islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

To‘rtliklarga boqing!

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Исломда шахсий гигиена

Мутахассисларнинг таъкидлашича, оғиз бўшлиғи чучук сув билан доимий равишда ҳўлланиб туриши ҳам кариеснинг олдини олади. Чунки, тишлар ҳўлланганда уларга ёпишган егулик ва бошқа моддалар ювилиб кетади. Шу билан уларнинг тиш юзасида оксидланиши озаяди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

«Йил имоми – 2023» ғолиби аниқланди


2023 йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида «Йил имоми – 2023» кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.

Иштирокчилар Қуръони Карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар.

Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:
1-ўрин – Тошкент шаҳридаги «Холид ибн Валид» жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Андижон вилоятидаги «Мирзахолиқ ота» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги «Шайх Худойдод Вали» жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.

Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият ато этсин.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Йил имоми – 2023» танлови бошланди

Бугун, 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида «Йил имоми – 2023»  танловининг якуний босқичи бошланди.

Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар беллашади.

Айни пайтда қизғин ва кўтарингки руҳда бошланган танловда иштирокчилар чиқишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.     

Танлов шартлари, тартиблари ва мукофотлари ҳақидаги маълумотларни ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

🔗 https://islom.uz/maqola/21515

 🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тожикистон муфтийсидан миннатдорлик мактуби

2023 йил 25-26 ноябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган нуфузли тадбирлар ҳамда халқаро конференцияларда иштирок этган муфтийлар ва уламолар номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларига миннатдорлик мактублари келмоқда.

Шундай мактублардан бири Тожикистон Ислом маркази раиси, Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдуқодирзода жанобларидан келган. Жумладан:

Машҳур Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро конференцияни аъло даражада ўтказилгани, Ўзбекистон Республикасида самимий қабул ва меҳмондўстлик кўрсатилгани учун чуқур эҳтиромимиз ва чин дилдан миннатдорлигимизни қабул қилгайсиз. Шунингдек, ушбу сафарда муносиб хизмат кўрсатган ва доимий ҳамроҳлиқ қилган Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдуҳаким қори Матқуловни бириктирилгани учун алоҳида ташаккур изҳор этамиз.

Умид қиламизки, бундай муҳим ва долзарб тадбирлар диний идоралар раҳбарларининг ўзаро тушуниши ва ҳамкорлигига катта ҳисса қўшади, глобал тинчлик ва икки томонлама мулоқотни ривожлантиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Келажакда алоқаларимиз ва дўстлигимиз янада мустаҳкамланади, дейилади миннатдорлик мактубида.

Мана шундай миннатдорлик мактубларида юксак эътибор ва юқори даражадаги ташкилотчилик учун ташаккур билдириш баробарида Ислом дини ривожи йўлидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мусулмон уммати учун долзарб масалаларга ечим топиш борасидаги учрашувлар юқори баҳоланган.

🔗 https://islom.uz/maqola/21512

 🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ҳақдорнинг гапиришга ҳаққи бор!

Набий соллаллоху алайҳи васаллам бир куни бир аъробийдан бир васақ хурмо эвазига туя сотиб олдилар. Васақ тахминан бир ҳайвон кўтарадиган миқдор. Уйларига келиб, айтилган хурмони унга бермоқчи эдилар, аммо аҳллари уни садақа ва ҳадя қилиб юборишган экан. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам уйдан чиқиб аъробийга шундай дедилар:
– Биз сендан бир васақ хурмо эвазига туя сотиб олган эдик. Уйдан хурмони қидириб топа олмадик! Шунда аъробий бақирди:
– Бу қанақанги хиёнат бўлди!!!
Кишилар унга танбеҳ беришди:
Аллоҳ сени қатл қилсин! Аллоҳнинг Набийси ҳам хиёнат қиладими?!
Шунда Набий соллаллоху алайҳи васаллам саҳобаларга:
– Унга тегманглар. Ҳақдорнинг гапиришга ҳаққи бор! - дедилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Zolimning emas, mazlumning yonida turing

©️ Fahmi Bulent Yildirim

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 59-sonini dushanba kuni soat 21:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Аллоҳ Мусога раҳм қилсин!

Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам баъзи инсонларга кўпроқ ўлжа бердилар. Ақраъ ибн Ҳобис ва Уяйна ибн Ҳиснга юзтадан туя бердилар. Арабларнинг баъзи катталарига ҳам шунга ўхшаш нарсалар бердилар. Бу билан уларнинг қалбини исломга улфат қилмоқчи бўлдилар. Чунки даъват ишида уларнинг ўзига хос таъсири ва ижтимоий ўрни бор эди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкент шаҳридаги «Искандархўжа» жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди

2023 йил 2 декабрь куни пойтахтимизда қайта қурилган «Искандархўжа» жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири, устоз Абдуҳаким қори Матқулов ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳамда масжид аҳллари иштирок этишди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazrat bugungi tushkunliklarga mahkum emas edilar

©️ Fahmi Bulent Yildirim

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 59-sonini dushanba kuni soat 21:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazrat adolat asosida yashash kerak deb taʼkidlar edilar

©️ Fahmi Bulent Yildirim

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 59-sonini dushanba kuni soat 21:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ajal pora oladimi?

Bu dunyoda hamma narsani pul bilan hal qilsa bo'ladi deb o'ylashingiz mumkin, lekin ajalni aslo hal qila olmaysiz.

🌐 YouTube

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (бешинчи мақола)

Қурайш эса «Муҳаммад ва унинг саҳобалари уруш ҳаром қилинган ойнинг ҳурматини оёқости қилдилар, у ойда қон тўкдилар, мол-дунёни тортиб олдилар, одамларни асир қилдилар», деб гап тар¬қатдилар.

Пайтни пойлаб турган яҳудийлар дарҳол турли-туман иғво-бўҳтонлар тўқиб чиқара бошладилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

👉 Биринчи мақола

👉 Иккинчи мақола

👉 Учинчи мақола

👉 Тўртинчи мақола

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Отага ўхшаган ўғил

Бир кун мўминлар халифаси Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу фақирларга, йўқсилларга овқат тарқатар эдилар. Бир одам қўлида боласи билан келди.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу у одамга:
Субҳаналлоҳ! Бу болани сенга ўхшашлигидек, икки инсоннинг бир-бирига ўхшашини ҳаётимда илк дафъа кўриб турибман, - дедилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ko‘p gapirish haqida

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Jannatga kiritadigan amallar

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#masnaviyxonlik

Mavlono Jaloliddin Rumiy hazratlarining «Masnaviyi maʼnaviy» asarlarini tushunishga va hayotimizga tatbiq etishga qaratilgan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 14-darsi
boshlandi

Tadbirga Rustamjon Rahmatullohzoda hamda Buxoro shahridagi «Xoʻja Ismat Buxoriy» masjidi imomi Salohiddin domla Gadoevlar tashrif buyurishadi.

🔴 Jonli efir

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Агар Ой бўлмаганда...

Олимларнинг айтишича, агар Ой бўлмаганда ердаги бир кун олти соатдан иборат бўлар экан.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиздаги тун ҳозиргидан анчагина қоронғироқ бўлиб, жуда кўп юлдузларни ёрқин нур сочиб турганини кўрар эканмиз.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамиз уч-тўрт баробар тезроқ айланган бўлар экан.

Агар Ой бўлмаганда, сайёрамизда шамолнинг тезлиги соатига 400 километрга етиб, қушлар ва ҳашаротлар соғ қолмаган бўлар экан.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Йил имоми» танловининг ғолиби қандай аниқланади?

Республикамизда имом-хатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув даврида Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт бузғунчи тоифаларнинг таъсиридан ҳимояланишида тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар йили “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилади.

Танловни ўтказишдан қандай мақсад кўзланган?

Танловнинг мақсади бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдалана оладиган, диний-маърифий соҳа тарғиботчиси бўлган фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Танловнинг вазифалари нималардан иборат?

Танлов неча босқичда ўтказилади?

Республика босқичида қандай шартлар бўлади?

Ғолиблар учун қандай мукофотлар берилади?

🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/21514

 🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamning nubuvvatdan oldingi davrlari

©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil

🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ғийбатни эшитгач, юзи буришди

Саъдий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
Яке пеши Довуди Тоий нишаст,
Ки, дидам фулон сўфий уфтода маст.

Қай олуда дастору пероҳанаш,
Гуруҳи сагон ҳалқа пероманаш.

Чу фархундахў ин ҳикоят шинид,
Зи гўянда абрў баҳам дар кашид.

Замоний бар ошуфту гуфт эй рафиқ,
Бакор ояд имрўз ёри шафиқ.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ўз ҳолига шукр этиш

Ҳазрат Мусо бир фақир одамни кўриб қолди. Устига кийгани ҳеч нарсаси йўқлигидан қумга кўмилиб ўтирар, қум ичида яшарди. У ҳам ҳазрат Мусони кўриб:
– Эй Мусо! Мени дуо қилгин, Жаноби Ҳақ менга бир оз дунё, бойлик берсин, - деди.

Ҳазрат Мусо уни дуо қилди. Жаноби Ҳақ қулига бойлик берди. Орадан бир қанча вақт ўтгач, ҳазрат Мусо Тур тоғида муножот қилиб қайтар экан, шаҳарлик халқ тўпланиб ўша одамни судраб кетаётганларини кўрди. Ҳазрат Мусо сўради:
– Нима бўлди? Не ҳол юз берди? Бу одамни нега ёқасидан тортиб судрайсизлар?

– Бу одам ичкилик ичиб, бир одам билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Энди қасос олиш учун ва жазосини бериш учун олиб кетмоқдамиз, - деб жавоб берди халқ.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Befoyda narsalarni tark qilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ислом – шариат

«Шариат» сўзи араб тилида «поғона, босқич», «сув ичиш жойи» ҳамда «йўл, услуб» деган маъноларни англатади. Воқеликда «шариат» атамаси «қонунчилик» маъносида ишлатилади. Хусусан, Аллоҳ жорий қилган амалий ҳукмлар мажмуаси «шариат» дейилади. Шу маънода шариат «фиқҳ» маъносида ҳам тушунилади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Xушхабар

🎉 Россиядаги ҳамюртларимиз учун хушхабар

Москва шаҳридамисиз?

Ундай бўлса Москва ислом институти қошидаги шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўқув-маърифий маркази
олти ойлик ўқув курсига талабаларни чорлаб қолади.

Ушбу ўқув-маърифий марказда «Ислом тарихи ва маданияти» таълими дастурига мувофиқ қуйидаги фанлар ўқитилади:

Тажвид (Қуръони Каримни ўқиш қоидалари)

✅ Ақийда

✅ Фиқҳ (Ибодат аҳкомлари)

✅ Пайғамбарлар тарихи

✅ Россияда Ислом илоҳий фикрлар ривожланиш тарихи

✅ Россияда динлар тарихи

✅ Россия давлатчилик асослари.


Марказда тажрибали устозлар, спорт майдончаси, замонавий ўқув хоналари ва илм олиш учун барча қулайликлар яратилган. Шунингдек, марказда ўқиганлик ҳақида сертификат тақдим этилади ҳамда Ислом институтига йўлланма берилади.

Қабуллар чекланган.

☎️ Маълумот учун: +79154476091

Қуйидаги ҳавола орқали маълумотларни кузатиб боришингиз мумкин: @hilolru

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21504

@islomuz & @hilolru

Читать полностью…

Islom.uz

Narxni ko'p oshirmaslik

«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 9-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Befoyda gaplarni gapirish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​#жума

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ قُبِضَ، وَفِيهِ النَّفْخَةُ، وَفِيهِ الصَّعْقَةُ، فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلَاةِ فِيهِ، فَإِنَّ صَلَاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلَاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرِمْتَ؟ فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ حَرَّمَ عَلَى الْأَرْضِ أَجْسَادَ الْأَنْبِيَاءِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда унинг жони қабз қилинди. Унда пуфлаш бордир. Унда қаттиқ қичқириқ бордир. Бас, унда менга салавотни кўп айтинглар, чунки салавотларингиз менга арз қилинади», дедилар.

Саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз чириб кетган бўлсангиз, қандай қилиб бизнинг салавотимиз сизга арз қилинади?» дедилар. Ул зот:
«Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини ерга ҳаром қилгандир», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقْرَأُ فِي صَلَاةِ الْجُمُعَةِ سُورَةَ الْجُمُعَةِ وَالْمُنَافِقِينَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума намозида Жумуъа сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқир эдилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланди

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси, муфтий Исмоил Бердиев томонидан «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирландилар.

Маълумот ўрнида «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 2007 йилда таъсис этилган. Мазкур орден билан Ислом динининг равнақи ва мусулмонлар ҳамжамиятини мустаҳкамлаш ишига салмоқли ҳисса қўшган дин пешволари, диний муассаса раҳбарларига тақдим этилади.

Аллоҳ таоло ушбу мукофотни муборак қилсин!

🔗 https://islom.uz/maqola/21498

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Салиб юришларининг салбий натижалари

Шарқ халқларининг Ғарб халқларига нисбатан чуқур ва ҳақли нафрати салиб юришларининг ягона салбий натижаси эмас. Салиб юришлари туфайли салиб юришларининг асосий йўлбошчилари бўлмиш Рим папалари ҳамда черков диний ҳокимиятининг ҳаддан ошиб кетди. Черков ўз сюзеренларининг сафарлар туфайли олинган қарзларни тўлаш учун сотишга мажбур бўлган ерлари ҳисобига бойиб борарди.

Рим папаларининг қудрати, черковнинг эса бойлиги кескин ортиб кетиши натижасида Рим папаси халқлар ва қиролларни бошқаришни истаб қолди, черков ходимларининг порахўрлиги эса оддий ҳолатга айланди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал