#янгилик
Бир гуруҳ уламо ва соҳа ходимлари тақдирланди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида масъулият ва фаоллик талаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, уларнинг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, қадрланмоқда.
👉 Батафсил
@islomuz
#зикр_ва_дуо
Кимнинг ҳузурида Расулуллоҳ зикр қилинса, у зотга салавот ва салом айтиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам, лекин у менга салавот айтмаса, унинг бурни ерга ишқалсин», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот айтсин. Чунки ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаса, батаҳқиқ, у бадбахт бўлибди», дедилар.
Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21424
@islomuz
«Hilol» intellektual klubining navbatdagi soni
Musobaqaning navbatdagi soni ikki xil koʻrinishda boʻlib oʻtadi. Unda 10 ta ayollar jamoasi, 10 ta erkaklar jamoasi alohida kuch sinashadi.
📺 Jonli efir
@islomuz
Дўзахнинг саккиз номини биласизми?
Дўзах!.. Унинг бир нечта номи бор: Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради.
1. Нор — араб тилидаги маъноси – олов.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У зот уни абадий қолиш учун дўзахга (норга) киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир» (Нисо сураси, 14-оят)
2. Жаҳаннам — араб тилидаги маъноси – тагсиз, тубсиз, чуқурлик, жар.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамлагувчидир» (Нисо сураси 140-оят)
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
🎧 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining audiosuhbatlarini quyidagi audio platformalar orqali bepul tinglashingiz mumkin:
🚔 Amazon music
🎼 Apple music
⭕️ Castbox
😊 Google podcast
🎧 Spotify
🎵 Yandex Music
@islomuz
Абу Бакр розияллоҳу анҳу амалга оширган буюк ишлар
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоқларида яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қуръон жамланиб, китоб шаклига келтирилмаган эди. У зотнинг вафотларидан кейин Қуръон кишиларнинг қалбида ва ёзган нарсаларида қолди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида диндан қайтган муртадлар билан мусулмонлар орасида бўлиб ўтган қаттиқ жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Биргина Ямомада Мусайлима Каззобга қарши бўлиб ўтган жангда етмиш саҳобаи киром шаҳид бўлди. Шунда ҳазрати Умар ҳазрати Абу Бакрга: «Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин. Қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин. Шунинг учун уни китоб шаклига келтириб, жамлаб қўйиш керак», деган маслаҳатни бердилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Индонезияда Ислом молияси барқарор ривожланмоқда
Индонезия молия хизматлари бошқармаси (OJK) Индонезияда ислом молияси ривожи бўйича ҳисобот чиқарди. “Миллий иқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ислом молиясини кучайтириш учун ислом иқтисодиёти экотизими имкониятларини кенгайтириш ва рақамлаштириш” номли ҳисоботга кўра, ислом молияси соҳасининг ўсиши кузатилмоқда.
Индонезия ислом молияси саноатининг жами активлари қиймати ўсишда давом этди ва 2,375.84 триллион Индонезия рупийси (IDR)га етди (тахминан 150 млрд. АҚШ доллари) ёки ўтган йилга нисбатан 15,87% га ошди.
Мамлакат Ислом банк тармоғи барқарор ривожланишда давом этмоқда. Тармоқнинг умумий активлари 802,26 триллион рупийга (тах. 51.12 млрд. АҚШ доллари) тенг бўлди (яъни ўсиш йиллик 15,63% га тенг бўлди).
Ислом нобанк тармоғининг жами активлари қиймати 146,12 трлн. рупийга (тах. 9.31 млрд. АҚШ доллари) тенг бўлди (ўсиш ўтган йилгига нисбатан 20,88% ташкил қилди).
Ислом молия бозори ҳам ўсишда давом этди, буни ислом қимматли қоғозлари – сукуклар чиқариш кўпайишини бунинг исботи сифатида кўриш мумкин.
Ушбу ҳисобот соҳага қизиқувчи томонлар учун, ҳамда ислом молия соҳаси ва маҳсулотларини тарғиб қилиш ва шу орқали соҳани ривожлантириш мақсадида тайёрланган.
Манба: https://islom.uz/maqola/21420
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (биринчи мақола)
عَنْ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَقْبَلَ سَعْدُ بْنُ أَبِي وَقَّاصٍ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: هَذَا خَالِي فَلْيُرِنِي امْرُؤٌ خَالَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Абу Ваққос келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мана бу менинг тоғам. Бас, ким менга ўз тоғасини кўрсата олади!» дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг волидалари Омина бинти Ваҳб Бани Зуҳра қабиласидан бўлганлар. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ҳам Бани Зуҳра қабиласидан бўлганлари учун Набий алайҳиссалом у кишини «тоғам» деганлар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Yo asling kabi ko'rin, yo ko'ringaning kabi bo'l!
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🕋 @islomuz
Halol taomni ham me'yorida yeyish kerak
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Она ризоси
Қадим замонларда Балх шаҳрида софдил, диндор одам бўлган экан. Бу инсоннинг Солиҳ исмли ўғли бўлиб, ҳақиқатдан ҳам исми жисмига монанд одобли, ростгуй ўспирин экан. Бир оз вақт ўтиб отасидан айрилган Солиҳ етим қолибди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
O'lchovdan urib qolish haromdir
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 6-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Nabiy sollallohu alayhi vasallamning beshinchi farzandlari
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
Шаржа халқаро китоб кўргазмаси иш бошлади
Қирқ иккинчи Шаржа халқаро китоб кўргазмасида Қуръони Каримнинг аудио китоби, Брайл алифбосидаги адабиётлар кенг намойиш этилмоқда.
👉 Батафсил
@islomuz
Ҳаётда қандай яшаш керак?
Инсон зоти борки, бу ҳаётда яхшиликка, эзгуликка интилиб яшашни хоҳлайди. Бироқ инсон ҳаётда чиройли яшаши учун нималарга эътибор бериши, ғафлатда қолмаслиги барчасидан муҳимроқдир.
Бу ҳақда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири Ҳилол» китобларида: «Қуръони Карим таъбири бўйича, ҳақиқий ҳаёт иймон ва Исломдир. Инсон буларсиз ўликдир. Киши иймон ва Ислом билангина тўлақонли ҳаёт маъносига эга бўлади. Иймонсиз ва Исломсиз ҳаёт кечиргандан кўра кечирмаган яхшироқ. Шунинг учун ҳар бир одам тезроқ ўзини ўнглаб, ўз вақтида Аллоҳ ва Расулининг чақириғига жавоб бериб, ўзларига ҳаёт берадиган иймон ва Ислом йўлига юришлари лозим», деб ёзилган.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Allohga hamd aytish bilan boshlanmagan ish...
Har qanday holatda Alloh taologa hamdu sano va tasbeh aytish, Uni poklab yod etish va namoz oʻqib ibodat qilish johil odamlardan yetgan ozorlarni yengillashtiradi. Har bir muhim ish Allohga hamd aytish bilan boshlanmasa, oxiri kesik boʻladi.
Bismillahir Rohmanir Rohiym.
Alloh taologa bitmas-tuganmas hamdu sanolar boʻlsin.
Paygʻambarimizga mukammal va batamom salavotu durudlar boʻlsin.
🌐 YouTube
🔗 Maqola
@islomuz
#зикр_ва_дуо
Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради. Мен салом айтган кишига алик оламан», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21423
@islomuz
Koʻp yeyish insonning koʻp xislatlarini yoʻqotadi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Вайсул Қароний ва онага итоат
Вайсул Қароний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишқи билан ёниб юрарди. Кўнглига тугиб қўйган орзуси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жамолини кўриш эди. Бу ишқ ила кунлар ўтиб борарди. Бир куни онасига:
– Онажоним, рухсат этсангиз Мадинага бориб, суюкли Пайғамбаримизнинг муборак юзларини кўрсам, зиёрат қилсам, - деди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Саудияда Араб-Ислом қўшма саммити ўтказилди – муҳим иқтибослар
Араб давлатлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзолари раҳбарлари Ғазода ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақиришди.
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида Араб давлатлари Лигаси (AL) ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (OIC) фавқулодда қўшма саммити ўтказилди. Тадбир Ғазо секторидаги вазиятга бағишланди.
Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21419
@islomuz
Ҳавз олдида мен билан учрашгунча...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар. Шунда ансорлардан бири туриб деди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Фалончини амалга қўйганингиз каби мени ҳам бирор амалга қўйинг! Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам дедилар:
– Сизлар мен ўтгандан кейин «фақат ўзини ўйлаш»га йўлиқасиз. Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!
Олдинроқ ўқиган эдим, Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди:
– Кел, мана шу қудуқдан сув ичайлик.
Бишр деди:
– Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#maʼlumot #taqdimot
🎤 Onlayn taqdimotga marhamat
Abdul Azim Ziyouddin domlaning «Siz Paygʻambarni taniysizmi?» kitoblari onlayn taqdimoti bugun 19:30 da boshlanadi.
☪️ Suhbatda ustozning oʻzlari ishtirok etib, kitob haqida, siyrat haqida qimmatli maʼlumotlar beradilar, inshaalloh.
🔗 Suhbatni quyidagi havola orqali tinglashingiz mumkin:
/channel/hiloldasturlari?livestream
👉 Batafsil maʼlumot: /channel/hiloldasturlari/815
🟢 Telegram | 🟢 Instagram | 🟢 Facebook | 🟢 HilolDasturlari?sub_confirmation=1">YouTube
Болаларнинг салб юриши
XIII асрнинг бошида Европада фақат гуноҳсиз болаларгина Муқаддас Ерни озод этишга қодир, деган ишонч тарқалди. «Ғайридин»лар томонидан муқаддас қабрни «ишғол» этилганига куйинувчи дин тарғиботчиларининг оташин нутқлари асосан Шимолий Франция ва Рейнбўйи Германиясидаги деҳқон оиласининг фарзандлари бўлган болалар ва ўсмирлар ўртасида акс-садо берди. Черков маъмурлари мазкур ҳаракатга тўсқинлик қилишмади.
👉 Тўлиқ ўқиш
👉 Биринчи салб юриши
👉 Иккинчи салб юриши
👉 Учинчи салб юриши
👉 Тўртинчи салб юриши
👉 Бешинчи салб юриши
👉 Олтинчи салб юриши
👉 Еттинчи салб юриши
👉 Саккизинчи салб юриши
@islomuz
Сени тинглаётганимни кўрганингда эди!
Кеча қоронғу эди. Осмондаги зулматни парчалаб ташлайдиган ой ҳам кўринмасди. Ҳали шаҳарлар нур кўрмаган. Аммо гўшт ва қондан иборат бир Ой Мадина кўчаларида қадам ташлаб борарди. Бу ой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар!
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Келасиз қачон?
Бу кун боғларимни қопламиш хазон,
Гулзорим бе диллар айлади яксон,
Кўзлар интиқ боқар йўлингиз томон,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Мурғак ғунчаларни этдилар нобут,
Аларга печакдан ясадим тобут,
Висолга зор бўлдик, Илоҳим шоҳид,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Кўнглимни озорлар этдилар абгор,
Ҳолимдан тинмайин кулмоқда ағёр,
Сиғидирмайин қўйди ҳаттоки мозор,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Гулзорим хорлади қарғаю зоғлар,
Бинафша устига қулади тоғлар,
Кўриб кўрмаганга олмоқда соғлар,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Ҳижрон кундан кунга олар аланга,
Оҳларим сиғмайди бутун оламга,
Қон юргизиб шўрлик муздек танамга,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Ошиқлар ошиқар висол онига,
Ифорингиз ором алар жонига,
Муҳаббат тўлдириб дунё томига,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Сочингиздан томган ул ёқут, дурлар,
Нархига баробар келмайди ҳурлар,
Кўнгилларга бериб ажиб сурурлар,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Маҳбубим номини олган эй гўзал,
Ҳақингизда томмиш ул тилдан асал,
Насаби оламда энг поки насл,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Кутаман тоинки бор танда жоним,
Қўлларингиз тутсам йўқдир армоним,
Унгача оламни тутгай фиғоним,
Гул юзлигим мени, келасиз қачон?
Роббано раҳм айла, Умидинг ночор,
Ул ёр висолига минг зор, интизор...
©️ Умиджон Хасанов
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21408
@islomuz
#жума
Жумадан олдинги ва кейинги суннат намозлари
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا صَلَّيْتُمْ بَعْدَ الْجُمُعَةِ فَصَلُّوا أَرْبَعًا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлсангиз, тўрт ракъат ўқинг», – дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
وَرُوِيَ عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ كَانَ يُصَلِّي قَبْلَ الْجُمُعَةِ أَرْبَعًا، وَبَعْدَهَا أَرْبَعًا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши жумадан олдин тўрт ракъат, жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар».
Термизий ривоят қилган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/12333
@islomuz