islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

Munofiqun surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#қуръони_карим

«Hilol Nashr» нашриётида чоп қилинган мусҳафи шарифлар сотувда

Мусҳафларни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз, kitoblardunyosi.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Мусҳафи шариф (Мадина босма, катта ўлчамда) — 145 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (Тажвидли, 30 жилдли) — 160 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (Мадина босма, ўрта ўлчамда) — 56 000 сўм

👉 Мусҳафи шариф (Тажвидли) — 52 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди

«Томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз», деди президент ИҲТ саммитидаги нутқида. Ўзбекистон раҳбари Фаластин халқи мустақил давлат қуришга ҳақли эканини яна бир бор таъкидлади. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга ва расмий Кобулни минтақавий интеграцияга жалб қилишга чақирди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ҳазратимдан ёдгорлик – «Hilol»

«Ҳилол» журналининг ўтган сонларида каминанинг битиклари чоп этилган эди. Орадан вақт ўтиб, журнал таҳририяти томонидан унинг 50-сони тақдимотига таклиф қилиндим. Қўлимга таклифнома келиб тушганида, журнал саҳифаларида ижод маҳсулларимни кўриб қандай ҳаяжонланган бўлсам, қалбимни яна шундай сурур эгаллаб олди.

Аллоҳ, дея йўлга тушдим. Борган вақтим кўрдимки, диёримизнинг улуғ аҳли илмлари билан ҳаммажлис бўлиш бахтига мушарраф бўлибман. Тадбир бошланиб, меҳмонлар бирма-бир саҳнага таклиф қилинар экан, мен хаёллар оламига чўмдим.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Аллоҳ барча нарсани билувчидир

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим ҳақидаги: «Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирди. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан» деган сўзини тиловат қилдилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kelin tomondan narsa ta'ma qilishlik

©️ Nozimjon Hoshimjon & Yorqin Xalil

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Қишлоқда туриб амал қилавер!

Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳижрат қилмоқчи эканини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:
– Ҳолингга вой бўлсин! Ҳижрат иши қийин. Сенинг туянг борми?
Аъробий айтди:
– Ҳa!
– Унинг закотини берасанми?
– Ҳa!
– Уни бировларга бериб турасанми? (яъни, закотдан ташқари уни бировларга сутини соғиб ичиши ва бошқа нарсаларда ишлатиши учун бериб турасанми?)
– Ҳа!
– Унда қишлоқдан туриб амал қилавер. Аллоҳ таоло сенинг амалингни камайтириб қўймайди!


👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Jamiyat ichida zino gaplarni gapirish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Ҳомиджон домла Ишматбеков халқаро форумда иштирок этмоқда


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Бирлашган Араб Амирлиги Фатво кенгашининг таклифига биноан шу йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этмоқда.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Саудия Арабистони 2024 йилги Ҳаж мавсумига беш мингдан ортиқ бино қуради


Зиёратчилар Ҳаж ибодатини хавфсиз ва қулай шароитда бажаришлари учун Саудия Арабистони ҳукумати янги қоидаларни жорий қилди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Парижда Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари тақдимоти ўтказилди


Париждаги араб маданияти кўргазмасида Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари тақдимоти турли мамлакатлардан ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда «Al-Arabiya» нашри хабар берди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Қанча гўшт ейиш керак?

Инсон истеъмол қиладиган маҳсулотларнинг асосий қисми – 65 фоизини мева ва сабзавот, шунингдек, ҳар хил дон-дундан тайёрланган нон ва бўтқалардан иборат бўлиши, 1/3 қисмини (30 фоизи) оқсилга бой маҳсулотлар – гўшт (шу жумладан, парранда ва балиқ гўшти) ҳамда дуккакли экинлар, 5 фоизини эса сут маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи ташкил этиши лозим.

Ҳар куни тахминан икки литр (ёзда уч литр) суюқлик ичишимиз, озуқаларнинг имкон қадар мавсумга мос бўлишини инобатга олишимиз, яъни баҳор ва ёзда ўсимликлар, қишда оқсил ва ёғга бой маҳсулотларга кўпроқ ўрин ажратишимиз керак.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Nabiy sollallohu alayhi vasallamning uchinchi farzandlari

©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil

🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Қуш ризқлангани каби...

Кўп инсонлар Аллоҳга таваккул қилишни нотўғри фаҳмлашади. Таваккулни сабабларни тарк қилиш деб ўйлашади. Булар уни ё унутишади, ёки ўзларини унутганга солишади. Сабаблар Аллоҳнинг қадарида воқе бўладиган ишлардир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу борлиқда биз риоя қилишимиз лозим бўлган қонунларни жорий этган.

Инсон қодир бўлганича бу қонунларга риоя қилиши лозим. Ана шундан сўнггина ишончини Аллоҳга боғлайди. Аллоҳ изн бермаса, бу сабаблар зарар ҳам, фойда ҳам бера олмаслигига эътиқод қилади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazrat o‘ziga ato qilingan ilmni xalqiga yetkazdi

©️ Doktor Muhammad al-Bishariy

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 57-sonini dushanba kuni soat 21:00 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mo'ta jangi maydoni

Islom tarixi deganda Islom davlatlarining va musulmon xalqlarning Islom dinining ilk davrlaridan boshlab hozirgi kungacha bo‘lgan muddatdagi tarixi ko‘zda tutiladi. Tarix bir ummat o‘zining o‘tmishiga borib keladigan va hoziri bilan o‘tmishi o‘rtasidan joy olgan ko‘prikdir. Shu bilan birga, tarix beqiyos va uni kelajak avlodga yetkazish omonat hamdir.

Bu omonatni yetkazish borasida islom.uz portali sizga yordamchi bo‘ladi.

📹 YouTube

#Rasululloh_qadamjolari

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Toʻgʻri ovqatlanishni yoʻlga qoʻysak...

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Arab tili nahv-sarf darsliklari.

MUNDARIJA:

BOSHLANG"ICH DARAJA

Arab tilini o'rganamiz ||
Muallimi soniy || Muallimi soniy oson uslubda || Iqro kitobi | Minvar || Alifbo kitobi || "Zakariyo bilan o'rgan" || Bolalar sahifasi (oyatlar ). || Ustodi avval || O'qish kitobi || Arab tili bolalar uchun | O'ynayman o'rganaman|| Bayna yadayk || Shifohiyya (og'zaki darslar) kitobi. | Alkamil A1, A2| Durusul lug'atil arobiyya (Madina kurs) 1-qism | Mabdaun nahv | Mabdaus sarf | Avomil
Arab adabiy tili 1-kitob l Arab adabiy tili 2-kitob l
*************************
O'RTA DARAJA

Arab tili grammatikasi || Soddalashtirilgan arab tili grammatikasi || Hikoyalar || O'qish asoslari kitobi || Payg'ambarlar qissasi || Sarf nahv muallimi || Durusul lug'atil arobiyya (Madina kurs) 2-qism | Takallum || Taysirus sarf ||

*******************

YUQORI DARAJA

Mukammal sarf ilmi || Janohut tolib | Janohut tolib asl o'zbek tilida|| Najohut tolib || Durusun nahviyya 1-kitob 🔴 || Mabdaul qiroa || Nahv son || Nahv va sarf || Ta'limul muta'allim || Shifohiyya arab tilida tahlil. | Durusul lug'atil arobiyya (Madina kurs) 3-kitob | Sharh qotri nada va ballu soda |

Mutolaa uchun #bataqa , #kunlikmutolaa
———
eski mundarija

@arabicuz_nahv


mabdaun nahv |||

Читать полностью…

Islom.uz

​​#зикр_ва_дуо

Набий алайҳиссаломга салавот айтиш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қабримни байрам ўтказиладиган жой қилиб олманглар. Балки менга салавот айтинглар. Қаерда бўлсанглар ҳам, менга салавотларингиз етиб келади», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21399

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

InfinBANK Ислом молиясига эътибор қаратмоқда

InfinBANK бизнес вакилларига ўз лойиҳаларини молиялаштириш имконини бермоқда. Банк бу учун Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ҳамда Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан келишувларга эришган.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ҳаёт йўллари (ўн учинчи мақола)

Тарихчиларнинг ривоят қилишларича, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу баланд бўйли, улов минсалар, оёқлари ерга тегай деб турадиган, соқоллари ингичка, ёноқлари кичкина, қотма жуссали ва ўта чидамли одам эдилар.

👉 Тўлиқ ўқиш

👉 Биринчи мақола

👉 Иккинчи мақола

👉 Учинчи мақола

👉 Тўртинчи мақола

👉 Бешинчи мақола

👉 Олтинчи мақола

👉 Eттинчи мақола

👉 Саккизинчи мақола

👉 Tўққизинчи мақола

👉 Ўнинчи мақола

👉 Ўн биринчи мақола

👉 Ўн иккинчи мақола

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

⚠️ Bir soniyalik xato

🚦 Yo‘l qoidalariga qatʼiy rioya qiling, o‘zingiz va atrofdagilar hayotiga befarq bo‘lmang!

📹 YouTube

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#masnaviyxonlik

«Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 13-darsi


Suhbatga Rustamjon domla Rahmatullohzoda, Mirzo Kenjabek ustoz hamda Buxoro shahridagi «Xoʻja Ismat Buxoriy» masjidi imomi Salohiddin domla Gadoevlar tashrif buyurishadi

🔴 Jonli efir

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

​​Саккизинчи салб юриши

Салбчиларнинг Яқин Шарқдаги енгилиши.
1250 йилларнинг иккинчи ярмида христианларнинг Сурия ва Фаластиндаги позицияси бирқанча мустаҳкамланди, чунки бу вақтда мусулмон давлатлари мўғул-татар истилосига қарши курашишига тўғри келганди.

Аммо 1260 йилда Миср султони Бейбарс Сурияни ўзига бўйсундирди ва аста-секин салбчилар қалъаларини забт эта бошлади: 1265 йилда у Қайсарияни забт қилди, 1268 йилда Яффани қўлга киритди, шу йили Антиохияни забт этиб, Антиохия князлигига барҳам берди.

👉 Тўлиқ ўқиш

👉 Биринчи салб юриши

👉 Иккинчи салб юриши

👉 Учинчи салб юриши

👉 Тўртинчи салб юриши

👉 Бешинчи салб юриши

👉 Олтинчи салб юриши

👉 Еттинчи салб юриши

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Дуо ижобатининг энг катта омили

Асарда келишича, бир киши Ийсо алайҳиссаломга деди:
- Менга насиҳат қилсангиз!
Ийсо алайҳиссалом дедилар:
- Ейдиган нонинг қаердан келаётганига қара!
Яъни, ҳалол меҳнат қил!
Анбиёларнинг даъватлари бир хил. Аллоҳнинг ҳузуридаги дин битта.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ покдир. Пок нарсани қабул қилади».
Аллоҳ таоло пайғамбарлари орқали мўъминларга амр қиляпти:
«Эй пайғамбарлар! Покиза нарсалардан еб, солиҳ амал қилинглар!.
Албатта, Мен нима амал қилаётганларингизни билувчиман»
(Мўминун сураси, 51-оят).

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shayx hazratlari doim yurt tashvishi bilan yurar edilar

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 57-soni

Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.

Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.

🔗 Premyera

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Жаҳонгир қори Неъматов Халқаро Қуръон мусобақасида
ҳакамлик қилди

Қозоғистоннинг Миллий Республика байрами муносабати билан илк бор ўтказиладиган I Халқаро Қуръон мусобақасида Тошкент ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳакамлик қилди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning din tashvishida yurgani ko‘rinib turar edi

©️ Doktor Muhammad al-Bishariy

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 57-sonini dushanba kuni soat 21:00 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Еттинчи салб юриши

(1248–1250)

Ўн йиллик тинчлик сулҳи муддати тугаши билан салбчилар мусулмонларга қарши бир неча бор ҳужумлар уюштирдилар. 1239 йилда Фаластинда Наварра қироли Тибо I (1234–1253) қўшин ташлади, аммо унинг ҳаракати ҳеч қандай муваффақият келтирмади. Қирол Генрих III (1216–1272) нинг укаси граф Ричард Корнуэльский қўмондонлигидаги инглиз рицарларининг 1240–1241 юриши нисбатан омадли бўлди.

Ричард Миср султони Айюбнинг барча асир христианларни озод қилишига эришди ва ватанига жўнаб кетди. Аммо 1244 йилда Айюб турк ёлланма аскарларидан қўшин тўплаб Фаластинга бостириб кирди, Қудусни эгаллади ва Ғазо ёнидаги жангда салбчиларни мағлуб этди.

👉 Тўлиқ ўқиш

👉 Биринчи салб юриши

👉 Иккинчи салб юриши

👉 Учинчи салб юриши

👉 Тўртинчи салб юриши

👉 Бешинчи салб юриши

👉 Олтинчи салб юриши

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал