ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

35232

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эркак тан олган ҳақиқат
🌺
Бир куни навбатдаги сафарга тайёрлана бошладик. Нарсаларни жойлаштириб юбориши учун аёлимни чақирмоқчи бўлдим. Лекин аҳамият берсам, бир вақтнинг ўзида уч ўғлим бараварига уни чақиришяпти.

Ҳолатни беш дақиқа кузатдим.
– Она, кийимлари қани?
– Она, сочимни тараб қўйинг!
– Ойи, сумкам қани?
– О-о-йи, кийимларимни дазмоллаб беринг!
– Она, қорним очди.
– Ойи, дориларимни оволинг!
– Ойи, она, она…


Бир вақтнинг ўзида ўн бештаси чақираётгандек. Ҳар бирининг талаби ҳар хил. Уларнинг орасини «Она» деган сўз ажратиб турибди, холос. Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Осон эмас. Мен беш дақиқадаёқ жинни бўлиб қолишим ҳеч гапмас, бунақада. Лекин аёлим, чурқ этмайди-я? Улгуришга ҳаракат қилиб, яна орада уларни эркалатиб ҳам қўяди! 

Қизиғи унинг бундай хизматига ҳеч ким бир оғиз «РАҲМАТ» ҳам демайди. Кутубхонага кириб, аёлим ишларини тугатиб олишини кутдим. Ўзим нималар қилишим кераклигини унутдим. Лекин, Пайғамбар алайҳиссалом «Онангни лозим тут! Зеро жаннат, унинг оёқлари остида» (Насаий ривояти 3104) деган ҳадислари ҳақида тафаккур қилдим.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

👄 Qizlarning lab Shakliga qarab ularning ichki dunyosini, nimani xohlashini, qanday yigitlar yoqishini bilib oling!

Lablardan birini tanlang 😳👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«Менинг уйимда ҳамма болдек ширин. Шунинг учун тўймайман!» — бу у кишининг ҳар доимги гапи эди.
Ростдан ҳам тўймади у. Тўёлмай бизни тарк этди. Кутилмаган автоҳалокат у киши айтгандек болдек ширин оиламизни аччиқ фироққа тўлдириб кетди. Ҳадемай етти йил бўлади, усиз яшаётганимга етти йил. «Сизларни ҳеч қачон ёлғиз, қаровсиз қолдирмайман», деганига ҳам етти йил… Дод солиб йиғлагим келди. Хаёлимда бақирсам, юрагимдаги йиғилган бор аламлар чиқиб кетадигандек эди. Яна юзимни ёстиққа босдим.
— Тур, аза ҳам узоғи билан бир йил тутилади. Сен эса ҳалиям йиғлаб қон қиласан. Анув таксичининг ҳам юрагини ёрибсан. Энди кетди, бечора, — деди доимгидек жаҳл қилгандек, аммо меҳр тўла овоз билан. — Қизингизни хафа қилмоқчи эмасдим. Билмасдан сўраб қўйдим, деб қайта-қайта узр сўради. Сенам худди эринг ҳозир ўлгандек югуриб кирдинг уйга.
— Шу пайтгача шу ердамиди? — ҳайрон бўлдим.
— Ҳа, дафтарларни уйга киргизди. Бир пиёла чой ичиб кетди.
Ўша куни тақдирим шу киракаш билан боғланади, деб сира ўйламагандим. Бир ҳафта ўтиб «одам» қўйганида, рости, жаҳлим чиққанди. Аммо онам негадир унинг ёнини олди.
— Сизларга юк бўлдим-да, шунинг учун мендан қутулсангиз бас, тўғрими? — хафа бўлдим онамдан ҳам.
— Унақа дема. Ҳали ёшсан. Эндигина йигирма саккиз ёшга кирдинг. Оила қуришинг керак. Бугун мен борман, бу уйга сиғиб ўтирибсан, эртага ўтиб кетсам… — онамнинг кўзлари ёшга тўлди. — У бефарзандликдан ажрашган экан. Ўн уч йил кутиб яшабди. Сабрли, иймон-эътиқодлига ўхшаяпти. Ёши ҳам жуда катта эмас, қирққа ҳам кирмаган ҳали. Ўттиз саккиз ёш экан.
— Мендан ўн ёш катта-ку! Шу катта дегани эмасми?
— Нега тушунмайсан? Битта фарзандинг бор. У қизингни ҳам олиб кетишингга рози. Кўпчилик эркак бунга рози бўлмайди. Ўша куни ўзим гаплашиб кўрдим, ёмонга ўхшамайди.
Хуллас, онам ўзининг насиҳатлари ва кўз ёшлари билан мени турмушга чиқишга кўндирди. Аммо қизимга нима дейишни билмасдим. Уни бирдан ўзим билан олиб кетиш ниятидаман. Онамдан қизимга ўзи тушунтиришини сўрадим. Аммо у киши рад этди. Ноилож, ўзим бўлсам, ўзим-да. Кечқурун ухлашимиз олдидан уни бағримга босиб гап бошладим:
— Гулруҳ, мен… мен… яна оила қуряпман. Энди биз бошқа жойда, ўша мен турмуш қурган инсоннинг уйида яшаймиз. У сенга ота ўрнида ота бўлади. Уни «дада» дейишинг керак. Айта оласанми?
— Аслида у менинг дадам эмас-а?
— Йўқ, сенинг даданг кичкиналигингда вафот этган.
— Уни «дада» десам, ўзимнинг дадам хафа бўлмайдими? Ўлганлар бизни кўриб туради-ку! — ўзимнинг гапларимни ўзимга қайтарди қизим.
— Йўқ. Хафа бўлмайди. Сен яхши қиз бўлсанг, айтганимни қилсанг, асло хафа бўлмайди.
— Унда айтаман. «Дада» дейман. Ойи, ўзи «дада» дейишни жуда яхши кўраман. Жаҳонгир билан Ойдин тоғамни «дада» деса, менам ичимда айтиб кўрардим, — қизимнинг бу гаплари кўзларимни ёшлади. Унинг тили «дада» деб чиққанди. Аммо мана етти йил шу сўзни айтишга зор бўлди. Энди бир бегонани… У қизимни ҳеч қачон ўз боласидек кўрмайди…
Шуларни ўйлаб йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолдим. Бир ҳафтадан сўнг эса биз иккинчи турмушимникида эдик. Рости ўзим ҳам, қизим ҳам дарров киришиб кета олмадик. Эримнинг уй-жойи, машинаси, ҳамма-ҳамма нарсаси бор эди. Аммо биз… ўзимизни эркин ҳис қила олмасдик. Эрталаб у киши киракашлик қилгани чиқиб кетади. Шундан сўнггина қизим иккимиз катта ҳовлида бахтиёр ва енгил ҳис қилардик. Бу ётсираш камлик қилгандек овсиним буткул совутди:

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍀 Mehr...

- “Kun boʻyi roʻzador holida qurilishda, oftob tigʻida ishladi, juda ochiqqandir”, oʻyladi ayol eriga zimdan qarab. “Yaxshisi, boya yeb olgandim, qornim toʻq deb aytaman”.

- “Homilador ahvolida tuzuk-quruq yedira olmayapman”, oʻyladi erkak ayoliga gunohkorona boqib. “Ikki kishi uchun yeyishi kerak. Yaxshisi... doʻstimnikida iftorlik qilib keldim, deyman”.

Doʻppidekkina palov eru xotin oʻrtasida xokisor turardi...

@Ibratli_Sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​​​БЕҒУБОР, БЕГУНОҲ, БЕЧОРА ҚИЗАЛОҚ

(Ўзингизни йиғидан тўхтата олмайсиз)

Қизча ширингина уйқудан бақир-чақир овози сабабли уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб кроватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашишарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган тўрт ёшли қизча йиғлаб юборди. Бир-бирларини турли одоб доирасидан ташқарида бўлган сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди: 
- Сиз мен учун нима қилиб қўйибсизки, менга бақирасиз? 
- Ўчир овозингни шаллақи, ифлос, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам керакмас. 
- Нима дедиз? Ҳали боламни олиб йўқолайми? Майли, кетсам, ўзим кетаман! Бу уйга ёлғиз келганманми, ёлғиз кетаман! Бола битта меники эмас, туғдириб қўйдизми, так што эплаб боқинг энди! Аёл шундай дедида жаҳл билан хонасига кириб кетди. Худди шу тахлит ота ҳам ташқарига чиқиб кетди. Қизча эса ҳамон йиғларди. У эндигина тўрт ёш бўлсада, ота-онасига керак эмаслигини, уларга ортиқчалик қилаётганлигини тушуниб турарди. Чунки деярли кун ора шундай жанжаллар юз берарди. Қизалоқ нима қилишни билмас, у ҳам кўчага чиқиб кетишни ва уйга ҳеч қачон қайтмасликни истарди. Онасининг ёнига кирмоқчи эди, йўқол кўзимдан деган жавобни олгач ниҳоят кўчага чиқди. Қизалоқ қаерга боришни билмас, ягона биладиган жой нариги маҳалладаги бувисининг уйи эди. Қизча бувисининг уйи томон кетаркан ўйларди: “Бувим мени яхши кўради, мени ҳайдамайди, агар уйдан кетиб бувимни ёнида яшасам, адам ойимни урмайди, ойим ҳам бошқа йиғламайди. Мен уларга яхши қиз бўлолмадим...“ Шу хаёллар ичида кетаётган қизалоқ ёнидан чиқиб қолган машинани сезмай қолди. Қизча йўл четида ҳолсиз ётар, кичкина юзларига ёш аралаш бошидан қон сизарди. Оғриқ кучли, қиз ҳатто овозини чиқариб йиғлай олмасди. Ҳайдовчи машинага қаттиқ урилган қизалоқни қўлига кўтариб оларкан, қизча унга қараб аччиқ жилмайди, қон сизиб чиқаётган кичкина лаблари билан сўнгги марта пичирлади: 
“Раҳмат амаки... Энди адам билан ойим ҳеч қачон урушишмайди...“

@Ibratli_Sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍃 Agar ertaning rizqi sizni o‘ylantirayotgan bo‘lsa, ayting, kim ertaning kelishiga kafillik bera olardi?

🌱 Agar o‘tgan kunda sodir bo‘lgan narsa sizni qayg‘uga solsa, ayting, kechani kim sizga qaytara olardi?

🍃 Ertaning g‘ami yoki o‘tgan kunning qayg‘usini o‘ylab kuningizni mahzun o‘tishiga yo‘l qo‘ymang. Muammolaringizni Allohga qo‘yib tavakkul qiling. Yangi berilgan kuningizni zavq olib o‘tkazing.

📿«Allohga tavakkal qil. Vakillikka Allohning O‘zi kifoya qilur». (Niso: 82 oyat).

🍁 Alloh yuzingizni nurli, so‘zingizni huzurli, rizqingizni keng va kuningizni barokatli qilsin!


@Ibratli_Sozlar 🕊️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🟣✈️BO'YANISHNI BILMAYDIGAN QIZLAR UCHUN 💅🧖‍♀💆‍♀ MAKEAJ DARSLARI. ONSON O'RGANASLAR XAMMASI VIDEO DARSLILARDA ORGATILGAN 💋LAB SHISHIRISH, 💄TOGRI BOYANISH, 👁TOG'RI STRELKA CHIZISHNI, 🦷TISHLARNI OQARTIRISHNI 🦋YUZNI TOG'RI TOZALAB UHOD QILISHNI🔴
KUZ : QISH: BAHOR: YOZ : FASLI UCHUN ZOR MASKALAR TAYORLASHNI❤️
‼️TEZ OZISH SEMIRISH VA 90/60/90 QOMATGA EGA BO'LISHNI 100% ⭕️ ~ DAN O'RGATAMAN😘😘😘

✌️TEKINGA O'RGATAMAN DARSLIKLAR KANALDA👇👇👇
/channel/+JGT9HoM30I9lMGUy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​ҚАРЗГА БОТГАН ОДАМ ЎҚИЙДИГАН ДУОЛАР

Қуйида қарздорликдан қийналаётган кишилар ўқийдиган дуоларни келтирамиз. Бу дуолар ихлос билан ўқилса, Аллоҳ банда мушкулини осон қилади.

اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ.
Дуо ўқилиши: “Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳаромик, ва ағниний бифазлика ъамман сиваак”.
Дуо маъноси: “Ё Аллоҳ, мени ҳалол (ризқ)инг билан ҳаромдан сақла, фазлинг ила Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма!”

Муаллиф Зиёвуддин Раҳим

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўлимга тайёрмисан?!

Ҳой, етимнинг молини еяётган! Ўлимга тайёрмисан?!

Ҳой, акасидан қолган мулкни унинг фарзандларига бермай, уларни авраб, ўз молига қўшиб олган! Ўлимга тайёрмисан?!

Ҳой, кўчаларда улфатлари билан турли анвойи таомларни еб, уйига, оиласига шўрва, қаттиқ нон едираётган! Ўлимга тайёрмисан?!

Ҳой, хотинини кунора дўппослаб, майиб қилиб, кучини ожизага ишлатаётган! Ўлимга тайёрмисан?!

Ҳой, хотинининг кўнглига қараб, айтган нарсасини олиб бериб, ота-онаси ҳаёт бўлса-да, уларни жеркиб, олдиларида маҳмадоналик қилиб, уларни рози қилиш кераклигини унутиб юборган! Ўлимга тайёрмисан?!

Ҳой, маҳаллада кам таъминланган оилаларга, вояга етмаган болаларга бериладиган пулларни турли найранглар билан бермаётган, берса ҳам маълум қисмини олиб қолиб бераётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, беморларга аталган пулларни ўзлаштираётган каслар! Ўлимга тайёргарлигинг қандай?!

Ҳой, Сардобада талофат кўрганларга уй қуриш, таъмирлаш ва бошқа жойлардаги қурилишларга берилган пулларни жиғилдонига ураётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, коронавирусни бартараф қилишга тақдим этилган маблағларни ўзига олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, турли ҳудудларда ишчиларнинг маошларига берилган иш ҳақларини ишчиларга бермай, ўзаро бўлишиб олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, университет, институт, академия ва ҳоказо ўқув юртларига киритиб қўйиш учун абитуриентлардан пора олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, ўқишга кириш учун пора бераётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, халқни шилиш, пулини олиш учун турли бачкана жарима қонунлари ишлаб чиқаётган депутатлар, айрим қонуншунослар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, ўзбек қизларини хорижга олиб бориб пуллаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, йигитларни хорижга олиб бориб, паспортларини олиб қўйиб, ўзларини сотиб юбориб, одам савдосига қўл ураётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, халқнинг эҳтиёжи тушиб турган дориларни қиммат нархда сотаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, қўшнисига озор бераётганлар, кун бермаётганлар, уйига балкон қуриб олиб, ўша ердан қўшнининг аёли, келини, қизларига бақрайиб қараётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, бозорга борган диндошини алдаб, маҳсулотнинг айби борини, сифати ёмонини, муддати ўтганини сотаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!

Ҳой, фарзандларининг тарбиясига эътибор бериш ўрнига уларга ахлоқсизликда ибрат бўлаётганлар! Ўлимга тайёрмисан?!

Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор. Ўлимдан сўнг барчамиз Аллоҳ таолонинг ҳузурида бу дунёда қилиб юрган ишларимизга жавоб берамиз.

Аллоҳ таоло золимларга инсоф берсин! Мазлумлардан узр сўраб, охиратни ўйлаб, бировнинг ҳаққидан қўрқадиган бўлишимизни насиб этсин!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta gulni  tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

     1⃣ 🌻          4⃣🌻
     2⃣ 🌻         5⃣🌻
     3⃣ 🌻          6⃣🌻

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈
rasmiy kanaldan olingan🥰sinab kuring sizda qanday javob chiqar ekan ✅🤔

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ДИККАТ ФАСОН КИДИРИБ У КАНАЛДАН БУ КАНАЛГА УТИШНИ БАС КИЛИБ
👗Окшом либослари
👗Уйга кийишга
👗Кучага кийишга
👗Офисга кийишга
👗Келинчакларимиз учун
👗Муслималаримиз учун
👗Кизалокларимиз учун
👗Барча ёшга мос либослар  жамланган

КАНАЛГА   ТЕЗ КИРИНГ👇👇
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi
/channel/+oYVVBWqj2eViY2Zi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТЕЗКОР ХАБАР❗️

РАЙХОН ВА ЙИГИТАЛИНИНГ АЖРАШИШ САБАБИ СИР ТУТИЛГАН ЭДИ 😱

ЙИГИТАЛИ ОШКОР КИЛДИ ЧИДОЛМАДИ ДАХШАТ

ХАММА ХАЙРОН КОЛМОКДА

КУРИШ УЧУН👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️

🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀

👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5

🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟

🌟

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

𝗥𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿𝗱𝗮𝗻 𝗯𝗶𝗿𝗶𝗻𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗹𝗮𝗻𝗴!✓
Ajoyib test🌷ayol-qizlarimiz uchun🙈
• Barchamiz stressli asrda yashayabmiz uy turmush va hokazo. • Bizga oz bolsada psixologik testlar❤️ bulsa ziyon qilmaydi shu sababli sizlar uchun ajoyib testimizni tuzib chiqdik 😍uzingizni sinab koring javobi judayam qiziq🙊 kopchilikga mos ekan
✓ 𝗧𝗔𝗡𝗟𝗔𝗡𝗚 ✓

1️⃣🟢 2️⃣🟣

3️⃣🔵 4️⃣🔴

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эрининг иккинчи аёли борлигини билиб қолди ва сабр қилди.

Ибн Жавзий рохимахуллох ўзларининг "Сифатус софва" деган китобларида қуйидаги қиссани келтирадилар.

Бағдодда кийимлар билан савдо қиладиган бой бир савдогар бор эди. Бир куни дўконига ёшроқ аёл келди, савдогар билан савдолашиб турганда юзи очилиб қолди. Савдогар кўрган захоти хайратга тушди: “Валлохи, лол қолдим!” - деди.

Ёш аёл айтди:

“Ўзи мен бирор нарса харид қилмоқчи эмасдим. Анчадан бери бир киши қалбимни ўртайди, унга хотин бўлишни хоҳлайман. Лекин айтишга хаё қилиб юрибман”.

“Мен айтишим мумкин унга, ким экан у?” - деди савдогар.

Ёш аёл: “У - сизсиз!” - деди.

Савдогар:

“Мен уйланганман, хотиним амакимнинг қизи бўлади. Бир фарзандим хам бор”.

Ёш аёл айтди:

“Менинг уйим ва молу мулким бор, хафтада икки бор келиб турсангиз, етади”.

Савдогар рози бўлиб, унга уйланди. Хафтада икки кун унинг уйида қоладиган бўлди.

Хотинига: “Баъзи дўстларим илтимос қилди, ўшанинг уйида тонг оттирдик”, деб юрди.

Савдогар хотини сиқилмасин, деб яна бир аёлга уйланганини айтмаган эди. Ойлар ўтиб савдогарнинг хотини эридан шубхалана бошлади. Жорияни ишга солди. Эри дўконга кетар экан, ортидан яширинча эрини кузатишни, қаерга борса, изидан боришга буюрди. Жория бекаси айтгандек қилди. Савдогар кун қайтгач, ёш аёлининг уйига борди. Жория уни кузатиб келди ва савдогар кириб кетган уйни кўрди.

Ўша уйнинг қўшнисидан “Бу уй кимнинг уйи?” - деб сўради. Ёш бир аёлнинг уйи, у яқин ойлар ичида бир савдогарга турмушга чиққани хақидаги жавобни олди. Жория келиб, барча кўрган ва эшитганини бекаси айтиб берди. Бекаси жориядан буларни хеч кимга айтмаслигини тайинлади. Ўзи ҳам ўзини хеч нарсадан хабари йўқдек тутди. Шу холда бир йил ўтиб савдогар вафот этиб қолди ва ўзидан саккиз минг динор мерос қолдирди.

Савдогарнинг хотини илмли аёл эди. Мерос тақсимини биларди, шунга кўра еттиминг динорни ўғлига, минг динорни эса иккига бўлди ва бир қисмини ўзига олди. Иккинчи қисмини халтага солиб жорияга берди ва айтдики: “Буни ўша уйга олиб бор ва унга: “Хожам вафот этди, қолдирган меросидан сизнинг улушингизни бекам бериб юборди деб буни ташлаб кел!”

Жория борди ва ёш аёлнинг уйига кириб, бекаси айтгандек қилди. Ёш аёл йиғлади... Ва айтдики: “Бекангизга мендан салом айтинг ва яна шуни айтингки савдогар мени талоқ қилиб кетганди. Бу меросни олишга менинг хаққим йўқ, буни бекангизга қайтариб беринг” - деди. Жория беш юз динор солинган халта билан бекасининг уйига қайтди.

Азиз ўқувчи!

Билмадим бу икки аёлнинг қай бирининг иши ажиброқ. Биринчининг зукколиги, эрига бўлган хурмати, тақвоси, мусибатда турганда хам адолатга кўра иш қилишими ёки иккинчисининг мероснинг саккиздан бирига хақли бўла туриб, уни олмаганими? Чунки савдогар уни талоқ қилмаган эди. У халтадаги динор уники эди. Аммо у хам биринчининг олийжаноблигидан қолишмайдиган бир жўмардлик қилган эди.

Араб тилидан Абдулатиф қори Атаханов таржимаси

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Xammasi yaxshi... Bu ba’zida qaxrning, ba’zida sabrning, ba’zida murosaning, ba’zida bahonaning ifodasi..!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​— Қизингиз тўққиз ёшга ўхшамайди. Анча бўйчан экан. Яна жуда ёқимтой. Кўз-қулоқ бўлинг. Ўгай барибир ўгай-да! Эрингиз ола қараб юрмасин!
Бу гапни эшитиб музлаб кетдим. Шу ондаёқ бу уйни тарк этгим келди. Лекин ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ… Эримнинг феъли бузуқмикан? Овсиним ҳарқалай уни аввалдан билади. Жинни бўлаёздим. Ўша куни эрим қизим учун уйга киядиган халат кўтариб келибди:
— Менинг чиройли қизимга шунақа ярашадики бу!
Унинг сўзлари ҳам юрагимга титроқ олиб кирди. Ҳадик билан яшай бошладим. Бир куни эса… Ярим кечаси қизимнинг овозидан уйғониб кетдим. У ингранар, йиғламоқчидек эди. Ўрнимдан сакраб турдим. Эрим ёнимда йўқлигини кўриб оёқ-қўлимдан жон чиқиб кетгандек бўлди. Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим.
​​— Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди.
Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди:
— Дада, яна сув ичаман…
Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим.
— Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг.
Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади.
— Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга.
Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман!

@Ibratli_Sozlar 🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝«ДАДА» дейсанми, қизим?

Нега ҳар доим қоқиламан? Нега доим омадим чопмайди? Нима учун ўзимни ўзим эплай олмайман?» Шу саволлар хаёлимда айланиб, кўзларимга ёш келди. «Турмушнинг зарбалари каммиди менга? Одамлар ҳам алдашга уринади. Бу ноҳақликларга чидаб бўладими?..»
Қадам товушларимни эшитиши билан дарвоза олдида кутиб ўтирган тўққиз ёшли қизим югуриб чиқди. Ҳатто шу мурғак қалбнинг кўзларига қарашга ҳам уялдим. «Нега менинг онам бу қадар ношуд?» демасмикан?
— Яхши ишладингизми? — у мени ишлаб келаяпти деб ўйлаб, атрофимда хурсанд ирғишлай бошлади. — Ойи, мактабимга кийимни ўзингиз олиб берасиз, а? Унгача ойлик оласизми?
— Ҳа, — дедим ёлғонимнинг умри қанчалигини чамалаб.
У хурсанд бўлганча акамнинг болалари ўйнаётган ҳовли этагига қараб югуриб кетди.
— Нима дейишди? — деди онам вақтли қайтганимга нима бўлганини сезгандек.
— Менимча, у ердагилар ёлғончи. Пул ишлашнинг яхши йўлини топиб олишган. Ўзи эълонга «даромадли иш», деб фалон сўмни ёзиб қўйишганидан қўрққандим. Ҳар кун борсангиз, ҳар кун бирорта қоғоз беради, тўлдиринг, деб. Кейин «бу «лист»имиз уч юз сўм, икки юз сўм», деб пул олади. Ўзингиз ўйланг, иш излаб юрган нечта одам боради у ерга. «Хабар олиб туринг, одам кўп излаганда тополмай қолмайлик», дея умид беришади. Кейин менга ўхшаб ишонганлар бораверади-бораверади. Ҳар борганда уч юз-беш юз сўм ташлаб келади, тўлдирган қоғози учун. Бир кунда йигирма-ўттизта одам келиб кетаяпти. Ҳеч қанақа иш йўқ у ерда, — гапларимни тез-тез айтдим-да, оғир тин олдим. — Энди бормайман.
Онам секингина уҳ тортди. Кейин эса мени овутган бўлди:
— Сиқилма, ишламасанг ҳам кунинг ўтиб турибди-ку!
Куним ўтаяпти. Қандай ўтаётгани эса иккаламизга ҳам маълум. Кечагина янгам онам билан айтишиб қолди.
— Етти йилдирки, боқаман. Бу эшитган раҳматимми? — дея бақирди у киши. Бу уйда ишламайдиган, пул топмайдиган одам фақат мен. Онам ҳам нафақа олади. Уни албатта менга ва қизимга сарфлайди. Рўзғорнинг каму-кўсти акамнинг бўйнида. Янгам эса тикувчи. Ўйда ўтириб пул топади. Сал жанжал чиқса, «биз ҳам фақат болаларимизни ўйлаб яшармиканмиз? Ё бировлардан ортмай ўлиб кетамизми?» деган гап оғзидан тушмайди. Шу гаплардан бездим. Ўзим униб-ўсган, катта бўлган уйда ортиқчаман. Ўзимни сиғиндидек ҳис қилганим учун уй юмушларининг ҳаммасини бўйнимга олганман. Барибир «чиққан қиз чиғириқдан нари» экан.
Иш излашга киришдим. Ҳеч қаерда ўқимаган бўлсам, қаердан ҳам ишлай? Икки ой аввал ҳам бир иш топгандим. Дафтар чиқарадиган цех.
— Ҳадемай «сезон» бошланади, тезроқ ишланглар, — деб шошириб ишлатган одамлар маошимни ҳалиям бермади. Бошқа иш ахтариб, мана, нима кўйга тушиб ўтирибман.
— Эртага анув «дафтаринг»га бориб қаттиқ туриб ол. Пул беролмасангиз, дафтар беринг ўрнига де. Мана, мактаб бошланаяпти. Сотсанг, пул. Қолганини жиянларинг, қизинг ишлатади, — онам ҳамон мени ўйлаб куюнарди. «Ҳаммага ташвишман» — яна ўзимдан хафа бўлдим.
— Хўп, жанжал қилиб бўлсаям, олиб келаман.
Эртасига эса онамнинг айтгани бўлди.
— Ҳали, дафтарлар сотилгани йўқ. Пул беролмаймиз. Майли, дафтар олиб кета қолинг.
Бир дунё дафтар билан мени кўчага чиқариб қўйишди. Тўхтатган киракашим инсофли экан. Дафтарларни ўзи машинага жойлади.
— Савдогармисиз? — деди у йўлга тушганимизда.
— Йўқ. Икки ой деганда олган иш ҳақим.
— Дафтар беришини билган бўлсангиз, эрингизни жўнатмабсиз-да, анча оғир экан.
— Эрим вафот этган, — кўнглим бўшаб кетди. Кўзларимни олиб қочдим.
— Узр, синглим, мен билмадим. Билмасдан сўравордим. Хафа бўлманг. Умрини фарзандларингизга қўшиб берган бўлсин.
Индамадим. Хотираларим жонланиб кетгани учун уйга қандай келганим, нима қилганимни эслай ҳам олмайман. Ўзимга келганимда ёстиққа юзимни босганча йиғлаб ётардим. Қизим ҳар доимгидек бошимда менга термулганча жим ўтирарди. Қизим, отасининг бир оғиз сўзини эслай олмайдиган, қанақалигини ҳам билмайдиган менинг етимгина, ширин қизим. Қайдан ҳам эсласин? Ўшанда энди икки ёшдан ошганди… Бизнинг овунчоғимиз, қувончимиз эди у. «Ширин аясининг асал қизи», дерди эрим бирданига иккаламизни ҳам эркалаб.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ОИЛАВИЙ БАХТЛИ ҲАЁТНИНГ СИРЛАРИ

Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат.
50 йил давомида, доимо бахтли яшаганини сирини диктор (радио орқали) сўради:
- Онахон, айтингчи, сирингиз нимада? Таом тайёрлашга усталик ё чиройда ёки фарзандларни дунёга келтиришдами? Ё бошқасидами? - деди.

Онахон:
- Оиладаги саодат, Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг аёлнинг ўз қўлларида. Аёл, уйини жаннатга айлантириши ё аксини қилиши мумкин. Гап бойликда, деб ўйламанг. Қанча давлатманд, аммо бахтсиз аёллар бор. Улардан эрлари безиганидан ташлаб кетади.
Баъзи аёллар эрига ўнталаб ўғилларни туғиб беради, лекин уларни эрлари севмайди, ажрашишади.
Яна жуда кўплари пишир - куйдирга ўта моҳир, баъзилари кун бўйи ширин таомлар тайёрлайди, аммо эрини унга қилган муомаласидан доим нолиди.

- Унда сизнинг сирингиз нимада? - деб сўради.

Онахон:
- Ҳожамнинг ғазаблари келса, чуқур ҳурмат билан сукутга шўнғардим. Бошимни эгиб, хоксорлик билан гапларини тасдиқлардим. Аёл киши асло, эри унга ғазабланган ҳолда гапирса, жим, мазахомуз қарашда қарамаслиги керак. Эркак киши закий бўлиб, бу қилиғини тушунади.

Журналист сўради:
- Уруш - жанжални бошласалар бошқа хонага чиқиб кетса бўладими? Сиз олдилардан чиқиб кетмасмидингиз?

- Асло... агар эрнинг олдиндан чиқиб кетсангиз, унга нисбатан ҳурматсизлик, уни эшитишни истамаган бўласиз. То хотиржам бўлмагунларича, уларни эшитиб, барча гапларига «Ҳўп» деб турардим. Гапларини гапириб бўлгандан кейин, «Гапларингизни айтиб бўлдингизми?» дердим ва чиқиб кетардим. Чунки шунча бақиришдан кейин чарчардилар - да?! :) дам олишлари керак бўларди. Мен эса, хонадан чиқиб, уй юмушларига киришардим.

- Шунча гапдан кейин нима қилардингиз? Аразлаб, бир - икки ҳафта гаплашмай, кескин услубларни қўлламасмидингиз?

- Йўқ, икки томони ҳам кескир силоҳдек бўлган бу ёмон одатдан эҳтиёт булиш керак. Агар эрингиздан бир ҳафта аразлаб юрсангиз, у сизнинг кўмакларингизга эҳтиёжи тушса ҳам, сизсиз ўзи бажариб шу ҳолатга ўрганиб қолади. Яъни, унга сизнинг аҳамиятингиз қолмайди. Ҳожамнинг баъзан талаблари шу даражада юқори бўлиб кетганидан ўта қайсар, инжиқ бўлиб қолардилар.

- Шундай ҳолатда нима қилардингиз?

- Бир - икки соатдан сўнг, у кишига бир қадаҳ шарбат ёки бир финжон қаҳва келтириб, «Марҳамат, ичиб олинг», дердим. Албатта шунга эҳтиёжлари тушиб турган бўларди. Мен ҳам одатдагидай гаплашаверардим. «Мендан хафамисан» десалар, «Йўқ» дердим. Ўзларининг қаттиқ гапларига узр сўраб, чиройли гапларни айтардилар.

- Сиз ўша гапларга ишонармидингиз?

- Ҳа, албатта. Мен ўзимга ишонаман, ахмоқ эмасман - ку!? Эрим ғазабда айтган гапларига ишониб, ҳотиржам бўлганда айтганларига ишонмаслигимни хоҳлайсизми?

- Сизни уришиб, бақириб, сўнг яхши муомала қилиб кетса, сизнинг ҳурматингиз, ғурурингиз қаерда қолади?

- Менинг ғурурим, ҳурматим, эримнинг ризолиги, ўзаро муносабатимизда хотиржам бўлишимиздадир. Эр - хотин ўртасида ғурур бўлмайди. Қанақасига ғурур бўлсин? У сиз билан бирга яшаса, айбу нуқсонларингизни билса, ҳеч кимнинг олдида кўрсатилмаган сифатларингизга шоҳид бўлса, ғурур қоладими?

Агар аёл киши қуш қилиб яратилганида, "Товус"...
Ҳайвон қилиб яратилганда, "Кийик"...
Ҳашарот бўлганда, "Капалак" бўларди.
Лекин у инсон қилиб яратилди. Натижада, суюкли маҳбуба, меҳрибон она, эр киши учун ер юзидаги энг гўзал неъматга айланди. Агар аёл кишини шаъни жудаям олий, юксак бўлмаганда эди, Аллоҳ таоло уни жаннатда муъмин эрларга бериладиган мукофот бўлмиш "ҲУР" ларни яратмасди. Бир ҳақиқат мени шу даражада ажаблантирадики, биргина гул аёлни рози қилади. Биргина сўз уни ҳалок қилади.

Аёл зоти ажиб-да?!!

Гўдаклик чоғида отасига жаннатдан бир эшик очади.
Улғайганда, эрининг иймонини тўлдиради.
Она бўлганида эса, ЖАННАТ унинг оёқлари остида бўлади.

©Умму Абдуллоҳ таржимаси

Каналга уланиш учун линк👇
👉 @ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​АСЛ САРПО

Тўй тараддудида юрган холам бу галги ташрифида тўйни бир ҳафта кечиктиришга қуда тарафни аранг рози қилганини айтиб қолди:

– Бир ҳафта олдин ё кейин, нима фарқи бор, ҳайронман. Кўндиргунимча она сутим оғзимга келди. Биз буюртма қилган мебел беш кун кечикаркан. Куёвникига олиб бориб ўрнатишга эса бир кун вақт кетади.

– Мебелни деб қудаларинг билан орангга совуқчилик тушмасин-да, – деди онам.

– Қўяверинг, мебелларни кўргандан кейин ҳаммасини унутишади.

– Бошқа ҳамма нарса тахтми?

Холам ҳамма сарполар тайёрлигини айтиб, бирма-бир мақтай кетди. Рости гап, холам йиққан сарполарга жуда ҳавасим келди. Аммо онамнинг юзларидаги норозилик ифодасини кўриб, мен ҳам, холам ҳам ажабландик.

– Сингилжон, сен тўйни яна бир ойга кечиктирсанг арзийди, – деб қолди онам.

– Вой, опа, мен қанча пул сарфлаб қилган сарполарни назарга илмаяпсизми?

– Куйиб-пишганларингни кўриб, қиз бола учун, ҳар бир инсон учун энг муҳим нарсаларни биласан деб ўйлагандим. Сарпо йиғишни эзгу ниятлар билан сандиққа жойнамоз солишдан, Қуръони карим олишдан бошлаш керак.

– Ҳа, опа-я, шу ҳам муаммо эканми? Топамиз, оламиз, сандиққа ҳам соламиз, – бепарво кулди холам.

– Топиш, олиш муаммо эмасдир, лекин қизинг Қуръон ўқишни билмаса...

Холам бир пас жим ўтирдилар-да, индамай туриб кетиб қолдилар. Ўзимча оғриндим. Онам холамни беҳуда ранжитди деган ўйда эдим.

Эртаси кун тушга яқин холамнинг узатилаётган қизи уйимизга қўлида Қуръон билан кириб келди.

– Холажон, тўйгача сизларникида турсам майлими?

– Ие, келинпошша, – кулдилар ойим. – Тўйга ким тараддуд кўради?

– Емай, ичмай, ухламай бўлса ҳам, тўйгача Қуръон ўқишни ўрганишим керак.

– Баракалла, – дея онам жиянини бағрига босди.

Кечаги ўринсиз ўйимдан уялиб кетдим...

Онам келин бўлажак жиянига ҳадя қилиш учун сандиқни очди. Хола-жиян рўмол танлашаётганида аста сандиққа мўраладим. Тугунларнинг устида иккита жойнамоз, бирининг устида оқ, яна бирида яшил муқовали Қуръони карим турарди. Эътибор бериб қарасам, бирига менинг, иккинчисига укамнинг исми ёзилган қоғоз қистирилган экан...

Ўшанда мен эндигина еттига киргандим. Онамнинг холамга берган танбеҳлари моҳиятини эса кундан-кун, йилдан-йилга теранроқ англаб боряпман.

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Bismillah

Bir ajib jumla o'qib qoldim.

" Yo'qotganingda emas, voz kechganingda yengilasan "

Assalomu Alaykum bizni vaqti kelganida yo'qotsa xam hech voz kechmaganlarimiz. Allohning salomi sizga bo'lsin safosi-da

Qisqa umrimizning musofirlik yo'llarida birga odimlar ekanmiz, sizga aytar tashakkurlarim bisyor. Guldek qalbingizga jonim qurbon bo'lsin.

Ketdik, zero tark etmoq har ko'ngilda bor. Ammo qaytmoqdamiz nafis ko'nglingizga moychechaklar taqmoq uchun. Alloh izni ila qalbingizni o'z satrlarimiz ila farahlantirmoq uchun.
Hamd bo'lsin, Eng so'nggi umid poyida sadoqat ila turaolgan yaxshilarim boringizga shukr.

O'qiganim kabi...

" Ichimni bir zamonlar ne qadar o'lik bo'lganini aslo bilmadilar! Endi qanday chechak ochayotganimizni ham aslo anglay olmaydilar...)))

Ha, biz sokinlikda ketamiz, ammo har qadamlarimiz kimlarningdir qalbini jumbushga keltirsa aybga buyurmang...)))

Ne demishlar...

Yonmagan, yoqolmas. Lekin yonmoq uchun bir yurak lozim. Nima qilamiz? Ehtiyotkorlik ila yo'lga boqamiz. Dedimki:
" Bundan buyon hech bir otash ho'rlamas bizni! " ( NUQTA )

Bizga, chechaklarini go'zalligidan bahs etib, tikonlarini qalbimizga botirgan insonlarga yuzimiz yo'q ortiq.
Ortiq dedik-da shu paytgacha bo'lganlariga rozimiz. Allohda rozi bo'lsin.
Yo Allohim qalblarimizga toshni yorib chiqqan gulning sabr matonati, umidini ber.
Yo'llarimizni, hayrsiz maskanlardan kesib, O'zing tomon elituvchi yo'llardan qil.
Qalbimizni asra, ozor beruvchilardan qilma. Ozor ko'ruvchilardanda.
Sadoqat haqida gapirganimizda, tilimizu dilimizni sobit qil.
Vafoni yo'llarimizga yo'ldosh qil.
Shukrni tillarimizu dillarimizga bog'lab qo'y.
Shunday umr berginki, na og'irchilikda, na yengilchilikda Seni bir laxza unutadiganlardan bo'lmaylik. Ramazon oyini bizga fayzli barokatli qil. Mukofotini go'zal ayla
Suyanch Senga, qolgan devorlarimiz qulab bo'ldi! Zero Sendan o'zgasiga suyanganimiz bizni qusrimiz edi. Qusrlarimizni avf et.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Долзарб

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан сўрадилар:

أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ قَالُوا : الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لا دِرْهَمَ لَهُ وَلا مَتَاعَ ، فَقَالَ : إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا وَقَذَفَ هَذَا وَأَكَلَ مَالَ هَذَا وَسَفَكَ دَمَ هَذَا وَضَرَبَ هَذَا فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّار

Қашшоқ ким, биласизларми? Саҳобалар:

Пули ҳам моли ҳам йўқ одам қашшоқ бўлади—деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ:

Умматим орасидаги қашшоқлар шуки, қиёмат куни ҳисоб майдонига намоз, рўза, закотлари билан келади. Лекин кимнидир сўкинган, кимнидир ҳақоратлаган, яна кимнингдир молини еган, кимнидир қонини тўккан, кимнидир урган бўлади. Унинг ҳасанотларидан унга-бунга олиб берилади. Агар ораларида ҳукм тугагунча унинг ҳасанотлари тамом бўлиб қолса, мазлумнинг гуноҳларидан бунга олиб берилади ва кейин ўзини дўзаҳга улоқтирилади! — деб ўзлари баён қилиб бердилар.

(Имом Муслим).

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОГИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???

НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?

КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱

АЛДОВ ЙУК 100%👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🦄Bitta kapalakni tanlang!🦄
Va qanaqa inson ekanligingizni bilib oling.👇🏻👇🏻

     1⃣ 🦋            4⃣🦋
     2⃣ 🦋            5⃣🦋
     3⃣ 🦋            6⃣🦋

100% javoblar tugri👆🏻👆🏻❤️‍🔥🙈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Агар бир кишини ўз айбини унутиб, одамларнинг айби билан машғуллигини кўрсангиз, билингки унга макр қилинибди.

Бакр ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ

Изоҳ: Макр қилинибди, яъни Аллоҳ таоло томонидан шундай адаштирилибдики, адашганини ўзи сезмаяпти.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Дуо

«Дуодаги илтижога қарамай, бериш муддатининг кечга сурилиши умидсизлигингга сабаб бўлмасин. У Зот сенга Ўзи ихтиёр қилган нарсани Ўзи ирода қилган вақтда ижобат қилиш кафолатини берган.  Сен ихтиёр қилган нарсани сен ирода қилган вақтда эмас».

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматда дуо қилган банда риоя қилиши лозим бўлган буюк одобни эслатмоқда. Гоҳида баъзи бандалар қанчалик ёлвориб дуо қилса ҳам ижобат бўлмаганидан умидсизикка тушиб қоладилар. Бу эса тўғри эмас. Дуо бобида ҳам руҳий тарбия устозлари ояти карима ва ҳадиси шарифларни юқори мақомлардан англаб етиб, иймон ва эҳсон даражаларида муолажа қилиш тажрибаларини ҳаётга татбиқ қилганлар. Ушбу ҳикмат ўша тажрибаларга йўғрилган ҳикматлардан биридир. Биз ҳам уларнинг тажриба ва шарҳларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

Аввало дуонинг маъносини билиб олайлик. «Дуо» сўзи араб тилида чақириш, сўраш маъноларини англатади. Кўпинча дуо қилиш ҳамда бирон нарсани талаб қилиш маънолари бир-бирига аралашиб кетади. Шунинг учун талаб нима-ю, дуо нима эканини аниқ билиб олиш алоҳида маъно касб этади.

Талаб – сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир. «Менга тилаган нарсамни бергин» каби.

Дуо эса сўровчида пайдо бўладиган нафсий ҳолатдир. Мазкур нафсий ҳолат икки нарса билан: қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва ҳокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши билан ва яна дуо қилувчининг ўзи қилган гуноҳлар учун Аллоҳ таолога сидқидилдан тавба қила бошлаши билан бўлади.

Ҳа, дуо қилинаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши бўлмаса, одатга кўра, икки қўлни кўтариб, тилга келган талаб сўзларини такрорлаётган бўлади.

Бундай вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап, хаёлда эса бошқа гап бўлиши ҳам мумкин. Албатта, бу ҳолатни дуо деб бўлмайди.

Бас, шундай экан, бу ишни қилаётган одамни «Фалончи Аллоҳ таолодан сўрамоқда», дейишимиз мумкин. Аммо «Фалончи Аллоҳ таолога дуо қилмоқда», дея олмаймиз.

Кўпчилик бирор нарсага эришмоқчи бўлса, турли дуоларни ўрганиб, ёд олади. Уларни такрор-такрор ўқиб, Аллоҳ таолодан ўз тилагини сўрайди. Аммо сўраган нарсасига етиша олмай юраверади, чунки у ҳақиқий дуо қилгани йўқ, шунчаки сўраш билан банд. Дуо деб аталадиган нафсий ҳолатга эришгани йўқ.

Шу билан бирга, у ўзи қилган гуноҳлар учун Аллоҳ таолога сидқидилдан тавба қилишни бошлагани ҳам йўқ. Балки гуноҳ қилишда давом этаётган бўлиши ҳам мумкин.

Ахир бирор одамдан бир нарсани сўрайдиган одам ўша берувчига нисбатан беодоблик содир этган бўлса, аввал мазкур беодоблик учун узр айтиб туриб, кейин сўровини сўрайди-ку!? Нима учун Аллоҳ таолога гуноҳ қилган банда У Зотдан узр сўрамай туриб, яна сўровини сўраши керак? Аллоҳ таолога осий бўлиб туриб, яна қандай қилиб У Зотдан «Менга фалон нарсани бер», дея талаб қила олади?!

Шунинг учун ҳам баъзан ўзи ҳақида қилган дуоси қабул бўлган кишиларнинг кўпчилик учун қилган дуолари қабул бўлмайди. Чунки бу кишининг ўзи тавбани яхши қилиб, дуони ихлос билан қилган бўлади. Аммо кўпчилик ичида гуноҳга ботиб, бунга парво ҳам қилмай юрган кимсалар бўлиши мумкин.

📚 «Хислатли ҳикматлар шарҳи», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бир дўстим билан супермаркетга кирдик. Ҳожатимизни битириб, бекат томон ошиқдик. Дўстим тўлов паттасидан кўзини узмас, камина эса унга бир нималарни вайсаб борардим.
Ногаҳон у тўхтади.
— Кассир қиз нотўғри ҳисоблабди, — деди.
— Пулингдан уриб қолибдими? — дедим шошиб. — Шундай бўлса онасининг учқўрғонидан кўрсатамиз!
— Йўқ,— деди дўстим ҳотиржам. — атирга пул олмабди. Кўрмаган шекили.
У матоқнинг нарҳи қиммат эди. Лофи билан айтсам, беш улфатнинг битта шохона чойхонасига етарди.
🍂🍂🍂
— Хатони қилган у, биз эмас. — дедим. — Шундай экан ўзига зарар! Ундан кўра шу пулга битта отамлашсак зўр бўларди.
— Э, калланг борми ўзи?!.. — деди дўстим ҳуноби чиқиб. — Бировнинг ҳақи бўйнимда қолиб кетса қандай яшайман?!.. Кечаси ухлолмайман-ку!
Бу гапдан кейин дўсдимни замонадан ортда қолган ахмоқ, ўз фойдасини билмайдиган тентак деб ҳисобладим. Маишатнинг ҳумори тутиб роса сўкдим, ичимда.
🍂🍂🍂
— Ким билиб ўтирибди?! — дедим қоним қайнаб.
— Яратган ҳамма нарсани билиб туради-ку! — деди дўстим.
Шу пайт юрагимнинг бир томири узулгандек бўлди. Вужудим қалтираб, пешонамдан совуқ тер чиқди. Кўзларимга ёш келди. У нималарни ўйлаяпти?!.. Менинг дардим эса нимада?!..
Шаксиз Яратган ҳар бир ишимизни, ҳатто қалбимиздаги ўйларимизни кўриб туради. Икки дунёда бу учун ҳисоб бор. Қайтар дунё.
Ҳар биримиз шуни билсак-да, негадир харомни ямламай ютадиган бўлиб бормоқдамиз. Икки дунёда бу учун ҳисоб бериш вақти келганда ҳолимиз нима бўлиши бизни қизиқтирмай қўйди. Эҳ бандаи ожиз...
🍂🍂🍂
Қолган ҳақни тўлар эканмиз, кассада ўтирган аёллардан бири:
— Инсофли одамлар ҳам бор экан-а?!.. — деди ажабланиб.
Олдимизга башанг кийинган бир киши келди. Билсак бу ернинг хўжайини экан. Бу воқеа супермаркет тарихида биринчи марта бўлаётгани айтиб, қилган ишимиш учун иккимизга ўралган совғаси берди.
Раҳмат айтиб чиқдик. Йўлимизга равона бўлдик. Автобусда борарканман бояги хаёллар яна такрорланди. Ич-ичимдан қийналдим. Бироқ нафс ёмон экан. Совғага кўзим тушди-ю, ҳаммаси унут бўлди. Унинг нима эканига қизиқиб очдим. Қарасам қимматбаҳо атир ва битта пластик карта. Унга кўра мен йил бўйи бу ердан ўттиз фоиз чегирма билан савдо қиламан.
Дўстимнинг ҳалоллигини, қилган иши учун Яратган олдида ажр, бандаси олдида мукофот борлигини кўриб боя ўйлаган фикрга яна юрагим эзилди.
Дўстимнинг ортидан камина ходимингиз ҳам қуруқ қолмади. Аммо менинг ниятим нима эди?!.. У ҳалоллиги учун шу илтифотга эришди. Менчи?!

@Ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍃ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР

💠 - Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.

💠 - Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом
- Момо Ҳавво
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган.

💠 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.

💠 - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.

💠 - Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.

💠 - Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.

💠 - Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.

Умму Амина тайёрлади

Каналимизга обуна бўлинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Умид

Мактабга олти ёшимда чиққанман. Маҳалладаги ўртоғимдан қолиб кетмаслик учун йиғлайверганман, ноилож адам раҳматлик гаплашиб, мактабга жойлаб келгандилар. Энди-энди биламанки, орадаги бир ёш ҳам муҳим экан. Дарсларни ўзлаштиришда қийналмаган бўлсамда, дугоналарим билан бўладиган мулоқотларда қийналганман, улар гаплашадиган мавзуларга унчалик тушунмасдим. Барибир, кичиклигим панд берар эди. Бунинг устига жудаям эркатой бўлганман. Кўп касал бўлардим, шунданми, ота-онам бошқа фарзандларига нисбатан кўпроқ авайлар эдилар. Отам раҳматлик уришиш у ёқда турсин, овозини баланд кўтариб гапирган одам эмасди. Ҳамиша эркалаб, (кап-катта бўлганимдаям) меҳр билан парваришлаб, жудаям хушмуомилалик билан, оғзимдан чиққанини муҳайё қилиб катта қилгандилар.
Уйда умуман оғир гап эшитмаганим учунми бегоналарнинг бир оғиз ёмон гапига мазам бўлмай қоларди. Аниқ эсимда. Қўлларимдан етаклаб Низомий номидаги педагогика институтига олиб келганлари. Талаба бўлганман, аммо институт остонасида туриб қалтиряпман. "Ўқишга кирмайман, Турбатга қайтиб кетаман",—дейман.
Дилфуза опам ҳам шу институтда 3-курсда ўқир эдилар. Танаффус бўлиб талабалар орасида опам кўриндилар. Биз билан саломлашиб бўлгач, ўртоқлари билан ҳазиллашиб, битта дугоналарини қувлаб, хуш-хандон зинадан юқорига кўтарилиб кетдилар.

—Ана, опангни кўрдингми? Эртага сен ҳам ўрганиб кетасан! Овутадилар отам бечора. Машинада йиғлаб ўтирганман "Кетиб қоласиз", —деб
Нимага одамлардан бунчалик қўрққанман, ҳалиям тушунмайман. Доим ёмон гап эшитиб қолишдан қўрқиб яшадим. Мана энди-энди танқидларга чидамли бўлдим, ҳаётда ҳамма ҳам хато қилишини , кейин қилган хатосини тузатиб яшашини ўргандим. Кўп нарсалар армон энди. Мен ҳар доим отамни соғиниб яшаганман (ёнларида туриб ҳам соғинаверардим). Отамнинг вафотидан кейин олтита фарзанд ҳаммамиз касал бўлиб қолдик.

Ўшанда илк бор институт остонасидан кириб кетаётанимда ўгирилиб қарасам, отам кулиб қараб турган эканлар.

Бугун қўрқсам, қийналиб қолиб ортимга қарасам, ҳеч ким йўқ...

Аллоҳнинг буюк инояти билан Жаннатга кирсам, иншааллоҳ, биринчи бўлиб отамни кўргани бораман. Кейин ҳечам ёнларидан кетмайман. Энди шу умид билан яшаяпман.

Соғинч
Катта ўғлимнинг тўйида отам бош бўлгандилар.Хаммага шундоқ отам борлигини кўрсатишни хоҳлаганман.Оҳ, қандоқ отам бор эди-я.Кичик ўғлимни қуда қилдим.Тўй куни яқинлашгани сайин отамниниг қадри ,ў рни шу қадар билиняптики...
,,Нимага хомушсан, очилиб юр,ахир ўғил уйлантиряпсан,“деган гаплар ҳам кор қилмай қўйди.Соғинч,алам қалбимни ўртаб юборай дейди.
Бугун энди ишдан келган эдим,эшик тақиллаб қолди Остонада укам турарди.
-Тўйлар муборак ,Феруза опа!-қучоқ очди у.Димоғимга отажонимнинг ҳиди урилгандек бўлди.Дастурхонга фотиҳа ўқилди.Овози,ҳаракатлари худди отамнинг ўзи!Гапираяптию отам билан дийдорлашаётгандекман.У худди отамга ўхшаб атиги 10минут ўтирди.Тўёна ташлаб кетаркан,
-Бу пуллар отамдан-деди,сизни йўқласам отам шод бўладилар...
Кўз ёшларим юзимни ювди.

Феруза Салходжаева

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ba'zi tabassumlarning ortida minglab dardlar bo'ladi... Siz sezmaysiz, biz sezdirmaymiz...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…
Подписаться на канал