islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

#Kitobxonlik_Maktabi

«Bir marta oʻqing, ming bora oʻylang» kitobining taqdimoti boshlandi

👉YouTube orqali ko‘rish

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Миср Вақф вазирлиги иш фаолияти ҳақида маълумот берди

Миср Вақф вазирлигининг расмий веб-сайтида бир мақола эълон қилди. Унда Қуръони Карим тўгараклари бутун мамлакат бўйлаб кенгайгани маълум қилди. Бу ҳақда iqna.ir нашри хабар берди. Мазкур тўгаракларда 145 мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этмоқда.

Вақф вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Қоҳира, Суҳаж, Гиза ва Асют вилоятларида Қуръон Карим тўгаракларида энг кўп ўқувчилар қатнашмоқда.

Миср Вақф вазирлиги оддий халққа Қуръони Каримнинг тўғри тиловатини ўргатиш билан бирга Қуръони Карим тафсири бўйича ҳам тўгараклар ташкил қилишни бошлади.

Халқаро мусобақалар билан бир қаторда Қуръони Каримнинг турли даражаларида ҳифз мусобақалари ўтказиш, тафсир, фиқҳ, ҳадис илми ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид, Қуръон таълими бўйича тўгараклар, шу билан бир қаторда мисрлик кекса қорилар иштирокида ўтказиладиган маросимлар Миср Вақф вазирлигининг энг муҳим Қуръони Каримга алоқадор фаолияти бўлиб, сўнгги йилларда кенг миқёсда ривожланиб бормоқда.

https://islom.uz/maqola/21358 

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Nabiy sollallohu alayhi vasallamning farzandlari

©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil

🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Bolani qulogʻiga azon aytish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Инсон тилига эҳтиёт бўлмоғи лозим

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада бемор бўлиб, жисми заифлашиб, озғин бўлиб қолган бир кишини зиёрат қилгани бордилар. Кўрган киши уни куни битган деб ўйлар эди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Yaxshi va yomon xulqni ajratish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

У
стоз Икром Шарифнинг падари бузрукворлари Маъруф отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, шогирдларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
 
«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

Манзил: https://maps.app.goo.gl/AkuYFYSpmR3utDA87

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

​​Бешинчи салб юриши

1215 йилда Иннокентий III Ғарбни янги салб юришига чақирди, унинг меросхўри Гонорий III (1216–1227) 1216 йилда мазкур чақириқни такрорлади. 1217 йилда Венгрия қироли Эндре II қўшин билан Фаластинга келди. 1218 йилда бу ерга икки юздан зиёд кемаларда Фрисландия ва Рейнбўйи Германиясидан салбчилар келишди.

Худди шу йили Қуддус қироли Жан де Бриен ва учта диний-рицарлик ордени буюк магистрлари қўмондонлигидаги жуда катта қўшин Мисрга бостириб кирди ва Нил дарёси этагидаги муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Димёт қалъасини қамал қилишди. 1219 йилнинг ноябрида қалъа забт этилди. Папа легати кардинал Пелагий талабига кўра салбчилар Миср султони ал-Комилнинг Димётни Қуддусга алмаштириш тўғрисидаги таклифини рад этишди ва Қоҳирага ҳужум бошлашди, бироқ мисрликлар қўшини ва Нил тошқини орасида исканжада қолиб кетишди. Беталофат чекиниш имконини қўлдан бермаслик учун улар Димётни қайтаришга ва Мисрдан чиқиб кетишга мажбур бўлишди.

👉 Манба

👉 Биринчи салб юриши

👉 Иккинчи салб юриши

👉 Учинчи салб юриши

👉 Тўртинчи салб юриши

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​#жума

Жума намозининг ракъати

قَالَ عُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: صَلَاةُ الْجُمُعَةِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْفِطْرِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْأَضْحَى رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ السَّفَرِ رَكْعَتَانِ تَمَامٌ غَيْرُ قَصْرٍ عَلَى لِسَانِ مُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ.
وَلِلنَسَائِيِّ وَالتِّرْمِذِيِّ: مَنْ أَدْرَكَ مِنْ صَلَاةِ الْجُمُعَةِ رَكْعَةً فَقَدْ أَدْرَكَ الصَّلَاةَ. وَلِلدَّارَقُطْنِيِّ: مَنْ أَدْرَكَ مِنَ الْجُمُعَةِ رَكْعَةً فَلْيُصَلِّ إِلَيْهَا أُخْرَى، وَمَنْ فَاتَتْهُ الرَّكْعَتَانِ فَلْيُصَلِّ أَرْبَعًا.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жума намози икки ракъатдир. Рўза ҳайити намози икки ракъатдир. Қурбон ҳайити намози икки ракъатдир. Сафар намози икки ракъатдир, тўлиқдир, қаср эмасдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидандир».
Насоий, Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Насоий ва Термизийнинг ривоятларида:
«Ким жума намозидан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топган бўлади», – дейилган.

Дорақутнийнинг ривоятида эса:
«Ким жумадан бир ракъатни топса, унга бошқа бир ракъатни қўшсин. Кимдан икки ракъат ҳам ўтган бўлса, тўрт ракъат ўқисин», – дейилган.

عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَاةُ الْأَضْحَى رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْفِطْرِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْمُسَافِرِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْجُمُعَةِ رَكْعَتَانِ، تَمَامٌ لَيسَ بِقَصْرٍ عَلَى لِسَانِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ مَاجَهْ.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан собит бўлган: «Азҳо намози икки ракъатдир, Фитр намози икки ракъатдир, мусофирнинг намози икки ракъатдир, жума намози икки ракъатдир, тўлиқдир, қаср эмасдир».
Насоий, Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21345

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ҳаёт йўллари (ўн биринчи мақола)

Бу даврга келиб, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг энг кўзга кўринган арбобларидан бирига айланган эдилар. Ҳатто ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуга бир гап бўлиб қолса, ўринларига Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳуни халифа қилиш ҳақида маслаҳатлар ҳам бўлган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

👉 Биринчи мақола

👉 Иккинчи мақола

👉 Учинчи мақола

👉 Тўртинчи мақола

👉 Бешинчи мақола

👉 Олтинчи мақола

👉 Eттинчи мақола

👉 Саккизинчи мақола

👉 Tўққизинчи мақола

👉 Ўнинчи мақола

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Kahf sohiblari 1-qism

Rasululloh ﷺ qadamjolari

Islom tarixi deganda Islom davlatlarining va musulmon xalqlarning Islom dinining ilk davrlaridan boshlab hozirgi kungacha bo‘lgan muddatdagi tarixi ko‘zda tutiladi. Tarix bir ummat o‘zining o‘tmishiga borib keladigan va hoziri bilan o‘tmishi o‘rtasidan joy olgan ko‘prikdir. Shu bilan birga, tarix beqiyos va uni kelajak avlodga yetkazish omonat hamdir.

Bu omonatni yetkazish borasida islom.uz portali sizga yordamchi bo‘ladi.

Bu borada yurtimizning yetuk ulamosi, Qur’oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid bilan «Rasululloh ﷺ qadamjolari» ko‘rsatuvi orqali qadam tashlaymiz.

🔗 YouTube

#Rasululloh_qadamjolari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Bolalarga taomlanish odobini oʻrgatish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Amallar sandigʻi

Kumayl ibn Ziyod rivoyat qiladilar:

«Hazrati Ali roziyallohu anhu bilan birga aylanib yurar edik. Jabbon qabristoni yonidan oʻtayotganimizda, u kishi qabristonga qarab:

– Ey qabrlarda yotganlar, ey suyaklari chirib, tuproqqa qorishganlar, ey qorongʻuliklarda yolgʻiz qolganlar, sizlarda nima gap? Bizdan soʻrasangiz, mollaringiz taqsimlandi, bolalaringiz oʻksiz va yetim qoldi, xotinlaringiz boshqa turmush qurishdi. Bizda ana shunday xabarlar. Sizlarda qanday xabarlar bor? – deb soʻradilar.

Soʻngra men tomonga burilib:

– Ey Kumayl, agar ularga javob qilish uchun izn berilganida: «Ozuqaning eng yaxshisi taqvodir», deb aytishgan boʻlar edi, – dedilar.

Bir ozdan keyin esa yigʻlab, bunday dedilar:

– Ey Kumayl, qabr amallar sandigʻidir. Buni faqat oʻlganingdan soʻng bilasan...»

🔗 https://islom.uz/maqola/21114

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Мутахассислар сочнинг хусусиятларини ўрганиб чиқишди

Соҳа мутахассисларининг маълумотларига кўра, инсоннинг бошида тахминан уч юз минг дона соч толаси бўлар экан. Ҳар бир тола остида вена, артерия қон томирлари, асаб толаси ва мускул жойлашиши тадқиқот натижасида маълум бўлди.

Бундан ташқари, ҳар бир соч толасининг остида ёғ ва ранг безлари ҳам бўлар экан.

Инсон танасининг деярли 95 фоизи тук билан қопланган бўлиб, фақат кафт ва оёқ ости бундан мустасно.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ўзингиздан пастта қаранг!

Мушкулотимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидаги нарсага қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Олтинчи салб юриши (1228–1229)

Папалар Гонорий III ва Григорий IX (1227–1241) босими остида Германия императори, Қудус тахти ворисаси Иолантанинг эри Фридрих II (1220–1250) 1228 йилнинг ёзида Фаластинга юриш қилди. Ал-Комилнинг Дамашқ ҳукмдори билан низосидан фойдаланиб, у Миср султони билан иттифоқ тузди.

Улар ўртасида тузилган ўн йиллик тинчлик сулҳи шартига кўра, ал-Комил барча христиан асирларни озод қилди ва Қудус қироллигига Қудус, Байтуллаҳм, Назарет ҳамда Байрутдан Яффагача бўлган денгиз соҳилини қайтариб берди, Муқаддас ер христиан ва мусулмон зиёратчилари учун бирдек очиқ бўлди. 1229 йил 17 мартда Фридрих II тантанали равишда Қудусга кириб келди, бу ерда тож кийиб, кейин Италияга жўнаб кетди.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21356

👉 Биринчи салб юриши

👉 Иккинчи салб юриши

👉 Учинчи салб юриши

👉 Тўртинчи салб юриши

👉 Бешинчи салб юриши

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Халқаро Қуръон мусобақасида вакилларимиз ҳакам ва иштирокчи сифатида қатнашади

2023 йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Остона шаҳрида Халқаро Қуръони Карим тиловати мусобақаси ўтказилади.

Қозoғистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган ушбу беллашувда Саудия Арабистони, Миср, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Индонезия, Малайзия, Туркия ҳамда Ўзбекистон вакиллари иштирок этади.

Ушбу нуфузли тадбирда қатнашиш ҳамда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида бугун, 30-октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори Жалилов Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Халқаро мусобақанинг биз учун яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда қорилар чиқишини баҳолаб борадиган ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида ҳамюртимиз, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Нематов ҳам бор.

https://islom.uz/maqola/21357

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Атрофимизни мўъжизалар қуршаб олганини наҳот билмасак?!

«Аллоҳ»
ёзуви бор қўзичоқ, тарвуз, қовун, тухум, булут, ёнмай қолган Каъба расми, рукуъ ва сажда қилиб турган дарахт, харсангтош кабиларни «мўъжиза» деб айтишади. Нима, шулар пайдо бўлмагунча бошқа мўъжизаларга эътибор бермай, ибодат қилмай юраверамизми?!

Атрофимизни мўъжизалар қуршаб олганини наҳот билмасак?!

Бошимиз узра устунсиз кўтариб қўйилган осмон, ўта улкан оғирликка эга бўлса-да, қулаб тушмайдиган атмосфера қобиғи, бу қобиқнинг азот, кислород, инерт газлардан иборат қилиб яратилгани, бир тупроққа экилган ва бир сувдан ичадиган ўсимлик ва меваларнинг турлича бўлиши, хулқи энг гўзал инсоннинг бизга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) этиб юборилиши, у зот алайҳиссаломга Қуръони Каримнинг нозил этилгани, саҳобаларнинг кучли иймон, муҳаббат ва хотирага эга бўлганлари, сайёрамизнинг тортишиш кучига эга қилиб яратилгани, Ерда сув миқдори қуруқликдан кўпроқ қилиб қўйилгани, танамизнинг тузилиши, аъзоларимизнинг жойлаштирилиши, жонзотларнинг турличалиги ва ҳоказолар Аллоҳ таолонинг улкан мўъжизалари эмасми?!

Ҳатто битта баргнинг тузилиши Аллоҳ таолонинг борлиги, бирлиги, қудрати ва мусаввирлигига далолат қилади.

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/21112

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Solatan Tunajjiyna

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Истихора – хайрни талаб қилиш

«Истихора»
сўзи луғатда «хайрни талаб қилиш» деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Қалб нима?

Инсон бутун танага қон етказиб берадиган қалбдан ташқари руҳий қалбга ҳам эгадир. Бу руҳий қалб моддий қалбга олий даражада боғлиқ. Бу руҳий қалб воқеликда нафс билан руҳ ўртасидаги боғловчи кўприк вазифасини бажаради.

Қуръонда унинг тўрт даражаси бор. Уни юксалиш тартибига кўра тақсимланиши: юрак, қалб, дил ва онг. Онг деб гоҳида дил билан ақлнинг бирикмасини айтишади. Юрак нафсда кўринади, онг эса руҳда кўринади. Аллоҳ азза ва жалланинг назаргоҳи мана шу қалбдир.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Savdoga oid ilmni o'rganish zarur

«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 4-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

🔗 YouTube

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Nabiy sollallohu alayhi vasallamning ikkinchi joriyalari

©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Нега бунча синиқ ҳолатдасан?

Мусулмонлар Уҳуд жангидан мағлуб бўлиб қайтишди. Аслида, бизни тарбиялайдиган, нафсларимизни, хатоларимизни кўрсатадиган мағлубият туғёнга бошлайдиган ғалабадан афзалдир. Аллоҳ таоло бу умматни ҳар хил усул билан тарбия қилишни истади. Агар уммат Аллоҳ ва Расулига итоат этмаса, унга нусрат берилмаслигини англатишни ирода қилди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Soff surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Россияда Ислом банкчилигини татбиқ қилиш бошланган

Россияда ислом молия маҳсулотларига бўлган талабни инобатга олган ҳолда ислом банкчилигини татбиқ қилиш бошланган. Бу ҳақда forbes.ru манбаси хабар берди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Тулайҳа ҳақида

Тулайҳа ибн Хувайлид Асадий аслида коҳин эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик пайтларида пайғамбарлик даъвосини қилди. Унга ўз қавмидан ва бошқа араблардан турли хил тоифалар эргашишди. У Нажднинг шарқий тарафидаги Ироққа яқинроқ, Бану Асад қабиласининг Самийро номли ерида эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қарши урушиш учун Зирор ибн Азвар Асадий розияллоҳу анҳуни юбордилар. У етиб борай деганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари ҳақида хабар келиб қолди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Chap qoʻlda ovqat yesa boʻladimi?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатуви танловининг навбатдаги ғолиби аниқланди

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг навбатдаги ғолиби аниқланди. Ҳайъат аъзолари томонидан танловнинг 50-сонидан 55-сонигача бўлган кўрсатувлар бўйича Фарғона вилояти Қува туманидан Абдураимов Абдумаликжон Хасанбой ўғли «Энг яхши фикр-мулоҳаза» танловининг ғолиби деб топилди.

👉
Тўлиқ ўқиш

👉 Ҳазратни хотирлаб

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал