Шу сабабли, болани илтимос қилиб, менга олиб келишди.
-Опа, илтимос, мен ўн беш кунда ортимга қайтаман, боламга сиз қараб туринг, болангизнинг ёнида, -дея укам илтимос қилгани учун боласини олиб қолдим. Боласи кўкрак олмас, фақат смес билан боқишимизга тўғри келарди. Укам боласидан тез-тез хабар олар, памперс, смес, кийимчалар олиб келарди, бўш кунлари келиб менга ёрдамлашарди. Ўн беш кунга деб кетган келин уч ойдан кейин келди. Учта ёш бола билан ишимга улгурмасдим. Баъзан овқат қилишга ҳам улгурмасдим Эрим ишдан ҳориб келсалар ҳам ўзлари пиширардилар. Келиннинг келганидан хабар топган эрим, "Боласини обориб беринг.Уч бола билан қийналиб қолдингиз"дедилар. Хайрият болани олиб бориб бергач, икки ойча боласи билан уйда ўтирди.
Икки ойдан кейин яна эски ҳаммом, эски тос. Бир куни укам иккаласи уйимизга келишди. "Опа, биз ишлаб, тўйга пул йиғайлик. Сизнинг барибир ёш болангиз бор, қизчамгаям қаранг" -дейишди. Майли дедим, Иккиси ишласа, бироз пул тўплашса, тўйларини ўтказишса, ниятлари яхши-ку,- дедим.-Болаларим олдида катта бўлар,- дедим.
Аммо иккиси ишлашса-да, орқаларига бир сўм пул жамғара олишмади. Сабаби бор эди. Келин мол-мулкка ўч эди, ҳар маошидан янги кўйлак, ёки сирға, ёки бўйинга осадиган занжир, ёки яна бир нарса оларди. Келиб чиқиши бой, ёки зиёли оиладан эмас, оддий ишчи оиласидан эди. Фақат Россияга оиласи билан келиб ишлашиб, икки қаватли уй қуришган экан. Шу икки қаватли уй билан бирга димоғлари ҳам кўтарилган экан.
Ҳар йил укамнинг туғилган кунида, бошидан, жон соғлиғидан садақа деб, масжидга ош қилиб киритардик. Бу йил ҳам шундай қилинглар деб балога қолдим.
-Биз рўзғорга етиштиролмаяпмиз,-дейди келиним. Икки киши бўлиб ишлашса, боласи менда бўлса, нимага етиштиролмас экан. Ахир бир лаган ош, от билан туянинг нархида эмаску.
Уйга, ойимгаям бирон сўм юборишмаяпти. Тушунмадим, қанақасига рўзғорга етиштиролмаяптийканлар
Ҳар сафар болалсини кўргани келишганда, еб-ичиб, ўринларидан туриб кетаверишар,бирон ёрдам бериш эсларигаям тушмасди. Майли-да.
Биз бошқа вилоятга кўчадиган бўлдик. Укамнинг боласини ўзларига топширдик. Икки йил бошқа жойда ишлаб, ишлари юришмаган эрим, ортимизга, қайтамиз, бунақа иш билан кун кўриб бўлмайди, деб аввалги ишлаган жойларига қайтмоқчи бўлдилар.
Укам билан гаплашсак,
-Келинг, биз билан тураверасиз. Жиянингизга қарасангиз, келинам ишларди,-деди
Мен эримдан аввалроқ, болаларни олиб укамларнинг ёнига қайтдим. Уларнинг боласигаям қарардим. Укам билан келин ишлардилар. Бир куни болаларнинг памперси тугаган эди, укамга кўчага чиқса олиб келишини айтдим. Укам келин билан мениям олиб бормоқчи бўлди. Аммо келин биз билан кетишни истамади. Чунки унингдек олифта кийинмагандим, эримнинг топганига қаноат қилиб юргандим.
Хуллас, магазинга бордик, болаларга памперс олдик, укам ўзига этик олди. Келинга кийим олди. Бир катта сумкани тўлдириб уйга қайтдик. Йўлда балиқ сотилаётган экан. Менинг қараб турганимни кўриб, укам қовурилган балиқ ҳам сотиб олди.Уйга келгач эса, келин укам билан урушиб, жанжал кўтарди
Уйга қайтаётган пайтда келин укам билан ғижиллашиб қолишибди.
-Қилиғингиз ёқмаяпти, уйга борай, холамникига кетаман,- депти. Олган харидларимизни зўрға,уйга кўтариб кирдик.
Келин нарсаларини йиғиш билан овора.
-Нима қиляпсиз,-десам,
-Кетяпман, укайиз эркак бўлиб битта хотинни эплаб боқолмайди- деди.
-Шунча бозорликни укам ким учун қилди ахир,,сизлар учунмасми,-десам,- Сиз аралашманг,-дейди.
-Унақа деманг, эризгаям шунақа гапирасизми Жигарим, ачинганимдан айтяпман,-дедим.
-Жигариз бўлса, чўнтагизга солволинг,-дейди.
Укамнинг жаҳли чиқиб, шапалоқ тортворди.
-Мелиса чақираман,-деб телефонни қўлига олганди, телефонини уриб синдирди.
-Болани ташлаб кет,-жаҳл билан гапирди укам. Болани ташлаб кетди. Нега кетди, менам тушунмай қолдим.
Укам ёмон бола эмасди. Ичмасди, сўкмасди, оғиртабиатли эди. Енгил-елпи юрмас, сабр-қаноатли эди. Иккаласи нега келишолмаганини тушунолмадим.
Кечқурун укам жаҳлданми, хотини ҳақида билганларини айтиб берди.
Билишимча, қиз бола пайтидаёқ йигити билан Тошкентга қочиб кетиб, бир хафтада қайтган экан. Ота-онаси шундан кейин холасига қўшиб Россияга жўнатишган экан. Мана нег
ўринларидан турдилар. Эрим онасини кузатиб қайтгач, менга деди.
-Сабр қилайлик, охири тушунадилар,-дедилар. Мен аҳамият брмадим. Ўз хаёлларим билан банд эдим
Кунлар ўтиб борарди. Икки фарзандим онамнинг ёнларида, Ўзбекистонда эди. Бу ерда турмуш ўртоғим билан жуда яхши яшардик. Дўкон ёпилди ва мен қаерга боришимни билмай қолдим. Эрим келиб,бизни уйига олиб кетди. Биз борган кунимиз ойиси жаҳл қилиб, "Сенга она керакмас экан"деб уйдан чиқиб кетдилар. Ўша ҳайдовчи Расулнинг уйига борибдилар. "Мазам йўқ, келиб кетгин,"деб эримниям ёнларига чақириб олдилар. Эшитишимча, биздан ажратиш учун ўйланган режа экан бу.
Кейинги пайтларда қайнонам ҳам сал эпақага келиб қолдилар. Биз билан гаплашиб турибдилар, ҳартугул. Бизга, уйга қайтинглар,-деб илтимос қиляптилар. Аммо мен уйларига боришга,қўрқяпман.Яна эски ҳангомаларини бошлашларидан, болаларингдан воз кеч дейишидан.
Кейинги пайтларда қайнонам боламни силталамас, қараб ўтирар, мен эса ишлардим. Кунларнинг бирида уйда яна жанжал бўлди.,менинг нима гаплигидан ҳатто хабарим ҳам йўқ эди. Аммо қайнонам, мени ҳайдашни кўнглига тукканга ўхшарди. Болам билан кўчага чиқариб қўйдилар. Эрим ишдан келгунча, совуқда бола билан кўчада ўтиришимга тўғри келди Эрим келиб, мени ичкари киритди ва онасига қаттиқ гапирди
Шу ерда иккалангиз келишиб яшайсизлар. Боламнинг кўчада сарсон бўлишини истамайман. Бундан кейин қайси бирингда айб бўлса, мендан хафа бўлмаларинг,-деди.
-Бўлмаса мени, шофернинг хотини топган чолга эрга бергин,-дедилар қайнонам. Кулишимни ҳам, йиғлашимни ҳам билмайман. Эрим карахт бўлиб қолди.
Қишлоққа қайтса,Ваҳобжон Россияда онасини эрга бериб келибди дейишмайдими, деб эримнинг жаҳли чиқарди.
-Қорнимни боқса бўлди,-деб жавоб берди Эримнинг яна жаҳллари чиқди
-Еб-ичишдан нима камингиз бўлса айтинг, мен олиб келай, келинингиз пишириб берсин,-десалар ҳам ўз фикрида маҳкам туриб олди.
-Мен эрсиз яшамайман, эрга тегаман,- деди.
Эримнинг жаҳли чиқиб уйга кириб кетдилар, ортларидан менам кирдим. Аслида қайнотамнинг вафот этганларига тўрт йил бўлган экан. Бундан икки йилча аввал турмушга чиқиб, бир ой яшаб ажрашишган экан.
Эртаси қайнонам уйдан чиқиб кетдилар. Табиийки, эримга қўнғироқ,қилдим.
-Эээ, билганини қилсин,-деб эрим қўл силтади. Онасидан хафа экани кўриниб турарди.
Мен қайнонамнинг ортидан, ўша ҳайдовчининг уйига бордим.
-Бировнинг уйида ўтирмай, уйга қайтинг, истамасангиз, мен укам билан бошқа жойга ижара уйга чиқаман,-дедим.
Мен қайнонамнинг ортидан бориб, уйга олиб қайтмоқчийдим, агар истамаса,,укам билан бошқа жойга чиқиб кетаман,-деб айтмоқчийдим.
Мени кўриб жаҳли чиқиб кетди.
-Боламни маймун қилиб ўйнатяпсан. Сенинг гапингдан чиқмайдиган бўлибди. Исссиқ-совуқ қилгандирсан-да,.
-Йўқ,,унақамас ойижон,-деб ўзимни оқлагунча, сочимга осилиб кетдилар, Қўлимда бола, ўзимни ҳимоя,қилолмадим, агар ажратиб олишмаганда, ерга йиқилишим аён эди Уйга қайтиб, ошхонадан сув олиб ичаётган пайтимда эрим қўнғироқ қилиб қолди. Ҳаммаёғим оғрирди.
-Нимага ойимни урдинг,-деб сенлаб гапирдилар.
-Унақа эмас, мен урмадим,-дегунимча,-энди мендан кўрасан,-деб телефонни ўчирдилар.
Ўша куни эрим уйга қайтмадилар, Эртаси куни эрим, шофернинг хотини ва ўша икки йигит билан келиб, мендан кечганлигини айтди. Онамни урадиган хотин керакмаслигини таъкидлади.
-Мен урмадим, ахир улар мени уришди, Лола опа, сиз ажратдингизку, айтинг!
-Синглим сиз урдизку!
Одамларнинг юзсизлигини кўриб, кўзим пишиб кетгани учун ҳам, унинг гапларига хайрон бўлмадим.
-Тепада Худо кўриб турибди. Сенларгаям Худо бордир,- дедим.
Икки кун ўзимга келолмадим. Қайнонам идиш-товоқларгача ўғлимнинг пулига келган деб олиб кетгандилар.
Қайнонам уюштирганми, бир бола ҳадеб, менга смслар ёзарди. "Эринг ташлаб кетган. Мен болангга оталик қиламан" ва бошқа гапларни. Бу смслардан қўрқиб, телефонимни очмасдим. Икки кундан кейин укамга бор гапни айтиб, йиғладим. Укам менинг ёнимга кўчиб ўтди.
Укамга айтиб, ўша ифлос бола билан гаплаштирдим. "Қайтиб шу номерга телефон қилганингни билсам, ернинг тагидан бўлсаям топиб ўлдираман, -деб қўрқитган. Сиз кимисиз, эримисиз деявергач, ҳа деган ва икки шапалоқ туширган. Укам бу воқеани айтиб бўлувди ҳамки, ўша
Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:
1. Доимо тоза овқатларни енг.
2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
3. Кўп чайнаб, секин енг.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
· “Илоҳий мўъжизалар” китобидан.
#ТЕЗКОР #ШОК
Тиззамдаги оғриқлардан 3 кундаёқ халос бўлдим!
2 йилдан бери Артрит касаллиги азоблаб келар эди. Бормаган докторим қолмади, беҳуда кўп пул сарфладим. Лекин...
Қўшним тавсия қилган шу гиёҳ орқали касалликдан уй шароитида бутунлай халос бўлдим.
Бу гиёҳдан одамлар қандай даво топаётганини ўзингиз кўринг👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
http://dexpress24.tilda.ws/snakeoil-u
(Хозироқ кўк ёзув устига босинг ва бепул китобга эга бўлинг)
БОКИРА МАЛИКА. РИВОЯТ. Искандар Зулкарнай (Александр Македониский) умрининг сунги дамларида огир бетоб булиб колибди.Табиблар хар канча уриниб хам даволай олишмабди.Шунда у бутун оламга жарчиларни жунатиб табиб топиб келишларни буйрибди.Кимки уни даволаса унга буйи баравар олтин беришни вада килибди.Буни эшитиб хамма жойлардан табиблар келиб Искандарни даволашга харакат килишибди.Лекин хеч ким даволай олмабди."Нахотки куним битган булса" деб уйлабди Искандар.Жахли чикиб яна табиб топиб келинглар деб буйрибди.Унга бошка юрак ютиб даволай оламан дейдиган табиб йуклигини факат кандайдир тогда бир ёсуман кампир борлигини уша даволай олиши мумкинлигини айтишибди."Кампирни топиб хузуримга олиб келинглар" деб буйрибди Искандар.Кампирни олиб келишибди.Кампир Искандарни билак томирини ушлаб куриб айтибдики:
- Сен дунёда эркак кишини умуман орзу килмаган бокира киз билан сухбат куришинг керак шунда тузаласан ва шунда урнингдан тура оласан дебди.
- Кизик гапларни гапирасан кампир дебди Искандар.Сен дунёда шундай киз бор деб уйлайсанми? Ха хуп шундай киз бор хам дейлик уни бундай даражада бокиралигини кандай биламан дебди.
Шунда кампир куйнидан бир кузгуни чикариб бериб айтибдики:
- Бу кузгуни топган кизингнинг нафас йулларига тутсанг у хакикатда ушандайин бокира булса кузгу тиниклашади.Аксинча булса кузгу корайиб кетади дебди.
Искандар кампирни рози килиб жунатиб: "Менга Киоксарни топиб келинглар"дебди.Киоксар унинг лашкарбошиси ва энг якин дусти экан.Киоксар келгач Искандар хаммани чикариб юбориб у билан ёлгиз колибди.
- Дустим деб гап бошлабди Искандар ахволимни куриб турибсан кундан кун оркага кетиб боряпман энди бори умидим сенда дебди.
- Нима килиш керак мен сен учун хамма нарсага тайёрман дебди Киоксар.
Искандар ахволни тушинтириб саройдан хазиндан нимайики керак булса олиб шундай киз топиб келишни буйрибди.Шунда Киоксар:
- Гам ема дустим агар дунёда шундай киз булса мен албатта уни топаман ва сенга уни олиб келаман мен бунга вада бераман дебди.
Хазинадан дуру жавохирлардан олиб туяларга юклаб лашкарлардан керагича олиб кузгуни куйнига тикиб йулга тушибди.Подшохлар факат маликаларгагина уйланишлиги мумкунлиги учун бокира киз хам маликалардан булишлиги шарт эди.Узок йул юришиб бир подшохликдан чикишибди.Подшохнинг кизи борлигини эшитиб Искандар учун унга совчи булиб келишганини айтишибди.Хозир кизини бермаса Искандар буни кейинчалик тинч куймаслигини билиб подшох розиман дебди.
- Факат бир шартим бор дебди Киоксар.
- Кандай шарт сурабди подшох.
- Мен кизингизни бир курсам ва у билан бир сухбат курсам дебди Киоксар.
- Кизик гапларни гапирсан э лашкарбоши мени кизим кирик минг парда ичида утиради уни хеч кандай бегона эркак курган эмас дебди подшох.
- Майли куришим шарт эмас сухбат курсам булди дебди Киоксар.
Малика парда оркасида яширинган холда Киоксар билан сухбатлашибди.Киоксар куйнидан кузгуни олиб кизнинг товуши келган томонга тутибди.Кузгу корайиб кетибди.Киоксар келинни олиб кетишликдан воз кечиб йулида давом этибди.Жуда куп йул юриб бутун мамлакатларни айланиб чикибди.Хамма подшохликларни кизларни текшириб чикиб хам бундай маликани топа олмабди.Бормаган жойи колмабди.Хаммаёкни кезиб чикибди.Лекин топа олмабди.Бормаган жойи факат Рум шахри колибди.Охирги илинжи шу ердан эди.Рум шахри подшохининг гузал кизи бор экан.Подшох хам кизини Искандарга беришга рози булибди.Киоксар малика билан хам сухбат куриш учун у билан куришибди.
- Биздан нима истайсиз лашкарбоши дебди киз.Киоксар кузгуни куйнидан чикариб киз томон тутибди.Кузгу тиниклашиб кетибди.Киоксар хурсанд булганидан бакириб юборай дебди."Топдим" дебди Киоксар.Подшох туй томошалар килиб кизни Искандарга берибди.Туй утгач Киоксар кизни олиб йулга тушибди.У узида йук хурсанд эди.Энди тозрок манзилга етишга ошикар эди.Хаммаси яхши хаммаси кунгилдагидек. Йулда давом этишар эди.Факат бир нарса нимагадир Киоксар кизни яна бир бор кургиси келар эди.Кундизи йул юришиб кечаси дам олишар эди.Шу вактда узини кизни олдига боришдан зурга тийиб турар эди.Бора бора бу нарса бутунлай бошини айлантириб куйди.Энди кечаси уз аскарларига узини боглаб куйишни тайинлар эди.Аскарлар уни арав
Бир куни уйимизга қандайдир кишилар келишди.
Онамга нималардир дейишди.
Афсуски мен уларнинг гапларини эшитмай қолдим.
Улар кетишгач, онам кийимларини ўзгартириб, бошларига катта оқ рўмолини ёпиниб олди.— Қаерга кетаяпсиз? Мен ҳам бораман, — дедим тумшайиб.— Айноқхўжага (қабристонимизнинг номи) бораяпман! Қоч йўлимдан! — деди онам.Кейин опамларга қиладиган ишларини тушунтириб, менга эътибор ҳам бермасдан кўчага чиқиб кетди.Мен ҳам ортидан эргашдим.— Уйга қайт, эси йўқ қиз! Мен таъзияга бораяпман! — деди онам худди мен тушунадигандек.Ўшанда “таъзия” деган гап нима эканлигини билмасдим. Шунинг учун “Менам бораман, ўша ерга” дея тўнғилладим. Онам йўловчи машинага ўтириб кетворди. Ортидан йиқилиб-суриниб югурдим, етолмадим. Кейин ўша машинани қора қилиб кетавердим. Анча йўлни босиб қўйдим. Машина ҳам кўринмай кетди. Бир пайт ортимдан ҳаллослаганича акам етиб келди. Мени алдаб-авраб зўрға йўлдан қайтарди...Акажон, бир умр сизга таъзим қиламан. Сизга етказган озорларимни жуда кеч англадим...
Хонбиби Ҳиммат қизи
@ibratli_sozlar
фарзанд, болам. Илон ҳам боласини яхши кўради. Сенга бир нима бўлса, онанг, отанг, менинг қанчалик куйинишимни биласан-а?!
Мен «Ҳа», дегандек бош силкидим.
— Илонлар ҳам шундай. У ҳам боласи учун қайғуради. Ёшсан-да, болам, кўп нарсага ақлинг етмайди.
Ўша пайтда ростдан ҳам бувимнинг гапларига унчалик тушунмасдим, аниқроғи, бу гаплар менга таъсир қилмасди.
Орадан уч кун ўтди. Ҳар доим ҳовлида ўйнаётиб, жар лабига қараб-қараб қўяман илон келмаяптимикин, деб. Бувим ҳам хавотир олаверади. Лекин бора-бора мен ўлдирган илоннинг онаси келавермагач, ўша воқеа ва бувимнинг гапларини унутиб ҳам юбордим. Би-роқ…
Ота-онам бувим билан бирга қариндошимизникига кетадиган бўлишди.
— Уйда ўтириб тур, эҳтиёт бўл, ҳеч қаерга кетиб қолма, — деб тайинлади ойим.
Бувим эса ойимнинг гапига қўшиб қўйди:
— Жарликка яқин борма, уйдан чиқмагин.
Катталар кетгач, ичкари уйга кирдим-да, телевизорни ёқдим. Бироз мультфильм кўрдим. Лекин, барибир, зерикдим. Ҳар куни кўчада ўйнаб юрганим учун уйда ўтиришга сабрим чидамасди. «Ҳеч нарса қилмайди. Бувим айтган илон ҳам келмаса керак энди, бизни эсидан ҳам чиқариб юборгандир», дея ўзимни овутиб, энди эшикни очмоқчи бўлгандим, кўзим ҳовлида кулча бўлиб ётган илонга тушди. Бу илон аввалгисидан анча катта эди. Бунчалик катта илонни кўрмаганим учун қўрқиб кетдим. «Ҳозир уйга кириб, мендан қасос олса-я», деган фикр миямга келди-ю, эшикни қаттиқ ёпдим. Қўрқувдан йиғлаб юбордим. Деразадан илонга қарадим, у ҳам менга тикилиб турарди. Ичимда «Илтимос, менга тегма, бошқа бундай қилмайман, энди ҳеч қачон илон ўлдирмайман», деб ялина бошладим. Бувимнинг гапига кирмаганимдан, бебошлик қилганимдан афсусландим. «Ишқилиб, ойим, дадам, бувим тезроқ келсинлар-да», дея ўйладим. Афтидан, қасос олиш учун келган илоннинг менга раҳми келди, шекилли, судралганча пастга тушиб кетди. Қўрқа-писа эшикни очдим. Йўқ, илон ҳовлида кўринмасди. Ҳовлига тушганимда эса у жарликка тушиб кетиб бўлганди.
Бу воқеани бувимга айтиб бергандим, чуқур хўрсинди-да:
— Сенга раҳми келибди, — деди маъюс тортиб, — барибир, она-да у ҳам! Ўз бошига тушган азобларни онанг ҳам тортишини истамаган! Раҳмат сенга, минг марта раҳмат!
Бувимнинг илонга раҳмат айтаётгани бу сафар менга ғалати туйилмади. Чунки бўлиб ўтган воқеалардан кейин бувим ҳеч қачон нотўғри гапирмаслигини тушуниб етгандим.
ҲАМДАМ отанинг ҳикоясини
АФСОНА ёзиб олди.
@ibratli_sozlar
📝"ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ
....СИНГЛИМ....
1999-йил 28-декабрь. Қишки таътил бошланган. Университетда ўқийдиган кичкина амаким мени ўзи билан қишлоққа олиб кетди. Мен ҳар йили қишда қишлоққа борардим. Чана учиш, тиззага етадиган қалин оппоқ қор менга жуда ёқарди. Янги йил байрамини ҳам қишлоқда ўтказдим. Кўз очиб юмгунча мактаб очиладиган кун ҳам яқинлашиб қолди. Қишлоқда 11 кун турдим (балки бу тасодифдир)...
2000-йил 8-январь. Мен қишлоқдан уйга келяпман. Кўчамизга кирдиму дарвозамиз тагидаги турган бобомнинг машинасига кўзим тушди. Лекин негадир юрагим ғаш. Уйга яқинлашганимда дарвозадан дадам синглимни кўтариб чиқди. Ортидан бобом ва нотаниш бир киши. Ундан дорининг ҳиди анқирди. Охирида аям. Кўзлари қизариб шишиб кетган. Мен нима бўлганлигини сўрадим: "Ферузни докторга обориб келамиз, томоғи оғрибди", деган жавобни олдим (у 26-январь куни 3 ёшга кирарди). Кеч тушди. Дадамнинг бир ўзи қайтди. Аям ва синглим шифохонада қолган экан. Дадам шифохона учун зарур бўлган нарсаларни олди. Мен ҳам дадам билан шифохонага бордим. "Реанимация" деган ёзув илинган эшикка бордик. Ҳамшира кирғизмади. Кейин кутиш залига ўтдик. Аям чиқиб келди. Аям мени қучиб йиғларди. Мен эса шифтга қарардим. Чунки кўзим тўла ёш эди... Уйга қайтиб келдик. Эртаси куни мени оборишмади...
10-январь. Кечқурун шифохонага бордик. Мени синглимнинг ёнига кирғизишди... Уни ҳеч қачон бунақа ҳолатда кўрмагандим. Юзлари оқариб кетган, кўзларининг атрофи кўкарган, ҳолсиз ётарди. Ҳамшира кириб уни укол қиладиган пайт бўлганлигини айтди. Синглим йиғларди: "Опажон укол қиманг, мен ақлли қизман. Аямни айтганини қиламан, товуқларга дон бераман. Укол қимасангиз қўлқопимни сизга бераман". Ҳамширанинг кўзидан ёш думалади. Синглим аямга юзланди: "Аяжон мени укол қимасин. Мен яхши бўп қолдимку. Илтимос аяжон". Нажот йўқ... Навбат менга келганди: "Ака айт мени укол қимасин, ака. Мен сени яхши кўраман ака. Мени қутқар ака. Уколдан қўрқаман"... Мен хонадан отилиб чиқдим. Ортиқ бунга чидолмасдим... Аям бироздан сўнг орқамдан чиқиб Феруза мени чақираётганини айтди. Ёнига кирдим. "Ака эртага менга звачка опке. Биттагина звачка опке, хўп" деди. Мен "хўп" дегандек бошимни қимирлатдим.
11-январь. Бугун мактаб бошланди. Эрталаб кийиниб мактабга келдим. ЙЎл-йўлакай магазиндан звачка олдим. 3- соат дарс бошланди... Синфхонамизнинг эшиги очилиб катта синглим кўринди: "Ака юринг уйга кетамиз, дадам чақиряпти (катта синглим энди 6 ёшга тўлганди)". Хонадан чиқиб ундан нима гаплини сўрадим: "Феруза ўлибди"... Танамдан совуқ тер чиқиб кетди. Ҳовлига кирар эканман амаким менга тўн ва дўппи тутди. Ха энди ишондим. Амаким бир қўли билан елкамдан қучиб уйга бошлади... Айвончада дадам деворга суянганча ерга қараб турарди. Туфлисининг устида сув томчилари бор эди. Энди мен ишондим... Ферузнинг бошида ўтирган аям...
Узр бу ёғини ёзолмайман. Қўлимдан келмайди. Ая бугун эрталаб сизга "Қабристонга боришдан қўрқаман" деб ёлғон гапирдим. Қабристондаги қабрлар менга синглимни эслатади... Кичкина қабр... Мен бундан кейин ўзимга келишга жуда қийналаман.
@ibratli_sozlar
ди. Охири ҳомила тушди, ўғил экан. Эшитиб, ўзим ҳам ғалати бўлиб кетдим-у, яна ҳеч нарса бўлмагандай юравердим. Ҳомиласидан айрилган келин уйга қайтишни истамади. Нарсаларини олиб кетаётганида: «Мен бу болани дунёга келтиришни ният қилган дим. Уни сиз нобуд қилдингиз, неварангизни ўзингиз ўлдирдингиз. Сизни Худога солдим, бир умр невара суймай ўтинг» деди. Ўша пайтда бу гапларни алам устида айтяпти, деб эътибор ҳам бермадим. Аммо йиллар ўтгани сайин…
Қизимни турмушга берганимга олти йил бўлди. Аммо у фарзанд кўра олмаяпти. Шифокорлар эр-хотинни текшириб, ҳаммаси жойида, дейишади. Бир куни қизим «Она, эсингиздами, келинингиз шундай деганди. Балки унинг қарғиши сабаб фарзанд кўра олмаётгандирман» деб йиғлади. Боламнинг қийналганини кўриб мен ҳам қийналаман. Яқинда қайнонаси уни уйга қайтариб юборди. «Мевасиз дарахтнинг кераги йўқ» дебди. Куёв ҳам онасининг гапидан чиқолмай, қизимга жавобини берибди.
Дардим ичимда. Ўз қилмишим бошимга калтак бўлиб тушди. Гиёҳванд ўғлимку, қаерлардадир санғиб, пул керак бўлганда пайдо бўлиб қолади, энди ундан умидим йўқ. Лекин қизимга қараб чидай олмайман. У айтгандек, ростдан ҳам келинимнинг қарғиши ургандир? Бир-икки йилдан сўнг олтмишга кираман, мен тенгилар аллақачон невара суйиб, тўйлар қилишяпти. Менчи, қачонгача невара орзусида ўтаман?
Биламан, келиним Нафосат сизларнинг газеталарингизни ўқийди. Зора, менинг ёзганларимни кўриб қолар деган умидда сизларга хат йўллаяпман. Нафосат, эшитдим, ўқишга кирибсан, нуфузли жойда ишлаётган эмишсан. Яқинда тўйинг бўлаётган эмиш. Сендан ўтинчим — мени кечир. Сени қийнаганим, фарзандингдан айирганим учун кечир. Дилингга қаттиқ озор берганим учун кечир. Кечирсанг, зора қизим ҳам фарзандли бўлармиди
@ibratli_sozlar
Boʻyim past boʻlgani uchun yaxshi kunlarni koʻrolmayapman, shekilli... 🙃
- Umidaaziz
@ibratli_sozlar
❓SIZNI ALDASH OSONMI ?
❗️SURATDA ILK BOR KO'RGAN NARSANGIZNI TANLANG VA ICHKI DUNYOYINGIZ HAQIDA BILIB OLING
🐦⬛️ QUSH
🐕🦺 KUCHUK
🐈 MUSHUK
🐇 QUYON
БУЛАРНИ ҲАЁТ ЎРГАТДИ!
☝️Бошқаларни менсимай, изтироб берадиган, кўнглини оғритадиган кимсалар аслида кучсиз ва ожиз эканини, муҳаббатни, севишни фақат кучли инсонлар билишини ўргандим.
☝️Одамлардан хафа бўлмайман. Чунки ҳаётида хатолари, муаммолари, бахтсизликлари бўлган кишилар атрофидагиларни ҳам ўзидай бўлишини ўргандим.
☝️«Мен қандай килиб бу хатоликка йўл қўйдим?» дейиш ўрнига, энг мукаммал ўйлайдиган кишилар ҳам хато қилишини, муҳими хатолардан сабоқ олиш ва улардан камроқ зарар кўришни ўргандим...
☝️Ҳаётдаги энг аҳамиятли ечим англаш ва бошқасини орқага ташлаш эканини ўргандим.
☝️ Мени танқид қиладиган, мени таҳлил қиладиган, ақл ўргатишга уринадиганларга жавоб бермасликни ўргандим. Чунки бу тортишув ҳеч қачон тугамайди.
☝️Факат сабоқ олиш учун орқамга қарашни, ёрдам истаб эмас, ечим учун, фақат баланд товушда ўйлай олиш учун муаммоимни кимгадир айтишни ўргандим.
☝️ Имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини, қатъий истак чорасиз туюлган ҳар бир эшикка чора дейилган калит бўлишини, ҳақиқий кураш – ғалаба қозониш учун кичик муваффақиятларни йўқотмасликни ўргандим.
☝️Вақт ва сўзни эътибор билан сарфлашни ўргандим. Чунки уларни қайтариб ололмайман.
☝️Қанчалик ҳаракат қилмай, айримлар ўзини бахтсиз ҳис қилиш учун сабаб топа олишини ўргандим. Энди бахтли қилишга уринмайман.
☝️Одамларнинг мен ҳақимдаги фикри эмас, ўзим ҳақимда қандай ўйлашим аҳамиятли эканини ўргандим. Бошқаларнинг фикри билан ўзимни айбдор ҳис қилмайман.
«Иймон ва ҳузун» китобидан.
@ibratli_sozlar
Биз келин тараф уй-жойни қиммат жихозларга тўлдиришга мажбур эмаслигини тушундик гап йўқ, ана энди бахтли бўлиш учун улар шарт эмаслигини тушуниш қолди.
«Орзу-ҳавас бизни хор қилади»
(с) Фейстред.
GÓZALLARIM QANI YAQINROQ KELING😏
🧡HAR KUNLIK OILA DASTURXONI UCHUN QANDAY SALAT TAYYORLASAM EKAN DEB HAR KUNI ÓYLANYAPSIZMI 🤔
🥰RESTARANCHA MEHMON BOB SALATLAR TAYORLASH SIZGA QUZIQMI
😏UNDA BIZ SIZGA YORDAM BERISHGA TAYYORMIZ
😴ENG SARA VA MAZALI VA KAM HARJ OSSON TAYYORLANADIGAN SALAT RETSETI MANA BIZNI KANALIMIZDA
✅KANALIMGA SHU SILKA ORQALI TEZ ULANIB OLING
👇👇👇👇👇
/channel/+YwDR-TTcb-I5Zjdi
/channel/+YwDR-TTcb-I5Zjdi
ҳайдовчининг хотини ёнига икки болани судраб келди. Уларникига бормай қўйгани учун, эримни менинг ёнимга келган деб ўйлашибди.
-Мабодо келсаям киритманг, Қуръон китобни ушлаб, боласидан, хотинидан кечгани ҳақида қасам ичди,-дейишди. Уларнинг гапи ёлғонлигини билардим. Чунки ёлғон гувоҳлик бериб, эрим билан уриштириб қўйишганди. Уларни кузатиб, хўрлигим келиб йиғладим.
-Наҳотки биздан воз кечиш учун Қуръон китобни ушлаган бўлса, ахир бизни еру кўкка ишонмасди-ку!
Менинг йиғлаб ўтирганимни кўриб, укамнинг жаҳли чиқди."Уйга кетинг, бу ерларда ким-кимларга хор бўлиб юрмасдан" деб менга қаттиқ ҳам гапирди.Аммо укамдан хафа бўлмадим. Уйга борсам ҳам, дадамнинг гаплари илон чаққандай таъсир қиларди.
-Бу ишни бирёқли қилмай уйга кетмайман!-деб чўрт кесдим
Кунлар ўтарди. Бир куни кечқурун турмуш ўртоғим, бир ошнасини ёнига олиб биз яшаётган жойга кириб келди. Феврал ойининг охири эди. Қўлида бир даста гул. Укам ундан кўп яхшиликлар кўрганлиги сабабли, уйга киритди. Ноилож салом бердим.
-Яхшимисизлар, катта бўляпсизларми,-қўлимдан қизчасини олиб, бағрига босди.
-Мендан ўтди, узр. Расулнинг хотини билан онам бошимни айлантиришдими, нима бўлганини ўзим ҳам билмайман.
Укам уларни дастурхонга таклиф этди. Мен савол бердим,
-Сиз Қуръон китобни қўлга олиб, биздан воз кечганлигингиз ҳақида қасам ичганмидиз?
-Ичганман. Лекин мажбурий тарзда, онамнинг юзидан ўтолмасдан қилганман бу ишни.
-Унда сиз бу ерда қолманг, чунки гуноҳи боламга уришини истамайман.
-Мен масжиддаги домла билан гаплашдим. Мажбурий қасамнинг ҳеч қандай фойдаси бўлмагандек, зарари ҳам бўлмаскан. Жон бошига садақа бериш билан талофоти ёпиларкан.
Эримнинг гапларига ишонгим келди. Унга жуда суяниб қолгандим. Усиз ҳеч кунимизда ҳузур йўқ, руҳан қашшоқ эдим. Яна кечирдим.
-Яна ойингиз келиб, жанжал бошлайдилар.
-Ойимни ўзбекка жўнатганман ўн беш кун аввал.
Мен Расулнинг уйига бормасдан, дўстларим ёнида қолганлигим сабабли, ойим мени излаб топиб, ёнимда икки кун бўлдилар ва мени уйга кузатиб қўй,- дедилар. Билет олиб, самолётда учирвордим
Биз яна бирга яшай бошладик. Иш жойини ҳам, яшаш жойимизни ҳам ўзгартирдик Ҳаётимиз ўз изига тушиб кетди. Ўзим билан ўзим овора бўлиб, укамнинг бошидан нелар кечаётганидан бехабар қолибман.
Бу орада укам бир хоразмлик қиз билан танишиб қолган ва гаплашиб юришган экан. У қиз дадаси билан яшаркан. Қайси пайт улгуришганини билмайману қиз ҳомиладор бўлиб қолибди.
Ойим албатта бехабар эдилар. Қизиқиб сўрадим,
-Ким у, қанақа қиз, нега қиз бошига Россияларда юрибди? Яхши қиз бўладиган бўлса, нега бегона юртларда,бегона болага номусини олдириб қўяди? Бу гапларни ҳали уларнинг ҳеч бирига айтмагандим. Укам бизни таништиришга олиб борди. Кўринишидан чаққонгина қиз чиройликкина, эпчил.
Укамга қарасам, кўзи ўшандан бошқасини кўрмайди. Опа-опалаб турибди. Майли, ўғил бола қилган ишига жавоб бериши керак дедиму индамадим.
Бу орада қизнинг отаси Хоразмга қайтиб кетдию, укам у билан бирга яшай бошлади. Бу ҳақида ойимга ётиғи билан тушунтириб, розиликларини олиш менинг бўйнимда эди. Минг хижолат бўлиб, бу ҳақида ойимга айтдим. Жаҳли чиқиб, хафа бўлган ойимга ётиғи билан секин тушунтирдим.
-Ойижон, яхшигина қиз экан, эпчилгина. Ўғлиз билан шундоқ узукка кўз қўйгандек ярашиб туришибди. Ўғлиззи кўнгли шу қизда экан-да, нима ҳам қилардик, деяверганимдан кейин ойим ҳам қабул қилдилар.
Бир чиройлигина яшаб юришди. Қизнинг ота-онаси қизининг укам билан муносабати ва ҳомиладорлигидан бехабар эканлар. Укам уни жуда рашк қилар, иккиси тез-тез уришиб қолишарди. Ҳар доим, укам ёмон, сен яхши деб яраштириб қўярдим. Секин-секин келиннинг қилиқлари чиқа бошлади. Бизни менсимас, мени укамга қайраб, уриштиришга ҳаракат қиларди.
Бу саъйи ҳаракатлари натижасида укам ҳам менга совуқ муносабатда бўла бўла бошлади. Мениям ой-куним етиб қолганди. Буни қарангки, келиним билан бир кунда фарзандлик бўлдик. Менга уч кунда жавоб беришди, келинимиз эса йигирма олти кун касалхонада қолиб кетди. Боласи сариқ уасали билан туғилганмиш.
Боласи икки ойлик пайтида келиннинг опаси турмушга чиқадиган бўлди ва Хоразмга бориб келиши керак бўлиб қолди. Унинг боласи борлигини уйидагилари билишмайди.
МЕҲРИБОННИНГ ДАРДЛАРИ ҚИССА. 5--қисм.
ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Ваҳобжон қанчалик мен томон бўлмасин, ойиси, мени тупроққа қоришда давом этди. Сабаб, мени билган бир киши, мен ҳақимда уларга маълумот берганмиш. "У аёлнинг ўйнаши кўп. Ўғлиззи мол қилиб юрибди. Аввал ҳам турмушга чиқиб, икки икки бола билан ажрашган. Эри ўйнашлари билан ушлаб, ҳайдаган экан.
-Бунақа гапларни гапирманг ойижон, сизга ярашмайди. Мен Меҳрибонни яхши билмасам, унга уйланмасдим.
-Бу боласиниям кимлардан олиб, сеники деб бўйнингга осилиб олган..
-Ойи, гуноҳга қоласиз. У менинг болам, Меҳрибонни мен жуда яхши биламан!
-Расулжон ҳам уни яхши таниркан.
Аммо менинг Расулжон деган танишим йўқ эди. Одамларгаям ҳайронсан, кўрмаган-билмаган инсонлари ҳақида бунақа бўҳтон қилишдан қўрқишмасмикин.
-Расул ким бўпти, билмай менинг ишимга аралашмасин. Менам ёш бола эмасман
Ваҳобжон ойисига тушунтиришга қанчалик уринмасин, фойдаси бўлмади. Хотин ўз билганидан қолмади."Мени десанг, шу хотиннинг баҳридан ўтасан. Ё мен, ёки шу хотин!"деб туриб олди.
Она-ўғилнинг тортишувида мен ўзимни гуноҳкор ҳис қилардим. Шу сабабли болани қўлимга олиб,
-Мени кечиринглар,-деб уйдан чиқиб кетдим. Эрим ҳайҳайлаганча қолаверди. Ишхонамда укам қолганди. У ерга бормасдан, мени шунчалик қоралаган "яқин танишим" Расулникига йўл олдим.
Уйида экан. Кўзлари хитойликларникига ўхшаган, истарасиз бир одам экан. Саломлашгач, ундан сўрадим,
-Қани менинг бузуқлигимни исботлаб беринглар. Қачон, ким билан, қайвазиятда кўргансизлар, менам эшитайчи? Ким билан ўйнашиб юрган эканман?!-дедим. Эри буёқда қолиб, хотини гап бошлади.
-Сизни таниган-билганлар айтишди.
-Ким экан ўша, мени таниган одам? Мен шу пайтгача биров билан на дўст, на дугона бўлдим. Ўнг кўзинг чап кўзингни ўйишдан тоймайди, менинг Аллоҳдан бошқа дўстим йўқ!-дедим.
Айтишича, Мунира исмли қиз эмиш. Аввалги эримнинг, мени ҳайдаб, уйланган аёли-Фарида опанинг жияни экан. Эрим ёнимга ялиниб кнлган пайти, у Азизни ташлаб кетиб бўлган экан. Аммо эримдан айрилишгач ҳам, менга душманчилмк қилишни тўхтатмабди.
-Сўраб-суриштиришса, Ваҳобжон бўлиб чиқибди
-Дунёнинг торлигини қаранглар,-дедим, келиб-келиб, ўшанинг гапи учун менинг турмушимни буздингларми? Мен энди қаёққа бораман, қайнонам уйдан ҳайдади,-дедим.
-Эрим йўлга кетяпти, ўн беш кунда келади, бизнинг уйимизда тураверинг,-деди хотини.
Борадиган жойим йўқ, уларникида қолдим.
-Биз сизни бунақа вазмин, оғиртабиатли деб ўйламагандик, бизга енгилтак аёл дейишувди, узр, биздан ўтди,- деб хотини кечирим сўради.
Эрим бизни роса излабди. Улардан хафа эдим. Агар ўша пайтда ростини айтганларида, турмушга ҳам чиқмасдим, болаларим ҳам ёнимда бўларди. Бировнинг уйида, бир кун ўтирасиз, икки кун ўтирасиз-доимий яшай олмайсизку. Шунинг учун дўконга бордим. Бу пайтларда ўрнимда укам ишлаб турарди
Укам дўконда эди. Мендан хавотирланиб ўтирган экан, кўриб хурсанд бўлиб қолди. Кечқурун эрим келдилар. Бизни кўриб, юзимга шапалоқ тортиб юбордилар. Хабар бермаганим учун,хавотирга қўйганим учун. Кўзимдаги ёшни кўриб,
-Мени шунчалик ёмон кўрасизми,-дедилар.-телефон ҳам қилмадиз. Қўлимдан боласини олиб, бағрига босиб, эркаларди. Қизим ҳам дадасини соғингани учун, елкасидан бошини кўтармасди.
Иккимиз ҳам, буёғига нима қилишимизни ўйладик.
-Ҳозирча, дўконда яшаб турамиз, онамнинг ҳовури босилгач,,яна гаплашамиз,-дедилар эрим. Бир ҳафта шундай яшадик. Бир ҳафтадан кейин қайнонам дўконга,келдилар. Анча ҳовуридан тушган, аммо барибир, шарти бизга ёқмади.
-Майли, иккалангнинг яшашларингга розиман, аммо аввалги болаларингни уйимга олиб бормайсан,-дедилар.
Табиийки, қайнонамнинг шартлари энг аввало менга, кейин эримга ёқмади.
-Сиз ҳам онасизку, ойижон. Тушунинг ахир. У болаларни ўз болам деб қабул қилганман. Онани боласидан ажратманг,-дедилар. Аммо қайнонамнинг феъллари ўжар экан, кўнмадилар.
Мен уларни тўғри тушунардим. Маҳалла кўйнинг гапи ёмон. Чимилдиқ кўрсин ўғлим дердилар, орзу-ҳаваслари бордир.
-Болаларингни олиб бормасанг яшайсан, бўлмаса, ўғлимнм уйлантираман,-дедилар. Бу гапларидан кейин чидолмадим. Эримга ҳам қарамай,
-Мен ҳеч қачон болаларимдан воз кечмайман,-дедим.
-Жуда яхши экан,-деб қайнонам жаҳл билан
Ёши 35 дан ўтганлар учун тавсиялар:
1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
а гилдиракларига махкам боглаб куйишар эди.Ха деганда манзилга етай дейишмас эди.Киоксар чидай олмай колди.Кундизлари йул юраётганда илгарилаб кетиб ортга карамасликка интилар эди.Кечаси яна уша ахвол.Ичи ёнар эди.Маликани олдига киришдан узини зурга тийиб турар эди.Шу холатда уттиз туккиз кун йул юришди.Манзилга етишга бир кун колган эди.Кечаси дам олишиб кундизи яна йулга тушишди.Шахарга киришдан олдин маликани яна бир бор текшириб курмокчи булиб унинг хузурига кирди ва кузгуни олиб унинг нафас йулларига тутди.Кизнинг нафасидан кузгу коп- кора булиб кетди."Нега."Нега ахир" дерди Киоксар." Бундай булиши мумкин эмас"дерди нукул.Киоксар маликага каради.Шунда малика ерга караганча
- Нега мени ва узингизни бунчалар кийнадингиз деди.
Малика хам уша лахзада Киоксарни севиб улгирган эди.Киоксар чидай олмади.Дустига берган вадасини бажара олмагани учун кузгуни ерга уриб синдириб узини тепаликдан ташлаб халок килди.
Гайратбек Хабибулло угли.
@IBRATLI_SOZLAR
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Islomiy kinolar va seriallar olami🥹🫀
Ҳикоялар
ЭТИКСИЗ ҚОЛГАН АКАМ.
(ҳикоя)
Эсимни танибманки, отажонимнинг тиззасидан тушмасдан овқатланардим. Гоҳида онам мени койиб қўярди. Шунда отам
:— Анорой, мени онашимни урушма.
Бу ҳали шундай бир қиз бўлсинки, биз фахрланиб юрайлик, — дерди
.Афсуски отажонимизга камолимизни кўриш насиб этмади.
Тўрт ярим ёшимда меҳрибонимдан айрилиб қолдим.
Энди талпиниб қучадиган, мени кўтариб боғ кезадиган падарим йўқ. Гоҳида отажонимни соғинганимда онамга хархаша қилсам, Пирмамат акам мени даст кўтариб оларди.
Мен бўлса қочишга ҳаракат қилардим.
Пирмамат акам менинг кўнглимга қарайман деб, доим ишдан қайтаётганида ширинликлар, ўйинчоқлар кўтариб келарди.
Мен эса уларни улоқтирардим.
Эсимда, қиш яқинлашган пайт эди.
Акам ҳаммамизга пойафзал олиб келиш учун оёғимизни ип билан ўлчаётганди.
— Мен ҳам дўконга бораман, — деб туриб олдим.
— Ўзим кийиб оламан.
Отам шундай қиларди.
Акам онамга ялт этиб қаради.
Онам “олиб бор” дегандек имо-ишора қилди.
Шундай қилиб, акамга ўз “ҳукм”имни ўтказдим.
У фақатгина мени дўконга олиб борди.
Ўзим чиройли бир этикни танлаб, кийиб кўрдим.
Аммо унинг нархи қиммат экан.
Шунда акам менга бошқа бир этикни кўрсатиб, уни оёғимдан ечишимни талаб қилди. Мен бўлсам акамнинг ҳолатини тушунмасдан ҳар доимги хархашамни бошладим.
Хуллас, ноилож қолган акам мен учун ўша қиммат этикни харид қилди. Кейин эса бошқаларга ҳам сотиб олди.
Уйга янги этикда хурсанд бўлганимча кириб бордим.
Уйдагиларга уни роса мақтадим.
Бироқ мени деб ўша йили акамнинг ўзи этиксиз қолди.
Қишни туфлида ўтказди.
Шунда ҳам бир оғиз гина қилмади.
Пирмамат акам оилада тўнғич фарзанд бўлганлиги учун рўзғордаги барча ташвишларни онам билан бараварига ўз бўйнига олганди. Оиламизга керакли бўлган ҳамма нарсаларни онам билан маслаҳатлашиб сотиб оларди.
Биз улғайдик.
Энди қизларни узатиш ҳам акам ва онамнинг гарданида эди.
Акам бизларни ҳеч кимдан кам қилмай турмушга узатди.
Укаларини уйлантирди.
Бугун тўрт қиз ҳам оилали, фарзандлимиз.
Энди ўзимнинг болаликдаги тантиқликларимни фарзандларимда кўрсам, жаҳлим чиқади. Шунда пайтда кўз олдимга акам келади.
Уларнинг сабр-тоқатига қойил қолмасдан иложим йўқ.
Акамнинг ҳам тўртта фарзанди бор.
Бири-биридан ақлли, босиқ, сабр-бардошли.
Отасига ўхшаган.
Бир куни синглим Нозигулникига бордим.
Тўнғич қизи Ситора аясининг бўянадиган пардоз қўтичасини маҳкам қучиб олибди.
— Қизим, сен ҳали кичкинасан. Катта бўлганингда ўзим сенга бунданам чиройлисини олиб бераман. Буни эса ҳозироқ жойига қўй, — деса ҳам қўлидагиларини бермасди.
Она-болани бироз кузатиб турдим.
— Қанақа тушунмайдиган бола бўлдинг!
Қўлингдагини қўй жойига!
Ҳей, қиз бўлмай кет!
Кимга ўхшагансан, билмадим, — деди-да, Нозигул қизининг қўлидагиларни мажбурлаб олиб қўйди.Ситора йиғлаганича аразлаб ҳовлига чиқиб кетди.Мен кулиб юбордим
.— Нозигул, сен болангдан хафа бўлма!
Ўзинг ҳам кичкиналигингда худди шундай эдинг, — дедим кулгидан ўзимни зўрға тўхтатиб.
— Эсингдами, Инобат опамнинг бўянадиган нарсаларини олволиб, “Бермайман. Бу энди меники!” деб туриб олгандинг.
Опам иккаламиз зўрға қўлингдан тортиб олганмиз.
Қизинг ҳам худди болалигингни эслатди. Ўзинг бўлибди.
Шу куни опа-сингил гапдан-гап чиқиб, акамга бемаъни хархашалар қилиб, қанчалар озор берганимизни эсладик...
Ҳа, энди-энди акалар ҳам ота ўрнини босишини тушуниб етдик.
Тўйлар қилсак, албатта, акамизга биттадан тўн кийгизишни ният қилдик.
Синглимникидан қайтдим.
Уйга бориб, оиламиз учун тутган альбомимни варақладим
.Мана, альбомдаги менинг қайсарлигимни эслатувчи ҳар хил суратлар. Яхшиямки, шу бор экан. Бўлмаса болалигимни яхшироқ эслай олмасмидим. Айниқса, акамга берган озорларимни.
Отажонимдан айрилиб қолганимдан сўнг онажонимнинг этагини тутиб юрардим. Онам қаерга борса, мени ҳам ўша ёққа судрарди.
Чунки олиб бормаганларига қўймасдим.
Онам бирор жойга боришини, уст-бошларини кўчалик кийим-бошга алмаштирганидан сезардим.
📝Ғузордаги қасоскор илон
Шу пайтгача икки марта жуда қаттиқ қўрққанман. Бунга қизиққонлигим сабаб бўлган. Биринчи марта кечқурун ғалати эшак мени чўчитган.
Кунларнинг бирида ярим кечаси уйга қайтаётганимда жарлик ёнида турганча сув ичаётган эшакка кўзим тушди. Аввал кўзларимга ишонмадим, чунки эшакнинг олдинги ва орқадаги биттадан оёғи ҳавода муаллақ турарди. Аниқроғи, эшак сувга кириб туриши керак бўлган оёқларини кўтариб олганди. Аввал эшакка яқинроқ бормоқчи бўлдим, лекин қўрқиб, уйга кета бошладим. Аммо қизиққонлигим устун келди. Ортимга қайтиб, эшакни аниқроқ кўришга қарор қилдим. Лекин жарлик ёнига келганимда эшакдан асар ҳам йўқ эди. «Балки, бирор ёққа кетгандир», дея ён-атрофга алангладим. Бироқ ғаройиб эшак ҳеч қаерда кўринмасди. Шунда хаёлимга «қоронғида ажиналар юради», деган гаплар тушди-ю, қўрққанимдан уйга югурдим.
Иккинчи сафарги кўнгилсизликка эса ўзим сабабчи бўлдим. Уйимиз ёнида дарахтзор бўларди. Кичкина ўрмон деб атаса ҳам бўларди уни. Баҳорда ҳамма ёқ гулларга тўлиб кетар, ён-атроф ажиб тароват касб этарди. Аммо бу ҳолатнинг бир ёмон томони ҳам бор эди, яъни дарахтзорлар, одатда, илонлардан холи бўлмасди. Ўзим илонлардан унча қўрқмасдим, чунки бувим ёшлигимдан «Илонлар ювош бўлади, уларга тегмасанг, улар ҳам сенга зарар етказмайди», деб уқтирарди. Шунинг учун ҳам хаёлимда «Илонлар безарар» деган тасаввур муҳр-ланиб қолганди. Лекин қизиқишим устунлик қилди-ю, илонларнинг ашаддий душманига айланиб қолдим.
Одатдагидек ўқишдан қайтиб, ҳовлида ўйнаб ўтиргандим, ҳовлимизнинг билан жарлик туташган жойида бир кичикроқ илон ўрмалаб юрганига кўзим тушди. Индамай, ўйинимни давом эттиравердим. Аммо қувлигим тутди. Илонни ушлаб кўрмоқчи бўлдим. Қизиқишим шунчалик устун келдики, «Илон чақиб олиши мумкин», деб ўйлаб ҳам кўрмадим. Бостирмадан узунроқ чўп олдим-да, илонни илиб олиш учун унга секин яқинлаша бошладим. Илон эса мени дарров сезди. Судралганча узоқлаша бошлади. Кичикроқ эканлигини кўр-ганимдан кейин кўнглимдаги қўрқув ҳам босилди. Ўрнини қизиққонлик эгаллади.
— Ҳозир сени тутиб, таъзирингни бераман, — дея илоннинг ортидан қувлашга тушдим.
У эса ўт-ўланлар орасида кўринмай кетди. Жаҳлим чиқди. Бир-икки марта илон кетган тарафга қараб таваккал тош отиб кўрдим. Илонга тегмади, шекилли. Шундан кейин уйга қайтдим.
Илон билан боғлиқ бўлган нохушлик пешонамга ёзилган бўлса керак. Акс ҳолда, худди ўша илон яна ҳовлимизга қайтиб келмаган бўларди. Афтидан, у ниманидир изларди. Ўзи илонлар нимани қидириши мумкин, бу ҳақда тасаввурга ҳам эга эмасман. Хуллас, эртаси куни тушга яқин яна ўша илонни кўрдим. Бу сафар уни қўлга туширишга қатъий аҳд қилгандим. Кечагидан ҳам каттароқ чўпни олиб, илонга сездирмай яқинлаша бошладим. Би-роқ бу сафар ҳам у мени сезиб қолди. Фақат бу пайтда унга анчагина яқинлашиб олгандим. Илон қоча бошлаганида эса четроқда турган тошни олдим-да, бошини мўлжаллаб отдим. Бу гал адашмадим. Тош илоннинг нақ бошига тегди. Ке-йин думини мўлжалладим. Чунки илоннинг жони думида бўлади, деган гапларни эшитгандим. Бироздан кейин илоннинг жони узилди. Уни чўпимга кўтариб олдим-да, қаҳрамонлик қилган одамдек ғўддайиб айлантириб юрдим. Буни кўрган бувим эса:
— Илонни ўлдирдингми? — деди мени койиб. — Сенга айтгандим-ку унга озор берма деб. Бу ишингнинг охири бахайр бўлмайди, болам!
— Э, буви, яна бошладингизми? Бу оддий илон бўлса. Нима, у учун бошқа илонлар ўч олишадими?!
— Эҳ, болам, болам, — бошини сарак-сарак қилди бувим. — Ҳеч ақлинг кирмади-кирмади-да. Бор, ошхонадаги қопдан озроқ ун олиб чиқ.
— Унни нима қиласиз, буви? — дедим ҳайратимни яширмай.
— Илон келган йўлга сепсак, бу йўлга бошқа илон яқинлашмайди, болам.
— Шу ирим-сиримларга ишонасизми?
— Нима, сенингча иримлар ўйлаб топиладими? Кўп гапирма-да, айтганимни қил.
Бувим мен олиб чиққан унни жарлик ёни билан ҳовлимиз четига сепиб чиқди. Сўнг:
— Ишқилиб, охири бахайр бўлсин-да, — деди.
Мен эса бувимнинг беҳудага хавотир олаётганидан ажабланардим.
— Бўлди-да энди, буви, — дедим бувим яна «охири бахайр бўлсин», деганидан кейин. — Ҳеч нарса қилмайди. Бор-йўғи битта илон-ку!
— Бу сен учун илон, лекин онаси учун
Aytmoqchi boʻlgan soʻzlaringga eʼtiborli boʻl. Bitta soʻz bilan vayron qilgan qalbni minglab soʻzlar bilan ham tuzata olmaysan..!
- Rumiy
@ibratli_sozlar
📝КЕЛИНИМНИНГ ҚАРҒИШИ УРДИ
Ёшим олтмишга қараб кетяпти, аммо ҳамон бахт нималигини билмай ўтяпман. Ҳа, икки фарзандим бор, уларни уйли-жойли қилдим, мендан бахтли одам борми, дейман танишларимга кулиб. Аслида, бахтсизлигимнинг асл сабаби ҳам фарзандларим билан боғлиқ.
Жуда кеч — 33 ёшимда турмушга чиқдим. Менга уйланган одамга иккинчи хотин бўлдим. У илгари ҳам уйланган, бола-чақали эди. Аммо мен турмушга чиқишим керак бўлгани учун ҳам уни севмасамда турмушга чиқдим. «Бир-иккита бола туғиб олсам бўлди, кейин ажрашаман», деган ўйда эдим. Нимани ният қилсанг, ўшанга эришасан, дейишади. Бир қиз, бир ўғилли бўлгач, ажрашаманга тушдим. Ўшанда ўғлим олти ойлик эди. Ажрашиш истагим шу қадар кучли эдики, на ота-онамнинг ўгитлари, на эримнинг таваллолари мени бу йўлдан қайтара олди. «Иккита болани ўйнаб-ўйнаб катта қилиб оламан» дедим. Ҳа, уларни «ўйнаб-ўйнаб» катта қилибман-у, тарбиясига эътибор бера олмабман. Болаларимни энагага топшириб, ўзим туну кун ишда бўлардим. Топиш-тутишим бир эркакникидан кўп эди, шунинг учун ҳам ўрнимни ҳеч кимга бўшатиб бергим келмасди. Болаларга пул топиб берса бўлди, деган ғўр хаёлда юрган эканман. Бу нотўғрилигини, уларга тарбия кераклигини англаганимда кеч, жуда кеч эди. Ҳали ўн олтига ҳам тўлмаган ўғлим аллақачон гиёҳвандларга қўшилиб кетган экан. Уни бу йўлдан қайтариш учун нималар қилмадим, аммо бари бефойда бўлди. У ҳар куни мендан катта-катта пул сўрар, бермасам мени урарди. Ҳатто бир марта темир билан уриб, қўлимни синдирди. Аммо буни кимга айта оламан? Сўраганларга «йиқилиб тушдим» деб баҳона қилдим. Қўйнимдаги илонни ўзим туққанман, ахир!
Ана шу бебош ўғлим «уйланаман»га тушиб қолди. Ҳали ёшсан, ўқишинг керак, бирор ишнинг бошини тутишинг керак, десам ҳам кўнмади. Яхши кўрган қизини сўраб совчилар келаётган эмиш. Истар-истамай қизникига совчиликка бордим. Қизнинг онаси унчалик хушламай қаршилади. Қизига совчиликка келганимни айтганимда очиқчасига «Ўғлингизни гиёҳванд деб эшитганман, унга берадиган қизим йўқ. На ўқийдиган, на ишлайдиган йигит қандай қилиб оила қура олади?» деди. Бу гаплар ҳақиқат эканини билсам ҳам ғурурим топталгани алам қилди. Олдин «бир марта бораман, беришмаса, қайтиб бормайман» деган одам нафсониятим кучлилик қилиб, «олсанг ҳам ўша қизни оласан, олмасанг ҳам» дедим. Бу гап ўғлимга ҳам маъқул келди. Қизнинг ҳам ўғлимда кўнгли бор эди. Бундай фойдаланиб қолиш керак, дедим. Шундай қилиш керакки, қизнинг онаси айтган гаплари учун бир умр пушаймон есин, деб ўйладим. Қайта-қайта совчиликка боравердим. Охири қизни кўндириб, ўғлим уни олиб қочиб кетди. Буни унга ўзим ўргатдим. Энди боши эгилган ота-онанинг қизини ўғлимга беришдан бошқа иложи йўқ эди. Тўй куни бир чеккада мунғайиб ўтирган қуда аёлни кўриб, ич-ичимдан хурсанд бўлганимни кўрсангиз эди!
Келиним чаққонгина эди, қизим қилмаган ишларни қилиб, овқатларни пишириб, ишдан қайтишимга ҳамма ёқни саранжомлаб ўтирарди. Аммо мен уни ёқтирмасдим. Онасининг айтган гаплари учун ҳам уни кечиролмасдим. «Ҳали шошмай тур, онанг ялиниб келиб, кечирим сўрамаса, Зулайҳо отимни бошқа қўяман» дердим. Тўй ўтганига ўн кун бўлмай ўғлим эски одатини яна бошлади. Гиёҳванд модда чекиб келган куни секингина келинни ёмонладим. Ўша куни кечаси билан ўғлим келинни калтаклади. Ишонасизми-йўқми, ич-ичимдан қувондим. Ана шундай қилиб ҳар куни хотинини урадиган одат чиқарди. Қудам қизи норози қилиб эрга теккани учун «уйингга қадам босмайман» деган экан. Сўраб-суриштирадиган одами йўқ, деб уни кунда калтаклатар, бундан ҳузурланардим.
Келиним ҳомиладор бўлди. Невара кўришини эшитса, одамлар қанчалар хурсанд бўлишади. Мен эса ғазабландим. Мақсадим келиним ва ўғлимни ажратиб юбориш, аммо ўшангача уни азоблаш эди. Келинни умуман уйдан чиқартирмай қўйдим. Устидан қулф-калит осиб, ишга кетар, чиқмадимикан деб пойлардим. Ҳомила катталашган сайин менинг дардим ҳам катталаша борарди. Агар бу бола туғилса, ўғлим келинга ипсиз боғланиб қолишидан қўрқардим. Уни келинга қарши қайрайвердим. Калтаклаётганида «юз-кўзига урсанг кўкариб қолади, қорнига теп, ҳеч нарса билинмайди» деб ўргатдим. Ўғлим кайфда эмасми, айтганимни қилар
ТИЛНИ ТИЙИШ ҲАҚИДА ВАЪЗ
Аллоҳ таоло каломи мажидида марҳамат қилади:
﴿ مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ ﴾
яъни: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Инсон нимани гапирса, талаффуз қилса, елкасидаги икки фаришта, албатта, унинг айтганларини ёзиб боради. Яхши гапларига савоб, ёмон гапларига гуноҳ битади.
Уқба ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳа алайҳи ва салламдан нажот нимадалигини сўраганида, у зот алайҳиссалом: “тилингни тий”, деганлар.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳм яхшилик нима деб сўраганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом тилда, деганлар.
Офият ўн нарсада, унинг тўққизтаси сукут сақлашдадир. Ўнинчиси эса эси паст, аҳмоқлар билан ўтирмасликдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «“Ишнинг асоси Ислом, тиргаги намоз, чўққиси жанг қилишдир”. Сўнгра дедилар: “Сизларга буларнинг энг улуғи ҳақида хабар берайинми?” (Муоз ибн Жабал): “Ҳа, ё Набийюллоҳ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб: “Мана буни тий”, дедилар. Мен: “Биз айтганларимиздан ҳам тутиламизми?” дедим. У зот: “Онанг сени йўқотиб қўйсин, эй Муоз. Инсонлар юзлари ёки бурунлари билан қилган амаллари туфайли жаҳаннамга қуйилмайдими?!” дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўн икки йил оғизларига тош солиб юрганлар. Фақат намоз, овқатланиш ва уйқу пайти чиқариб қўйганлар. Сукути тафаккур, сўзи зикр, назари ибрат бўлган кишига жаннат бўлсин.
Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам чўлда кетаётиб, тоғ устида дунёдан узилган бир роҳибни кўрди. Уни: “Эй роҳиб”, деб чақирди. У индамади. “Эй фалончи”, деган эди у жавоб қайтарди. Иброҳим ибн Адҳам: “Нега роҳиб деб чақирганимда жавоб бермадинг?” деди. Ҳалиги киши: “Роҳиб дунёдан юз ўгирган, охиратда Аллоҳнинг мукофоти истайдиган кишидир. Мен ундай эмасман”, деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Ейиш-ичишинг нимадан бўляпти? – деди. Ҳалиги киши:
– Аллоҳдан сўра, мен билмайман, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– У ерда нима қиляпсан? – деди. У:
– Менинг бир итим бор, инсонларни қопади, уни асраш учун бу ерга олиб чиқдим, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Қайси кучук? – деди. Ҳалиги киши тилига ишора қилиб:
– Бу итимни асрамасам, дўзахда куяман, агар асрасам, нажот топаман.
Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Ҳар бир нарсанинг далили бордир. Тафаккурнинг далили сукутдир. Ҳар бир нарсанинг манбаи бордир. Ақлнинг манбаи тавозедир. Буйруқларни билмасдан гуноҳга қўл уришинг жоҳиллигингга кифоя. Инсонларни ёмонликдан қайтаришинг ақллилигингга кифоя”.
Айтиладики, ёлғоннинг олти аломати бор: 1) назарни беҳуда ва хато нарсаларга қаратиш; 2) ғийбат ва беҳуда сўзни кўп гапириш; 3) қаерда бўлса-да ёмонликка буюриш; 4) яхшиликдан қайтариш; 5) бойлар билан уларнинг молидан тама қилган ҳолда ўтириш; 6) тилини тиймаслик, сукут сақламаслик.
Тилинг – шеринг, уни ташлаб қўйсанг, сени ўлдиради.
Эй мусулмонлар, тилингизни ғийбатдан, чақимчиликдан, бўҳтондан, ёлғондан, ёлғон гувоҳлик беришдан, мусулмонга озор беришдан, сўкишдан, ёмон сўзлардан тийинг!
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
Бир воиз бор эди, минбарга чиқдими қароқчиларни дуо қилишни бошлар, қўлларини кўтариб: "Ё Раббий! Ёмонларга, фасодчиларга, исёнкорларга марҳамат қил! Яхши кишиларни калака қилувчиларнинг барчасига, барча кофир кўнгиллиларга шафқат, черковдагиларга марҳамат қил! " - дер эди. Яхшиларни асло дуо қилмас, ёмонлардан бошқани дуо қилай демасди. Унга: "Ҳеч қаерда бундай одат кўрмадик, йўлдан озганларни дуо қилиш мурувват эмас" , - дедилар. У шундай жавоб қайтарди: "Мен улардан яхшилик кўрдим, шунинг учун уларни дуо қилишга одатландим! Менга шундай кўп ёмонликлар қилдилар, жабру зулм ўтказдиларки, натижада мени ёмонликдан халос қилдилар, эзгуликка етказдилар. Қачон дунёга юз тутсам, бойисам , улардан азият кўрдим, машаққат чекдим, калтак едим. Шунинг учун яхшилик томонга қочдим, ўша бўрилар мени тўғри йўлга солдилар. Яхши бўлишимга сабабчи бўлдилар. Эй эсли-ҳушли одам, шунинг учун уларни дуо қилиш менинг қарзимдир!".
Мавлоно Румий
"Қалб кўзингни оч" китобидан
@ibratli_sozlar
🥲Эрим мен билан кам суҳбатлашади, Эътиборсиз, мехр кўрсатмайди.Ўзидан билиб пул бермайди.Совғалар қилиб, айлантирмайди.
Дугонам эридан олган совғаларини саёҳатларга бирга чиқишганларини айтиб беради жуда ҳавас қиламан😍
😔Эримга инсоф кирар деб ўтирсам,Ўша дугонам бир канални тавсия қилиб қолди номи @Betakror_Ayoll канали экан .Бу каналда эр хотин муносабатини яхшилаш учун бепул билимлар бериб бориларкан 🤩 Мана бир ойдирки хар куни кузатаман кундан - кунга эримнинг қироличасига айланиб бораяпман.👩❤️💋👨 Кўнглимга қарайди совғалар олиб келади💍👗👠👜
Сизларга ҳам ушбу каналга қўшилиб олишни самимий тавсия қиламан.
👇🏻👇🏻👇🏻
❤️@Betakror_Ayoll❤️
❤️@Betakror_Ayoll❤️
«Ҳамма ерда такрор ва такрор "мебелни эркак қилиши керак, гиламни эркак қилиши керак, эркак - эркак бўлиши керак", деб қайтаравериб, қайтаравериб натижага эришдик. Йигитлар Уй оляпти, ремонт қиляпти, парда, гилам, мебель, жиҳозлар билан тўлдиргунига қадар ёши ўттизга етяпти...
Бир ёмон иллатдан қутулиб, ундан баттар бошқа иллатга йўлиқдик. Биз орзу-ҳавасларимизни қайчилаш, жиловлаш ўрнига, дабдабани бир тарафдан, иккинчи тарафга юкладик. Уй-жой қиммат, иш йўқ, ижтимоий оғир ҳолатда яшайдиган, асосий халқи Россияда тирикчилик қиладиган одамлар учун жуда катта маблағ талаб қиладиган сарф-харажатни куёвга юкладик. Бечора куёвлар уй олиш учун беш йил, ремонти учун икки йил ишлар эди. Энди қўшимча яна беш йил ишлаяпти қандайдир латта-путта ва мебеллар учун.
Кўп танишларим, жиянларим уйланмай юрибди. "Ҳа?", деса "уй-жой қилишим керак, ичини ўзим тўлдиришим керак", деб. Уй-жойи бори ичини тўлдириш ғамида. "Келинни диванида ётмайман", деб йиллаб ишлаяпти. Умри ўтиб кетяпти. Кўп йигитлар ўттизга яқинлашиб уйланяпти. Ўзини тутиб, пул топиб, орзуларни рўёбга чиқаргунига қадар, бошқа ердан иккита болалик бўляпти. Охирги бир йилда саноқсиз одамлардан эшитяпман "куёвни бошқа хотини бор экан. Уйланиб олган экан. Боласи ҳам бор экан", деб қизларини ажратиб юбораётган ота-оналарни. Нима деб ўйлаган эдинглар? Ўттизга кириб, қизларга қарамай юради дебми?
Ҳадисга мувофиқ уйлантириш ва эрга беришга шошилиш ўрнига, йилдан йилга узайтириб боряпмиз. Натижада фаҳш авжига чиқяпти. Оилалар бузиляпти. Ҳозир замон ўзгарган. Инстаграм, тик-ток ва яна кўплаб тармоқларда аёлларни кўриб, уйланиш ҳам шарт эмас.
Бир киши мақтаняпти "Ҳамма совчи бўлиб келаётганлар, паспортни ўзини оламиз, ҳамма нарса тайёр", деяпти деб. Бир ҳисобда хурсандман. Одамлар тушуниб қолди қиз тараф мажбур эмаслигини. Лекин янги ремонт қилинган уй, парда, гилам ва мебеллар ҳам шарт эмаслигини тушунинглар энди. Борлар учун муаммо эмас. Аммо ҳеч нарсаси тайёр бўлмаган, ҳалол йигитга ҳам эрга берса бўлаверади. Бахтли яшаш учун парда, гилам ва мебеллар шарт эмас.
Ҳамма нарса тайёр деб эшик қоқаётган бечора куёвларни аксарини отни калласидай қарзи ёки тўйни ўтказибоқ Россияга кетиш учун билети ёнида. Ёш келинлар парда, гиламлик уйда ястаниб, ёстиқ қучоқлаб ухлаганида, куёвлар мардикорчиликка кетади. Янги келин кечалари ёлғиз ётади. Ёлғизликдан келиб чиқаётган машмашаларни эса санамай қўя қолай. Зотан, сиз ҳам кунда, кун ора эшитиб турибсиз ушланган келинларни, қочиб кетган келинларни, телефонда гаплашган ёш келинчакларни.
Дунё матоҳларини деб Россияда ўн йиллаб ишлаб, уйни тўлдириб уйланиш шарт эмас. Борига уйланаверинглар. Куни кеча бир она билан гаплашдим. Ўғли саккиз йилдан бери Россияда ишлар экан. Уй олиш учун керакли пулни йиғибди. Совчиликка борса, онаси билан бир домда турадими, деб одамлар қиз бермаётган экан. Энди уйни олиб, ичларини тўлдириб, кейин бемалол юраман совчиликка деди. Ҳайрон қараб қолдим. Ўн йил хотин олиш учун ишлайди. У йигит Россияда зино қилиб қўймаслигига, бирортага уйланиб олмаслигига гарантия йўқ. Жамият қонун деб қўйган урфларни, удумларни қурбонига айланаётган ёш умрларга ачинасан. Сохта обрў, манманлик, одамлар кўриб қўйсинга яшаш жамиятни чиритяпти.
Ўша машҳур гап: "Тўй қиммат бўлган ерда, зино арзон бўлади (кўпаяди)". Европани чиритган нарса зинони ошкор ва очиқ бўлиши, тўйдан кўра "яшаб" кўриш арзон бўлиши. Эркакларни кеч уйланишига сабаб, уйланиш ёшигача бемалол истагани билан, истаган усулда шаҳватни қондириш имкони борлиги. Эркакларни шунга мажбурлаяпсизлар. Яна ҳам ҳозир кўпи Аллоҳдан қўрққани учун "уйланиб" оляпти гарчи уйланишни шартларига тушмаса ҳам. Яқинда ошкора яшашни бошлайди сизларни орзуларинг боп пул топгунига қадар.
Биз тўйни қисқартириш, орзу-ҳавасдан воз кечишни эмас, бир юкни бир тарафдан бошқасига олиб бердик, холос. Муаммо шундайлигича турибди. Авваллари келин тараф қарзга кириб, қизни отаси йиллаб Россияда ишлаб сеп йиғган бўлса, энди куёв тараф шу ишни қиляпти.
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!🤲
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
1. Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.
2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.
3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик каникуллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.
4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.
5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди.
6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.
7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.
8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! «Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!» деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.
(c) Ibn Ibrohim