#сийрат
Энг гўзал инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбаримизни кўринишлари
1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун.
Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Birovga yetgan ne'matni koʻra olmaslik
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
#жума
Жума куни «Oли Имрон» сурасини ўқиш
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни Оли Имрон номли сурани ўқиса, Аллоҳ ва Унинг фаришталари қуёш ботгунча унга салавот айтиб турадилар», – дедилар».
Табароний ривоят қилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни бомдод намозида «Алиф лам мим. Танзилу…»ни – Сажда(сураси)ни – ва «Ҳал ата ъалал-инсани»ни қироат қилар эдилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фи рағоиби явмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такосурни ўқийди, иккинчисида Вал асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди». Сўнг охирида ўқиладиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/11643
@islomuz
Марҳабо, мавлид!
Ҳар йили мавлиди шариф маросими юртимиз масжидларида кенг миқёсда нишонлаб келинади.
Бу йил ҳам ушбу анъанага мувофиқ, эртага, 22 сентябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида мавлиди шариф маросими ўтказилади.
Барчани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиб, у зотга кўплаб салавоту дурудлар айтиб, Қуръони Карим тиловатидан баҳраманд бўлишга чорлаймиз.
Марҳабо, мавлид! Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, ё Расулаллоҳ!
📍 Манзил
@islomuz & @hazratim_uz
«Mavlid tabrigi va Rasululloh — goʻzal xulq sohibi» mavzusida bo’lib o’tayotgan siyrat suhbatidan fotolavhalar
📍 Manzil
@islomuz & @hazratim_uz
#siyratsuhbatlari
«Mavlid tabrigi va Rasululloh — goʻzal xulq sohibi» mavzusidagi suhbatga marhabo!
Sodiq Paygʻambarning sevikli ummatlari, avval xabar berganimizdek, mavlid oyi munosabati bilan «Rasululloh — tinchlik elchisi» shiori ostida siyrat suhbatlari oʻtkazilishi eʼlon qilingan edi.
Bugun, 2023-yil 21-sentabr payshanba kuni shom namozidan soʻng ilk siyrat suhbati boshlanishini maʼlum qilamiz.
Ilk suhbatni Toshkent shahar bosh imom-xatibi Abduqahhor domla Yunusov «Mavlid tabrigi va Rasululloh — goʻzal xulq sohibi» mavzusida qilib beradilar.
Siyrat suhbatida ayollar uchun ham masjidda sharoit hozirlangan.
Barcha dindoshlarimizni fayzli, ilmu irfon majlisiga taklif etamiz!
📍 Manzil
@islomuz
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳиясида қамал қилинганингизни тасаввур этяпман. Қани энди, сизни ўз қўлим билан овқатлантириш шарафига муяссар бўлсам эди!
Ҳозир Тоифда бир тўда ахмоқлар сизни тош-бўрон қилишганини хаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ўшанда олдингизда бўлсаму тошлар сизга эмас, менга тегса. Сиз саломат қолсангиз!
Кеча қоронғусида Маккадан ҳижрат қилганингиз хаёлимдан ўтяпти. Қани энди, қўлингизни ўпиб, «Фидойингиз бўлай!» дея олсам!
Ҳозир Савр ғорида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳамрох бўлганингизни хаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ғор оғзида қалбимни осиб қўйсаму улар менинг қалбимни парчалашса, сизга зарар етмаса!
Ҳозир Уҳуд кунида юзингиздаги қонни артаётганингизни тасаввур қиляпман. Қани энди, ўша зарба менга тегса-да, сиз ундан саломат қолсангиз!
Бир яҳудий аёл заҳарлаган қўйнинг қўлини емоқчи бўлиб ушлаб турганингиз кўз ўнгимдан ўтяпти. Қани энди, уни қўлингиздан олиб, «Сизнинг ўрнингизга уни мен ейман!» десам!
Бизга диннинг етиб келиши учун қанчалар азоб чекдингиз! Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳнинг Расули!
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21181
@islomuz
Musofirning namozi 1-qism
Hidoya 74-son
Quduriy rahmatullohi alayh aytadi: «Agar imom bo‘lsa, bomdod, shom va xuftonning avvalgi ikki rakatida qiroatni jahriy (tovush chiqarib) o‘qiydi va qolgan ikki rakatida qiroatni maxfiy qiladi». Bu hukm mutavoris bo‘lgan hadisga ko‘radir.
Agar yolg‘iz namoz o‘quvchi bo‘lsa, u ixtiyoriydir, xohlasa o‘zi eshitadigan darajada tovush chiqarib o‘qiydi. Chunki u o‘ziga o‘zi imomdir. Agar xohlasa maxfiy qiroat qiladi. Chunki uning orqasida uni eshitadigan kishi yo‘q.
Izoh: Mutavoris — lug‘atdagi maʼnosi «meros bo‘lib kelayotgan». Bu yerda hadislarning Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan sahobalarga, ulardan tobeʼinlarga, ulardan keyingi avlodlarga meros bo‘lib naql qilib kelinayotganligiga ishora bor.
Muallif: Burhoniddin Marg'inoniy
Ustoz: A'zamjon domla Qambarov
Hidoya sharh bidoyatil-mubtadi
☺️☺️☺️☺️☺️
🌐 Premyera
🕋 @islomuz
"Hammanikidan boshqacha qilmasam, otimni boshqa qo‘yaman" deyish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Улар сизга ўхшамайди!
Сиз масжидга бормасангиз ҳам сиздан бошқалар албатта бораверади.
Сиз Қуръонни тарк қилсангиз ҳам кимдир уни тиловат қилаверади, ёдлайверади.
Сиз Аллоҳдан узоқлашсангиз ҳам кимдир Унга яқинлашаверади.
Сиз Аллоҳни инкор қилсангиз ҳам кимдир Унга ишонаверади.
Сиз бу динга қарши курашсангиз ҳам қиёматгача бу динга хизмат қиладиган содиқлар дунёга келаверади.
Куни келиб фақат ўзингизгина зиён қилганингизни ҳис қиласиз!
Роббимизнинг қуйидаги оятини тааммул қилинг:
«Ва агар юз ўгириб кетсангиз, У зот сиздан бошқа қавмни сизнинг ўрнингизга келтирур. Улар эса сизга ўхшаган бўлмаслар!»
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21179
@islomuz
Набий алайҳиссаломнинг мўъжизалари
Озгина суви бор бир идишни олиб келдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом қўлларини идишга солиб туриб:
«Муборак таҳорат сувига шошилинглар! Барака Аллоҳдан», дедилар. Батаҳқиқ, сувнинг у зотнинг бармоқлари орасидан отилиб чиқаётганини кўрдим. Шубҳасиз, биз ейилаётган таомнинг тасбеҳ айтаётганини эшитар эдик».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ният амаллар пойдеворидир
Улар амалларга киришишдан олдин ният қилишнинг бир неча ҳикматларини қуйидагича баён қиладилар: «Ниятнинг ҳикмати шуки, у билан ибодатларни одатда қилинадиган амаллардан ажратиш, ибодатларнинг баъзиларини бошқаларидан фарқлаш, Аллоҳ учун бўладиган амалларни бошқалар учун бўладиганларидан ажратишдир».
Масалан, овқат емаслик парҳез учун бўлиши ҳам мумкин ёки рўза учун бўлиши ҳам мумкин. Ана шу икки амалнинг орасини ният ажратиб беради.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Тарих омонатдир (тўртинчи мақола)
Мир Алишер Навоий раҳматуллоҳи алайҳ «Мажолисун нафоис»да Мирзо Улуғбек ҳақида ёза туриб: «Улуғбек Мирзо донишманд подшоҳ эрди. Камолоти бағоят кўп эрди. Етти қироат била Қуръони мажид ёдида эрди. Ҳайъат ва риёзийни хўб билур эрди», дея таъкидлайди.
👉 Тўлиқ ўқиш
🔗 Биринчи мақола
🔗 Иккинчи мақола
🔗 Учинчи мақола
@islomuz
Хор умматни қутқарган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
Ҳазрати Муҳаммад ҳурмат-эътиборга ортиғи билан лойиқ... Қонга беланган хор умматни шайтоний одатлар чангалидан қутқариб олиб чиққанининг ўзи Муҳаммад алайҳиссаломга ифтихор учун кифоя қилади. У умматига тараққиёт ва пешқадамлик йўлини очиб берди. Муҳаммаднинг шариати ақл ва ҳикмат билан ҳамоҳанг бўлгани учун бутун оламни эгаллайди.
©️ Машҳур рус адиби, мутафаккир Лев Николаевич Толстой
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21190
@islomuz
Шайх Алижон қорининг Ҳазрат ҳақларидаги хотираларини кўриб ёзилган изоҳ
Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувига билдирилган энг яхши изоҳ учун танлов эълон қилинган эди.
Islom.uz порталининг YouTube саҳифаси орқали «Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ махдум ўғли иштирок этган сонига ёзилган изоҳни сиз азизларга тақдим этамиз:
«Ҳазратни хотирлаб» силсилавий кўрсатув жуда ҳам манфаатли бўляпти. Шайх Алижон қори билан бўлган кўрсатув сонини томоша қилиб, ўзимга кўплаб ижобий хулосалар чиқардим. Ҳазрат ўз замонасининг етук шахси бўлганларини тушундим. Барча ишлари суннатга мувофиқлигини, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганларини англадим.
Мен шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини жуда кеч таниганман. Вафот этган кунлари улар ҳақида эшитгандим. Ҳазратни қандай инсон бўлганларини дадамдан эшитиб, у кишини кўрмасдан яхши кўриб қолгандим. Кейин уларни расмларини кўрдим, маърузаларини эшитдим, китобларини ўқидим.
«Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильмини кўриб, ҳазратни янада яқиндан танидим. Ҳазрат туҳматга қолганларида Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам туҳматга қолганлари хаёлимдан ўтганди. Кейин барча етук шахслар шундай туҳмат синовидан ўтадилар шекилли, деган ўй пайдо бўлганди. Ҳазрат юртимизга холис Аллоҳ учун хизмат қилдилар. Яқинда у киши юртбошимиз томонидан «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланганларини кўриб жуда хурсанд бўлдим. Нафақат мен, балки барча мусулмон олами хурсанд бўлган бўлса керак.
Ҳазратнинг китобларини доим ўқишга ҳаракат қиламан. Бу китоблар биз учун бир неъматдир. Уларни барчасини ўқиган инсон илм даражасида юқори чўққиларга эриша олади деб ўйлайман. Ҳазратнинг ҳаётлари ҳақиқий исломга бағишланган умр...
Ислом учун фидо қилинган умр..
Мен бир китобда ўқигандим. Аллоҳ бир бандасини яхши кўрса, барчага у инсонни севдириб қўяди. Барча инсонлар у инсонни яхши кўриб қолади.
Бу дунёда шундай буюк инсонлардан бири — шайх ҳазратларини кўриш менга насиб этмади. Аллоҳ таоло насиб қилса, шундай буюк инсоннинг фарзандлари бўлмиш устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ билан кўришиш шарафига муяссар бўламан.
Аллоҳ таоло барчамизга жаннатда шайх ҳазратларини кўришни насиб айласин.
Йиллар сизни биздан айро этолмас.
Ҳазратим ўрнингиз ҳеч ким босолмас».
👉 Suhbatni to‘liq ko‘rish
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21188
@islomuz
Сизларнинг энг яхшингиз — аёлига гўзал муомала қилувчингиздир
Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳлига яхши муомала қилганингиздир. Мен ўз аҳлига яхши муомала қилувчироғингизман».
Имом Термизий ривояти.
Бошқа ҳадиси шарифда: «Огоҳ бўлингиз! Аёлларга яхши муносабатда бўлишга тавсия қиламан» ва яна бир ривоятда эса, «Комил мўмин хулқи гўзал бўлганидир. Сизларнинг энг яхшингиз - аёлига гўзал муомала қилувчингиздир», деб марҳамат қилганлар.
Имом Термизий ривояти.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Janoza namozi
Rasululloh ﷺ qadamjolari
Islom tarixi deganda Islom davlatlarining va musulmon xalqlarning Islom dinining ilk davrlaridan boshlab hozirgi kungacha bo‘lgan muddatdagi tarixi ko‘zda tutiladi. Tarix bir ummat o‘zining o‘tmishiga borib keladigan va hoziri bilan o‘tmishi o‘rtasidan joy olgan ko‘prikdir. Shu bilan birga, tarix beqiyos va uni kelajak avlodga yetkazish omonat hamdir.
Bu omonatni yetkazish borasida islom.uz portali sizga yordamchi bo‘ladi.
Bu borada yurtimizning yetuk ulamosi, Qur’oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid bilan «Rasululloh ﷺ qadamjolari» ko‘rsatuvi orqali qadam tashlaymiz.
🌐 YouTube
#Rasululloh_qadamjolari
@islomuz
#янгилик
Финляндия мусулмонлари етакчиси юртимизда
2023 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.
👉 Батафсил
@islomuz
Тарих омонатдир
(бешинчи мақола)
Минг йил олдин ўтган олимлардан намуналар танланар экан, мақсад ҳосил бўлиши учун уларнинг жаҳонда таниқлилиги, асарларини топиш имконияти бўлиши ва бошқа жиҳатлари эътиборга олинган. Шу билан бирга, ўзи диндор бўлса ҳам диний илм билан танилмаган бўлиши албатта назарда тутилган. Чунки таърифда уларни динсизлаштириш имкони топилиши керак эди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#siyratsuhbatlari
SIYRAT SUHBATLARIGA MARHABO!
Fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahmatullohi alayh har yili mavlid oyida xalqimizga siyratni oʻrganish borasida yangi ilmiy asar taqdim etib, ushbu mavzuga oid anjuman va ilmiy tadbirlar oʻtkazishga koʻp ehtimom berar edilar. Bir necha yildirki, yurtimizda u kishining nomlari berilgan masjidda ushbu anʼana davom etib kelmoqda.
Bu yil ham shu anʼanaga muvofiq, ikki olam sarvari, Odam bolalarining afzali, oxir zamon Paygʻambari, sevikli Nabiyyimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam tavallud topgan rabiʼul avval oyi munosabati bilan «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jomeʼ masjidida yurtimiz ulamolari bilan siyrat suhbatlari boʻlib oʻtadi.
«Rasululloh — tinchlik elchisi» shiori ostida olib boriladigan maʼrifiy suhbatlar yurtimizning moʻtabar ulamolari va imom-xatiblari tomonidan taqdim etiladi.
Siyrat suhbatlari hijriy 1445-yil rabiʼul avval oyining 6-sanasi, milodiy 2023-yil 21-sentabr payshanba kunidan boshlab, shu oyning soʻngiga qadar haftaning har dushanba va payshanba kunlari, shom namozidan soʻng boʻlib oʻtadi.
Olamlarga rahmat qilib yuborilgan, ummat muallimi boʻlgan zotning siyrat suhbatlariga tashrif buyuradigan muslima opa-singillarimiz uchun ham masjidda sharoitlar hozirlangan.
Barchangizni ilm gulshaniga, siyrat boʻstoniga taklif etamiz!
@islomuz
Имом Термизий мадрасасига янги раҳбар тайинланди
Шу йил 19 сентябрь куни Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасасида педагог-ўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.
👉 Батафсил
@islomuz
Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади
2023 йил 19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бошланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Президент ўз нутқи давомида сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига йўл қўймасликка чақирди.
Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этиш таклиф қилинди.
– Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз, – деди давлатимиз раҳбари.
Шундай буюк олимларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.
https://islom.uz/maqola/21184
@islomuz
#янгилик
2023 йилнинг «Энг яхши таълим сифати» мукофотига сазовор бўлган мактаб
2023 йилнинг «Энг яхши таълим сифати» мукофотига Ғарбий Африка мактаблари ичидан Нигериянинг Лагос шаҳрида жойлашган Ислом мактаби сазовор бўлди.
Мусулмон болалар боғчаси ва Лекки бошланғич мактаби (LMS) мукофотни Лагоснинг Ikea шаҳридаги Sheraton Hotels ва Towers меҳмонхонасида бўлиб ўтган махсус маросимда қабул қилиб олдилар.
👉 Батафсил
@islomuz
#kitobxonlik_maktabi
«Nabaviy tarbiya» kitobining taqdimotiga marhamat!
Suhbatga Ikrom Sharif, Abdulgʻafur Iskandar tashrif buyuradilar, inshaalloh.
🔴 Jonli efir
@islomuz & @hilolnashr
Шу уйда Аллоҳнинг Ҳабиби яшаганлар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ниҳоятда тақволи, обида, ўта ҳаёли, покиза нафс, олиймақом аёл эдилар. У зотнинг ҳужраларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар розияллоҳу анҳу дафн қилинганлар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Alloh ham bandasini zikr qiladi, qachonki...
©️ Mansurali domla Tojimuhammad o‘g‘li
@isomuz