#янгилик
«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 18 жузи — «Тиб ва дам» китоби қайта нашр қилинди
Ушбу жузда Ислом динининг табобатга оид таълимотлари, жумладан, поклик, шахсий гигиена, соғлиқни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, дард ва мусибатга, беморларга муносабат, даволанишнинг суннатлиги, парҳез, бадантарбия, доришунослик каби мавзуларда сўз боради. Шунингдек, китобда сеҳр, фол каби ишларнинг моҳияти ва ҳукми ҳамда дам солиш ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
Мазкур китобни «Hilol-Nashr» нашриёти дўконларидан харид қилишингиз, онлайн саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин.
👉 Нархи: 37 000 сўм
☎️ +998712175999
📨 @hilol_reception
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
@hilolnashr
Birovni nooʻrin kofir deyish – ogʻir gunoh
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Тарихдаги энг қайғули кун
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг ўн биринчи йили рабиъул аввал ойининг ўн иккинчи куни, чошгоҳ ва пешин ўртасида бу ўткинчи дунёни тарк этдилар (Ибн Саъд, Табақот 2/215; Ибн Касир, Бидоя 5/282, 294, 295, 296, 313).
Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафоти ҳақидаги хабар барча мусулмонлар учун катта зарба бўлди. Шубҳасиз, бу улар учун катта йўқотиш эди. Мадина мусулмонларининг кўплари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан хабардор бўлиб, масжидга шошилдилар. Ушбу воқеадан ҳайратда қолган Умар розияллоҳу анҳу масжидда тўпланган оломонга қарата: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлмаган …» деб қайтарарди. (Ибн Ҳишом, Сийра, 2/215).
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Доғистон делегацияси вакиллари юртимизга ташриф буюрди
Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Доғистон Республикаси делегацияси вакилларини қабул қилди.
Учрашувда Ҳомиджон домла Ишматбеков меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда диний маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, диёримиз мўмин-мусулмонлари ибодатларини эмин-эркин адо этиш учун муносиб шароитлар яратиш, Ислом динининг асл моҳиятини аҳолига етказиш ҳамда бутун дунёга танитиш борасида улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Ҳомиджон домла Доғистон делегацияси вакилларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти билан таништириб, кейинги пайтда Фатво бўлими алоҳида марказга айлангани, ҳаж квотаси йилдан йилга ортиб бораётгани, умра бўйича чекловлар бекор қилингани ва йил давомида зиёратлар ташкил этилаётганини маълум қилди. Сўнгра юртимизда кейинги йилларда жоме масжидлар сони кўпайиб, улар ибодат ва маърифат масканига айланаётгани, диний таълим муассасалари сони ва ўқитиш сифати янада ошиб бораётганини ҳам қайд этиб ўтди.
Ўз навбатида, Доғистон Республикаси муфтияти вакили Мурод Исмоилов самимий қабул учун миннатдорлик билдириб мамлакат муфтийси Шайх Аҳмад Абдуллаевнинг салом ва Мавлид ойи табригини етказди. Шунингдек, у Ўзбекистонда диний жабҳадаги ўзгариш ва ўзаро яқин ҳамкорлик алоқаларидан Доғистон томони жуда мамнун эканини билдирди.
Доғистонлик меҳмонлар сўзи давомида Ўзбекистонни алоҳида эҳтиром билан қадрлаши, бунинг боиси бу диёрдан Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган забардаст уламоларни етиш чиққани, хусусан, республикадаги кўплаб мўмин-мусулмонлар ақида борасида Имом Мотуридий, тасаввуф бўйича Нақшбандий тариқати йўлини тутганларини баён этди. Шунингдек, синовли кунларда кўплаб доғистонлик болаларга ўзбек халқи ўз бағридан жой бериб, меҳр кўрсатганини эҳтиром билан тилга олди.
Cамимий мулоқот давомида диний-маърифий соҳа вакилларининг ўзаро яқин ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли ва динимиз ривожига ҳам туртки бўлиши айтиб ўтилди.
Дўстона руҳда ўтган учрашув сўнгида ўзаро ҳадялар алмашилди.
Бангладешлик муҳаддис олим Маҳмуд Ҳасан ҳазратлари юртимизда
2023 йил 3 октябрь куни «Hilol-nashr» матбаа-нашриётига Бангладеш давлатидан замонамизнинг етук уламоси, муҳаддис олим Маҳмуд Ҳасан ҳазратлари ташриф буюрдилар.
Бу зот бир вақтнинг ўзида пойтахтдаги жомеъ масжидлардан бирининг имом-хатиби ва Дакка шаҳридаги Ислом билимлари университети ректори ҳамда катта муфтий лавозимида фаолият юритиб келмоқдалар.
Даставвал меҳмонлар «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, бу ердаги диний-маърифий, адабий бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг илмий мерослари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Сўнгра меҳмонлар Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни кўздан кечирдилар.
Шундан сўнг азиз меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига қадам ранжида айлаб, бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар.
Меҳмонлар мезбонларнинг самимий ва илиқ муносабатларидан миннатдор бўлиб, бундай эътибор учун барчага ташаккур билдирдилар.
https://islom.uz/maqola/21244
@islomuz & @hilolnashr
#masnaviyxonlik
«Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 12-darsi
Mavlono Jaloliddin Rumiy hazratlarining «Masnaviyi maʼnaviy» asarlarini tushunishga va hayotimizga tatbiq etishga qaratilgan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 12-darsi.
Suhbatga ustozlarimiz Mirzo Kenjabek domla, Rustamjon domla Rahmatullohzoda tashrif buyurishadi
🔴 Jonli efir
@islomuz
Тарих омонатдир (еттинчи қисм)
Шундай қилиб, мусулмон тарихчилиги бошқалардаги тарихшунослик услубларидан фарқли равишда, ҳис ва ақлдан ташқари ишончли, таҳлил қилинган хабар билан устун ҳисобланади. Бироқ, бу мусулмонларда ҳис аъзолари ва ақл берган илмнинг қадри паст дегани эмас. Балки, бу бошқаларда мавжуд икки манбага қўшимча равишда учинчи услубдан ҳам тўғри фойдаланиш мавжудлигини билдиради. Бу уч манба бир бирини тўлдириб, бир бирини қувватлаб келади.
👉 Тўлиқ ўқиш
👉 Биринчи мақола
👉 Иккинчи мақола
👉 Учинчи мақола
👉 Тўртинчи мақола
👉 Бешинчи мақола
👉 Олтинчи мақола
@islomuz
Hazrat kitoblarini xalq tushunsin deb yozganlar
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 55-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
🔗 Premyera
@islomuz
#siyrat
Mo‘minlarning onasi Juvayriyya binti Horis Xuzoʼiyya
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
@islomuz
#siyrat
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Men Qiyomat kuni odam bolasining ulugʻidirman. Ustidan qabr birinchi yoriladigan kishi menman. Avvalgi shafoatchi menman. Avvalgi shafoat qilinuvchi menman», dedilar.
Muslim rivoyat qilgan.
@islomuz
«Kimning ustozi bo’lmasa, uning ustozi shaytondir»
Bayramingiz muborak bo’lsin aziz ustozlar!
«Albatta, Alloh taolo, Uning farishtalari, osmonlaru yer ahli, inidagi chumoli, hattoki dengizdagi baliq ham odamlarga yaxshilikni ta'lim beruvchining haqqiga duo qiladilar».
Imom Termiziy rivoyati.
@islomuz
Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кунларингизнинг энг яхшиси жума кунидир. Ана шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни салавотларингиз кўрсатилади», дедилар.
Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб кўрсатилади?» дейишди.
Шунда у зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар.
Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21229
@islomuz
Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз ўқитувчи ва мураббийларини табриклади
Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Аввало, сизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимлари ва фахрийларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бугун биз мамлакатимизда миллати, тили, динидан қатъи назар, ҳар бир инсон ўз қобилияти ва истеъдодини, билим ва тажрибасини рўёбга чиқара оладиган ижтимоий давлат барпо этмоқдамиз. Шу мақсадда барча куч ва имкониятларимизни ёшларимизнинг интеллектуал ва жисмоний камолоти, уларнинг сифатли таълим олиб, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун сафарбар этмоқдамиз.
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/21232
@islomuz
Набий алайҳиссаломга бўлган севгимиз асло тугамайди...
Сизга муштоқ бўлиб инграётган қалбларни силайдиган қўлингиз қани, эй Аллоҳнинг Расули?!
Юзингизга бир назар солсак, сўнг дунё йўқ бўлиб кетса ҳам, майли эди!
Овозингизни бир марта эшитиб қонсак эди.
Томоқларимиз чанқоқликдан қуриб қолдику!
Эй Аллоҳнинг Расули! Сизни севамиз. Аллоҳга қасамки, Сизни севамиз. Биз ўз истагимиз билан Сиздан анча кейин яшаётганимиз йўқ. Аммо Аллоҳнинг иродаси шу экан. Биз шу иродага рози бўлдик!
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ҳаёт йўллари (ўнинчи мақола)
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқи Аълога интиқол қилганларидан кейин рошид халифалар даврида ҳам ўзларининг Аллоҳ таоло йўлидаги ҳаракатларини шараф билан давом эттирдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
👉 Биринчи мақола
👉 Иккинчи мақола
👉 Учинчи мақола
👉 Тўртинчи мақола
👉 Бешинчи мақола
👉 Олтинчи мақола
👉 Eттинчи мақола
👉 Саккизинчи мақола
👉 Tўққизинчи мақола
@islomuz
Ҳар бир нафснинг покланиши учта омилга боғлиқ
«Эҳсон» диннинг қалб тарбиясига боғлиқ қисми бўлиб, у одатда, «тариқат» ҳам дейилади. Бу қисмга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм «тасаввуф илми» деб аталадиган бўлиб қолган.
Исломнинг руҳий-маънавий ва ахлоқ-одобга оид таълимотларини Қуръони Карим ва Суннат асосида руҳий тарбия илми – тасаввуф баён қилиб беради.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#siyrat
Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: «Qiyomat kuni jannatning eshigiga kelib ochishni soʻrayman. «Sen kimsan?» deyiladi. «Muhammadman», deyman. «Senga amr qilinganman. Sendan oldin hech kimga ochmayman», deyiladi».
Muslim rivoyat qilgan.
@islomuz
Firʼavnning moʻmiyolangan jasadi
Inson jasadining bir necha haftadayoq batamom buzilishi maʼlum haqiqat, biroq oradan uch yarim ming yil oʻtgan boʻlishiga qaramay Firʼavn jasadi nega chirimagan, buzilmagan?
Hatto moʻmiyolangan jasadlar ham maʼlum vaqt oʻtgach buzila boshlaydi. Unda bu jasadning buzilmagani siri nimada?
Keling, azizlar yaxshisi yuqoridagi savollarga «Allohning moʻjizalari» koʻrsatuvining navbatdagi sonini tomosha qilib, bu boradagi maʼlumotlarga ega boʻlaylik.
🔗 Premyera
#Allohning_mojizalari
@islomuz & @hilolnashr
#siyratsuhbatlari
Qurʼoni Karim Paygʻambarimiz alayhissalom haqlarida
2023-yil 5-окtabr payshanba kuni shom namozidan soʻng «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jomeʼ masjidida «Rasululloh — tinchlik elchisi» shiori ostida oʻtkazilayotgan siyrat suhbatlarining navbatdagi soni boʻlib oʻtadi.
Ushbu maʼrifat boʻstoniga Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisining birinchi oʻrinbosari Homidjon domla Ishmatbekov tashrif buyurib, «Qurʼoni Karim Paygʻambarimiz alayhissalom haqlarida» mavzusida suhbat qilib beradilar.
Olamlarga rahmat qilib yuborilgan, ummat muallimi boʻlgan zotning siyrat suhbatlariga barchangizni taklif etamiz.
Ilm gulshani, siyrat boʻstonidan bahra oling!
📍 Manzil
@islomuz
#янгилик
«Ислом маърифати» маънавий-маърифий, илмий-адабий журналининг илк сони нашрдан чиқди
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти муассислигида «Ислом маърифати» илмий-адабий, маънавий-маърифий журнали таъсис этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси илмий нашрлар рўйхатидан ўтган «Ислом маърифати» журналининг илк нишона сони нашрдан чиқди.
👉 Батафсил
@islomuz
#siyrat
Huzayfa ibn Yamon roziyallohu anhumodan rivoyat qili-nadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytdilar: «Uch narsa bilan odamlardan afzal qilindik: saflarimiz xuddi farishtalarning saflaridek qilindi; Yerning hammasi biz uchun masjid qilindi; suv topmasak, uning tuprogʻi biz uchun poklovchi qilindi».
Muslim rivoyat qilgan.
@islomuz
🌙 «Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning dushmanlar bilan muomalalari» mavzusida bo’lib o’tayotgan siyrat suhbatidan fotolavhalar
📍 Manzil
@islomuz & @hazratim_uz
Мен учун ўрганиб кел!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ўрнашгач, Бани Нажжор қабиласи Зайд ибн Собитни олиб келди. Ўшанда Зайднинг ёши ўн олтидан ўтмаган эди. Улар:
- Эй Аллоҳнинг расули! Бу бола сизни хурсанд қиладиган даражада Қуръон ёдлаган, - дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ўкишини сўрадилар. У Қоф сурасини ўқиб берди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Устозларга эҳтиром!
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Хоразм вилояти вакиллиги ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти филиали билан ҳамкорликда 1 октябрь «Устоз ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан вилоятдаги бош имом- хатиблар ва нафақадаги имом хатибларни қутлаб, улар учун байрам дастурхони ёзилди.
Шунингдек, мўътабар устозларга ҳадялар улашилди.
@islomuz
🎉 Ustozlar kuni muborak bo‘lsin!
Muoviya ibn Hakam as-Sulamiy roziyallohu anhu aytadilar:
«Ota-onam U Zotga fido bo‘lsin! U Zotdan oldin ham, keyin ham U Zotdan yaxshiroq muallimni ko‘rmadim. Allohga qasamki, U Zot meni jerkimaganlar ham, urmaganlar ham va so‘kmaganlar ham!»
Imom Muslim rivoyati.
1-oktyabr – O‘qituvchi va murabbiylar kuni munosabati bilan yurtimizdagi barcha o‘qituvchi va murabbiylarni chin dildan samimiy muborakbod etamiz!
Aziz ustozlar, ilm yo‘lidagi shijoatingiz, metin irodangiz, tog‘dek sabringiz, bilim ummonidagi sabog‘ingiz doimo sarbaland bo‘lsin! Sihat-salomatlik, oilaviy xotirjamlik, tinchlik va farovon hayot hamisha hamrohingiz bo‘lsin!
Islom.uz portali va «Hilol Nashr» nashriyot-matbaasi jamoasi
@islomuz & @hilolnashr
#siyratsuhbatlari
Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning dushmanlar bilan muomalalari
2023-yil 2-окtabr dushanba kuni shom namozidan soʻng «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jomeʼ masjidida «Rasululloh — tinchlik elchisi» shiori ostida oʻtkazilayotgan siyrat suhbatlarining navbatdagi soni boʻlib oʻtadi.
Ushbu maʼrifat boʻstoniga Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla tashrif buyurib, «Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning dushmanlar bilan muomalalari» mavzusida suhbat qilib beradilar.
Olamlarga rahmat qilib yuborilgan, ummat muallimi boʻlgan zotning siyrat suhbatlariga barchangizni taklif etamiz.
Ilm gulshani, siyrat boʻstonidan bahra oling!
📍 Manzil
@islomuz & @hazratim_uz
Набий алайҳиссалом улуғлик чўққиси
Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам улуғлик чўққисига кўтарилганларида ҳам оддийлик ва камтарликни сақлаб қолди. У зот бирор жойга кириб келганларида ўзи учун бошқаларнинг ўрнидан туришини хоҳламас, уни мақташда муболаға қилишларини истамас эди.
©️ Америкалик таниқли ёзувчи Вашингтон Ирвинг
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21230
@islomuz
#siyrat
Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallamga bir yahudiy bola xizmat qilib yurar edi. U bemor boʻlib qoldi. Shunda Nabiy sollallohu alayhi vasallam uni koʻrgani keldilar va: «Musulmon boʻl», dedilar. Shunda u musulmon boʻldi».
Buxoriy rivoyat qilgan.
©️ «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam» kitobidan
@islomuz
Араб калималарининг фасоҳати ҳақида ўйлар
Илк наҳвий ва луғавий олимларнинг араб тилининг фасоҳатини сақлаб қолиш йўлидаги саёҳатлари гуллар билан тўшалмаган эди. Зеро, араб тилида синоним сўзлар, ўхшаш иборалар ниҳоятда кўп эди. Ва уларнинг ичидан фасиҳию афсаҳини (фасиҳроғини) танлаб олиш машаққат, изланиш ва қобилият талаб қиларди. Шу боис, бу йўл тиканлар билан тўшалган, машаққатлар ила ўралган эди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz