islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Таъзия

Учтепа тумани «Маҳкамбой хожи ота» жомеъ масжиди имом хатиби Раҳматулло домла Мардоновнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин! Раҳматулло домлага ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Барча муаммонинг ечими бирдамликда

Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бошланди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар


Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Савдо-сотиқда йўл қўйиладиган гуноҳлар

«Савдода кўп қасам ичишдан эҳтиёт бўлинглар, чунки у ўтказади ва ўчиради», дейилган.

Баъзи бир савдогарлар ўз молини ўтказиш мақсадида ёлғон гапирадилар, ҳатто қасам ҳам ичадилар. Баъзи харидорлар унинг қасамига ишониб, молини сотиб олади. Ҳалиги савдогар савдоим юришди, деб хурсанд бўлади. Аслида эса ёлғон гапиргани, ёлғон қасам ичгани учун молининг баракаси ўчади. Миқдори кўпайганга ўхшагани билан баракаси бўлмайди. Фойдаси камаяди. Ҳатто бошқа томондан балолар ҳам етади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозодага “Фахрий доктор” унвони берилди

Бугун, 24 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозодага Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғофуров Илмий кенгашнинг “Фахрий доктор” илмий унвонини топширди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов ушбу юксак эътироф Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозоданинг қардош халқлар муносабатларини ривожлантириш, Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ҳамда илмий-ижодий фаолиятларидаги самарали меҳнатларининг натижаси эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода юксак эътибор ва эҳтиромдан чексиз мамнун эканлигини изҳор этиб, эришган ютуқ ва муваффақиятлари замирида шу юрт устозларидан олган сабоқлари, йўл-йўриқлари мужассам эканлигини билдирдилар.

Шайхулислом ушбу унвон катта масъулият эканлиги, унга муносиб бўлиш учун куч-ғайрат ва салоҳиятини сарфлашини маълум қилди.

🔗 https://islom.uz/maqola/21466

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Harom narsalarning savdosi haromdir

«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 8-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

📹 YouTube

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Тошкентда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ўтказилади

Шу йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизда Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев ҳамда Туркманистон муфтийси Ялкап Ходжагулиев, шунингдек, туркий давлатлар уламолари, диний соҳа вакиллари ҳам иштирок этади.

Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21464

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Nabiy sollallohu alayhi vasallamning ikki nabiralari

©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil

🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​#жума

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш
Бу иш тирноқни олиш, соч олдириш, соқолни тўғрилаш, қўлтиқ остини ва бошқа жойларни туклардан тозалаш ва бошқа шахсий озодалик ишларини қилиш билан бўлади.
Соч ва тирноқни жума намозидан олдин олиш тавсия қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُقَلِّمُ أَظْفَارَهُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَيَقُصُّ شَارِبَهُ قَبْلَ أَنْ يَخْرُجَ إلَى الصَّلَاةِ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَالطَّبَرَانِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни намозга чиқишдан олдин тирноқларини олар, мўйлабларини қисқартирар эдилар».
Баззор ва Табароний ривоят қилишган.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning qilgan hazillari

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ислом оламидаги энг машҳур шифохона

1282 йилда ҳукмдор Малик Мансур Қалавон Қоҳирада Ислом оламидаги энг машҳур Мансурий шифохонасини қурдирди. Ҳукмдор ушбу ҳодисадан бир мунча вақт олдин ҳашаматли Дамашқ шифохонасида ошқозон санчиғидан батамом тузалганди. Суриялик шифокорларнинг маҳорати тахт ворисида шунчалик кучли таассурот қолдиргандики, ўз ватанида шунга ўхшаш муассасани қуришни дилига тугиб қўйганди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Пойабзал

Раҳимберди – ўрта бўй, қора соч, қоши бироз ёйсимон, кўзлари катта, қиррабурун, қизғиш ёноқлари лўппи, думалоқ юзли, кулгичли, хушчақчақ, оқишдан келган олти ёшли бола. Ўша куни у эгнига сариқ, енги калта, кўкраги ёпиқ яктак, кулранг юпқа шалвар, оёғига эса янги қора тасмали бошмоқ кийиб олган эди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Birovning kamchiligi ustidan kulish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Сенга нима бўлди, Умму Соиб?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соиб розияллоҳу анҳо бемор бўлганида кўргани кириб дедилар:
Сенга нима бўлди, ҳаракатланишинг қийин бўлиб қолди?
- Безгак. Аллоҳ унга барака бермасин!
Безгакни қарғама! Безгак темирчининг босқони темирнинг зангларини кетказгани каби одам боласининг хатоларини кетказади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Малайзияда Ислом молия маҳсулотлари


Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ислом молияси ва банк иши мавзусида суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари вакиллари учун семинар-тренинг бўлиб ўтяпти.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​#Саҳобалар_Ҳаёти

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (тўртинчи мақола)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳижратларидан кейин жойлашиб, дастлаб қилиниши лозим бўлган ишларни ҳам саранжомлаб олганларидан сўнг керакли жойларга турли топшириқлар ила сарийя – қуролли гуруҳлар юбора бошладилар. Ана ўша сарийялардан энг биринчисининг сафида Саъд ибн Абу Ваққос ҳам бор эдилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

👉 Биринчи мақола

👉 Иккинчи мақола

👉 Учинчи мақола

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kimki musulmonni so‘ksa...

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Яхши-ёмон қадарга иймон

«Қадар» сўзи «ўлчов» маъносини англатади. Ислом ақийдасида эса Аллоҳ таоло азалда Ўз илми ва иродаси ила ҳар бир нарсани ўлчовли қилиб қўйганига эътиқод қилишни билдиради.

Уламолар қазо ва қадарни қуйидагича таърифлайдилар:
«Қазо – Аллоҳ таоло ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир».

«Қадар – ўша нарсалар Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ҳозирги кундаги барча балоларга ғийбат сабабдир

Гуноҳлар сабабидан ҳозирги кунда турли азоблар содир бўлмоқда. Бир шаҳарни ер ютган, бир шаҳарда қаттиқ шамол, яна бирида қаҳатчилик бўлган, баъзи жойларда сув йўқ, бошқа жойларда эса сув ҳаддан ошиб кетган, бир жой қаҳратон совуқ бўлса, бошқасида жазирама иссиқ.

Баъзи жойларда одамлар кўп ҳалок бўляпти, баъзи жойда бўрон бўлмоқда, яна баъзи жойларга ўт кетяпти, баъзи жойларда қаттиқ шамол ҳали пишиб етилмаган меваларни дарахтлардан тўкиб юбормокда. Баъзи жойда султон золимлик қилмокда, яна баъзи жойларда вабо тарқамоқда. Буларнинг барчасига бизнинг ғийбат сингари гуноҳларимиз сабабдир.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Birovni mazah qilish shariatda harom qilingan

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Юртимизга ташриф буюрган уламолар жума намозини адо этдилар


Шу кунларда бир гуруҳ уламолар Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши йиғилиши, уламолар форуми ва «Мир Араб» мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турибди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Фотиҳа сурасини кўп ўқишнинг фазилати

Аҳмад Ийса Маъсаровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Фотиҳа сураси турли касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Хонадонингизни Фотиҳа сурасини ўқиш билан муаттар ҳидга тўлдириинг! Уни тўшакларингизда ҳам ўқинг! Муҳими, такрор-такрор ва бардавом ўқинг!»

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21456

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Бир лаҳзада етти мил масофа

Олимларнинг таъкидлашича, кўз юзасида юпқа парда бўлиб, у қоронғуликда кенгаяди, ёруғликда тораяди. Қачон одам қоронғуликдан ёруғликка ёки ёруғликдан қоронғуликка чиқса, торайиш ва кенгайиш жараёни юзага келади. Мана шу торайиш ва кенгайиш жараёнида кўзнинг нерв толалари етти мил масофани босиб ўтади. Қизиғи, инсонга бу тезликдан қилча нарса сезилмайди.

Ушбу неъматни Аллоҳ таоло бизга Ўзининг карами ила ато қилгандир. Ундан бошқа нарса эмас! Шунинг учун ҳам бу неъматни қадрлашимиз ва уни тўғри ишлатишимиз лозим. Чунки, инсоннинг кўзи жиловсиз бўлса, у кўп фаҳш ишларнинг манбаига айланади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Taloq surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига янги ўринбосар тайинланди

Шу йил 23 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Миср Араб Республикасининг Қоҳира давлат университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ўз фаолияти давомида Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, кафедра мудири вазифаларида меҳнат қилган.

Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов 2023 йил январь ойидан ҳозирга қадар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Аллоҳ таоло Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқовга янги лавозимдаги фаолиятида муваффақиятлар ато қилсин!

🕋 https://islom.uz/maqola/21459

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Бир ҳафтада Масжиди Набавийга олти миллиондан ортиқ зиёратчи ташриф буюрди


Масжиди Набавийга ўтган ҳафтада олти миллион уч минг зиёратчи ташриф буюрди. Бу ҳақда IslamNews нашри хабар берди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​«Салоту салом»нинг фойдаси

Суфёни Саврий Байтуллоҳни тавоф этар экан, бир зотнинг тинмай салоту салом айтаётгани ва у оёғини кўтарганида ҳам, ерга қўйганида ҳам салоту салом айтганини кўрди.
Суфёни Саврий сўради:
– Сен қандай аҳволдасан, эй инсон! Бошқа дуони билмайсанми?

Ёш йигит:
Сен бу мамлакатда ғариб, мусофирсан, сенга аҳволни тушунтириб қўяй, деди ва сўзида давом этди, - мен отам билан Ҳижозга борадиган йўлда кетаётганимда отам вафот этди. Жанозаси ўқилмасдан, оқшомгача отам олдида йиғладим, бўзладим, уйқум келиб ухлаб қолдим. Уйғониб қарасам, отамнинг юзи сиёҳ бўлиб кетаверди. Буни кўриб, тукларим тикка бўлиб кетди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Одамлар намоз ўқишдими?

Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утбадан ривоят қилинади:
«Оишанинг олдига кириб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг беморликлари ҳақида гапириб бермайсизми?» дедим. У киши айтди: «Майли. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашиб қолдилар ва: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. «Менга тоғорага сув қуйиб беринглар», дедилар. Биз айтганларини қилдик.

У зот ғусл қилдилар. Кейин турмоқчи бўлиб, уриндилар ва ҳушларидан кетдилар. Сўнгра ўзларига келиб: «Одамлар намоз ўқишдими?» дедилар. «Йўқ. Улар сизга интизор бўлиб туришибди, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. «Менга тоғорага сув қуйиб беринглар», дедилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (учинчи мақола)

Саъд ибн Абу Ваққос Исломга биринчилардан бўлиб кирганларидек, бошқа исломий ишларда ҳам биринчилардан бўлиш у кишига насиб этди. Жумладан, ҳижратга изн берилганда Саъд ибн Абу Ваққос биринчилардан бўлиб дину диёнат, иймону эътиқод йўлида Маккадан Мадинага ҳижрат қилдилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

👉 Биринчи мақола

👉 Иккинчи мақола

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Kitobxonlik_Maktabi

«Kitobxonlik maktabi» loyihasining navbatdagi sonida ochiq suhbat

🔴 Jonli efir

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал