#янгилик
Хатмга ўтадиган қорилар суҳбатдан ўтказилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан муборак Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилди.
👉 Батафсил
@islomuz
Масжидул Ақсо эшиклари
Масжидул Ақсонинг ўн тўртта кириш эшиклари бўлиб, бугунги кунда уларнинг ўнтаси очиқ, тўрттаси ғарбий томондаги эшиклар узоқ вақтлардан бери ёпиқ.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Ислом ва иймон ифлосликнинг ҳар қандай кўринишини қабул қилмайди
Шу ерда спирт, банж каби нарсалар ҳақида савол пайдо бўлади. Бу борада шуни айтиб ўтиш керакки, бу ва бунга ўхшаш нарсалар аслида даво учун аталган нарсалардир. Фақат табиати бузуқ кишиларгина уларни маст қилувчи модда сифатида ишлатишни ўйлаб чиқарганлар ва истеъмол қиладилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
«Hilol» intellektual klubining 5-bosqichi
Oʻyinda 5 ta erkaklar, 5 ta ayollar jamoasi oʻzaro kuch sinashishadi. Savollar «Hadis va hayot» silsilasining 3-juzi — «Niyat, ixlos va ilm» kitobidan beriladi.
🔴 Jonli efir
@islomuz
#зикр_ва_дуо
Аллоҳим, бизларга яхшилик битгин
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар киши тўшагига ётадиган бўлса, фаришта ва шайтон мусобақалашади. Фаришта: «Эй Раббим, яхшилик битгин», дейди. Шайтон: «Ёмонлик битгин», дейди. Агар киши Аллоҳни зикр қилса, сўнг ухласа, фаришта уни муҳофаза қилган ҳолда тонг оттиради», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20683
@islomuz
Масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик ва маҳалла аҳллари билан ишлаш жараёнлари яқиндан ўрганилди
Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги масжидларда Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш бўйича кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, масжидларда ободонлаштириш, тозалик, намозхонлар учун қулай шароитларни ҳозирлаш каби ишлар давом этмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафар давомида Наманган вилоятидаги “Исҳоқ ҳожи”, “Абу Юсуф”, “Имом Бухорий”, “Форуқ”, "Шодибек" сингари жоме масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиб, мутасаддилларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бердилар.
Муфтий ҳазратлари имом-домлалар билан учрашувда тобора яқинлашиб келаётган Рамазони шарифда ўтган йил бошланган яхши анъана, яъни масжидларда 27 кунлик хатми Қуръон ва таровиҳ намозлари бўлиши, шу йилдан энг маҳоратли қорилар юртимизнинг айрим ҳудудларида жомеларида навбат билан бир кунлик намунавий хатм ўтиб бериш анъанаси йўлга қўйилаётгани, бу масжидларимиздаги хатми Қуръонларнинг янада гўзал ва файзли ўтишига сабаб бўлишини алоҳида қайд этдилар.
Самимий мулоқотларда кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаётгани, уларда халқимизнинг оғири енгил бўлаётгани, хусусан, масжид имом-хатиблари ҳам ҳамкор ташкилотлар билан кўплаб хайрли ишлар қилаётгани, эҳтиёжманд ва илмсизлиги туфайли билмасдан ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак бериш борасида салмоқли натижаларга эришилаётгани алоҳида таъкидланди.
🔗 https://islom.uz/maqola/21819
@islomuz
Фитна қачон бошланган ва қаердан келади?
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳунинг олдида эдик. У: «Қай бирингиз Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг фитналар ҳақида гапирганларини эшитгансиз?» деди. Бир неча киши: «Биз эшитганмиз», дейишди. У: «Кишининг аҳли ва қўшниси билан боғлиқ фитнани айтяпсизлар шекилли?» деган эди, «Шундоқ», дейишди. «Унга намоз, рўза ва садақа каффорат бўлади. Аммо қай бирингиз денгиздек мавж урадиган фитна ҳақида эшитган?» деди. Қавм жим бўлиб қолган эди, «Мен», дедим. У: «Сенми? Отангга раҳмат!» деди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Sizga talpinsam
©️ Qamariddin Bekmuhammad
🔗 "Siyrat yog‘dusi" ko‘rsatuvining barcha sonlari
@islomuz
Тасбеҳ намози: Қийинчилик ва ғам-ғуссаларга даво бўлувчи намоз
Аллоҳ таоло ҳар бир бандасини турли мусибатлар билан синаб, имтиҳон қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер…” (Бақара сураси, 155-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган ибодат бу тасбеҳ намозидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга бундай дедилар: “Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракат намоз ўқишдир. Ҳар ракатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: “Субҳааналлоҳ, валҳамду лиллааҳ ва лаа илааҳа иллалоҳу валлоҳу акбар” деб ўн беш марта айтасан. Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукудан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракатда етмиш бештадир. Тўрт ракатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи”
(Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).
Ибн Абу Сайф Яманий “Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа” китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради: “Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди”.
Абу Усмон Хайрий Зоҳид: “Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим”, деган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1 Аллоҳ тасбеҳ намозини ўқиган банданинг билиб-билмай қилинган, каттаю кичик, ошкору махфий гуноҳларини мағфират қилади.
2 Тасбеҳ намозини ўқиган одам ўнта хислатга эга бўлади.
3 Тасбеҳ намози юқоридаги баён қилинган тартибда ўқилади.
4 Киши тасбеҳ намозини ҳар куни ўқий олса, жуда яхши. Агар ўқий олмаса, уни ҳар жумада бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар йили бир марта, уни ҳам қила олмаса, умрида бир марта ўқиса ҳам бўлади.
“Ҳадис ва Ҳаёт” китоби асосида таёрланди
@islomuz
#Бароат_Kечаси
Бароат кечаси борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари
عن عثمان بن أبي العاص رضي الله عنه عن النبي صلي الله عليه و سلم قال:إذا كان ليلة النصف من الشعبان نادي مناد هل من مستغفر؟ فأغفر له؟ هل من سائل؟ فأعطيه فلا يسأل أحد شيئا إلا أعطى إلا زانية بفرجها أو مشرك. (شعب الإيمان للبيهقي)
Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, бас, (Аллоҳ таоло тарафидан) бир нидо қилувчи нидо қилади: «Бирорта мағфират сўровчи борми, Мен уни мағфират қиламан! Бирор нарса сўровчи борми, Мен унга бераман», дейди. Шу вақтда ким (қалбидан) сўраса, унга (ўзининг шаънига мувофиқ) берилади. Зинокор ҳотин ва мушрикдан бошқа. (Булар ўзларининг ёмон амаллари сабабидан Аллоҳ таолонинг неъматидан маҳрум бўлгандирлар)».
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21810
@islomuz
Сайёрамиз керакли нарсалар билан таъминлаб қўйилган
«Олимлар фалон сайёрада сув борлигини аниқладилар», деган гапларни эшитиб қоламиз. Гўё сув бор дейиш орқали яшаса бўлади демоқчи бўлишади шекилли.
Биз бу сайёрада фақат сув борлиги сабабидан яшамаяпмиз.
Аввало Еримизнинг ҳажми. Агар Ер шари ҳозирги ҳажмидан каттароқ ёки кичикроқ бўлганида, Ерда ҳаёт бўлмасди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Бароат кечаси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаъбон ойидаги амаллари
Муборак Рамазон ойи келишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кутиб олиш учун ибодатга белларини маҳкам боғлар эдилар. У зот одатдаги ибодатларига қўшимча яна ибодат қилар эдилар. Нафақат ўзлари, балки бунга умматларини ҳам жалб қилар эдилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Рум жангининг бошланиши
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Рум ерларини фатҳ қилишни ирода этдилар. Ҳамма тайёргарликлар кўрилиб бўлгач, Рум фатҳига бирин-кетин лашкар жўната бошладилар.
Холид ибн Саъид бошлиқ лашкарни Шом остоналарига, Амр ибн Ос бошлиқ лашкарни Фаластинга, Шураҳбил ибн Ҳасана бошлиқ лашкарни Урдунга, Язид ибн Абу Суфён бошлиқ лашкарни Балқо томонга, Абу Убайда ибн Жарроҳ бошлиқ лашкарни Ҳимс томонга юбордилар.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Набий алайҳиссалом Рамазонга қандай тайёргарлик кўрганлар?
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона», дер эдилар».
Байҳақий ва Тобароний ривояти.
«Ё Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!».
Ражаб ойи шамолга, Шаъбон ойи булутга, Рамазон ойи эса ёмғирга ўхшайди. Энди ким Ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, Рамазон ойида ҳосилни қандай қилиб йиғиб олади?
Шундай экан, ҳосилингиз серҳосил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда солиҳ амаллар билан бирга дуо қилишни ҳам унутманг!
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#siyrat
Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Uch narsa borki, ular kimda bo‘lsa, iymon halovatini topadi: Alloh va Uning Rasuli uning uchun ikkovidan o‘zga hamma narsadan sevimli bo‘lishi; bir kishini faqat Alloh uchungina sevishi va kufrga qaytishni xuddi olovga tashlanishni yomon ko‘rgandek yomon ko‘rishi», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan
@islomuz
#янгилик #журнал
«Ҳилол» журналининг янги 9 (54)-сони нашр қилинди
Ушбу сонда «Тафсир» (Юз ва қўлингизга масҳ тортинг), «Ҳадис шарҳи» (Қиёматда тараладиган нур), «Фиқҳ» (Намоздаги хатолар), «Саҳобалар ҳаётидан» (Умматнинг фақиҳи), «Руҳий тажрибалар» (Унутма!), «Саодат остонаси» (Фарзандга исм қўйиш) «Тарих» (Ҳижрий иккинчи йил) каби мақолалар жамланган.
👉 Нархи: 8 000 сўм
📨 Буюртма учун: @Hilol_reception
☎️ +998712175999
🌐 Сайтдан буюртма беринг
📍 Манзилларимиз
* Эслатиб ўтамиз, журнал учун обуна хизмати мавжуд
👉 Обуна хизмати билан танишинг
@hilolnashr
#siyrat
Sufyon ibn Abdulloh Saqafiy roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
"Ey Allohning Rasuli, men mahkam tutadigan (bir) ishni ayting", dedim. ""Robbim Allohdir", degin va so‘ng mustaqim tur", dedilar. "Ey Allohning Rasuli, men uchun eng xavf qilgan narsangiz nima?" dedim. Shunda u zot o‘z tillarini ushladilar va: "Mana bu!" dedilar.
Muslim va Termiziy rivoyat qilgan
@islomuz
Rasulullohning as’hoblari bilan muomalalari
©️ Rahimberdi domla Rahmonov
Siyrat suhbatlari 1444 | 2023
🌐 https://youtu.be/ufY5xYTpidM
#mavlid #siyrat #Siyrat_Suhbatlari #mavlid1444
@islomuz & @hazratim_uz
Уйқудан уйғониб бажариладиган суннат амал
Юзни, айниқса, пешонани массаж қилиш миядаги энергия марказларини фаоллаштиради, чунки уйқудан уйғонганидан кейин мия ланжлик ҳолатида бўлиб, у стимуляция ва фаоллаштириш жараёнига муҳтож. Шунинг учун мутахассислар уйғонгандан сўнг дарҳол юзни ишқалаш муҳимлигини таъкидлайдилар.
Уйғонганимиздан сўнг бажариладиган энг яхши машқлар ҳақида изласак, кўпчилик сайтларда юзни ишқалаш, аниқроғи, юзни енгил массаж қилиш зарурлиги ҳақида сўз юритилади. Бу мутахассислар 21 асрда топган нарса.
Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 14 аср олдин уйқудан турибоқ нима қилганлар?
🔗 Тўлиқ: https://islom.uz/maqola/21814
@islomuz
Эрлар ва хотинлар...
Хотиннинг жиҳоди – эрга итоат этмоқдир.
Алий ибн Абу Толиб
Хотинининг нафсоний орзуларига бўйсунган ҳар бир эркакни Аллоҳ жаҳаннам оташига отмай қўймайди.
Ҳасан Басрий
Қиёмат куни хотиндан сўраладиган биринчи нарса намоз, сўнг эрининг ҳақи.
Каъбул Ахбор
Ақлли аёл эрининг камчиликларига бир кўзини ёпади ва иккинчи кўзи билан унга қараб яшайди.
Араб ҳикмати
Дунёнинг роҳати ҳақиқий дўст, меҳрибон хотин, қобил фарзанд ва саломатликдадир. Негаки, фақат шуларгина кишига хотиржамлик келтира олади.
Суқрот
Ақлли аёл эркак учун муаммо эмас, аксинча муаммонинг ечимидир.
Габор
Хотиннинг хўрлашига йўл қўйган эркак – эркак ҳам эмас, аёл ҳам эмас, демак, шунчаки ҳеч нима!
Наполеон
Аёлнинг чинакам гўзаллиги – унинг феъл-атвори мулойимлигида, аёлнинг жозибадорлиги эса сўзларининг майинлигида.
Ахикар
«Ҳилол» журналининг 10(43) сонидан
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20188
@islomuz
«Қора туйнуклар» ўзи нима?
SMSS J215728.21-360215.1 - Жанубий Балиқ юлдуз туркумидаги z=4,75 қизил силжишли ажойиб ёрқин квазар. Ушбу осмон жисми қуёшдан 12 миллиард ёруғлик йили узоқликдаги масофада жойлашган.
Бу квазарнинг марказида массаси ≈ 20 миллиард қуёш массасига тенг бўлган ўта массив (оғир) қора туйнук жойлашган. Квазар марказидаги қора туйнукнинг массаси ҳар миллион йилда 1% га ошади. Ҳар куни у Қуёш массасининг ярмига тенг бўлган массани ютади. Ушбу қора туйнук кашф этилган вақтда «маълум коинотдаги энг тез ўсаётган қора туйнук» ҳисобланар эди.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
Бароат кечаси борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари
فقال رسول الله صلي الله عليه و سلم: (أتردين أي ليلة هذه؟) قلت: الله و رسوله أعلم قال: هذه ليلة النصف من الشعبان إن الله عز و جل يطلع علي عبده في ليلة النصف من شعبان فيغفر للمستغفرين و يرحم المسترحمين و يؤخر أهل الحقد كما هم. (شعب الإيمان للبيهقي)
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«(Эй Оиша,) бу кеча қандай кеча эканини биласизми?» дедилар. Мен:
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дедим.
«Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча Ўзининг бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират қилади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди», дедилар.
@islomuz
Устозларга умра йўлланмаси ҳадя этилди
Умрини Ислом дини равнақига хизмат қилишга, халқимиз маърифатини юксалтиришга, одамларга зиё улашишга бағишлаётган устозларга ҳамма ҳавас қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги "Шамсуддинхон Бобохонов" нашриёт-матбаа ижодий уйи раҳбарияти бугун қарийб чорак асрдан бери шу ерда меҳнат қилиб келаётган Бош муҳаррир Абдужалил Хўжамовга ва 35 йилдан бери фидойилик кўрсатиб келаётган катта муҳаррир Муҳаммадшариф Жумановга "Умра сертификат"ларини топширди.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Сизларнинг яхшиларингиз умри узун ва хайрли амаллари кўп бўлганингиздир", деб марҳамат қилганлар.
Ҳақиқатан, яна кўп йиллар устозлар билан биргаликда хизмат қилиб, улардан кўп илм ўрганишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин.
⛓ https://islom.uz/maqola/21812
@islomuz
Qarz berish va olish odoblari
«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 5-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
📹 YouTube
🕋 @islomuz
Xato berilgan fatvoning gunohi kimga yoziladi?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz