#янгилик
Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди
Профессор, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг водий бўйлаб қилаётган илмий ташрифлари давом этмоқда.
2023 йил 29 ноябрь санаси, куннинг иккинчи ярмида устоз, доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳож ҳазратлари Наманган вилоятидаги «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Бадиий адабиёт ва дин
Бадиий адабиёт инсон диди ва ҳиссиётларини чархлайди. Ақлини ўстиради. Бадиий адабиёт ақлнинг суви, қалбнинг ҳаётидир. Агар у бўлмаса, ақл қуриб қолади, қалб ўликка айланади.
Қуръон Араб ўлкасидаги жоҳилия адабиёти устига инди. Қуръон Арабларнинг энг гўзал ва бетакрор шеъриятини мағлуб қилди. Қуръон Уни ҳеч ким бадииятда енга олмаслигини намойишкорона эълон қилган ҳолда ҳайбат ва гўзаллик ила оламга ёйилди.
🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/21079
@islomuz
Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг пойтахтимиздаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига ташрифи
Бугун, 28 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртига қилинган учрашувдан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрдилар. Азиз меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари шайх Абул Ҳож ҳазратларини қабул қилдилар.
🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/21492
@islomuz
#Kitobxonlik_Maktabi
«Kitobxonlik maktabi» loyihasining navbatdagi 93-sonida Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat Oʻzbek tili va adabiyoti universiteti dotsenti, filologiya fanlari nomzodi Abdumurod Tilavov ishtirokida boʻlib oʻtadi.
🌐 Jonli efir
@islomuz & @hilolnashr
#янгилик
Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди
2023 йил 28 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар.
Меҳмонларни «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири устоз Абдулҳаким қори Матқулов мамнуният билан кутиб олдилар.
👉 Батафсил ўқиш
@islomuz
Таъзия
Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббаситдиновнинг падари бузрукворлари Анасхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин! Мусохон домлага ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси
@islomuz & @hilolnashr
Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Самарқандга ташриф буюрди
Аввал хабар берганимиздек, Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари юртимиз бўйлаб илмий сафарни бошлаган эдилар.
Бугун, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Самарқанд вилоятида жойлашган Имом Бухорий номидаги ҳадис илми марказига ташриф буюрдилар.
🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/21485
@islomuz
Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференциядан видеолавҳа
@islomuz
#янгилик
Шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасида
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси таклифига биноан Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз, доктор, шайх Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари расмий ташриф билан юртимизга келдилар.
👉 Батафсил
@islomuz
Бухорода Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро конференция ўтказилди
2023 йил 26 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси мажлислар залида Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.
Тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари иштирок этишди.
🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/21480
@islomuz
#янгилик
Дунё уламолари Бухорога йиғилди
Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон каби мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари Бухоро шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар Бухородаги сафарларини Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари мақбарасини зиёрат қилишдан бошладилар.
👉 Батафсил
@islomuz
Ўғлига либос олиш учун пули йўқ
Халифа Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу замонида бир минг тўрт юз шаҳар фатҳ этилган эди. Эроннинг бутун хазиналари ва ғанимат моллари сув каби Мадинаи Мунавварага оқарди. Аммо Ислом халифаси Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг байрамда ўғлига либос олиб бериш учун пуллари йўқ эди. Бир куни Ҳазрат Умарнинг ўғиллари отасига:
Отажоним, уст-бошим жуда тўзиб кетди. Дўстларим устимдан кулишяпти. Мен учун байрамга кийим олайлик, деди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ўзбекистон ва Туркия муфтийлари меморандум имзоладилар
2023 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош жаноблари икки ўлка мусулмонлари ўртасидаги муштарак тарихий, маданий ва диний алоқаларга таяниб, диний соҳадаги мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида Англашув меморандумини имзоладилар.
Маросимда муфтийлар Ўзбекистон ва Туркия давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, Туркий халқлар заминидан етишиб чиққан минглаб олимлар, мутафаккирлар Ислом дини ривожига жуда катта ҳисса қўшганлари, икки давлат диний идоралари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳар томонлама зарурлиги, бунда икки давлат диний идоралари ўртасида имзоланган мазкур меморандум муҳим асос бўлиб хизмат қилишига катта урғу қаратдилар.
https://islom.uz/maqola/21476
@islomuz
#янгилик
Доктор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Андижонга ташриф буюрдилар
Аввал хабар қилганимиздек, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг юртимиз бўйлаб сафарлари давом этмоқда.
Бугун, 29 ноябрь куни профессор Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғида жойлашган «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар.
👉 Батафсил
@islomuz
Бадназарлик қилувчи малъундир
Ҳадиси шарифда шундай дейилади:
لَعَنَ اللهُ النَّاظِرَ وَالْمَنْظُورَ إِلَيْهِ
«Назар солувчи ва назар солинган (яъни, ўзига номаҳрамлар назари тушишига имкон берган)ни Аллоҳ лаънатласин» (Мишкоти шариф).
Ясан-тусан қилиб, бепарда-беҳаё бўлиб кўчаларда, бозорларда кезиб юрадиган аёллар ва уларга оч кўз ила қарайдиган эркаклар ҳар иккиси Аллоҳ таолонинг лаънатига йўлиқадилар. Бу шу қадар катта зарарки, кўзи югурик одам бориб-бориб Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқлашади ва устига лаънатлар ёғилади.
Шунинг учун ҳам вақт борида бадназарликка йўлиққанлар тезда тавба қилиши лозим. Яна, раҳмат эмас, лаънатлар ёғилиб турган пайтда ўлим келиб қолиб, ҳоли вой бўлмасин.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
«Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом билим юрти мудири вазифасига Жалалатдин домла Абдиразаков тайинланди
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Нукус шаҳридаги «Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний» ўрта махсус ислом билим юрти педагоглари жамоаси мажлис бўлиб ўтди.
👉 Батафсил
@islomuz
Муфтий ҳазрат Қирғизистон уламолар кенгаши раисини қабул қилдилар
Бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.
Мулоқот аввалида муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари муҳтарам меҳмонларни юртимизга ташрифи ва халқаро анжуманлардаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдириб, бугунги мураккаб замон Ислом олами, хусусан, туркий давлатлар диний идоралари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашни тақозо этаётгани, бу борада кейинги йилларда диндош ва қардош ўзбек ва қирғиз халқлари уламолари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани, айниқса, айрим фатволарни биргаликда ишлаб чиқиш ва ҳайит намозлари вақтини белгилаш масалалари бунга мисол эканини алоҳида таъкидладилар.
🔗 https://islom.uz/maqola/21490
@islomuz
Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари «Hilol Nashr» нашриётида
2023 йил 27 ноябрь куни Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳазратлари «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасига ташриф буюрдилар.
Азиз меҳмонларни масжид имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Юсуф кутиб олиб, у зотни ташриф билан муборакбод этдилар.
🔗 Батафсил: https://islom.uz/maqola/21484
@islomuz & @hilolnashr & @hazratim_uz
Ҳажга навбатда турганларнинг ягона онлайн навбати 1 декабрдан ишга тушади
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ҳудудлар кесимида Ҳаж зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати тегишли идораларнинг расмий сайтларига жойлаштирилиши талаби белгиланди. Очиқ эълон қилиниши шарт бўлган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.
“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга асосан, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ҳаж тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати ҳақидаги маълумотлар очиқ эълон қилиб борилади.
🔗 https://islom.uz/maqola/21486
@islomuz
#янгилик
Миср муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом ҳазратлари диний идорага ташриф буюрдилар
Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Алломни қабул қилдилар.
👉 Батафсил
@islomuz
Nabiy sollallohu alayhi vasallamning nabiralari Abdulloh
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
Ташқи кўринишга қараб кишиларга баҳо берилмайди
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Сияру аъломин нубало» китобида келтиради:
«Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анҳу Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг мажлисларига келди. Умар розияллоҳу анҳу ўша пайтда халифа эди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бўйи паст ва озғин инсон бўлгани учун кишилар орасида турганида кўринмасди. Умар розияллоҳу анҳу унга лутф қилар, уни кўрганларида юзлари ёришиб кетар эди. Озғин бўлса-да, «Илмга тўла хумча», дер эдилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Туркия Диёнат ишлари бошқармаси вакили: Ўзбекистондан Имом Мотуридийнинг етишиб чиқиши бутун Ислом уммати учун буюк ҳадядир!
@islomuz
Мир Араб мадрасаси 500 йиллиги кенг нишонланади
Бугун, 26 ноябрь куни Бухорои шарифда Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтади.
Нуфузли тадбирда Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ва Абу Даби Тинчлик форумининг обрў-эътиборли уламолари, Ўзбекистон, Миср, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон сингари мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари (“Мир Араб” мадрасаси битирувчилари) иштирок этади.
Аллоҳ таоло мазкур йиғилишларни хайрли ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
https://islom.uz/maqola/21477
@islomuz
Салибчиларнинг хунрезлиги
Франциялик машҳур олим ва тарихчи Гюстав Лебоннинг «Араблар тамаддуни» номли асаридан иқтибосни келтириб ўтамиз:
Насроний солномачиларнинг битикларидаги ҳар бир саҳифа салбчиларнинг асоссиз ваҳшийликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Салибчиларнинг Мараш шаҳрида қилган хунрезликларининг шоҳиди бўлган Роберт Монахнинг ушбу ҳикояси Қуддуси шарифнинг босиб олиниши ҳақидаги ҳикоялар билан бир қаторда салибчилар урушни қандай олиб борганликлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун кифоядир.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Юртимизда туркий давлатлар уламоларининг биринчи форуми ўтказилди
Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимиздаги «InterContinental» меҳмонхонасида «Мотуридийлик ва ҳозирги замон» мавзуида туркий давлатлар уламолари биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар мусулмон идоралари раҳбарлари, муфтийлари, туркий дунёнинг обрў-эътиборли уламолари ҳамда исломшунос тадқиқотчилари иштирок этди.
Форумни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғафуров олиб борди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов сўзга чиқиб, динимиз софлигини асраш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, турли ёт ғояларга қарши илмий ва асосли муносабат билдиришдек муҳим вазифаларни ўз ичига олган форум ишига муваффақият тилади.
Илмий анжуман давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари ҳам форум иштирокчиларига ўз табрик сўзларини изҳор этиб, бугунги таҳликали замонда мазкур форумнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.
Нуфузли форумнинг асосий қисмида туркий дунёнинг обрў-эътиборли уламолари ҳамда исломшунос тадқиқотчилари Имом Мотуридий таълимоти ва унинг бугунги кундаги долзарблиги ҳақида илмий маърузалари билан қатнашди. Шунингдек, мавзу доирасида муҳим вазифалар, таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилдилар.
Форум якунида Имом Мотуридий таълимотини кенг тарғиб этиш, ўзаро илмий алоқаларни янада кучайтириш, бу борада амалий чора-тадбирлар қўллаш каби кўплаб ташаббус ва таклифлар илгари сурилди. Келгусида ҳам бундай илмий форумларни доимий ташкил этиб бориш динимиз ва қардош халқлар манфаатига хизмат қилиш таъкидланди.
https://islom.uz/maqola/21475
@islomuz