ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

35232

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муҳим вазифа

- Ассалому алайкум, устоз. Сизга шогирд бўлиб, илм ўрганмоқчиман, қалбим пок бўлишини, ахлоқим гўзал бўлишини хоҳлайман.

- Ва алайкум ассалом. Гуноҳларинг камайганда келасан.

Орадан тахминан уч йил ўтиб, ҳалиги йигит яна келди.

- Ассалому алайкум. Устоз, мен келдим. Шу ўтган йиллар мобайнида гуноҳдан тийилдим. Энди шогирдликка қабул қиласизми? Менга ҳам вазифа берасизми?

- Ва алайкум ассалом. Сенга уч йил олдин берганман вазифани. Гуноҳлардан тийилиш. Шу ишда бардавом бўлгин!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ислом тарихидан сабоқлар
🕋
Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).

Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.

Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.

Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).

Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.

Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).

Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.

Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).

Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.

Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).

Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.

Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).

Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255).
🍃
Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига назар ташласак, бошимизга келиши мумкин бўлган ҳар қандай синовни уларга берилганини кўришимиз мумкин. Келинг бир озини санаб кўрайлик;

1-Ота-онасиз улғайиш
2-Суюкли ёри, уни қўллаб қувватловчи завжасидан айрилиш
3-Бир қизлари мустасно барча фарзандлар ўлимини кўриш
4- Ўз юртидан айрилиш
5- Ўз яқин қариндошларидан ёлғончига чиқарилиб, бўхтонларга қолиш
6- Таҳқирланиш
7- Хиёнат
8- Оилаларига тухмат
9- Очлик
10- Ғурбат

Бу санаганларимиз ҳали ҳаммаси эмас, аммо бир ўйлаб кўринг, биз бир донаси билан синалсак ҳам қанчалар қийналамиз, Аллоҳга исён қиламиз, нега бундай бўлди, нима гуноҳ қилгандим, бахтли бўлишга ҳаққим йўқми?!..

Мана шундай синовлар билан синалар эканмиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эслайлик.
Фарзандимиз вафот этдими, сийратни ўқийлик, нима қилган эканлар Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам;
Камбағалликдан қийналяпмизми сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар;
Хиёнатга учрадикми, сийрат ўқийлик, нима қилган эканлар Ҳабийбуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам?

Улар бизга ҳаётимизни ҳар бир жабҳасида ўрнак бўлганлар. Шунинг учун сийрат ўқинг, сийрат ўқинг ва яна сийрат ўқинг.

Ҳар бир дардимиз малҳамини Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан топа оламиз!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!

Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли эр‑хотин алоқаси кучсизланиб қолади. Эр‑хотин орасидаги барча нарсалар зерикарли бўла бошлайди. Турмушнинг илк кунларида ҳукм сурган жўшқин туйғулар топилмай қолади.

Кўп оила бекалари турмушдан бир неча йиллар ўтгач, турмуш ўртоқларининг муомаласи ўзгариб қолганидан шикоят қиладилар. Жуфтлар орасида севги, эҳтирослар йўқолиб бораётганидан ташвишга тушадилар. Аммо бу муаммонинг муолажасини кўпчилик била олмайди. Ана шу эътибордан биз оила бекаларига баъзи тавсияларни тақдим этишни лозим топдик.

1. Алоқаларни мустаҳкамлаш.
Аввало, аёл эри билан алоқасини яхшилаш йўлларини излаши керак. Алоқанинг кучсизланишига олиб борадиган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиши лозим. Бу омиллар иқтисодий, ижтимоий ёки аёлнинг қусуридан бўлиши ҳам мумкин. Алоқа заифлашишининг сабабларини аниқлаш, ҳолатни муолажа қилишда ниҳоятда зарур.

2. Баъзи одатларни ўзгартириш.
Аёл ўзининг баъзи одатларини ўзгартириши керак. Эрига ёқмайдиган тасарруфларидан кечиши лозим. У бу ишни хурсандлик билан қилиши, айни пайтда эрига саодат бахш қиладиган нарсаларни маҳкам ушлаши даркор. Аёлнинг эрини рози қилишдаги саъй‑ҳаракати икковларининг орасидаги муносабатнинг ўз табиий йўлига тушиб кетишига ёрдам беради.

3. Жалб қилиш воситаларини қўллаш.
Ўтмишда турмуш ўртоғингизнинг эътиборини жалб қилиш, ўзингизга тортиш учун  ишлатган услубларингизни қайта ишга солинг. Йиллар ўтганига қарамай, ушбу услублар унинг қалбига ишқ ўтини қайта ёқиши мумкин.

4. Эркак ва аёл орасидаги фарқларни ҳисобга олиш.
Эркак ва аёл фикр ва туйғуда турличадир. Буни инобатга олиб иш кўриш айни ҳикматдир. Қолаверса, турмушда вақт ўтиши билан турмушнинг илк кунларига қараганда эркак кишининг фикри ва ўлчовлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабаб сиз унинг қандай фикр юритишини тушунишингиз зарур. Сиз иккалангизнинг орангиздаги тафаккур тафовутларини ажратиб олишингиз даркор. Бу эса муносабатингизни яхшилашингизда сизга қўл келади.

5. Суҳбат йўлини очинг.
Сиз билан турмуш ўртоғингиз орасида доимий шаклда суҳбат ойнаси очиқ туриши керак. Бу ойна орқали сиз унга ҳисларингизни баён қилишингиз, у билан фикр алмашишингиз керак. Жимлик ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди. Балки ишларни янада чигаллаштиради.

6. Энг унумли вақтингизни жуфтингиз учун бағишланг.
Уй ишлари ва фарзандларнинг тарбияси сизни эрга эътибор беришдан чалғитиб қўймасин. Эркак сизнинг севгингизга, унга бўлган эътиборингизга ва уни қадрлашингизга муҳтож. Шунингдек, бундай муносабат эрингиз сизга ҳам айни шуни қўллаши учун зарурдир.

7. Бир хилликни бартараф этинг.
Аввал айтиб ўтганимиздек, ҳаётдаги зерикарли бир хиллик эр‑хотинлик алоқасида муҳаббатнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис эрингиз учун ҳар куни бир янгилик ёки кутилмаган бир тортиқ тайёрлаш орқали бир хилликдан қутулинг. Масалан, алоҳида таом ҳозирлаш, саёҳат, янгича изҳор ва ҳоказо.

8. Янги чилла уюштиринг.
Янги чилла режалаштиринг, яъни турмушингизнинг биринчи ҳафталаридаги хотираларни ҳаётга қайтаришга аҳёнда бўлса ҳам янгидан уюштиринг. Бу режани ўша кунларни ўтказган ерларингизда амалга оширсангиз ҳам бўлади.

9. Эрингизнинг хатоларини кечиринг.
Эрингизнинг кичик хатолари учун дашном бериб, узилиш, узоқлашишга бориб қолишдан ҳазир бўлинг. Чунки нафратга у ҳам нафрат билан жавоб қилиши мумкин. Натижада орангизда совуқчилик пайдо бўлади. Балки мабодо уни хатоларидан огоҳлантирмоқчи бўлсангиз ҳам, ҳурматига муносиб кўринишда, туйғуларини жароҳатламаган ҳолда танбеҳ беринг.

10. Уни отангиз ёки бошқа эркаклар билан солиштирманг.
Эрингизни отангиз ёки бошқа эркакларга солиштирманг. Балки уни яхши сифатлари билан мақтанг. Салбий одатларини тарк қилишига ёрдам беринг. Солиштириш на ўзингизга, на эрингизга фойда келтирмайди. Балки орангизда доимий тортишув келиб чиқишига олиб боради. Шунингдек, у ҳам сизни бошқа аёлларга солиштириб, сиздан айб ахтаришга ўтиб қолади.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Она

Ёдимдан чиқмайсиз бир лаҳза, бир он,
Тонг отар, кун ботар, сизсизлик ҳамон,
Соғинчдан юрагим санчмоқда ёмон,
Қабрингиз оралаб кезяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!

Юзимга боқсангиз ғамни кўрасиз,
Киприклар остида намни кўрасиз,
Мукчайиб эгилган дамни кўрасиз,
Тутаган чанг каби тўзяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!

Бу ғариб бошимга жабрлар хил-хил,
Соғинчлар дастидан юрагим чил-чил,
Сиз сафар кетдингиз, бугун бўлди йил,
Баъзида туз тотмай озяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!

Баъзида ситамлар айладим тортиқ,
Гуноҳлар оширдим ёмондан ёртиқ,
Сизга жабр этдим ўзимдан ортиқ,
Эслаб юрагимни эзяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!

Расмингиз кўрган чоғ бироз овундим,
Ёдимга тушсангиз мудом оғриндим,
Аллоҳга қасамки, сизни соғиндим,
Соғинч дарёсида сузяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!

Юзимга шош қатор ёшларим оқар,
Маъюс-ла кўзларим сиз томон боқар,
Ўйласам, ўйларим ўймни ёқар,
Ҳатто ўйлашликдан безяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!

Ҳаёлга ботаман ўйларимни еб,
Умидим узмадим сизга бериб зеб,
Ҳар куни кутаман келиб қолар деб,
Эхтимол ақлдан озяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!

Бугун юрагимда кўпдир аламим,
Ашъорлар битаман титрар қаламим,
Дуолар қиламан ҳар он, ҳар дамим,
Сизга атаб шеърлар ёзяпман, Она,
Армон бўлганингиз сезяпман, Она!..

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАСАН БАСРИЙНИНГ ЧАҚИМЧИГА ҚИЛГАН МУНОСАБАТИ

Бир киши Хазрати Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: “Фалончи сенинг ҳаққингда шундай-шундай номаъқул гапларни гапирди”, дебди.
- Қачон?
- Бугун.
- Қаерда?
- Уйида.
- Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
- Зиёфатга борувдим.
- Зиёфатда нима единг?
Халиги киши саккиз хил таомнинг номини санади.
Шунда Хазрати Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:
- Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
Ибрат: ориф зотлар нафақат ўзлари, балки бошқаларни ҳам гуноҳдан тўсишга сабаб бўлганлар. Ўзгалар чақимчилик қилганда уни қайтариш ҳар бир мўминнинг вазифасидир.

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.
@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Oqshomingiz xayrli o'tsin. Yaxshi dam olinglar obunachilarim😊😊😊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Shu qadar go'zal sevdimki, sen haqingda kimga so'zlasam o'rningda bo'lishni istadi...

🕊@Ibratli_Sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эй ислом қизи.

1)Уй ишларини  қилаётганингизда бисмиллаҳни айтишни унитманг уй ишлари ибодатдр

2 )ерда ётган нимаийки бўлса олиб ўз жойига қўйишга одатланинг у сизга қараб мени олиб қўй деб турган бўлади эсингизда тутинг

3) уйнинг саришталиги ишларингиз тез битиши олган нарсаларингизни ўз жойига қўйишингизга боғлиқдр

4 )бирга ўргимчак уйини бисмиллаҳ деб олишингизга Аллоҳ таоло бир қўйни сўйиб етим есрларга тарқатганлик савобини берар экан демак уй ишларини талашиб қилсангиз арзийди.

5 ) идиш товоқ ёҳуд кийимларни ювганда жудда этиборли бўлинг орқа олдини тозалаб ювинг зеро сизни бу қилган амалингиз оилангиздагиларга таъсири бор

6 ) туҳумни асло ювмай ишлатменг бу макруҳдир

7 ) эрингиз акангиз укангиз дадангиз барчаларини яни оилангиздагиларни кийимларини ҳар доим дазмоллаб қўйинг дазмолланмаган кийим ювиб чайилмаган кир кабидр

8 ) уй ҳовли кўча ҳар қандай жойни супурганда қибла томонга қаратиб супурменг топлаган мусурингиз қолиб кетмасин асло!! Қибланинг ҳурматини қилган аёлдан қорилар дунёга келади

9)  овқатни таҳоратли қилишга одатланинг овқат қилаётганда бисмиллаҳни унитманг ,,кавсар,  иҳлас" сураларини айтиб қилинг. 

Солиҳам бизга  фаросат берилган
Фойдаланмасликка ҳаққимиз йўқ!


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

"САБОҚ"

Мусофирман, баъзан ишдан бўш вақтларда буюртма бўлиб қолса сантехника ишлари билан ҳам шуғулланиб тураман.
Бир куни бир рус киши телефон қилди.
-- Ало.. сен сантехникмисан? Рақамингни дўстим берди, янги "кир ювиш машинаси" сотиб олган эдим шуни жойига ўрнатиш керак.
-- Хўп ўрнатиб берамиз, фақат хозир ишдаман, кечқурун ишдан кейин борсам бўладими?
-- Ҳа бўлади, фақат ёнингга битта шерик олиб кел "кир ювиш машинаси" пастда машинам юкхонасида турибди, кўтариб лифтгача олиб келиш учун сенга бир ёрдамчи керак бўлади.
-- Хўп кечга борамиз, мана шу рақамда ватсапим бор уй манзилингизни тўлиқ ёзиб юборинг,- дедим.
Кечқурун ишдан чиқиб, ёнимга яқинда Ўзбекистондан келган ёши ўн саккиздан ошган қишлоқдош йигитни шерик қилиб олдимда айтилган манзилга йўл олдик.
Яп-янги кир ювиш машинасини лифтда ўн тўққизинчи қаватга олиб чиқиб,кўрсатилган жойига кўйиб ўрнатаяпмиз.
-- Зўр машина экан-а ака, мен бунақасини биринчи марта кўришим,-деди ёш шеригим.
-- Ҳа машинанинг зўри экан, энг сўнгги моделлардан бири, кирларни ювиб ўзи қуритиб ҳам беради.
-- Қойил қолдим, ўзимизда ҳам бормикан?
-- Ўзимизда ҳам бор, бу жойда бор нарсанинг ҳаммаси Ўзбекистонда ҳам бор,-дедим.
-- Уйлансам битта оламан янгисидан,-деди шеригим машинага ҳавас билан тикилиб туриб.
-- Нега уйлансанг?-сўрадим.
-- Хотиним қўлда кир ювиб қийналиб юрмайди-да,-дейди у.
Бошига бир шапалоқ туширдим.
-- Вох! Оғриди, нега урасиз?
-- Бунақа ишламайдиган каллани уриб туриш керак, ҳозир ким юваяпти кирларни уйларингда?
-- Онам, синглим ювади.
--Улар шу пайтгача ҳам қўлда ювган-ку сенларнинг кир кийимларингни, улар қийналса майлими? Нега онам учун оламан, синглим учун оламан, ҳозир оламан демайсан? Улар учун ачинмайсанда, ҳали йўқ хотин учун ачинасан?
Нега ниятни тўғри қилмайсан?
Нега орзуингда бўлса хам Онангга енгиллик тиламайсан?
-- Узр ака.
-- Узрни онангдан сўра, сенга ҳайрон қоламан баъзида, у куни ҳам кўчада кетаётсак ёнимиздан чиройли сўнгги урфдаги машина ўтиб кетса, зўр машина экан-а, янгисидан олсам, орқасига хотинимни миндириб юрсам дейсан.
Барака топгур, отанг тирик онанг тирик, аввал уларни миндириб юрай деб ният қил!
Тўғри ният қилишни ўрган, уйингга телефон қил, отажон, онажон битта янги машина олишни ният қилдим, сизларни миндириб юраман, дуо қилинг, ниятларимга етай деб айт.
Ота-онанг дуо қилса машина ҳам оласан, хотин ҳам оласан, уни ҳам миндирасан кейин,-дедим.
-- Тўғри айтасиз,-дея шеригим ер чизиб қолди.


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Келин "Мастава" ни косага солиб, қайнонасини олдига"тўққилатиб" қўйди.
Кампир бечоранинг олд тишлари йўқлиги учун чала чайналган нон ушоқлари гуручга қўшилиб ерга тўкила бошлади.
Бир четда ижирғаниб қараб тураркан, бу манзарани бошқа кўришни истамайгина энсаси қотиб- хужрадан чиқиб кетди. Асрдан кейин ичи бир ҳижиллашди. Негадир онаси кўз олдига келди.
"Бир ҳабар олиб келсамми?!" деб ўйлади. Эри қолдириб кетган пуллардан бир боғламини олиб, йўлга тушди. "Миллий таомлар" ошхонасига кириб, юмшоққина қилиб пиширилган мантилардан патир устига йигирматтача солдирди.
Қизлик уйига дарвозадан кирибоқ, онасини кўзлари билан қидирди.Айвонда ўтирган эканлар.
Тавба, онаси уч кун олдин бунақа эмасди-ку, лунжи кириб, бирдан "кампир" га айланиб қолибди-я, кўзига бир зум қайнонаси бўлиб кўриниб кетди.
-Ойи сизга нима бўлди?!
-Ҳей, кўрмайсанми, эрталабдан протез тишимни йўқотиб қўйиб, ҳеч нарса чайнолмаяпман, маҳалладан йиғинга ҳам айтиб кетишди, тишим йўқлигига боролмадим.
-Ҳеч нарса емадингизми?! тавба, анави келиниз қани?! Топиб бермайдими, наваралариз ўйнагандир...
-Ҳа... Келин ҳам уйидан онасидан ҳабар олгани кетганча, қайтмади...
"Протез тиш" ни ҳақиқатда укасининг кичкина қизчаси ўйнаганми, унинг қўғирчоқлари орасидан сувга солинган тиш стакани билан бирга топилди.
Яна лунжлари тўлиб, асл кўринишига қайтган онаси билан маза қилиб манти ейишди. Кетар чоғи онаси қўлларига кичкинагина тугун тутқазди, "қайнонангга олиб бор, қизим!"
Уйга келиб тугунни очди.
Нон устида олти дона ўзи олиб борган мантилар... Иситиб, қайнонаси олдига дастурҳон солди.
-Зубайдахон, қорним яхши эди, шамолдек бўлиб Сурайё опангиз ҳабар олгани келиб кетди, бирга овқатланиб олгандик.
Келин ҳижолат бўлиб, ерга қаради:
-Ойи, худо ҳоҳласа тишингизни ўғлингиз билан маслаҳат қилиб протез қилдиришни режалаштиряпмиз, бошқа қийналмайсиз...
Қайнонасининг ҳурсанд бўлганидан чеҳраси ёришиб кетди, онаизор қўлларини дарров дуога очди...

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бу видеони — «Oнангизга!»
— Опангизга!
— Синглингизга!
— Қизингизга!
— Аёлингизга!
— Дугоналарингизга жўнатинг!

Ин Ша Аллох амал килинганда ажр оласиз!

Vidyoʻ yoqsa Reaksiya kutaman🙂🌷


@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😰ЧИМИЛДИҚДА ЁНГАН ҚИЗ😱

📝Қандай ўғирлашди, келинчакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Кўзини очса, бутунлай бошқа чимилдиқда ётибди. Қўл-оёғини қимирлатмоқчи эди, қисиб боғланган чилвир имкон бермади. Зал бурчагидан эшитилган инграш каламушларни чўчитиб юборди. Улар одамни сескантирувчи питирлаш ва чий-чий овозлар ила нари қочишди. Оғзига тиқилган латта оддий латта эмас эди: атрофига тангачалар қадалган куёвлик дастрўмоли. Муниса бошини силкиган эди, тангачалар шиқирлади. Шу пайт залнинг нариги томонидаги эски эшик ғийқиллаб очилди. Ғира-ширада бир шарпа яқинлаша бошлади. Кейин пардани суриб, келинчакка яқинлашди ва қўйнидан ялтироқ ханжар олиб: Сен унга турмушга чиқмаслигинг керак эди деб ҳалиги кимса ханжарни бегуноҳ ва ҳимоясиз, нозикниҳол келинчакнинг... 😱😭👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🍹70 кг дан 49 кг гача оздирувчи смузи тайёрлаймиз.

Белдаги ёғларни эритади, юзни тиниқлаштиради ва озишингизда ёрдам беради 🔼

‼️Хомиладорлар хам ичиши мумкин. Бу смузи умуман зарарсиз..

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОГИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???

НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?

КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱

АЛДОВ ЙУК 100%👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️

❤️ Ham ozing ham pul yutug'iga ega bo'ling

Non va xamirli ovqatlar yegan holda ozasiz desam ishonasizmi
❤️❤️

❤️ Siz eng asosiysi DORILARSIZ
va hech qanday DIETALARSIZ
qolaversa UYINGIZDAGI BOR MASALIQLARNI YEB TURIB ozasiz va ozish kursida emizikli homilador ayollar ham qo'shilib ozsa boladi.
❤️❤️❤️

❤️ 1- oyda 5-12 kg gacha ozishga GARANTIYA BERAMAN.

❤️Nazorat manda 24/7 shaxsan xech qanaqa yordamchilarsiz ozim nazorat qilaman. DIETOLOG @MADINAAVAZOVNA bilan birga ozasiz ‼️

🔣ENG ASOSIYSI OZGANIZDAN KIYIN VESIZNI QOTIRIB BERAMAN (qaytib semirmaysiz)

❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

" IDEAL QOMAT "- nomli ozish kursimga start beraman
❤️

❤️Xoziroq chegirmadan foydalaning va joyingizni band qiling va ideal qomat sari ilk qadamni tashlang ❤️


Manzil :
@SUPER_OZISH3 ❤️
@SUPER_OZISH3 ❤️
@SUPER_OZISH3 ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

НИЛУФАР УСМОНОВАНИ ТУРМУШ УРТОГИ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ ???

НИЛУФАР ЭРИ БИЗ БИЛГАН АКТЁРМИ ?

КУРГАН ОДАМ ХАЙРОН 😱

АЛДОВ ЙУК 100%👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга  ҳомиладорлиги аниқланибди.  Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди.

Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди.  Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар.

Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КИЗЛАЖОНЛАРУУУУУУУ🤩🤩

УЙДАН ЧИКМАГАН ХОЛДА
ТИКУВЧИ БУЛИШНИ ХОХЛАГАНЛАР УЧУН ТЕЛЕГРАМДА.  МУТЛОКО БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК КАНАЛИНИ КУЗАТИШИНГИЗНИ  СИЗЛАРГА  ТАФСИЯ. КИЛАМАН 👇👇

МЕНИ ХАМ ТИКУВЧИ КИЛГАН  КАНАЛ😊😊


/channel/+98SJXAfieW9lYzBi
/channel/+98SJXAfieW9lYzBi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибдир, у ростгўйлардандир», деди.
Юсуф хотиннинг бўҳтонини рад этиб, очиқчасига:
«Унинг ўзи менинг нафсимни хоҳлади», деганидан сўнг ким ҳақ эканини аниқлаш заруратга айланди. Бундай ҳолларда бир томоннинг фойдасига, иккинчи томоннинг зарарига ҳукм чиқариб, ҳақни изҳор қилиш учун далил керак бўлади. Худди шу ишга хотиннинг аҳлидан бир киши гувоҳлик берди. У гувоҳ ким эканлиги, ёши, қачон келгани, воқеадан қандоқ хабардор бўлгани айтилмайди. Лекин муҳими ва кераги айтилади. Афтидан, гувоҳ ақл-заковатли ва тадбиркор ҳамда одил одам бўлса керак, бу ҳодисадаги бирдан-бир ашёвий далилдан жуда ўринли фойдаланган. У ҳам бўлса, Юсуф кўйлагининг йиртиғидир. Хотин, Юсуф менга ҳамла қилди, демоқда. Юсуф эса, йўқ, унинг ўзи менга ҳамла қилди, деб рад этмоқда. Воқеани ҳеч ким кўрмаган. Фақатгина кўйлак йиртилган. Шунга қараб аниқлаш мумкин.
Мазкур гувоҳ ҳакамликни худди шу бирдан бир нозик нуқтадан чиқарди.
«У(хотин)нинг аҳлидан бир гувоҳ гувоҳлик берди ва: «Агар унинг кўйлаги олд томондан йиртилган бўлса, бас, хотин рост айтибди, у ёлғончилардандир».
Агар кўйлак олд томондан йиртилган бўлса, Юсуф ҳамла қилган, хотин эса, ҳимояланиш чоғида кўйлакнинг олдидан йиртиб олган бўлади. У ҳолда хотиннинг даъвоси тўғри, Юсуф ёлғончи бўлади.
«Агар унинг кўйлаги орт томондан йиртилган бўлса, бас, хотин ёлғон гапирибди, у ростгўйлардандир», деди».
Агар кўйлак орт томондан йиртилган бўлса, хотин ҳамла қилган бўлади. Хотин қочаётган Юсуфни тутиш учун ортидан ташланиб, кўйлакни йиртган бўлади. У ҳолда хотин ёлғон гапирган, Юсуф эса, ростгўй бўлади. Оқилона гап, одилона ҳукм.
@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар, 
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?


Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉

Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Дунёдаги энг гўзал нарса бу онанинг кафтидир.
Ҳа, онанинг кафти энг гўзал нарса. Зеро, онанинг вафотидан сўнг дунё сиз учун ранг-баранглигини йўқотади.
Биродар ҳам, ҳатто ўз болангиз ҳам онага тенг бўлолмайди.
Агар бирор кишини олдига бориб шикоятингизни айтсангиз, у сиз ҳақингизда унутиб юборади. Фақатгина она, онагина боласи учун Аллоҳга сажда қилиб, дуо қилади.
Ўзи учун қиладиган дуоси эса:
«фарзандларим бахтини кўрай....»
Дунёда ҳеч ким сизга онангиздек қайғурмайди. Агар онангиз ҳаёт бўлса, уни ғанимат билинг....
Ҳаётнинг тотли ва баракали бўлишининг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
Қаерга борманг ҳаммага: "ҳақимга дуо қилинг," "мени дуода унутманг", деб дуо сўрайсиз. Ҳатто Маккада бўлсангиз ҳам, ҳатто ўғил қизнгиздан ҳам, мени дуода унутма деб сўрайсиз.
Фақатгина она, она ҳеч қачон сизни дуода унутмайди... Шунинг учун ишларингиз юришяпти. Дуо қиладиган онангиз бор экан, ишингиз ўнгидан келяпти.
Бу сатирларни ўқир экансиз, ўзингизга савол бериб кўринг: "Онам севиб истемол қиладиган энг лаззатли таом қайси?"
Бирингчи таомдан бошланг.
Ўзингизга савол беринг:
Онангизга ёқадиган энг хушбўй атир қайси?
Қайси кийим кийгиси келяпти...
Она барча саодатлар чироғидир.
Сиз эса унга бепарвосиз.
Аслида биринчи мақсадингиз онани рози қилиш бўлиши керак.
"Аҳволингиз яхшими онажон", деган ширин сўзингиз билан, уни бахтли қилишингиз мумкин. Онамизни ғанимат билайлик.
Онасини йўқотганларга эса сабр...
🍃
Токи ҳаёт экансиз,ҳақларига дуо қилинг🤲🏻

Роббим улардан,улар эса
сизлардан рози бўлсинлар...

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Гўзал ва Мукаммал кўриниш сизлар ҳам шундай деб  ўйлайсизлар туғрими? 😳 Лекин...

Лекин буларнинг асл юзини кўрганмисиз? 😱Дахшат

Артистлар Юлдуз Усмонова, Озода, Райхон, Муниса ва Шахзода 😨Пластик Операция💉🩸Ботексини🌡 кўрсангиз ШОКка тушасиз😱

Тез кириб Кўринг😭 Видеони
Секрет Камерада олинди  ўчирилади
👇👇
/channel/yulduzlar_munisa_rayhon_shahzoda/27083

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😨ҚАБРИСТОНДАГИ ЧАҚАЛОҚ ЙИҒИСИ...
Юраги бўшлар ўқимасин❗️

Мен ўнг томонда, қабристон этагида турган бир шарпани пайқадим. Тун қоронғи, атроф зимистон. Отамнинг қўлида фонар бор холос. Аммо кўзим тушган шарпа хира туманга ўхшаб кўриниб турарди. Бу...😭😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Муҳаббатдаги ширк

Катта (диндан чиқарувчи) ширк мисолларидан бири: муҳаббатдаги ширк. Унинг маъноси шундаки, бирор кимсани Аллоҳ билан тенг кўриб, ҳудди Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўришга айтилади.

Аллоҳ таоло дейди: "Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар, ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор" (Бақара, 165)

Бу ширк тури мушрикларнинг сиғинадиган илоҳини оламлар Роббисига тенглаштиришга киради. Шунинг учун улар оловда бўлганларида ўз сиғинган илоҳларига шундай дейишади: "Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз. Чунки сизларни Роббул Оламийнга тенглаштирардик" (Шуъаро, 97:98).

Бу ерда муҳаббат маъноси ичига ўз маҳбубига итоаткорлик, тобелик, қарамлик киради. Айнан шу тоатдаги муҳаббатдир. Ва ҳар бир муҳаббат хавф ва умид ила бўлади. У (муҳаббат) қанчалик муҳаббат қўйганнинг қалбида мустаҳкам бўлса, ундаги хавф ва умид ҳам шунчалик кўп бўлади.

Итоаткорлик, тобелик, қарамлик каби сифатларни ўз ичида олмаган муҳаббат ҳақида айтадиган бўлсак, бундай муҳаббат тоат турига кирмайди, чунки бу табиий муҳаббат бўлиб, уларга ўз фарзандига, мулкига, биродарига, аёлига бўлган муҳаббатни мисол қилиб келтириб ўтсак бўлади.

• Абдулазиз Рожиҳий, "Сияжул ъақийда, ал-ийман биллаҳ"

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ТЕЗКОР ХАБАР❗️

РАЙХОН ВА ЙИГИТАЛИНИНГ АЖРАШИШ САБАБИ СИР ТУТИЛГАН ЭДИ 😱

ЙИГИТАЛИ ОШКОР КИЛДИ ЧИДОЛМАДИ ДАХШАТ

ХАММА ХАЙРОН КОЛМОКДА

КУРИШ УЧУН👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEO94qJGebRzPuTIXA

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🌺Сингилжоним беғуборим, қалбимнинг гули райхоним жаннатим, хаётинг мана шу гуллардек гўзал бўлсин хар доим

Сингилларга юбориб қўямиз

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❗️Турмуш ўртоғининг ойлик иш ҳақидан гул ёки кўйлак олишга ҳар бир аёл ҳақли!

Акс ҳолда, эридан қонуний ундириб олиш ҳуқуқига эга

Видеони кимга юборишни биласиз)

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Агар икки жуфтлик бир-бири билан учрашиб қолса...
Буни номи тақдирдир!
Агар бир-бирларига кўнгиллари тушиб қолса...
Буни номи қисматдир!
Агар ҳаёт йўллари бирлашиб никоҳланишса...
Буни номи насибдир!

Жуфтингиз билан бахтли бўлинг

Читать полностью…
Подписаться на канал