа икки аср давомида Шарққа юбориб турган асбоб-ускуна, қурол-аслаҳа, озиқ-овқат ва нақлиёт воситалари савдо ҳаракатининг, айниқса денгиз йўли орқали олиб борилган савдо-сотиқнинг ривожланишига туртки берди. Марсель, Пиза, Генуя, Венеция каби шаҳарларнинг савдогарлари учун айниқса қулай имконият ва шарт-шароитлар юзага келди. Марсель денгиз бандаргоҳи шу қадар каттариб кетдики, 1190 йилга келиб бу ердан Ричард Шерюракнинг бутун армиясини Муқаддас заминга юбориш мумкин эди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Расмий баёнот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ, жорий йил 1 ноябридан бошлаб фуқароларга «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

«Умра» зиёратига боришда қарорда келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдалинишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлаш тавсия этилади.

🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/21579

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

O‘zidan qo‘shib gapirish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Президент дунёвийлик ва диний маърифат масалаларига тўхталиб ўтди

🔗 /channel/shmirziyoyev/20218

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Munofiqning uchta belgisi

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Tanglikka uchragan kishiga yordam berish

💰 Molu dunyoning yetarligida hech narsa xayolga kelmay, sadaqa qilishni esga ham olmay yurib-yurib, o‘lim elchisi eshik qoqib kelganda Allohga yolvorib: «Meni biroz o‘ldirmay turgin, sadaqa qilib, ahli solihlardan bo‘lib olay», degandan foyda yo‘q. Balki yoshlikda, kuch-quvvatning borida, ibodatlarni o‘rnida ado etib, sadaqalarni qilib, ahli solihlardan bo‘lib olish kerak.

✍️ Ha, vaqtida Alloh taolo bergan rizqdan joyini topib sadaqa qilib qolish kerak. Keyin esa kech.

©️ Qamariddin Bekmuhammad

👉 Maqola

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​#жума

Жумадан олдин нафл намоз ўқиш

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ سُلَيْكٌ الْغَطَفَانِيُّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ، فَجَلَسَ، فَقَالَ لَهُ: «يَا سُلَيْكُ، قُمْ فَارْكَعْ رَكْعَتَيْنِ وَتَجَوَّزْ فِيهِمَا»، ثُمَّ قَالَ: «إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ وَلْيَتَجَوَّزْ فِيهِمَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида Сулайк Ғатафоний келиб ўтирди. У зот: «Эй Сулайк, туриб, енгилгина икки ракъат намоз ўқиб ол», – дедилар. Сўнгра эса: «Қачон бирортангиз жума куни имом хутба қилиб турганида келса, енгилгина икки ракъат намоз ўқиб олсин», – дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21574

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#siyrat

Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Har bir nabiy so‘raganini so‘radi yoki har bir nabiy o‘z duosini qildi va ijobat bo‘ldi. Men o‘z duoimni Qiyomat kuni ummatimga shafoat qildim», dedilar».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Quran.uz хатмона кемаси 227 та хатмона билан манзилга етди!

Quran.uz ҳар ҳафта сиз азиз Қуръон шайдолари билан хатмона қилишни бошлаган ва ўтган ойда 330 та хатмона якунланиб бағишланган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу ой давомида ҳам 227 та хатмона йиғилди. Ушбу хатмоналар 21.12.2023 Пайшанба куни, Quran.uz youtube саҳифасида жонли эфир орқали якунланиб бағишланади.

Хатмоналарда қатнашган барча азизларимиз ҳаққига "Абу Ҳурайра" жоме масжиди имом хатиби Муҳиддин домла Нуманжонов дуо қилиб бағишлаб берадилар.

Хатмоналарда қатнашиш учун манзил:


🔗 /channel/+BgXxzxK8CgNkZjQy

Аллоҳ ушбу қилаётган хатмоналаримизни қабул қилсин!

🌐 Jonli efir

@islomuz & @quranuz_kanali

Читать полностью…

Islom.uz

​​Коинотдаги энг ёрқин объект

Расмда квазарнинг тахминий сурати акс этган.

Квазар – галактика ядросида пайдо бўладиган, кучли радионурланишга эга бўлган, коинотдаги энг ёрқин объектдир.

Ердан 2,44 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган квазар 3C 273 Қуёшдан тахминан тўрт триллион марта ва галактикамиздаги барча юлдузларни жамлагандан 100 марта ёрқинроқ.

Биз Қуёшга тикилиб қаролмаймиз, бу квазар эса қуёшимиздан тўрт триллион марта ёрқинроқ экан. Тасаввур қиляпсизми?

Проксима Центавр бизга энг яқин юлдуз бўлиб, Қуёш тизимидан 4,23 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Yolg‘onning zarari...

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Оила мустаҳкамлигининг асосий омиллари

Динимиз кўрсатмаларига мувофиқ қурилган оила мустаҳкам қонун-қоидалар устига қурилган бўлади. Ҳаётда учрайдиган турли муаммолар бундай асос устига қурилган оила мустаҳкамлигига асло раҳна сола олмайди. Чунки бу оила Аллоҳнинг китобига, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига, инсониятнинг энг улуғи бўлган саҳобалар ва тобеинларнинг тутган йўлларига ҳамда азиз уламоларимизнинг кўрсатмаларига таянган бўлади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Академия ва “Вақф” хайрия жамоат фонди ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Сенга учта шартим бор

Бир одам бир қулга харидор бўлди. Қул у билан савдолашди ва:
– Сенга қул бўламан, майли, фақат учта шартим бор, – деди.
– Биринчиси: ибодат вақтида мени бўш қўясан.
– Иккинчиси: кундузи менга нима хоҳласанг буюравер, кечаси ишимга аралашмайсан.
– Учинчиси: менга берган хонангга бошқа одам кирмайди.


👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Bor aybni ko‘paytirib gapiradiganlar

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌐 Premyera boshlandi

Читать полностью…

Islom.uz

To‘qqizinchi asrning eng qimmatbaho sovg‘asi

💰 Milodiy to‘qqizinchi asrdan boshlab musulmonlarning haqiqiy boyligi nima bo‘lgan? Birovga eng qimmatbaho sovg‘a hadya qilishni xohlagan odam qanday narsa olib borgan? Shu kabi ma’lumotlar sizni qiziqtiryaptimi?

Unday bo‘lsa, Islom.uz portalida siz azizlar uchun yangi loyiha – «Olam va odam» nomli ko‘rsatuvi taqdim etiladi. Yuqoridagi savollarga ko‘rsatuvning ilk sonini tomosha qilib, muhim bo‘lgan ma’lumotlarga ega bo‘lasiz.

Premyera bugun soat 18:00 da YouTube sahifamizda tomosha qiling!

🌐 Premyera

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Насиҳат

Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.


Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21572

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Taqsit savdosi

«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 12-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Эски соат баҳоси

Ота вафоти олдидан ўғлини олдига чақириб:
«Бу катта бобонгнинг соати. Ёши икки юз йил атрофида. Буни сенга беришдан олдин, кўча бошидаги соат дўконига бориб, бу соатни сотмоқчиман, нархи қанча бўлади, деб сўраб келишингни буюраман», деди.

Ўғил дўконга бориб, ҳолатни ўрганиб, отасига: «Дўкон сотувчиси бу соатга беш жунайҳ бермоқчилигини, у жуда эски соатлигини айтади».

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mulk surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Сутга сув қўшган хотин

Бир хотиннинг сигири бор эди. У хотин фақир, сигирининг сути билан кун кўрарди. Кечки пайт ва тонгда сигирини соғиб, сутини сотарди.

Аёлнинг феъли ёмон, сабр-тоқати йўқ эди. Кўп пул топишни орзу қиларди. Шу сабабдан сутга сув қўшиб сотарди, кунда иши шу эди. Ойлар, йиллар ўтаверди.

Кунлардан бир куни қаттиқ бўрон бўлиб, сел келди. Ҳаммаёқни сув босди. Дарёлар қирғоғидан тошди. Жўшқин дарёдан кечиб ўтаётиб, бу сутчи хотиннинг сигири сувга чўкиб ўлди. Сутчи хотиннинг йиғлайвериб кўзлари шишиб кетди. Онасининг бақириб-чақиришига оқил ўғил:

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Payg‘ambarimiz alayhissalomning nomidan hadis to‘qish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Қалбини ёриб кўрмабсан-да?

Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жуҳайна уруғидан бўлган Ҳурақа қабиласига жанг учун айрим саҳобаларни жўнатадилар. Саҳобалар улар устидан ғалаба қозонадилар. Ғаним қабиласидан бўлган Мирдос исмли бир киши қочаётганда Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ва бир ансорий саҳобий унга етиб олиб, қуршаб оладилар. Шунда ҳалиги киши "لا إله إلا الله" (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) дея тавҳид калимасини айтиб исломга киради. Бу сўзни эшитиши билан ансорий унга ҳужум қилишдан тийилди. Бироқ, Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу унга найза санчиб ўлдирди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Мисрда «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси» ўтказилади


Миср Авқоф вазири Муҳаммад Мухтор Жума «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси»нинг тўрт ҳаками номини эълон қилди. Бу ҳақда Ал-Фажр нашри хабар берди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

ТАЪЗИЯ

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг божалари, муҳтарам Одилжон ҳожи Абдураҳимжон ўғлининг вафотлари муносабати билан барча оила аъзоларига, сафдошлари, шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, тортган дардларини барча саҳву хатоларига каффорат айласин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, халқимизнинг фаровонлиги, Ватанимизнинг равнақи йўлида адлия соҳасида қилган кўп йиллик хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод этсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларимизни ижобат айласин!

Марҳум биродаримизнинг барча оила аъзоларига, фарзандларига, яқинлари, қавм-қариндошларига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, сабри жамил тилаймиз.

Жаноза Наманган шаҳар, «Абу Юсуф» («Мингчинор») жомеъ масжидида аср намозидан кейин ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Мусибат етганда «Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, барчамиз Унга қайтамиз», деган сабрли мўминларга хушхабар беринг».


«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

​​Абу Ҳанифанинг халифаси ва ўринбосари бўлган олим

Зуфар ибн Ҳузайл уйланганда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ унинг тўйига ҳозир бўлиб, шогирдининг илтимоси билан нутқ иршод этади ва мазкур сўзи асносида Зуфарни мақтаб:

"هذا زفر إمام من أئمة المسلمين، وعلم من أعلامهم في شرفه وحسبه وعلمه"

«Зуфар исмли бу инсон мусулмонлар пешволаридан бир имом ва барчага маълум бўлган шарафи, ҳасаби ҳамда илми билан бирга уларнинг дарғаларидан биридир», дейди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал