islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

​​Аёлларнинг ноёб табиати

Аёлларнинг ажойиб хусусиятларидан бири шуки, ҳар бир аёл қизи учун ўзи топганидан-да, (яъни эридан) афзалроқ куёв топишни орзу қилади.

Шунингдек, аёл аниқ ишонадики, ўғли отаси топган жуфтдан, (яъни ўзидан) яхшироқ жуфти ҳалол топа олмайди.

©️ Нобель мукофоти соҳиби, мисрлик адиб Нажиб Маҳфуз

👉
Манба: https://islom.uz/maqola/21306

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Учинчи салб юриши (1189–1192)

1150 йилларнинг бошида Фаластиндаги салбчи давлатларнинг аҳволи бирмунча яхшиланди: 1153 йили улар Асқалонни эгаллашга муваффақ бўлишди. Аммо 1170 йилларга келиб улар янги хатар билан рўбарў келишди: 1176 йили Мисрнинг янги султони Салоҳиддин Сурияни ўзига бўйсунтирди ва салбчилар унинг ҳукумронлиги халқаси ичида қолдилар.

1187 йили Қуддус қироллигининг энг йирик феодалларидан бири Рено Шатийонский Салоҳиддиннинг синглиси келаётган карвонни қўлга киритади, бу эса султоннинг насроний давлатига ҳужум қилишига сабаб бўлади.

👉 Тўлиқ ўқиш

👉 Биринчи салб юриши

👉 Иккинчи салб юриши

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Муфтий ҳазратлари нуфузли конференцияда муҳим масалаларни илгари сурдилар

2023 йил 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

Халқаро конференцияда муфтий ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар. 

Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21303

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mo‘minlarning onasi Ummu Habiba binti Abu Sufyon

©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ёлғончи онам

Марҳум суриялик режиссёр, доктор Мустафо Аққод ҳаёти ҳақида гапириб берар экан, қуйидагича ҳикоя қилади:
«Илгари мен оналар ёлғон гапирмайди деб ўйлар эдим, аммо менинг онам менга саккиз марта ёлғон гапирганидан сўнг, гумоним нотўғри эканини тушуниб етдим.
Келинг, онамнинг менга айтган ёлғонларини сизга ҳам айтиб берай.

Ёлғонлар тарихи менинг туғилганимдан бошланган.

Мен жуда камбағал оиланинг ёлғиз фарзанди бўлганман. Оиламиз ночор бўлгани сабабли, уйимизда ҳеч қачон қорин тўядиган даражада егулик бўлмаган. Мабодо очликдан ўлмаслигимиз учун, қаердандир озгина бўлса-да гуруч олиб келинса, онам ўзининг ҳаққини ҳам емасдан, менга берар эди. Косасидаги гуручни менинг косамга ағдараётиб: «Болам, сен егин, менинг қорним тўқ», дер эди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Бухорода икки минг намозхонга мўлжалланган масжид қурилмоқда

Бухоро шаҳар «Шарқ икки» мавзесида жойлашган «Сайфиддин Бохарзий» жомеъ масжидининг қурилиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур масжид қурилишига ҳисса қўшиш мақсадида, «Вақф» хайрия жамоат фонди, Бухоро вилояти филиали томонидан ўттиз миллион сўм миқдоридаги маблағ хайрия сифатида тақдим этилди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#kitobxonlik_maktabi

«Nubuvvat va risolat» kitobi boʻyicha eʼlon qilingan #chaqiriq ning xatmona tadbiri

«Kitobxonlik maktabi» loyihamizning navbatdagi 86-soni Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining «Nubuvvat va risolat» kitobi boʻyicha

🔴 Jonli efir

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

U kishining eng ko‘zga ko‘ringan sifati, butun dunyo musulmonlari g‘ami bilan yashashlari edi

Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 56-soni

Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.

Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.

🔗 Premyera

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shayx eng kerakli kitoblarni tanlab tarjima qilgan edilar

©️ Shayx Ali Muhiddin Qoradogʻiy

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 56-sonini bugun soat 21:00 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 «Olamlarga rahmat payg'ambar»

«Olamlarga rahmat payg'ambar» nomli siyrat tadbiri va tanlov g'oliblarini taqdirlash marosimidan videolavha

🔗 YouTube

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning qadrini bilmay, koʻp aziyat yetkazishdi

©️ Shayx Ali Muhiddin Qoradogʻiy

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 56-sonini dushanba kuni soat 21:00 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mumtahana surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Тадқиқот: эрта уйғонувчилар кеч турадиганларга қараганда кўпроқ пул топади

Фин олимлари уйқу иқтисодий аҳвол ва маошга қанчалик таъсир қилишини ўрганди.

Эрта ухлаб, эрта уйғонадиганлар кечгача ишлаб, кеч уйғонадиганлардан кўра кўпроқ пул топади, дейилади фин олимлари ўтказган тадқиқотда.

Сўровномада 12 минг ўрта ёшлилар қатнашган. Натижага кўра, кечгача ишлаб кеч уйғониш иш ҳақининг пасайишига билвосита таъсир қилади. Бундай фарқ асосан эркакларда кўпроқ сезилган. Яъни кечга қадар ишлаб кеч уйғонадиганлар вақтли турадиганлардан ўртача 4 фоизга камроқ пул топишлари аниқланган.

👉 Тўлиқ ўқиш

@isomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ғарб маданиятига берилган йигит қиссаси

Сафарларимдан бирида ёнимга бир йигит келиб ўтирди ва ўзини таништирди. Ёзган китобларим учун ташаккурлар айтди. Сўнгра ўзининг қиссасини бошлади:
«Авваллари, – деди у, – овқатланишда вилкани чап қўл билан, пичоқни ўнг қўл билан ушлаш керак, у қилиш керак, бу қилиш керак, деган гаплар мен учун сеҳрли оламга ўхшаб туюлар эди.

Бунга ўхшаган гаплар мен учун энг ҳавас қилган нарсаларим эди. Мана шунга ўхшаш кўрсатмалар мени молу дунё муҳаббатига олиб келди. Уларга ҳирс қўйдим. Жуда кўп мол-дунё орттирдим, катта давлатга эга бўлдим. Аммо бу бевафо нарса экан, бир кунда барчасидан айрилдим.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Cийрат суҳбатлари хатмонаси ва «Islom.uz-1444» йиллик танлови маросими

2023
йил 12 октябрь куни шом намозидан сўнг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида «Расулуллоҳ — тинчлик элчиси» шиори остида анъанавий мавлид суҳбатлари хатмонаси бўлиб ўтди.

Анжуманга юртимизнинг мўътабар уламолари, аҳли илмлар, имом‑хатиблар, сийрат ихлосмандлари ташриф буюрдилар.

Маросимни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

Сийрат хатмонасини «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ очиб бердилар ва ташриф буюрган азиз меҳмонларга ташаккур изҳор этдилар.

Батафсил: https://islom.uz/maqola/21287

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик #тожикча

Қардош тожик халқи учун туҳфа! Шайх ҳазратларининг учта китоблари тожик тилида нашр қилинди

🤩 Эндиликда қардош тожик халқи ўз она тилларида шайх ҳазратларининг китобларини ўқишлари мумкин. Ҳазратнинг қаламларига мансуб «Исроф», «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» ҳамда «Қарз ва унга боғлиқ масалалар» китоблари тожик тилига таржима қилиниб, сотувга чиқди.

Тожикистонлик китобхонлар мазкур асарларни kitoblardunyosi.uz сайтимиздан буюртма қилишлари мумкин. Буюртмалар бутун дунё бўйлаб етказиб берилади, иншааллоҳ. Шунингдек, Ўзбекистонда Бухоро ва Самарқанддаги нашриётимизнинг филиалларидан янги китобларни харид қилишлари мумкин.

Маълумот учун, ушбу китоблар тожик тилига таржима қилинган илк китоблар ҳисобланади. Келгусида шайх ҳазратларининг бошқа асарлари ҳам тожик тилига таржима қилиниши режага киритилган. ☝️

Тожик тилидаги янги китоблар барчамизга, хоссатан, тожикистонлик китобхонларга муборак ва манфаатли бўлсин! 😊

👉 «Исроф» (тожик тилида) — 13 000 сўм

👉 «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» (тожик тилида) — 16 000 сўм

👉 «Қарз ва унга боғлиқ масалалар» (тожик тилида) — 16 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

Янги сериал намойиши расман эълон қилинди

Туркиянинг ТRТ 1 каналида «Султон Алп Арслон» сериалининг сўнгги икки қисми намойиши якунига етади. Бу ҳақда «Тарихий драма султони» фейсбук ижтимоий тармоғи хабар берди.

2023 йил 13 ноябрь душанба кунидан бошлаб, «Салоҳиддин Айюбий» номли янги сериал намойиш этилиши эълон қилинди.

https://islom.uz/maqola/21302

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага уюштирилган ҳужум юзасидан баёнот берди

«Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик», – дейилади баёнотда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги касалхонага уюштирилган авиазарба ҳужумини кескин қоралашини маълум қилди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бўлган устоз Муродхон домланинг аҳлиялари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!

Устоз Муродхон домлага ва барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси


@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

Islom.uz

​​Байтул мақдис фатҳи

Абу Бакр розияллоҳу анҳу бетоб бўлиб, вафотлари яқинлашганини ҳис қилганларида, мусулмонлар ичида ихтилоф чиқмаслиги учун аввалдан халифа тайинлаб қўйишни ирода қилдилар ва у киши ҳазрати Умарни ихтиёр этдилар. Катта саҳобалар билан маслаҳатлашган эдилар, улар ҳам бу фикрни қўллаб-қувватладилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга байъат қилдилар, сўнг мусулмонлар ҳам байъат қилишди. Бир неча кун ўтиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафот қилдилар.


Фатҳлар
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида бутун асрларга татигулик катта исломий фатҳлар бўлди. Бу даврда румликлар Шомдан қувиб чиқарилди.
Сўнг Форс империяси бутунлай ағдарилди. Сўнгра кураш Миср, шимолий Африқо ва Ўрта ер денгизи ороллари томон кўчди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Қуддусни фатҳ қилиш

Савол:
Умар розияллоҳу анхунинг Қуддусни фатҳ килиши қандай бўлган? Шу ҳақида батафсил айтиб берсангиз.

Жавоб:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Байтул мақдис фатҳи

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Иймонсизда виждон бўлиши мумкин эмас

Аллоҳнинг фаришталарига бўлган иймон ҳам катта ҳикматларга эга. Фаришталарга иймон ҳар бир шахс, жамият ва барча инсоният учун кони фойдадир. Аллоҳнинг инсон кўзига кўринмайдиган, чарчамайдиган, ғафлатда қолмайдиган, гуноҳ қилмайдиган, ўзларига берилган амрни сўзсиз бажарадиган ва яна бир қанча олий сифатларга эга ҳамда «фаришталар» деб номланган аскарлари борлигига иймон келтириш қачон ва кимга зарар келтирибди?

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Кейин Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йилни “Бутунжаҳон инклюзив туризм йили” деб эълон қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон Президенти: "Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳузурида Сайёҳлик бўйича тарихий шаҳарлар кенгашини тузиш мақсадга мувофиқдир", дея таъкидлади.

Шунингдек, Самарқандда дунёда ўхшаши йўқ Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Халқаро туризм академияси очилгани эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида Бутунжаҳон туризм ташкилоти билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим ҳужжатлар имзоланди.

https://islom.uz/maqola/21292

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Мўмин сатр қилади, фожир эса фош қилади

Мусулмон инсон мусулмондан фикридаги бироз ўзгачалик, эътиқодидаги арзимас фарқлилик туфайли нафратланмайди. Шу билан унинг обрўсини тўкиб, ҳурматини оёқости қилмайди. Адоват қилмайди.

Тарк этмайди. Балки, унга соҳиб чиқади. Ҳикмат ва гўзал сўзлар билан ўзи тўғри деб билган нарсага чақиради. Ҳаққига дуолар қилади.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Bir jinsdagilarning oila deyilishi insonparvarlik emas

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Оламларга Раҳмат Пайғамбар

«Осмонда буржлар қилган ва унда чироқ ва нур сочгувчи ой қилган Зот баракотли (буюк) бўлди»
(Фурқон сураси, 61-оят) ушбу оятни тунда Мир Араб мадрсасаси ётоқхонасида тиловат қилар эканман, дераза дарчасидан сизиб кираётган ойнинг шуълалари бўйнимга завқ занжирини солганча мени ташқарига олиб чиқди, ва – « Ма ша Аллоҳ! Ажабо! Шу эканда ҳамма унга тикиладиган ой! Наҳот шу хилқат ҳар тун гумбазлар оша сайр қилса-ю, мен бундан бехабар бўлсам, қандай қилиб бу гўзалликни аввал илғамадим?»-деганча унга 2-3 дақиқа термулиб, фикр қила бошладим, Ой эса гўё тилга киргандек, менга хитоб қила бошлади:

«Эй Аллоҳнинг бандаси, сен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмагансанда, йўқса менга бунча тикилмасдинг».

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shayx hazratlari Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasining asoschilaridan edilar

©️ Shayx Ali Muhiddin Qoradogʻiy

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 56-sonini dushanba kuni soat 21:00 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Hazratning eng katta xizmatlaridan biri – dunyoda tinchlik oʻrnatish yoʻlidagi xizmatlaridir

©️ Shayx Ali Muhiddin Qoradogʻiy

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 56-sonini dushanba kuni soat 21:00 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الْحَلِيمُ الكَرِيْمُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ وَالغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ وَالسَّلاَمَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلاَّ غَفَرْتَهُ وَلاَ هَمًّا إِلاَّ فَرَّجْتَهُ وَلاَ حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلاَّ قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.

Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.

Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»

Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.

Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин: «Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»

Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».

Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.

Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.

2. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.

3. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.

4. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

https://islom.uz/maqola/794

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Haromga qo'l urish mumkin emas

«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 2-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi

🔗 YouTube

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал