ЧИМИЛДИҚДАГИ АЖАЛ. 2-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя вақиссалар🔥
Келиб тўхтаган машина ичидан бўй басти келишган, 25 ёшлар атрофидаги бир йигит тушиб келди.
- Салом яхши қиз.
Асила эса хар доимгидек сўзга усталик билан жавоб қайтарди:
- Мени сизга яхши қиз деган инсон, яхши инсон экан. Чунки мен яхши қиз эмасман. Бориб унга рахматимми етказиб қўярсиз. Йўлдан қочинг.
- Балки шундайдир. Сизга хушомад қилиш ниятим йўқ. Шунчаки боя бекатда манабу портфелингизни унутиб қолдирдингиз. Шуни бермоқчи эдим. Мана олинг. Рахмат шарт эмас. Омон бўлинг.
Хақиқатдан хам боя Асила шошганида бекатда портфелини унутиб қўйган эди. У биринчи бор ўз қўполлигидан изза бўлиб қолди.
Уйга келгач, кечги базмга тайёргарлик кўриб, дугонаси Шохида ёқтирган оппоқ атиргуллардан харид қилди ва кечги базм томон йўл олди. Базмга хамма келиб бўлган, Шохида эса фақат Асилани кутарди. Ва нихоят, севимли дугонасининг овозини эшитди. Югурганча юқори қаватдан пастга томон отилди. Ха, хар галгидек Асила, Шохида севган оқ атиргуллар билан турарди.
- Ўзимнинг дугонажоним, Аллох умрингни зиёда қилган бўлсин. Табриклайман.
Худди шу сўзлардан сўнг, икки дугона юқорига кўтарила бошлашди. Шохида гап очди:
- Асила, бугун йигитим хам келади. У менга дўстини хам олиб келишини айтди. Нима дейсан, балки хммммм а?
- Қўйсангчи бунақа гапларингни, қорним ўлгудек очиб кетди, чопдик юқорига ))
Икки дугона хазиломус сўзлардан сўнг базмга келиб қўшилишди. Сал ўтмай, эшик қўнғироғи чалинди. Шохида шошганча хонадан чиқиб кетди. Ха, бу Шохиданинг йигити Сардор эди. Шохида ва Сардор ортидан кириб келган болага кўзи тушдию, Асила ўзини йўқотиб қўйди. У ўша, портфелини келтириб берган басавлат йигит эди. Базм ажойиб давом этар, Асила эса бир чеккада ўз хаёллари билан ўтирарди. У уйига қайтгиси ва иккинчи жиноий иш, 19 ёшли Барнонинг ўлими бўйича изланишлар олиб боришни ўйлаб турган бир паллада, Шохрух унинг хаёлларини учириб юборди.
- Яна бир бор салом. Исмим Шохрух. Балким танишармиз?
- Асила, - деди у жуда хорғин овозда.
- Биламан жуда хижолатдасиз. Буни айтгингиз келмасада кўзларингиздан англадим. Лекин хижолатга хожат йўқ. Мен хам сизни тушинаман.
- Рахмат. Тўғриси мен жуда уятда қолдим. Хатто рахмат айтгани фурсат бермай кетиб қолдингиз.
- Хеч қиси йўқ, Асила қиз. Мацли, мен борай. Қиладиган ишларим жуда кўп. Ўзингизни эхтиёт қилинг.
Шохрух бу сўзлардан сўнг, Сардор билан бирга базмни тарк этди. Шохиданинг дадаси Асилани хам уйига элтиб қўйди.
Анча вақтгача негадур Шохрух Асиланинг хаёлидан кетмади. Балки бунақа холат унга умуман учрамагани учундир, балки шу вақтгача бирор йигитдан изза бўлмагани учундир. Хуллас у яна ноутбуки олдида турар экан, энди Барно бўйича изланиш олиб борди. Мархуманинг отаси бундан 5 йил илгари халок бўлган, унинг яккаю ягона ойиси бор эди. Барно, Бахром Савриевичнинг бўлажак келини бўлиб, халок бўлмаганида 4 кундан сўнг унинг ўғли билан тўйлари бўлиши керак эди.
Асила мархум Барно хақида кўпроқ маълумот тўплай бошлади. Ойисининг турар манзили ва хозирги иш жойи хақидаги маълумотни олгач, у калавани учини топгандек бўлди. Сабаби, мархуманинг ойиси хозирги кунда 4 ёшли Санжаржон йиқилиб халок бўлган боғчада, ошпаз бўлиб ишларди. Энг қизиғи, мархума Барно хам шу боғчада муаллима, яъни боғча опа бўлиб ишлаган. Асила эртага албатта Барнонинг ойиси билан учрашиши керак эканлигини тушунди. Тонг отганда ўқишга бораркан, Бахром Савриевич хақида чуқур ўйга толди. У ўзи ким? Санжаржоннинг ойиси, Зумрад Бахром Савриевичга узоқ қариндош эканлиги ёзиб ўтилган. Лекин хеч қаерда қандай қариндош эканлиги хақида хеч қандай маълумот йўқ. Бу хаёллар Асиланинг бутунлай эс – хушини эгаллаб олган, ва у қай ахволда катта трассадан ўтаётганини билмас эди. Узун сигнал овозидан эс – хушини йиғиб олган қиз, светофорнинг қизил чироғида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганини тушунди.
- Хаёлингиз жойидами ўзи. Сал қолдику уриб юборишимга, қичқирди машина эгаси.
- Кечирасиз, хаёлга толибман.
- Асила, сизми?
Ха, бу Шохрух эди. Яна ўша қоп-қора ойнали, қоп-қора Прадо ичида
- Ассалому алейкум Шохрух ака. Ха, мен. Яна сизни ноқулай ахволга қолдирдим. Кечиринг, шу кунларда хаёлим жойида эмаc
Sabrda gap ko‘p deyishgandi...
Endi ishondim...!
Sabrim mukofoti siz siz Begim
Siz hayolimga kirganingizdan buyon
Taniganimdan keyin qancha-qancha sinovlar bilan kurashdim
Yarim yo‘lda ikkimiz ham ortga chekinmadik
Siz men uchun men siz uchun kurashdik
Insonlarning gapiga quloq solmadik
Urushib qolsak g‘ururni ustun qilmadik
Yaxshi-yomon kunda bir-birimizni tashlab ketmadik.
Allohim sizni o‘zi asrasin
Yaxshi yo‘ldan adashtirmasin
Bizni sevgimizni farzandlarimizni
Farzandlariga ham aytib beraylik
4 МАРТА ШУ ГАПНИ АЙТИБ ХОҲЛАГАН НАРСАНГИЗНИ СЎРАНГ❗️
Дадамни иши юришмаётганди. Кетма-кет омадсизликлар, пулсизлик, оилавий жанжаллар ота-онамни тугатиб бўлганди.
Шу пайт отамни бадавлат дўсти уйимизга келди. Дадамга 2 дона сўзни 4 марта айттирию кетди. Отам бўлса эртаю-кеча шу сўзларни такрорлаб яна биринималарни пичирлаб юрадиган бўлди.
Ўшандан бери отамни пулсиз кўрмадим. Қўша-қўша уйлар, иномарка машиналар олди, сон-саноқсиз эхсонлар қилди. Куни кеча отамдан дўсти нимани ўргатганини сўрадим шунда отам айтди…
Давоми👇
БЎЛГАН ВОҚЕА😱🙈
😭 ЭРИМНИ ИККИНЧИ АЁЛИ БОР ЭКАН... БУНИ КЕЧА БИЛДИМ
Яхши кўриб турмуш қўрдим, қайнона, қайнотам хаммалиги яхши инсонлар мени яхши кўришади.
Бир куни эримни икки хотини борлигини сезиб қолдим фарзанди ҳам бор экан.
Ажрашаман деб ариза бердим , азгинча вақтдан сўнг эрим кечириб сўраб келди булди у билан яшамайман деди ман эримни кечирдим😢
Биз бахтли яшай бошладик, лекин эрим бошқа аёлга яний 3чи хотинга уйланиб олибди, мен уйини топиб бордим не кўз билан кўрсам.... У
ХАЁТИЙ РЕАЛ ВОҚЕА
👇ДАВОМИНИ БУ ЕРДА ЎҚИНГ 😔😢
Фарзандлар беш хил бўлади:
1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.
2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.
3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.
4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.
5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.
Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амийн
👵 Раҳматли бувим айтардилар - кирсовунни кийим ювиш учун эмас касалликларни ювиш учун ишлатиш керак! Ростан ҳам бувим 104 га кириб сочларини толаси ҳам оғримаган)
Бугун билдим бувимда - кирсовунли ретцепт бор экан. 2 ҳафта қўлладим, 15 кг га озиб 20 йилга ёшардим. (Эрим ҳайратда. Энди гул ўрнига кирсовун падарка қиларкан 😅)
Бу ретцептни бувимга ўхшаб қабримга олиб кетмоқчи эмасман. Сизлар билан бўлишаман...
Ретцептни ёзиб олинг: 👇
ЧИМИЛДИҚДАГИ АЖАЛ. 1-қисм.
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Асила бугун тошкен давлат юридик университети, хуқуқшунослик факультетига ўқишга кириш имтихон жавоб варақалари осилган мандат олдида тураркан, ўзини талабалар рўйхатида кўриб жуда севинар, ва у билан бирга келган ойижонисини бағрига босганча ўкириб қувонч ёшларини тўкарди. Ахир бу университетда ўқишни у қанчалар хохларди. Ёшлигидан детектив воқеаларга жуда қизиқар ва келажакда оқилона хуқуқшунос бўлишни орзу қиларди. Лекин минг афсуски Асиланинг бу орзуси кун келиб ўз хаётига нуқта қўйишини у қаёқдан хам биларди...
Демак, хикоямни бошладим!
Асила бошқа қизлардан фарқли ўлароқ, университетнинг энг кўзга кўринган аълочи ўқувчиларидан бирига айланди. Кўринишидан жуда ёввойи табият бўлсада, лекин у аслида жуда мехрибон, хушмуомала ва оқ кўнгил қиз эди. Ўз касбини жуда севганлиги туфайли, фақатгина касби юзасидан кимлар биландир мулоқат қиларди холос. Бошқалар эса уни умуман қизиқтирмас эди. Балки, шунинг учун хам, унга университетда талабалари “ёввойи” дея тахаллус қўйишгандир. Гарчи уни хамма ёввойи деб атасада, унга нисбатдан қалбларида энг тоза ва илиқ туйғу, мухаббат бор эди. Чунки Асила ўз эътиборсизлиги билан хаммани ўзига қаратар эди.
Хуллас ойлар, йиллар шомол тезлигида ўтиб борар, фасллар алмашгани сари Асиланинг ўқиш курслари хам юқорилаб борарди. Мана у тўртинчи курс талабасига хам айланди. Энди у олдингидан хам кўпро ўз касбига киришиб кетди. Курс якунланиб бораркан, олдинда уни диплом иши кутиб турарди. Бу иш бўйича Асила тайёргарликни анча олдиндан бошлаб юборди. У диплом ишини “тасодиф содир бўлган қотилликлар” дея ёпилган қотилликлар варақалари бўйича ёзмоқ ниятида тайёрланди. Бу иш кетидан тиним билмас, кечаю кундуз ноутбук олдидан кетмай изланишлар олиб борарди. Яккая ягона қизларининг жиноят сирлари бўйича бу қадар киришиб кетиши, Асиланинг ота онасини ташвишга сола бошлади. Хатто бу кўчаларга кирмасликни қизларидан илтимос хам қилиб кўришди. Асила эса фақат ўз фикрида қаттиқ туриб олди. Даврон ака ва Нозима опанинг кўз тикиб, барча орзуларини амалга оширувчи инсон , бу Асила эди. Даврон ака 53, Нозима опа эса 50 ёшда. Улар Асилага олти йил деганда Аллох номига қилинган кўплаб хайру эхсонлар эвазига эришганлар. Хамма ота она сингари Асилани яхши бир хонадонга узатиш, ва ширин шакар набираларнинг севимли бува, бувиси бўлишни хохлашар эди. Бу дамда Асилани фикри хаёлини икки иш, яъни икки қотиллик қамраб олган эди. Бир бирига жуда ўхшаш бу қотилликлар, энди асила учун энг мухим ишлардан бирига айланди. Балки Асила шу ерда энг катта хатоликга йўл қўйгандир...
Асилани фикри хаёлини икки иш, яъни икки қотиллик қамраб олган эди. Бир бирига жуда ўхшаш бу қотилликлар, энди асила учун энг мухим ишлардан бирига айланди. Балки Асила шу ерда энг катта хатоликга йўл қўйгандир. Тасодиф дея хисобланган қотилликларнинг биринчиси шундан иборат эди.
4 ёшли Санжаржон ўз боғчаси биносидан қулаб тушган. Яъни учинчи этаждан тасодифан қулаган. Иккинчиси эса, 19 ёшли Барно исмли қиз тасодиф авто халокат туфайли халок бўлган. Асила бу икки ишни ўрганиб чиқар экан, уни таажубга солган уч нарса хаёлларини чулғаб олди. Бу шулардан иборат эди. Икки ишни хам қайта кўриш даъвосини очган Бахром Савриевич! Бу икки халок бўлган инсонлар хам Бахром Савриевичнинг яқинлари эканлиги! Бахром Савриевич энг йирик бизнесменлардан бўлса хам, бу икки иш унинг фойдасига хал бўлмаганлиги!
Асила ўз фантазияси оламига кўмилиб кетган бир паллада, елкасига келиб тушган қўл уни чўчитиб юборди. Бу унинг ойиси Нозима опа эди:
- Болам, ухлай қол, соат хам тунги 3:00 бўлиб қолди. Эрта туролмай қоласан. Ўқишинга кеч қолмагин тағин.
Асила ишга шўнғиб кетганидан, тунги 3:00 бўлиб қолганини хам сезмай қолганди.
- Хўп ойижон, биласизку хар доим ўз вақтида уйғонаман, - дея ойисининг сўзларини мақуллади.
- Биламан қизим, сен хеч қачон ухлаб қолмайсан, ухлаб қолсанг ўқишинга кечикасан. Ўқишинга кеч қолсанг қотиллик – потилликларингни эшита олмай қоласан. Аламини эса келиб мен ва дадангдан оласан, - дея Асиланинг гапини давом эттирди ойиси.
Асила гап нимага олиб борилаётганини дархол пайқаб, даханини олд
МЕҲРИБОННИНГ ДАРДЛАРИ ҚИССА. 6--қисм.
Уйга қайтгач, столимга ўтириб, аччиқ кўк чойни дамлаб, Меҳрибоннинг мактубини қўлимга олдим. Оддий дафтар варағига, шошиб-пишиб ёзилган, баъзи жойлари ўчирилган. Баъзи жойларида сўзларни ўқишнинг имкони ҳам бўлмади. Хуллас мактубини ўқидим. Мактуб ўз жигарларига аталган. Нимага буни менга қолдирган деган фикр миямга ўрнашиб қолди.
Жигарларим, бугун кўзларингизга термулиб ўтирарканман, қачон бир-биримизга меҳрсиз, оқибатсиз бўлишга улгурганимизни ҳеч тушуна олмадим. Қачонлардир, шу қўлларим билан сизга хизмат қилган эдим, оқ ювиб, оқ тараган эдим. Дадам ойимни уриб ҳайдайверганларидан, ярим умрлари бувамникида ўтганди. Биз эса ёлғиз қолардик. Ораларингизда каттаси мен бўлганим учун ҳам, оналик менинг чекимга тушарди. Ёш бўлсам ҳам, сизларга меҳр бериб, кўнглингизни ўкситмасликка ҳаракат қилардим. Бугун мен сизлардан далда, меҳр кутганимда, сизлардан садо чиқмайди, нега? Дадамнинг қилмишлари сабаб, бўлмағур оилага келин бўлиб,,қон йиғлаб уйга уйга қайтсам, сен синглим қиз бола бўлиб туриб, менга тушунмасдинг. Ҳатто ётар жойингни болаларимдан қизғонардинг,. Болаларим "Холажон" деб сенга талпинса, жеркиб берардинг. Кўнглимни оғритадиган гапларингнинг адоғи йўқ эди. Қайтиб келмай ўл, Болларинг ғалва қилишмасин.Унга тегинмасин, бунга тегинмасин. Болаларим учун ичим ачирди, лекин чидадим, қарғамадим. Сен менинг жигарим эдинг ва сенга ёмонлигим йўқ эди. Сен ҳам келин бўлдинг, Бошингга менинг куним тушди. Мен сенинг ёнингда далда бўлдим-ку.
Сен-чи укажоним, ота тарбиясини деярли кўрмадинг. Ойижоним сенга деярли қаттиқ гапирмадилар. Бир қарич бўйим билан сени боғчага олиб борардим, боғчадан олиб келардим. Қандай оғир меҳнат бўлса, ёнингда ёрдамчинг бўлдим, бир томонингда йигитдек турдим. Улғайдинг. Ёмон болаларга қўшилиб, қиморга берилдинг. Қарзга ботдинг. Қанча дашном эшитсам ҳам, сепимдаги матоларни, ҳатто қўлимдаги телефонни сотиб, сенинг қарзингга бердим. Ақлингни йиғмай давом этавердинг. Таниш топиб, сени Русга зўрдан юбордим. Шу сабабли, охири Русга кетишга мажбур қилдинг дея, мени ёмон кўриб юрдинг.
Майли бир кун тушунарсан деб, хафа бўлмадим,жигаримсан.
Энг кичик укам эркатой бўлди. Уни гапга кирмас деб уришаверардим.чунки балиқ овига кетиб қолаверарди-да.. Бирор гап бўлиб қолишидан қўрқардим. Аммо у мендан хафа бўлмасди. Бирон марта бетимга тик қараб гап қайтармади. Аксинча, опа, нима каминг бўлса айт, деб кўнглимни кўтарарди. Бошим осмонга етарди. Онам иккимизни фақат у тушунарди. Қанча камим бўлса, ўзимдан ортмасди. Лекин кўнгил экан.
Мана улғайдингизлар, яхши ҳаёт кечиряпсизлар. Меҳрибон укажоним эса орамизда йўқ.
Сиз иккингизга қараб, бугун уни жуда соғиндим. Менга далда берадиган, кўнглимни кўтарадиган сўзларни соғиндим. Меҳрни соғиндим. Сен синглим, болаларимга меҳр бериш ўрнига, силталайсан. Отаси, онаси йўқ болаларимнинг сенга оғирлиги тушмайди-ку, бувиларига ёрдам беришаётгани учун ҳам улар ойимникида.
Эсингда борми, докторлар улгуролмай, фарзандингга мен доялик қилганим.. Эрингникидан аразлаб келсанг, болангга туни билан қараб чиққанларим. Болаларим бир кун катта бўлишар.Ўшанда ўша бемаҳрликларингизни ўзингизга қайтишидан қўрқмайсанми?
Сен-чи укам, кўчадаги енгилтакнинг нози- ишваларига ошиқ бўлиб, ота-онамдан бекитиқча, фотиҳаларини олмасдан уйландинг. Сизлар болангизни менга ташлаб, кайф-сафо қилиб юрган пайтларингизда, болангизга мен қарадим. Боласини ташлаб ойларча кетган пайтида, мен сенга керак эдим. Яна ўша ойимчанг билан топишиб олибсан. У на ҳурмат қилишни билади, на иззат қилишни. Ўша безбетлигича қолибди. На саломни билади, на яхшиликни.
Сизларнинг олдингизда заррача қадрим қолмаганини сезяпман, ўзимни сизларга бегонадай сезяпман.
Бошим ёстиққа етгач, ўз ҳаётим ҳақида жиддий ўйладим. Қаерда хато қилганим, Аллоҳнинг жаҳлини чиқардимми деб кўп кечирим сўрадим.
Аммо Аллоҳ севган кишисига дард бераркан. Бу дунёда азобини чекиб, нариги дунёга гуноҳсиз бориши учун. Севган кишисига кўп синов бераркан, сабрини синаш, гуноҳларидан фориғ қилиш учун. Менга ўйнаб-кулиб, бахтли яшаш насиб этмади. Болаларимни бахтли қилиш ҳам қўлимдан келмаса керак.
– Ёнимга ялиниб келасан, дегандим-а? Айтганим бўлди! Лекин овора бўлма. Менга эринг эмас, сен кераксан!
– Номард экансан!
– Хоҳласанг… бераман қанча истасанг. Аммо берарни олмоғи ҳам бор. Айтганимга кўнармикинсан?
– Истаганингни сўра!
…Жамила сўралган пулни олиб борди.
Бир ой ўтиб Олим оёққа турди. Ёнида эса жилмайиб турган Жамилани эмас, ҳамширани кўрди. Уйга рухсат теккач, уйидан ҳам тополмади хотинини. Қишлоқдан суриштирди… ўша ерда экан.
– Жамила қочоқ эси кириб қайтиб келибди! Домла ўлакса қилиб урганмиш… – дейишди ярим қишлоқ.
– Ундай эмас, Жамила биров билан юриб кетган экан, Олим тўрвасини тутқазибди, – дейишди қолган ярим қишлоқ.
Ота-она кўнгли тош эмас. Оёқларига тиз чўккан қизларини кечиришди. Эрта-индинига совчилар келди. Мавлон томондан. Узоқ тортишувдан сўнг қиз тараф «таслим бўлди». Тўй ҳаракати бошланди…
Мавлон шаҳарга кетиб, икки кунда қайтиб келди.
Ёнида Олим…
Кўрганлар Мавлон Олимнинг кўзини куйдиришга олиб келибди-да, деб томошанинг давомини кутишди. Тўй ўша – қишлоқдаги ягона тўйхонада бўлди. Келин ястаниб даврага чиқди. Ёнида эса… савлат тўкканча домла турарди! Мавлон куёвжўра. Ҳамма лол, ҳамма ҳайрон. Бу “сирдан” фақат Мавлон тарафу, Жамила тараф хабардор. Келин-куёв катталардан оқ фотиҳа олиб, ўриндиққа чўкишди.
Мавлон гердайган йигит, лекин тошюрак, номард эмас. У севади, лекин севганини йиғлатмайди. У икки гул ўртасига тушадиган тиканак бўлишдан кўра куйиб кул бўлишни афзал билади. У севгани бахтидан кулади. У Жамила Олим учун ҳар қандай шартга розилигини эшитган куни уларнинг муҳаббатига тан берган! Мавлон томондан келганлар Олимнинг номидан совчиликка келишганди. Мана, бугун Жамила билан тузилган “савдо”лари ҳам пишди. Энди ёшларни севинч кўз ёшлари билан шаҳарга кузатиб қолишади…
Қишлоқдагилар бу сафар нима дейишга ҳайрон. Охир-оқибат ҳамма уларнинг муҳаббатига тан беришдан бошқа илож топмади…
Нодирабегим Иброҳимова.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Муҳаббат ва савдо
(ҳикоя)
Шу чиройинг билан ҳар қандай шаҳзодани олдингда тиз чўктириб, умр бўйи тиллага кўмилиб яшайсан, – дейишарди дугоналари унга ҳавас ила боқиб.
– Бу чиройинг ҳали сенга бахтсизлик келтирмасайди, – дейишарди дугоналари унга ачиниш билан қараб.
Жамила эса бу гапларга парво қилмасди. Чунки у ўзини гўзал ҳисобламас, чиройидан сўз очганларга, “Худонинг яратган оддий бир бандасиман-да” деб кулиб қўярди. Лекин… лоф уряпти демангу, Жамиладек ҳам оқила, ҳам чиройли қизни нафақат ўз қишлоғида, балки бутун мамлакат бўйлаб ҳам топиш мушкул эди.
“Шундай нодир жавоҳирни ким қўлга киритаркин”, дея гаров боғлаган йигитлар ҳам кўп эди. Аммо ҳалигача қизни бирор йигит билан кўрганлари, гаплашганини сезганлари йўқ. Уни ошкора, ундан ҳам кўпроқ пинҳона севган йигитларнинг ҳисоби-чи… Бу паҳлавон қишлоқ йигитлари ичида Шавкат бойваччанинг ўғли Мавлон етакчи эди. Қани унинг олдида биров қизга зимдан кўз ташлаб кўрсин-чи!
– Барибир Мавлон Жамилани ҳеч кимга бермайди, овора бўлиб юрманглар, – дейишарди йигитнинг ошналари.
– Кўз олайтирганини Мавлон “кўпкари” қилиб бир тепади, исмини ҳам эслолмай қолади, – дерди ҳойнаҳой Мавлондан калтак еб эси кирганлар.
Бу гаплар Жамиланинг қулоғига етиб бормасмиди? Борарди, албатта. Ҳар қандай чиройли қиз ҳам бундай мардона қасамлардан суюнмайдими? Суюнади, лекин Жамила эмас. Унинг орзусидаги шаҳзода бутунлай бошқача эди…
Янги ўқув йили бошлангач, коллежга пойтахтдан бир ўқитувчи йигитни жўнатишганини айтишди. Ўқитувчилар тайёрлайдиган институтда ўқиганмиш, ўзи бошқа вилоятлик бўлсаям, чекка бир қишлоқда ёшларга таълим беришни истаб келганмиш. Бу гапни эшитган қишлоқ аҳли тоза кулишди. Шундай пойтахтни ташлаб, топиб келган жойини қарангу, буни…
Жамиланинг касб-ҳунар коллежини битирар йили эди ўшанда. Йигит уларга тарихдан сабоқ бера бошлади. Унинг бошқа домлаларникига ўхшамайдиган аллақандай сеҳрли маърузаси ўқувчиларни тек қотириб, дарс тинглатарди. Улар орасида энг билимга чанқоғи ҳам Жамила бўлди.
Коллежни битириш арафаси. Май охирлаб, иссиқ ёз кирар пайт. Ҳамма ўқувчилар битириш кечасига тайёрланиш билан банд. Қишлоқдаги ягона, Шавкат бой ташаббуси билан қурилган тўйхона бугун коллеж битирувчилари учун ажратилган. Оқшом тушиб, ҳамма битирувчилару домлалар йиғилгач, қишлоқдаги илк ёшлар базми очиб берилди. Авваллари бунақа кечалар қаёқда эди? Мана, янги домланинг таклифи билан диплом бериш маросими ҳам ташкил этилди.
Мавлон бу ернинг хўжасидек гердайиб юрибди. Ўзи коллежни икки йил олдин тугатган, институтга эса тоби келмади, мана, қишлоқнинг энг олди бекорчиларидан. У аслида Жамилага дилрозини айтмоқ истагида бу ерда ҳозир эди.
Тантанали диплом топшириш маросими тугаб, ҳамма дастурхондан қўл тортгач, рақс бошланди. Барча ўзи билан ўзи: кимдир даврада тинмай сакрайди, кимдир севимли устози билан хайрлашади, кимдир келажакдаги орзуларини дўстига сўзлайди, кимдир эса зимдан муҳаббатини кузатади.
Охирги қатордагилар ичида ўша янги устози ҳам бор. Бу кўз қарашлар ярим йилдан бери негадир пинҳона. Лекин кўздаги дилдагини яширолармиди? Қанчалик яширишга уринмасин, бу нигоҳлар ўзига қадалганини сезмайдими Жамила? Сезганда қандоқ. Ахир ўзининг ҳам юрагини сирли туйғулар забт этган бўлса!
Устоз ва Жамиланинг йўқолиб қолганини биров сезмади. Ошналари билан “қиттай” олволган Мавлон ҳам бу ерга нега келганини эслолмайдиган даражага етганда, уйига судраб кетишди.
Сой бўйи… Қишлоқда нечта севишган бўлса, ҳаммаси шу ерда изҳор айтиб, изҳор эшитган бўлса ажаб эмас. Бугун улар орасига янги жуфт қўшилди. Лекин… бошқалардан фарқли равишда, улар жим. Фақат кўзлар сўзлашади. Йигит гапга нўноқми ё қиз уятчанми, ким билади? Лекин шуниси аниқки, гаплашмасалар-да, улар бир умр бирга бўлишга келишиб олганлар. Бу келишувга тиллар эмас, юраклар қасам ичган.
Қишлоқда гап турармиди? Ёз адоғига етмай, Жамиланинг “кўзи кўру қулоғи кар” бўлгани аён бўлди. Йигитми, қизми, ҳамма ҳайратда эди. Шундоқ чиройли қиз… қаердаги нимжон, одмигина, кўзойнакли, доим битта кўйлагу шимда юрадиган бу йигитни ёқтириб қолиши мумкинми? Бунинг устига етим экан. Исми ҳам ўзига мос: Олим.
– Ўзи дарсда бир-бирига кўз сузиб ўтиришлар
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓
Бир аёл қисмати ёхуд иккинчи хотин
(Реал воқеалар асосида ёзилди)
Майин эсаётган баҳор шамоли дераза олдида ўтирган Мадинанинг гўзал юзларини силаб ўтар, интизор қалбига сурур бағишларди. Болалар уйқуга кетишган, ҳовли сув қуйгандек жим-жит...
Шу маҳал эшик қўнғироғи чалинди. Мадина эса шошилганча эшикка югурди. Дарвоза ортида интиқ кутгани, суйган ёри, ҳатто ўзидан ҳам қизғонадиган инсони турарди. Абдураҳмон... Мадинанинг у билан турмуш қурганига етти йил бўлди. Икки нафар ширингина қизлари ва ёлғизгина, шумтака Умар исмли ўгиллари бор. Дарвозани очгач Мадинанинг юзларига табассум югурди, кўзлари қувончга тўлди. Иккалови бирга стол атрофига ўтиришди. Абдураҳмон анчадан бери айтолмай юрган гапини айтиш учун оғиз жуфтлади. Сўнгра рафиқасининг қўлларини маҳкам ушлаб "Мадина, мен сени жуда ҳам яхши кўришимни биласан. Ва ҳамиша шундай бўлиб қолади. Биз Аллоҳ таолонинг барча оятларига иймон келтирганмиз, таслим бўлганмиз", деди. Ва "Агар етимларга адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никоҳлаб олинг" оятини қироат қилди. Мадина араб тилини билмаса-да, аммо бу оятнинг маъносини яхши биларди. Бирдан юзидаги табассум таҳлика ва қўрқув гирдобига ғарқ бўлди. Рашк ҳисси бутун вужудини қоплаб олди. Абдураҳмон таслим бўлмай, сўзини давом эттирди. “Шукрки, иқтисодий шароитимиз жуда ҳам яхши. Аллоҳ бизга кўп неъматлар берди. Бир ўртоғимнинг синглиси тўртта боласи билан ажрашди. Эри Россияга ишлаш мақсадида кетган, аммо умуман пул юбормас экан. Ярим йил аввал телефон орқали қайтиб келмаслигини айтган ва талоғини берган. У аёл жуда қийналиб яшаяпти. Мен унга...” Абдураҳмон Мадинанинг қаттиқ йиғисидан сўзларини йўқотиб қўйди. Кўзёшларини артиб, уни овута бошлади.
Мадина бўлса, эрининг меҳрибончилигини кўриб, ундан айрилиб қоладигандек баттар йиғларди. “Асло, асло ундай бўлмайди”, дерди ўзига-ўзи. Югуриб хонага қамалиб олди. Оят ҳақида фикр қилдию, таслим бўлгиси келмади. Суйганимни ким биландир бўлишиш... “Йўқ, мен бунга йўл қўймайман. Ҳеч қачон йўл қўймайман. Керак бўлса ўша аёлни уйига бориб жанжал қиламан”, деди.
Орадан бир-икки ой ўтди. Мадинанинг “Агар унга уйлансангиз мени ҳам, болаларни ҳам ҳеч қачон кўрмайсиз”, деган таҳдидидан чўчиган Абдураҳмон таваккал қилолмасди. Ва бу фикридан бутунлай қайтди.
Уйда бу ҳақида бошқа гап очилмагач, Мадина ҳам хотиржам яшай бошлади. Лекин эрини кўп назорат қилар, барибир ич-ичидан бироз қўрқарди.
Орадан яна уч йил ўтди... Улар яна бир ўғилли бўлдилар. Бир куни Мадина ярим тунда телефон қўнғироғидан чўчиб уйғониб кетди. Абдураҳмон бўлса ҳали ҳам уйга келмаганди. Титраганча телефонга жавоб бераркан, юзлари қўрқув ва даҳшатга тўлди, бақириб йиғлай бошлади.
Абдураҳмоннинг автоҳалокатга учрагани ҳақидаги хабардан танасида жон қолмагандек эди гўё. Ҳа, Абдураҳмон вафот этганди. Суйгани, қизғонгани, қалбининг азизи, ёри энди уни бутунлай ташлаб кетганди. Тонгда унинг жонсиз танасини қабрга қўйишди. Энди Мадинанинг синовли кунлари бошланди. Қурилиш моллари ишлаб чиқарадиган корхона ҳам касодга учради. Улар яшаб турган ҳовли ҳам банк томонидан олиб қўйилди.
Ёлғиз қолган Мадина тўрт фарзанди билан ноилож акасининг уйида яшай бошлади. Ишга кирди. Бироқ эртаю-кеч ишласа ҳам болаларининг эҳтиёжларига етарли пулни топишга эришолмасди. Келинойиси ҳар икки куннинг бирида бир баҳона билан жанжал чиқарар, болаларини урар, камситар эди.
Мана бугун ҳам шундай бўлди. Аммо бугунгиси ҳаммасидан ўтиб тушганди. Шундай аламлар ичида кеч ҳам кирди... Мадина ярим тунда таҳажжудга уйғонди. Болалар эса уйқуда... У аёл киши ёлғизликда жуда ожиз ва кучсиз эканлигини ўйларди. Абдураҳмон вафот этганда, бошқасига турмушга чиқиши хаёлига ҳам келмаган эди. Орадан икки йил ўтди. Ундан кейин мана уч йил ўтди. Аммо ҳозир... Фарзандларига меҳр берадиган, уларни бағрига оладиган бир инсонга жуда муҳтожлигини ҳис этиб турарди. Лекин ёши ўттиз тўртда. Бу ёшида унга ким ҳам уйланиши мумкин, яна тўртта боласи билан. Аллоҳ таолога ёлвориб, дуо қилди. Кўзларига ёшга тўлиб, Унга дардларини арз қилди.
Эртасига кеч бўлганда ишдан қайтаркан, акасининг "Мадина сенга муҳим гапим бор, гап
Улар хам хар хил огриклар билан, кимнидир кули синган яна бирини оёги гипсда..
Беморлардан бирига Сомса, Шашлик олиб келишди.. Хонада хушбуй, димокни китиклаб, иштахани очувчи хид таракалди..
Бир кули синган Аёл утириб сомса шашликларни егани сари Назокатнинг укасини хам егиси келиб:
~ Опа бизга хам докторлар сомса беришадими? Аа ?? Опа сомса хаммага беришадими??...
~ Йук укажон сенга сомса мумкин эмас!
~ Нимага Опажон менга сомса мумкинмас?
Оёгимдан яна кон окадими сомса есам?
~ Ха укажон мумкинмас мана хамшира каша берди шуни ейсан буптими?
~ Опа Шашликчи?? Шашлик? Шашлик хам мумкинмасми-аа??..
Назокатни томогига бир нарса тикилгандек булиб кузига ёш келди..
~Укажон мумкинмас дедимуу, яхши булиб колсанг Ойим олиб беради,хозир мумкинмас боптими?!
~ Опажон богчада хам кунда каша ейман!
Каша егим келмаяпти..
Деб Сомса еб утирган Аёлга караб
мултираб ютиниб куяр эди..
Назокат кузларида ёш билан мажбурлаб укасига каша едирди.
Сомса , шашликларни чапиллаб еб утирган Аёл Болаларга ахамият хам бермади..
Колган беморлар хам узлари билан овора..
Назокат корни оч холда укаси билан ухлаб колди..
Эрталабда Ойиси кириб келди..Кичкина кастрюлкада гуштни урнига Урик коки солинган шавла олиб келибди..
Гушти йук,...
Овкатни болаларига ташлаб ,шошилиб Мактабга ишига кетди...
Халиги Аёл Болалар ейаётган шавлага караб тургани учун Назокат:
~ " Хола келинг, Шавла еймиз" деди.
Уялмасдан У аёл келиб Шавладан бир кошик олиб еди..
~ Гушти борми узи бу шавлани?!
Бемазалигини, Чала коврулганмиее
оппокку?
Назокатни иштаха билан ейаётган укаси:
~ Холажон менга Шашлик билан Сомса мумкинмас экан ..
~ Ким айтди сенга мумкинмас деб?!
Назокат:
~ Мен айтдим мумкинмас деб!!!
Хола Ёш болани олдида бермасдан хар хил нарса еб булмайди..
~ Вой Тирранчаее, Кампирни бир уриб Кичкина килиб куйгандек экансануу- аа?!
Айт олиб келсин Отанг сенларга хам Шашлик ..Сомса...
Рангларингни кара девордек оппок конларинг камлиги билиниб турибди..Яхши яхши овкат едириш керак сенларга! Мумкинмас демасдан!
Тавбааеее Одамларга хайронсан ёш болани Кичкина кизига ишониб больницага ташлаб кетганига улайми...
Хеч булмаса сал тузукрок овкат олиб келса нима буларкин... Бировларни еганига караб бу ерда болалари ютиниб утиришибди...
У Аёл тухтамай жаврар эди..
Назокат укаси юзида турган кашани артар экан куз ёшларини яширишга харакат килди.
Индамади..Укасини кутариб ташкарига чикиб кетди...Унсиз юм- юм йиглади....
Скамейкада укаси билан утиришса Бир болакай Морожоное еб утиб колди..
Укаси Опасига караса Опаси Маюс Йиглаб утирибди..
Укаси нима дейишини билмай оёгига караб
Туриб ,Уйланиб Опаси:
~ Опа Яхши булиб колсам Морожна хам мумкин буладиаа Опа?!
Опа мен катта булсам Сомсачи буламан!
Кейин хар куни сомса еймиз..
Больницага Сомса олиб келиб хамма касалларга бераман...
Назокат энди узини тухтата олмай йиглаб юборди..
Опа йигламанг Опажон! Катта булсам пулим куп булади.
Хар куни сомса олиб еймиз!
Морожна олиб еймиз! Йигламенг Опа!
Мен сизи узим бокаман!
ОВКАТИМИЗДА ГУШТ КУП булади Опажон.
Хамшира уколга чакирди.
Палатага киришганда оёги синиб ётган аёл Назокатни чакириб пул берди.
Кизим мана бу пулни ол! Ташкарига чиксанг йулни нариги томонида сомса сотади. Иккита олиб келиб уканг билан еб олинглар Ма кизим пулни ол!
Йук хола куйинг керакмас.
Назокат мажбуран пулни олиб сомса олиб кирди.
Кенжатой:
Опа духтирлар бугун сомса мумкин дейишдимиаа? Рахмат Опажон духтирларга.
Укасини хурсанд булиб шошилиб ёгларини окизиб сомсани жажжи куллари билан ушлаб ейишига караб йиглаб юборди Сомса кичкиналиги учун икковини хам укасига едирди. Назокатни томогидан сомса утмас эди.
Йиллар утди Отаси Оламдан утди Укалари катта булишди Хаммаси уз билимлари билан Олий укув юртларини битиришди Яхши жойларда ишлашяпти.
Оналари кариб пенсияга чикди.
Назокат махалласига яхши оилага келин булди.
Кенжатой укаси эса Хар хафта Назокатни Уйига кургани киради Кулидаги Пакетда доим Сомса Шашлик Иссик Нонвой нон булади.
Болалар хотираси кучли булади. Куп нарсалар хотирасида мухрланиб колади
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang ‼️
🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?
❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻
демоқчи бўламану, ҳазилим ноўрин бўлиб, эримнинг хафа бўлишидан қўрқаман. Бир томондан қайнонамнинг турмушга чиққани яхши бўлди. Эрим ҳам ҳар гапида, ойимлаб турмайди энди. Фақат уйим-жойим, болаларим дейди.
Биргина дадамни деб, энди ҳаммамиз сарсон. Агар вақтида ақли-ҳушини йиғиб, болаларига ота тарбиясини берганда, яхши томондан ўрнак бўлганда, бунақа бўлмасмиди деб ўйлайман. Чунки, кичик укам дадамнинг ҳақоратларига чидолмай, ўзини осиб қўйди. Катта укам эса, бахтсиз бўлди. Ҳали ҳеч нарсани англамайдиган гўдаги етим бўлиб қолди. Агар келинга тушунтириб, таёқ-тўқмоқ қилмасдан оғзибиргина яшаганда, рўзғори бузилиб кетмасмиди. Укамда келинни қайтарадиган меҳр топилмади, келинда эса ортга қайтиш учун жасорат йўқ экан. Ўртада бола сарсон. Уларнинг иккаласигаям ачинмайман, пешонасидагини кўриб кетар, фақат болага ачинаман. Чунки, бир куни мен бўлмай қолсам, аҳволи нима кечади. Болапақир, менга ойижон дейди, менга бир гап бўлса, кейин нима қилади?
Бугун уйга қўнғироқ қилгандим. Ойижонимга, "Болаларимни олиб, шу ерга келинг, бизлар билан яшанг" деб йиғладим. Албатта дардимни, саноқли кунларим қолганини айтолмадим. Қандоқ қилиб айтаман, Ойижон, мен ўляпман, болаларимга эга чиқинг" дейманми?
Ойим ўша касал ҳолларигаям дадамнинг ойисига, қараётган эканлар. Бувим, буви дейишгаям ор қиламан, ойимга итнинг кунини берганлар. Саксон беш ёшда. Оёғи ишламай, тўшакка михланиб қолган. Ҳазилга йўймангу, Аллоҳ бироз адашибди. Оёғинимас, тилини мажруҳ қилиши керак эди. Чунки унинг ёлғонлари, ёмонлашлари оқибатида ойим умр бўйи азоб кўрдилар. Бувим "Шу ёшгача яшадинг, манглайингга битгани шу экан. Ундан кўра хотин,бола-чақангга меҳр бер, бошқа аёлларни қўй. Кўчадаги аёл кўчаники,,сеники бўлолмайди. Уйингдагидан айирмасин Худо" деб дадамга ақл берганларида, дадам бунчалик бемеҳр бўлмас, ойим ҳам соғ-саломат юрган бўлармидилар.
Кейинги боламда кўкрагимдан мастит бўлгандим. Бир кўкрагимда сут қотиб қолиб, итнинг азобини берди. Без ҳосил қилибди. Оғриғига чидолмасдим. Эримга айтиб, касалхонага бориб текширтирдик. Даволовчи врач бир нарсадан шубҳаландими, бизни Москвадаги улкан касалхонанинг онкология бўлимига юборди. У ерга анализлар топширдим. Натижасини эшитиб, эсимдан оғай дедим. Саратон касаллигининг ўрта стадияси экан. "Вақтида келмабсиз" дейишди. Зудлик билан кўкрагимни кесиб ташлашди. Операциядан яхши ўтдим. Қизим ҳам эмчакдан ажралди. Кунларимиз яна бироз яхшиланди, деб ўйлагандим. Аслида касаллик вужудимга тарқалишга улгурган экан. Иккинчи кўкрагимниям кесишди. Операциядан кейин, химиявий даволаш курсларини ўтаяпман. Бу, касалликни йўқотмас экан, фақат умрингизни бироз узайтирар экан, холос.
Аллоҳимнинг бир айтгани бордирки, менга шундай яхши жуфти ҳалол насиб этди. Яхшиям Ваҳобжон бор экан, болаларимга кўз қорачиғидек қараяпти. Касалхонадан тез-тез хабар оляпти. "Ойижониси, ҳали кўрмагандай бўлиб кетасиз" дейди эрим бечора. Қанийди шундай бўлса... Бу касалликка чалинмаган бўлсам... Ойимни ёнимга олиб келиб, болаларимни бағримга босиб дадамдан узоқларда бахтли ҳаёт кечирардим.
Афсуски... ҳар доим ҳам сенинг айтганинг бўлавермас экан. Аллоҳнинг айтгани бўларкан.
Кундалик шу ерда тугаганди. Ўрнимдан турдим. Иш билан бўлиб, Меҳрибондан хабар ололмагандим. Дугонамга телефон қилдим.
Салом-аликдан кейин, Меҳрибоннинг аҳволини сўрадим.
Дугонамнинг хўрсингани узоқдан ҳам аниқ эшитилди.
-Афсуски...кеча жони узилди. Оиласидагилар уйига олиб кетишди,- деди. Ҳар сонияда шунақа бўлишини билиб турсам ҳам, айни пайтда бунга тайёр эмасдим.
-Вой бечораааа!!!
-Ўн кунлар аввал сенга бир мактуб қўйганди. Келсанг, бериб юборардим. Мен рози бўлдим. Дугонам навбатчиликда экан. Кечқурун соат ўнда касалхонага бориб, дугонам билан учрашдим.
Мактубни берди. Тезгина кўз югуртириб чиқдим. Жигарлари ҳақида экан. Остига "Ҳикояга қўшиб кетарсиз" деб қўйибди.
-Газетадан Меҳрибоннинг дардлари чиққанининг биринчи, иккинчи сонини келтириб берганман. Ўқиб йиғлаган,- қўшиб қўйди дугонам.
Оқибат шу эканда, иш, уй деб, рўзғорнинг ками-кўсти кўсти деб яқин инсонларингданам вақтида хабар ололмас экансан.
-Меҳрибонни қачон бу ерга олиб келишди.
Муҳаббат
Муҳаббат қалбнинг маҳбубга майлидир. Муҳаббат кўнгил иши. У зоҳирий аъзоларнинг иши эмас. Оила эр-хотин ўртасидаги муҳаббат ва майлга асослангандагина бахтли ва мустаҳкам бўлади. Кўриш муҳаббат калитидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланмоқчи бўлган йигитни бўлажак қаллиғини кўришга ундадилар. Имом Аҳмад ва Насоий Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Мен, – дейдилар Муғийра, – бир аёлга совчи қўйган эдим. “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар Пайғамбаримиз. “Йўқ”, дедим. “Уни кўргин. Зеро, кўриш ўрталарингда майл пайдо қилади”, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.
Кўп кишиларнинг, хусусан, ёшларнинг муҳаббат мавзусида сўзлашишдан тортинишларини биламиз. Кўплар бу ҳақда гапиришни ҳатто, ҳаром деб ўйлайди. Шунинг учун бу мавзу қаршисида гуноҳ ҳиссини туйишади, ўзларини гуноҳкор ҳисоблашади. Агар қалби бировга мойил бўлгудек бўлса, гуноҳ қилгандай туюлади.
Ҳақиқатда уларнинг муҳаббат ва муҳаббатдан унадиган эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги тушунчалари аралашдир. Муҳаббат шиори остида қонунсиз алоқа қиладиган, бирга ўтирадиган, тунларни бедор ўтказадиган, ўйин-кулгу қиладиган, ичадиган ва ҳатто зино қиладиган бузуқ эр ва аёлларни кўрганлар муҳаббатни гуноҳ деб ҳисоблашади. Зеро, улар муҳаббат фақат шунақа ишларга олиб келади, деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас. Бутунлай аксидир. Эркакнинг аёлга ва аёлнинг эркакка майл қилиши нафс истакларидан бири. Аллоҳ таоло инсон қалбини у билан банд қилган. Оли Имрон сураси 14-ояти мазмуни бундай: “Одамларга аёллар, фарзандлар, уюм-уюм олтин-кумушлар, саман отлар, чорва ва экинларга нисбатан меҳр қўйиш зийнатли қилиб қўйилди...”.
Инсон қалбини бу истакларга мойил ва унга банд қилган Зот Аллоҳ зулжалолдир. Инсон уларга қаттиқ муҳаббат қилади. Имом Аҳмад, Насоий, Ҳоким ва Байҳақий бундай ривоят қиладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дунёйингиздан мен учун аёллар, хушбўйликлар суюклидир. Кўзим қувончи намоздадир”, деганлар. Эрнинг аёлга ва аёлнинг эрга муҳаббати бўлмаганида, уйланиш ҳам, зурриёт ҳам, оила ҳам бўлмас эди.
Аммо Аллоҳ таоло эркакка аёлни, аёлга эркакни улар ўртасида ҳаром алоқалар юзага келиши учун суюкли қилмади. Балки улар ўртасида қонуний алоқалар юзага келиши учун бирини-бирига суюкли қилди.
Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Севишганлар учун никоҳдек мақсадга мувофиқ нарса йўқ”. Аллоҳ таоло мусулмонларга бузуқ йўллардан сақланиш учун аввало кўзни тийишни буюрди. Зеро, кўриш қалб калитидир. Хато ва бузуқликка олиб борувчи барча йўлларни, бегона аёл билан ёлғиз қолиш, тақалиб туриш, қўл олишиш, аёл ва эркакнинг ўзаро ўпишиши каби йўлларни ҳаром қилди. Бу ишлар қалб майлига сабаб бўлади. Қалб майл қилгач, нафсни жиловлаш ўта мушкул бўлади. Аллоҳ таоло раҳм қилганларгина ўзларини тийиб қолишлари мумкин.
Инсон қалб майли учун гуноҳкор бўлмайди. Аммо қалб майлининг боиси ҳаром бўлса, ундан сўнг келадиган ҳаром ишлари учун гуноҳкор бўлади. Масалан, эркак ва аёл бир-бирлари билан нигоҳ алмашсалар, ё танҳо қолсалар, ё ўтириб суҳбат қурсалар, сўнг қалблари бир-бирларига мойил бўлиб севишсалар, бу қилган ишлар учун, шунингдек, ундан сўнг қиладиган барча ҳаром ишлари учун гуноҳкор бўладилар. Аммо майл учун эмас, зеро, у қалбга боғлиқ, инсон қалбини бошқаролмайди.
Аммо пок, танҳо севги учун гуноҳ йўқ, балки савоб бор. Суютий каби баъзи уламолар бундай дейишган: “Севгини яширган иффатли ошиқ ажр олади”. Инсонни турли бахтсизликларга дуч айлайдиган муҳаббат тузоғидан қалбни асрашнинг энг яхши йўли унинг барча боисларига яқинлашмасликдир. Фақат озчилик одамларгина бунга муваффақ бўладилар
Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг “Эр-хотинлик асослари” китоби асосида тайёрланди.
HIJOB
Shuni yaxshi bilishimiz kerakki, Paygʻambarimizning barcha ayollari, qizlari, sahobalarning ayollari, tobeʼinlarning ayollari, siz va mening momolarim , onalarim hijobda boʻlishgan. Bizning chachvonimiz kerak boʻlsa arab ayollarining yopinchiqlaridan ham aʼloroq boʻlgan. Chachvonning ichida ayolning jismi umuman bilinmagan. Ana oʻsha chachvondagi ayollardan ulugʻ avliyolar, dunyo tan olgan allomalar dunyoga kelgan. U ayollarning oʻzlari ham din ilmida hatto erkaklardan ham oʻzib ketishgan.
Birgina Samarqandlik Fotimai Samarqandiyya bilan haligacha butun islom olami faxr tuyadi. Bu ayol buyuk faqih Muhammad ibn Ahmad Samarqandiy rahimahullohning qizidir. Bu kishi Hanafiy fiqhida eng eʼtiborli matnlardan boʻlmish "Tuhfatul fuqaho"ning muallifidir. Qizlari Fotima ham oʻz davrida yetuk faqihalardan boʻlgan. U otasining "Tuhfatul fuqaho"sini yod olgan. Otasi chiqargan fatvolarda uning ham imzosi boʻlgan. Uning ilmi har tomonga tarqalgan. Hatto unga ragʻbat qilib podshohlar ham uning qoʻlini soʻrashgan. Ammo otasi uni "Tuhfatul fuqaho"ni sharh qilib u sharhini "Badoiʼus sanoyi fiy tartibish sharoyiʼ" deb nomlagan shogirdi Kosoniyga turmushga bergan. Abdulhay Laknaviy rahimahulloh "Favaidul bahiyya"da zikr qilishlaricha Fotima koʻp kitoblarni yod bilishi bilan birgalikda yetuk xattot ham boʻlgan. Bugungi kunda Fotimani tanimagan oʻzbeklar koʻp boʻlsa men ajablanmayman. Zero biz tariximizdan ancha uzoqlashdik yoki tariximizning bu kabi sahifalari bizga koʻrsatilmadi. Ammo Fotimani tanimaydigan ahli ilm bor boʻlsa men bundan taajjubdaman.
Bizda bu zotlarning xamirturushlari bor. Bizdan harakat qilinsa bunaqa buyuk ayollar chiqishadi. Faqatgina ularga "sen ilm oʻqima", "sen roʻmol oʻrama" kabi gaplarni aytmasdan pokiza islomni tushuntirsak, oʻrgatsak inshaalloh bunaqangi buyuk shaxsiyatlar yana chiqadi ayollarimizdan.
Agar Buxoriy, Termiziy, Ibn Sino, Beruniy, Zamaxshariy, Abu Muʼin Nasafiy, Abu Umar Nasafiy, Burhoniddin Margʻinoniy, Abu Mansur Moturidiy, Naqshbandiy, Najmiddin Kubro, Jomiy, Navoiy va biz faxr tuyadigan boshqa allomalarimizning onalari, momolari roʻmol oʻramaganligiga dalilingiz boʻlsa keltiring. Hargiz "endi u paytlar boshqa edi, odat shunaqa edi" deya koʻrmang. Zero bu allomalarimiz asarlarida urf odatlar emas, asosan din va maʼrifat ufurib turadi.
Bizda bir qishloq bor. Ularning ayollari hozir ham erkak kishini koʻrsa toki oʻsha erkak oʻtib ketgunicha teskari qarab turadi. Bu baʼzilar uchun ehtimol "madaniyatsizlik " hisoblanar. Ammo biz uchun muqaddas dinimiz bergan tarbiyaning qoldigʻidir. Agar sizning momongiz yalangbosh oʻtgan boʻlsa bunga dalilingiz bormi? Bu bilan faxrlanasizmi?
Bir qiziq misol:
Biz bir necha oʻrtogʻimiz bilan bir berk koʻcha boshida suhbat qilib turgan edik. Shu payt koʻcha ichkarisidan taxminan 80 yoshlardagi onaxon biz tomon kela boshladilar. Boshlarida roʻmol. Roʻmol bilan imkoni boricha yuzlarni yashirishga urinayapdilar. Biz u kishining nabiralari tengimiz. Bizning oldimizga kelgach bizdan: "Bolalarim, ruxsat bersangiz oldingizdan oʻtsam", dedilar. Zero bizdagi ayollar yosh bolaning oldidan ham kesib oʻtishni beodoblik hisoblashgan. Biz oʻshanda oʻttizga ham yetmagan edik. Oʻsha paytda onaxondagi bu odob va tarbiya menga qattiq taʼsir qildi. Bu tarbiya bizga oʻrisdan yoki inglizdan emas , oʻzimizning momolarimizdan kelgan. Buni bizga gʻarb emas, buyuk sharq oʻrgatgan.
Buni bizga qayerdagi toʻqima dinlar emas, ilohiy dinimiz ISLOM oʻrgatgan. Buni oʻrgatgan dinimiz bor boʻlsin!
AbdulQodir Polvonov
#Ҳикмат_вақти
🔶️ - Ота-она учун фарзанд ким?
- Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши...
🔶️ - Фарзанд учун Ота ким?
- Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётнинг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот...
🔶️ - Фарзанд учун Она ким?
- Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот...
🔶️ - Эр-хотин ким?
- Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар...
🔶️ - Опа ким?
- Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир...
🔶️ - Сингил ким?
- Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири...
🔶️ - Ака ким?
- Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир.
🔶️ - Ука ким?
- Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир...
🔶️ - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар?
- Авваламбор, тақдири илоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир.
🌼🌼🌼 Умуман, улар борки, ота-она кўнгиллари юксалган, диллари хотиржам, орзу-ниятлари улашган. Улар борки, ҳаёт дарахти тириклик булоғидан қониб сув ичади. Улар борки, умрлар янгиланаверади, саволлар туғилаверади, жавоблар топилаверади. Умуман, уларнинг иноқлигию меҳр-оқибатидан бутун башар чароғон, осмон мусаффо, замин яшарган, одамзод ҳаёти мазмундорлик касб этган. 🌼🌼🌼
ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ АЙРИМ ОСОН ИБОДАТЛАР!
✅ Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:
"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
✅ Овқатдан сўнг ювинг:
"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
✅ Кийим кийиш асносида ювинг:
Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
✅ Ҳар кунингизда ювинг:
"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
✅ Ҳар намоз ортидан ювинг:
"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта "Алҳамдулиллаҳ", 33 марта "Аллоҳу Акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
📌 ... Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган.
- Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
- Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
- Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?
- Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Амиин...
Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом.
- Анор
- Қатиқ
- Саримсоқ
- Пиёз
- Кўк чой
- Шууфан
- Қовоқ
- Брукилли
Учта нарса жисмни касал қилади
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.
Баданни бузувчи тўртта нарса
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)
Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват
Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш
Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат
Қачонки маъсият остонасига келиб қолсангиз қуйидаги уч оятни эсланг!
1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.
Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.
Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам ўмир бўйи (абадий).
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
ВатсАппда 300 та шеригингиз бор...
Телефонда 80 та...
Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар,
Қабрда эса яна ёлғизсиз.
Ажабланманг, - бу ҳаёт.
Ростини айтсам намозингиздан бошқаси бекор.
Агар қуръонингизда чанг кўрсангиз, ўшанда ўзингиз учун йиғланг!
Чунки, беузр уч кун қуръон ўқимаган кимсага "ҳоожир" дейилади. Бу хатларни тарқатинг деб мажбурламайман. Лекин, Аллоҳ Таолонинг: "Вазаккир фа инназ зикро танфаъул муъминийн" оятига амалан эслатинг дейман.
Ғароиб олам.
Жаноза орқасидан жаноза ...
ўлимдан кейин ўлим ..., атрофимиздагиларнинг ўлими чақмоқдек тарқамоқда. Фалончи автоҳалокатда ўлиб қолибди, пистончи касал экан ўлиб қолибди, бошқаси соппа-соғ экан, туппа-тузук кетаётиб ўлиб қолибди.
Ҳаммаси дунёни тарк этди. Оқибатда ернинг остидадурлар.
*"АНИҚ"* мени куним ҳам, сизнинг кунингиз ҳам битади. Қайтмас сафарга таёргарлик кўринг!
"Ҳали ёшман" деб тавбани кечиктираётган эй биродар, билиб қўйинг! Қабристонга- *"Фақат ёши катталар учун"* деб ёзиб қўйилмаган.
Дунё уч кундир.
Кеча - уни яшадик, қайтмайди.
Бугун яшаябмиз-у, давом этмайди.
Эртага- қаерда бўламиз:?! билиб бўлмайди.
(биродарингизни) Кечиринг, кўришинг, эҳсон қилинг!
Мен ҳам, сиз ҳам, бошқалар ҳам вафот топгучимиз.
*Эй Аллоҳим! Ўзингдан ҳусну хотима сўраймиз, дўзахдан нажот бериб, жаннатингга киргизгин! Амиийн!*
Азиз биродар, ким нимага одатланиб яшаса, ана шуни устида ўлади. Ҳар ким ўлган нарсаси устида қайта тирилади. Шу хатни ўқиганингизда ажрини олдингиз.
Агар тарқатадиган бўлсангиз бошқалар ҳам фойдаланади, ин шаа Аллоҳ.
индан ёпиб: “ Ойижооооон, яна бошламанг илтимос. Ўқишимни тугатай, албатта сизларни орзуларингизни амалга ошираман , сал фурсат беринглар, илтимос”, - деди.
- Хмммм, сал фурсат. Болам, биз тенгиларни невараси мактабга бораяпти. Сени бу ўтиб кетган қотилликларингдан бошқа дардинг йўқ. Йўлингдан чиқган болаларга хам худди қотилга қараган каби қарайсан. Хеч кимга ишонмайсан. Сал юмшасангчи қизим, - деди Нозима опа.
Асила ойисининг гапларидан қах – қах кулиб, юзларидан ўпганча хайрли тун тилаб ўз хонасига кириб кетди.
Сокин тун қўйнида ўз кроватида ётар экан, Асила, эртага ўқишдан чиқиб, қиладиган биринчи ишим рухий касалликлар шифохонасига йўл олиб, 4 ёшли рахматли Санжаржоннинг ойиси Зумрад Шахобова билан кўришиш дея кўнглига тугдида, ширин уйқуга кетди.
Зумрад Шахабова ўғлининг ўлимидан сўнг рухий касал бўлиб қолган эди.
Қора тун қоплаган ер юзининг, қуёшнинг заррин нурлари ёритар экан, Асила хар галгидек ўқишга шошилди. Дарслар тугагач, у кеча ўйлаб қўйган режалари сари рухий шифохонага отланди. Шифохона эшикларидан кирар экан, рўпарасида турган оқ халатли аёлга юзланди:
- Ассалому алейкум, шу ерда Зумрад Шахобова исмли беморингиз борми?
- Ха бор. Сиз беморга ким бўласиз?
- Мен беморингнизга хеч ким бўлмайман. Тошкент Давлат Юридик Университетининг Хуқуқшунослик факультети 4 курс талабасиман. Диплом иши ёзмоқчи эдим. Зумрад Шахобованинг халок бўлган ўғли мавзусида. Майлими беморингиз билан кўришсам?
- Мен билан юринг, сизни бошлиғимиз ёнига олиб бораман. Хаммасини у кишидан билиб олишингиз мумкин.
- Хўп.
Асила хамширанинг орқасидан қоронғу зал бўйлаб борар экан, Зумрад Шахобова хақида эшитиб, юзида аллақандай ўзгариш пайдо бўлган хамшира тўғрисида ўйлаб қолди.
- Сиз шу ерда кутиб туринг, мен хозир Давлат Хамроевичга келганингиз хақида айтаман.
Асила тўхтаган хона эшиги деворида осилиб турган сератларга тикилганча, хамширанинг чақиришини кутиб турди.
- Мархамат, Давлат Хамроевич сизни кутяптилар.
Хонага кирар экан, Давлат Хамроевич ўрнидан туриб, Асилани кутиб олди.
- Хуш келибсиз, келинг, мархамат.
- Ассалому алейкум. Мен Тошкен Давлат Юридик Университети, Хуқуқшунослик факультети 4 курс талабаси Одилова Асила бўламан.
- Воалейкум ассалом, келинг хизмат.
- Зумрад Шахобова беморингиз билан кўришсам бўладими? Диплом ишим бўйича керак эди.
- Узр синглим, бу беморимиз ўғлининг ўлимидан сўнг қаттиқ тасирланган. Биз бу беморга алохида хонада даво олиб бораяпмиз. Уни безовта қилиб бўлмайди. Сиз унга ўғли хақида эслатиб, ахволини баттар танг қилишингиз мумкин. Бунга рухсат бера олмайман.
- Хўп, унда умуман савол бермайман. Хеч бўлмаса узоқдан кўрсам бўладими?
Давлат Хамроевич бир Асилага, бир хамширага тикилганча, не деярини билмай турарди. Асиланинг икки уч бора илтимосидан сўнг хамширасига юзланди:
- Асила хонимнинг Зумрад Шахобова олдига олиб боринг. Айтиб қўяй, хеч қанақа сўроққа тутиш бўлмасин.
Хамшира ва Асила бемор хонаси олдига келишди. Лекин ичкарига киришга рухсат беришмади.
- Фақат эшик туйнугидан беморни кўришингиз мумкин.
Асила беморга боқаркан, дераза олдида кўчага намадандур умид билан тикилиб турган Зумрад Шахобованинг кўнглидан нималар ўтаётгани билан қизиқди. Кўринишидан умуман беморга ўхшамас, фарзанд доғида адо бўлган она тимсоли эди гўё. Касалхонадан чиқиб, бекат курсисида анчагача хаёл суриб, кечга дугонаси Шохиданинг туғилган куни эканлиги эсига тушиб кетди,ва шошганча такси тўхтатиш жойи томон йўл олди. Шахдам қадамлар ила кетаётган Асилани қора рангли прадо енгил машинаси тўхташга мажбур қилди. Чунки машина Асиланинг йўлини келиб тўсган эди.
Давоми бор.
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Нима бўлсаям, фарзандларим ойимга, ойим сизларга, сизлар Худога омонатсизлар. Ҳар бир яхшиликнинг савоби, ёмонликнинг гуноҳи борлиги маълум.
Ҳаммангизни яхши кўраман. Меҳрибон.
°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°°
Мактубни ўқиб, ёмон аҳволга тушиб қолдим. Мен ҳам уйдан узоқда, жигарлардан узоқда, бегона шаҳарда яшаяпман. Жигарларим билан онда-сонда учрашамиз. Ота-онамдан давр ўтгач, уйгаям кам борадиган бўлдим. Биронтаси телефон қилиб чақирмаса, боришга ноқулай. Ака-укаларимнинг хотинлари бегона, опа-сингилларимнинг эрлари бегона. Ҳар ким ўз қобиғига ўралиб яшаяпти. Биров-бировдан хабар олиш, ҳол-аҳвол сўраш фақат телефонга қолди. Европадаги, америкадаги, умримизда кўрмаган дўстларимиз билан ҳар кун интернет орқали кўришиб, ёзишиб турамиз, бир қориндан талашиб тушган жигарларнинг аҳволидан хабар олишга вақт тополмаймиз. Замона ўзгарди деймиз, айбни замонага юклаймиз?.Аммо ўзимиз бемеҳр бўлиб кетмаяпмизми? Замон ўша замон, ҳатто ишларимизнинг кўпчилиги машинага юклатилди. Кир ювиш, уй тозалаш, ҳатто идиш- товоқларни ювадиган машиналар пайдо бўлди. Ҳозир шаҳар аҳолиси уйида мушук ёки ит боқяпти. Бир пайтлар шаҳар ҳовлимизда қўй, мол боқардик. Далага бориб, дарё бўйларидан ўт юлиб келардик. Уй ишларига улгурардик, жигарлар билан бирга ўтиришга, хабар олишгаям улгурардик. Эндичи. Энли кимдан сўрасанг, "Вақтим йўқ, йўқ улгуролмайман" деган гапни айтади. Биз қаёққа,қараб кетяпмиз?Бунақада болаларимиз жигарларимизнинг боласини танимай қўйишмайдими? Дўстларим, бир ўйлаб кўрайлик.Биздан нима қолади. Яхшилик қолади, меҳр-мурувват, оқибат қолади. Шундай экан, бир-биримизга эътиборлироқ, меҳрибонроқ бўлайлик. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи, бу дунё айланма дунё, бировга қилганимиз эрта ўзимизга қайтади.
P.S.
Дугонам билан Меҳрибоннинг уйини излаб топиб бордик. Ҳали қирқи ўтказилмаган экан. Ойиси ўзини анча олдириб қўйибди. Ваҳобжон болаларни олиб Россияга қайтган экан. Катта фарзандлари эса, бувисининг ёнида ёрдамчи.
Меҳрибоннинг ойисига сабр тилаб, фотиҳага қўл кўтардик. Онага қараб, ичим эзилди. Ҳеч бир онага фарзанд доғини кўрсатмасин Аллоҳим!
ТАМОМ.
Муаллиф: РАЪНО УМАРҚУЛОВА.
@ibratli_sozlar
ШОК ШАРМАНДА ЯНА ВИДЕО ТАРҚАЛДИ😨
ДИЛДОРА НИЁЗОВА ЭРИ ВА КУНДОШИНИ ЖАНЖАЛЛИ ВИДЕОСИ ҲОЗИРГИНА БУТУН ИНТЕРНЕТГА ТАРҚАБ КЕТДИ😱
БУНИ КЎРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА😨 НАХОТКИ ДИЛДОРА НИЁЗОВА ЭРИ БИЛАН КУНДОШИНИ ҲИЁНАТ УСТИДА УШЛАБ ОЛДИИ??.......🫣
🎥ВИДЕОНИ ҲОЗИР ЖОЙЛАДИК ВИДЕО ЎЧИБ КЕТМАСИДАН ҲОЗИРОҚ КӮРИНГ👇👇
https://telegram.me/joinchat/S0Y25JTPVnwwMWRi
идан маълум эди, – дейишди ўқувчилар.
– Домла ҳам ичидан пишган экан. Нега келиб-келиб бу ерга келди десак, нияти бузуқ экан, яшшамагурни! – дейишди қишлоқ хотинлари.
Янги ўқув йилидан Олим дарс ўтмайдиган бўлди: қаршилик қилишди. Ўз ўқувчисининг «бошини айлантиргани» учун қишлоқдан бадарға бўладиган бўлди. Айниқса, Жамиланинг уйидагилар буни билгач, ўқитувчининг олдига ҳам бориб, тоза айтадиганини айтишди.
– Икки дунё бир бўлсин, илло, қизимни узоққа, таг зоти номаълум келгиндига бермайман!
Жамилани бўлса уй қамоғи кутарди. Йигит кетар куни, уйидан яширинча, амаллаб чиққан қиз аянчли воқеа устидан чиқди. Қишлоқ четида йиғилган Мавлон бошчилигидаги йигитлар Олимни дўппослашарди. Кўзойнаги учиб кетган йигит эса уларнинг хумордан чиқишларини кутиб тишини тишига босганди. Жамила югуриб бориб уни муштлардан пана қилди.
– Қўлинг синсин, Мавлон! – деб бақирганини ҳамма, гўё бутун қишлоқ эшитди.
Ошналари олдида нафсонияти ерга урилган Мавлон қизга яқинлашиб деди:
– Олақол, етимчангни. Лекин билиб қўй, ҳали оёғимга тиз чўкиб ялиниб келасан! Ўшанда… ўзим биламан нима қилишни. Севгимнинг қадрини билмадинг! Хор бўласан!
Йигит кетди. Қиз қолди.
Жамила яшайдиган ҳовли эшигининг турумини бузаётган совчилар сийраклашди. Ҳамма қизнинг биров билан «гаплашиб қўйганидан» хабардор-да. Шундай бўлса-да, ҳафтада бир совчи юборишдан чарчамайдиган Мавлон бўлиб ўтган гапларга қарамай, қиздан воз кечмади. Қизининг “қилиғидан” кейин ташвишга тушган ота-она бу сафар Мавлонга розилик беришди. Нон синдирилгандан сўнг хабар топди Жамила.
Индамас одамдан чиқаркан-да ўзи бутун бало. Тўйга уч кун қолганида Олимни қишлоқда кўришибди. Ўша куниёқ уйида пашша учса сезадиган Каромат опа Жамиланинг уйдан қандай чиқиб кетганини сезмай ҳам қолибди. Хуллас, йигит қизни олиб қочиб кетгани маълум бўлгач, бутун асрга етгулик гап топилди қишлоққа.
Шаҳарда ижарага уй топишиб, Олимнинг дўстлари иштирокида кичиккина ўтириш – тўй бўлиб ўтди. Никоҳдан ҳам ўтишди. Олимнинг курсдош қизлари Жамилага “гувоҳ”, “янга” бўлишди. Ёш оила туғилди.
Ота-она қизидан воз кечганини қишлоққа маълум қилди. Ҳамма ундан воз кечдию… Мавлон қароридан қайтмади. Ўқишга кириш баҳонасида пойтахтга кетди. Кирибдиям. Аслида эса шаҳарда фақат Жамиланинг изини қидирди. Йигит ўзи ўқиган институтда дарс бераётган экан. Зимдан кузатиб ижарадаги уйигача топиб борди. Жамилани «дом» пастида ёлғиз учратди ҳам.
– Ярим йилдан бери бўларинг бўлгандир. На тўй, на оқ фотиҳа. Яшайдиган жойингни аҳволи… Етар энди. Менам ўқишга кирдим: юристликка!
Ўтган гапларни унутдим, сенга ўзим уйланаман, сени ҳалиям севаман!
Жамила бир сўз демади. Қаҳрли кўзларидан жавоби маълум эди. Мавлондан ижирғаниб ўтиб кетди.
Жамила бахтли эди. Жамила бахтсиз эди. Бахти севимли инсони ёнида эканлиги, бахтсизлиги ота-она олдида айбдорлиги… Олим эса умрида меҳр кўрмай ўсганиданми, еттинчи осмонда кезар, Жамиладек ёри борлигига баъзан ишонмасди ҳам.
Ўзи шунақа экан. Оғзи ошга етди, деганда… Олимни ишдан қайтаётганда йўловчи машина уриб кетибди. Бу ҳам етмагандек, ҳайдовчи Худо бехабар эканми, йигитни ташлаб қочибди. Одам сийрак кўчада, шом қоронғусида жабрдийдани дўконга нонга чиққан аёл кўриб қолмаганида, Жамила бевага айланарди.
Шифохонага етиб келган Жамиланинг ёлғизлиги жуда билинди. Пойтахтда ҳеч кимни танимайдиган жувон кимга суянсин? Эрининг яшаб кетишидан кўра ўлими аниқ. Зудлик билан операция қилинмаса… лекин бунинг учун катта пул керак экан.
Жамила қишлоққа бориб ота-онаси қаршисида тиз чўкиб, минг маломат эшитиб бўлса-да пул олиб келишга рози эди. Лекин олис вилоятга қачон бориб келади? Бирдан хаёлига Мавлон келди. Ўзи ҳам ҳайрон, нега уни эслади? Пешонаси тиришдию, лекин унда пул кўплигини ўйлаб, уни нега ёдга олганини англади. Қаерда ўқир эди? Юрфакда, деганди-я.
Эрта тонгда институт эшиги ёнида ўтирган, кўзлари олазарак Жамилани кўрган Мавлон шу кунга таҳсинлар айтди.
– Сендан ёрдам сўраб келдим, Мавлон. У кишининг аҳволи оғир. Менга пул керак… қарзга, барини қайтарамиз, илтимос, қишлоқдошлик ҳаққи!
Мавлоннинг ҳафсаласи пир бўлди. У Жамила эридан айниб, ўзининг паноҳига келганига юз фоиз ишонганди. Тентак қиз!
ТИЛ ЮГУРИГИ-БОШГА
Замира қайнонасининг қарғишларидан уйғониб, ҳовлига югурди. Ҳали қуёш кўринмай туриб, уларнинг хонадонидан дуоибад-қарғишлар эшитилади. Замира нима қилсин, бу хонадонга келин бўлиб келибдики, шу аҳвол. Аваллари хафа бўлди ҳам, лекин бундан на ўзига, на қайнонасига фойда. Болалигидан исломий тарбия берилган Замирага қайнонанинг дуоибадлари, қарғишлари оғир гуноҳ эканлиги аён эди. Нима қилсин, гапиришга ҳуқуқи йўқ, гапирган чоғида ҳам қулоқ солармиди, қалбида ғазаб ин қурган одам.
Янги келинлигида куёвга айтиб ҳам кўрди. Лекин куёв бола: "Менинг онам шунақа, ёқмаса, катта кўча, кетавер", дегандан сўнг ноилож тилини тийиб қўя қолди. Намозларида Аллоҳдан қайнонасига инсоф тилай бошлади.
Бир куни қайнона, қўшни қизни янги туфли кийиб ўтиб кетаётганини кўриб, оёғинг синсин тақиллатмай, деди. Замира даҳшатдан титраганча нари кетди. Ахир қўшни қизнинг айби нима, янги пойафзал кийганими? Кечга томон қайинсинглисининг уйидан хабар келди, катта ўғил набирани машина уриб, икки оёғи оғир лат ебди. Замира қалбан, бу мусибат қайнонаси қўшни қизни бегуноҳ қарғагани туфайли Аллоҳ берган синов эканлигини ҳис қилсада, ҳеч кимга оғиз очмади.
Қайнона яна қарғиш билан банд, машина чиқаргандан тортиб, бечора ҳайдовчисининг етти авлоди ҳам қуруқ қолмади. Набираси узоқ вақт тўшакка михланди. Қайнона болага қараётган шифокорларни "касаллар чўнтагини қоқлаб, бой бўлмай, уйинг куйсин, илоҳим", деганини 3амира эшитиб қолди. Аллоҳдан қўрқсада, қайнонага насиҳат қилолмади. Икки кундан сўнг катта ўғлининг ҳаммомида ёнғин бўлгани хабарини эшитишди. Қайнона эса ҳамон "кўр". Қарғишлари нотўғрилигидан Аллоҳ унга белги бераётганини ҳеч тан олгиси келмас, ҳатто бу воқеаларни бир бирига боғлиқ деб ҳам билмас эди.
Ҳаёт давом этар, Замира бу ноҳақ қарғишлар болаларига ҳам уришидан чўчир, лекин ибодатдан бошқа иложи йўқлигини билиб турарди. Қарғишлар сабаб ҳаёт синовлари ҳам оғирлашиб борарди. Қайнона одамларни "Илоё кўзинг оқиб тушсин!", деб дуоибад қила бошлади. Уйдагилар, қўни-қўшнилар ҳам аёлнинг қарғишларига кўникиб кетишган, бу оддий ҳолга айланганди.
... Яқинда боши айланиб йиқилиб тушган қайнонани касалхонага олиб боришди. Шифокорлар узоқ текширишдан сўнг, мияга қон қўйилган, иккала кўзнинг қон томирлари ёрилган, деган хулосага келдилар. Ана кўргулик! Аллоҳ илгари яқинларига мусибат-оғриқ билан белги йўлласа, энди унинг ўзига дард берди. Қайнона аранг ҳушига келди, лекин кўзлари кўрмаётганидан фарёди кўкка етди. Фарзандлари таниқли профессорларга кўрсатишди, аммо нафи бўлмади. Қайнона йиғлай йиғлай тақдирга тан берди. Бир куни Замира бомдод намозидан туриб, ошхона томон утаётганда, қайнонасининг зор зор йиғлаётгани эшитилди. Югуриб унинг хонасига кирди. Қайнона жойнамоз устида тиз чўккан кўйи Аллоҳга илтижо айлаб, йиғлаб тавба қиларди. У келини кирганини сезиб, бағрини очди.
- Йиғламанг жон буви, Худо хоҳласа, яна кўрасиз.
- Болажонларим, бари айб ўзимда экан, тилимдан топибман, тилимдан! Бугун тушимда оппоқ кийимли, салла ўраган қария не сабабдан шу куйга тушганимни бирма-бир айтиб берди. Ноўрин қарғишларим туфайли бошимга шу кўргулик тушибди. Одамларни, "кўзинг оқиб тушсин", деб қарғабману, бунинг мудҳиш оқибатини ўйламабман. Қарғаган одам не куйларга тушишини билдириш учун Аллоҳ ўз бошимга шу кунни солибди. Кўрлик нималигини, мана энди, ўзим ҳис этаяпман. Эгам қанча белги-ишоралар берса ҳам ғофил банда сезмабман. Бировнинг боласини хеч сабабсиз, оёғинг синсин, дедим. Ўз набирамни машина уриб, оёқлари синди. Кимнидир уйинг куйсин, деб қарғадим, ўз ўғлимнинг уйига ўт тушди. Болам, ҳақиқий дили кўр, ўлик ўзим эканман-ўзим! Намоз ўқибману, тўғри яшашни, қарғаш гуноҳлигини билмабман. Билсам ҳам амал қилмабман. Намозхонман, деб керилмай мен ўлай! Ё Худо, шу жазога минг бора лойиқман! Болаларим бечораларни ҳам гумроҳлигим, нодонлигим билан қийнаб ташлабмана. Мени кечиринглар...
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
лашиб олишимиз керак", деган сўзлари Мадинани янада чўчитиб қўйди. Яна нима бўлди экан? Келинойим яна жалжал қилдимикан? Илоҳим тинчлик бўлсин-да деб ўйлади. Аммо акаси Мадина билан унга келган совчи ҳақида гаплашмоқчи эди.
Мадина бу ҳақида эшитиб ҳайрон қолди, энди фарзандлари тарбиясига вақт ажратишини, атрофдаги эркакларнинг "Боши очиқ аёл" деган хаёл билан ҳар хил қарашлар қилишларидан қутилишини орзу қилди. Бунга дарров розилик бермоқчи эди, аммо... Бўлажак куёв Мадина билан гаплашиб олмоқчи экан.
Учрашув уйда бўлди. Бўлажак куёв юзидан яхши одам эканлиги сезилиб турадиган киши эди. У гап бошлади: «Очиқ айтаман, менинг оилам – аёлим, фарзандларим бор. Аммо сизга савоб умидида уйланмоқчиман. Имконим етганича адолат қилмоқчиман. Лекин буни яшириб юришни истамайман, чунки яширсам адолат қилолмаслигим аниқ. Хотиним ҳали бу ҳақида билмайди. Унга бугун айтаман. Агар жуда тўполон қилиб, қаттиқ қаршилик қиладиган бўлса... Иложим йўқ. Мен аёл кишидан қўрқмайман, бу масалада унинг розилиги шарт эмаслигини ҳам биламан. Аммо муаммолар-у, тўполонларга тоқатим йўқ. Биламан, бундай нарсалар бўлиши аниқ. Фақат ҳаммаси розилик билан бўлса, адолат қилишим ҳам осон бўларди, жанжаллар ҳам бўлмасди”.
Бу гаплар Мадинани эсанкиратиб қўйди. Кўп йил аввал ўзининг ҳаётида бўлган воқеа ёдига тушди. Туни билан қилган ишига тавба қилиб, йиғлаб чиқди. Гуноҳини эътироф этиб, тонгга қадар кўзлари ёшланди. Аллоҳга “У аёл ҳам менга ўхшаб йўл тутмасин, илоҳим рози бўлсин”, дея ёлворарди. Йиғлай-йиғлай ухлаб қолди.
Тонгда кўзларини очаркан, улардан бедорлик ва йиғи асорати сезилиб турарди. Аммо бу кўзларни қувонтирадиган хабарни эшитиб, Аллоҳга ҳамдлар айтди. Анчадан бери унинг юзларини тарк этган табассум яна чеҳрасида акс этганди. Чунки унга уйланмоқчи бўлган кишининг аёли эрига розилик билдирган эди. Ҳақиқатда, у Роббисининг оятларига таслим бўладиган, эрига итоатли муслима аёл эди. Ўзига ўхшаган бир муштипарнинг елкасига тушган қийинчиликларнинг ниҳоя топишига сабачи бўлишни шараф деб билди. Қандай ҳам меҳрибон қалб соҳибаси! Қандай ҳам итоатли аёл! Аслида, ҳақиқий муслима аёл шундай бўлиши керак...
Улар ҳозир қандай яшаяпти дейсизми? Тўғри улар орасида ҳеч бир муаммо йўқ деб айтолмаймиз. Ахир ҳаёт синовлардан иборат. Ҳамма оилада ҳам кичкина бўлса ҳам кўнгилсизликлар бўлиб туради. Аммо, Аллоҳнинг оятига таслим бўлган қалбларгина хотиржам бўладилар. Улар мана шу хотиржамликни ҳис этиб яшамоқдалар.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
‼️ШОК ХАБАР ТАРҚАЛДИ😱
МУНИСА РИЗАЕВА ЎЗИНИ ЁЛҒОНДАН ХОМИЛАДОР ҚИЛИБ КЎРСАТИБ ЮРГАН РОСТМИ?!😨
МУНИСА ЎЗИ БУ ҲАҚДА ДАХШАТ ХАБАРНИ АЙТИ😳
ЭРИ БУ ҲАҚДА НИМАЛАР ДЕБ ТАШЛАДИ КЎРГАНЛАР ШОККА ТУШМОҚДА😱
ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ КАНАЛГА ЖОЙЛАДИК👇
СОМСА тасирли хикоя
Назокат бешинчи синфда укишига карамай Ойисининг унг кули,уч нафар угил укаларига бемалол карай олади.
Ойиси мактабда физика фани укитувчиси..
Отаси эса ногирон.Онасини айтишига караганда Отаси энг кенжа укаси
тугулганда ёнгок дарахтидан йикилган экан..
Назокат аьлочи,одобли, аклли киз. Онаси туртта болани бокаман деб иккита мактабда ишлайди..
У пайтлар Укитувчиларнинг ойлиги жуда хам оз. Отасининг ногиронлик пенсияси дори уколдан ошмайди..
Назокат билан Низомжон укувчи, иккита укаси богчага боради.. Назокат кунда укаларини богчадан олиб келади.. Ойиси мактабдан келгунича укаларига карайди..
Кечки овкатга сабзавотларни тайёрлайди,
Уйларни тозалайди. Ойисига доим рахми келади. Ичида мактабдаги Укитувчилар билан Ойисини таккослайди Ойисини битта яхши куйлаги бор кримплин Кишин ёзин шу битта куйлакда.. Кузда эса хамма товус жемферларда Ойисини товус жемфери йук.Эски кук рангли плашда Мактабга боради..
Хамма Укитувчиларнинг оёгида чарм сапог Ойисида эса махси калиш,хамма укитувчиларнинг кулларида чиройли сумка Ойисида эса холаси берган эски жигарранг жудаям хунук сумка..
Уйларида етишмовчилик.. Ойисини ойлиги чиккунигача магазиндан карз булиб кетишади.. Ойлиги чиккунича карзга ёздириб ун, ёг ,олиб туришади..
Ойиси Ойлиги чикишига дарров карзларига таркатади..Болалар богчасига тулайди... Шу билан тугайди пули... Кейинги ойлик чикгунича яна уша ахвол хаммадан карз булишади...
Назокатнинг уртоклари хам бахорда чиройли айикчани расми бор жемфер кийишди,мода булди...Назокат эса доим холасининг кизидан колган эски кийимларда юради....
Синфида Дилобар деган уртоги бор Росаям яхши кийинади.. Дадаси ревизор.. Уйлари хам хашаматли.. Синфдаги хамма болалар Дилобарни яхши куришади.. Назокат аьлочи булгани билан хеч кайси бола уни ёктирмайди.. Назокат хар доим бир хил кийимда..
Назокат Ойисига рахми келгани учун бирор марта нарса жанжалини килмайди..Уни буни олиб берасиз демайди..
Вакти келса уйларида нон колмайди.
Гуштни эса хар Ойисини ойлиги чикканда ярим кило олишади..Ойисини хам к,они кам.
Боши куп огрийди...Даволанишга маблаг йук.....
Ойиси Ховлидаги ерга иложи борича яхши карайди..Картошка ,сабзи ,пиёз хар хил кукатлар экади..Назокат ёрдамлашади..
Назокат 13 ёшга киргани билан хаёт кийинчиликларини ёшлигидан куриб келгани учун катталардек фикр юритади..
Баьзида Ойиси хам хайрон колади.
Назокатнинг фикрлаш кобилятига...
Кунлардан бир кун Назокат хар доимгидек укаларини богчадан олиб келди..
Уйларни супуриб чиккунича икков укаси
Кучага чикиб кетишди.. Девор тагидаги скамейкадан Кучада кушниси тукдирган кумни устига сакраб уйнашди.
Назокат йигини овозини эшитиб кучага караб югурди..Кенжатой укасини оёгидан шаркираб кон окяпти..Кумнинг ичида шиша синик бор экан..Укаси кумга иргиганда оёгини кесиб кетибди..
Назокат уйга югуриб кириб Ойисини румолини олиб чикдида укасини оёгини боглаб, оркасига опичлаб Амбулаторияга караб югурди..
Кон румолдан чакиллаб окиб борар эди..
Амбулатория якин булгани учун Уртанча укаси хам уларнинг оркасидан йиглаб югуриб борди...
Хамшира оёгига жгут боглади.
Чукур кесилганлиги сабабли тикдириш учун Тез Тиббий Машинасида Район жаррохлик булимига олиб кетишди..
Укасини оёгини тикдиришиб палатада утиришганида Ойиси етиб келди.Доктор
Жаррохлик булимида уч турт кун ётиши
Кераклигини айтишди..
~Ойи мен Кенжатой укамни олиб ётаман! Сиз Нозимжонни олиб уйга кетаверинг!
~Кизим кийналиб коласанда?!
~Ойи сиз Дадамга ,Низомжон,Нозимжонга карайсиз ,ишлайсиз!
Кенжатойни мен олиб ётаман..Сизга уйга кетаверинг...
Кенжатой Ойиси кетгандан кейин Опасига:
~ Опа энди мен юраманмиаа?Опажон Дадамга ухшаб юра олмай колсамчи?
Сиз мени кутариб юрасизмиаа??
~ Айнаниб кетай Укажонимее эртагале югуриб юрасан хали..Унака дема уков Сен озгина оёгини кесиб олдинг холос..
Юрасан уков Югуриб юрасан...
Назокатни куз олдига Айвонда доим кроватда унтаб ётадиган ногирон Дадаси келди..Юраги увушиб беихтиёр
кузларидан ёш окди...
Ойиси хамширага болаларига яхши карашлигини илтимос килиб, эрталаб келишини айтиб уйга кетди..
Назокат укасини караб ётган палатада яна учта бемор бор эди..
-Касалликнинг охирги сталиясида, биз унинг оғриғини камайтиришга, ортиқча қийналмаслигига эришдик холос. Баъзан шу касбни танлаганимгаям афсусланиб кетаман. Менам сендай журналист бўлииб юрсам бўлмасмиди, олди-қочди гапларни ёзиб!
-Ижодни олди-қочди деб ўйлайсанми?
Менинг хафа бўлганимни сезиб, хатосини тузатишга уринди,
-Маниям тушун, икки куннинг бирида, қўлимда бир инсоннинг жони узиляпти. Юракларим эзилиб кетади.
-Шу Меҳрибоннинг дардларини деярли бир ойдан буён ёзаяпман. Сен олди-қочди деган гапларингнинг ортида инсон тақдири турибди. Билсанг, шу кунларда, Меҳрибоннинг дардлари меникига ўхшаб кетди. Ичига кириб кетиб, таъсиридан чиқолмаяпман.
-Наҳотки, бу касалдан қутилган биронта одам бўлмаса,-қизиқландим мен. Ахир, ракнинг давоси топилди деб илм бонг уряпти-ку!
-Битта ҳарбий офицернинг ўн икки ёшли қизи шу касалга мубтало бўлганди. Касалликнинг бошланиш даврида билиб қолишибди. Менда даволанди. Исроилда энг кучли медицина ривожини айтиб, ўша ерга йўлланма бердим. Бориб операция қилдиришди. Қизча соғ-саломат, дарддан қутилди. Ҳозир медицина соҳасида ўқиётган экан.
-Демак, умид бор экан-да, озгина бўлса-да!
-Касалликнинг бошланғич даврида, зарарланган тўқимани олиб ташлаб, касалликдан қутилиш мумкин. Аммо касалликнинг бошланғич даври тинч ўтади, безовталаниш, оғриқ бўлмайди. Инсон ўзининг касаллигини ҳатто сезмайди-ям. Касаллик авж олиб, вужудга тарқалганда эса, кеч бўлади. Асосан, беморлар оғриқ азоб бергач, врачга юз тутадилар. Бу пайтда кеч бўлади.
-Унда нима қилиш керак?
-Вақти-вақтида кўрикдан ўтиб, анализлар топшириб туриш керак. Саломатлик ҳар бир инсоннинг ўзига керак-ку.
Давоми бор.
Раъно Умарқулова
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚
а Россияда, ота-онасидан бекитиқча, оқ фотиҳа олмасдан эрга теккан экан бу қиз.
Эртасига укамнинг телефонига смс келди. Телефони уйда қолиб кетгани учун, мен очиб ўқидим.
"Мени боламдан айирганларнинг боласини Худо олсин" Менинг жаҳлим чиқиб кетди.
-Сени биров болангдан айирмади, ҳеч ким ҳайдамади, ўзинг кетдинг. Келиб рўзғорингга, болангга, эрингга эга чиқ. Тилингни тий. Эрингнинг қадрини билиб яша!
Кейин смслар ёғилди.мен бузуққа, укам қишлоқига, тили жағи тегмаган ойим еб тўймасга, хуллас ҳаммамиз ёмонга чиқиб қолдик
Турмушларини мен бузганмишман. Ахир мен аралашмаганимда, боласи туғилмасиданоқ ажралишиб кетишарди. Иккаласигаям гапириб, яраштириб қўярдим. Бу сафар мени гуноҳкор қилгани учун ҳам аралашмадим. Кўчадан келиб, кўчага кетди. Фақат кўзмунчоқдек боласини қандай кўзи қийиб кетдийкин? Укам-ку, болани қўйиб кет десам, бола баҳона ўзиям кетмайди деган маънода айтганди у гапни. Мана энди боласига қараб юрагим эзилади
Келинимизнинг қилган ҳақоратлари учун, менга қўшиб, ота-онамниям паст дегани учун укамга,ҳамма смсларини ўқитиб, яна шуни хотин қиладиган бўлсанг, сендек жигарим йўқ дедим. Ношукур, бетайин, ўзининг ёмон феъли билан ўз рўзғорини ўзи бузиб кетди.
Ахир ота-онамда нима айб, Тўйини қиламиз деб кутиб ўтиришган бўлишса..
Пешонамизга битгани шу укам қолди. Унинг бахтли яшаши бизни қизиқтириши табиий. Яқинда уйга кетишим керак эди. Жиянимни қандай олиб кетаман, ёки бу ерда кимга қўйиб кетаман.
Хуллас, келинимиз боласини кўришгаям келмади, бир-икки укам олиб келишга борса, бегона эркаклар билан ишхонасида базм қилиб ўтирганини кўриб, укам ҳам унинг исмини тутмай қўйди. У-ку, кўнглидаги ниятига етди, кўча аёли бўлиб кетди. Эрта бириси кун ойим ҳам укамни бошқага уйлантириши аниқ. Ўртада болага жабр бўлди.
Мен укамга, "Шу аёлни энди хотин қилсанг, мани жигарим дема"- деган гапни бекорга пйтганга ўхшайман. Укам энди келиннинг, исмини тутишга қўймас, "Ўша бузуқ ҳақида гапирманг" дерди. Ишхонасига излаб бориб, кўрган ҳангомаларими, ёки ўзи ундан холис безор бўлганмиди, вақтини қизчасини ўйнатиш билан ўтказарди. Келиннинг ортидан бориш у ёқда турсин, исмини оғизга олдирмасди. Кўнгли муздек совиганди. Бир неча марта,"Ўртада боланг бор, ярашиб, яна бир яшаб кўринглар, балки яхши бўлиб кетар"деб айтдим, аммо гапим ерда қолди. Бир марта келинга ўзим телефон қилдим. "Етар шунча уришиб юрганлариз. Мен Ўзбекистонга кетаяпман. Укам билан ярашиб, болангизга эга чиқинг" дедим. У бўлса, менинг яхши ният билан айтган гапимни нотўғри тушунди."Ҳа, энди оғирлик қиляптими бола сенларга. Боқиб катта қилишни истамасаларинг деддомга берворила, манга уканг ҳам, ундан бўлган бола ҳам керемас" деди. Жавобдан қотиб қолдим. Бу унинг ўзига қарши ҳукми эди. Шу билан бу ҳақидаги мавзуни ёпдим, укамгаям энди бу ҳақида гапирмасдим. Битта болани қандай қилиб бўлса-да, боқволамиз, унинг гапиям йўқ. Аммо болага она керак. Ота меҳри керак. Меҳр керак.
Укамнинг ҳам дарди ичида, ёрилиб бир нарса деёлмайди. Ойим хаста, сал нарсага дами қисиб, ўзи билан ўзи бўлиб қолади. Уларга олифта кўча қизи эмас, ақлли, ҳушли, меҳрибон, ҳурмат-иззатини жойига қўядиган келин керак. Укамнинг хотинини олиб борсак, бир ойга қолмай ойимни гап билан гўрга тиқишини биламанку-я. Ойим бечора бутун умр жоҳил эрнинг дастидан кун кўрмадилар. Дадам яна азоб бераётган, "Сен ўлмадинг, ман қутилмадим" деб таёқ-тўқмоқ қилаётган экан. Қизларимни силтаб, сўкаётган, ман энди етимча боқишим керакми деб ҳақорат қилаётган экан. Мен ишламасам ҳам уйга пул жўнатишни канда қилмагандим. Укамдан, эримдан озиқ-овқатга олган пулларимдан иқтисод қилиб, бироз бўлса-да жўнатиб турардим. Аммо бу дадамга озлик қилибди. Яхшиям уйда болаларим бор, акс ҳолда ойим сиқилиб, ёмон бўлиб қолардилар Шуларни ўйлаб, жаҳлим чиқарди. Жиянимни ҳам бирга олиб кетардимку,- фамилияси бошқа бўлгани учун йўлдаги текширувларда гап чиқиб қолишидан қўрқаман
Мен-ку, оилам билан тиниб-тинчиб кетдим. Эрим мени жуда ҳурмат қилади, қайнонам энди телефонда азоб беришни йиғиштириб қўйган. Энди ўзи билан ўзи овора, ўғлини ўйлашга вақтиям бўлмаса керак. Ўзбекистонда яна турмушга чиқибди.Бир хаёлим,"Янги дадангиз муборак бўлсин."