#янгилик
Умра зиёратини ташкил этишга рухсат берилган турфирмалар рўйхати эълон қилинди
Ушбу рўйхатга umra.uzbektourism.uz нашрининг маълумотига кўра, жами 34 та компания киритилган.
👉 Батафсил
@islomuz
Эркакларга мурожаат
Эркак кишининг оиладаги вазифалари нималардан иборат эканлигини баён қилишдан аввал ушбу ҳадисга мурожаат қилсак. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қилганлар: «Сизларнинг ичингизда энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганингиздир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхшироқ муносабатдаман».
Имом Термизий ривояти.
Эй эркаклар жамоаси, аёлингизга Қуръони Каримни ўрганиши, ибодатни адо этиши учун барча шароитларни қилиб беринглар. Керакли китобларни олиб беринглар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Shariatda birovni masxara qilish qattiq qoralangan
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
«Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — у янгиланиб, сиғими 2 минг кишига оширилади
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга келиб қолгани учун тегишли идораларнинг рухсати билан қайта таъмирланадиган бўлган. Бузилгунга қадар 800 кишилик сиғимга эга бўлган мажмуанинг янги лойиҳаси 2 минг кишилик сиғимни кўзда тутади.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги «Баланд» жомеъ масжиди ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётгани туфайли иншоот хавф остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21442
@islomuz
Таъзия
«Вақф»хайрия жамоат фондининг «Вақф» хайрия ишлари бўйича директори Сардор Раҳимхоннинг оналари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси
@islomuz & @hilolnashr
Уларнинг ҳузурида телефон ўйнаманг!
Кексалар уйқуга ётадилар, аммо ухлолмайдилар. Овқатланадилар, бироқ ҳазм қила олмайдилар. Куладилар, лекин хурсанд бўла олмайдилар. Табассумлари ортида кўз ёшларини яшираётган бўладилар.
Кексалар шундай инсонларки, улардан узоқ бўлишингиз, ёнларида тескарига қараб ўтиришингиз, ҳузурларида телефон билан оввора бўлишингиз уларга азият беради.
Кексалар шундай инсонларки, уйнинг марказий кишиси, оиланинг файзи, дуогўйларидир. Агар уларнинг қадрини жойига қўя олмасангиз, дунё ва охиратда бахтсиз бўлишингиз мумкин.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
«Kurash» sport turi Payg‘ambar аlayhissalomdan sunnat
©️ Komiljon Yusupov
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 58-sonini dushanba kuni soat 21:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
@islomuz
Ниятга яраша
Қурайшдан бир киши маккалик Умму Қайс исмли аёлга совчи қўйди. Умму Қайс мусулмон бўлиб, Мадинага ҳижрат қилган эди. Муслима аёл у кишига Мадинага ҳижрат қилсагина турмушга чиқишини айтди. Маккалик киши Умму Қайсга уйланиш ниятида Мадинага ҳижрат қилди. Кейин Мадина аҳли унга «Умму Қайснинг муҳожири» деб лақаб қўйишди!
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Birovning munosabati va shariat orasidagi farq
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун
Бу йил «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлигига ўттиз икки йил тўлди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ribo haromdir
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 7-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Аждодлар мероси тинчликни қадрлашга ундайди
Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Дастлаб буюк олим Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳдан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо ўқилди.
👉 Батафсил
@islomuz
Салавотнинг фойдалари
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаса, ана шу киши бахилдир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Имом Абу Исо Термизий ушбу ҳадис ҳақида гапириб, баъзи аҳли илмлардан ривоят қилинишича, киши мажлисда бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтса кифоя қилади, деганлар.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21426
@islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
O'zbek milliy kurashiga nisbatan bildirgan fikrlaridan so'ng hayotim o'zgarib ketdi
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 58-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
Ажабланаман
«Кеча нутфа бўлган, эртага эса жасад, маййитга айланадиган мутакаббир ҳолидан ажабланаман.
Аллоҳнинг махлуқотларини кўра туриб, Унинг борлигига шак-шубҳа қилган одамдан ажабланаман.
Ўликларни кўрадиган, лекин ўлимни унутиб қўядиган одамдан ажабланаман.
Илк яратилишни кўрган, лекин қайта тирилишни инкор қиладиган одамдан ажабланаман.
Дорулфано - дунёни обод қилган, лекин дорулбақо – охиратни тарк этган одамдан ажабланаман».
©️ Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21441
@islomuz
#maʼlumot
✨ «Baxtiyor oila» kitobi
👉 Kitob haqida batafsil: kitoblardunyosi.uz/baxtiyor-oila
@hilolnashr
Har bir ishda haddan oshish isrofdir
🥖 Yaqinda ijtimoiy tarmoqlarda poytaxtimizda isrof qilinayotgan eng ko‘p mahsulot bu — non va oziq-ovqat mahsulotlari ekanligi ma’lum qilindi.
🗑 Xabarga ko‘ra, bir kunda 2 ming 300 tonna chiqindi yig‘ib olinsa, shundan 3 tonnaga yaqini non mahsuloti ekanligi qayd etilgan.
💭 Keling azizlar, yuqoridagi mavzuga oid ushbu videoni tomosha qilib, bu haqida fikr yuritib, yetarli xulosaga ega bo‘laylik.
🌐 YouTube
@islomuz
Nabiy sollallohu alayhi vasallamning oltinchi farzandlari
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (иккинчи мақола)
У кишининг тўлиқ исмлари Саъд ибн Молик ибн Уҳайб ибн Абдуманноф ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Муррадир.
Саъд ибн Абу Ваққоснинг насаблари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан Килоб ибн Муррада бирлашади.
👉 Тўлиқ ўқиш
👉 Биринчи мақола
@islomuz
O‘zbekiston musulmonlari idorasi haj va umra markazi - umra dasturi
🕌 Madinada - «Saraya Harmony Madinah» mehmonxonasi - Haram masjididan 100 metr;
🕋 Makkada - «Olayan Almasi Makkah» mehmonxonasi - Haram masjididan 1,7 km.
🚌 24 soat Haramga qatnovchi bepul Zamonaviy avtobuslar;
🛌 Joylashtirish bir xonada 3-4 kishi;
🍲 3 mahal issiq ovqat, shirinlik va sarxil mevalar;
🗓 Dastur 10 kun;
👨🏫 Doimiy ishchi guruhi +Fatvo markazi mutaxassisi;
💊 Tibbiyot markazi (Sog‘likni saqlash vazirligi tomonidan ajratilgan xodimlar)
✅ Guruh rahbari (rasmiy imom-xatib);
🌙 Makka va Madina shaharlarida muqaddas qadamjolarga ziyorat;
🎁 Hadyalar;
🛫 Toshkent-Jidda-Toshkent aviachipta (Uzbekistan Airways);
☎️ Murojaat uchun:
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Haj-Umra markazi
+998998821858 +998770851858
🔗 https://taplink.cc/hajumrauz
🕋 @islomuz
Салб юришларининг оқибатлари
Салб юришлари Яқин Шарқ халқларига саноқсиз кулфатлар келтирди ва моддий ва маданий бойликларнинг йўқотилишига сабаб бўлди. Улар (айниқса тўртинчи салб юриши) Византия империяси қудратига путур етказди, шу тариқа унинг 1453 йилда батамом қулашини яқинлаштирди.
Салб юришлари муваффақиятсизлик билан якунланди, шу сабабли Ўрта аср Европаси олдида турган узоқ муддатли муаммолардан ҳеч бирини ҳал этмади. Шунга қарамай, Салб юришлари Европанинг келгуси ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Shayx hazratlari o‘zbek millatining namunasi
©️ Komiljon Yusupov
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 58-sonini dushanba kuni soat 21:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
@islomuz
Охират кунига иймон
Ислом охират кунига иймон келтиришни ҳам иймондаги рукн масалаларидан қилган. Иймон келтириш лозим бўлган нарсалар ичида бу масалага алоҳида эътибор берилади. Нима учун бундай қилинганини бугунги кунда яхши тушуниб турибмиз.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Toshkent shahridagi «Shayx Zayniddin» jomeʼ masjidi haqida
Bugun, 21:00 da «Muslimshosh.uz» saytining barcha ijtimoiy tarmoqlarida.
🌐 Premyera
@islomuz
#жума
Жуманинг суннатлари
1. Жума учун ғусл қилиш.
عَنْ حَفْصَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحٌ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ الْغُسْلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Афзали – намозга яқин қолганда ғусл қилиш. Аслида ўша куннинг тонги отганида қилса ҳам бўлади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Тошкент шаҳрида имом-хатиблар учун тажвид дарслари давом этмоқда
Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигида имом-хатиблар учун навбатдаги тажвид дарси бўлиб ўтди.
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида бўлиб ўтган тажвид дарсида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти имом-хатиблари офлайн тарзда қатнашдилар.
Шунингдек, бошқа вилоятлардаги имом-хатиблар учун ташкил қилинган онлайн дарслари ҳам «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими ходимлари томонидан назорат қилиб борилди.
Имом-хатиблар ўн қироат соҳиби шайх Алижон қори бошчилигидаги устозларга араб ҳарфларининг махражларини ўқиб бериб, тажвид борасидаги малакаларини ошириб бормоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, дарслар «ALQURAN MASS MEDIA» МЧЖ томонидан нашрга тайёрланган «Муаллими соний» китоби (ДИҚнинг 29.12.2022 йил, 9818-сонли хати билан рухсат этилган) асосида ишлаб чиқилган ва ЎМИ томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ олиб борилмоқда.
🕋 https://islom.uz/maqola/21431
@islomuz