Президент хонадон эгаларини дуо қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳри Ойдин маҳалласида истиқомат қилаётган ўқитувчи Дилшод Набиев хонадонида меҳмон бўлди. Хонадон эгалари билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашди.
Суҳбат якунида давлатимиз раҳбари хонадон аҳли ҳақига дуо қилди.
https://islom.uz/maqola/21334
@islomuz
#янгилик
Евросиё тараққиёт банки исломий молияни ривожлантирмоқчи
Евросиё тараққиёт банки Марказий Осиёда исломий молияни фаол тарғиб қила бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда банк маъмурияти 2023 йил 11 октябрь куни Марокашда бўлиб ўтган Жаҳон банкининг йиллик йиғилишида билдирган.
👉 Батафсил
@islomuz
#янгилик
Юртимизга Доғистон делегацияси ташриф буюрди
Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
👉 Батафсил
@islomuz
Закий бола
Бухоро амирларидан бири шаҳарнинг обод кўчасида сайр қилиб юрса, қаршисидан китоб жилдини елкасига осган бир мактаб толиби чиқиб қолибди. Бола хушёр ва закий экан, дарров тавозеъ билан нотаниш кишига салом берибди. Амир алик олиб, боланинг қаердан келаётганини сўрабди.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Мусулмонлар мажлисининг етакчи аъзоси
Имом Тобарий Солим ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Умар розияллоҳу анҳу халифа бўлганидан кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳуга тайин қилинган миқдордаги маошни олишда давом этди. Аммо унинг ҳожати кўпайди. Муҳожирлардан бир гуруҳи тўпландилар. Уларнинг ичида Усмон, Али, Толҳа ва Зубайр розияллоҳу анҳум бор эдилар. Зубайр:
«Умарга унинг маошини зиёда қилишимиз ҳақида гапирсак бўлар эди», деди. Али:
«Бу аввалроқ бўлиши керак эди. Юринглар, борайлик», деди».
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
Тил яшаса, миллат яшайди
1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили» эканлиги белгилаб қўйилган.
👉 Батафсил
@islomuz
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари билан суҳбат
Бу кўрсатув жуда манфаатли бўлибди. Негаки ҳазратнинг умр йўлларини эшитиб биз ёшлар ғайратимиз, шижоатимиз ошди. Мен ҳазратнинг умр йўллари ёзилган «Исломга бағишланган умр» китобини ўқиганман, лекин инсонларнинг ўзидан эшитиш бошқача бўлади.
👉 Тўлиқ ўқиш
👉 Суҳбатни кўриш
@islomuz
Tijorat va uning odoblari
«Bozor va unga bogʻliq masalalar» 3-son
📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Bozor va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida
🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi
🔗 YouTube
@islomuz
Уч давлат муфтийлари муҳим масалаларни муҳокама қилди
Маълумки, шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом жаноблари ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан муҳим масалалар юзасидан мулоқот ўтказдилар.
👉 Батафсил
@islomuz
Қиз ва хизмат
Аксарият қиз фарзанди бор ота-оналар қизимиз қариганимизда бизга хизмат қилади деган фикрда тарбия беришади. Ёши бир жойга бориб қолган аёллар ҳатто уйли-жойли бўлиб кетган қизларини ёнларида кўришни хоҳлашади. «Келиннинг миннатли хизмати»дан кўра ўз қизи уларнинг хизматини қилгани маъқулроқ деб ўйлашади.
Аслида бундай фикрлашнинг ғайриоддий тарафи йўқ. Албатта, ҳар қандай фарзанд ота-онага хизмат қилади, уларнинг бошида парвона бўлади. Аллоҳнинг ризоси ҳам шу орқали топилади. Жаннат эшиклари ҳам шундай очилади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
#янгилик
Миср Араб Республикасида халқаро анжуман давом этмоқда
Бугун, 19 октябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ташаббуси билан ўтказилаётган “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Унда фатво ва мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги муҳим масалалар таниқли уламолар, муфтийлар, дин ва давлат арбобларидан иборат жами 200 дан зиёд йирик делегатлар томонидан муҳокама қилинмоқда.
👉 Батафсил
@islomuz
Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
👉 Батафсил
@islomuz
#Kitobxonlik_Maktabi
«Virtual olam bolalari» kitobining taqdimoti | Kitobxonlik maktabi
«Kitobxonlik maktabi» loyihamizning navbatdagi 88-soni Abdulkarim Hasanning qalamlariga mansub «Virtual olam bolalari» kitobining taqdimoti bo'lib o'tadi.
🔴 Jonli efir
@islomuz & @hilolnashr
Тўртинчи салб юриши
Учинчи салб юришидаги муваффақиятсизлик Рим папаси Иннокентий III (1198–1216) ни Қуддусга эгалик қилаётган, салбчи мамлакатларининг асосий ғаними саналаган Мисрга қарши салб юришини тарғиб қилишга ундади. 1202 йилнинг ёзида Бонифаций Монферратский бошчилигидаги рицарлар Венецияга тўпланишди.
Салбчилар етакчиларида Фаластинга денгиз орқали боришга талаб қилинадиган тўлов учун маблағ йўқлиги боис улар венецияликларнинг Далмациядаги ажралиб чиққан Дар (Задар) портига қарши жазо юришида иштирок этиш тўғрисидаги шартига розилик билдиришди.
👉 Тўлиқ ўқиш
👉 Биринчи салб юриши
👉 Иккинчи салб юриши
👉 Учинчи салб юриши
@islomuz
Мусулмон спортчилар Фаластин билан бирдамликда
Кўпгина Ғарб оммавий ахборот воситалари Исроилни Ғазога қарши давом этаётган урушида қўллаб-қувватлашда давом этаётган бўлса-да, кўплаб мусулмонлар, хусусан, спортчилар ўз қадриятларини бузмаган ҳолда Фаластин халқи ва Ғазони қўллаб-қувватлашларини омма олдида намойиш этмоқдалар.
Қуйида Ғазо халқини қўллаб-қувватлаган спортчиларнинг бир нечта мисолларини келтириб ўтамиз.
Карим Бензема
«Ал-Иттиҳад» ҳужумчиси, «Реал» футбол жамоасининг собиқ сардори, «Олтин тўп» соҳиби ва футбол афсонаси. У яқинда Ғазони қўллаб-қувватлашини билдирди. Карим «Twitter» ижтимоий тармоғида француз тилида изоҳ ёзди: «Ғазо халқи учун дуодамиз, улар яна бир бор бу адолатсиз бомбардимонларнинг қурбони бўлишди, аянчли портлашлар оқибатида ҳатто аёллар ва болалар ҳам аяб ўтирилмаяпти».
Ҳабиб Нурмагомедов
ММА афсонаси Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифасида бир неча бор Фаластиндаги мусулмонлар ҳақида изоҳларини жойлаштирди.
Шунингдек, у яқинда ўз аккаунтида исломий эслатмани эълон қилиб: «Фаластинликлар – Аллоҳ сиз билан бўлганида рақамлар ҳеч қачон муҳим эмас» постига имзо чекди.
👉 Батафсил
@islomuz
#Jannat_Rayhonlari
Qumbaliqning hikoyasi
Assalomu alaykum, men oʻzimni sizlarga qanday qilib tanishtirsam ekan-a? Sizlarning koʻpchiligingiz meni koʻrmagansiz. Meni Arab diyorlarida Zab deb atashadi. Asosan sahrolarning qum barxanlari orasida yashayman. Ikkinchi nomim ham bor – Qumbaliq. Koʻrinishim baliqqa oʻxshasa kerak-da, shuning uchun Qumbaliq deyishadi. Baliq, bilasiz, suvda yashaydi. Men boʻlsam qumda. Odamlar suvdagi baliqlarni ovlashgani kabi meni ham ovlashadi. Ha, pishirib yeyishadi.
Mayli, gap bu haqda emas, gap Allohning haq Paygʻambari Muhammad alayhissalomning shafoatlariga yetishmoq haqida. U kishini bir bor koʻrishni, muborak soʻzlarini eshitishni nafaqat odamlar, biz jonivorlar ham orzu qilar edik. Shunday moʻjiza yuz berishini Allohdan yolvorib soʻrardik. Qani endi u zoti muborakning biron-bir moʻjizalariga biz ham guvoh boʻlsak, der edik.
👉 Toʻliq oʻqish
@islomuz
Mo‘minlarning onasi Maymuna binti Horis Hiloliya
©️ Qamariddin Bekmuhammad & Yorqin Xalil
@islomuz
Шайх ҳазратлари ва она тилимиз
Кўпчилик тил мутахассислари, тил ва адабиёт ўқитувчилари каминадан:
«Шайх ҳазратларининг китобларини ўқисак, худди ўзлари ёнимизда тургандек сезамиз ёки аудио китобларини тинглаганда ўрганиб қолганимиз овозлари қулоқларимизда акс-бераётгандек бўлади. Ношир сифатида айтингчи, у кишининг баён қилиш услубларида биз билмайдиган қандайдир бир сир борми?», деб сўраб қолишади.
👉 Тўлиқ ўқиш
@islomuz
21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
Аллоҳ таоло томонидан берилган бебаҳо неъматлардан бири тилдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ар Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи ўргатди» (Ар Роҳман сураси, 1-3-оятлар).
Ушбу оятнинг тафсирида «Роҳман ўзи яратган инсонга нутқни, гапиришни ўргатди. Нутқ. Баён қилиш қобилияти Аллоҳ таоло инсонга берган улкан неъматлардан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Уларнинг устидан ўз ҳукмини ўтказади.
Инсон Аллоҳ ерда яратган жонзотлар ичида мукаммал овоз чиқарадиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотларнинг овози асосан тақлидийдир ва фикрсиздир. Инсон турли товушлардан сўз. Сўзлардан жумлалар тузади ва жумлалардан нутқ қилади. Дунё халқларининг турли тилларидан милллион-миллион жумлалар тузилади. Баён қилиш неъмати инсоннинг ўз ҳис-туйғуларини, хотираларини, таассуротларини гап орқали ифода этиш қобилиятидир», дейилади.
Дунёда ҳар бир халқнинг ўз тили бор. Бу тил билан улар ўзаро алоқа қиладилар. Хусусан, биз ҳам оиламизда, жамиятда она тилимиз бўлган ўзбек тили воситасида бир-биримиз билан алоқа қиламиз.
Маълумки, ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири ҳисобланади.
Ўзбек тилининг софлиги ва мавқеъини ошириш учун тилимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Зеро, Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, «Тилга ихтиёрсиз-элга эътиборсиз» киши бўлишдан сақлани лозим.
Аллоҳ таоло барчамизни берган неъматларига шукр қиладиган ва уларни қадрига етадиган бандалардан қилсин!
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21317
@islomuz
Таъзия
Мадина шаҳрида машҳур тилшунос, муҳаққиқ олим, Мадина ислом университети профессори, дунёдаги энг кучли араб тили мутахассисларидан бири, аллома, доктор Ваниямбади Абдул Раҳимнинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига, шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!
Барча мусибатзадаларга сабру салвон, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси
https://islom.uz/maqola/21318
@islomuz & @hilolnashr
🎙 Til gʻamida yoxud «podkast»ni nima qilsa boʻladi?
🌐 Dunyoda har bir xalqning oʻz tili bor. Bu til bilan ular oʻzaro aloqa qiladilar. Xususan, biz ham oilamizda, jamiyatda ona tilimiz boʻlgan oʻzbek tili vositasida bir-birimiz bilan aloqa qilamiz.
Ma'lumki, oʻzbek tili dunyodagi qadimiy va boy tillardan biri hisoblanadi.
Oʻzbek tilining sofligi va mavqe’ini oshirish uchun tilimizga e’tiborli boʻlishimiz lozim. Zero, Alisher Navoiy bobomiz aytganlaridek, «Tilga ixtiyorsiz-elga e’tiborsiz» kishi boʻlishdan saqlanishimiz lozim.
🔴 YouTube orqali koʻrish
@islomuz
#жума
Жума кунининг азони
عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النِّدَاءُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ أَوَّلُهُ إِذَا جَلَسَ الْإِمَامُ عَلَى الْمِنْبَرِ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَأَبِي بَكْرٍ وَعُمَرَ رَضيَ اللهُ عَنْهُمَا، فَلَمَّا كَانَ عُثْمَانُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَكَثُرَ النَّاسُ زَادَ النِّدَاءَ الثَّالِثَ عَلَى الزَّوْرَاءِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا. وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَثَبَتَ الْأَمْرُ عَلَى ذَلِكَ.
Соиб ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жума кунининг аввалги нидоси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарнинг даврларида имом минбарга ўтирганда бўлар эди. Усмон (халифа) бўлганида одамлар кўпайиб кетиб, Завронинг устида учинчи нидони зиёда қилди».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Бошқа бир ривоятда:
«Иш шундай собит қолди», – дейилган.
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/12116
@islomuz
Zayd ibn Horisa
Rasululloh ﷺ qadamjolari
Islom tarixi deganda Islom davlatlarining va musulmon xalqlarning Islom dinining ilk davrlaridan boshlab hozirgi kungacha bo‘lgan muddatdagi tarixi ko‘zda tutiladi. Tarix bir ummat o‘zining o‘tmishiga borib keladigan va hoziri bilan o‘tmishi o‘rtasidan joy olgan ko‘prikdir. Shu bilan birga, tarix beqiyos va uni kelajak avlodga yetkazish omonat hamdir.
Bu omonatni yetkazish borasida islom.uz portali sizga yordamchi bo‘ladi.
Bu borada yurtimizning yetuk ulamosi, Qur’oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid bilan «Rasululloh ﷺ qadamjolari» ko‘rsatuvi orqali qadam tashlaymiz.
🔗 YouTube
#Rasululloh_qadamjolari
@islomuz
Хижолатли ожизлик
Бугун Яқин Шарқда бўлаётган воқеалардан кейин кулишга ҳам уяляпмиз. Ширин таомларни истеъмол қилиш кўнгилга ҳам сиғмаяпти. Шунча нотинчликлар бўлаётган, мазлумларнинг инграётган чинқириқ овозлари бутун дунёни ларзага солиб турган бир пайтда бемалол ухлашга ҳам хижолат бўляпмиз. Ожизлигимиздан ҳатто тирик юрганимизга ҳам уялиб кетяпмиз...
©️ Басма Анвар
👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21307
@islomuz