Soxta do'st
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam : «Albatta, Alloh taolo Qiyomat kuni: «Azamatim uchun do‘st bo‘lganlar qani? Bugun Men soya yo‘q kunda O‘z soyam bilan panoh beraman», deydi», dedilar.
Imom Muslim rivoyati.
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
Yolg‘onga ruxsat berilgan uchta holat
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Kimgadir yordam kerak bo‘lib qolsa, hazrat birinchi bo‘lib turar edilar
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 60-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
Farg‘ona vodiysiga borganimda hazratning oilasi bilan tanishganman
©️ Ahmad Muhammad Sharif
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 60-sonini bugun soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
@islomuz
Таъзия
Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Кувайт амири Навоф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ 86 ёшида оламдан ўтди. Бу машъум хабарни давлат телевидениеси орқали Амир девони ишлари вазири Муҳаммад Абдуллоҳ Ал-Муборак Ас-Сабоҳ эълон қилган. Марҳум Кувайтнинг ўн олтинчи, Буюк Британиядан мустақилликка эришилган даврдаги олтинчи амир ҳисобланади.
Шанба куни дунёдан кўз юмган амир Навоф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ учун мотам тутамиз, - деди вазир.
Ноябрь ойи охирида соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли амир касалхонага ётқизилгани айтилган эди.
Навоф 1921-1950 йиллардаги Кувайт ҳукмдори шайх Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ авлоди. Сулоланинг яна бир вакили Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ 2006-2020 йилларда мамлакатни бошқарган. Муборакия имтиёзли мактабида таҳсил олган. 1962 йилдан Хавалли вилояти ҳокими сифатида 16 йил фаолият юритган. Ички ишлар, Мудофаа, Меҳнат вазирликлари раҳбари, кейин Миллий гвардия қўмондони ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Вазирлар кенгаши акаси Сабоҳ IV вафотидан сўнг 2020 йил 29 сентябрь куни Шайх Навофни янги амир этиб тайинлади. Шу тариқа у энг кекса – 83 ёшли монархга айланди. Ҳукмронлиги даврида, яъни 2021 йил аёлларга қуролли кучларнинг тиббий ва ёрдамчи бўлинмаларида кичик офицер, мутахассис сифатида хизмат қилишига рухсат берди.
Энди ҳокимият 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Мишол Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳга мерос қолади.
@islomuz
Ренессанс
Европа тилларидаги (фр. Renaissance, итал. Rinascimento) сўзининг маъноси қайта тирилиш ва уйғониш маъноларини англатади. Европаликлар ўзларининг бузуқ динга асосланган черков таълимоти бўйича узоқ давом этган асрларини ўлик ва қаттиқ уйқудаги асрлар деб биладилар. Бу гапнинг тасдиғи учун европаликларнинг ўзларидан иккита иқтибос келтирамиз:
«Насронийлик келиши билан Европа тамаддунининг зулматга чўмганини Вольтер (1694-1778) яққол кўра олган эди: «Ажойиб лотин тили ўрнига 20 та варварлар лаҳжаси, маданият ва қонунлар ўрнига варварларнинг урф-одатлари. Барча вилоятларда юксалиб турган цирк ва амфитеатрлар ўрнини устига похол тўшалган кулбалар эгаллади. Капитолий этакларидан Тавра тоғларигача ўтказилган кенг, гўзал ва мустаҳкам йўллар оқмас сув билан қопланди. Одамларнинг онги, фикрида ҳам шундай ўзгариш юз берди: Григорий Турский ва Сен-Галленлик роҳиб Фредегар – бизнинг Полибийлар ва Тит Ливийлардир. Инсон онги маккор ва бемаъни хурофотлар орасида дағаллашиб кетди. Бутун Европа 16 асргача ана шундай хорлик ботқоғига ботиб, ундан фақат даҳшатли талвасалар туфайлигина халос бўлмоқда».
(Вольтер «Феъллар ҳақида тажриба...»)
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Иғвогарлик балодир
Бир одам кул сотиб олаётган эди.
Сотувчи: «Унинг бир айби бор, сўз ташувчи иғвогар», деди.
Харидор: «Бунинг аҳамияти йўқ», деб сотиб олди.
Бир неча кун ўтганидан кейин қул уй соҳибининг хотинига: «Сени эринг яхши кўрмайди, яқинда бир аёлга уйланиш ниятида. Мен сенга яхши маслаҳат берайми?» деди.
Хотин: «Майли», деди. «Эринг ухлаётганида устара билан унинг бошидан сочини кесиб, ол, шунда уйлана олмайди», деди қул ақл ўргатиб.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Энг бой инсон ким?
Иймон эътиқодли кишининг шукроналик, сабр-бардош ва қаноат туйғуси ўз-ўзидан унинг хулқ-атворида, шахс сифатларида ва оилавий муносабатларида акс этиши, исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир.
Алишер Навоий ҳазратлари асарларида келтирилган қаноат, шукр сўзларининг мазмун-моҳиятига аҳамият берсак, нақадар гўзал ҳолатда васф қилинганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Мисол учун, «Маҳбубул-қулуб» асарида «Қаноат шундай бир чашмаки, унинг суви ҳеч қачон қуримайди, у бир хазинаки, сарф этган билан камаймайди. Шундай бир зироатгоҳки, уруғидан иззат ва шафқат ҳосили унади. У гўё бир дарахтки, унинг шоҳида ҳурмат меваси пишади…» - каби фикрларини баён этган. Мутафаккир инсондаги иродани қаноатга ўхшатади, уни сабрли бўлишга чорлайди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Tarmoqli savdo
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 11-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Shariatimizda yolg‘on gapirmay vaziyatdan chiqish bormi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Пайғамбаримиз ﷺ нинг аҳли аёлларига муомалалари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларига жуда меҳрибон ва раҳмли бўлганлар. Оиша онамиздан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда кетаётган эдик. Бир ялангликка етганимизда тўсатдан мунчоғим узилиб тушиб қолди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қидириш учун тўхтадилар. Одамлар ҳам тўхташди. Ҳолбуки ичишлик учун на одамларда, на бир яқин атрофда сув бор эди.
Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб: «Оишанинг нима қилганини кўрмайсизми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва У зот билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар суви бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», дедилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Қуръони Карим қорисининг одоблари
Қуръони Карим оятларида баъзан кофир ва мушрикларнинг куфрий ва ширкий маънодаги сўзлари нақл қилинади. Яъни, мазкур сўзлар уларнинг ботил даъвоси ўлароқ ибрат сифатида ҳикоя қилинади. Қуръон ўқувчи мазкур сўзларга келганда уларни товушни пасайтириброқ, кишини ўзига ром этадиган шаклда улуғвор оҳангларга солмасдан, жимжима бермасдан, тезроқ ўқиб ўтиб кетиши мақсадга мувофиқдир. Бу Қуръони Карим қорисининг одоблари доирасига киради.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Итларда ҳид билиш ҳолати қандай эканини биласизми?
Итлар кучли ҳид билиш сезги органига эга. Уларда инсонларга нисбатан кўп миқдорда ҳид билиш ҳужайралари мавжуд. Шу сифат орқали итлардан Ички Ишлар ходимлари ва ҳарбийлар хизматлар жараёнида жиноятни аниқлаш мақсадида кенг фойдаланилади. Жамиятда жиноят, ҳуқуқбузарлик ҳисобланган ҳолатларни аниқлашда итларнинг хизмати алоҳида аҳамият касб этади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
🫀 Tana a’zolarini ko‘chirish mumkinmi?
Bugungi kunda tibbiyot sohasida insonning tana a’zolarini o‘zgalarga ko‘chirib o‘tkazish amaliyoti dunyoning ko‘plab davlatlarida rivojlanib kelayotgani barchamizga sir emas. Aslida bunday jarrohlikni o‘tkazish shariatda joizmi? Dinimizda bu borada qanday ko‘rsatmalar berilgan?
Mavzuga doir batafsil ma’lumotni ushbu videolavhadan bilib olishingiz mumkin.
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
«Hilol» intellektual klubining navbatdagi 4-son
Oʻyinda 6 ta erkaklar, 5 ta ayollar jamoasi oʻzaro kuch sinashishadi. Savollar «Hadis va hayot» silsilasining 2-juzi — «Islom va iymon» kitobidan beriladi.
📺 Jonli efir
@islomuz & @hilolnashr
Оқибатли фарзандлар кўпайсин
Қўшни кўчадаги уйда яшайдиган амакимнинг ўғли, еттинчи синф ўқувчиси – Маъруфнинг эрталаб рюкзагини елкасига илиб олганча қаергадир югуриб кетаётганини кўриб, унинг йўлини тўсдим.
– Қаерга шошиляпсан?
– Мактабга.
– Мактабга?! Дарс бошланишига ҳали анча бор-ку! Автобус бекати эса анави ерда. Нега бу томондан кетяпсан?
Бу саволни беришимни кутмаган Маъруф қизариб кетди.
– Пулим йўқ эди... Дадам йўлкирага берганларини ишлатиб қўйгандим...
– Анави куни ҳам яёв кетаётганингни кўргандим. Майли, мана буни олгин-да, – дедим унга чўнтагимдан пул чиқариб, – мактабга автобусда бор, қолганини кейин гаплашамиз.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
Қуръон – осон ёд олинадиган ва тез ёддан кўтариладиган китоб
Қуръони каримнинг ёдланиши, тиловати ва тушунишнинг осон бўлиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан бандаларига икром, раҳмат ва фазилатидир.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
#зикр_ва_дуо
Истиғфорнинг хосияти
1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –
اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
Имом Бухорий ривоятлари.
Кунингизни истиғфор билан мунаввар этинг.
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20300
@islomuz
Ilm ko‘p bo‘lgani uchun emas, unga amal qilingani uchun qadrli bo‘ladi
©️ Ahmad Muhammad Sharif
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 60-sonini dushanba kuni soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
@islomuz
Faqat Janubi-Sharqiy Osiyo va Afrika emas, Yevropada ham xizmat qildilar
©️ Ahmad Muhammad Sharif
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 60-sonini dushanba kuni soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
@islomuz
Hazrat muammoga avvalo Qur’on va Sunnatdan yechim izlar edilar
©️ Ahmad Muhammad Sharif
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 60-sonini dushanba kuni soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
@islomuz
Дўстларнинг даражаси буюкдир
Бир шайх Мисрни зиёрат қилишга борди. У ерда қари бир одамнинг таҳорат олаётганини кўрди. Чол таҳоратни янглиш олар эди.
Шайх унга бундай деди:
– Сиз қари одамсиз, Мисрдек буюк бир исломий мамлакатда яшаяпсиз. Нега янглиш таҳорат оляпсиз?
Чол шайхга:
– Эй инсон, Мисрга қачон келдингиз? - деди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Расмдаги нуқталар Аллоҳ таолонинг қудратига далолат қилади
Биз Қуёш тизимидаги Ер сайёрасида яшаймиз. Қуёш ўзининг тўққизта сайёраси билан Сомон йўли галактикаси таркибига киради.
Сомон йўли галактикаси умумий ўзаро тортишиш кучи билан боғланган ҳамда Қуёшни ҳам ўз ичига олган 200 млрд.дан ортиқ юлдузнинг улкан гравитацион системасидир.
Соддароқ айтганда, миллиардлаб юлдузларнинг бир жойга тўпланган кўриниши галактика дейилади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#жума
Жума куни макруҳ бўлган ишлар
1. Жума куни пешин намозини жамоат бўлиб ўқиш макруҳи таҳримийдир. Бу ҳукм ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.
2. Жума азони айтилиб, имом минбарга чиққанидан сўнг савдо-сотиқ қилиш ҳаромдир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
FABMISR Қоҳирада янги исломий бўлимни очди
Мисрнинг етакчи молия институти бўлган First Abu Dhabi Bank Misr (FABMISR) Қоҳирада сўнгги исломий филиалини очганини эълон қилди. Бу ҳақда dailynewsegypt.com манбаси хабар берди.
Батафсил: https://islom.uz/maqola/21534
🕋 @islomuz
#янгилик
Ислом молия саноати активлари 4,5 трлн. долларга етди
2023 йил 10 декабрь якшанба куни Баҳрайн Марказий банки томонидан ташкил этилган AAOIFI-IsDB 18-йиллик Ислом банк иши ва молиясига бағишланган анжуманда маълум қилинган. Бу ҳақда @IslomMoliyasi телеграм канали хабар берди.
👉 Батафсил
@islomuz
Ҳазратнинг китобга муҳаббатлари
Халқимиз азал-азалдан юртимиз равнақи учун курашган, унинг эркинлиги, мустақиллиги учун ҳаракат қилган инсонларини доимо хотирлаб келади. Мана шундай инсонлар қаторида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўллари халқимиз хотирасида.
Бу улуғ инсон хотираси нафақат ўзбекзабон мусулмонлар хотирасида балкида бошқа юрт мусулмонларининг ҳам қалбидан жой эгаллаган. «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви айни кунларда бошқа миллат вакиллари томонидан ҳам севиб кўриладиган кўрсатувлардан биридир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Siz ham obuna bo'ling!
Dunyo va oxiratingiz uchun foydali ma’lumotlardan doimiy boxabar bo‘lishni istaysizmi?
Bu borada «Hilol» jurnali sizga eng yaqin yordamchi!
🌐 Premyera
🕋 @islomuz