#siyrat
Mo‘minlarning onasi Safiyya binti Huyay Nazriyya
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
@islomuz
Сайёрадаги энг бой орол
Науру – Тинч океанининг жанубий қисмидаги орол давлат бўлиб, узунлиги 6х4 км. Ҳозир бу оролда 12,8 минг киши истиқомат қилади. Бугунги кунда, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича ушбу мамлакат жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан 11 фоиз кам.
Бироқ атиги бир неча ўн йиллар олдин, Науру сайёрадаги энг бой орол ёки ҳатто энг бой мамлакат, деб эътироф этилган. Келинг, энди Наурунинг бойлиги нима билан боғлиқ бўлганлигини ва нима учун бугунга келиб бу бойликдан асар ҳам қолмаганлигини таҳлил қилиб кўрамиз.
👉 Батафсил
@islomuz
Fitna chiqarish uchun boshqalardan foydalanayotganlar
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Ҳазрати Абу Бакрнинг исми ва лақаблари
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу куняси исмидан машҳур бўлиб кетган шахслардан биридир. Абу Бакр – у кишининг кунялари бўлиб, исмлари Абдуллоҳдир.
Баъзи ривоятларда айтилишича, у кишининг аввалги исмлари Абдулкаъба бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу исмни Абдуллоҳга алмаштирган эканлар.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг оталари ҳам куняси билан, яъни Абу Қуҳофа номи билан шуҳрат топган, асл исми эса Усмон бўлган.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
Тошкент ислом институти қошидаги «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг 40-давра ўқиши бошланди
Тошкент ислом институти қошидаги «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курсининг навбатдаги 40-давра тингловчилари ўқишни бошладилар.
Шу муносабат билан «Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курси бўлим бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев, ходим Нуруллоҳ Сайдуллаев ва гуруҳ ўқитувчиси янги тингловчилар билан учрашув ўтказилди.
👉 Батафсил
@islomuz
Шарафли ўғри
Покистонлик шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб «Мисбоҳ» деган китобида қуйидагиларни ёзади:
1960-йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: «Ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...», деб ёзгандим.
Хатни кейинроқ, қўлимга пул тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимда сақлаб юргандим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлишига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупиядек эди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Halol rizq topish farzdir
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 1-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
🔗 YouTube
@islomuz
Мусулмон умматининг энг яхши асри
Мусулмон умматининг энг яхши асри илк уч аср эканини ҳамма бир овоздан таъкидлаган. Ана шу уч аср мусулмонлари «салафи солиҳ», яъни «ўтган солиҳлар» деб номланадилар. Саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлардан иборат бу уч авлод мусулмонлари даврида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида айтган башоратлари юзага чиқди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#жума
Биринчи ўқилган жума намози
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ t - وَكَانَ يَقُودُ أَبَاهُ بَعْدَ ذِهَابِ بَصَرِهِ - قَالَ: كَانَ أَبِي إِذَا سَمِعَ النِّدَاءَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ تَرَحَّمَ لِأَسْعَدَ بْنِ زُرَارَةَ، فَسَأَلْتُهُ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: لِأَنَّهُ أَوَّلُ مَنْ جَمَّعَ بِنَا فِي هَزْمِ النَّبِيتِ مِنْ حَرَّةِ بَنِي بَيَاضَةَ فِي نَقِيعٍ، يُقَالُ لَهُ نَقِيعُ الْخَضِمَاتِ، قُلْتُ: كَمْ أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ؟ قَالَ: أَرْبَعُونَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ.
Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оталарининг кўзи ожиз бўлиб қолгач, у киши етаклаб юрар эдилар: «Отам қачон жума куни азонни эшитса, Асъад ибн Зурорга раҳмат тилар эди. Мен бу ҳақда сўрадим. У киши: «Чунки у бизга илк бор Нақийъул Хазимот деб номланадиган «Нақийъ»да Бану Баёза Ҳаррасининг «Ҳазмун набийт»ида жума ўқитган кишидир», – деди. Мен: «Ўша куни неча киши эдинглар?» – дедим. У киши: «Қирқта», – дедилар».
Абу Довуд, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривоят қилишган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: إِنَّ أَوَّلَ جُمُعَةٍ جُمِّعَتْ بَعْدَ جُمُعَةٍ فِي مَسْجِدِ رَسُولِ اللهِ r فِي مَسْجِدِ عَبْدِ الْقَيْسِ بِجُوَاثَى مِنَ الْبَحْرَيْنِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги жумадан кейинги ўқилган биринчи жума Баҳрайнда, Жувосодаги абдулқайсликлар масжидидаги эди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/11719
@islomuz
Аллоҳга содиқ бўлсанг, У ҳам сенга содиқ бўлади!
Саҳобалардан бирор киши у аъробийни танимас эди. Саҳродан келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат ва жиҳод учун байъат қилди. Сўнгра бир ғазот бўлди. У ҳам бошқа мусулмонлар каби диннинг ҳимояси учун отланди.
Ушбу ғазотда Аллоҳ мусулмонларга нусрат берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нaсибасини ажратиб қўйдилар. У келгач, кишилар унга ўлжани бериб: «Буни сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қолдирдилар!» дейишди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
🌙 «Qurʼoni Karim Paygʻambarimiz alayhissalom haqlarida» mavzusida bo’lib o’tayotgan siyrat suhbatidan fotolavhalar
📍 Manzil
@islomuz & @hazratim_uz
#chegirma #hilolebook
✨ Siyratga oid kitoblarga 63% chegirma davom etyapti
🤩 Suyukli Paygʻambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam tavallud topgan Rabiʼul avval oyi munosabati bilan «Hilol eBook» dasturidagi siyratga oid elektron va audiokitoblarga 63% chegirma eʼlon qilgan edik.
✅ Chegirmadagi kitoblar bilan tanishing:
1. «Пророк, явившийся мирам милостью» («Хадисы и жизнь», джуз 19) – 8000 2900 soʻm
2. «Rasulullohda goʻzal oʻrnak bor» – 4000 1400 soʻm
3. «Tasadduq, yo Rasululloh» – 6000 2200 soʻm
4. «Nurul basar» – 6000 2200 soʻm
5. «Nurul yaqiyn» 1-juz (Makka davri) – 6000 2200 soʻm
6. «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam va ahli bayt» – 4000 1400 soʻm
7. «Siz Paygʻambarni koʻrganmisiz?» 1-kitob – 4000 1400 soʻm
8. «Siz Paygʻambarni koʻrganmisiz?» 2-kitob – 6000 2200 soʻm
9. «Siz Paygʻambarni taniysizmi?» 1-juz – 2000 700 soʻm
10. «Siz Paygʻambarni taniysizmi?» 2-juz – 2000 700 soʻm
11. «Mavlid» – 6000 2200 soʻm
12. «Shamoili Muhammadiya» 1-kitob – 8000 2900 soʻm
13. «Shamoili Muhammadiya» 2-kitob – 8000 2900 soʻm
14. «Shamoilul Mustafo» – 10000 3700 soʻm
15. «Goʻzal oʻrnak» – 6000 2200 soʻm
16. «Nurul-uyuun» – 4000 1400 soʻm
17. «As-siyra an-nabaviyya» 1-juz – 10000 3700 soʻm
18. «As-siyra an-nabaviyya» 2-juz – 10000 3700 soʻm
19. «Ikki olam sarvari» – 10000 3700 soʻm
20. «Mahbub Paygʻambar» – 4000 1400 soʻm
21. «Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning bir kunlari» – 4000 1400 soʻm
22. «Ishqi Rasul» – 4000 1400 soʻm
23. «Hadis va hayot» 19-juz. «Olamlarga rahmat Paygʻambar» (audio) – 8000 2900 soʻm
24. «Siz Paygʻambarni koʻrganmisiz?» (audio) – 6000 2200 soʻm
25. «Olamlarga rahmat Paygʻambar» (audio) – 4000 1400 soʻm
📖 Dasturni yuklab oling
📨 Murojaat uchun: @hilol_support_bot
* Chegirma Rabiʼul avval oyi oxiriga qadar davom etadi.
👉 Chegirmadagi barcha kitoblar: https://telegra.ph/Chegirmadagi-kitoblar-10-04
❓ Siz chegirma davomida qaysi kitoblarni xarid qildingiz? Izohda qoldiring.
🟢 Telegram | 🟢 Instagram | 🟢 Facebook | 🟢 HilolDasturlari?sub_confirmation=1">YouTube
#siyratsuhbatlari
Rasulullohning as’hoblari bilan muomalalari
Bugun, 9-oktabr dushanba kuni shom namozidan soʻng «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jomeʼ masjidida «Rasululloh — tinchlik elchisi» shiori ostida oʻtkazilayotgan siyrat suhbatlarining navbatdagi soni boʻlib oʻtadi.
Ushbu maʼrifat boʻstoniga «Xoʻja Alambardor» jomeʼ masjidi imom-xatibi Rahimberdi domla Rahmonov tashrif buyurib, «Rasulullohning as’hoblari bilan muomalalari» mavzusida suhbat qilib beradilar.
Olamlarga rahmat qilib yuborilgan, ummat muallimi boʻlgan zotning siyrat suhbatlariga barchangizni taklif etamiz.
Ilm gulshani, siyrat boʻstonidan bahra oling!
📍 Manzil
@islomuz
Ўзбек ва турк тилларидаги бир хил сўз, ибора ва мақоллар
Ўзбек тилида қалам аҳли ва нотиқлар томонидан мурожаат қилинмай қўйганлиги туфайли деярли унутилаёзган кўп сўзларимиз бор. Масалан, какра деган сўзни бугунги ёшларимизнинг кўплари билмайди. Эҳтимол, кўпчилик ўқиш тугул эшитмаган ҳам. Лекин, тилдаги ҳар бир сўз, ҳар бир лексик бирлик унинг воз кечилмас бойлиги ҳисобланади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Иккинчи салб юриши
1144 йилнинг декабрь ойида Мосул амири Имадуд Дин Занги Эдессани босиб олганидан сўнг, 1145 йили папа Евгений III (1145–1153) янги салб юришига чақириқ билан чиқди. Жўшқин аббат, руҳоний Бернар Клервосский юришга раҳбарлик қилиш учун француз қироли Людовик VII (1137–1180) ва немис императори Конрад III (1138–1152) каби саркардаларни кўндиради.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
Мусохон қори Аббосиддинов Наманган вилоятига бош имом-хатиб этиб тайинланди
2023 йил 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари раислигида Наманган вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг мажлиси бўлиб ўтди.
👉 Батафсил
@islomuz
#siyratxatmonasi
Siyrat xatmonasiga marhabo!
Alloh taolo yaratgan bandalari ichida eng afzali, paygʻambarlarning oxirgisi va mukammali boʻlmish Muhammad sollallohu alayhi vasallamning muborak hayotlarini oʻrganishga bagʻishlab «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jomeʼ masjidida «Rasululloh – tinchlik elchisi» shiori ostida olib borilgan maʼrifiy suhbatlar yakuniga yetib bormoqda.
Shu munosabat bilan masjidda 2023-yil 12-oktabr kuni shom namozidan soʻng mazkur anʼanaviy suhbatlarning xatmonasi sifatida katta siyrat marosimi boʻlib oʻtadi. Ushbu anjumanga yurtimizning moʻtabar ulamolari, ahli ilmlar, imom‑xatiblar taklif qilingan. Janobimiz haqlarida yangraydigan goʻzal maʼruzalar va dil izhorlaridan bahramand boʻling.
Tadbirda ustoz Abdul Azim Ziyouddin domlaning «Siz Paygʻambarni taniysizmi?» nomli ikki juzdan iborat moʻjazgina kitobchalari asosida savol-javoblar ham boʻlib oʻtadi. Ushbu musobaqada qatnashishni istaganlar mazkur kitobni oʻqib, puxta tayyorlanib kelishlari soʻraladi. Toʻgʻri javob berganlar ustozning shaxsan oʻzlaridan sovgʻalarni qabul qilib olishadi.
Barchani ushbu fayzli majlisga taklif etamiz!
📍Manzil
@islomuz
#siyrat
Oisha roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan shiddatliroq bemor boʻladigan biror kishini koʻrmadim».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
@islomuz
Ulamolar oʻrtasidagi bahs ommaga olib chiqilmaydi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
#жума
Мадинада ўқилган илк жума намози
Ибн Исҳоқ: «Муҳаммад ибн Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф отаси Абу Умомадан, у эса Абдураҳмон ибн Каъб ибн Моликдан менга шуларни ривоят қилди: отам Каъб ибн Моликнинг кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолгач, бирга етаклаб юрардим. Ҳар жума намозига чиққанимизда азонни эшитар-эшитмас дарҳол Абу Умома Асъад ибн Зуроранинг ҳақига дуо қиларди. Вазият бир муддат шундай давом этди.
Жума намози азонини эшитса, албатта, унинг ҳақига дуо қилар ва Аллоҳдан мағфират сўрарди. Ўзимча: «Аллоҳга қасамки, мендаги бу ҳолат ожизлик аломати. Жума намозига азон айтилганда унинг Абу Умома Асъад ибн Зурора ҳақига дуо қилиши сабабини нега сўрамайман, ахир», дедим.
Ҳар доим бўлганидек, яна бир жума куни у билан бирга чиқдим. Жума намози учун айтилган азонни эшитгач, яна унинг ҳақига дуо қилиб, Яратгандан уни мағфират қилишини сўради.
Шунда унга: «Эй отажон, нима учун азонни эшитганингизда Абу Умоманинг ҳақига дуо қиласиз?» – деб сўрадим. У менга: «Эй болажоним, у бизни Мадинадаги ҳазм ан-Набийтда, Нақийъ ал-Хадамот деб номланадиган Бани Баёда тошлоғида йиғиб, бизга жума намозини ўқиб берган биринчи киши эди», – деди.
Яна: «У кунда йиғилганлар неча киши эдингиз?» – дедим мен.
У: «Қирқ киши эдик», – деб жавоб берди.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21253
@islomuz
Abdulloh ibn Ravoha
Rasululloh ﷺ qadamjolari
Islom tarixi deganda Islom davlatlarining va musulmon xalqlarning Islom dinining ilk davrlaridan boshlab hozirgi kungacha bo‘lgan muddatdagi tarixi ko‘zda tutiladi. Tarix bir ummat o‘zining o‘tmishiga borib keladigan va hoziri bilan o‘tmishi o‘rtasidan joy olgan ko‘prikdir. Shu bilan birga, tarix beqiyos va uni kelajak avlodga yetkazish omonat hamdir.
Bu omonatni yetkazish borasida islom.uz portali sizga yordamchi bo‘ladi.
Bu borada yurtimizning yetuk ulamosi, Qur’oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid bilan «Rasululloh ﷺ qadamjolari» ko‘rsatuvi orqali qadam tashlaymiz.
🔗 YouTube
#Rasululloh_qadamjolari
@islomuz
#yangipremyera
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
Har bir inson turmush taqozosi ila hayotida doimiy ravishda moliyaviy muomalalarga duch kelib, ularni halol yoʻllar bilan amalga oshirishning hamda haromdan chetlanishning payidan boʻladi.
Ayni shu masalalar shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobida oʻz yechimini topgan boʻlib, siz azizlarimizga taqdim etilgan. Endi siz ushbu kitobni audio va video formatda ham tinglab borishingiz mumkin.
Kitobni Islom.uz portali xodimi Qamariddin Bekmuhammad oʻqigan.
@islomuz
Bugun shom namozidan so'ng «Rasululloh — tinchlik elchisi» shiori ostida oʻtkazilayotgan siyrat suhbatlarining navbatdagi soni boʻlib oʻtadi.
🔗 Manzil: https://yandex.uz/maps/-/CCUZI8F6XC
@islomuz
#siyrat
Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Madinaga kirgan kunlari undagi hamma narsa yorishib ketdi. Vafot etgan kunlari esa undagi hamma narsa zulmatda qoldi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamni dafn qilib boʻlib, qoʻllarimizni qoqqanimizdan keyin qalblarimiz huvillab qoldi».
Termiziy, Ibn Moja va Ibn Hibbon rivoyat qilishgan.
@islomuz
#yangilik #tanlov
✨ «Nubuvvat va risolat» kitobi boʻyicha tanlov eʼlon qilamiz!
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamlariga mansub «Nubuvvat va risolat» («Hadis va hayot» 19-20-juzlar) kitobi boʻyicha taqrizlar tanlovini eʼlon qilamiz!
Tanlovda ishtirok etish uchun ushbu kitobni oʻqib chiqib, undan olgan foydalaringiz, xulosalaringiz va taassurotlaringizni taqriz koʻrinishida yozishingiz kerak boʻladi.
⏳ Taqrizlaringizni 13-oktabr, soat 23:59 ga qadar ushbu manzilga yuborishingiz kerak: @hilol_reception
🎁 Eng yaxshi 3 ta taqriz egasi 17-oktabr kuni ustozlar bilan bo'lib o'tadigan xatmona tadbirida taqdirlanadilar.
Marhamat, tanlovda qatnashib hadiyalarga ega boʻling! 😊
@hilolnashr