ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

31349

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

✒️​​БИЗ ГАДОЙ ЭМАСМИЗ.
(Ибратли ҳикоя)

Ўша гадойларни учратган онда менда уйғонган ҳисларни ҳеч қачон унута олмасам керак. Тун зулмати, биз кафедан егулик олиб, машинамизда тановул қилаётган эдик. Шу пайт кимдир машинамиз деразасини оҳиста чертди. Очсам, бир киши турибди. Кўринишидан қишлоқдан эканлиги маълум, ортида эса 10-ёшлардаги бола ҳам бор.
— Йигитлар, илтимос, ёрдам беринглар! Бироз пул берсангиз етарли, ўғлимга у-бу егулик олиб беришимга етса бас!
Ҳар доимгидек менда ишончсизлик ҳиси уйғонди. Ҳозир бориб бир бутилка ароқ сотиб оладида, жонга тегди бу пиёнисталар! Бир суҳбатини олайчи:
— Нега ишламайсиз? Оддий одамларга ўхшаб оилангизни таъминлаш ва болаларингизни боқиш учун. Наҳотки, ўғлингизни етаклаб, гадойчилик қилишга уялмайсиз?
— Кечирасизлар…
У дарҳол маҳзун кўзларини олиб қочди ва ўғлининг қўлидан етаклаб, шошиб юриб кета бошлади. Менимча, у биздек бемеҳр инсонлардан тезроқ узоқлашишга қарор қилганди.
Шу пайт виждоним уйғондими, билмадим. Менга нимадир бўлди, кўксимдаги юрак бошқача ура бошлади ва мен машинамда ўтира олмадим. Тушиб:
— Ҳой, тўхтанг! Сизга нима бўлди? Ўзи тунги соат 3-да бу ерда нима қилиб юрибсиз?
— Биз уйга кета олмаяпмиз. Бу ерга қишлоқдан касалхонада ётиб даволанаётган аёлимни кўргани келган эдик. Ҳозир нархлар баланд, ҳамма нарса қиммат!… Бор йўқ пулимни дори-дармонга ишлатиб юбордим. Анча қарзга ботиб ҳам қолганмиз, нима қилишни ҳам билмаяпман… Мен ўзимга эмас, майли, кам бўлса ҳам шу ўғлимга егуликка… У деярли бир суткадан бери ҳеч нарса егани йўқ. Агар билсангиз эди, мен жуда хижолатдаман, жуда уяляпман…
Эшитганларимиздан сўнг биз дўстим билан машинадан пулларимизни олиб, таом буюртма беришга югурдик.
— Тўхтанг, шошманг, кетиб қолманг! Пулимиз борича егулик олиб уларга тутдик. Аввалига у киши бироз хижолат бўлди, у қўлимиздаги нарсаларни нарсаларга шундай қарашардики, уларнинг оч эканликларини билиш қийин эмасди.
Биз улардан уйларига қандай етиб олмоқчи эканликларини суриштира кетдик. У кишининг айтишича, 2-соатдан сўнг уларнинг қишлоқларига борадиган электричка ўтаркан. Улар унда яшириниб етиб олишни мўлжаллаётганликларини эшитиб, ҳамёнимда қолган пулларни ҳам олдим:
— Бу пуллар уйингизга етиб олишингизга етадими?
— Бу нима деганингиз, ярми ҳам етади!
— Майли, олаверинг, йўлда яна у-бу нарса оларсизлар.
— Катта раҳмат! Мен ҳаммасини қайтараман! Келинглар, мен сизларни телефон рақамингизни ёзиб оламан. Бир неча кундан сўнг, мен яна келаман ва пулларингизни қайтараман.
— Қўйинг, уйингизга бемалол етиб олсангиз бўлди!
— Ўғлим, амакиларингга «раҳмат» айт!
— Болакай, оҳиста бизга миннатдорчилик билдирди, бироқ бусиз ҳам унинг кўзларида ҳаммаси намоён эди…
Мен ўша дамда ҳис этганларимни сўз билан таърифлай олмайман. Улар иккиси вокзал томонга тез-тез юриб кетишар ва ортларига қараб-қараб қўйишарди…
Бу воқеага анча бўлди. Лекин уни кеча ўғлим, кўчада олма сотаётган қари бувижондан керак бўлмасада, унга ёрдам бўлсин учун сотиб олганини айтганда жуда хурсанд бўлдим!
- Тўғри қилибсан, ўғлим!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ҳар дам ғанимат

2012 -йил , айни март ойининг иккинчи ҳафта кунлари эди..
Ўша кунлари уйимизга онамни кўргани бордим..Онам боришимни билгандек , тандирда сомса ёпиб турган экан .Онам озиқ -овқатга пазанда аёл эди.Ёқдан бор қилиб нималарнидир тайёрлайверарди.Ҳар куни сурпа очгани ҳам эринмасдилар.Онам билан ўтириб қайноққина сомса билан чой ичдик. Шунда хаёлимга 15- мартда Озодек Назабековнинг Фарғонада Ёзги театрда концерти бўлар экан, деб айтиб қолдим..
Онажоним, Ортиқ Отажонов , Бобомурод Хамдамовларнинг қўшиқларини яхши кўриб тинглашларини билсамда, О.Назарбековнинг ҳам қўшиқларини яхши кўришини билмас эканман....
Шунда: Ҳа, онам концертга олиб борайми - деб сўрадим.Тўғриси ,онамдан ҳар доим бир жойга олиб борай деганимда ,эе қўйсанг- чи ,- дер эдилар , шунинг учун бу сафар ҳам шу жавобни айтадилар, деб шунчаки айтдим ,қўйдим..
Кутилмаганда ,онам : Вой ,бунча яхши, концерт бўларканми , деб сўради .Мен ҳайрон бўлиб,концертга борасизми ,- деб сўрадим .Ҳаа , Озодбекни концерти Америкада бўлса ҳам боравераман ,- дедилар. Кутилмаган бу жавобдан ростдан хурсанд бўлиб кетдим... Эртага Фарғонага - шаҳарга бораман,билет бўлса олиб келаман ,-дедим .Агар билет тугаган бўлса ҳам сизни олиб бораман ,бир гап қилиб кириб олармиз ,дедим.Эртасига дарсимни ўтиб бўлиб , тушликдан сал олдинроқ шаҳарга йўл олдим .Борсам, билмадим, бизга аталган эканми , энг охирги кассада 4 та билет қолган экан, не хаёлда билетларни ҳаммасини олдим, билетда ёзилишича , бир соат, бир ярим соатлар оралиғида концерт ҳам бошланар экан.Ҳозир уйга борсам , ўғлимни боғчадан олсам,кейин онамни олдига ўтиб онамни концертга олиб келгунча орадан икки соатлар отиб кетиши ҳам мумкин .Ёки ундан ҳам кўп вақт кетиши аниқ .Шунда хаёлимга яқин дугонам Муҳҳаё ёдимга тушди .Телефон қилдим.
- Муҳайё , Озодбек Назарбековнинг концертига 4 та билет олдим.Ўзингиз, онангизни ҳам олинг, битта такси ушлаб боғчадан ўғлимни , кейин уйга ўтиб , мани онамни ҳам олиб келинг, деб айтдим. Ўртоғим ҳам бу таклифимга жон деб рози бўлди.Концерт бошланишидан 20 дақиқаларда олдинроқ етиб келишди ва биз биргаликда ўриндиқларга жойлашдик , Озодбек Назарбеков қўшиқларини тинглаб томоша қилдик .Концертда ҳаммамиз кўтаринки кайфиятда ,мазза қилдик .. Онажонимни хурсанд бўлганлари ҳали- ҳануз ёдимда.
Айниқса ,концерт сўнггида онам : - Қизимжоним э ,концертга келганда одам битта гул ҳам олиб келиш керак эдида,ман ҳозир қўшиқчи ўғлимга совға қилардим деб айтди .Онагинам сизни концертга келишингизга хурсанд бўлганимдан гул хаёлимга келмабди десам ,қара ё битта дўппи олиб келмабман- а, ,кийгизиб қўярмидим деб айтдилар..Кейинги сафарга сиз айтган нарсалар билан бемалол келамиз ,- дедим кўнглига қараб .
Ўшанда онажоним жуда хурсанд бўлгандилар .Мен ҳам қувонгандим.Оналар учун Оллоҳ ҳам йўл очиб қўяр экан шекилли ,ўша лаҳзаларда мени вазиятимни тўғри тушуниб , бир илтимосимни ерда қолдирмаган дугонамга ҳар доим ич -ичимдан раҳматлар айтаман, шундай лаҳзаларга сабабчи бўлганига.
Қолаверса, онажоним концерт таассуротларини чет элдаги ёлғиз оғлига ҳам телефонда гаплашганларида айтган экан.
Бир вақт раҳматли бўлиб қолган укам менга телефон қилиб онажонимини концертга олиб борганингизни эштиб хурсанд бўлдим.Худо хоҳласа ,энди Тошкентга Юлдуз Усмонованинг концертига олиб борасиз деб айтдилар ..
Хоп, дедим.Лекин бундай лаҳзалар ўша пайтлар учун энг бахтли лаҳзалар эканини ўша дам сезмас экан, инсон.
Орадан ҳеч вақт ўтмай , айнан ўша йили укагинам касаллик сабаб оламдан ўтиб қолди...
Эҳ ,ниятлари ҳам дилида қолиб кетди.
Онажоним, эса бу дардни кўтараолмай тўшакка ётиб қолди.
Она учун ҳар дам ғанимат , эрта деган сўзни ўзи ўринсизлигини ҳаёт мактабидан уқиб оласиз. экан ..
Бугун онангиз ҳаётми?
Унинг учун не қимоқчисиз ?
Вақт бор деманг ,ярим соатдан кейин нима бўлиши бизнинг измимизда эмас..

Дилоят Обидова

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бахтсиз тасодиф

– Мумкинми? – сўради сочлари тим қора, қалин қошлари остидан кўзлари ўйнаб турадиган ўттиз ёшлар атрофидаги йигит.

– Киравер Рустам. – Алишер Абдувоҳидович компьютердан бошини кўтарар экан, ўзига ярашмаган оҳангда ҳазил қилиб қўйди, – нима гап, яна қовун тушириб юрибсанми?

– Йўға-а, қачон қовун тушурибмиз хўжайин? Ҳолингиздан хабар олиб қўяй деб кирдимда.

– Шу ишинг зап бўпти. Ўзи иш қурғур ҳам эзиб юборди одамни.

У бир нима ёдига тушиб қолгандек кўзойнаги оша Рустамга тикилди:

– Айтканча, ҳалиги қизинг нима бўлди кейин? Илинтирдингми?

– Илинмай қаёққа борарди Алишер ака, илинадида-а!

Гур этиб кулгу кўтарилди.

Алишер Абдувоҳидович гарчи ўттиз тўққизни қоралаб қўйган бўлсада, қизлар деса суюлиб кетадиганлардан эди.

– Хотинингчи, у шубҳаланмаяптими ахир? – деди Алишер Абдувоҳидович ўзини зўрға кулишдан тўхтатиб.

– Қаёқда!? Мени кузатиб юрармиди? Ўзи ҳаётим ҳам зерикарли. Бир офатижон учраганда ўйнаб-кулиб олмасам нима қилиб юрибман?

– Унгаям уйланиб ол. Хотининг билиб ўтирибдими?

– Э-э-э, уйланиб нима қиламан, яна битта бош оғриғини.

– Ёшгина экан дегандинг...

Сўраманг, бир кўрсангиз икки кун ухлолмайсиз.

– Оласанда гапниям. Қани расми борми? Бир кўрайчи.

Рустам чўнтагидан телефонини олиб титкилай кетди. Шу пайт бирдан эшик очилиб бир қиз кириб келди.

– Ия, сиз қаердан топиб келдингиз бу ерни? – Рустам ҳайрат билан севгилисига боқди.

– Синглим!? – деди Алишер Абдувоҳидович...


Муаллиф номаълум

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#orzularim

Йиғлаётган орзуларим

(1-қисм)

Мен...
Оққушларнинг
қора соясини кўрдим заминда...

Мен...
оппоқ орзуларим билан,
қорайиб куйяпман кимнинг ғаминда...

Гулжамол Асқарова

"Ассалому алайкум, устоз? Саломатмисиз? Билмадим, дардимни дастурхон қилиб, тўғри қиляпманми, йўқми? Аммо ичимни кимгадир бўшатмасам, ёрилиб кетадигандекман.

" Искандарнинг шоҳи бооор! "дея бўш қудуққа ҳайқирган сартарошга ўхшаб енгил тортишни истадим. Майли, кейин оҳимдан қамишлар униб чиқсин!

Мен ҳам сиздек сиздек бир касб эгаси бўлишим керак эди, лекин ҳаммаси ҳаётимдек чала қолди. Яна нималар чала дейсизми?
Ёшлигим чала бўлди;, ўқишим чала бўлди; турмушим чала бўлди. Агар тингласангиз, барини бошидан сўзлаб бераман.

Сизнинг ҳикояларингиз доим яхшилик билан тугайди, мен ҳам умид қиляпман, эҳтимол тақдиримни ёзсангиз ва унинг якуни яхшилик билан тугаса... Майли-да, одамзот то тирик экан умид қилади-ку!

Мен Тошкентда, ўзига тўқ оилада туғилиб ўсдим. Отам тадбиркорлик билан шуғулланадилар. Онам болалар шифокори. Оилада иккита фарзандмиз Укам бор. Бешинчи синфда ўтди.

Тўққизинчи синфни битириб, лицейда ўқишни давом этдирдим.
Шифокор бўлишга аҳд қилгандим. Оппоқ либосларда, дори иси келиб турган озода хонада беморлар дардини тинглайман. Касалларим тез тузалади, ота-онамни дуо қилади. Кейин ўз шахсий клиникамни очаман. Бой оилаларга пуллик, кам таъминланганларга бепул хизмат кўрсатадиган шифоханам бўлади. У ерда ўз ишининг усталари, фидойи шифокорлар беморлар дардига малҳам бўлади. Оилам бўлади. Фарзандларим...
Хуллас, орзуларим бисёр,
хаёлларимда орзуларимга эришишдан бошқа нарса йўқ эди.
Ойим яхши шифокор. Баъзан оналар бемор болаларни уйгача олиб келадилар. Қўнғироқлар бир дақиқа тинмайди, ҳатто якшанба кунлари ҳам. Кимдир совға келтиради, кимдир пул беради, аммо ҳамма дуо қилади.
Оилавий дам олишга чиқсак, телефонларини ўчириб қўядилар. Бир сафар тоққа чиққанимизда бир аёл тинимсиз қўнғироқ қилиб, дам олгандек қилмаганди.

Дадам тахта бозорда тирикчилик қиладилар. Ҳеч нимадан камимиз йўқ. Ойим ҳам дадам ҳам сўнгги русумдаги машинада юрадилар. Шаҳар марказидаги кўп қаватли уйда яшаймиз.

Бувим борлар. Амаким билан яшайдилар. Амакимнинг учта қизи бор, биттаси мендан бир ёш кичик, аммо унчалик қалин эмасмиз. Кўп бормаймиз. Тўғрироғи, иккита овсин бир-бири билан чиқишмагани учун биз болалар ҳам яқин эмасмиз. Аммо онам амакимнинг болалари бетоб бўлса, даволайдилар, гарчи сира қовоғи очилмайдиган келинойим миннатдорчилик билдирмасалар ҳам онам бувимнинг битта қўнғироғи билан шаҳар четидаги ҳовлига етиб борадилар.
Лицейни битирган йилим—биринчи уринишдаёқ ўқишга кирдим. Шартнома асосида ўқишга қабул қилинган бўлсам ҳам ота-онамнинг қувончи чексиз эди. Дадам қариндош-уруғларни йиғиб, ресторанда зиёфат қилиб бердилар. Эгнимда пуштиранг узун кўйлак, узун каштан ранг сочларим учлари қўнғироқ қилиниб, елкаларимни тўлдирган, қулоғимда онам шу бугун ҳадя қилганлари бриллиант зирак, бўйнимда нафис тилло занжир, кўзларим бахтдан ял-ял ёниб, ўз-ўзидан юзимга ёйилиб келаётган табассум билан меҳмонларни кутиб олардим.
Ўн еттида эдим ўшанда. Ҳаммани ўзимдек бахтиёр деб ўйлардим.

Ўқишлар қийин, аммо завқли эди. Оппоқ либос кийганимда бир фахр, бир шодлик юрагимни чулғаб олар, дунёдаги барча беморлар дардини даволашга қодирдек ҳис этардим ўзимни.

Бир куни дарслар кечроқ тугади. Оқшом тушаётган палла эди. Кун совуқ, қор учқунлай бошлаган, эрта-индин совуқ кунлар бошланишидан дарак бераётгандек эди учқунлар.
Амакимнинг қизи! Жавоб бердим.
—Ҳа, Гавҳар, яхшимисан?
— Саъдия, сизларникига келгандим, йўқ экансан.
—Ҳозир етиб бораман, ўтириб тур...
Гавҳар билан фарқимиз бир ёш бўлса-да, сенлаб гапиради. Ўрганиб кетганман. Келинойим ишламайди, амаким киракашлик қилади. Дадам рўзғорларига ёрдам берадилар. Гавҳар, одатда, бирорта кўйлагимни олмоқчи бўлса, ёки иши тушса келади. Тўғри топган эканман. Янги йилга синфдошлари билан байрам қилишаётган экан.

Давоми бор

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Улардан бири Юсуф акани кўриб қўлини силкитди. Катта ўғлининг синфдоши Азизбекку, қолганлари ҳам таниш ҳаммаси ўғлининг синфдошлар шекилли.
Иккинчи қават зиналаридан эҳтиёт бўлиб секин-секин пастга тушди, биринчи қаватга етиб борувди Азизбек билан бир йигит келиб қўлтиғидан олишди.
Ташқарида турган йигитлар ҳаммаси бирин кетин келиб Юсуф ака билан қўл бериб саломлашиб ҳол сўрай бошлашди.
Унча мунчага ҳиссиётларга берилмайдиган Юсуф ака, шу жойга келганда чидаб тура олмади.
Ёш боладек баралла йиғлаб юборди.
Ўғлининг синфдошларини бирма бир бағрига босиб йиғлайверди.
Қолган умримни етгунича одамларга меҳр улашиб яшайман дея ўйлайверди.

Бахтиёр Турсун
06.03.2022

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЙНИҚСА ЁШИ КАТТАЛАР УЧУН!

Купчилик эркак ва аёлларни кийнаётган тизза бугим огриги давоси топилди

Бу рецептни куллагандан кейин 70 га кирган бувим хасса таянмидиган ва хатто дехкончилик ишларига карашадиган булди.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇

Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 74.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

«Шаҳноза»

Кўзларимни очганимда бурнимга урилган ёқимсиз хлор ҳидидан маълумки мен шифохонадаман.
Мен Беҳруз акани ортидан чиқмоқчи бўлиб йиқилгандим.
Нега бу ердаман? Бу ерга ким олиб келди?
Ҳамон ўрнимдан туришга холим йўқ...
Ётавердим...
Кўп ўтмай, эшик очилиб, Беҳруз ака кириб келдилар.
Юзимни буриб олдим.
—Яхшимисан тулкичам. -дедилар мен ётган кушетка четига ўтириб. Қўлимдан тутганча.
—Мен сизни тулкичангиз эмасман! -дедим лаб буриб, ахир мени урди. Ноҳақ урди.
—Аразладингми? -кулди улар.
—Тегманг! -юзимга қўлини олиб келганди бошимни ҳиёл ортга олдим.
—Оббоо, -деди ҳафсаласи бир бўлган одамдек. —Оғримаяптими? -деди ўзи урган юзимга ишора қилиб.
—Мен сиз билан ажрашаман!
—Шаҳноз узоқ ухлаб юборган кўринасан, уйғон энди. -дедилар бепарво.
Аста қаддимни тикладим. Ёстиққа суяниб ўтириб олдим.
—Ажрашаман дедимми? Ажрашаман. Фақат олдин сиз мени иффатимни қайтариб беринг. Кимларгадир бўлган қасдингиз деб мендан олиб қўйгансиз уни. -дедим энсамни қотириб, Беҳруз ака кулиб юбордиларда. Мени маҳкам қучиб олдилар.
—Нимангни қайтариб берай? -деди кулгудан ўзини аранг тўхтатаркан.
—Иффатимни! -дедим, бағридалигим учун уларга юзим кўринмасада, ҳамон қовоқ уйиб турарканман.
—Иффатингни олган бўлсам, ўрнига мени ҳам бериб қўйганим бор. Сен ҳам қайтарасанми?
—Нима? Нима берибсиз.? -дедим бошимни кўтариб юзига қарарканман.
—Мана буни! -қўлини аста қорнимга қўйди. Нимага шама қилганларини тушиниб бир ғалати ҳис эгаллади мени.
Кўзларим катта-катта очилганини ўзим ҳам сездим.
—Сиз жиннимисиз? -дедим бемалоллигидан бироз асабим бузилиб. —Қандай қайтариб бераман?
—Шуни айт. Қандай қайтарамиз? Ундан кўра ҳаммаси шундайича қолгани маъқул. Бир гап айтайми? -Беҳруз ака жилмайиб, бир тутам зулфимни қулоғим ортига ўтказдилар.
—Айтинг. -дедим менга қадрдон юзига термулиб.
—Сени севаман! -икки донагина сўз. Энг ёқимли изҳор эди....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 72

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

Бироз кўнгил бўшатиб олгач, Сарвар ака билан гаплашдим. «Ўн дақиқада бориб қоламан» дедилар.
Акамга қўнғироқ бўлди. Минг қилса ҳам қон бир жигарлармизда. Толиб ака, ҳам ишга қайтибди яна иш жойига кетди.
Мен акам бемалол гаплашсин деб хоналаридан чиқдим.
Кутилмаганда Беҳруз акага урилиб кетдим. Бир ҳижолат бўлсам, бир хонадан ўтиравермаганимга афсусландим.
—Узр. -деб улардан узоқлашмоқчи эдим.
—Феруза сени икки дақиқага мумкинми? -дедилар.
—Тинчликми? -дедим уларга савол назари билан қараб.
—Сендан узр сўрамоқчи эдим. Кўнглингни қаттиқ оғритдим. Кечир мени. -дедилар айбдорона боқиб.
—Ҳаммаси ўтмишда қолди.
—Сенга айтган гапим сабаб виждоним кўп қийналди. Номардларча ифлос таклиф айтганимни кейин англадим. Аммо ўша пайт жуда аламда эдим. Барча далиллар ҳам... ҳуллас кечир.
—Аёлингизни яхши кўрасизми? -дедим уларга боқиб.
—Нима?... Ҳа яхши кўраман. -аввал ҳайрон бўлиб, кейин жавоб берди.
—Мени нега ёқтиргансиз? -дедим.
—Ердан кўз узмай, уялиб туришинг ёқарди. -деди Беҳруз ака саволларимга ҳайрон бўларкан.
—Хотинингизничи? Уни нега ёқтирасиз. -дедим улардан жавоб кутарканман.
—Билмайман. У умуман ўзгача олам. Бир-икки сўз билан таъриф беролмайман. У қандайдир мени зерикарли ҳаётимдан, феълимдан олиб чиқа оладиган ягона инсон.
—Сиз хотинингизни яхши кўрмайсиз. -гапимдан Беҳруз ака синчков қаради менга. —Сиз хотинингизни севасиз. Сиз унга ошиқсиз. -дедим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 70.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Мени хотиним сенсанку, -дедилар бир қўлини елкамга ташлаб.
—Аммо Сабинани севасиз. У билан учрашасиз шундайми?
—Биласанми нима? -дедилар Сарвар ака ўйчанг. —Мени ҳаёлимда сен ҳали ҳам ўша Беҳруз деганларини унутмагандек туйиласан баъзан.
Бу гапларидан нигоҳимни уларни юзига қаратдим.
—Қара ҳатто Сабинадан рашк қилмадинг. «У билан нега гаплашдингиз? Нимани гаплашдингиз?» Деб сўрамадинг. Мен ўшанда у билан гаплашмаётгандим. Сен шундай ўйлашингни. Мендан ҳисоб сўрашингни кутгандим. Аммо сен...
Индамаганингга мени қизиғим йўқ деб ўйладим. Жаҳлим ҳам чиқди бироз.
—Ундай эмас! -дедим секингина. —Мен доим сизни олдингизда ўзимни айбдор ҳис қиламан. Гўёки, сизни келажак реъжаларингизга тўсиқ бўлгандек. Беҳруз акага келсак... -елкамда турган қўллари мени қаттиқ сиқди. «Ака» деганим ёқмагани аниқ. —Уни энди менга аҳамияти қолмаган. Мени оилам ҳам, яқиним ҳам ўзингизсиз.
Мени қаттиқроқ қучганларидан гапим ёқганини сездим. Елкасига бошимни қўйиб олдим.
—Фақат яна кўз ёши қилма. Кийимимни доғ қиласан. -дедилар, йиғламоқчи эканимни сезгандек.
Бу гапидан кейин келаётган йиғим ордига қайтиб кетди. Юзимга табассум югурди.
Ташқарига чиққанимизда, янги машина турарди.
–Олдига чиқ. -дедилар янгам билан хайрлашиб бўлгач, орқа эшикни очмоқчи бўлганимда. Янгам мамнун жилмайдилар.
Биз хайрлашиб йўлга тушдик.
—Устахонага энди сарафандаги машиналарни ҳам олиб келишяптими? -дедим ҳамма жойи сарафанланган янги машинада кетарканмиз.
—Бу ўзимизни машина. Анча олдин ариза ташлаб, пул ўтказгандим. Қара бугун чиқди. Энг биринчи бекаси чиқишини хоҳлаган экан. Олдиму, сени олдинга келдим. -деди Сарвар ака йўлдан кўз узмай. Қора мойга ботиб, меҳнат қилиб олган машиналари. Ҳурсандликлари кулиб туган, юз-кўзидан аён эди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Mana shu Sarvarni katta laganda g‘iybatchilarga osh yedirgan joyi 100% hayotda bo‘lgan voqea.
Buni avvalroq Zamira opamga aytgandim.
Bitta pochchamni mahallasidagi yigit shunday qilgan ekan vaqtida.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yangi hikoya!!!! 🔥IFFAT🔥

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Қиз_фарзанд

--Дадаси бундай қилманг
--3та қиза 3та қиз менга бу қизингни кераги йўқ қоч йўлимдан.
--йўқ қиз бола бўлса ҳам оллоҳ беряптику тирноққа зорлар қанча шуларни ўйласангизчи
-- йўлдан қоч.
Саид чақалоқни қўлига олиб чиқиб кетти. Моҳинур эса эрини ортидан йиғлаб қолди. Саид йўлда кетаркан уни қаерга ташлаб кетишни ўйларди. Шу пайт чақалоқ йиғлаб юборди. Чақалоқни йиғисидан Саидни бошига оғриқ турди. Шунда чақалоқни юзини очиб кўрди, не кўз билан кўрсинки....

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙😊 "ОНАМНИНГ ДУОСИ" 📱🤲

Ҳақиқий ҳаётдан олинган воқеа.

Рамазон ойи. Ҳамма оиласи билан ифтор қилиб, меҳр-муҳаббат улашиб ўтираётган пайтда, Шаҳло телефонига тикилди.

Онаси аста сўради:

— Қизим, бирга ифтор қилайлик, ҳеч бўлмаса бирга дуо қилайлик.

Шаҳло безовта бўлиб:

— Она, менинг ишларим бор, дўстларим билан гаплашяпман!

Онаси меҳрибонлик билан кулди:

— Ҳа, замон ўзгарди, лекин ота-она дуоси ҳали ҳам энг катта ҳимоя!

Шаҳло эса онасининг сўзларига эътибор ҳам бермади.

“ОНАМНИНГ ХАБАРЛАРИ ЧАРЧАТИБ ЮБОРДИ”

Шаҳло ҳар доим онасининг хабарларини ўқимасдан ўчирарди.

— Қизим, яхшимисиз?

— Қизим, овқатландингизми?

— Қизим, кечқурун эрта ухланг!

Бир куни эса унинг ўзидан хабар йўқолди.

КУТИЛМАГАН ВОҚЕА…

Шаҳло бир куни ишга кетар экан, автобусда телефонини йўқотиб қўйди.

Барча муҳим нарсалари шу ерда эди.

Бир неча соатдан сўнг бегона рақамдан қўнғироқ келди.

— Алло, бу Шаҳлонинг онасимисиз?

— Ҳа, нима бўлди? – деди онаси ташвиш билан.

— Мен унинг телефонини топиб олдим. Унинг "Онажоним ❤️" деб сақланган рақамига қўнғироқ қиляпман.

Онаси миннатдор бўлиб, телефонни қайтариб олди.

“ОНАЖОНИМ, МЕНИНГ ҚАЛБИМНИ ҲАМ ҚАЙТАРИБ БЕРДИНГИЗ”

Шаҳло телефонини олганидан сўнг, энг биринчи қилиб онасининг билдиришномаларини ўқиб чиқди.

— Қизим, яхшимисиз?

— Қизим, овқатландингизми?

— Қизим, кечқурун эрта ухланг!

Бу сафар уларни ўчирмади.

Тўсатдан юраги титради.

Онажан, мен ҳеч қачон сизни қадрламабман!

Шу кундан кейин онасига ҳар куни хабар ёза бошлади.

Онаси эса ҳар доимгидек меҳрибонлик билан жавоб берди:

— Қизим, мен сени ҳар доим дуо қилиб турибман! 😊🤲

🌙 Рамазон – нафақат рўза ойи, балки ота-онани қадрлаш ойидир! 🤲😊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​А Б О Р Т

(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)

Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭


ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝗣𝘀𝗶𝘅𝗼𝗹𝗼𝗴𝗶𝗸 𝘁𝗲𝘀𝘁 𝗳𝗮𝗾𝗮𝘁 𝗾𝗶𝘇𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗮𝘆𝗼𝗹𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻🌺

• 🌷ongingizda erkak obrazi ijobiy yoki salbiy nafrat daranjangiz %
•🌷tanlang va bilib oling biz bilan tekshirib koring aksariyat qiz-🌹 ayolarimizda ijobiy ekan sizdachi?🧡

           ❤️Tez tanlab oling!❤️

           1️⃣✨                      3️⃣✨
2️⃣✨                      4️⃣✨
5️⃣✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИЗЛАЖОНЛАРУУУУ🤩

КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ👇
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+B9MdYAtpEoIxNGEy
/channel/+B9MdYAtpEoIxNGEy

Чеварчилик👇
/channel/+pJfW-yJiOww0MWRi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёл киши эрини "АКА" дейиши мумкинми?

Шайҳ Мухаммад Юсуф Ҳазратлари жавоблари👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

💔 BOLAM UXLASIN DEB DORI BERIB KATTA XATO QILDIM.

🤱Farzandim kechalari uygʻonib tinmay yigʻlardi.
Doimiy uyqusizlik, asabiylikdan qutulaman deb bolamga dori bera boshladim.
  Aslida bu dorini bolaga berib boʻlmasligini kech bildim.
Ha bu oʻsha siz yaxshi taniydigan, deyarli hamma uyda topiladigan...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёлғизлик

Хонанинг эшиги очилиб, оқ халат кийган ҳамшира қиз кириб келганини кўриб, хонада ўз жойларида ётган тўрт бемор баравар унга қарашди.
Ҳамширанинг қўлидаги катта елим халтадан кабобнинг хуш бўй ҳиди хона бўйлаб таралди.
-- Бу егуликлар сизга Юсуф ака, яқинларингиз олиб келибди, -- ҳамшира шундай дея қўлидаги елим халтани Юсуф ака ётадиган ўриндиқ ёнидаги шкаф устига қўйди ва ичидан, тўртта иссиқ нон, кабоб, олма, анор, узум, иссиқ сомса беш олти дона ва умрида олиб еб кўрмаган фақат бозорларда кўрган чет элдан келтирилган меваларни олиб стол устига тахлаб қўя бошлади.
-- Менга!? Адашмадингизми синглим? -- Юсуф ака ҳайратланиб сўради ҳамширадан.
-- Ҳа сизга ака.
-- Мени йўқлаб келишибдими?
-- Албатта сизни сўраб келишибди, нега ҳайрон бўласиз ?-- деди кулиб ҳамшира.
Олиб келинган нарсалардан кўра, уларни олиб келган одам қизиқроқ эди Юсуф ака учун.
Ким бўлиши мумкин?
Юсуф ака юраги оғриб бу шифохонага келганига ўн беш кундан ошди, ҳолидан хабар олиб турадиганлари икки ўғли ва хотини.
Одатда улар тўғри хонага кириб келишади, кейин бунақа қимматбаҳо егуликларни ҳеч қачон олиб келишмайди, уйида тайёрланган бир коса шўрва, иккита тандир нон кўтариб келишади.
Фарзандлари ва хотинидан ҳафа бўлмайди, чунки ўзи шундай тарбия берган ошиқча харажат қилишга ўргатмаган.
Юсуф ака бир умр деҳқончилик билан кун кўрди, ҳалол меҳнат қилиб мол дунё орттирди.
Икки ўғлига ҳам данғиллама уй жой қилиб берди, биттадан машина олиб берди.
Ёши олтмишдан ошибдики ҳали ҳам тиним билмайди, эрта баҳордан то кеч кузгача даладан бери келмайди, ўғилларини ҳам меҳнатга ўргатди.
Фақат тинимсиз меҳнат билан оёққа турди.
Мана шу шифохонада ўтган ўн беш кун унинг дунё қарашини ўзгартирди, шу пайтгача мен тўғри яшаяпман, ҳеч кимдан камим йўқ мол дунё етарли ҳаммаси жойида деб ўйларди.
Боши ёстиққа тегди-ю, нақадар ёлғизлигини ҳис қилди.
Одам бемор бўлиб ётганда икки кўзи эшикда бўлиб қолар экан.
Ёшлигидан ўзини меҳнатга урибди-ю, оғайни қариндошлардан, дўсту ёрлардан узоқлашиб кетган экан.
Бошида вақтини қизғониб бирон тўйми маракагами бормаган бўлса, аста секин бунақа жойлардан буткул қадамини узди.
Учта тўртта бўлиб тўйга, ёки азага кетаётган қишлоқдошларини кўриб қолса, "бекорчилар" деб қўярди.
Жудаям иложсиз борадиган жойлар бўлса, яқин қариндошларникига бориб қолса ҳам, ўн минут ўтирар ўтирмас туриб кетарди.
Иккита синглиси бор, рўзғоридан ортиб бир мартадан хабар олиб кетишди улар ҳам.
Шу сингиллари келин бўлиб узатилиб кетгач икки ёки уч мартадан борган, ҳозирда ўзлари алоҳида уй жой қилиб чиқишиб болали чақали бўлиб кетишган.
Уйларини қаерда эканлигини билмасакан энди ўйлаб кўрса.
Қиз бола меҳрибон бўлади экан, акасини ўзлари йўқлаб туришади доимо.
Жиянларини ҳам яхши танимайди.
Сийлайи раҳм нима эканлигини билмайди Юсуф ака.
Қўни қўшнилар билан борди келди ҳам йўқ ҳисоби.
Ётиб ётиб шунча ўйлади, умрида биронта одамнинг ортидан йўқлаб шифохонага борганини эслай олмади.
Ёнидаги ётган беморларни ҳар куни ҳар ҳил танишлари сўраб келишади.
Шундай пайтларда, мени ким ҳам сўрайди, ўпкалайдиган кимим бор деб ўксинади.
Вақтида кимнинг ҳолидан хабар олгандимки мени сўраб келишса.
Шунгами ортидан келувчиларга умид ҳам қилмайди.
Шунинг учун Юсуф ака ҳамширанинг сўзларидан хайратга тушганди.
-- Балким бошқа одам билан адаштиргандирсиз синглим, мени ўғилларимдан бошқа излаб келувчи йўқ, ўзим бировга яхшилик қилган одаммасман ким ҳам келиши мумкин?-- дея ҳамширага юзланди Юсуф ака.
-- Вой ака-ей, сизга келишган. Ана деразадан қаранг.
Ҳолингиз етса пастга олдиларига тушсангиз ҳам бўлади, кўпчилик бўлгани учун хонага киргиза олмадим. Шовқин бўлиб кетса бош врачимиздан гап эшитаман.
Ҳамшира гапини тугатгунча Юсуф ака дераза ёнига бориб пастга қаради.
Шифохона ҳовлисидаги дарахтлар соясида турган ўнга яқин одамларни кўриб аввалига танимади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 75.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

«Бир неча ойдан сўнг»

—Шаҳноз мен кетяпман. -Беҳруз ишга кетаркан. Қорни анча билиниб, ўзи ҳам бироз тўлишиб қолган Шанозани қучиб қўйди. —Қайтишимда нима олиб келай?
—Эртароқ қайтинг бўлди. Ойижон билан гул-хоним қиламиз кечга.
—Байрам эканда бугун.
—Сиз учун шу овқат қилинган кун байрам бўлса ҳар куни қиламиз. -Шаҳноза эркаланиб Беҳрузни елкасига бошини қўйиб олди.
—Ўзингни кўп уринтирма, сен ва миттивойимиз бизга соғлом кераксизлар.
—Борингизга шукур.

🍃🍃🍃

—Яхшимисан Феруз? -эрталаб ишга кетар олди, Ферузани ранги сўлғин бўлиб турганди шу сабаб, Сарвар ҳавотир олиб қўнғироқ қилди.
—Яхшиман Сарвар ака, ҳавотир олманг. -ҳолсиз бўлса ҳам кайфияти яхши эди Ферузани.
—Қандай ҳавотир олмайман ахир?
—Сарвар ака эртароқ келинг.
—Эркаланмада Феруз, эртароқ эмас ҳозироқ бориб оламан унда.
—Келаверинг. -кулди Феруза.
—Аниқми?
—Аҳа.
Феруза бироз ҳазил-ҳузил қилиб, телефони ўчгач, кулиб қўйди. Келинойиси Зебо қўнғироқ қилди.
У билан бўлган суҳбат ҳам кайфиятига яхши таъсир қилди.
—Бугун ҳурсанд бўладиган куним экан. Толиб акамни унаштиришибди. Бахтли бўлсинлар. Энди улар оиламиз аъзоси.

🍃🍃🍃

—Келинг келинг деб, ишдан эрта чақириб олдинг, тинчликми Феруз? -Сарвар ҳам ишдан ҳуш кайфиятда келди.
—Сизга янгилигим бор. -деди Феруза жилмайиб.
—Қандай янгилик?
Феруза бир парча қоғозни Сарварни қўлига тутказди.
«Ҳаётим мазмуни, сиз яқинда ота бўласиз»
Қоғозда, ёзилган сўзлар бамисоли, олтиндек қимматли туйилиб кетди.
Сарвар Ферузани маҳкам бағрига босиб, Аллоҳга шукрона айтди.

«Мустаҳкам оила қуриш, бахт - саодат учун тарафлар ўқимишли, бой бўлиши шарт эмас. Аллоҳдан чиндан қўрқадиган қалб соҳиблари бўлиши кифоя! Қолганлари Аллоҳдан»

#ИФФАТ_2. ТАМОМ.
17.11.2024.
06.12.2024
М: #Дилором_Қосимова.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 73.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.

🍃🍃🍃

Беҳруз, ишхонасига бирровга кирганди. Наимни уриб, травматалогиядан, камида 1-2 ойсиз чиқа олмайдиган қилиб қўйди.
—Ортимизда полиция қидириб келгунча, тулкиойни олдига боришим керак. Уйғонгандир... -Шаҳнозани эслаб жилмаяркан. Боя Феруза айтган гаплар ҳаёлида айланди.
«Биз инсонлар севги, ёқдириш, қизиқиш каби туйғуларни ҳаммасини аралаштириб юборамиз. Агар сизни менга бўлган туйғуларингиз севги бўлганда. Мен сизга савол берганимда, мени ёқтирганиз сабабини биттада айтолмасдиз. Ўйланардиз...
Ҳудди аёлингизни қай ҳислати ёқишини аниқ айта олмаганингиздек.»
Беҳруз бир маромда машина ҳайдаб кетаркан. Ферузани гаплари ростлигига амин бўлгандек эди.
Ферузага туҳмат қилишганда, бошида инкор этди. Кейин расмлар фотошоп бўлмагани сабаб, ишонди.
Қизни қочди деган гапга ҳам. Бошқа билан бўлганига ҳам...
Лекин Шаҳнозадачи, Наим, ҳар хил гаплар, ва суъратлар билан Беҳрузни сабрини синамадими?
Ғазабланди....
Жаҳли чиқди....
Қалби, ғурури исён қилди. Аммо...
Аммо Шаҳнозани Беҳрузни кўзларига тик боқиб айтган икки оғиз гапи. Барча шубҳаларини нари қуйди.
«Кўзларимга қаранг, унда ўзингиздан бошқа кимдир борми?
Сиз мени биринчи ва ягона муҳаббатимсиз.»
Беҳрузни юзига майин кулгу югурди. Қалбидан қандайдир орзиқиш билан машина тезлигини бироз оширди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 71.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

—Сарвар ака сиз ишга ўтиб кетасизми? -дедим, акам «сенда гапим бор» деганлари ёдимга тушиб.
—Йўқ бир жойда ярим соатлик ишим бор. Сени уйга ташлагач, ўша ерга бориб келишим керак.
—Мени акамни олдига ташлай оласизми? «Сенда муҳим гапим бор» дегандилар.
Сарварни ёдига ҳам Шарифни гапи тушди.
—Майли сени ташлаб қўяман. Мен ўша ярим соатлик ишимни битказгунимгача, сен гаплашиб оласан.
–Ҳўп, раҳмат. -дедим мамнун.

🍃🍃🍃

—Мен сендан узр сўрамоқчиман. -акамни муҳим гаплари, Толиб билан мени гаплаштириш экан. Хоналарига кирсам, у ўша ерда экан. Мендан узр сўради. —Тўғри мен жуда қийналиб катта бўлдим. Бунда дадамиз.... -бир ютинди. Бу сўзни айтиш унга қийин бўлгани аниқ. —Дадамиз, ва ойим сабаб. Сен орқали қасд олиш энг катто хатойим бўлди. Мени кечир.
Эркак киши ҳам йиғлаши мумкин эканлиги ҳақида кўп эшитгандим. Энди эса гувоҳи бўляпман. Толиб, кўзлари қизариб ерга қараб олди.
—Мен сиздан ҳафа эмасман. -дедим, виждон азоби билан курашаётган ўгай акамга. —Ҳаммаси тақдирдан, ўзингизни ҳа деб қийнаманг... акааа.
Охирги сўзимдан ярқ этиб менга қаради.
Сониялар ўтмай, келиб мени қучиб олдиларда. Яширмасдан йиғлаб юборди.
–Мени кечир синглим. -деди базор.
—Кечирдим ака. -мен ҳам қучиб қўйдим. Уни қилиғи сабаб, мен кўп дашномга қолгандирман. Кўп кўз ёши тўккандирман. Аммо билмайманку, у болалик йилларидан шу кунга қадар қанча қийинчилик кўрганини.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 69.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

«Феруза»

Кечки овқат қилмаганим учун, қорним таталай бошлади. Иложсиз ошхонага чиқиб у-бу нарса билан қорнимни алдадиму, яна хонамга кириб кўрпага бурканиб ётиб олдим.
—Феруза ичингизни еб битирманг. -деди янгам кириб. —Балки тоза ҳавода бироз айланарсиз.
—Хоҳламайман янга. -дедим базор. Янгам ҳақ мен ростдан ҳам, жуда бўш, иродасиз қизман.
—Майли мен ишларимни қилай.
Янгам хўрсиниб ўрнидан турганини сездим. Девор таърафга қараганча ўй суриб, ётдим. Қанчадир вақт ўтиб хонам эшиги яна очилди.
Менимча яна нимадирлар деб мени тетиклантирмоқчилар.
—Феруузз... -бу овоздан бутун танам жимирлаб кетди. Нега келди экан? «Ажрашамиз» дермикан? —Опамни айтишича ташлаб кетганимдан буён ётибсан экан. Уялмайсанми? Опамга қайнисингиллик қилиб эркаланаётган бўлсанг. Аксига ҳам ўйла, улар сени қайнопанг бўладилар.
Ҳазил аралаш гапидан бошимни буриб, нигоҳимни уларга қаратдим. Менга яна ўша меҳрли нигоҳларида қараб ўтирардилар ётоғим четида.
—Тур кетамиз. Бир суткадан ортиқ дам олибсан. Уйда сени ошхона кутяпти. -қўлимдан тортиб, ётган жойимдан тургазди. Мен ҳам уларни ёнида ўтирардим.
—Нима қиламан ошхонада?
—Кеча маҳалладаги «жўра»ларимга ош қилиб бергандим. Идишларни ювмадим. -деди қўли билан сочини орқасини силаб қўяркан.
—Сабинангиз келиб ювиб берсин. -дедим, у билан суҳбати ёдимга тушиб.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ИФФАТ_2. 68.

МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова

Сарвар қилган ишидан мамнун, ҳолда ётоғига чўзилди.
—Эрталабда биринчи навнатда сени олиб келаман. -деди ёнидаги бўш ёстиққа қараб Ферузани сиймосини ҳаёлида гавдалантирар экан.
Сабина суйкала бошлагач, бир лаҳза эски хотиралари уйғонгандек бўлганди. Аммо Ферузани ёш тўла кўзларини кўрганда, ўткинчи ҳисларга қайта алданмасликни ўйлади. Аммо тўсатдан келиб, опасини кескин қоралаб айблаётган қизни мақсади нима эканига қизиқди.
Ўзича яқин бўлган бўлиб, билдики, қизни бойвачча «сигир»ларидан бири, берган «сут»лари эвазига қизни ўзини шув тушириб кетган. Яъни қиз ва йигит ўртасидаги чегара бузилган. Бойни боласидан бир иш чиқмаслигини. Барибир унга айбни юклай олмаслигини англаган Сабина. Соддадил, Сарварни нишонга олмоқчи бўлган.
Аммо йигит унга нисбатан, илгаригидек муҳаббатни ҳис қилмасди.
Бир-икки яқинроқ гапириб, мақсадини билиб, олгач, яхшигина ҳақоратлаб, қизни думини тугиб қўйди.
Опасига Ферузани ташлаганда, бу ҳақида айтди. Ош масаласида ҳам. Зеъбога бу мақсадини айтганда, опаси жиннилик деди. Ўчакишиб бу даражага бормаслигини тайинлади.
—Сиз индамай, бир кун Ферузга яхши қаранг. Эртага келиб олиб кетаман. -деди Сарвар опасига.
—Нимага қизга шунчаки тушинтириб қўймайсан қийнамай. -деди Зеъбо қайнисинглисига ачиниб.
—Бир нарсани аниқлашим керак. Сиз айтганимдек индаманг тамом.
Зеъбо яна бир икки насихат қилиб, фойдаси йўқлигини сезиб, кириб кетди.
Сарвар шуларни ўйларкан, хўрсиниб қўйди.
—Сенга уйланганимдан буён энг кўп кўрган нарсам бу кўз ёши. -деди Ферузани кўз ёши томиб, доғ бўлган ёстиқ-жилдни силаб қўяркан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙❤️ "САБР ВА МЕҲР" 🤲💑

Ҳақиқий воқеа асосида.

Рамазон ойи. Ҳамма уйларда ифторга тайёргарлик кетар, Амир эса асабий ҳолда уйга қайтди.

— Ҳар куни бир хил! Иш, чарчоқ, муаммолар…

Рафиқаси Малика эса уни илиқ табассум билан кутиб олди:

— Жоним, чарчаганингизни биламан. Мен сиз учун қовурдоқ тайёрладим!

Амир эса безовта қилиб:

— Ҳар куни шу овқат! Янгилик йўқ!

Малика бир лаҳза жим турди, лекин ранжимади.

— Хўп, жоним. Эртага сизнинг севимли таомингизни тайёрлайман.

Амир асабийлик билан овқатлана бошлади. У рафиқасининг меҳрини пайқамасди.

КУТИЛМАГАН ВОҚЕА…

Эртасига Амир ишдан келганида, уйдаги осойишталикни сезди.

Ҳар доим уни кутувчи Малика кўринмасди.

Ошхонага кирса, хона бўш.

Столда эса бир парча қоғоз ётарди.

Амир тезда ўқиди:

"Жоним, мен ҳозир врач ҳузуримдаман. Бир оз саломатлигим ёмонлашди… Чарчаганимни сезмасам ҳам, жисмим кучсизланган экан."

Амирнинг юраги тез ура бошлади.

Нега у бунга эътибор бермади? Нега ҳамиша шикоят қилиб юрди?

ҚАДРНИ БИЛИШ КЕЧ БЎЛМАСИН!

Амир дарҳол шифохонага борди.

— Малика, мен сизни қадрламас эканман. Мен фақат чарчоғимни ўйлардим, сиз эса мени ҳар куни меҳрингиз билан қувонтирган экансиз.

Малика табассум қилиб, унга қаради:

— Менинг вазифам – сизга суянч бўлиш, жоним. Мен ҳар доим сабр қиламан.

Амир унинг қўлларини қаттиқ ушлади.

— Энди мен ҳам сизга меҳр ва сабр билан муносабат қиламан.

САБОҚ: МЕҲРНИ ФАҚАТ ЙЎҚОТГАНДА ЭМАС, БОРИДА ҲАМ ҚАДРЛАШ КЕРАК!

Рамазон ойи нафақат сабр ойи, балки жуфтликлар бир-бирига меҳр-муҳаббатни ошириш ойидир! 💑❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙😊 "ОНАМНИНГ БИТТА ОРЗУСИ" 🤲💖

Ҳақиқий воқеа асосида.

Рамазон ойи. Ҳамма оиласи билан ифторга тайёргарлик кўраётган пайтда, Зиёд банд эди.

У бир жойга шошаётгандай:

— Она, бугун кечки овқатга қолмайман. Дўстларим билан учрашишим керак.

Онаси меҳрибонлик билан сўради:

— Ҳеч бўлмаса, бирга дуо қилайлик, болам…

Зиёд безовта қилиб:

— Она, мен бандман! Кейин, вақти бўлганда…

Онаси сукутда бошини ийиб, табассум қилди.

ОНАНГНИНГ ОРЗУСИ НИМА?

Кечқурун Зиёд дўстлари билан гаплашиб ўтирган пайти, онисининг хабарини ўқиди.

— Болам, менинг битта орзум бор...

Зиёд қизиқиб кетди:

— Нима орзу, она?

Онаси жавоб берди:

— Сен билан бирга бир кеча ифтор қилиб, самимий суҳбатлашишни истардим…

Зиёд биroz тўхтаб, ўйлаб қолди.

"ОНАМГА ВАҚТ АЖРАТСАМЧИ?"

Эртага кечқурун Зиёд уйга эртароқ қайтди.

— Она, бугун сиз айтган орзуингизни бажармоқчиман.

Онаси ҳайрон бўлиб, табассум билан қаршилади.

Ифтор пайти улар бирга овқатландилар, ҳамда биринчи марта ҳақиқий самимий суҳбатлашдилар.

Онаси шодликдан кўзларида ёш билан:

— Менинг орзум рўёбга чиқди, болам…

Зиёд шунда тушундики, онасига ҳеч қандай қимматбаҳо нарса керак эмас – фақат унинг бироз меҳри ва вақти.

САБАҚ: ОТА-ОНАНГНИНГ ОРЗУСИНИ УНУТМА!

Шу кундан кейин Зиёд онаси билан кўпроқ вақт ўтказишни одат қилди.

Чунки баъзан ота-онамизнинг орзулари жуда оддий бўлади – фақат бизнинг меҳримиз ва эътиборимиз… 😊💖

🌙 Рамазон – нафақат рўза ойи, балки ота-онани қадрлаш ойидир! 🤲✨

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Писхалогик_тест🗓

Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯

Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙😭 РАМАЗОН ИФТОРИГА УЛГУРА ОЛМАГАН ОТА… 😭🌙

Ҳақиқий ҳаётдан олинган воқеа.

Ҳамма Рамазон ойини оиласи билан, бир дастурхонда ифтор қилишни хоҳлайди.

Аммо Фарҳод учун бу Рамазон умри давомидаги энг оғир кеча бўлди...

ОТАСИНИ ЙЎҚ ҚАДРЛАГАН ЎҒИЛ...

Фарҳод отасини кўп тушунмасди.

— Дада, мен катта одамман! Менга маслаҳатингиз керак эмас!

Отаси эса фақат юзуга табассум билан қарарди:

— Сен менинг фарзандимсан, сенга яхшилик тилайман...

Бироқ Фарҳод унинг суҳбатларидан безиларди.

— Ҳар сафар насиҳат! Ҳар сафар ўгит!

ИФТОРГА ЧОРЛАГАН ОТА…

Рамазон келди.

Бир куни отаси қўнғироқ қилди.

— Болам, эртага ифторга келасанми? Онаинг билан сени кутиб ўтирибмиз…

Бироқ Фарҳод дўстлари билан режа қилганди.

— Дада, кейинги кунларда борсам бўладими?

Отаси бир оз сукут қилди.

— Хоп, болам...

ҚАЙҒУЛИ ХАБАР...

Фарҳод кейинги кунлар дегани билан, у яна узоқлашаверди.

Куни билан ишлари билан банд бўлди.

Бироқ эрталаб онаси қўнғироқ қилди:

— Болам…

— Ҳа, она, тинчликми?

— Отанг... У кеча ифторда сени кутиб ўтирган эди... Бир пайтда юраги тутди...

— Нима?!

УЛГУРМАГАН ҚАДР…

Фарҳод шошилиб ота уйига йўл олди.

Аммо кеч эди...

Отаси энди ҳеч қачон ифторга чақиролмасди...

У отасининг бош томонида йиғлаб ўтирди.

— Дада... Мен нима қилдим?! Нега мен сизга вақт ажрата олмадим?! 😭

ОТА-ОНАНИ ЭЪЗОЗ ҚИЛИНГ!

Фарҳод шундан кейин ҳар куни отаси учун дуо қиладиган бўлди.

🌙 Рамазон – нафақат рўза, балки ота-онани қадрлаш ойидир! 🤲😭

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌙😭 ОНАМНИНГ ҚЎЛЛАРИ… 😭🌙

Ҳақиқий ҳаётдан олинган воқеа.

Шоҳруҳ болалигида онасини яхши кўрарди, лекин катта бўлганидан кейин ундан уялишни бошлади.

Сабаб?..

Онасида қўл йўқ эди...

"ОНАМДАН УЯЛАМАН!"

Мактабда дўстлари Шоҳруҳга кулган.

— Сенинг онангни кўрдингми? У қўли йўқ! Шармандалик!

Шоҳруҳ уялиб, онасидан узоқлашди.

— Мен сиз билан кўчада юролмайман!

Онаси эса оғир нафас олди:

— Болам, мен сен учун доим дуо қиламан…

ОНАСИНИНГ СИРИ…

Шоҳруҳ уни ташлаб, ўқишга жўнаб кетди. Унда энди янги ҳаёт бор эди.

Бир неча йил ўтди, у уйланди, болали бўлди. Онаси ҳақида унутди…

Бир куни у уйига қайтди.

Бироқ онаси йўқ эди...

— Онам қаерда?

Қўшнилардан бири жавоб берди:

— Онаинг вафот этди...

ОНАНИНГ ОХИРГИ ХАТИ…

Шоҳруҳ шошилиб уйга кирди. Стол устида бир хат бор эди…

“Болажоним…

Мен сени жуда соғиндим.

Сен билмаган бир ҳақиқат бор эди.

Сен болалигингда бир бахтсиз ҳодиса содир бўлганди…

Йиқилиб тушиб, ўтга ёниб кетдинг… Сенинг қўлларинг қаттиқ куйганди…

Шифокорлар “қўлларини кесиш керак” дейишганида…

Мен рози бўлмадим.

Уларнинг олдида йиғлаб илтимос қилдим:

“Илтимос, унинг қўллари қолсин! Агар керак бўлса, менинг қўлларимни олинг!”

Шунинг учун мен сенга ўз қўлларимни бердим…

Мен сени ҳар доим яхши кўрганман, болам…

Рамазонинг муборак...”

ЭНДИ КЕЧ ЭДИ…

Шоҳруҳ осмонга боқиб йиғлади.

— Онаааа... Нега мен бунга эътибор бермадим?! 😭

У онанинг қадрини энди тушунди.

🌙 Рамазон – фақат рўза ойи эмас. У – ота-онага яхшилик қилиш ойидир. 🤲😭

Читать полностью…
Подписаться на канал