Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
😔 HAR OY HAYOTIM OʻZGARARMIKIN DEB KUTISHDAN CHARCHADINGIZMI ???
😞Pul ham topish qiyin. Har oy u kam , bu kam , odamlarni eri sayohatga olib chiqadi , sovg‘alar beradi siz nima qilib berdingiz deb janjallashib charchadingizaaa...
💁♀Men sizga ayollik fishkalarini oʻrgatib , barcha qirollarning geyshalari kabi qirolingizni suyklisi boʻlish orqali oila hotirjamligi, baxt sevgi va pullarga ochilish mumkinligini isbotlab beraman.
Hoziroq pastdagi havolani bosib kanalga qo‘shilib oling…
👇 👇 👇 👇 👇 👇
Аlloh sen yaxshi koʼrgan narsalarni muntazam berib turishini orzu qilsang, sen ham Unga maqbul boʼladigan amallarni muntazam qilib yurgin...!
— Аhmad ibn Hanbal
@ibratli_sozlar 🕊️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥AKSI DUNYO 🔥 asari ham sotuvda!
Hikoya narxi 15000 soʻm.
Toʻlov qilishdan avval qaysi karta deb soʻrang iltimos!!
Hikoya 200 qismdan ortiq!! Toʻliq tugallangan
Murojaat uchun @A_lixan
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ
#акси_дунё
31-қисм
Тун ярми бўлгани учун қоронғиликда дадамни таниб олишим қийин кўринади. Одамлар турган жойга етганимда, менга рўпара келган Нодирни кўрдим. Уни кўриб хурсанд бўлдим. Аммо дадам нега йўқ. Дадам бўлса, бўйнига отилиб аввал тўйиб йиғлаб олар эдим.
“Хуш келибсан “
“Хуш кўрдик, дадам қанилар? “
“Машина ана у томонда, кел юкларини олай”
“Ҳамма яхшими? Дадам машинадами?”
“Кел”,-деб яна саволимга жавоб беришдан қочди. Машинага яқинлашар эканмиз, юрагим ғаш бўла бошлади. Машина оддий миллий мошиналардан, демак қиммат автомобиллар кетибди-да.
“Ичини нас бостиргандан кейин кетади-да”,- деди ич овозим Юкларни жойлаб бўлгач, мен ҳам машинага ўтирдим.
“Нодир дадам нега чиқмадилар?”
“Нафиса сенга қандай тушунтиришни билмайман. Лекин амаким ичкарида “
“Нима деганинг у? Дадам нега ичкарида бўлар экан? Оддий ҳайдовчи одам “
“Билмадим мен ҳам. Аҳвол шунақа оғир-ки... “
“Ойим қаерда? Нега менга ҳеч ким айтмади?”
“Сени олиб бораман, тинчлан фақат “,- деди сокинлик билан. Аламимдан кўзим йўлни кўрмай қолди. Нега доим камбағални ит қопади?
Дадам йиллаб садоқат билан хизмат қилиб келди. Етмади мени қурбон қилди. Йўқ жойдан фамилиям алмашди. Ўлиб қолдим бир сумка қора пулни олиб ўтаман деб. Булар ҳаммаси нима учун? Қўлимга тушсин парчалаб ташлайман ҳаммасини.
“Яхши келдингми? Қийналмадингми бегона юртларда?”
“Мени нима аҳамиятим бор. Бировлар яхши ясасин деб биз қурбон бўлмадикми?”
“Тақдиримиз шу экан-да?”
“Меҳри нима қиляпти?”
“Юрибди ишлаб, хусусий бир клиникага ишга кирган “
“Анаконда-чи?”
“Тери ташлаш мавсумига тўғри келган ҳозир “,-деганида ихтиёрсиз кулиб юбордим.
“Беқонун нима қилиб юрибди?”
“Нафиса қандай қилиб одамларга лақаб топасан, беш кетаман “ ,-деб кулиш навбати Нодирда эди.
“Кўп кўринмайди, касал эри ва қизи билан овора “
“Ўғли-чи? Ҳали ҳам қизларни ўйинчоқ қилиб юрибдими?”
“Ишонмайсан, аммо ўзгариб қолган. Бу ишларми, уни ўзгартирди ёки яқинларининг касали? Балки-да, аввалги ҳаёти қолмагани учундир. Узоқ вақт иш тополмади, кейин бир корхонада мудир ҳозир. Кўриб турганингдек машиналар эски. Шохона ҳаёти йўқ“,-деди қўли билан рулни кўрсатиб.
Шунда бу машина Низомники эканлигини билдим. Йўл узоқ деб ўйлаб, бошимни ойнага қўйиб озгина тинчланиб олишини ўйладим. Чунки аэропортлардаги стресс ҳолати, мени чарчатган эди. Аммо йўл мен ўйлагандек кўп узун бўлмади. 5 қаватли турар жой биноси олдида тўхтадик. Машинадан бошимни тепага кўтариб қарадим. Шунда Нодир менга қараб гапирди.
“Янгам шу ерда. Амаким қамалмасдан аввал, шу уйга кўчиб ўтишганди. Эски уйларингизнинг умуман у уйларнинг оқибати мавҳум “
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
30-қисм
Бор ёғи 2 соатдан сўнг ўзимизнинг халқаро аэропортга етиб келдим. Паспорт назоратидан ўтар эканман у ерда ўтирган ходим менга шубҳа билан узоқ тикилди. Унга нозик жилмайиб, муаммо нималигини сўраганимда
“Қозоғистонга турмушга чиққанмисиз?”-деб сўради. Нафиса хуш келдинг юртингга. Ҳаммага ҳамма нарса қизиқ. Юзимга худди “Сенга эр қуриганмиди “ ,-дегандек қараб қўйди.
Яхшиям катта самолётда умрадан қайтганлар билан бир хил вақт тўғри келди. Орқада одам кўплигидан мажбур ўтказди. Юрагим худди олимпиадада югуриб, маррага етолмаган спортчининг юрагидай ургани аниқ.
Юкларимни олиб эшик томон юра бошлаганимда. Бир ходим келиб қўлимдан ушлаб тўхтади.
“Нафиса Момишуғли сизми?”
“Ҳа мен”
“Мен билан юринг бу томонга” ,-деб менга йўл кўрсатди.
“Юкларим билан ми?”
“Юкларингизга шеригим қараб туради“,-деди боши билан бошқа бировни чақириб. Қаттиқ ютинганимни сездими, билмадим. Аммо ичимдан бир ҳис бўлди йўлинг шу ергача экан деб қолди.
Пул солинган сумкани қолдириш ёки ўзим билан олиб юриш орасида кўп ўйлашга вақтим йўқ эди. Агар уни ўзим билан олиб борсам, ичкарида нима бўлиши ва шубҳа қилиб уни очишса тамом бўлдим дегани эди. Билишимча, қонунан бировнинг юки, шахснинг иштирокисиз очилмайди.
Яхшиси пул тўла сумкани қолган юкларим билан бирга қўйиб, айтилган жойга бориб вазиятга қараб пулга бирор баҳона топарман. Қўлим қалтирашини кўрсатмасликка ҳаракат қилиб, ходим ортидан юрдим.
Айтилган хонага киргач хонада яна бир ходим столида ўтирган экан.
“Келинг марҳамат “
“Тинчликми? Мени нега бу ерга чақирдингиз?”
“Тинчлик ёки тинчлик эмаслигини сиз айтасиз бизга ўртоқ Момишуғли “ Бошларинга Момишуғлидан тош ёғсин илоҳим.
“Сабаб?”
“Қийматли нимангиз бор”
“Тушунмадим?”
“Қийматли нимангиз бор эди ва йўқотиб қўйдингиз?”
“Ҳеч нарсамни йўқотганим йўқ”
“Ишончингиз, комилми?”
“Мен тушунмадим, бу нима майнавозчилик? Мени йўлдан олиб қўйиб, ҳар хил саволга тутаяпсиз? “ баракалла Нафиса беобрўйни нони бутун.
“Дарров жаҳл қилманг, мана буни самолёт бортида унутибсиз “ ,-деб телефонимни стол устига қўйди. Умримдан 10 йили аниқ кетди. Буларни дарди бир телефонми?
“Раҳмат энди кетсам бўладими?”
“Марҳамат “ ,-дея эшикни кўрсатди. Мен анқов қандай қилиб телефонимни унутиб қолдирибман, ўзим ҳам ҳайронман. Хонадан чиқиб юкларим турган ерга бордим. Уларга қоровуллик қилган йигитга раҳмат деб, кўчага чиқдим.
“Бу илк ва сўнг”,-дедим ичимда. Кимга пул керак бўлса ўзи борсин.
Ҳеч кимдан қўрқмайдиган одамни айбдорлик руҳиятига солиб қўйди. Эҳ, Достоевски шу ҳолатни айтмоқчи бўлдингми асарингда. Жиноят ишлаганимни биламан, жазо келишидан эса ўлгидек қўрқаман.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊
Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ 👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100
Чет элда даволаниш шарт (ми?)
Охирги 1-2 йилда чет элда даволанишни хохловчи беморлар (бемор бола ота-оналари) купайиб колди. Айникса ижтимоий тармокларда чет элда даволаниш учун маблаг сураб мурожаат килганлар, таникли инсонлар (блогер) сахифалари хам бундан мустасно эмас.
Аксарият чет элга даволаниш учун пул сураб ижтимоий тармокларда мурожаат килган беморлар хужжатлари (илова килинганда)ни курганимда чет элда даволанишга жиддий сабаб курмайман. Узбекистон шароитида хам ечим бор.
Буларни ичида лейкодистофия, аутизм, нутк бузилишлари, ирсий касалликлар, тугма нуксонлар, бош мия касалликлари ва х.к. Тушунаман, бемор якинлари, ота-она, кариндош нима килиб булса хам беморни тузатишга харакат килишади. Лекин гап катта маблаг (20-30 минг АКШ доллари) хакида кетяпти.
Ушбу харажат билан бемор бутунлай тузалиб кетсаю майлига, лекин юкорида санаб утган касалликларим сурункали булиб, хозирги кунгача махсус давоси топилмаган (айникса жаррохлик усули билан). Тугри, Узбекистон тиббиёти хали ривожланган мамлакатлар каторида эмас, лекин йилдан-йилга малакали мутахассислар купайиб бормокда. Куп мутахассилар чет элда уз малакаларини оширмокдалар. Агарда тиббий таъминот (ускуналар, лаборатория, дори-дармон) чет элдагидек булганда айрим мутахассислар чет элдан колишмайдиган натижа курсатишарди.
Халкимиз орасида беморни тузалишида «гарантия» сураш одати бор. Гуёки, бизникилар гарантия бермаганда чет элда (асосан Хиндистонда) 100% гарантия бериб даволаниш учун чакирармиш.
Биринчидан, инсон саломатлиги учун хеч ким гарантия беролмайди, хозир уриб турган юрак Аллохнинг амри билан 1 секунддан кейин тухтаб колиши мумкин. Иккинчидан, чет элда (асосан Хиндистонда) гарантия берамиз дегани беморни тузатиб берамиз дегани эмас! У ерга боргандан кейин бемордан (ота-онасидан) розилик хати (patient consent form) олинади.
Аксарият одамлар инглиз тилини билмагани учун, розилик хатини укиб утирмасдан кул куйиб беришади. Розилик хатида эса барча булиши мумкин булган ножуя окибатлар санаб утилган ва бунга бемор (ота-она) розилиги ёзилган булади.
Учинчидан, чет элда тиббиёт туризми жуда ривожланган булиб, пул ишлаш максадида хар кандай касалликни даволаймиз, гарантия берамиз деб одамларни кизиктиради. Буни, охирги йилларда мамлакатимизга Хиндистонлик шифорларни тез-тез келиб, бепул курик утказишини мисол килиш мумкин.
Агар ишонмасангиз, бирорта шунака акцияга катнашиб, мамлакатимизга Хиндистондан келган шифокорга учрашиб куринг, сизга охирида Хиндистонда даволниш керак деб ёзиб беради.
Бу билан хеч ким чет элга даволаниш учун бормаслик керак демокчимасман, тугри айрим текширув усуллари, мураккаб жаррохлик амалиётларини бизни шароитда утказишни имкони йук.
Лекин хар 3 та бемордан 2 таси чет элда даволанаман деб халкдан пул йигиб (хамма нарсасини сотиб), шарлатанларга учраб, пулни максадсиз сарфлаши, охирида хеч кандай натижа курмаслигидан огохлантирмокчиман.
Шахсий тажрибамизда бир неча беморлар биз куйган ташхисга коникмасдан чет элда (Хиндистон, Туркия, Россия) 5-10 минг АКШ доллари сарфлаб текширтириб келишган, натижада яна узимизга кайтиб келишган.
Айримлари эса, чет элда даволаниб келгандан сунг асоратлари билан узимизни мутахассилар назоратида даволаниб юришибди, айримлари шу асоратлардан вафот этишди.
Хулоса килиб айтганда, чет элга даволанишга ошикишдан аввал, шу соха мутахассислари билан маслахатлашиш керак (инглиз адабиётини укийдиган шифокор булса яна яхши). Таникли блогерлар хам уз сахифаларига беморлар учун пул сураб эълон жойлашдан аввал обдон текширслар яхши буларди.
Айрим сурункали, ирсий касалликларни, тугма нуксонларни давоси йук. Бу дегани бизни шифокорлар даволай олмайди чет элдагилар даволайди дегани эмас!
Барча беморларга Аллох комил шифо берсин!
© Фуркат Самадов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОТА НИДОСИ
(Илм излаб Австралияда қўним топган ватандошимиз Фазлиддин укамизнинг хотирасига)
Ўзи берган фарзандимни олди Аллоҳим,
Қисмат экан, бошга дардни солди Аллоҳим.
Мўмин дилнинг юрагида битта далда бор –
Дийдоргина Қиёматга қолди, Аллоҳим!
Илм деса чирмовуқдек ёпишган ўғлим,
Сабоқ деса малаклар-ла чопишган ўғлим,
Бугун энди ҳурлар билан топишган ўғлим,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!
Уммонорти ўлкасида порлаган сирож,
Кийдираман деб кетганди бошингизга тож...
Яъқуб бобом дуосини дилгинамга соч,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!
Исёним йўқ, гарчи кўнгил қақшаб қолган-да,
Нетай, ўғлим бир олимга ўхшаб қолганда...
Дининг фазли бўлармиди яшаб қолганда,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!
Дилни тирнар оиланинг аччиқ нобути,
Мушкул, дўстлар, бу лаҳзада юрак собити.
Бунча оғир бўлмаса-ей ўғил тобути,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!
Аллоҳ, Аллоҳ, бу юкни-да ортиб оляпман,
Ўксук дилдан қайғуларни тортиб оляпман.
Кўз ёшимни этагимга артиб оляпман,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!
Ҳаммасини Роб, Ўзингдан билгаймиз энди,
Ўша кунга иймон билан кулгаймиз энди...
Тўйгинасин жаннатларда қилгаймиз энди,
Дийдоргина қиёматга қолди, Аллоҳим!
Х. Ҳамидов
/channel/ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ҳар сафар ота – оналар хақида гап кетганида раҳматли отам билан бўлган воқеа ёдимга тушади:
Отам фалаж эдилар. Ўртоқларим билан гапга кетаётгандим, отам менга болам мени ташқарига олиб чиқиб айлантир деб қолдилар. Отамни ташқарига олиб чиқдимда, ташқарида кутиб турган ўртоқлримга:
- “Кетаверинглар, ўзим етиб оламан” - деб уйга қайтдим.
Отамни ҳовлида айлантириб юрсам, опангни уйига олиб бор дедилар. Опам маҳалламизга келин бўлиб тушган эди. Бу ёқда гапга бориш керак, улфатлар кўз тикиб ўтирарди. Кекса отамни гапини қайтара олмадим. Опамни уйига олиб бордим, қуда амаки ҳовлида сўрида ўтирган эканлар, жуда хурсанд кутиб олдилар. Опамни чақириб ошга буюрдилар. Энди у ерда қолиб кетишга ақлим етди ва телeфонимни ўчириб қўйдим. Ўртоқларим телефон қилиб тинч қўймасликларини билардим. Ошни бирга ҳаммамиз ўтириб едик. Вақт ҳам алламахал бўлиб қолди. Отамни уйга олиб келдим. Отам жуда хурсанд бўлиб дуо қилдилар. Олдиларидан чиқиб кетаётсам:
- Ўғлим мандан хафа бўлма, нима учундир бугун гапга боришинга кўнглим йўл қўймади - дедилар.
- Йўқ отажон, сизни хурсанд қилиш мени вазифам - деб дуоларини олиб чиқиб кетдим.
Уйга кириб телeфонимни ёкишим билан роса смс келди. Бу ҳаммаси ўртоқларимдан эди. Ётиб ухладим. Соат 12 ларда телефоним жиринглади Дўстларимдан бири телефон қилаётган экан. Ажабланмадим, одатдагидек ичиб олишган бўлса гапга бормаганим учун телефон қилишаётган бўлса керак деб эринибгина кўтармадим. Иккинчи қўнғироқдан сўнг синчковлик билан қарадим ва қилаётган дўстим ичмаслиги эсимга тушиб хавотир ила кўтардим. Кеча гапдан қайтаётган ўртоқларим автохалокатга учраганини, улар ҳозир шифохонада эканини айтди. Шошилиб шифохонага етиб бордим, икки дўстимиз жонлаштириш бўлимида, рульдаги дўстимиз эса вафот этган эди. Қаранг, агар мен ҳам гапга борганимда, албатта машинада бўлардим.
Кўп ўтмай икки дўстимиз ҳам орамизни тарк этишди. Воажаб, АЛЛОҲ бемор отамни ёлғиз қўймасликни кўнгилларига солган эканда...
ОЛЛОХ асрийман деса хеч гапмас. .
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОНАМ А, ОНАМ...
(ибрат учун илиндим.)
Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб:
- Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам:
- Мен - дедилар, шунда домла:
- Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам:
- Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб:
- Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик.
- Намоз ўқийсизларми?
- Йўқ...
- Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи...
Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом:
- Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар...
Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди.
Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик.
Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!?
Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади.
Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрмисиз?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МУҲАББАТНИНГ КУТИЛМАГАН ИСБОТИ.
Турмуш ўртоғим билан севишмай оила қурганмиз. Учрашдик, бир-биримизга ёқдик. Бир ой ичида тўйимиз бўлди. Узукка кўз қўйгандек чиройли келин-куёв, дея тарбриклар ёғдиришди никоҳ оқшомимизда. Бир пайтлар севги ҳақида фильмларни томоша қилиб, романтик орзулар оғушида яшаган қиз янги ҳаётга ана шундай қадам қўйдим.
Тўйимиздан бироз муддат ўтгач, отам оғир хасталикка чалинди. Укам ҳали кичик, онам уй бекаси эди. Падаримнинг жонини омон сақлаш учун онам ўзини минг чўққа урарди. Қанийди, қўлимдан нимадир келса, онамга ёрдам беролсам. Аммо наилож, янги келинчакман, уйдагилардан, эримдан юрак ютиб нимадир сўрашга ботина олмайман... Йўқ, улар ёмон одамлармас, шунчаки мен ўзимни бунга ҳақсиз деб ҳисоблардим. Охири бир қарорга келдим, онам тўйимга совға қилган тиллаларни сотаман. Тўғри, улар ўзимга жуда ёқади, аммо бошқа чорам йўқ. Дугонамга шу тиллаларни сотиб олишни таклиф қилиб SMS ёздим. Негадир, никоҳ куни ҳавасла тиллаларимни қулоғига тақиб кўрган дугонам рад жавобини берди. Баттар тушкунликка тушдим, аммо атрофимда парвона бўлаётган эримга тиш ёролмасдим. Эртаси куни дугонам қўнғироқ қилиб, тиллаларни сотиб олмоқчилигини айтди. Эри совға қиладиган бўлибди. Хурсанд бўлиб кетдим ва сотдим! Тилла топилади, отамнинг соғлиги ҳаммасидан устун, дея бу воқеани эсламай қўйдим.
Икки ойдан кейин туғилган куним эди. Таваллудимдан бир кун олдин соат миллари тунги ўн иккига яқинлашаяпти ҳамки, эримда бирор тараддудни сезмайман. Ҳа, севишмай оила қурганларда романтик воқеалар юз бермайди, дея ўзимча ўкиниб қўйдим. Ахир бир қучоқ гуллар кутаётгандим-да. Бир пайт турмуш ўртоғим қўлимга чиройли қоғозга ўроғлиқ совғани тутқазди ва юзимдан ўпиб қўйди. Совғани очиб қарасам, ўзимнинг тиллаларим...
Умр йўлдошим дугонамга ёзган хабаримни ўқиб, ўзи тиллаларимни сотиб олган экан...
Кутманг, ишонинг, муҳаббат хаёлда эмас, ҳаётда яшайди...!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Koʻnglim sinsa shikoyat qiladiganim bor, Undan boshqa hechkimga ehtiyojim yoʻq..!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ayol — mehr, sabr va chiroy timsoli.
Lekin ba’zida u ham charchaydi…
O‘zini yo‘qotadi, unutadi, yig‘laydi.
Shunda unga faqat tushunadigan, ko‘ngliga yetadigan so‘z kerak bo‘ladi.
“Sevimli Ayol” — bu shunchaki kanal emas.
Bu joyda ayollar o‘zini eslaydi.
Baxtli turmush sirlari, er bilan muomala, o‘zini qadrlash — hammasi bu yerda.
Sen ham o‘zingni unutgan bo‘lsang — qayt!
@sevimli_ayol_siri – bu yerda har bir ayol SEVIMLI.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шоҳида қайнонасини тичлантирди:
– Бораверинг ойи, кап-катта бўлиб қолишди. Ўзларини ўзлари бемалол эплашади.
Шоҳида қайнонасига: Мен ишга кетганимда болаларнинг оғирлиги сизга тушмайди, демоқчидай чертиб-чертиб гапирди. Гўёки қайнонасининг ҳадеб тергайвериши, болаларидан хасрат қилаверишидан ўч олгандай бўлди. Қайнонаси қайта-қайта болаларга тайинлаб чиқиб кетди. Энди Шоҳида тез-тез уй ишларини бажариб ишга жўнаши керак. Кичкинасини боғчасига жўнатдида:
– Эшикни қулфлаб, балкондан энгашмай ўтирларинг. Телевизорни қўймаларинг, деб уқтирди. Кўча бекатида автобус кутиб тураркан, кўнгли хавотирга тушаверди: Тағин уйда ҳеч ким йўқ деб видео қўйишган бўлсая? Газни ёқишмаганмикин?. Шу каби турли хаёллар кўнглига қўрқув солиб шошиб уйга қайтиб чиқди. Ўғли эшикни очиши билан ичкарига яна бир-бир назар ташлаб, яна болаларига тайинларкан чопиб зиналардан тушиб, келаётган автобусга югурди. Автобусда кетаётиб ҳам хаёли болаларида бўлди.
Ишга борган заҳоти қўнғироқ қилиб, улардан нима қилишаётганини суриштириб, кўнгли жойига тушди...
Шу куни Шоҳида биринчи маротаба ишга кечикиб келди, биринчи маротаба қўли ҳеч нарсага бормай, ҳар ярим соатда болаларига қўнғироқ қилавериб, ишида ҳам унум бўлмади. Сабаби, умрида биринчи маротаба қайнонаси азонлаб уйни тарк этиб, фарзандлари қаровсиз қолганди. Шоҳида шу бугун бақироқ, бўлар-бўлмасга ҳасрат қилиб тергайверадиган, ўзининг кўнглида шанғи деб ном олган қайнонасининг нақадар керакли, қадрли инсон эканини, оиласининг, турмушининг пойдевори эканини чуқур англаб етди.
Тавба, деди ўзига ўзи ойим бир кун уйда бўлмасалар қай аҳволга тушишимни ўйлаб кўрмаган эканман. Яхшиямки шулар бор эканлар, бўлмасам юрак ўйноқда ишлолмай уйда ўтириб қоларканманда. Шоҳида чуқур ўйга толиб, кечаги, қайнонасига нисбатан қилган муомаласини эслаб ўзини ёмон кўриб кетди. Соатга қаради, бешга яқинлашиб қолибди. Вой ўлай, кичкинамни боғчадан оладиган вақт бўлибдику!. Яна уйга қўнғироқ қилди. Энди гўшакни қайнонаси олди.
– Алло!
– Сожида холанинг ўткир овозини эшитиб Шоҳида хурсанд бўлиб кетди.
– Ойи! Ассалому-алайкум. Яхши келдингизми?
– Валайкум ассалом, келдим! Шаҳноза қайнонасига йиғинга яхши бориб келдингизми, қийналмадингизми каби саволлар билан унинг кўнглини кўтармоқчи бўлди. Лекин Сожида хола унга гап бермай сайрай кетди:
– Келсам денг, ваннанинг сувини очиб қўйишибди, бекорга оқиб ётган экан, телевизор вангиллаб ётибди. Ҳозир боғчага Маҳмудни жўнатдим...
– Қайнонасининг ҳар бир гапи Шаҳнозанинг кўнглига хуш ёқарди. Ишдан чиқиб уйга ошиқаркан қалби ҳар қачонгидан ҳам шод эди.
Шунча йиллардан бери маънисиз, ҳаловатсиз деб ўйлаб юрган турмуши аслида жуда ширин кечаётганини, фарзандларига бош-қош бўлиб, ёмон йўлдан қайтариб, ҳамиша тергаб турувчи қайнонаси борлигидан хурсанд бўлиб борарди. Дўкон ёнидан ўтаркан хаёлига бир фикр келди.
Қайнонаси учун новвотнинг дуридан сотиб олди. Уйига яқинлашаркан унинг овози баралла эшитилиб турарди. Демак, болаларим ҳаммаси уйда, тинч-хотиржам ўтиришган экан. Эрталаб ишга отланаркан қайнонасидан ҳазил аралаш сўради:
– Ойижон, ишқилиб бугун ҳеч қаерга бормайсизми?
– Э, болам, бораман десам жуда юришим кўп. Лекин буларни ташлаб кетиб бўладими? Кеча меҳмондорчиликда нинанинг устида ўтиргандек ўтирдим ўзимам. Шаҳноза сумкасидан новвотни олди:
– Ойижон бу сизга, чой билан ичинг, қувват бўлади.
Сожида хола узоқ вақт қўлидагига тикилиб турдида:
– Нима қилардиз овора бўлиб, деди овози юмшаб, ҳали болаларизга бўлиб берарман.
– Йўқ ойижон, ўзингиз енг, қон бўлади. Болалар сиздек бўлгунча ейишаверади.
Сожида холанинг кўзларида ёш ғилтиллади. Бу севинч ёшлари қўлига сара новвот тушганидан эмас, балки келини қайнонасига илингани, Сиздек бўлгунча деган сўзлари билан нақадар қайнонасининг қадрига етиб, меҳрибонлик кўрсатаётганидан қалби ғурурга тўлганининг нишонаси эди.
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Таъсирли ҳикоя...
Бир куни овчи йигит милтиғини елкасига илиб, бўрибосар итини етаклаб тоққа овга чиқибди. Тоғда бир нечта бедана ва каклик отибди. Ови бароридан келган овчи йигит хуш кайфиятда тоғдан пастга тушаётган махал кўзи бир ғорга тушибди. Аста ғорга кириб, не кўз билан кўрсинки, ичкарида урғочи бўри 2 та боласини эмизиб ётганмиш. Овчи йигитни кўрган она бўри тишларини кўрсатиб ириллабди. Йигит шоша-пиша урғочи бўрини милтиғи билан отиб ташлабди. Бўрибосар эса бўри болаларини ғажиб ташлабди. Овчи йигит оқшомда уйига қайтиб келибди. Дўстларини уйига чақириб зиёфат берибди. Зиёфат ярим тунгача давом этибди.
Тонгда овчи йигит ховлидаги шовқиндан уйғониб кетибди. Югуриб ташқарига чиқса не кўз билан кўрсинки, ховлининг ўртасида бузоқдек келадиган бахайбат эркак бўри турар, ёнида эса овчи йигитнинг 5 ёшли қизи бўрининг думидан тортар ва:
- Дада қаранг, кучук, каатта кучук! - деб бақирарди!
Йигитнинг вужуди сонияда музлаб қолганди! У кеча тоғда ўзи ўлдирган бўри болаларининг отаси эди! Йигитнинг шуурида "Тамом! Қизчамдан айрилдим! Бўри қасос олгани келди!" деган фикр ярқ этибди. Шунда эркак бўри аста қизалоқнинг устига энгашиб, унинг юзларини искабди ва йигитга қараб мунгли овозда увлабди. Масофа қанчалик узоқ бўлмасин, йигит бўрининг кўзларидан оққан ёшни кўриб турарди! Бўри чақмоқдай тезлик билан югуриб девордан сакрабди ва кўздан ғойиб бўлибди. Овчи йигитнинг ранги оқариб кетган, бўлиши муқаррар бўлган мудхиш воқеадан қўрққанидан бутун вужудидан тер қуйилар, оёқлари қалтирар, тили калимага келмасди. Аранг қадам босиб бориб, қизчасини қучоқлаб, хўнграб йиғлаб юборди! Ха, бўри унинг фарзандини авайлаган эди! Хатто шу тилсиз, онгсиз, энг вахший жонзот хам болага рахм қилганди! У эса инсон бўла туриб бўри болаларига ачинмаганди. Йигит милтиғини тошга уриб синдириб ташлабди ва қайтиб ов қилмасликка қасам ичибди...
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🌙ENDI CHINNI BOZORLARINI YOPSAK XAM BULAVERADI😱😱😱
📌Chunki siz óz qulingiz bilan ajoyib idishlarni yarata olasiz✅👆
😀Uyingiz uchun dekuar buyumlar
📌 Dengiz efekti
📌 LAVH , SOAT
📌ETAJERKA IDISH
HAMMASINI ÓRGANIB HAM😀 DAROMADGA CHIQASIZ 💕HAM YAQINLARINGIZGA SOVGA QILASIZ.🌸
Mana sizga uyda UTIRGAN holda Halol mehnat va daromad💰
✅✅✅ KURSIMDA
5️⃣0️⃣%%%
KATTA CHEGIRMADAN foydalanib qoling
👇👇👇👇
Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim bn ham muloqat qilaolasiz.
Hunaringiz orqali daromad✅❤️😎
✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu
👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
/channel/resin_art_Odinabonu
/channel/resin_art_Odinabonu
#акси_дунё
32-қисм
Тошкентга кўчиб келганимиздан бери, ҳеч ҳам шаҳар қисмда яшамаган эдик. Жуда хоҳлар эдим қўшни болалар билан ҳовлида велосипед ҳайдашни. Кечки вақтгача бекинмачоқ ўйнашни аммо у пайтлар биз бошқа тизимлар гирдобига оқиб бораётган эдик. Учинчи қаватга кўтарилганимизда
Нодир чапдаги эшик қўнғироғини босди. “Ким у?”-деган ойимнинг овози эшитилди.
“Хавотир олмасинлар деб, янгамга айтмаган эдим сенинг келишингни“,-деди ва ойимга
“Мен Нодирман янга, очинг “,-деди. Эшик қулфи бир -икки марта буралиб очилди.
Эшик оралаб ойимнинг чарчоқ, ғамгин аммо ҳали ҳам нури бор юзи кўринди.
“Эй, Худойим “,-деб оғзини юмди. Шошиб уни қучдим.
“Худога шукур, қайтдинг қизим “,-деди кўзим, бурним юзим қаерим тўғри келса, ўпа бошлади. Она-қиз ҳасрат тўла учрашувимиз уй ичига кириб ҳам давом этди.
“Нафиса жуда бошқача бўлибсан. Кўзларим қамашди сени кўриб. Ўзгариб кетибди- ҳа, Нодир?” Ойим мендаги қиёфа ўзгаришини кўриб ҳайратини яшира олмас эди.
“Эски Нафиса яхши эди. У нафиса билан ўртоқ эдик. Бу Нафиса қариндош қиз бўлиб қолибди“,-деди Нодир ойимга ситам қилгандек. Унинг ҳазилини тушунсам-да, юрагим бошқа саволнинг ортидан қуварди.
“Ойи, дадам нега ичкарида?”
“Билмадим, қизим бошида фақат сўроқ бўлади дейишди. Кейин эса бу гап чиқди “
“Асл сабабчи нега озодликда “
“Касалхонада қизим, унинг аҳволи ҳам оғир. Дадангни оқлаб олишга ҳали ҳам кучи етади деди адвокат. Барча умидим шулардан “
“Нега оқламаяпти унда?”
“Адолат қизи билан овора, билмадим кутяпман мен ҳам”
“Сизлар бемалол она қиз ўтираверинглар, мен кетай энди. Нафиса сени эртага олиб кетаман тайёр бўлиб тур”
“Қаерга? Дадамни кўрмасдан ҳеч қаерга бормайман “
“Низом ва онаси сени эртага олиб келишимни айтишганди яна нимадир уларга олиб келган экансанми?”
“Сен уларга айт, нарсасини олиб келдим. Аммо дадамни кўриб кейин ўтаман улар олдига“
“Айтиб кўраман. Бўпти, мен кетдим”
“Яхши бор болам”
Нодир кетгач, ойимни яна қаттиқ қучоқлаб олдим.
“Қизим дадангни олдига бора олмайсан, қўймайди ҳеч кимни “
“Унда адвокати билан учрашаман “,-дедим. Қалбим бир томони ойимнинг олдида эканлигимдан тинчиган бўлса бошқа ёним дадамдан хавотирда эди.
🌘🌒
Шаҳар марказида яшаш, энг катта қулайликлардан бири эди албатта. Адвокатга тонг эрта қўнғироқ қилдим. Бугун учрашишга ҳеч ҳам имкони йўқлигини, лекин уч кундан сўнг агар эплаб билса, дадам билан телефонда гаплаштириши мумкинлигини айтди.
Сўнги одатим бўлган, дид билан кийиниб пардозимни қилдим. Уйдан чиқмасдан аввал яндекс такси чақириб йўлга отландим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
𝗥𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗹𝗮𝗻𝗴!✓
Ajoyib test🌷ayol-qizlarimiz uchun🙈
• Barchamiz stressli asrda yashayabmiz uy turmush va hokazo. • Bizga oz bolsada psixologik testlar❤️ bulsa ziyon qilmaydi shu sababli sizlar uchun ajoyib testimizni tuzib chiqdik 😍uzingizni sinab koring javobi judayam qiziq🙊 kopchilikga mos ekan
✓ 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 ✓
1️⃣🟢 2️⃣🟣
3️⃣🔵 4️⃣🔴
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат
1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат ҳазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.
2) Хурмо (финик)
Пайғамбар ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун ҳам фойдали.
3) Анжир
Ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳорғинликда ёрдам беради.
4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустаҳкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.
5) Асал
Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.
6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса ҳомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. «Тарвузни истеъмол қилган ҳар қандай ҳомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори ҳам гўзал бўлган болани дунёга келтиради», — деганлар пайғамбар ( ﷺ ).
7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа ҳеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.
8) Қўзиқорин
Муҳаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотдир.
9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кунт ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.
АЛБАТТА Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
#акси_дунё
29-қисм
Чунки расмиятда Қозоғистонга келганимдан сўнг менинг мол- мулким янада ошди. Мен ҳақиқатни билсам-да, бошқаларга эса расмий далил керак бўлганди. Бу ерга келиб нафақат исмим ёнидаги исм, балки ташқи қиёфам ҳам ўзгарди.
Доим шим ва спорт кийимлари кийиб юрган Нафиса кетиб, ўрнига гламур журналларидан отилиб чиққан, дид ва таб билан кийинган, ҳатто соч турмаги ўзгарган Нафиса келди. Пардоз ишини бунчалик уддалай оламан деб ўйламаган эдим. Баъзи газета ва журнал учун берган “кўргазмали “ интервьюдаги фото сессияда, малакали пардозчи хизматидан фойдаланган бўлсам, қолган пайт ўзим эплаб келаётган эдим.
Бу ердаги элчихонадан янги фамилия билан ҳужжатимни олдим. Ва ортга қайтиш вақти етиб келган эди. Макпал мени кўриб, юзида табассум пайдо бўлди. Кийимларим шахсий нарсаларим қаторида, қўлимдаги чемоданда катта миқдорда ақш доллари бор эди. Бу пуллар ҳисоблардан ечилиб, ҳақиқий эгасига берилиши лозим эди. Чунки Низомнинг отаси инсульт оқибатида фалаж бўлиб, касалхонада эканлигини эшитгандим.
Ўз маблағларида қаттиқ назорат ҳали ҳам турганди. Онкологик ташхиси қўйилган қизига пул керак эди. Мен эса бор ёғи бир ниқобли, бир ўртакаш эдим. Ичимдаги қўрқув ва ҳаяжонни бостириш учун Макпал менга тинчлантирувчи дори берганди. Бу эр- хотиннинг айтишича, мен ўзимни дадил ва ўзига ишонч билан юриб чегарадан ўтишим лозим эди.
Самолётга чиптам якшанба ва энг кечки рейсга ва бизнес классга олинган эди. Байболатнинг айтишича бизга ёрдам берувчи чегара ходими, шу вақтни айтганди. Ва мени юзаки текшириб ўтказиб юборишарди. Аэропортга етиб келганимизда, Макпал мени қаттиқ қучиб олди. Уни унутмаслигимни яна келиб туришимни айтиб кўзи намланди.
“Бир куни узоқларга қочишга мажбур бўлиб қолсам, албатта бу ерга қайтаман “ ,-дедим унга қараб табассум билан.
“Сен билан яхши иш чиқардик. Ағага салем айтиб қой “,-деди Байболат ярим қозоқ ярим ўзбекча қилиб.
Албатта ағаси қайси бири, бу бошқа мавзу. Дадамни назарда тутаётган бўлса, мен дадамни яхши ва етарлича танимабман, демак. Агар Низомнинг отасини айтаётган бўлса, унда айтиладиган сўз йўқ.
Улар билан хайрлашиб, бино ичига кириб кетдим. Багаж қисмида юкларимни топшириб бўлгач, қўлимдаги пул тўла сумка билан ўзимни қўлга тутишга ҳаракат қилиб юра бошладим. Бўйнига исми ва расми акс эттирилган бейжигига қараб менга айтилган танишни, таниб олдим.
Худди келишилганидек қўлимдаги сумкани компьютер текширувидан ўтказиб, мени кейинги назорат бўлимига ўзи кузатиб қўйди.
“Апче, Арман ағанинг аяли ғой, пропустите пожалуста “,-деб энг сўнги пунктдан ҳам мени ўтказди. Боши билан менга боравер ишорасини қилгач, мен йўлимда давом этдим.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😭17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
✨Vapshe arzon kanal toptik✅✅
✈️Victoria secret 45.000 🤩🤩
👠Pomadalar 4 tasi 15 min 🥳🥳
Feramon Duxilar 35.000 😁😁
HAYLAYTER 15.000 🎁🎁
QORA QALAM 5.000 🥳🥳
KIST NABOR 12.000👼👼
NUDE MAGNIT TEN 35.000 🇺🇿🇺🇿
SUNISA 25.000✅✅
V&S BLESK 7.000💗💗
PADVOTKA 10.000❤️❤️
DOSTAVKA TEKIN🚗🚗🚗
/channel/+v81hYcgHO6s2NTUy
/channel/+v81hYcgHO6s2NTUy
👩🦰—Erim meni Dubayga sayoxatga opketyapti😍, ishonasanmi dugon xar kuni gullar, sovg'alar opkeladi, pul so'rasam jaxl qilmasdan ortig'i bilan beryapti. Shunaqayam baxtliman xuddi 18 yoshga qaytgandekman 🥰
👩🦱—Yaqinda nolib yurodingku, erim bee'tibor, gul tugul so'ragan pulimniyam bermaydi deb 🙄
👩🦰—Ehh o'rto xammasi o'zimda ekan. Telegramda bir kanal topvoldim, BEPUL kurslar orqali shunaqayam zo'r narsala o'rgatdi, mana natijasini ko'rib turibsan 💃🥳
👩🦱—Mangayam berchi linkini 🥹🙈
👩🦰—👇👇mana tezro ulanvol lekin xich kimga aytma 🤫
😭17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
13 ёшли қиз қичқирганча зинадан югурди. Унинг бўйнининг ҳолати шунчаки оғриқли ва дахшатли эди.
Бир куни, телефон орқали суҳбат пайтида, онаси қизининг қичқираётганини эшитди. Қиз зинадан қўлларини бўйнига босганча югуриб тушди. Онаси кўрган нарса уни ҳайратда қолдирди ...
Қизининг бўйнида эса...😱😳👇
ИБРАТЛИ ҲИҚОЯ !
Уйда ота-бола суҳбатлашиб ўтирар эди, тўсатдан кимдир эшикни ЗАРДА билан тақиллатибди... Ўғил эшикни очибди...
Ғазабнок бир киши турган экан. У ичкарига кириб на салом бермай, на алик олмай чолга қараб бақира кетибди:
--- Аллоҳдан қўрқинг..! Қарзларингизни қайтаринг. Узоқ йиллар кутдим. Сабр косам тўлди. Пулларимни беринг...! -дебди.
... Отасининг бундай ноқулай аҳволга тушиб қолганидан ўғил ХАФА бўлибди, кўзларидан ёшлари қуйилибди...
Сўнг келган кишидан:
--- Отамнинг сиздан қанча қарзлари бор..? - дея сўрабди.
Киши:
--- Тўқсон минг риёлдан ошиқ...
Ўғил:
--- Отамни ўз ҳолларига қўйинг, пулингизни мен бераман. - дебди-да хонасига кириб кетибди...
... Ойликларидан тежаб йиғаётган йигирма етти минг риёли бор эди... У бу пулларни, ўзи сабрсизлик билан кутаётган тўйига йиғаётган экан. Лекин отасининг ғамини аритишни устун деб билибди...
Пулларни олиб чиқибди ва:
--- Мана пул олинг. Худо хоҳласа қолганини ҳам тез орада тўлаймиз, - дебди...
... Бечора ота йиғлаб юборибди ва қарзини сўраб келган кишидан, пулларни ўғлига қайтаришини сўрабди... Бу пуллар ўғлига жуда зарурлигини, унинг ҳеч қандай айби йўқлигини айтиб ёлворибди...
... Пулларни олган киши чолнинг гапларини эшитмай хонадан тезда чиқиб кетибди...
Ўғил кетидан чиқибди ва пулларни ўзида олиб қолишини, отасига бошқа ҚАРЗ масаласида мурожаат қилмаслигини, ўзига айтишини илтимос қилибди...
Сўнг отасининг ёнига келиб, унинг пешонасидан ўпиб:
--- Отажон...! Бу пуллар сиздан азиз эмас..! Қолган ишлар вақт-соати билан бўлади, - дебди.
Қари ота ўғлини қучоқлаб, ўпиб қўйибди:
--- Аллоҳ сендан рози бўлсин ўғлим..! Ишларингни ўнгласин..! Хатоларингни кечирсин..!
... Эртаси куни йигит терга ботиб ишлар экан, анчадан бери кўришмаган дўстлари келиб қолишибди...
Салом аликдан сўнг уларнинг бири:
--- Дўстим, кеча бой-бадавлат, катта тадбиркорлардан бўлган бир танишим билан суҳбатлашган эдим. У мендан ишончли, омонатдор, хулқ-атвори гўзал, холис ва ишини уддасидан чиқадиган қатъиятли одам топиб беришимни сўради... Мен сендан бошқа бундай сифатларга эга инсонни танимайман. Нима дейсан шу ишга киришасанми..? Кел ҳозироқ ишдан бўшагин-да, кечки томон ўша тадбиркор билан учрашамиз...
... Йигитнинг кўзлари қувончдан порлаб кетибди:
--- Бу отамнинг дуоси..! Аллоҳга ҳамд бўлсин, ижобат қилди... - дебди.
Кечқурун катта тадбиркор билан учрашув бўлибди...
Йигит маъқул келибди. Ундан қанча ойлик олишини сўрабди.
Йигит:
--- Ойлигим 4970 риёл... - дебди.
Тадбиркор:
--- Эртага эрталаб бориб, ишдан бўшаб кел. Бугундан эътиборан ойлигинг 15000 риёл. Қўшимчасига даромаднинг 10% и сеники бўлади. Шинам уй-жой, замонавий машина ва олти ойлик маошингни сенга инъом қиламан... Уст-бошингни тўғирлаб оласан...
... Йигит қулоқларига ишонмабди. Ўзини тутиб туролмай йиғлаб юборибди. Тадбиркор ундан йиғлашининг сабабини сўрабди...
Йигит икки кун аввал бўлиб ўтган воқеани сўзлаб берибди. Йигитнинг гапларини эшитган тадбиркор қарзларини ҳам қоплабди...
Ота-онага яхшилик қилишнинг, уларга МУРУВВАТ кўрсатишнинг самараси мана шундай бўлади..!
@ibratli_sozlar
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
НАФС ТАРБИЯСИ
Шаҳватларга асиру қулликдан халос топиб, Аллоҳ зикрини қалбига дўст тутган, Аллоҳнинг итоатида бўлганлар жонларини азобдан қутқарадилар, ҳурликка, дунё ва Охиратда доимий мулкка эришадилар.
Ёввойи, ваҳший лочин қўлга қандай ўргатилса, шаҳватлар ҳам шу йўсинда тарбия қилинади. Аввало, лочин қоронғу уйга қамалади. Ҳавода учиб юрган қушларга ташланиш истаги босилгунча кўзлари тикиб қўйилади. Шу тарзда лочин ўзининг ёввойи табиатини унутиб, қўлга ўргана боради. Эгасини танийдиган бўлади, чақирса, келади.
Шунингдек, нафс ҳам то хилват ва узлат билан ўзининг ёввойи одатларидан озод бўлмагунча эгасига дўст бўлолмайди. Бунинг учун аввал, қулоқ ва кўзни ғийбат, лағв, кўз зиноси каби ёмон одатлардан сақламок лозим. Сўнгра аъзоларни хилватда зикр ва дуо билан машғул қилинади. Аста-секин уларнинг дунё ва бошка шаҳватлар билан улфат тутиниши сўниб, бунинг ўрнини Аллоҳ таолонинг зикрига муҳаббат эгаллайди.
Бошланишида бу ҳолат муридга оғир келади. Кейин ундан лаззат олади. Бамисоли, кўкракдан айрилган бола каби. Аввалига бола кўкракка талпинади, айрилиққа тоқат қилолмайди, тинимсиз уни йўқотиб йиғлайди. Сут ўрнига берилаётган таомдан юз ўгиради. Лекин бу ҳол уни чарчатади, очлик ғолиб келади, таомни мажбуран ейди. Бора-бора таом ейиш унинг табиатига айланади. Шундан сўнг болага кўкрак тутилса, кўкракдан юз буради, эммайди, сутдан чиқиб, таомни ёқтириб колади.
Миниладиган ҳайвон ҳам бошида эгардан, жиловлан қочади. Мажбуран боғлаб қўйиб, уни эгар-жабдуққа ўргатилади. Ўрганганидан кейин эса жилов ва арқонсиз ҳам жойида тураверадиган бўлади.
Нафс ҳам қуш ва ҳайвон каби тарбияланади. Нафс тарбияси дунё неъматига, умуман, ўлим келиши билан йўқ бўлиб кетадиган ҳар қандай нарсага назар килиш, уни дўст тутиш, ундан шодланиш каби иллатлардан сақланиш билан амалга ошади.
Агар кимгадир: «Куни келиб, ажраб қоладиган нарсага муҳаббат қўйибсан» дейилса ва у ўзининг шубҳасиз бир куни айрилиб қоладиган нарсага муҳаббат қўйиб юрганини англаса, албатта ўшанда унинг калби ҳеч қачон ўзидан айрилмайдиган нарсани суйиш билан машғул бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг зикридир. Чунки, зикр қабрда хам эгасига дўст, ундан ажралмайди.
Буларнинг барчасига озгина сабр билан эришилади. Негаки, Охират ҳаётига нисбатан бу умрнинг ўзи озгинадир. Ҳа, абадиятга нисбатан дунёнинг бутун умри ҳечдир...
Абу Ҳомид Ғаззолий
✅ Изоҳда лотинча варианти бор.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✒️Қайнона ОНА...
Шоҳида тиқилинч автобусда базўр уйига етиб келди. Дарвозадан кираркан, ичкаридан қайнонасининг шанғиллаган овози эшитилди:
– Ҳой, уйда копток ўйнамаларинг, ҳаммаёқни чангитиб юборасанлар. Маҳмуд, китоб-дафтарларингни йиғиштириб ол, ёйилиб ётмасин. Шоҳида ҳафсаласи пир бўлиб, этигини ечаркан кўнглидан ўтказди: Ишдан чарчаб келганингда уй жим-жит бўлсада. Қачон қарасанг бақир-чақир, бу уйда ҳечам тинчлик бўлмасаканда.
Шу пайт кичкинтойи уни кўрдию, қувониб қичқирди:
– Ака, ойим келдилар!
Болалар ҳар доимгидай чопиб чиқишдида бирин-кетин сўроққа тутишди:
– Ойи, ойлик олдизми?
– Мактабимизга цирк келаркан, пул беринг!
– Боғчамга овқат пулини тўларкансиз!
Шоҳида бу хилдаги сўроқларга ўрганиб кетганиданми Хўп-хўп дедида, қайнонаси билан сўрашиш учун ичкарига кирди. Сочларига батамом оқ тушиб, ажиндан юзлари буришган Сожида хола келинига пешвоз чиқди.
– Ойи, болалар қийнаб қўйишмадими? сўради салом бераркан Шоҳида.
– Э, буларни қўяверинг, унақа-бунақа тўполончи бўлишмадида. Ҳали бир-бири билан гап талашади, ҳали... қайнонаси икки қўлини белига қўйганча шикоятини бошлаб кетади. Шоҳида бундай шикоятларга ўрганиб қолгани учун индамайгина ошхонага йўналди. Тоғорачага картошгка, пиёз солиб арта бошлади.
– Ойи, нима овқат қилай? овозини баландлатиб сўради.
– Нима ҳам қилардиз, болам. Макаронми, мошхўрдами қилаверинг. Шунда қизининг норози овози эшитилди:
– Уф, яна макаронми?
– Унақа овқат танламаларинг. Овқатнинг уволи тутади-я...
Қайнонасининг насиҳат дафтари очилиб, уруш вақтида одамлар лавлаги егани борми, болалар очликдан шишиб, одамлар кўчаларда ўтларни ейишгани борми эринмасдан невараларига худди эртак айтгандай уқтира бошлайди. Гапининг сўнггида: Ҳозирги тўқ, тўкин-сочин замонга раҳмат деларинг. Устиларинг бут, қорниларинг тўқ, шукур қилларинг, деб қўяди.
Болалар ҳам бувиларининг ҳикояси таъсир қилибми жим бўлиб қолишади. Лекин нимагадир Шоҳиданинг кўнгли ғашланаверади. Эри хизмат сафарига кетганига бир ҳафта бўляптию, ҳамон қўнғироқ қилгани йўқ. Балки эрта-индин келиб қолсалар керак, дея ўзини тинчлантирди. Хаёл билан пиёз тўғраркан қайнонаси кириб келди.
– Болам, пиёз ҳам палон пул бўлиб кетибди. Бугун қўшни хотинлар бозорга тушган экан, қишни чиқариб олиб, янги пиёз узилгунча аяб ишлатиб турмасангиз бўлмайдиганга ўхшайди. Шоҳиданинг сабр косаси тўлди. Ҳозиргина беғам эрини жиғибийрони ошиб эслаётганди, қайнонасининг тергаши фиғонини ошириб юборди.
– Ойи, бугун манти қиламан. Анчадан бери ҳадеб мошхўрда, макарон еявериб болаларнинг ҳам жонига тегди. Шоҳида бу гапи билан қайнонасининг ғашига тегиб, намунча кўп гапираверасиз, ўзимам нима қилишимни яхши биламан демоқчи бўлганди. Содда қайнонаси бўлса қўлини беозор силтади-да:
– Майли, нима қилсангиз қилаверинг. Менга барибир, фақат картошка аралаштиринг, ўғлим қайтгунича гўштни тежаб турайлик, деб ошхонадан чиқиб кетди. Шоҳида жаҳл билан артаётган картошкани сувга ташлаган эди суви сачраб, доғланган ёғга тушди. Ёғнинг хунук жизиллашидан Шоҳиданинг ғашлиги ортди...
Картошка аралашган бўлса ҳам манти мазали бўлганди. Қайнона-келин, болалар ҳаммалари дастурхон атрофида жамулжам бўлиб иштаҳа билан овқатланишди. Шоҳида идишларни йиғиштириб ошхонада юваркан, яна қайнонасининг овози эшитилди:
– Ўчир телевизорни, ток кетади. Ҳадеб видео кўраверсаларинг тарбиянг бузилади.
Уф... қачон чакаги ўчаркин-а, бу кампирнинг. Бу уйда на бемалол еб-ичасан, на ҳузурланиб дам оласан. Яхшиям ишхонам бор. Бирпас бўлса ҳам дам олиб, асабларим тинчиб қайтаман... Шу нолиш билан кўзи уйқуга кетди. Болалари таътилга чиқишгани учун эрталаб бемалол турдида, уйларни йиғиштириб, чой тайёрлади. Қайнонаси эрталабдан қаергадир отланаётганини кўриб ҳайрон бўлди:
– Ҳа, ойи, тинчликми, азонлаб қаерга кетяпсиз?
– Болам, бугун холангизникида йиғин экан. Вақтлироқ бориб қарашай дегандим. Кичкина боғчага кетса, катталари эшикни қулфлаб ўтиришар?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚