Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
#Ҳаж
Каъба калитининг тарихи
Каъба хизмати ва қоровуллиги деганда улуғ Каъбага хизмат қилиб, уни қулфлаб очиш тушунилади. Бу араб тилида «Сидана вал хижаба» дейилади. Биринчи бу нарса Исмоил алайҳиссалом қўлларида бўлган. Кейин ўғиллари Собит ва унинг болаларига ўтган. Сўнгра тоғалари қўлида, яъни Журҳумда бўлган. Сўнгра Кусай ибн Қилоб қўлига етиб келгунича Хузоъада бўлган. Қусай ибн Қилоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўртинчи боболаридир. Ҳижрий саккизинчи йили Макка фатҳ бўлганидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом Усмон ибн Талҳадан Каъбанинг калитини сўрадилар-да, Каъбани очиб, унга кириб чиқдилар, сўнг: «Огоҳ бўлинг! Ҳар бир жоҳилиятдаги қон ёки мол, ё обрў-эътибор мана бу икки оёғим остидадир. Лекин ҳожиларнинг хизмати ва Каъба қоровуллиги ундай эмас. Мен уни жоҳилиятда ким бошқарган бўлса, ўша кишида қолдирдим», деб қуйидаги оятни ўқидилар:
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Муҳаррам
Муҳаррам ойида содир бўлган воқеа:
– Саккизинчи ҳижрий йили шу ойда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Зайнаб бинти Муҳаммад розияллоҳу анҳо вафот этдилар.
🕋 @islomuz
#Силаи_раҳм
Қизларга нафақа қилишнинг фазли
Одатда одамларда «Қиз бола бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин», деган салбий фикр бўлади. «Ўғил бола эса доимо хизматда бўлади. Уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонингга оро киради», каби тушунчалар бор. Бу нотўғри фикр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт нафар қизларига қилган муомалалари билан барчага намуна кўрсатганлар.
Ушбу ҳадиси шариф ва ривоятларда ҳам шу маънолар илгари сурилган.
عَنِ الزُّهْرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَتْ لَهُ بِنْتَانِ فَصَبَرَ عَلَى لَأْوَائِهِمَا وَنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا كَانَتْ لَهُ بِنَفَقَتِهِ عَلَيْهِمَا الْجَنَّةُ».
Зуҳрийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки қизи бўлса ва уларнинг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, уларга қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар».
Шарҳ: Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр-матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир шу қиз эртами, индинми, бировнинг уйига кетиши, келин бўлиши борлигини ўйлаб, юрак увушиб ҳам туради. Айниқса қизи кўп бўлса, бу ҳолат аниқ билинади. Ана шуларни билиб туриб ва сабр этиб, қизларини яхши тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг катта бир мартабасини касб қилган бўлар экан.
Айни пайтда қизларни нафақа билан таъминлаш ҳам лозим экан. Бу иш учун ҳам сабр-бардош керак бўлади.
Икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири ҳисобланар экан.
🕋 @islomuz
#Мазҳабда_муваффақият_бор
Ҳақиқий ижтиҳод
Бугунги кунда баъзи одамлар: «Мазҳаблар тўхтаб қолган. Уларга эргашиш ҳам тўхтаб қолган. Мазҳабни ушлаш ҳам тўхтаб қолган. Биз тўхтаб қолишни хоҳламаймиз, ижтиҳод қилишни хоҳлаймиз», дейишади. «Қуръон ва Суннатга қайтиб, янгитдан ижтиҳод қилиш керак», дейишади. Ҳолбуки, бирортасининг усул қоидаси йўқ!
Қалбида Аллоҳдан тақво қиладиган одам: «Мен қандай қилиб Аллоҳнинг каломи борасида гапиришим мумкин? Ахир менинг на усулим, на қоидам бўлмаса?» деб сукут қилади, динга эргашишда бардавом бўлади.
Аллоҳ таолонинг динига журъатли бўлган кимса эса бемалол гапираверади. Улар нима ҳақида гапириши мумкин деб ўйлайсиз? Ташаддуд аҳлидан бўлганлар: «Тавассул қилиш мумкинмас, тасбеҳ ишлатиш йўқ, шанба куни рўза тутиш мумкинмас, намоздан олдинги суннатлар йўқ, жамоат бўлиб зикр қилиш мумкинмас», дейишади, йигирмага яқин мана шунақанги масалалар атрофида мусулмонларни чалғитишади. Улар бидъат деб атаётган, ширк деб атаётган нарсалари тилга олишга арзигулик нарсалар эмас. Улар анчадан бери ўзларича мана шундай «янгича» ижтиҳод қилиб келишяпти.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
«Din nasihatdir» kitobi 1-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning qalamiga mansub «Din nasihatdir» kitobi suxandon lafzida
🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.
🌐 https://youtu.be/izReo2zVYBI
🕋 @islomuz
#Мерос
Ҳисоб ва масалаларни тўғрилаш
Масалаларни тўғрилаш ва меросни тақсимлаш
Мерос уламоларининг наздида масаланинг асли
Фарзларнинг биринчи тури (½, ¼, ⅛)
Фарзларнинг иккинчи тури (⅔, ⅓, 1/6)
Масаланинг аслини чиқариш қоидаси
Тамосул, тадохул, тавофуқ ва табоюн
Масалани тўғрилаш ва унинг кўринишлари
Масалани тўғрилашга татбиқий мисоллар
Меросхўрлар ўртасида мерос тақсимлаш
Мерос тақсимлашнинг биринчи йўли
Мерос тақсимлашнинг иккинчи йўли
Масалаларни тўғрилаш. Мерос масаласи билан шуғулланувчи ҳар бир одам меросни ўз эгаларига ўта аниқлик билан ҳисоблайдиган тўғри ўлчов асосида тарқатишда қийналмаслик учун, ҳар бир меросхўрга ўз улушини камайтирмай, тўлиқ қилиб бериш учун масаланинг аслини билиши зарурдир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Ashuro kuni oilasiga kenglik qilish
Yaqinlaringizga ulashing!
@islomuz
Zokirning virdi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Уловга ва шунга ўхшаш нарсаларга минаётганда айтиладиган зикрлар
Аллоҳ таоло Зухруф сурасининг 14-оятида: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз», дегайсизлар», деган.
Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади:
«Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу отларини мингани келиб, оёқларини уловга қўйганларида «Бисмиллаҳ», дедилар. Қачонки, унинг устига ўрнашганларида
الحَمْدُ للهِ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ
«Алҳамду лиллаҳиллазий саххора лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун», деб айтдилар.
Маъноси: «Бизга буларни бўйсундириб қўйган Зотга ҳамд бўлсин. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Барчамиз Парвардигоримизга қайтувчидирмиз».
Сўнгра уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва уч марта «Аллоҳу Акбар», сўнгра
سُبْحَانَكَ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي، إِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Субҳанака инний золамту нафсий фағфирлий иннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта», деб кулиб қўйдилар. «Эй мўминларнинг амири, қайси нарсадан куляпсиз?» дейилганда, у зот айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам худди шу амални қилиб кулганларида, «Эй Расулуллоҳ, нима нарсадан кулдингиз?», деганимда, у зот: «Албатта Раббинг бирор банда гуноҳимни кечир, деб айтса, У: «Мендан бошқаси кечира олмаслигини билади», деб ажабланади», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаийлар ривоятлари.
🕋 @islomuz
#Муҳаррам
Муҳаррам ойида содир бўлган воқеа:
– Ҳижратнинг еттинчи йили шу ойда яҳудийлар томонидан Ислом давлатига таҳдид солиб турадиган ҳарбий истеҳкомга айлантирилган Хайбарни фатҳ этиш бошланди.
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Муҳаррам
Муҳаррам ойида содир бўлган воқеа:
– Ҳижрий тўртинчи йили муҳаррам ойида Бани Асад ҳодисаси рўй берди, яъни ушбу қабила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши уруш очиш ҳаракатини бошлаган, шунда уларга қарши Абу Салама бошчилигидаги бир юз эллик нафар мусулмонлар гуруҳи юриш қилиб, уларни енгган.
🕋 @islomuz
#Алданиб_қолманг
Хаворижлар кимлар?
Хавориж мазҳаби ҳеч бир илмий асосга эга бўлмаган бир неча ақийдавий масалаларни ўз ичига олган. Жумладан:
1. Гуноҳ қилган мўмин дарҳол кофирга айланади.
Зотан, уларнинг мазҳаби таҳким Али розияллоҳу анҳуни, икки ҳакамни ва таҳкимга рози бўлганларни кофирликда айблашдан бошланган. Баъзи хаворижлар ўзларидан бошқани мўмин эмас, дейишгача бориб етганлар.
2. Золим волийларга қарши хуруж қилиш вожибдир.
Уларнинг мазҳаби худди шу «хуруж» сўзини ўзига исм қилиб олган. Аввалги хаворижлар таҳким масаласига норози бўлиб, ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қарши хуруж қилганлар. Хуруж хавориж мазҳабининг асли ҳисобланади.
3. Мусулмонларнинг бошлиғини эркин сайловлар йўли билан сайлаш керак. У қурайшлик бўлиши шарт эмас.
Хаворижлар кейинчалик йигирмага яқин фирқаларга бўлиниб кетган. Аммо улардан тўрттаси маълум ва машҳур бўлган:
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Ҳикматлар
Зийрак инсон
«Ёмондан яхшини ажратиб олган инсон зийрак эмас, иккита ёмондан яхшисини ажратиб олган инсон зийракдир».
Умар розияллоҳу анҳу
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Дуоингда бизни унутмагин
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра қилишга изн сўрадим. У зот изн бериб: «Эй биродар, дуоингда бизни унутмагин», деб айтдилар. Ана шунда менга шундай сўз айтдиларки, у сўзни дунёга алиштириш мени хурсанд қилмас эди», деб айтдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
🕋 @islomuz
☺️☺️☺️☺️☺️
Rahmatulloh qori O'shiy
Hazratni xotirlab ko'rsatuvining 86-soni
Ushbu ko‘rsatuvda fazilatli shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning ibratli hayot yo‘li haqida hikoya qiluvchi suhbatlar berib boriladi.
Suhbatlarda hazratga zamondosh bo‘lgan ulamolar, u zotning oila aʼzolari, shogirdlari va muxlislarining shayx hazratlari haqidagi xotiralari bilan tanishib borasiz.
📹 https://youtu.be/39-_b5A1Fq0
🕋 @islomuz
Rahmatulloh qori O'shiy
«Hazratni xotirlab» ko'rsatuvining 86-soni
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvini dushanba kuni soat 20:00 da YouTube sahifamiz orqali tomosha qiling!
🕋 @islomuz
✨ Тўпламлар ичидаги илм хазиналарини харид қилинг!
#Муҳаррам
Муҳаррам ойида содир бўлган воқеа:
– Яна шу йили муҳаррам ойида Пайғамбар алайҳиссалом Византия, Форс, Миср, Ҳабашистон, Уммон, Яман, Баҳрайн, Ямома ҳукмдорларига Исломга даъват этиб расмий мактублар юбордилар.
🕋 @islomuz
So’zning qadriga yetardilar
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 85-soni
Shayx Sodiq qori Kamoluddin
🌐 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared
🕋 @islomuz
#Кун_дуоси
Уловга ўрнашиб олгандан кейин ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқадиган бўлиб, уловларига ўрнашиб олганларидан кейин уч марта такбир айтар, сўнгра
سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ. اللهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ فِي سَفَرِنَا هَذَا البِرَّ وَالتَّقْوَى، وَمِنَ العَمَلِ مَا تَرْضَى، اللهُمَّ هَوِّنْ عَلَيْنَا سَفَرَنَا هَذَا، وَاطْوِعَنَّا بُعْدَهُ. اللهُمَّ أَنْتَ الصَّاحِبُ فِي السَّفَرِ وَالخَلِيْفَةُ فِي الأَهْلِ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفَرِ وَكَآبَةِ الْمَنْظَرِ وَسُوءِ الْمُنْقَلَبِ فِي الْمَالِ وَالأَهْلِ
«Субҳаналлазий саххора лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун. Аллоҳумма инна насъалука фий сафарина ҳаза ал-бирро ваттақва ва минал ъамали ма тарзо, Аллоҳумма ҳаввин ъалайна сафарана ҳаза ватви ъанна буъдаҳу, Аллоҳумма антас соҳибу фиссафари валхалийфату фил аҳли. Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил манзари ва су‘ъил мунқолаби фил мали вал аҳли», деб айтардилар.
Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Биз ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) Раббимизга қайтгувчидирмиз. Аллоҳим, Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони ҳамда Сен рози бўладиган амални сўраймиз. Аллоҳим, бу сафаримизни бизга енгил қилиб, узоқлигини яқин қилгин. Аллоҳим, сафардаги йўлдош ҳам, хонадонда қолувчи ўринбосар ҳам Ўзингдирсан. Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатларидан, маҳзунлик манзараси ва молу-мулк, оилага етадиган зиён-заҳматдан паноҳ беришингни сўрайман».
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Ғафлатда_қолманг
Ашуро рўзаси Муҳаррам ойининг қайси кунлари тутилади?
Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббоснинг ҳузурига бордим, у киши Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида айтиб беринг», дедим. «Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай тутармидилар?» дедим. «Ҳа», деди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривоят қилишган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро кунининг ҳамда ушбу ой, яъни Рамазон ойининг рўзасидан ташқари бирор кунни бошқасидан афзал кўриб, рўза тутишга қасд қилганларини кўрмадим».
Икки Шайх ривоят қилган.
Изоҳ: Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Ашуро куни келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб турар эканлар. Бошқа бирор куннинг рўзасини тутиш учун бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.
Шунингдек, Рамазон ойини ҳам қачон келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб кутар эканлар. Бошқа бирор ойнинг рўзасини тутишни бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.
У кишининг умматлари, яъни бизлар ҳам шундай бўлишимиз лозим.
Уламолар Ашуро рўзасининг афзали Муҳаррамнинг 9, 10, 11 ёки 9, 10 ёки 10, 11-кунларини рўзасини тутишдир деганлар.
Мўминлар учун ажойиб имконият!
Биз бандаларига шундай фурсатларни бериб қўйган Раббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!
Ғафлатда қолманг!
🕋 @islomuz
Ашуро рўзаси
«Ашуро» сўзи луғатда «ўнинчи кун» деган маънони билдиради. Истилоҳда эса, Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига айтилади.
Ашуро рўзасининг тарихи
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ашуро жоҳилият даврида Қурайш рўза тутадиган кун эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам унинг рўзасини тутар эдилар. У зот Мадинага келганларида ҳам унинг рўзасини тутдилар ва тутишни буюрдилар. Кейин Рамазон рўзаси (ҳақида оят) нозил бўлгач, уни (Ашуро рўзасини) истаганлар тутиб, истамаганлар тутмайдиган бўлди».
Бухорий ривоят қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
#Муҳаррам
Муҳаррам ойи ва Ашуро кунининг фазилати
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. Ашуро куни эса муҳаррам ойининг ўнинчи кунидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда рўза тутишга тарғиб қилганлар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, Рамазондан кейин қайси ойда рўза тутишимга буюрасиз», деди. Шунда у зот: «Агар Рамазондан кейин рўза тутмоқчи бўлсанг, муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Аллоҳнинг ойидир, унда бир қавмнинг тавбасини қабул қилган яна бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қилади», деб жавоб бердилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Ашуро кунининг фазилати
Ашуро кунининг фазилати ҳақида қуйида баъзи ҳадисларни келтирамиз.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўриб: «Нима бу? (яъни, нима учун бу кун рўза тутяпсиз?)», - дедилар. Улар: «Бу яхши кундир. Бу кунда Аллоҳ таоло Бани Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун Мусо рўза тутган», - деб жавоб беришди. Шунда у зот: «Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман», - дедилар ва шу куни рўза тутдилар ҳамда бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар.
Имом Бухорий ривоят қилган.
Ҳишом Ибн Урва отасидан ривоят қилади:
Оиша розияллоҳу анҳо: «Қурайш қавми жоҳилиятда Ашуро куни рўза тутар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у кунда рўза тутардилар. У зот Мадинага келганларида ҳам у кунда рўза тутдилар ва рўза тутишга буюрдилар. Рамазон рўзаси фарз бўлганидан кейин Ашуро кунида рўза тутмай қўйдилар. Шундан кейин у кунда хоҳлаган киши тутаверарди, хоҳлаган киши тутмасди», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Zikr qilish afzal makonlar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
#Ҳаж
Каъбани бино этилиши тарихи
Ҳижратдан 18 йил олдин Қурайш Каъбани қуришга киришди. Улар бино қурилиши учун фақат ҳалол пул киритишга келишиб олишди. Унинг қурилишига мажбурлаб олинган маҳр, судхўрлик ортидан топилган бойлик, одамлардан зулм билан тортиб олинган маблағларни сарфламадилар. Шунинг учун қурилишнинг ярмига борганда маблағ етмай қолди. Улар Ҳижр томондан уч метрга яқин (жой) чиқаришди. Яна уларнинг энг яхши қилган ишлари шу бўлдики, Каъбага киришни хоҳловчилар учун матоф (Каъбадаги махсус жой) баробарида эшик ўрнатиб, ўша эшикнинг муқобилидаги орқа эшикни тўсиб қўйишди. Кейин Каъбанинг устини ёпишди. Чунки бир қанча ўғрилар Каъбанинг ичида сақланаётган моддий бойликларни ўғирлаб кетишган эди. Хатимга қуйилиши учун Каъбага тарнов ўрнатишди. Каъба биносини 8 метр 64 см қилиб кўтаришди. Аввал 4 метр 32 см эди. Бу бинонинг энг катта ўзига хос хусусияти унинг қурилишида, тошларни кўчиришда ва Ҳажарул асвадни ўрнатишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иштирок этишларидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Sahardagi uyqu
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 3-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
Hazrat bir yilda nechta kitob o'qiganlar?
"Hazratni xotirlab" ko‘rsatuvining 85-soni
Shayx Sodiq qori Kamoluddin
🌐 https://youtu.be/ATg-Q8-ZRmk?feature=shared
🕋 @islomuz
#Муҳаррам
Муҳаррам ойида содир бўлган воқеа:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарликларининг еттинчи, яъни милодий 616 йили Қурайшийлар Пайғамбарга ўчакишиб Ҳошимийлар билан ижтимоий-иқтисодий муносабатларни узишди ва уларга қарши қамал эълон қилишди.
🕋 @islomuz