islomuz | Неотсортированное

Telegram-канал islomuz - Islom.uz

134955

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Подписаться на канал

Islom.uz

«Вақф» фондига янги раҳбар тайинланди

2023 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида «Вақф» хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси вазифасида меҳнат қилаётган Зиёвуддин домла Мирсодиқов ўз аризасига биноан эгаллаб турган вазифасидан озод этилиб, Фонд раҳбари лавозимига ушбу йўналишда катта тажрибага эга бўлган Исахон Абдуллаев кенгаш аъзолари томонидан сайланди.

Шунингдек, йиғилишда фонд фаолиятини ривожлантириш борасидаги келгусидаги режалари муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

https://islom.uz/maqola/21286

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#Дуо

🌧
Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар (Сунани Абу Довуд).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ёмғир ёғса:

اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا
дер эдилар» (Бухорий ривояти).

Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#жума

Жума намозининг вақти

ع
َنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي الْجُمُعَةَ حِينَ تَمِيلُ الشَّمْسُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا نُصَلِّي مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْجُمُعَةَ، فنَرْجِعُ وَما نَجِدُ لِلْحِيطَانِ فَيْئًا نَسْتَظِلُّ بِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жумани ўқир ва қайтар эдик, ўзимизни соя­га олиш учун деворларнинг соясини топмас эдик».
Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

عَنْ عَمْرِو بْنِ عَبَسَةَ قَالَ: كَرِهَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الصَّلَاةَ نِصْفَ النَّهَارِ إِلَّا يَوْمَ الْجُمُعَةِ؛ فَإِنَّ جَهَنَّمَ تُسْجَرُ إِلَّا فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيُّ.

Амр ибн Абасадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунидан бошқа пайтда куннинг қоқ ўртасидаги намозни хуш кўрмаганлар. Чунки (бу пайтда) жаҳаннам жума кунларидан бошқа вақтда қизитилади».
Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилган.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21284

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Ҳомиджон домла Ишматбеков нуфузли мукофот билан тақдирланди

2023 йилнинг 10-11 октябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи Котибиятининг ХХI-йиғилиши бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Айрилиқ

Само чок-чокидан сўкилди гўё,
Ёшу қари бирдек бўлмишди карахт.
Мадина зор йиғлаб тўлғонар гирён,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Чиройда мисилсиз гўзал гул юзим,
Бани одам ичра энг ширин сўзим,
Бир етимча мисол қолдимку ўзим,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Яманга кузатар онида ул кун,
Демишди -бу сўнги дийдордир балким.
Севаман сени эй Муоз деган ул,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Нозик оёқларим уҳудда тортган,
Ҳар сония анга муҳаббат ортган,
Қуръон ўқи ибну-Масуд деб айтган,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Кунда ҳам зулматга чўлғанди дунё,
Олам кимсасиздек қолганди гўё,
Сўз тополмай йиғлар Абу Убайдо,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Не жангларда доим боши бўлган тик,
Дер меҳрига тўла қонмадим ҳали,
Ўпкасин бўшатар ул ибнул-Валид,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Олам етим қолди, Мадина етим,
Уммат етим қолди, ғариблар етим,
Анас мўлтирабон ерди ич этин,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Сўзламоқ истамас бу кун ҳеч кимса,
Розилар ҳаттоки қиёмат келса,
Кетамиз ҳаммамиз гар олиб кетса,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Ҳар намознинг вақти бўлгани замон,
Севинчла ҳужрага боққан ул гирён,
Билол энди сира айтолмас азон,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Илм шаҳри қолмиш бўм-бўш ушбу кун,
Дарвозаси фарёд айлайди бе ун,
Али мендан деган ёлғиз ҳабибим-
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Бир кун келиб агар кийсанг бир либос,
Еч дея буйрсалар ечма илтимос!
Зиннурайн номин айлаган мерос,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Шайтоннида бошин олгум бе аёв,
Ул зот ўлди дея сўзлар фақат ёв,
Ибни-Хаттоб дардла ҳайқирар аё ,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Ғордаги ул онлар энди армонми!?
Висол учун ёлғиз ўлим дармонми!?
Соҳибини ташлаб кетган карвоним,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Дунё остин-устун бўлсада бутун,
Кимса парво қилмас бунга ушбу кун.
Сабаби бунёди бул дунёйи-дун,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Ўша кундан буён ўтиб минг йиллар,
Мўминлар кўксини дард фироқ қийнар.
Умматим деб бедор ўтқазган тунлар,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат.

Эй Умид қалбингни қопламиш ғафлат,
Бу кун уммат боши узра минг кулфат.
Саботла тур зора топсанг мағфират,
Содиқларни ул Зот қилгай шафоат.

Мусибат бўлмамиш бунданда баланд,
Жанобим Ёрига айламиш риҳлат....

©️ Умиджон Хасанов

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21279

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 «Rasululloh – tinchlik elchisi» shiori ostida olib borilgan maʼrifiy suhbatlar xatmona tadbiridan fotolavhalar

Tadbirda «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome' masjidi imom-xatibi Ismoil domla Muhammad Sodiq kirish so'z qilib bermoqdalar

📍
Manzil

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

Бугун сийрат хатмонаси

Бугун , 12 октябрь куни шом намозидан сўнг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида катта сийрат маросими бўлиб ўтади. Ушбу анжуманга юртимизнинг мўътабар уламолари, аҳли илмлар, имом‑хатиблар таклиф қилинган. Жанобимиз ҳақларида янграйдиган гўзал маърузалар ва дил изҳорларидан баҳраманд бўлинг.

Тадбирда устоз Абдул Азим Зиёуддин домланинг «Сиз Пайғамбарни танийсизми?» номли икки жуздан иборат мўъжазгина китобчалари асосида савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтади.

📍 Манзил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Оламларга раҳмат Пайғамбар» номли сийрат танловининг якуний тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​#ТанловҒолиблари

«Islom.uz-1444» танлов ғолиблари аниқланди

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!

Роббининг пайғомини умматига омонат ила етказган, оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин!

«Islom.uz» портали анъанавий «Islom.uz-1444» танлов ғолибларини тақдирлаш маросими рабиъул-аввал ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди шарифларига бағишлаб ўтказиладиган байрам анжумани дастурига киритилганини мамнуният билан маълум қилади.

Анъанага кўра, танловимизда иштирок этган барча қатнашчиларга, бу тадбирга хайрихоҳлик қилган, холис дуода бўлган мухлисларимизга ташаккурлар айтамиз. Қимматли вақтларини, билим ва тажрибаларини, қобилият ва кўникмаларини Аллоҳ таолонинг розилигига йўналтириб, танловга ўз асарларини, мультимедиа маҳсулотларини ҳамда дастурий ишланмаларини тақдим этган барча иштирокчиларимизга раҳматлар айтамиз.

Келгусида бундай тадбирларимизнинг янада кўпайишини, уларнинг давомий бўлишини, ўзимиз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан илтижо қилиб қоламиз.

Танловимиз низоми ва тартиб-қоидаларига биноан, ҳакамлар ҳайъати «Islom.uz-1444» танловига тақдим этилган асарларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлади.

«Islom.uz-1444» танловининг ҳакамлар ҳайъати:
– танловга тақдим этилган асарларни баҳолашда иштирок этган мухлисларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олиб;
– барча қатнашчиларга танловда фаол иштирок этганлари учун самимий миннатдорчилик билдириб;
– асарларнинг савияси, аҳамияти, сифати ва даражалари ҳамда уларга қўйилган баҳоларни ҳисобга олган ҳолда

«ISLOM.UZ-1444» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

– адабий-бадиий (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар, хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар) йўналишида қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди.

1. Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли;
2. Мунаввар Рустам қизи;
3. Абдулатиф Абдуллаев.

Шунингдек, қуйидаги қатнашувчилар танловда фаол иштирок этганлари учун эсдалик совғалар билан тақдирланадилар:
Юсуфхўжа Тоиров;
Нодирбек Исмонов;
Абдулазизбек Яхшиев;
Умиджон Ҳасанов;
Шодияхон Қосимова;
Мадинабону Холйигитова;
Жаҳонгир Бобоев;
Муштарий Абдуллаева.

Мультимедиа ва дастурий ишланмалар бўйича келган маҳсулотлар танлов шартларига мос келмагани учун унда иштирок этмади. Бироқ танловга эътибор кўрсатиб, материал юборганлари учун барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз.

Муҳтарам танлов ғолиблари!

«Islom.uz-1444» танловида ғолиб бўлганингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Танловимизнинг азиз ғолиблари, мукофотлар сизларга мунтазир!
Ғолибларни тақдирлаш маросимида кутиб қоламиз!

Шу билан бирга танловда иштирок этган барчага Islom.uz портали ходимлари ташаккур изҳор қилади.

***

«Islom.uz-1444» танловининг барча ғолибларидан 2023 йил 12 октябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида ўтказиладиган тақдирлаш маросимига ташриф буюришларини сўраймиз.

Тақдирлаш маросими шом намозидан сўнг бошланади.

Манзил: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ortiqcha zeb-ziynatga berilish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#танловғолиблари

«Islom.uz-1444» танлов ғолиблари аниқланди

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!

Роббининг пайғомини умматига омонат ила етказган, оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин!

«Islom.uz» портали анъанавий «Islom.uz-1444» танлов ғолибларини тақдирлаш маросими рабиъул-аввал ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди шарифларига бағишлаб ўтказиладиган байрам анжумани дастурига киритилганини мамнуният билан маълум қилади.

Анъанага кўра, танловимизда иштирок этган барча қатнашчиларга, бу тадбирга хайрихоҳлик қилган, холис дуода бўлган мухлисларимизга ташаккурлар айтамиз. Қимматли вақтларини, билим ва тажрибаларини, қобилият ва кўникмаларини Аллоҳ таолонинг розилигига йўналтириб, танловга ўз асарларини, мультимедиа маҳсулотларини ҳамда дастурий ишланмаларини тақдим этган барча иштирокчиларимизга раҳматлар айтамиз.

Келгусида бундай тадбирларимизнинг янада кўпайишини, уларнинг давомий бўлишини, ўзимиз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан илтижо қилиб қоламиз.

Танловимиз низоми ва тартиб-қоидаларига биноан, ҳакамлар ҳайъати «Islom.uz-1444» танловига тақдим этилган асарларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлади.

«Islom.uz-1444» танловининг ҳакамлар ҳайъати:
– танловга тақдим этилган асарларни баҳолашда иштирок этган мухлисларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олиб;
– барча қатнашчиларга танловда фаол иштирок этганлари учун самимий миннатдорчилик билдириб;
– асарларнинг савияси, аҳамияти, сифати ва даражалари ҳамда уларга қўйилган баҳоларни ҳисобга олган ҳолда

«ISLOM.UZ-1444» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

– адабий-бадиий (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар, хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар) йўналишида қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди.

1. Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли;
2. Мунаввар Рустам қизи;
3. Абдулатиф Абдуллаев.

Шунингдек, қуйидаги қатнашувчилар танловда фаол иштирок этганлари учун эсдалик совғалар билан тақдирланадилар:
Юсуфхўжа Тоиров;
Нодирбек Исмонов;
Абдулазизбек Яхшиев;
Умиджон Ҳасанов;
Шодияхон Қосимова;
Мадинабону Холйигитова;
Жаҳонгир Бобоев;
Муштарий Абдуллаева.

Мультимедиа ва дастурий ишланмалар бўйича келган маҳсулотлар танлов шартларига мос келмагани учун унда иштирок этмади. Бироқ танловга эътибор кўрсатиб, материал юборганлари учун барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз.

Муҳтарам танлов ғолиблари!

«Islom.uz-1444» танловида ғолиб бўлганингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Танловимизнинг азиз ғолиблари, мукофотлар сизларга мунтазир!
Ғолибларни тақдирлаш маросимида кутиб қоламиз!

Шу билан бирга танловда иштирок этган барчага Islom.uz портали ходимлари ташаккур изҳор қилади.

***

«Islom.uz-1444» танловининг барча ғолибларидан 2023 йил 12 октябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида ўтказиладиган тақдирлаш маросимига ташриф буюришларини сўраймиз.

Тақдирлаш маросими шом намозидан сўнг бошланади.

Манзил: «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Insonning mol-dunyosi meyorida boʻlishi kerak

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Таъзия

«Hilol Nashr» матбаа-нашриёти мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси дин ривожига катта ҳисса қўшган, Қозоғистоннинг етук уламоларидан бўлган, Олмаотадаги Ислом университети ректори лавозимида хизмат қилган ва Халкаро Қозоқ-Араб университетида фаолият юритган устоз Абдулла Жолдасовнинг вафот этгани муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод этсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shoshqaloqlik qilmang...

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#siyrat

Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Sartaroshning Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning sochlarini olayotganini koʻrdim. Sahobalari u zotni oʻrab olishgan edi. Biror soch donasi tushsa ham biror kishining qoʻliga tushishini xohlashar edi».
Muslim rivoyat qilgan.

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Shayx hazratlari tinchlik elchisi edilar

©️ Shayx Ali Muhiddin Qoradogʻiy

"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 56-sonini dushanba kuni soat 21:00 da
YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Марҳабо

Қуёш порлаб чиқди гўё бани Ҳошим бошидан,
Бир марҳамат келди Раҳмондин аларнинг қошида.
Олам ғарқ бўлмоқ узра турарди қизлар ёшидан,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Онани қул айлабон ҳор айлар эрди бул қавм,
Аларга кор қилмас эрди одам айтган бир қавл,
Разолат ботқоғи узра ғарқ эдилар шул зайл,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Нур тоғида чарҳ урарди беадад ҳур малаклар,
Олам аҳли Холиқийдин тилар эрди тилаклар,
Ҳапқирарди ваҳий келган онида бу юраклар,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Амин эрди номи поки азалдин у зотни,
Аҳмад дея зикр қилмиш набийлар ҳам отини,
Муҳаммад деб атамиш Мутталиб об-ҳаётни,
Икки олма раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Ул куни олам аро шамс барқ этарди дам-бадам,
Фақиру-мискин учун келди бу кун олий карам,
Етимлар оҳи само тоқига қўйганда қадам,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Лоту-Уззо зирқирарди номи айтилган замон,
Лол эди мушрик қавм нозил ўлмишдин батамом,
Не демоқни билмас эрди Абу жаҳлҳам ҳамон,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Баҳри меҳридин Билоллар маст эдилар бе адад,
Бир дуо бирла Умарлар динига бўлди мадад,
Бакрлар иймонини ўлчашга етмасди ҳудуд,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Заминга раҳмат ёғарди фалаклардин бе тиним,
Муҳаббат узра ғарқ эрди Ясриб аҳлин ҳар они,
Нурлара бурканди уммат аҳлини тим-қаро туни,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Тоғу-тош мадҳ этмиш отин Илоҳимнинг ёри деб,
Инсу-жин этироф этмиш набийлар Мухтори деб,
Ансор аҳли ҳайқирар фидо бўлсин жон бори деб,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Ота-онам сиза фидо айларам ёри Ҳақ,
Умматим деб жони баҳшиш айлаган эй бори Ҳақ,
Итоат этмоқла этгаймиз фаҳр, ҳар кори Ҳақ.
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Ҳисобот кун бўлса гар жавдирар кўзлар ҳасрато,
Бу уммат дардига дармон илоҳий бир раҳмато,
Шафоат баҳридин Умидгаҳам айлангиз ато,
Икки олам раҳмати мушфиқ Расулим марҳабо.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик алайҳ.

©️ Умиджон Хасанов

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21276

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

#янгилик

Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлди

Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Juma muborak!

Yaqinlaringizga ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Mo'ta g'azoti. Ja'far ibn abu Tolib jome' masjidi

Rasululloh ﷺ qadamjolari

Islom tarixi deganda Islom davlatlarining va musulmon xalqlarning Islom dinining ilk davrlaridan boshlab hozirgi kungacha bo‘lgan muddatdagi tarixi ko‘zda tutiladi. Tarix bir ummat o‘zining o‘tmishiga borib keladigan va hoziri bilan o‘tmishi o‘rtasidan joy olgan ko‘prikdir. Shu bilan birga, tarix beqiyos va uni kelajak avlodga yetkazish omonat hamdir.

Bu omonatni yetkazish borasida islom.uz portali sizga yordamchi bo‘ladi.

Bu borada yurtimizning yetuk ulamosi, Qur’oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid bilan «Rasululloh ﷺ qadamjolari» ko‘rsatuvi orqali qadam tashlaymiz.

🔗 YouTube

#Rasululloh_qadamjolari

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Мунаввар юзли Ҳабибим

Қоронғу кечаларда уйимизда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларидан бошқа чироқ йўқ эди.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

©️ Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳо

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21280

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Оламларга раҳмат Пайғамбар» танлови ғолиблари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган «Оламларга раҳмат пайғамбар» номли сийрат танловининг ғолиблари эълон қилинди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

«Оламларга раҳмат Пайғамбар» сийрат танловининг тақдирлаш маросими бошланди

Айни дақиқаларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган бош мукофоти – Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган «Оламларга раҳмат Пайғамбар» номли сийрат танловининг якуний тақдирлаш маросими бошланди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​​​#SiyratXatmonasi

Siyrat xatmonasiga marhabo!

Alloh taolo yaratgan bandalari ichida eng afzali, paygʻambarlarning oxirgisi va mukammali boʻlmish Muhammad sollallohu alayhi vasallamning muborak hayotlarini oʻrganishga bagʻishlab «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jomeʼ masjidida «Rasululloh – tinchlik elchisi» shiori ostida olib borilgan maʼrifiy suhbatlar yakuniga yetib bormoqda.

Shu munosabat bilan masjidda 2023-yil 12-oktabr kuni shom namozidan soʻng mazkur anʼanaviy suhbatlarning xatmonasi sifatida katta siyrat marosimi boʻlib oʻtadi. Ushbu anjumanga yurtimizning moʻtabar ulamolari, ahli ilmlar, imom‑xatiblar taklif qilingan. Janobimiz haqlarida yangraydigan goʻzal maʼruzalar va dil izhorlaridan bahramand boʻling.

Tadbirda ustoz Abdul Azim Ziyouddin domlaning «Siz Paygʻambarni taniysizmi?» nomli ikki juzdan iborat moʻjazgina kitobchalari asosida savol-javoblar ham boʻlib oʻtadi. Ushbu musobaqada qatnashishni istaganlar mazkur kitobni oʻqib, puxta tayyorlanib kelishlari soʻraladi. Toʻgʻri javob berganlar ustozning shaxsan oʻzlaridan sovgʻalarni qabul qilib olishadi.

Barchani ushbu fayzli majlisga taklif etamiz!

📍Manzil

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

2023 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Айни вақтда Kun.uz мухбирининг хабар беришича, озиқ-овқат, палаткалар ва тиббий воситалардан иборат ёрдам энг катта юк самолёти – Boeing-747да етказиб берилди. Мезбонлар вакили Мавловий Шарофиддин Муслим синовли кунларда берилаётган бу ёрдамларни афғон халқи ҳеч қачон эсдан чиқармаслигини таъкидлади.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​Минг динор қарз берсанг...

Биродарингга минг динор қарз берсанг ва қийматни уч ойдан сўнг қайтаришига келишсанглар, сен ўша кундан бошлаб то муддат якунига қадар кунига 1000 динор маблағни садақа қилаётгандек бўласан.

Уч ой ўтса ва биродаринг сендан яна бир ой муҳлат бергин деса, ўша кечиктирилган муҳлатда сен кунига 2000 динордан садақа қилаётгандек бўласан. Бу эса маблағ қанчалик катта бўлса шу тарзда савобинг миқдори юқорилашда давом этаверади.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21270

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

​​У мусулмонларнинг ходими эди

«Муҳаммад араб жазирасининг саййиди бўлса ҳам, мартаба ҳақида ўйламасди, уни эгаллаш учун ҳаракат ҳам қилмасди. У ўзининг пайғамбар эканига кифояланди. У мусулмонларнинг ходими эди.

👉 Тўлиқ ўқиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

Ҳазратни хотирлаб: Хуршид Дўстмуҳаммад билан суҳбат

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг 45-сони нисбатан қисқа бўлиб, асосан шайхимизнинг олий маҳадда таълим беришлари ва муфтийлик фаолиятлари ҳақидаги хотиралар ёдга олинган. Кўрсатувдаги ёрқин хотира шайх ҳазратларининг йиғилган закотларни талабалар ичидан танланган кишига топширишлари бўлди. Бундаги ҳикмат талабага янада илм билан машғул бўлишига рағбат экани аён.

👉 Тўлиқ ўқиш

👉 Суҳбатни томоша қилиш

@islomuz

Читать полностью…

Islom.uz

🌙 «Rasulullohning as’hoblari bilan muomalalari» mavzusida bo’lib o’tayotgan siyrat suhbatidan fotolavhalar

📍
Manzil

@islomuz & @hazratim_uz

Читать полностью…

Islom.uz

Дин ва халқ хизматида фаол бўлиш катта саодат

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Андижон вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

@islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал