ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

СИРДОШИМ ОПАМ

Мен ой бўлсам, сиз қуёш,
Оқизманг ҳеч кўзёш,
Мағрур тургинг, эгманг бош,
Дейди опам, зўр сирдош.

Икки дунё кўрманг ғам,
Сиз бўлсангиз чиқмас кам,
Сиз билан бўламиз жам,
Опам ўзи зўр сирдош.

Сиз бор, армон бўлмаган,
Шахтим сира сўлмаган,
Йиқилсам ҳам, кулмаган,
Опам менга зўр сирдош.

Омадим бор, бахтим бор,
Опа, сиздай тахтим бор,
Синмайдиган шахтим бор,
Опам ўзи зўр сирдош.

Бирам меҳрибон одам,
Кўзларимда бўлмас нам,
Опам билан олсам дам,
Опам ўзи зўр сирдош.

Чиройликда шу малак,
Мен дея жони ҳалак,
Малҳамим доим керак,
Менинг опам зўр сирдош.

Бахтимга омон бўлинг,
Дунё тургунча туринг,
Даври давронлар суринг,
Опам менга зўр сирдош.

Менинг опам зўр сирдош.

✍Солиҳабегим


Яқинларга хам улашинг!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​— Қўйинг бу гапларни, ҳали кўрмагандек бўлиб кетасиз, қизингизни тўйига ў

зингиз бош бўласиз, сиздан умидларим мўл, ойижон, ҳамиша яхши ният қилиш керак, ўзингиз бизга шунақа деб ўргатгансиз.

— Бэ-э, гапирасан-да, кўнглим учун шундай дейсан. Сенинг малҳамдек ширин забонинг, меҳринг мени шу кунларгача асраб келди. Йўқса, аллақачон... Ҳаммасига ақлим етади. Ёши катталарнинг синган суяклари битмайди, ўсмайди ҳам. Ёш бўлганимда икки ойда оёққа туриб кетардим. Аҳволим кундан-кунга нарёққа қараб ­кетяпти. Кампир хўрсиниб чуқур «уф» ­тортди. Кўзи ёшланди. Лаби пир-пир учиб қимтинди.

— Ботирим келса айт, мени бу ердан олиб кетинглар. Сандан бошқасига ишонмайман. Ҳаммаси ҳам бола-чақа ўстиряпти. Шунақа дунё экан. У яна хаёл суриб кетди. Сўнг: — Адиба, — деди афсус билан, —- ёшлик шошиб турган меҳмонга ўхшаркан... Кучга тўлган ёшлик йилларим ҳеч кўз олдимдан нари кетмайди. Қадрига етмаган эканман.

Қараб туриб Адибанинг кўнгли вайрон бўлди. Унга раҳми келиб, узоқ термулиб қолди. Қанийди, қўлидан келса-ю, уни оёққа турғазиб олса. Ўксикли кўз ёшларини кўрмаса... Қўша-қўша ўғилларининг тўйларида, никоҳ базмида даврага тушиб «Тановар»га хиром айлаб, бутун тўй аҳлини лолу ҳайрон қолдирган аёл қани?

Ўша куннинг ўзидаёқ Ботирали онасини уйига олиб кетди. Ишдан қайтган Баҳром асло ажабланмади.

— Қаерда тинч бўлсалар, ўша ерда бўлганлари яхши. Ботир, қўнғироқ қилиб хабарлашиб тургин, — деди. Адибанинг кўз ёшларини кўриб Зуҳра пичинг қилди:

— Ойим ўлмасларидан бурун йиғлаб ўзингизни яхши, фидойи кўрсатмоқчимисиз? Йиғига бало борми? Яхши ният қилинг.

— Фидокор, меҳрибон опамиз бор-да, — Мавлуда жилмайди.

Адиба ичкари уйга жой қилди, оҳори тўкилмаган янги, оппоқ чойшабларни ёзиб берди. Она оёқ-қўлини узатиб, хотиржам нафас олди. Адиба чой дамлаб келди. Бир пиёла асал чой ичириб, ойисининг юз-кўзларини силаб ўтирди. Бемор фақат бир ҳўпламдан чой, нав­бати билан шарбат ичади. Лекин кундан-кунга аҳволи кетиб бораётганини сезган Ботирали ишга бормай, ўз ҳисобидан таътил олди. Адиба кампирнинг бошидан нари кетмайди. Уни бироз чалғитиб, кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилади. Нима бўлганда ҳам ҳар куни ғанимат бўлган момонинг дуоларини олиб қолсам, дейди.

Ҳар куни тонгда ўқишга кетар чоғи Алишер билан Лайло бувижони олдига кириб, салом бериб ачомлашади.

— Тузукмисиз, бувижон, қаранг, кечагидан кўра анча яхшисиз, яхши бўлиб қолинг, бувижон, бугун сиз учун «аъло» баҳолар олиб келаман, — дейди Алишер. Бувининг қуруқшаган лаблари ёйилиб, кўзлари порлаб қалбидан меҳр туйғулари тошиб дуо қилади. Буви уларга узоқ термулиб туради. Беҳол лаблари «Ўсиб унинг­лар, бахтингизни берсин, сизлардаи ­розиман...» деб пичирлайди. Ою кунлар шу таҳлит ўтиб турди.

Бугун эрталаб кампир тетиклашиб уйғонди. Гаплари тийраклашди. Хонага, деразага, шифту эшикларга бир-бир разм солиб қаради-да, Ботиралини сўради. Шарбатни охиригача ичиб қўйди-да, кулимсираб Адибага қараб қўйди.

— Яна озгина бергин, вужудимга мойдай ёқди-я, — деди жилмайиб. Адибани бағрига олиб, «Сани қизим деганман, унутма», деди. Адиба суюниб кетди. «Эй Тангрим, ўзингга шукр, ойим ҳадемай яхши бўлиб кетадилар, ҳайрият меҳнатларим зое кетмади».

У қайнонасини қучоқлади. Она ҳам, бола ҳам ўзида йўқ шодон эдилар. Бу ҳолни кузатиб турган Ботиралининг ичи «шув-в» этиб кетди. У суюнмади, борлиғини ғашлик қоплади.

Пешинга бориб момонинг юзида ранг қолмади. Адиба пиёлада сув келтириб лабига томизиб турди. Лекин сўнгги томчилар беморнинг лаби четидан оқиб тушаверди. Юмуқ кўзларининг четидан дурдек оққан ёшлари яноқларида қолди. Оқшом чоғи Адибанинг қўлларида сўнгги нафасини олиб, боши ўнгга томон бироз оғди. Лаблари табассумга мойил ҳолда кўзларини юмиб ётарди.

Муҳаббат ТУРОПОВА

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙНОНА
(ҳикоя)


Сарви хола хонасида ямоқ қилиб ўтираверди. Олди тўла товони йиртилган пайпоқлар, чокидан сўкилган шим, тугмаси узилган кўйлак, яна алланималар... Сезмай қопти, вақт пешиндан оғипти. Ҳам вақти намоз, ҳам томоғи қақраб чой ичгиси кел­япти. Қўлидаги нинани ип ғалтакка санчди-да, дераза оша ҳовли саҳнига разм солди. Бир маромда қор ёғмоқда. Дарахтларнинг новдалари эгилган. Совуқ ҳам забтига олган. Уй-уйига кириб олган келинлар совуқдан эриниб ҳовлига чиқишмапти, шекилли. Бир чойнак чой дамлаб келиш иш бўптими? Бунақа ишларни ойдинда оёғи бажаради-ку.

«Ё Имоми аъзам», у тиззасига тиралиб ўрнидан турди. Аммо... Вой! Вой! Тавба-ей, оёқлари увишиб қопти, тиззалари зириллайди. Бели тортишиб оғриб тургани учун букчайганча эмаклаб бориб эшикни очиб ҳовлига чиқди. Қор остонагача кўтарилибди. Атрофга назар солдию ич-ичидан севинчи тошиб баҳри дили ёришиб кетди. Паға-паға ёғиб турган қор парчаларига болаларча завқу эҳтирос билан тикиларкан, кўзлари чақнаб, порлади.

— Ёғ! Ёғавер, ёғишингдан айланай, жуда яхши! Қишнинг зийнати қор-да! Беғуборсан, поксан, кони фойдасан, вақтида ёғсанг, ер тўяди — эл тўяди.

У қўлини чўзиб, кафтини қорга тутди. Кафтига қўнган юлдузчаларни тўймай томоша қилди. Кафтининг ҳароратида эриб бораётган қор зарраларини авайлаб артди. Руҳиятига қордек юмшоқ енгиллик кириб, бироз тетиклашди. Айланиб учиб замин узра бош қўяётган қорнинг оппоқ зарраларига севиниб тикилаверди. Ҳозир чойни дамлаб келади, бир пиёлагина ичади, куракни олиб бирпасда йўлкани очиб кураб ташлайди. Ҳавасга қиладиган иш бу, бир пайтлар томнинг қорини кураганда ҳовли ўртасида қорли тоғ пайдо бўларди. Шу тоғ устидан бемалол томга ўтиб, ундан қорли тоққа тирмашиб сирғанчиқ учмасмиди. У хотираларга берилди. Нариги уйдан келинлару набираларнинг гангир-гунгур овозлари, телевизордан таралаётган ашула оҳанг­лари шундоқ эшитилиб турибди. Бирдан димоғига ёғда қовурилган тухум иси урилди. Қорни ҳам очибди. У бир тамшаниб келинлар хонасига қаради.

— Ёшларга мазза-да. Оҳ, ёшлигим, қани ўша ёшлигим? Э-э! Ўтди-кетди, ғир этиб, эссизгина, умр — ўткинчи, бирпасда қариб қоларкан одамзод, дея ичида ўйлади у...

Сарви хола чойнакни ушлаганча ҳовли адоғига атак-чечак қилиб борди. Лоақал шу ёлғизоёқ йўлнинг қорини кураб, йўл очмаган келинлардан ранжиб, ошхонага етди-ю, яхлаб ётган зинага оёқ қўйиши билан сирғандию тойиб кетди.

— Ё, тавба! Ё алҳазар! Ўзинг асра! Ўзинг мадад бер, Эгам, — деган илтижолари хаё­лидан ялт этиб ўтди. Боши ерда — қор устида, оёғи зинада, бели зинанинг қиррасида қолди. Қани ўзини ўнглаб, узатилган оёғини йиғиб ололса... Бу не кўргулик? Оёғи тошга айланибдими, нега қўзғата олмаяпти. Куни битган шекилли, наҳотки шу алфозда... У бор кучини йиғиб, келинларни ёрдамга чақирди. Турғизиб қўйишса, бу ёғини ўзи эплайди. Вой тавба-ей, овози ҳам чиқмайди.

— Ҳой, Мавлуда, Ўғилой! Бу ёққа қаранглар, келинлар-уу, вой, жоним, вой-й, ҳозир ўлиб қоламан. Чиқинглар уйдан! Манга қаранглар-ей!

Ҳайриятки уй тўридаги эшик очилди. Ҳа, эшитишди, яхшиямки шулар бор, эшик қайта ёпилдими, у англолмай қолди.

— Ким? — сўради Мавлуда олма чайнаб туриб, — биров чақирдими?

— Э, ўтираверинг, ким бўларди,ойим-да, шу изғиринда ҳам тинч ўтирмайди, бир иш бошлади шекилли, — энсаси қотди Ўғилойнинг.

— Кеча муллакам қовоқ опкелувдилар, ҳозир чиқсангиз қовоқ сомса қилинглар, дейди.

— Шу совуқда ким боради ошхонага?

— Чақиряптилар, эшитяпсизми, ҳой-ҳойлаб чақиряптилар, — Зуҳра келин деразага қулоқ тутди.

— Э! Борсангиз ҳозир иш буюрадилар... Ўтираверинг, эшитмабмиз, деймиз.

Овсинларнинг кулгусидан хона деворлари зириллаб кетди. Эшик ёпилиб ҳангома давом этаверди. Телевизор ҳали кино, ҳали сериаллар, ҳали «Ҳандалак»ни кўрсатиб, уларни чалғитарди.

Сарви хола «Вой, жоним, нима бўлди менга» — деб бир амаллаб кириб олган ошхонада узоқ ётди. На белини, на оёғини ўнглаб ололмади. Зора бирортаси чиқиб қолса. Тагидан зах ўтиб, танаси музлай бошлади. Агар ҳозир қизи бўлганида югуриб олдига келмасмиди? Бир эмас, олти ўғил туғдим, деб керилиб юраверипти. Давраларда сўзини ҳеч кимга бермай ўғилли тўкис бўлиб юрганлари-чи. Шошманг, ўзи ўғил нима каромат кўрса

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-Нега келдингиз? -деди лаблари титраб.- Шунча машмаша камми,сизга? Агар уйимдагилар сизни келганингизни билишса,мени ўлдиришади.
-Нимага ўлдиришар экан?- деди Мансур ғазаб билан. -Сиз боши очиқ аёлсиз.Ўз ҳаётингизни ўзингиз ҳал қила оласиз.Мен сиздан ҳеч қачон воз кечмайман... У шундай деб ўзи олиб келган алланималарни Гулдонанинг бош томонида турган шкафчага жойлаштира бошлади.-Сизни бир кўрмасам, бўлмас эди.Аммо билиб қўйинг,мен орқага чекинмайман барибир.-У шундай деб Гулдонанинг ёнидаги стулга ўтириб олди.
-Илтимос,тезроқ кетинг.-Гулдона йиғлаб юборди.-Ҳозир уйдагилардан бирортаси келиб қолса,билмайман нима бўлади?
-Нима бўлса бўлар,-Мансур қўлини силтаб қўяркан,қўшиб қўйди.- Дунёда ҳал бўлмайдиган масала фақат ўлим.Бошқасининг эса иложини топса бўлади.Жуда бўлмаса,сизни ўғирлаб кетаман.
Аёл индамади.Унинг руҳияти жуда чарчаган эди. Тинчлантирувчи дорилар таъсиридами, асаби бўшашиб,кўзларига уйқу тиқилиб келаётганини ҳис қилди.Аммо шу пайт қайнонасининг овози бошида бомба портлатгандай бўлди.
-Войдод,мусулмонлар.Бу шармандаликни қаранглар.Бу ошиқ- маъшуқларни кўринглар.Уялмасдан касалхонага келганини-чи?-Қайнонаси касалхонани бошига кўтариб бақирарди.
Бир зумда хона шифокорлар ва қўшни палатада ётганлар билан тўлиб кетди.Гулдона кўзларини янада маҳкамроқ ёпди.У ҳозир номус қилганидан ҳаммаси тушга айланишини ёки ўлиб қолишини шунчалар истардики...
-Хола ўзингизни босинг.Бу нима деган гап? Ахир бу ерда қанча беморлар оғир аҳволда ётибди. Навбатчи шифокор Барот аканинг сўзлари уни бироз ўзига келтиргандай бўлди.- Боринг,чиқинг бу ердан.Келинингизни аҳволи ҳали ўнгланмаган.Бу қанақаси?
Қайнонаси яна бир нималар деб вайсаганича чиқиб кетди.Мансурнинг қачон чиқиб кетганини эса Гулдона сезмай ҳам қолди.
Эрталаб яна қизи келди.Кўзлари шишиб кетган,юзлари сўлғин аҳволдаги Гулсара онасини қучоқлаб йиғлаб юборди. Қўлидаги ҳамёнида онасининг тилла буюмларини,каттароқ сумкада кийимларини солиб келган экан.
- Онажон,бибим сизни “уйга қайтиб келмасин”,- дедилар.Ҳамма кийимларингизни ҳовлига чиқариб қўйибдилар.Имомали ҳам " Юзимни ерга қаратадиган онанинг менга кераги йўқ,-" деди,ахмоқ. Шундай дегани учун иккимиз уришиб қолдик. Укам менга "Сен нега онамнинг тарафини оласан? Сен чидасанг ҳам мен чидамайман.Бу иснод-ку," -деб бақирди. Мен турмуш қуришнинг иснод эмаслигини унга тушунтиролмадим.-Қизи ҳиқиллаганча шу сўзларни айтди-да,яна онасини бағрига босди.- Энди нима қиласиз,онажон?
Гулдона музлаб қолганди."Ахир мен нима қилдим? Мен Мансурга тегаман деб туриб олганим йўқ-ку.Бу гап акаларимнинг қулоғига етиб борса,улар мени омон қўйишмайди." Аёл рашки баланд,ор-номуси осмон акаларининг феъл-атворини яхши биларди.
-Онажон,кўп ўйланаверманг.Мен Сизни уйимизга олиб кетаман.Имомали ҳам унгача ўйлаб кўрар.Эҳтимол,фикри ўзгарар.. Онасига далда бўлишга уринаётган Гулсаранинг овозида аллақандай ишончсизлик бордай эди. -Куёвингизга тушунтирдим...
-Қизим, ҳаётингга халақит беришни истамайман.Қолаверса,бу гаплар қайнона -қайнотангнинг қулоғига етиб борса, шаънингга яхшимас. Мен акаларимнинг олдига бораман. Гулдона шу сўзларни айтиб,жойидан турди.-Мана, бугун аҳволим анча яхши.
- Онажон,бибим кеча тоғаларимникига бориб,жанжал қилиб келдилар.Улар сизни қабул қилишмайди энди. Гулсара эзилиб шу сўзларни айтди-да, баралла йиғлаб юборди. -Ўзимни жудаям ёмон кўриб кетяпман.Сизга ёрдам беролмаяпман...
-Унда Самарқандга холангникига бораман, -Гулдона бу гапи билан ўзига ҳам қизига ҳам далда бермоқчи бўлди.(Унинг биргина опаси бўлиб,кўп йиллар олдин қўшни вилоятга турмушга чиқиб кетган эди.)
-Майли онажон.Холамни уйларига меҳмонга боргандай бўлиб, ўша ерда яшаб туринг. Бироз вақт ўтсин.Кейин ҳаммаси ўз жойига тушар балки.-Гулсара онаси билан хайрлашаркан,келтирган овқатини косага солиб қўйди. -Кечки пайт яна келарман.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ёлғизликни енгган аёл...

(ҳикоя)


Зардевон қишлоғида оралаган миш-миш ҳамманинг эсини тескари қилиб юборди.Ҳамманинг оғзида шу гап."Ҳай эшитдингизми, Гулдона янга қочиб кетганмиш..""Йўғе,наҳотки? Ахир у келин- куёв кўрган кап-катта аёл бўлса? Нега қочиб кетади?Ким билан қочиб кетибди?" "Унга бир эркак оғиз солган экан.Уйдагилари йўқ дейишган эмиш.Кейин ўша эркак билан кетворибди".
Хуллас,"Эл оғзига элак тутиб бўлмайди", деганларидек миш-мишлар роса болалади.
Қишлоқда ҳамма яхши биладиган ҳурматли хонадоннинг ўн етти йил олдин тул қолган келини Гулдона янганинг бундай қилиши ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига кирмаган эди.
... Гулдона 17 ёшда аммасига келин бўлганди. У буғдойранг, кичик жуссали бўлиб, жингалак сочлари, қош -кўзлари ўзига ярашган қиз эди.Эри Раҳмонали ундан бир ёшга катта бўлиб,ҳарбий хизматни ўтаб келгач, ўша пайтда мавжуд бўлган жамоа хўжалигида бригадир бўлиб иш бошлади.Ғайратли,бир гапириб ўн куладиган, хушсурат,гавдали Раҳмонали хотинига ҳеч кўнгил қўёлмади. Эҳтимол,ака-сингилдек бирга ўсишгани бунга сабаб бўлгандир. Раҳмонали ичиб олса,хотинини уйдан ҳайдаб чиқарар,” ўттизга кирсам,устингга бошқа уйланаман”,-дерди.Кетма-кет туғилган қиз-ўғил фарзандлар ҳам уларнинг орасини илитолмади.
Аммо Раҳмоналига ўттизга кириш насиб этмаган экан. Унинг 28 ёшда сирли равишда дунёдан кўз юмиши Гулдонанинг ҳаётини ағдар тўнтар қилиб юборди.Дўстлари билан зиёфатга борган йигит маст аҳволда уйга қайтди-ю, эрталаб уйғонмади.
Бева қолган аёл ота-онасининг уйига қайтиб бормади. Гулдонанинг ота- онаси дунёдан ўтиб кетган, уларнинг ота ҳовлисида кичик акаси яшар, Гулдона унинг тинчини бузгиси йўқ эди. Раҳматли эри қурган данғиллама ҳовлида қайнана-аммаси билан бирга яшаб юраверди.Далада ишлади,ипак қурти боқди. Бошқа келинларига анчайин қаттиққўл амма кўнгли ярим келинини доимо аяр,ундан ширин сўзини аямасди.
Шундай қилиб орадан вақт ўтди.Гулдона қайниларининг ёрдами билан қизи Гулсарани турмушга берди,ўғли Имомалини уйлантирди. Имомали амакилари каби ошпазликни ўрганган,қўшни вилоятдаги ошхонадан яхши маошли иш топганди. Тўйдан кейин ўғил онасининг рухсати билан хотинини олиб, қўшни вилоятга кўчиб кетди. Бу орада қайнонаси кенжа ўғлиникига кўчиб ўтди.Чунки кенжа ўғилнинг оиласида эгизаклар туғилган, уларга қарашга одам керак эди.
Энди Гулдонанинг ёлғизлиги жуда билинадиган бўлди.40 ёшга ҳам тўлмаган аёл кечқурун бўлишидан юрак олдириб қўйди. Телевизор кўриб алламаҳалгача ўтирадиган одат чиқарди.Қайнанаси борида билинмаган экан, энди у ёлғизликнинг қанчалар оғир юк эканлигини борлигича ҳис қиладиган бўлди.
Худди шундай кунлардан бирида қайнопаси Шоира келиб,эри Ғафурнинг янги ошхона очаётганлигини ,ошхонага ошпазга ёрдамлашиш, идиш-товоқ ювиш учун аёл киши кераклигини айтиб қолди.
-Хохласангиз,ишланг келин, -деди Шоира опаси кетишидан олдин. –Барибир куни билан уйда зерикиб ўтирасиз.
-Майли опа,бир ўйлаб кўрайчи,-деди Гулдона.
Эртаси куни қайнонаси келганида у билан маслаҳатлашган Гулдона ошхонада ишлашга қарор қилди.
Ошхонани Ғафур асли қаршилик бўлган ҳамкори Мансур билан бирга очган экан. Кўринишидан оғир-вазмин,ошхонанинг бозор-ўчарини қиладиган бу эркакка Гулдона эътибор бермади. Ошхона фарроши Матлуба холанинг айтишича, Мансурнинг ҳеч кими йўқ экан.Ота-онаси ёшлигида ўтиб кетишгач,амакиларининг ёрдами билан уйланиб уй -жой қилган экан. Рўзғор ғамида чет элга ишлашга кетган вақтида фалокат юз берибди.Яъни, уйидан ёнғин чиқиб, хотини ва бир ёшли ўғилчаси ҳалок бўлишибди. Кейинчалик уй-жойини амаллаб ўз ҳолига келтирган бўлса-да, Қаршида туролмабди.Қачонлардир ҳарбий хизматда топишган дўсти Ғафурни қора тортиб Бухорога келиб қолибди.
- Унинг айтиши сиз унинг ёнғин туфайли вафот этган хотинига ўхшаб кетар экансиз,- деди Матлуба хола ҳикоясининг охирида. Сизни кўрган куниданоқ "ким бу аёл?" деб сўради. Жаҳлим чиқиб уришиб бердим.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Samolyotni kim boshqarayotganini bilmasangiz ham xotirjam uchib ketaverasiz, toʻgʻrimi? Unday boʻlsa, hayotingizni Alloh boshqarayotganini bilib turib, nega bezovta boʻlasiz? Yaxshisi hamma narsani Allohga topshiring-da, Oʻziga tavakkul qiling...! ☺️

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ДАРАХТИ МАКРИ ЗАН САД РЕША ДОРАД!
ФАЛАК АЗ ДАСТИ Ў АНДЕША ДОРАД!

(АЁЛ МАКРИНИНГ ДАРАХТИ ЮЗ ИЛДИЗИ БОР ЭМИШ.ҲАТОКИ ФАЛАК ҲАМ УНДАН БИР ОЗ АНДИША ҚИЛАРМИШ)

Азиз эркакларимиз бор бўлишсин!Ҳаммангиздан бибижоним Қам

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қия очиғидан.Маҳмуджоннинг еётган луқмаси оғзида қолди.Дунёнинг чор тарафидан келтирилган неча неча гўзалларни кўрган йигит бу қадар етук ҳусн эгасини кўрмаганди.Ўзига қараб турган оҳу кўзларда «Мана кўрдингми,мендек парирухсор шунда умрим ўтмоқда...»деётгандек ўкинч билан боқар,қип қизил гилосдек лаблар эҳтирос тилаб титраб кетди билинар билинмас.Инсонга шайтон шерик экан.Шайтон ундади,бандайи ғофил бажарди.Ишқилиб хиёнат бўлди.Маҳмуд Таманнога буткул асир бўлди.Йигит умрида у ҳали бунчалик суҳбати лаззатли аёлни кўрмаганди.Таманнога совға олмоқ баҳона бир дўконга кириб сотувчидан қора инжу қўйиб ишланган гўшвора(зирак,сирға)сўради.Сотувчи кўрсатган тақинчоқлардан кўнгли тўлмай -Яна борми?-деб савол берди.Сотувчи ичкарига кириб кетиб бироздан сўнг чиқдида -Марҳамат,хўжайинимизда бор экан.Киринг,нархини келишолсангиз сизники деди уни бошлаб хўжайининг олдига олиб бораркан.Соқоли кўксига тушган,қора қош,хуш сурат ва жиддий дўкон хўжайини қора марвариддан ва ҳаворанг олмосдан дид билан ишланган гўшворани кўрсатиб нархини айтди.Нарх борасида бироз тортишиб охири келишишгач,фил суягидан қилинган қуттичага солиб бераётиб дўкондор Маҳмуджоннинг дидини мақтади.
-Тошларнинг қийматию қимматини яхши тушунаркансиз.Лекин ҳар заифа ҳам қора инжунинг қийматини тушунавермайди.
-Оре рост -деди Маҳмуджон.-Лекин менинг суюклигим қора инжуни бисёр севар экан.Деярли ҳар зеби-зийнатида бор.Дўкондорнинг қошлари кўтарилиб,нигоҳлари ниманидир сезгандек бўлганини ишқдан сармаст йигит пайқамай қолди.
-Бугун суюклигингизни хурсанд қилмоқ режангиз борми?Ҳар не керак бўлса келинг,арзонлаштириб аслидан бераман меҳмон йигит.
-Албатта!Миннатдорман!-Маҳмуджон дўкондорлга миннатдорчилик билдириб эшикка йўналди.
Таманно билан ширин суҳбат қуриб турган маҳал Ғулом эшикни шиддат билан тақиллатди.Ҳовлидаги баланд болохона томига чиқиб тўрт томонга қараб пойлоқчилик қилаётган эди у.
-Бекам,муюлишдан бекнинг отига ўхшаш қора отда биров бурилди.Бек қайтганга ўхшайдур -деди у ташвиш билан.Ҳақиқатда зум ўтмай ғазабдан тишлари ғижирлаганча Назифхон кириб келди.Хобгоҳида кашта тикиб ўтирган Таманно уни очиқ юз билан қарши олди.
-Келинг бегим.Нечук?Наҳот мен интизорингиз эсингизга тушган бўлсам?
Назифхон ҳамма жойни қаради.Ташновхона(таҳоратхона),омборхона,болохоналарни бир бир қаради.Ҳеч ким йўқ.Бир чимирилиб индамай ортига бурилиб кетди.
Орадан уч тўрт кун ўтиб яна ўша меҳмон йигит совғага кирди.Энг камёб тақинчоқни бераркан Назифхон савол берди:
-Меҳмон,суюклигингиз кимнинг қизи экан?Уйланасизми унга?
-Эҳҳҳ ака...Суюклигим бир саҳро бағридаги ғунча..Кошки эди уйланишнинг иложи бўлса?
Ширин суҳбатга банд севишганларни яна Ғулом огоҳлантирди.Яна Назифхон ҳамма жойни алғов далғов қилиб ҳеч кимни топмади.Яна икки даъфа бу ҳол такрорлангач тунда хотинининг кумушдек баданини бир бир кўздан кечирди.Бўйнидаги билинар билинмас қизғиш қонталашни кўриб ҳаловати бузилди.Энди гумони қолмади.Лекин исботи йўқ эдида унинг.Назифхон ҳам айёрлик йўлига ўтди.Маҳмуджон яна дўконига кирганда уни гапга солди.
-Нокамтарликка йўйманг меҳмон.Менинг нуфузим юқори бу шаҳарда.Балким сизни ўша дилдорингиз билан қовуштиришга ёрдамим тегар.Кўнглингизни очинг тортинмай...
Кўзига Таманнодан бошқа ҳеч нарса кўринмаётган Маҳмуджон бор гапни айтди қўйди.Кўпни кўрган,айёр Назифхон соқолини тутамлаб Маҳмуджонга синовчан қаради.
Сўнг шундай деди:
-Сиз шунда бўлиб туринг.Мен бирор соатда қайтаман.
Назифхон дўконидан чиқиб тўғри Таманнонинг акаси Соҳиббойнинг уйига борди.Бор гапни айтиб бераркан эшик ортида ҳамма гапни Собирбойнинг хотини Нодирабегим эшитиб турганидан бехабар эдилар икковлари ҳам.
-Сиз ўша меҳмонни олиб келинг -деди Соҳиббой.-Бу ерда нафсоният,орият турибдур!Агарки шу гапларни ҳақиқатда менга ҳам айтса мен шу куни Таманнони ҳам,ўша Бухороликни ҳам сўяман.
Назифхон чиқиб кетгани ҳамоно,Нодирабегим хизматкорларга юмушларини тайинлаб йуқлигини билдирмаслигини айтиб Таманнонинг уйига қараб югурди.Янгасининг шоша пиша айтган гапларидан Маҳмуднинг ҳам,ўзининг ҳам ҳаёти хавфдалигини тушуниб етди.
-Энди бир илож қилинг янгажон -деди у йиғламсираб.-Йўлини топинг жон янга...
-Энди бундоқ қиламиз.Б

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

идан тикилган махсус мешларда олиб келиб сотадиган сув сотувчилар ,маҳаллий халқ Мешкоб,Самарқанд ва Бухоронинг тожикзабон аҳолиси Машкоб деб атайдиган кишининг ўзининг келганини билдириб айтаётган қўшиғи эди.Маҳмуджонни оёқлари ўша томонга бошлади.Ўзидан эллик олтмиш одим нарироқда турган Машкоб бир дарвозадан пулини олиб кармонига солдида яна Самарқанд кўчаларини бошига кўтарганча машҳур қўшиғини айтиб кетди.Маҳмуджоннинг
-Ҳой Машкоооб,Машкоооб,тўхта бир пас дея чақиргани унинг овозининг баланд пардасида эшитилмади ҳам.Ташналик қийнаётган йигит боя машкоб сув сотиб кетган дарвозани тақиллатди.Нақшинкор ёғоч дарвозанинг мис ҳалқаларини қуббасига ураркан ичкаридан бир ажиб нафис товуш эшитилди.
-Хизматкоримиз юмуш билан бир ёққа кетганди.Уйда бошқа эркак йўқ.Шу сабаб ўзим чиқишимдан ўзга илож қолмади.Не юмуш бор меҳмон?
Дарвоза ортидан эшитилган сас ўн саккиз ўн тўққиз ёшлардаги заифага хос бўлиб инчунин ёқимли эдики Маҳмуджон лол туриб қолди бир муддат.Қизнинг не юмуш борлигини суриштиришдан олдинги тушунтириши унинг одобидан ҳам дарак эди.
-Ниҳоят чанқадим сингил.Машкобга етолмадим.Сув бермоқ савоб дейдилар.Бир коса сув беринг....Худо ёрлақасин сизни-деди ниҳоят у ўзини қўлга олиб.
-Бир муддат..Ҳозир....-мафтункор овоз соҳибасининг дарвоза олдидан узоқлашаётганини ғарч солинган ковушлари билдирди.Бир оздан сўнг дарвоза оғир ғижирлаб қия очилдида,ўша замонларда камёб ва қимматбаҳо бўлган хитойи чинни косада сув тутилди.Четларига тилла сувидан ҳал югуртирилиб,ҳаворанг гуллар солинган жонон косаданам бу косани тутиб турган қўллар ақлни олгувчи эди.Оппоқ билакларни олтин билакузуклар безаб турар,ҳусайни узум донасини эслатгувчи бармоқларда гавҳар кўзли узуклар ёниб кўзни олгудек,шу сутдек оқ қўллага қондек қип қизил хинодан нақшлар солинган эди.Коса ва бу қўллар баробарида дарвозанинг қия очиғидан гупиллаб чиққанча гулоб иси димоққа урилди.Маҳмуджон косани олиб муздек сувни сипқордида,ичига битта бухорий тилло танга солиб қайтарди.
-Умрингиздан барака топинг.Сувдек сероб бўлинг!
-Савоб пулга сотилмайди меҳмон.Тиллони олинг.Бизни ерга урманг...
Қизнинг бу сўзларидан сўнг у коса ичидан тиллони олиб,косанинг иккинчи четидан ушлаганча шундай деди:
-Шу савобни ҳар кун қила оласизми?
-Эртага келиб дарвозани тақиллатсангиз хизматкоримиз сув олиб чиқади.Саломат бўлинг.
Ёпилган дарвоза олдида анча туриб қолган Маҳмуджон оёғини зўрға ўзига бўйсундириб узоқлашди.Намозшомгача шаҳар айланиб карвонсаройга қайтди ҳамки,хаёлидан ўша мафтункор овоз,ҳушини олган оппоқ қўллар кетмади.Амирнинг саройида нуфузли амал эгаси бўлмиш Маҳмуджон не не гўзалларни кўрмади Аркда.Лекин бунчалик ақлу ҳушини банд этолмаганди ҳеч бир санам.Нега бугун биргина қўлию,овозини эшитиб бу қадар юрагига олов тушди?Не синоат бу?Кечаси уйқусида ҳам ҳаловат бўлмади унинг.Оёқлари эртаси чошгоҳ маҳали яна ўша кўчага бошлади.Қалтироқ қўллари яна ўша мис ҳалқани қуббага ураркан ақлини олган оппоқ қўллардан сув ичмакни орзу қиларди.Дарвозани баланд бўйли,бошига салла ўраган ҳабаш қул очди.
-Ассалом Алейкум.Хизмат?-деди у қўлини кўксига қўйганча.Лаҳжасиз гапиришидан болалигидан бери шу диёрлардалигини билиш мумкин эди қулнинг.
-Ваалайкум Ассалом.Бекангизга бир савоб тилаб юрган гадо келибдур деб хабар беринг иним-деди Маҳмуджон ҳам қўлини кўксига қўйганча.
Ҳабаш қул қаршисидаги йигитнинг банорас тўни,ипак салласию,хром этиги,бармоғидаги қора гавҳар кўзли узугига ҳайрон бўлиб қаради.
-Савоб тилаб юрган...гадо?Сизму ўша гадо?
-Мен ўша гадо-деди Маҳмуджон кулимсираб.Қул индамай бошини қимирлатиб кириб кетди.Бир оз ўтгач бир косада сув олиб чиқиб узатди.Маҳмуджон сувни ичиб ичига бежиримгина тилла зулфибодом (аёллар соч безаги)солиб қайтарди.
-Бир пас шошманг меҳмон-деди ҳабаш қул.-Мен бекадан берухсат ололмайман бу туҳфани.Кетмай туринг...-у шундай деганча ичкарига кириб кетди.Зум ўтмай қайтиб чиқиб зулфибодомни Маҳмуджоннинг қўлига тутқазди.
-Савобнинг қиймати зулфибодомчалик эмас экан.Бека шундай дедилар.Савоб тилаб келмоқ истасангиз бемалол экан.
Савобталаб гадо эртасига коса ичига ёқут ва феруза билан безатилган билак узук солди.Худди кечагидек қайтарилди бу ҳам.Эртаси ку

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Аёлга мехр беринг
Вақти келса йўл беринг
Чиндан севсин десангиз
Даста-даста пул беринг 😂

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ита ошнамга қўнғироқ қилиб, уларнинг бошини қотирдим. Дўконга кириб тентирадим, шарбат харид қилдим ва симириб ўтирдим.

Ниҳоят хотиним менга қўнғироқ қилиб, уйга чақирди.

Кейин эса, гўё ҳеч гап бўлмагандек кутиб олди. Нима деркан деб гапиришини роса кутдим.

— Ҳалиги... анови... кетдими? — сўрадим гап очиш учун.

— Ким?.. Ҳа, уми? Кетди.

— А, сен... У нима деди?.. Нима деган бўлсаям сен ишонма! Унинг ўзи уйга кирди. Мен танимайман.

Дилобар кулиб юборди:

— Ҳаммаси жойида, дадаси.

Бу гапдан ғалати бўлиб кетдим...

Орадан ўн бир кун ўтди. Хотинимнинг таваллуд санаси эди.

— Менга совға керак эмас, — деди Дилобар. — Мени кечирсангиз бас.

Дилобарга елкаларимни қисиб қарадим.

— Ўшанда анови аёлнинг уйимизга келгани махсус уюштирилган эди, дадаси, — деди у. — Сизни шунчаки синаб кўрмоқчи эдим. Дилбар менинг танишим. Кўп бўлгани йўқ танишганимизга. Кўнгли очиқ аёл. Гапдан гап чиқиб, эрнинг хиёнати ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Бу фикр кимдан чиққани эсимда йўқ. Хуллас, сизни синаб кўрмоқчи бўлдик... Мени кечиринг. Хиёнат қилмаслигингизга қатъий амин бўлдим. Мени шунчалик яхши кўришингизни билмаган эканман. Виждоним қийналиб кетяпти, дадаси... Сиз ўшанда мени Дилбарга чиройли деганмидингиз?

— Чиройлини чиройли дейман-да...

Эртаси куни мен у билан ресторанда учрашдим.

— Режа яхши берди, — дедим кулиб. — Энди бемалол учрашаверсак бўлади. Шубҳа, гумонга ўрин йўқ-да! Ишдан кеч қоламанми, хизмат сафарига кетаманми — энди яшил чироқ! Ролларимизни қотириб ўйнадик. Беш баҳо! Айниқса, мен бопладим. Бор маҳоратимни ишга солдим. Хотинимни ишонтира олибманки, у мендан кечирим сўради. Уйланган бўлсам ҳам нақадар эркин қушман!.. Хўш, режам иш бердими? Ҳаммасини пухта ўйлаган эканманми?

— Виждонсиз, — Дилбар кулимсираб қадаҳини кўтарди...

ТАМОМ.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

икчадан қарадим: хотиним!

— Тезроқ очинг, — деди у. Кейин эса мен очгунимча бўлмай, ўзи очди. — Очиқ экан-ку, мен жиринглатиб ётибман... Ассалому алайкум, дадаси. Ишга яхши бориб келдингизми?

Менинг тилим калимага келмасди. Хотинимга нима деб гап очишни билмасдим. Аслида айбим йўқ, ҳаммасини рўй-рост айтишим керак. Бироқ гап хотинимнинг ишонишида!

— Салом, хотинжон! Ўзинг яхши келдингми? Болалар қани?

— Э, уларингиз яна бир кун қоламиз дейишди. Бувисини соғинишибди.

— Биласанми, сенга...

— Сиз буларни ушланг, — хотиним шундай деб қўлидаги пакетларни менга тутқазди. — Маҳалла бошидаги дўконда арзон тухум сотишяпти экан. Мен тез бориб келай.

— Шошма, ҳозир...

— Катта бўлмасаям ҳар ҳолда арзон. Тез бориб келай.

— Йўқ, шошма. Сенга бир гапни айтишим керак.

— Нима дейсиз шу пайтда? Ярим соатда қайтаман, кейин айтаверасиз.

Бирдан каллам ишлаб кетди. Хотинимнинг дўконга кетгани яхши эмасми? Қайтиб келгунича анови жувонни ўзига келтириб уйдан чиқариб юбораман. Акс ҳолда хотинимнинг кўнглига ишончсизлик ораласа, бир умр ортимдан пойлаб юрадиган бўлади.

— Бора қол, — дедим шоша-пиша.

Аммо аксига олиб, хотиним эшикдан чиқар-чиқмас, ичкари хонадан “ҳой, қаердасиз?” деган товуш келди. Мен ўзимни хотиржам тутишга ҳаракат қилдим. Хотиним эса таққа тўхтаб, ортига ўгирилди.

— Кимдир гапирдими? — сўради у. — Аёл кишининг овозими?

Мен кулимсираб жавоб бердим:

— Ташқаридан эшитилди, хотин. Қўшнининг уйидан бўлса керак... Ёки кўчадан. Сен тезроқ бориб кела қол.

— Йўқ, ичкаридан эшитилди, — шундай деб, назаримда, хотиним ҳам кулгандек бўлди. — Ичкарида ким бор, дадаси?

— Бу нима деганинг? — дедим астойдил хафа бўлиб ва овозимни кўтариб. Овозимни кўтарганимнинг боиси, мабодо ичкаридан Дилбар яна чақириб қолса эшитилмасин деган мақсадда эди. — Бормайдиган бўлдингми? Унда эшит...

— Четроқ туринг, — дўконга тараддудланиб турган хотиним мени нари суриб, ичкари хонага йўл олди.

“Ҳаммаси тамом, — ўйладим мен, — қанақа қовоқкалла ҳамшира бўлди бу, озгина гапирмай турса олам гулистон эди!”

— Менга қара, сенга ҳозир тушунтираман, — шундай деб хотинимнинг орқасидан ичкарига кирдим-у, жим бўлдим. Ҳамшира қиздан дом-дарак йўқ, хонада фақат хотиним иккимиз эдик. Дилбар қаерда бўлиши мумкин? Майли, қаерда бўлсаям, хотиним кетганидан сўнг топилса бас. Ҳар ҳолда хонада буғланиб кетмагандир.

— Хўш, ким бор экан? — дедим хотинимга. — Гапир!

Хотиним атрофга аланглади:

— Менга бир гап бўлди, шекилли? Аммо аёл кишининг овозини аниқ эшитдим-ку!

— Агар сен аниқ эшитган бўлсанг, уйимизда арвоҳ бор, — дедим мен ҳазилга олиб.

Хотиним кулиб юборди:

— Э, ҳазилингиз бор бўлсин! Бўпти, мен кетдим. Сиз онамга бир телефон қилиб қўйсангиз бўлармиди, кеча нолиб гапираётгандилар.

— Албатта, мана, ҳозир, — шундай деб чўнтагимдан қўл телефонимни олиб, қайнонамнинг рақамини излай бошладим.

Икки ҳушим хотинимда! Тезроқ дўконга чиқиб кетса-ю, мен ҳамшира қизни топиб, уйдан ҳайдаб юборсам!

— Юринг, бирга бориб келамиз, — деди хотиним.

— Қўйсанг-чи, — уҳ тортдим мен. — Ҳозиргина ишдан келдим. Чарчаганман.

— Мен чарчамайманми?

— Сен ҳам борма, — мен шубҳага ўрин қолдирмаслик учунгина шундай дедим. Қолаверса, хотинимнинг феълини яхши биламан: борма деган жойга — аксинча боргиси келади. — Телевизор кўриб ўтирамиз.

— Йўқ, майли, бора қолай, яқин-ку!

— Ўзинг биласан.

— Э, эриняпман, бормайман.

Худди шу маҳалда диваннинг орқасидан Дилбар қаддини ростлади ва аччиқланиб деди:

— Оббо, қанақа хотинсиз, борсангиз боринг-да!

Унинг бу гапидан ғазабим қўзиб кетди, аммо айни пайтда мен ҳеч нима қила олмасдим. Тилим ҳам лол эди.

Хотиним дастлаб чўчиб тушди, сўнг ўзини босиб олиб, аввал Дилбарга, кейин эса менга қаради.

Хўш, мен нима қилишим керак? Гаров ўйнаб айтаман: ҳозир нимаики демайин, хотиним барибир ишонмайди. Ҳаммасига мана шу ҳамшира айбдор, озгина чидаганида Дилобар уйдан чиқиб кетган бўларди. Йўқ, мен ўзим калта ўйладим. Хотиним уйга кириб келганидаёқ бор гапни айтиб беришим керак эди. Энди барибир ишонмайди.

— Бу аёл оилавий поликлиникадан келибди, — дедим мен ниҳоят тилга кириб. — Исми Дилбар экан, ўзи айтди. Боя дафтарга ёзиб бўлгач, бирдан ҳуши

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​🌟

​​Ўлик борми?

Пул керак!


(Бўлган воқеа)


Мен келин бўлиб тушган хонадон эгалари ташқаридан жуда аҳил, бировни дилини оғритмайдиган, кўнгли бўш инсонларга ўхшар эдилар. Лекин ниқоблар тўйдан кейин ечилди. Афт-башаралар тўйдан кейин ошкор бўлди. Мен: "Астағфируллоҳ", дейишдан чарчамай қолдим.

Турмуш ўртоғим чекиб айвонда ётар, унинг акаси ўз хонасида телевизор кўриб ўтирар, кекса қайнонам ҳовлида хаскаш олиб томорқаларни тозалар, фалаж бўлиб ётиб қолган қайнота эса: "Сув беринглар", деб бақирганда, унга "лаббай", дейдиган ва сув берадиган мард топилмасди. Аввалига бошим тиниб: "Шунақа одамлар ҳам бор эканми?", деганман. Сўнг секин-аста кўникишни бошладим.

Тўйимдан кўп ўтмай, бир куни овсиним балиқ қовуриб, қайнотамни хонасига олиб кириб кетди. На қайнонамни, на бошқаларни чақирмади. Ҳайратим ошди.

Қайнотам гўрковлик қилган эканлар. Кейин бу ишни муллакам давом эттирган. Эрим эса акасига ёрдамчи.

Кунлар, ойлар, йиллар ўтди...
Ёз маҳали ҳовли-кўчага сув сепиб уйимга кириб кетдим. Соат эрталаб 6:00 лар бўлиб қолган эди. Деразам очиқ, ҳали ҳеч ким уйқудан турмаган. Бир пайт қайнонам мени чақириб қолдилар. "Сув келибди. Ташиб олинг!", дедилар.
Аламдан ўтириб йиғлаб олдим. Ўшанда етти ойлик ҳомиладор эдим. Уйимизда иккита "эркак" бор. Қайнонам ўғилларини чақирмай, туғиши яқин қолган келинини чақирганлари алам қилган эди. Челакни олиб қўшни тарафдан 4-5 марта қатнаб сув ташидим. Сўнг ҳаммага нонушта тайёрладим. Чойдан кейин йиғиб-териб соат 9:00 лар атрофида хонамга кирдим. Қайнонам яна чақирдилар. "Муллакангизга ош иситиб беринг! Эрталаб у фақат ош ейди", дедилар.

Муллакамни бора-бора ёмон кўриб қолдим. Овсиним эрталаб ишга кетади. Эрини чойини тайёрлаб кетмайди. Ҳам эримга, ҳам унинг акасига кун бўйи хизмат қилиш мени ортиқ асабийлаштирадиган бўлиб қолганди. Сабрим тугаб қайнонамга гап қайтарадиган бўлдим.

Фақат биров ўлса қабр ковлашади. Бошқа пайт эса, уйда бекорчи дам олиб ётишади. Уларни ҳеч бирини намоз ўқиганини, Қуръон ўқиганини кўрмадим. Эрим тўйдан аввал: "Мен ва онам намоз ўқиймиз", дегандилар. Лекин ҳаммаси ёлғон эди. Оиламизда ҳатто-ки, таҳорат қилган одамни кўрмадим.

Рамазон ойи келди! Ҳартугул рўза тутадиганлар топилди. Эрим Рамазонда рўза тутишни бошладилар. Таровеҳ намозларига қатнашдилар. Рамазон тугагач эса, ҳаммаси яна ўз ҳолига қайтди.

Фарзандим 8 ойлик туғилди. Қайнотам ётган ерларида кўп сийиб қўяр эдилар. Кунда 3-4 марта чойшаб алмаштирардим. Ўша куни ҳам кир кўпайиб кетиб, қўлда кўп кир ювган эдим. Мағзавасини эса такрор-такрор кўтариб, ҳовли орқасига тўкиб келдим. Камига овсиним пахтага кетган, эри ва болалари менга қолган эди. Нимжон, касалванд бола билан шифохонадан чиқдим. Шу билан болам яхши ўсмади. Бора-бора ҳаётимда эримнинг ҳурмати камайиб кетди.

Муллакамни эса гапирмасам ҳам бўлади. Ғирт тўнка! Кўчада супада ётади, ўлик кутиб. Нашасини чекиб бўлиб: "Менга бақувват овқат қилиб бер!", дейди. Мозордаги эҳсон қутисига йиғилган пулларни олиб ўзига ишлатади. Суюқ овқат қилсам, тўполон қилади. Хонамга кириб йиғлаб оламан. Қўлимга Қуръон ололмайман. Имконим бўлмайди.

Ота-онамга неча марта шикоят қилмоқчи бўлдим. Лекин тақдирим шу бўлса, улар нима ҳам қилиб беришар эди...

Тўққиз йил ўтиб, қайнотам вафот этдилар. Оилавий муҳит ўша-ўша. Муллакам ҳали ҳам хотинини ишга жўнатиб, мендан хизмат талаб қилади. Урушиб кетадиган бўлиб қолганман.

Яқинда эса портладим!
"Мен сизга ошпаз ёки хизматкор эмасман. Ўзимни учта болам билан ишим етади. Хотинингизни уйда олиб ўтиринг. Менга номаҳрамсиз", дедим.

Муллакам эса:
"Сенга ака бўламан! Келинсан, хизматкорсан. Керак бўлса қиласан", деб жавоб қайтарди.

Ҳозир гаплашмай қўйдим. Гаплашсам ҳазилни ҳам ошириб юборади. "Иштонимни оғини тикиб бер!", дейди.

Қачондир булар ҳам чиқиб кетар, алоҳида ҳам бўларман... Лекин қачон? Болаларим учун сабр қиляпман. Тўлиб-тошиб кетдим. Муллакам ва хотинини овозини эшитсам, оёқ-қўлим титраб, мазам бўлмайдиган бўлиб қолганман. Чунки овсиним эрига гиж-гижлаб жанжал чиқаргани чиқарган. Бу уйда яшагим келмайди. Ота-онам эса қариб қолишган. Қаерга ҳам бораман?

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қўйнимда бир ёр-y, кўнглимда бир ёр.
_____________________________


Ҳаёт бизга сабоқ беради, билмаганларимизни ўргатади, ўзгалар ҳаёти мисолида огоҳлантиради. Севги, ёшлик хатоси, пешона экан, деб қўямиз. Кўнгил деган нарсаям бор, муҳаббат бизни ўз йўриғига юргиза олишиям бор гап. Лекин унинг оқибатида келадиган балолар-чи, бош оғриқлари, кўз ёшлари? У шуларга арзирмикин аслида? Балки бу гапларда ҳам жон бордир. Лекин кўпинча биз ўзимиз билиб туриб, бошимизни дорга тутиб берамиз, кўриниб турган чоҳга тушамиз. Кейин эса, пушаймон бўлиб, минг куюнмайлик, қани эди, ҳаммасини ўз ўрнига қўйиш мумкин бўлганда?..


1-кўзгу

У мактабда ўқиб юрган пайтидаёқ ўзларидан икки синф пастда ўқийдиган Лолани яхши кўрган. Унинг ортидан югуриб, кўнглига йўл топа олди, улар мактабни тугатиш арафасида бошқалардан пинҳон равишда учрашиб юра бошлашди. Кейин эса, мактабни тугатиб, ҳамма ҳар тарафга учирма бўлиб кетишди. Санжар бўш вақт топди дегунча, Лолаларнинг уйи атрофида ўралашиб юрар, уни учрашувга чақирарди. Лола уйидан чиқа олишни уддаласа, улар бирга айланиб юришарди, тунни эса телефонда тонггача гаплашиб ўтказишарди. Шу тариқа йиллар ўта бошлади. Ниҳоят, уйдагилар уйланиш ҳақида гап очишганда, у ўйлаб ҳам ўтирмай Лола ҳақида сўз очди. Лекин онасининг кўз остига олиб қўйган қизи бор экан. У отасининг дўстининг қизи Манзура эди. Тўғри, Манзура жуда ақлли, одобли ва ёқимтой. Улар оилавий борди-келди қилишгани боис ҳам, Манзурани яхши биларди. Отаси танловни ўғлининг ўзига қўйиб берса-да, онаси қаттиқ қаршилик қилди. Ўша қизнинг Санжар билан узоқ йиллардан бери учрашиб юришини эшитиб, тўнини умуман тескари кийиб олди. “Унақа йигитлар билан юрадиган, одобсиз қизларни” ёқтирмаслигини бот-бот такрорларди онаси. Бироқ, у йигитлар билан эмас, фақат мен билан юради, деб уни оқлашга тутинди Санжар. Қани, онасига гап уқтириб бўлса. У онасининг ундови билан Манзура билан учрашди. Гаплари бамаъни, ўзиям жуда чиройли қиз экан. Учрашувдан унинг фикри ўзгариб қайтди, ростдан ҳам Манзура унга ёққанди. Лекин Лола-чи? У Санжарни деб неча жойдан чиққан яхши одамларга рад жавобини берди ва ҳамон уни кутмоқда. У Лолага нима дейди энди?

Хуллас, тўй бўлиб ўтди. Ҳаммаси ажойиб, ҳаммаси яхши, фақат тўйдан кейин уни виждон азоби анча пайтгача қийнаб юрди. Кейин улар болали бўлишди, ўғлидан кейин қизи туғилди. Йиллар шу тариқа бир-бирини қувлаб ўта бошлашди. Манзура ёмон хотин эмасди, доим унинг кўнглига қарар, аммо барибир, кўнгил негадир биринчи муҳаббати Лолани қўмсарди. Баъзи тунлари ухлолмай, тонггача уни ўйларди. Уйланганидан кейин унинг ҳам турмушга чиқиб кетгани ҳақида эшитганди. Шундан сўнг ҳаммаси жимлик қаърига чўкди…

Бир куни у иш билан нотариусга бориб, ўша ерда тўсатдан Лолани учратади. У эридан ажрашибди, ўғли билан ота-онаси олиб берган уйда яшаётган экан, ишга кирибди. Уёғи худди кинолардек бўлди. Аввал телефонда гаплашиб юришди, кейин пинҳона учрашувлар. Иш шу даражага етдики, Санжар энди Лоласиз яшай олмаслигини тушунди, бунинг устига, у ҳомиладор бўлиб қолганди, улар ҳаммадан пинҳон никоҳдан ўтиб, яшай бошлашди. Санжар ҳаммадан буни сир тутишга минг ҳаракат қилмасин, хотини биринчи бўлиб сезди, тўғрироғи, телефондаги Лоланинг уй кийимида у билан бирга тушган суратини кўриб қолди. Ота-онаси уни ўртага олишди, ҳақиқатни айтишдан ўзга чораси қолмади. Манзура йиғлади-сиқтади, ота-онаси минг гапирди. Лекин ғишт қолипдан кўчиб бўлганди.

Ҳозир у икки ўт орасида қийналади. Манзурага борса, Лола йиғлайди, хотинига келса, маъшуқаси кўзидан ёшлар оқади. Орада Санжарга қийин бўлиб қолди. Олган маоши хотинларининг эҳтиёжини қондиришга етмайди, бунинг устига, тўрт нафар болани боқиш, кийинтириш… Тунлари уйқуси ўчиб кетади баъзида. Балки ўшанда онаси уни мажбурлаб уйлантирмаганда, бу ҳолга тушмаган бўлармиди? Ҳозир у бир йўла икки аёлни бахтсиз қилди, улар орасида иккига бўлиниб, ўзиям азобини тортмоқда. Икки кема ўртасида бир кун келиб, чўкиб кетмаса яхши эди.


2-кўзгу

Биз у билан бир қаватда ишлардик. Йўқ, бир корхонада эмас. У менимча, қайсидир бир фирмада бухгалтер эди. Эшикларимиз рўпарама-рўпара бўлгани учун қия турган эшикдан уни кўриб турард

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ЖАҲАННАМ

Дўзах деганда мияга биринчи бўлиб биз бу дунёда биладиган оловдек олов фикри келади. лекин дўзах олови бу дунё оловидан кучлироқдир. Ҳаттоки, унинг шиддатини бирор нарса билан қиёс қилиб бўлмайди. Чунки, дунё олови бир нав бўлса, жаҳаннам олови бошқа бир навдир. Дунё олови ҳамма нарсани куйдириб кўмир қилиб қўяди. дунё оловига кирган киши ёниб, куйиб, сўнг ўлиб кетади ҳамда унинг аламидан қутулади. жаҳаннам эса—Аллоҳ поноҳ берсин—унга кирган одамга доимий азоб беради.

"
на уларга ҳукм қилиниб, ўла олур ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур"
(Фотир сураси, 203-оят)

Терилар куйиб ажраб кетмайди, балки у ерда пишади. Терилар ҳар сафар пишганда Аллоҳ азобни тоттириш учун уларни яна бошқа териларга алмаштириб қўяди. Дўзах аҳли унда яшайди, фикр юритади, эслайди ва хусуматлашади. Жаҳаннамда дарахтлар бор, лекин у заққум дарахтидир. У:

"
Дарҳақиқат, у дўзах қарида чиқадиган (ўсадиган) бир дарахтдир. Унинг бутоқлари (даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар"
(Вас-соффот сураси, 64-65-оятлар)

Жаҳаннамда таомлар бор, дўзах аҳли уларни ейишади, лекин бу таомлар ана шу ифлос дарахтнинг меваларидир. Дўзах аҳли:

"
ундан қоринларни тўлдирувчидирлар"
(Воқеа сураси, 53-оят)

"
Албатта, (дўзахда ўсадиган) Заққум дарахти гуноҳкорнинг таомидир. (У) қоринларда ёғдек қайнар, қайноқ сувнинг қайнашидек"
(Духон сураси, 43-46-оятлар)

Жаҳаннамда ичимликлар бор. У ерда сув бор, лекин йирингли сув. Кофир ундан ичади ва

"
Уни ютмоқчи бўлади-ю, (томоғидан) ўтказа олмас"
(Иброҳим сураси, 17-оят)

Заққум дарахтидан еганларидан сўнг, ташналикдан Қуръонда васфи келган ана шу қайноқ сувдан ичадилар. Ичганда ҳам чанқаб, тинкаси қуриган туя каби ичадилар. Кейин уларнинг боши устидан ана шу қайноқ сувдан қуйилади.

"
У (сув) билан уларнинг қоринларидаги нарсалар ҳам, терилари ҳам эритиб юборилур"
(Ҳаж сураси, 20-оят)

Дўзахда яна кийимлар бор, лекин оловдан:

"
Бас, кофир бўлганлар учун оловдан кийимлар бичилур"
(Ҳаж сураси, 19-оят)

Жаҳаннамда яна соялар ва соябонлар бор, лекин улар ҳам оловдандир:

"
Улар учун устиларидан ҳам оловдан бўлган "соябонлар", остиларидан ҳам (оловдан бўлган) "Соябонлар" бўлур"
(Зумар сураси, 16-оят)

"
қора тутун сояси остидаки, на совуқдир ва на ёқимли"
(Воқеа сураси, 43-44-оятлар)

Дунёда айш-ишратга берилган, ўз куфрида туриб олган ва қайта тирилишни инкор қилганларнинг хотимаси ана шудир.

"
Улар бундан илгари (дунёда) ишратчи эдилар. Яна улкан гуноҳ (ширк) узра устувор эдилар. Яна айтар эдилар: "Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилтирилувчимизми?!"
(Воқеа сураси, 45-47-оятлар)

"
Улар у ерда инграб-ҳанграб турурлар. Модомики (охиратдаги) осмонлар ва ер бор экан, (улар) у ерда мангудирлар, илло Роббингиз хоҳлагани бундан мустаснодир. Албатта, Роббингиз истаган нарсасини амалга оширувчидир!"
(Ҳуд сураси, 106-107-оятлар)


Шайх Али Тантовий

"Исломни умумий таништириш" китобидан.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😭Дунёни дахшатга солган вахшийлик...

Наргиза ва Мухаммаднинг тўйларига 1 йил бўлди.Улар бир-бирларини севиб-севилиб турмуш қуришди.Севишганлар ўртасидаги энг катта душман бу рашк.Рашк улар ўртасида ҳам ўз кучини кўрсатарди.Тўйи бўлганидан сўнг хам улар ит-мушук бўлиб жанжаллашишарди.Хатто бир куни Наргиза эрининг ишхонасига дўппайган қорни билан жанжаллашгани борди.Шунда бошлиғи аввал оилангни тўғирлаб ол деб ишдан бўшатиб юборди.Ванихоят Наргиза кутган нарса содир бўлди, эри унга хиёнат қилди. Наргиза нима қилиб бўлса хам тинмасдан эридан қасос олиш йўлини изларди.Охири у эридан қасос олиш учун тутган йўл хаммани шокда қолдирди. У айнан шундай йўл тутган эди 😨😨👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

таркан? Лоақал биттаси қиз бўлмади-я. Ҳозир раҳматли чоли Абдураҳмон бўлганда-ку... У ҳам чойхонадан мақтаниб келарди.

— Онаси, Раҳим кервоз бору, кўчанинг бошида турадиган, косамнинг тагида қолган ошни еб, ялаб қўйди. «Ният қилдим, ака. Сизнинг йўлингизни берсин», — дейди. Эшитдингми?

— Айтмадингизми, ҳаммаси Яратгандан, деб...

Олти ўғилни бошқалардан кам қилмай орзу-ҳавас билан катта қилди, уйлади, жойлади, бари бола-чақали, ишли бўлди. Нима бўлгандаям ўғил хотиним деб, қиз эрим деб кетар экан. Меҳр олмадек икки паллага бўлинар экан.

Совуқ ошхонада инграниб ётаркан, келинлари бир-бир кўз олдидан ўтаверди. Тўнғич ўғлининг хотини Адиба яхши чикди. Келган кунидаёқ туғишган қизидек бўлиб кетди. Тарбиялаган ота-онасига раҳмат. Оғриқ зўрайиб, кўз олди қоронғилашди...

Кўча дарвозаси ғийқиллаб очилди. Совуқдан қўллари кўкариб келини Адиба кўринди. Қалин пўстинга ўралиб олган Адиба тўғри қайнонасининг хонасига бурилди. Қордаги ғачир-ғучур оёқ товушларни эшитиб Сарви хола суюниб кетди.

— Ҳой, — деди заиф овозда. — Кимсиз? Бу ёққа қаранг, ошхонага.

Адиба заифгина бу овозни эшитди. Қадамини шу томонга тезлатди. Ошхонага кирдию кампирнинг ётиш аҳволидан ҳанг-манг бўлиб қолди.

— Ойижон! Вой, бу нима ётиш?! Йиқилдингизми? Овсинларим қани? - Гапира туриб қайнонасининг қўлтиғидан олиб турғизмоқчи бўлди, аммо эплаб бўлмади.

— Тегма, тегма, болам, вой жоним, белим узилиб кетган шекилли, тегма, — деб додларди.

У айвон томон югурди. Бор овози билан бақирди:

— Ўғилой! Мавлу! Ҳой, Зуҳра! Тез! Тез буёққа келинглар! Ойим... Ойим ахир йиқилиб тушибдилар-ку, наҳотки кўрмаган бўлсанглар. Наҳотки эшитмай уйга қамалиб ўтирсанглар.

У уйга кириб «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилди. Иссиқдан юзлари бўғриққан Ўғилой, Мавлуда, катта жун рўмолга ўралиб олган Зуҳра кетма-кет айвонга чиқишди.

— Нима гап? Тинчликми? Намунча ҳовлиқасиз, опа, ўт кетдими? — энсаси қотди Мавлуданинг.

«Шу совуқда тинчгина уйида ўтирмай, етиб келганини-чи» — пичирлади лабини буриб Ўғилой.

— Юринглар, — деди Адиба ошхонага имо қилиб. Тўрт келин холани бир амаллаб кўтариб, уйга олиб киришди. Жойига ётқизиб, юзини силаб, дори ҳидлатишди. У кўзини очди. Ранги докадек эди. «Тез ёрдам» етиб келди. Доктор беморни текшириб кўргач, касалхонага олиб борамиз, деди.

— Нима гап? Ойим қанилар? Тузукмилар? Сани кўзинг қаёқда эди?

— Вой, ойим, адаси, ойим йиқилибдилар, — у қаттиқроқ йиғлаб юборди.

— Кўз ёшингни арт-э, — бақириб берди Ботирали, — йиғлама, тут ўзингни.

Адиба итоаткорона стулга ўтирди. Ботирали бош шифокор хонасига кириб кетди. Адибани йиғлама, деб ко­йиса ҳам ўзини тутолмай ўз ёшларини яширарди.

Эшик очилиб, даволовчи шифокор кўринди.

— Рентгендан ўтказдик. Бел пастки қисмидан бўкса суяклари дарз кетган, гипсладик. Тўпиқдаги шилинган яралар қўрқинчли эмас, малҳам суртиб боғлаб қўйдик. Мана бу дориларни ичириб туринг, — у дорилар ёзилган рўйхатни узатди, — Бу оғриқ қолдиради, бу суякларни мустаҳкамлайди. Фақат қаттиқ ўринда қимирламай ётишингиз лозим.

...Мана, шунга ҳам саккиз ой бўлди. Қимирламай ётаверган Сарви хола қоқ суякка айланди. Озиб-тўзиб овқатдан ҳам қолди. Адиба эрини, болаларини ўз ҳолига қолдириб, кампирнинг олдига кўчиб келди. Гоҳ дори, гоҳ чой, гоҳ ҳожат... ҳеч кимни қариган чоғида ётгулик қилмасин. Азобда қолган она аранг пичирлайди: «Кам бўлма, болам, барака топ, меҳнатларингни роҳатини кўргин...»

Эрталаб Ўғилой ишга кетаётганда дераза ортидан сўрайди: — Тузукмилар? Яхши бўлиб қолдиларми? Ишга кетаётувдим.

Мавлуда умуман кўринмайди, ўзини иш билан банд одамдек кўрсатади. Зуҳра эшикни қиягина очиб, — Опа, — деди бурнини жийириб рўмолча билан тўсиб оларкан, — тузукмилар? — у ёв қувгандек зумда ғойиб бўлди.

— Ухлаб қолибман. Ишга кеч қолдим. Кечқурун кирарман, — дейди деразадан мўралаб Баҳром.

«Эрталаб кириб ўтаман, соғлиқларини сўрайман, ҳозир кеч бўлиб қолди» хаёлидан ўтади Баҳодирнинг. — Ойим тузукмилар? — сўрайди хотинидан, — сен хабар олиб тур, яна гап чиқиб юрмасин.

Кунлар ўтаверди. Cоат миллари имиллайди.

— Адиба, — дейди у пичирлаб, — қийналиб кетдинг, болам...

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​-Келишинг шартмас қизим.Тинчингга қара.
Хавотирли хаёллар билан тонггача ухлолмаган Гулдона эрталаб бош шифокорнинг олдига кирди.Уйга кетавериши мумкинлигини эшитиб, жойини йиғиштириб қўйди.Чой ичган бўлди. Қўлида биргина сумка билан касалхонадан чиқиб,туман марказидаги шоҳбекатга йўл олди.У Самарқандга кетишга қарор қилганди. У бошига тушган ғалвалар сабаб Мансур ҳақида ўйлашни ҳам, эслашни ҳам истамай қолганди.
Кўча бошига бормасидан қўл телефони чақириб қолди.Нотаниш рақамдан кимдир қўнғироқ қилаётганди.Аёлнинг жавоб бергиси келмади.Маршрут таксига ўтириб, шоҳбекатга келди.
Самарқандга кетадиган автобус вақтини аниқлаб, ҳали бир соатча вақт борлиги сабаб ўша ердаги дўконларни айланмоқчи бўлди. Шу пайт яна қўл телефони жиринглаб қолди. Қўнғироқ яна ўша нотаниш рақамдан экан."Ким бўлди экан?"Гулдона яшил тугмачани босди.
-Гулдона,нега жавоб бермаяпсиз? Роса хавотир олдим...Бирданига янграган Мансурнинг овози аёлни саросимага солиб қўйди.
-Менга бошқа қўнғироқ қилманг. Бу ердан бутунлай кетяпман.
-Қаердасиз? Мен сизни ҳеч қаерга кетишингизни ҳоҳламайман.-Мансурнинг овози илтижо аралаш янгради.
- Илтимос, бошқа қўнғироқ қилманг.Мени унутинг.
Мансур яна алланималар деяётганда,Гулдона телефонини ўчириб сумкасига солиб қўйди. Кейин бироз ўйланиб турди-да,қизига қўнғироқ қилиб Самарқандга кетаётганини айтди. Кайфияти бузилиб,дўконларни айланишдан ҳам воз кечди.
Аёл автобуслар турган жойга яқинлашди.Юраги қалқиб кетаётгани учун тинчлантирадиган ҳапдоридан тилининг остига ташлади.Ҳайдовчидан илтимос қилиб, ҳеч ким бўлмаса-да, автобусга чиқиб ўтириб олди. Энди буёғига ўзининг ҳаёти қандай кечиши ҳақида ўйлай бошлади.Опасига нима дейди,қандай тушунтиради? Поччаси, жиянлари уни қандай қаршилар экан?
Автобус деразасига қараб, ўй суриб ўтирган Гулдона бирдан сергак тортди.Чунки шоҳбекат майдонига Мансурнинг "Нексия"си кириб келганини кўриб қолганди.Машинадан Мансур билан бирга қизи Гулсара тушиб келди.
Гулсара шоҳбекатга аланг- жаланг қараб, тўғри "Самарқанд- Бухоро" ёзувли автобусга қараб кела бошлади.Мансур ҳам унга эргашди. Гулдона бўлса автобусдан тушишни ҳам, тушмасликни ҳам билмас, вужуди титраб ўтирарди.

Моҳигул Назарова.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-Хола, нега мен ҳақимда суриштиради? Ҳали бошимга йўқ жойдан туҳмат ағдарилмаса эди...Қўрқаман,бунақа гаплардан.Биласиз,эри йўқ аёлнинг тупроғи енгил бўлади,- Гулдона ростдан чўчиб кетди.- Мен қуда- андали аёлман.Ортиқча гап-сўз керакмас,менга.
Кунлар ўтаверди. Мансур Гулдонани кузатиб юраверди. Бир куни Ғафурга кўнглини ёрди. Ғафур дўстининг аҳволини яхши тушунгани учун уни ранжитмаслик учун индамай тинглади.Кейин бу масала жуда қийинлигини,Гулдона турмушга чиқолмаслигини,бу таклиф унинг оиласида ҳам катта муаммо чиқариши мумкинлигини тушунтирди. Мансур бўлса "Шунча йиллик дўстлигимиз ҳаққи,бир марта мен учун совчи бўлиб боргин.Фарзандлари ҳам уйли- жойли бўлишибди. Ҳали Гулдона ёш-ку. Боши очиқ аёл бўлса...Илтимос йўқ демагин," -деб туриб олди.
Ғафур аввал хотинига бу гапнинг учини чиқарди.Аммо Шоира бу масала ўта нозиклигини,онаси буни эшитса жуда хафа бўлишини, укаси ўлмаганда шундай бўлмаслигини айтиб, йиғи-сиғи қилиб эркакни сиқиб ташлади.Ғафур эртаси куни Мансурга "Мен бу ишга аралашишга тоқатим ҳам, иложим ҳам йўқ.Гулдонанинг ўзи билан келишгин. Агар тақдирларинг қўшилган бўлса,ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди,"- деди.
Мансур энди Гулдонанинг кўнглини топишга ҳаракат қиладиган бўлди.Табиийки, ҳар иккиси бир жойда ишлашгани учун бунга эриша олди ҳам.
Бир куни шамоллаб қолган бўлса-да, ишлаётган Гулдонани мажбурлаб, шифокорга олиб борди, буюрилган дори-дармонларини келтириб берди. Ўзининг эътиборлилиги, ширинсўзлиги, меҳрибонлиги билан аёлнинг кўнглига йўл топа олди. Меҳрга ташна аёл қалби бунга бефарқ бўлолмади. Гулдона унга ўрганиб қолди.Шундан кейин Мансур Қаршига бориб тоғасининг хотинини олиб келди-да, Гулдонанинг "керакмас,бундай қилманг",- деб қилган илтижоларига қарамай,совчиликка жўнатди.
Ўша куни Гулдоналарнинг уйида қиёмат қўпди гўё.Қайнона келган совчи аёлни беобрўй қилиб, кўчага ҳайдаб чиқарди. Онасидан хабар олишга келиб, бу воқеанинг устидан чиқиб қолган Имомали кўчада совчи аёлни кутиб турган Мансурни ҳақоратлади, у миниб келган машинанинг ойнасини уриб синдирди. Гулдона ишга боришдан маҳрум бўлди.Қайнонаси унга "Агар шу одамга тегсанг,уйни ҳам,фарзандларингни ҳам унутгин. Эрга теккинг келган экан,ёшлигингда теккин эди.Қуда-андалик бўлганингда бу нима қилганинг? Бизни қишлоқда шарманда қилмоқчимисан?Агар шу одамни десанг,сени ҳаммамиз оқ қиламиз",-деди.Гулдонанинг ҳаёт зарбларидан минг бўлак бўлган юраги бу гапларни кўтаролмади. Йиқилиб қолди. Касалхонада ўзига келган аёлнинг бошида қизи йиғлаб ўтирарди.
-Онажон,-деди қизи Гулсара.-Мен Имомалига тушунтиришга ҳаракат қилдим. Дадам вафот этганларидан бери ёлғиз ўзингиз бизни катта қилганингизни,сизга қийин бўлганлигини,ёшингиз ўтаётган пайтда ёнингизда бир ҳамроҳ кераклигини айтдим.Аммо у тушунмаяпти.Бибимнинг гапларини такрорлаяпти...
- Қизим...Гулдона томоғига қаттиқ нарса тиқилиб, бир зум гапиролмай қолди. Уят,номусдан баттар ғужанак бўлиб,бошига одеялони тортди.-Менга ҳеч нарса керакмас.Мен...турмуш қурмоқчи эмасман.
- Онажон, мендан уялманг.-Гулсара онасини ётган жойида маҳкам қучоқлаб олди.-Сиз уятли ҳеч қандай иш қилмадингиз. Ҳали 30 ёшга кирмасдан бева қолдингиз.Дадам раҳматли яхши одам бўлсалар-да,сизга меҳрлари йўқ эди. Мен ҳаммасини яхши эслайман."Сени ёмон кўраман" десалар ҳам индамай ичингизда йиғлаб, ишларингизни қилиб юраверардингиз.
Гулдона қизига ҳеч нарса демади. Кейинги ойларда ҳаётига озгина ёруғлик олиб кирган одамдан жудо бўлганини ҳис қилгани, бошига шунча ғалва тушгани учунми, унга ҳамма нарса барибир бўлиб қолгандек эди. Қизи онасининг овқатини иситиб, чой дамлаб келди. Бироздан кейин кетишга ижозат сўради.
- Майли қизим,борақол.Бу гапни уйингдагилар эшитмасин,яна. Гулдона истиҳола билан гапирар экан,яна юраги санчиб кетди.- Ҳаммаларини сўраб қўйгин.
Қизи кетгач,ҳамшира келиб, томчи дорини уларкан, бир эркак Гулдонани кўришга келганини айтди."Қайнукаларимдан бирортаси кўришга келган бўлса керак-да",- деб ўйлаган Гулдона эшик олдида турган Мансурни кўриб, юраги орқасига тортиб кетди.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝 ЖУДА ИБРАТЛИ ВОҚЕА ЭКАН СИЗ АЗИЗЛАРГА ИЛИНДИМ!

Бир куни масжидга имом домла ҳузурига бордим. Домла бир иш билан чиқиб кетган эканлар . Ўтириб кута бошладим. Масжид олдидаги кафтдеккина жойга чой колдиғи тўкилган экан, хунук кўриниб тургани учун бекор ўтирмай деб супургини олиб ишга тушдим. Чой колдиғи баҳона, хийла жойни бир пасда тозаладим. Чиқиндини челакка солаётган эдим, домла келиб қолдилар.
- Хорманг, хорманг!!! - дедилар жилмайганича . Кейин кўзларини бир нуқтага тикиб жим бўб қолдилар. Ишни якунлаб, уст бошимни қоқиб домла билан сўрашдим.
- Сизни бу ҳолатда кўриб бир воқеа ёдимга тушиб кетди - деди домла менга ўтиришга жой кўрсатиб чой узатар экан.
” 70 - чи йиллар эди. Бухоро мадрасасида ўқирдим. Кўпчилик болалар қатори мадраса хужрасида турар эдим. Бир кечаси хожат учун ташқарига чиқдим. Хожатхонага кириб, аввал қўрқиб кетдим. Кейин лол бўлиб қолдим. Ўзини танитмайдиган даражада юзларини рўмол билан ўраб олган бир киши хожатхона тозаларди. Мени кўрди -да, тезда тугатиб жўнаб қолди.
Эртаси куни болаларга воқеани айтиб бердим. Уларнинг ичида ҳам бир неча кун аввал худди шундай воқеага шохид бўлганлар бор экан. Болалар билан келишиб пойлоқчи қўйдик. Тун ярмига борганда ташқарида хуштак чалинди. Югуриб чиқдик. Халиги кишини ушлаб, юзидаги ниқобни олиб қарасак, қаршимизда мадрасамиз мудири турарди !!! Бир қўлида супурги тутиб турган устозимиз қаршисида қотиб қолдик.
- Домла, шу ишни бизга айтсангиз бўлмасмиди? - дедик хижолатдан муздай терга ботиб.
- Савоби - чи ?...
- Бўлмаса, ярим тунда уйқудан қолмай, кундузи ?...
- Одамлар кўрсин деб қилинган иш риё бўлиб қолмайдими?
Бизнинг қалбимизни англаб бўлмас ҳаяжон қоплади. Домламизнинг қўлидаги челакка қўл узатсак бош чайқаб:
- Савоби тугал бўлсин - дедилар ..
Бу воқеа болаларга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин мадрасада мудирнинг ишига ўхшаш кимлар қилаётгани номаълум хайрли ишлар тез-тез содир бўла бошлади.
Бир куни етим бир талабанинг ёстиғи остидан пул чиқди. Пулнинг эгаси кимлигини, пулларини қайтиб олишини қанчалар қаттиқ ўтинмасин, бу яхшилик эгаси ўзини сир тутди...
Яна бир тонгда бомдод намозига турган талаба йигитлар дорда ўзларининг оппоқ қилиб ювилган кийимларини кўришди .
Бир олис юртдан келиб тахсил олаётган талаба ўзининг эскириб йиртилаёзган кўйлаги ўрнида янги кўйлакни кўриб, кўзлари ёшланди ...
МАДРАСА МУДИРИ ЎЗ ШОГИРДЛАРИГА МУСУЛМОНГА ХОС ХАҚИҚИЙ ХАЁТ САБОҒИНИ

@ibratli_sozlar🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​ОНА УЧУН САДАҚА

Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак , интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди хол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил. . Мен онангга садақа қил...

— Мана шунақа дайди гадоларнинг дастидан бемалол гаплашиб хам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари хам турфа хил лўлими, ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга хам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у, Тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.

“ Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди “ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг ;
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз ... деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим , бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.

— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.

Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди. Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч хосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.

Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб, қора кир чир бўлса хам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини, гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб хам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб хам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола хам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “ Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” деб қолди.

Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада бехол ўтирган экан. йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги хамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди ;
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илойо топганинг зар , ушлаганинг олтин бўлсин!

Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди , тилга кирди:
— Боя хам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни хам кўрдим аммо бошқа бўлса керак , деб ўйлагандим...

Йигит эса хўрсиниб жавоб берди;
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса хам бахтиёр кўришни истадим.

{{ Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин, экан инсонда }}

✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ахт аз таваккал!Ҳозир тез отланиб мен билан юринг.Фурсатимиз оз.
Намозшомда Назифхон Маҳмуджон билан келди.Таманнога етишиш иштиёқида хаёли банд бўлгани сабаб на Назифхондан исмини сўради,на кимнинг уйига борилаётганини суриштирди.Янги танишининг «Инш Аллоҳ суйганингизга етказгувчи даражада қудратли инсон»деганига кифояланиб эргашиб келаверди.Нодирабегим эрига атай тайинлади:-Меҳмонни тўрга ўтқазинг.Парча тўшамалар солдим,бу ҳам сизнинг нуфузингиздан дарак бегим.
Ош сузилиб,ейилгач Назифхон айёрона режасига ўтди.
-Қани меҳмон,менга айтганларингизни бу кишига ҳам айтиб беринг.Балким у ноинсоф чолдан ёш жувонни талоғини олиб берарлар?
Унинг овозида киноя бор эдию,яна Маҳмуджон пайқамай қолди.Таманно билан танишганидан бошлаб ҳамма гапни айтиб бера бошлади.-Айни ширин суҳбатимиз пайти эри келиб қолди.Мени гиламга ўраб уй бурчагига тикка қилиб қўйди ул гўзал.Эри ҳамма ёқни алғов далғов қилдию,гиламнинг ичи эсига ҳам тушмади.Иккинчи сафар ошхонадаги гунг хотиннинг сандиғига яширди.Учинчи сафар тандир ичига.Тўртинчи сафар эса...
Тўрда ўтирган Маҳмуджон рўпарасидаги нақшинкор эшик устидаги шаҳнишин(кириш эшиклари устида қуриладиган махсус токча.Кўрпа тўшак,ёстиқ сақлаш учун ишлатилган)пардаси боядан бери қимирлаётганини сезаётганди.Энди парда қаттиқроқ қимирлагани учун қараган эди ўша оппоқ билак ва пари рухсор бир зум кўриниш бериб «Жим»дея имо қилди.Маҳмуджон бир сонияда хатога йўл қўйганини англаб етди.Мияси шу даражада тез ишлаб бу чигал вазиятдан чиқаргувчи чорани топди.
-Бухородан келган куним бир ҳабаш қул бир саватда нок,олмани бозордан энг сархилидан олди.Савдолашмай пулини тўлади.У кетгач сотувчи бу қулнинг бекасини шу қадар гўзал тасвирладики,мен ақлу ҳушим унда бўлди.Исмини суриштирсам Таманно дедими,Тасанно дедими ...эслолмайман аниқ.Хуллас ўша гўзалга ғойибона ошиқ бўлиб туну кун ўшани ўйлаб юрадиган бўлдим.Карвонсаройда бир нақшинкор чорпояли хона ижара олганим бор.Ўша чорпояда ухлайман десангиз.Бирдан уйқусираб ўша чорпоядан пастга тушиб кетиб уйғонсам,тушим экан.Висолига етганим ҳам,уйига борганим ҳам.Аслида уйи қайдалигини ҳам билмайман.Олган совғаларимни эса ўн тўрт ёшлик хотиним Гулжаҳон пошшохонга олдим.Сизлардан умидим эса менга тезроқ Бухорога қайтсам,меҳмоним бўлишингиз.Шу сабаб келдим.Тушга нелар кирмайди дейсиз?Ул гўзал ёри ила бахтли бўлсин.
Назифхон оғзини очганча анграйиб қолди.Собирбой эса маъноли бор қимирлатиб истеҳзо билан заҳарханда қилди.
-Шошиб хулоса қилибсизда доммот?
Қайноғасининг бу кесатиғига Назифхон жавоб бермади.Ўзи ҳам ҳайрон эди.
Соҳиббой ташқарига чиқиб хотини Нодирани чақириб кўзларига тикилди.
-Хўш Нодирим..Макрингиз билан менинг обрўйимни сақлаб қолганингиз дуруст.Энди ишни охирига етказмоқ қолди.Айтинг Таманнога эшикдан ҳозир келгандек кириб келиб,кўз ёшу фарёд қилиб талоғини сўрасин.Ёш умри фарзандсиз ўтиб кетмоқда.
Ниҳоят Назифхон Таманнони талоқ қилди.Талоқ қилишга қилдию қарғади.Ёмон қарғади.Илоҳо тирноқ кўрмай ўт деб қарғади.Никоҳнинг уволи тутсин деб қарғади.
Кўп ўтмай Гулжаҳон Пошшохоннинг устига Таманно кундош бўлиб тушди.Қирқ туяда сеп билан келди Самарқанддан.Кундошига зумрад тош атрофига олмослар териб ишланган олтин узук туҳфа қилди Таманно.Гулжаҳон пошшохон эса олтин билагузук совға қилди.Лекин икки кундош ҳеч қачон очиқ айтишмаган бўлишсада бир бирини хушламай ўтишди.Гулжаҳон пошшохон Таманнони муқаддас никоҳни оёқ ости қилиб хиёнат қилганликда айблаб ўтди.Таманно эса Гулжаҳон пошшохонни ўйламай гапириш ва бефаҳмликда айблади.Лекин Таманно фарзанд кўрмади.Гулжаҳон пошшохоннинг етти фарзанди уни ўз оналаридек кўришди.Кундошлар Маҳмуджон бобо саксондан ошиб вафот қилгандагина иноқлашишди.Нафақат иноқлашишди,балки бир бирига суяниб қолишди.То умрларининг охирига қадар қаерга бўлмасин бирга боришарди.Икки ой олдинма кетин вафот этишди.Айтганча Назифхон ўша воқеъадан кейин мол мулкини етим есирга улашиб Ҳажга кетганича қайтмаганмиш.
Бекорга айтишмаган экан :

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ни солинган нақшинкор,марваридлари жимирлаб кўз олгувчи зебигардон ҳам савобнинг қийматича келмади.Тўртинчи куни Маҳмуджон косанинг ичига солиб берган савоб ҳаққини олиб кириб кетган ҳабаш қул анчагина жим бўлиб кетди.Коса ичидаги туҳфа ҳақиқатда нархи арзон бўлсада кўнгил олдида қиймати юксак эди.


Бироздан сўнг ҳабаш қул қайтиб чиқиб косани Маҳмуджонга чўзди.Минг хавотиру ҳадик ила йигит коса ичига нигоҳ ташлади.Кичкина қизил оғзи ипак ип билан боғланган кимхоб халтача бор эди коса ичида.Қиз Маҳмуджон солиб юборган қизил атиргул ғунчасини олиб,ўрнига ушбу халтачани солиб юборган эди.Шоша пиша халтачани очиб қаради.Мошдек катталикдаги қора инжу ва мўъжазгина най қилиб ўралган қоғоз.Юраги гупиллаб урганча мактубни очиб ўқимакка тутинди.Икки масра ғазал ёзилган эди унда.
Муғжа қатида ғалат келмиш дури ғалтон
Гулбарги қати қаро инжу каби лахтайи қон.
(Муғжа -ғунча.Форс.)
Демак зукко қиз ғунча гулбарглари қатига яширинган оқ ҳинд дурини топибмиш.Ҳабаш қул маънодор кулимсиради.
-Эрта чошгоҳда гузар бошидаги чойхонага келинг меҳмон.Бир пиёла чой ичамиз...-деди у оппоқ тишларини кўрсатиб ҳамон кулимсираб.Маҳмуджон қўлини кўксига қўйиб бошини хиёл эгди розилик аломатида.
Тунни ҳали кўрмай туриб ўзига мафтун қилган нотанишнинг байтини қайта қайта такрорлаб тонгга улаган Маҳмуджон чойхонага анча эрта келди белгиланган вақтдан.Чошгоҳда эса ваъдалашилганидек ҳабаш қул ҳам келиб қолди.Салом аликдан сўнг уни ўтиришга таклиф қилиб нон чой,ширинлик ва балиқ буюртирди Маҳмуджон.Луқмайи ҳалолдан лаззатлироқ таом бор эканми дунёда..
Овқатдан сўнг чой устида ҳабаш ўзи ҳаққида ҳикоя қилиб берди.
-Исмим Ғулом -дея сўзини бошлади у.-Асли қай юртданлигимни ҳам,асл исмимни ҳам билмайман.Бекамнинг исмлари Таманно.Беканинг боболари,савдогар Қодирбой мени қул бозордан сотиб олганларида ўн тўрт ёшда эдим.Бекамни ўзим кўтариб катта қилганман.Таманно бегим ўн тўрт ёшдалигида оталари Собирбой Самарқанднинг энг бадавлат кишиларидан бўлмиш Назифхонга узатдилар.Бекам тўртинчи хотин бўлиб тушдилар.Эллик саккиз ёшли Назифхоннинг олдинги уч хотинидан фарзанди йўқ.Бекам ҳам беш йилдан бери мана фарзанд кўрмадилар.Назифхон олдинги уч хотинига ҳовли жой ва биттадан дўкон инъом қилиб талоғини бериб юборди.Таманно бегимга боғланиб қолмишми,ёки ҳали ҳануз фарзанд кўриш умиди борми талоқ бермади.Назифхон тунд феъл,қўрс одам.Эртадан то хуфтангача газмол,мўйна,чарм ва қимматбаҳо тошлар дўконларида кунини ўтказади.Бекам ниҳоятда тирноққа зор ўтаётганликларидан қайғуриб ,кўз ёш тўкадилар.Нечча маротиба оталарига айтгани бетлари чидамай,акалари Соҳиббойга арз қилдилар.Ёш умрим ўтиб бормоқда,мени ажратиб олингиз дея ёлвордилар.Аммо Соҳиббой Назифхоннинг салобатидан ҳайиқур.Давлати ҳам,қудрати ҳам ортиқроқ унинг.Шунақа гаплар бек йигит.Ўзингиз қаердан бўласиз?Исмингиз ким?Касби корингиз нима?
Ғуломнинг айтиб берганлари таъсирида карахт ўтирган Маҳмуджон унинг саволига Бухороданлиги ,исми шарифи ва касби корини қисқа айтдиб бердию,яна ўз хаёллари уммонига шўнғиди.
-Менга энди рухсат Маҳмуджон.Нон туз учун ташаккур.Эртага пешинда Сизни меҳмонга таклиф қиламиз.Марҳамат қилинг.
Шундай дея Ғулом ўрнидан туриб кетишга чоғланаркан эртага кутишини қайта қайта тайинлади.Маҳмуджон мезбон кимлигини сўрашга тортинди.Миясида эса мезбон ким бўлса экан,Ғуломми,Назифхонми,Таманноми деган савол чарх урарди.Аслида бу Таманнонинг уни яқиндан кўриб,Ғулом орқали сўзлашиш учун тузган режаси эди.
Меҳмондорчиликка Маҳмуджон кичикроқ патнисда тўла марварид,ёқут,гавҳар(сапфир),феруза,зумрад тошлардан аралаштириб солиб,бежиримгина саватчага солинган ширинликлар устига қўйиб,ипак рўмол билан устини ёпиб олиб борди.Аййй,қизимааа,кўнгил баъзи пайт андоқки ақлу-тамизни енгар...Таманно бойликка ,тақинчоққа кўзи тўқ бўлсада эркакнинг меҳри,эътиборига зор эдида.Уззу кун ҳайҳотдек ҳовлида ахта қул Ғуломдан ва гунг хизматкор аёлдан бошқа кимсани кўрмас эканда ахир у маҳлиқо.Кўнгли,жисми,истаги бир бўлиб ақлини енгди.Меҳмондорчилик чоғи ноз неъматлардан тотиниб Ғулом билан суҳбат қилсада кўзлари уни қидираётган Маҳмудга аввал ўша оппоқ хиноли қўлларни,сўнг барқ уриб турган жамолини секин кўрсатди эшигнинг

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

САМАРҚАНДЛИК КЕЛИН.
(Ёки аёлнинг макри ҳаққида)
Тарихий воқеъий ҳикоя.
Бу ҳикояни жаннатмакон бибижоним Қамарнисо Файзуллохон қизи айтиб берган эдилар.
Бухоро Амирлигининг сўнгги Амири Олимхон Аркини ўз замонасида «Шаҳар ичидаги шаҳар»деб аташарди.Бунга сабаб Арк ичида ҳаммомдан тортиб сартарошхонаю,зардўзхонаю дўзандахона(тикувчилик),хуллас нимаики зарурати бўлса тирик жоннинг ҳаммасини Арк ичида раво қилиш имкони бор эди.Масжид,аёллар илмхонаси,зарбхона,мусиқа мактаби хуллас ўз номига яраша шаҳар ичра шаҳар эди.Мана шу ўз замонининг таъбир жоиз бўлса Маиший хизмат соҳасини билимли,оқил ва ниҳоятда хушсурат,келишган қадду-қоматли Маҳмуджон бошқарарди.Ўттиз ёшлардаги бу йигит Арк аҳли ичида обрў-эътибор,ҳурмат қозонган шахс эди.Ўз тижорат расталарига эга бу йигитнинг ишқи Бухоро шаҳар ҳокими Азизхоннинг невараси Гулжаҳон пошшохонга тушди.Ўн тўрт ёшлик Гулжаҳон пошшохон Жўйбори Калондаги бувиси қурдирган аёллар Мадрасасида ўқир,ҳунардан зардўзликни пухта эгаллаган,араб,форс,турк ва фаранг тилларини хуб ва равон билган қиз эди.Ҳаммасидан ҳам нафис рафтори,инжа ҳусни тилларга тушган,уни ҳасми -ҳалоли бўлмоғини орзу қилган давлатмандлар бисёр эдилар.Азизхон Маҳмуджонни маъқул кўриб Гулжаҳон пошшохон унинг хонадонига келин бўлиб тушган кун Мир Араб кўчасининг Аркка туташган жойигача барчага тўёналар тарқатилди.Келиннинг жамоли,куёвнинг камолини мақтамаган қолмади.
Асал ойининг ширин кунларидан сармаст Маҳмуджон ишдан уйга шошарди.Гўзал келинчак эса ёрини табассум билан кутиб оларди.Гулжаҳон пошшохоннинг феълида ажиб бир шўхлик бор эди.Ҳазилни,кулгини хуш кўрарди.Оила даврасида,қайнона -қайнотаси олдидаги шармгинлик,тортинчоқлиги хобгоҳига кирган маҳали туман мисоли тарқаб кетгандай бўлар эди.Маҳмуджон билан ҳазиллашиб унида кулдирар,ўзида қаҳ-қаҳ отиб кулар эди.Маҳмуджон эса уни -Ҳай Пошшохон,секинроқ ,секинроқ -дея ўзи кўзлари ёшланиб кулганча пастроқ кулишга чақирарди.Бир куни Гулжаҳоннинг ҳазилидан эри ранжиди.Ҳазил ҳам беўхшов чиқдида!Маҳмуджон тасбеҳ ўгириб ўтираркан,Гулжаҳон зерикди.Секин бориб эрининг кўркам соқолидан бир толасини шартта юлди.Кейин ўзи қиқирлаганча кулиб уйнинг бурчагига қочди.Маҳмуджон бир норизо қараб қўйдию,индамай тасбеҳ ўгиришда давом этди.Бироз туриб Гулжаҳон яна шу ишини такрорлади.Энди Маҳмуджон ростакамига жаҳли чиқди.
-Бу не адабсизлик Пошшохон?Ким айтади сизни мадраса толибаси деб?Сал одобни ўргансангиз бўларди.Ҳазилнингда ўрни бор Пошшо!
Эрининг бу сўзлари Гулжаҳонга қаттиқ таъсир қилди.У бунақа муомалани кутмаган эди.Ҳали болалик табиати тарк этмаган қиз кўзлари жиққа ёшга тўлди.Эркалиги,болалиги бир бўлиб унинг ҳам тилидан ўйламай сўзлар айттирди.
-Азалдан тенгим эмасдингиз хўжам.Бобомга ҳам,падаримга ҳам ҳайронманки,мани ўттиз ёшдаги чолга узатдилар.Ўз тенгимга узатсалар тушунармиди...
-Нима?Сиз не деётганингизни англаётирмисиз?Ўттиз ёшли чол?Астаъфуруллоҳ!-Маҳмуджон ғазабдан қизариб кетсада ўзини босишга уринди.Гулжаҳон эса ёноқларида ёши думалаб яна сўзида давом этди.
-Сизни мен суйдимда.Бошқа ҳеч бир аёл сизни на суймас,на қайрилиб қарамас.Сиз эса ҳақиқатда тенгим эмассиз!
Бу сўзлар Маҳмуджоннинг иззат нафсига тегди.
-Суярлар бегим!-деди у истеҳзо билан Гулжаҳон пошшохонга.-Мана кўрарсиз ҳали,шундоқким суярлар.Ва суйганлар сизданда гўзалроқ ва сўзлари ширин,андишалироқ бўларлар.
Шундан сўнг Маҳмуджон икки уч кун ўтиб Самарқанд сафарига отланди.Самарқандга етиб келиб карвон саройдан ҳужра олиб,ҳаққини тўлагач,лаш лушини қолдириб Гўри Амир мақбарасини зиёрат қилиб келмоқни ихтиёр этди.Мақбара зиёратидан чиқиб ўша ерда сотилаётган нўхатшўракдан бир косасини еб олиб,сўнг шаҳар саёҳатида давом этди.Афросиёб кўчаларини айланаркан нўхатшўрак ўз кучини кўрсатиб ниҳоятда чанқади.Томоғи қақраганча тўрт томонга аланглаб қудуқ қирди.Қудуқни кўрмадику,аммо қулоғига яқин ўртадан товуш чалинди.
-Машкооооооббб,машкоооооббб
Касеки ҳастет дардманду бетооооб
Гўдакону,пирону,жавону моҳтооооббб
Ба ҳамайи жумла дарду давоооо ооообббб
Таржимаси:Машкоб,машкоб
Кимки бор хастаю бетоб
Гўдаклар,қариялар,ёшлару маҳтоб
Жўмланинг дардига сувдир даво
Бу ўша замонларда тоғ чашмаларидан тип тиниқ зилол сувни мол терис

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Rasmdagi qaysi imo-ishoradan siz koʻproq foydalanasiz?
Bu shaxsingiz xususiyatlarini aniq aytib beradi.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

дан кетиб қолди.

Табиийки, хотиним қошларини чимирди, ғазабнок чеҳрасида кўплаб саволлар ғужғон ўйнади. Мен Дилбарга ўгирилиб дедим:

— Сизга хотиним келади, деганмидим? Тезроқ чиқиб кетинг, деганмидим? Нега чурқ этмайсиз, ўзингиз тушунтиринг энди.

Дилбар диван ортидан айланиб ўтди-да, хотинимга юзма-юз бўлди. Унинг кўриниши хотиржам эди. Аммо гапирган гаплари мени довдиратиб қўйди:

— Биз эрингиз билан севишамиз.

Хонада шу қадар жимлик чўкдики, мен ҳеч биримиз нафас олмаяпмизмикан, деб ўйлаб қолдим. Кейин жиғибийрон бўлганча Дилбарга муштимни дўлайтирдим:

— Сиз, ўв... нималар деяпсиз? Ёлғон гапиришга уялмайсизми? Қанақа севишиш?.. Мен фақат хотинимни севаман, билдингизми? Уятсиз экансиз-ку!.. Мақсадингиз бировларнинг оиласини бузиш экан.

Дилбар пинагини ҳам бузмай менга деди:

— Сиз менга кўзингизни қисмай гапиринг, хўпми? Қачонгача яшириб юрамиз?

— Нима?!. Нимани яшириб юрамиз?.. Хотин, сен бунинг гапларига ишонма. Жиннихонадан келган бўлса керак.

— Дадаси, ўзингизни босинг, — деди Дилобар. — Сиз менга айтинг-чи, агар бу аёл ёлғон гапираётган бўлса, диванимизнинг орқасида нима қилаётган эди?

— Уф... ҳозир сенга ҳаммасини бир бошдан айтиб бераман. Ярим соат олдин эшик жиринглади, очдим. Қарасам, шу аёл турибди. “Оилавий поликлиникадан келдим”, деди. Қўлида дафтарини кўриб...

— Қанақа поликлиника, қанақа дафтар? — хахолаб кулди Дилбар. — Нималар деяпсиз?

Мен сўзимни исботлаш учун стол устига қарадим, бироқ у ерда дафтар йўқ, ғойиб бўлган эди.

— Қаерга яширдингиз, айтинг! — дедим мен ҳамширага хезланиб.

— Вой, нимани? — Дилбар шундай деб хотинимнинг орқасига яширинди.

— Дафтарни! — шундай деб хотинимга ўгирилдим. — Менга қара, Дилобар, сенга бир бошдан гапириб бераман. Ишонмасанг, ўзинг биласан.

Хуллас, хотинимга ҳаммасини айтиб бердим. Айбим йўқлиги, хиёнат қилмаганим, соддалигим туфайли шундай ноқулай аҳволга тушганимни тушунтирдим. Бу аёлни танимаслигимни айтиб, тавалло қилдим.

Дилбар гапимни бўлмади, аммо истеҳзоли кулиб турди. Хотинимнинг қошидаги тугун эса сира ечилмади. Бироқ негадир унчалик аччиқланмади, аксинча баъзи гапларимдан кулиб қўйди. Мен бундан ҳайрон бўлдим. Демак, хотиним менинг алдамаётганимни тушунди, деб ўйладим.
— Дадаси, сиз кўчага чиқиб бир айланиб келинг, — яна ҳайратга солди мени хотиним. — Биз бу киши билан ўзимиз гаплашиб оламиз.

— Ўзларинг гаплашиб оласизлар? Сен нима деётганингни тушуняпсанми? Ахир бу сени алдайди, қулоғингга лағмон осади, туппа-тузук эрингни хиёнаткорга чиқаради. Менинг айбим йўқ. Ичкарига киритмоқчи ҳам эмасдим буни!

Яна Дилбар ўртага суқилди:

— Сизнинг айбингиз бўлмаса, унда мен уйингизга ойдан тушибман-да, а? Хотинингиз келишидан аввал юз марталаб “севаман, жоним” деган ким? Кеннойим келадиган бўлса, кета қолай дедим. Йўқ, бугун учаламиз гаплашиб олишимиз шарт, дедингиз! Хотинидан қўрқадиган эркак эркакми, дедингиз! Айтмадим, денг?!. Энди эса қандайдир поликлиника дейсиз, ҳамшира дейсиз! Ўзим уколдан қўрқаман-у, қанақасига ҳамшира бўлай?

Агар Дилобар ўртага тушмаганида мен бу аёлни ногирон қилиб қўярдим. Без бўлиб гапиришини қаранг! Одам ҳам шунчалик сурбетлик қилиши мумкинми? Киприк қоқмай алдайди-я!

Хотиним мени бир амаллаб уйдан чиқарди. Ҳаммасини ўзи ҳал қилишини айтди. “Бу қаллоб аёл сени бир бало қилмасин”, дедим. Хотиним яна кулимсиради.

Дилобар мени кўчага чиқариб тўғри қилган экан — анча енгил тортдим. Аммо барибир икковлон нималарни гаплашишини ўйлаб ичим қизиди. Кўчада қанча вақт тураман, ҳайронман. Ўзимнинг уйимга хотиним чақиргандан сўнг кираманми? Ҳа, хиёнат қилганим учун... Хиёнат? Аслида хиёнат қилганим йўқ-ку! Ўша аёлнинг ўзи келди, сичқонни баҳона қилиб, ичкарига кириб олди. Менинг хатойим — хотиним келгандаёқ бу ҳақда айтишим керак эди...

Яхшилаб ўйлаб кўрилса, эркакнинг хиёнатига аёлларнинг ўзлари сабабчи бўлишади. Ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг: аввало, яхши хотиннинг эри бу кўчага кирмайди! Иккинчидан, бегона аёл кўзини шундай сузадики, эркак хотинини паққос эсдан чиқариб юбориши мумкин. “Ғунажин кўзини сузмаса, буқа занжирини узмайди” деган мақол бежиз айтилмаган, ахир!..

Кўчада қанча вақт қолиб кетдим, аниқ билмайман. Бир-икк

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚОЙИЛМАҚОМ РЕЖА...

Ҳикоя

Эшик қўнғироғи жиринглади ва юрагим шув этди. Ким бўлиши мумкин? Негадир мени ҳаяжон босди. Оёқларимга енгил титроқ кирди. Эшикни очдим. Ташқарида хушбичим, сочлари жингалак, кўзлари катта-катта жувон дафтар кўтариб турарди.

— Оилавий поликлиника, — деди у аввал менга, сўнг дафтарига тикилиб. — Салом, яхшимисиз? Мен ҳамшираман.

— Хотиним уйда эмас, — жавоб бердим мен.

— Нима? — анқайди жувон. — Хотинингиз билан нима ишим бор, тавба? Ёки хотиним уйда эмаслигини айтсам, ичкарига киради деб ўйлаяпсизми?

— Йўғ-ей, ҳалиги... оилавий поликлиника деганингизга... маълумотлар хотинимда бўлади-да! Мен ҳам... сизга кўзим учиб тургани йўқ!

Жувон кутилмаганда сесканиб кетиб, оёқларига қаради-да, бақириб юборди:

— Вой-вой, сичқон! — шундай деб бўсағага ўзини урди. Ранги учиб даҳлиздан ҳам ичкарига кириб кетди. Мен орқага мункиб, йиқилиб тушишимга бир баҳя қолди.

Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам сичқондан қўрқаман. Аммо аёл кишининг олдида буни билдирмаслигим керак. Ўзимни ўнглаб олдим ва қия очиқ эшикдан ташқарига қараган бўлдим:

— Қанақа сичқон? Гапиришингиз катта-ю, сичқондан шунчалик қўрқасизми, яхши қиз? Сичқон-пичқон йўқ бу ерда!

У ташқарига чиқишга ботинмай, бўйнини чўзиб секин мўралади:

— Ҳозиргина оёғимнинг устидан ўрмалаб ўтди... Сиз, яхшиси, сув беринг, юзимга сепинг. Қўрқиб кетдим.

Мен жувон айтгандек қилдим.

— Раҳмат, яхши одам экансиз, — деди у. — Менинг исмим Дилбар.

— Қофияни қаранг, — кулиб юбордим мен. — Хотинимнинг исми эса Дилобар. Аммо айтиб қўяй, у сиздан анча чиройли.

— Йўғ-ей, билмабмиз, — лабини бурди Дилбар. — Хайрият, хотинингиз уйда эмас экан, агар бўлганида мени каламуш есаям киритмас экансиз!

— Кесатиқлар бобида устасиз-ку, — дедим мен. — Аммо хотини йўқ уйга кириш бобида сиз ҳам зўр экансиз!.. Энди чиқиб кетарсиз, хоним? Агар ростдан иш билан келган бўлсангиз, остонада туриб ҳам гаплашиш мумкин. Сиз кўрган сичқон инидан чиқмай чой ичиб ўтирибди.

Дилбар яна лабини бурди. Дафтарини қўлтиқлар экан, менга норози қиёфада қараб қўйди. Бироқ остонадан чиқар-чиқмас, яна додлаб юборди-да, бу гал эшикни ичкаридан маҳкам ёпиб олди:

— Сичқон! Сичқон!.. Рост айтяпман. Ҳалиям кетмабди!

Мен диққат бўлиб эшикни очмоқчи эдим, Дилбар ялинганнамо қўлимга ёпишди:

— Илтимос, очманг!

— Қизиқмисиз, ҳозир хотиним келиши керак. Сизни уйда кўрса нима деб ўйлайди?

— Илтимос, — у қўлимни қўйиб юбормади. — Яна ўн дақиқа, йўқ, беш дақиқа...

Мен Дилбарга разм солдим. Енгилтак аёлга ўхшамайди, аммо бегона эркакнинг уйига кириб олиш даражасида... сичқондан шунчалик қўрқиш мумкинмикан?

— Менга яна сув беринг, — деди у.

Айтганидек қилдим. Кейин кесатдим:

— Энди сичқонни баҳона қилиб бир умр шу уйда қоласиз, шекилли?

— Вой, қанақа одамсиз, ҳозир кетаман.

— Мен эмас, сиз қанақа одамсиз? Ҳозир хотиним келади дедим сизга. Балки зинадан чиқаётгандир аллақачон.

— Бўпти, кетаман, — аччиқ қилди у. — Манови дафтаримни тўлдириб олай. Уйингизда ўтирадиган жой борми ўзи?

Оббо, бу офатижон дафтарини тўлдирмаса кетмайдиганга ўхшайди.

Мен уни стол-стуллар қўйилган ичкари уйга таклиф қилдим. Дилбар пойафзалини ҳам ечмай кириб, дафтарига нималарнидир ёза бошлади. Майли, шуниси маъқул, кетиши осон бўлади.

Уни кузата бошладим. Қизиқ, худди хотиним келишини билиб, атайин имиллаб ёзаётгандек туюлди менга. Ҳа, ростдан ҳам шундай.

— Бўлдингизми? — деб сўрадим тоқатсизланиб.

— Вой, ҳозир! Намунча?!. Болаларингизнинг гувоҳномаларини берсангиз...

— Мен топиб беролмайман. Кейинги сафар.

— Начора. Аммо хотинингизга айтинг, поликлиникага албатта борсинлар, эмлаш ишлари муносабати билан...

— Хўп, хўп.

— Кеннойидан жудаям қўрқар экансиз-а? — Дилбар шундай деди-да, дафтарини ёпиб ўрнидан турди.

Мен уни кузатиш (аниқроғи ҳайдаш) учун ортидан эргашдим. Аммо кутилмаганда Дилбар ёлғондан қилдими ёки ростдан бўлдими, хона эшигига етмай мункиб кетди.

— Мени ушланг, бошим айланди, — шундай деди-ю, ўзини орқага ташлади. Агар уни ушлаб қолмаганимда чалқанчасига йиқилиб бошидан лат ерди.

Худди шу пайтда эшик қўнғироғи жиринглади. Юрагим така-пука бўлди. Шошганимдан Дилбарни диванга ётқизиб, чиқиш эшиги томон югурдим. Теш

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​им. Йўлакда ҳам кўп бор у билан тўқнаш келганман, мен унга салом берар, у эса жилмайиб алик оларди ва жуда хушмуомалалик билан ҳол-аҳвол сўрарди. Йўқ-йўқ, менинг хаёлимга ҳеч қачон ёмон фикр келмаган. Унинг хотини, болалари бўлиши аниқ, мен ҳам икки нафар ўғилнинг онаси эдим. Эрим жуда яхши инсон, ундан нолисам, ношукр бўламан. Лекин менинг кўнглимга ишқ учқуни қачон тушганини ўзим ҳам билмай қолдим.

Унинг эшиги мудом очиқ турарди, бизники ҳам. Бир куни қоғозлардан шундоқ бошимни кўтариб, рўпарамга қарадим-у, бир муддат тикилиб қолдим. У негадир менга қараб турарди. Ўша йигит… мен қотиб қолдим, кейин эса, шошиб кўзимни олиб қочдим. Лекин ўша нигоҳлар билан ичим ағдар-тўнтар бўлиб кетганини сездим. Ҳаётимда ҳали бунақа ёқимли ҳисга ошно бўлмагандим. Шу-шу, уни кузатадиган, пинҳона у томонга кўз тикадиган бўлдим. Бир неча бор унинг нигоҳлари асирига айландим. Мен унинг кўнглидаям қанақадир туйғулар уйғонганини сезардим, йўлакда учрашиб қолганимизда ҳам, у менга бошқача тикиларди.

Ҳозир мен фақат у ҳақда ўйлайман, тонг отса-ю, ишга борсам ва уни кўрсам, дейман. Бир куни ишдан кечроқ чиқдим, эшикни қулфлаётганимда у ҳам чиқди. Биз сўрашдик ва йўлакнинг охиригача бирга кетдик, кейин зиналардан пастга тушдик, бекатгача кетдик. Унинг кўзлари мени тамом қилаёзди, гарчи у менга ўз туйғуларини ошкор этмаган бўлса-да, бироқ ҳаммаси кундек равшан эди. Ўша тун мижжа қоққаним йўқ, кўзимни юмсам, унинг нигоҳлари кўз олдимда намоён бўлади.

Баъзида виждоним қийналади, эримнинг олдида ўзимни гуноҳкордек ҳис қиламан. Йўқ, турмуш ўртоғимга нисбатан муносабатим зиғирчаям ўзгаргани йўқ. Мен ҳеч қачон ёмон хаёлларга бормаганман. Шунчаки ўша инсонга кўнглим тушиб қолди. Мен у ҳақда кўп ўйлайман, хотини қанақа экан, уйида бахтлимикин, деб қизиқаман, у билан кўпроқ гаплашишни, хаёллари, ўйлари, орзулари ҳақида билгим келади. Лекин менинг бунга ҳаққим йўқ, худди унинг менга ҳаққи йўқдек. Ишимни ўзгартиришим керак, чамамда. Лекин уни йўқотиб қўйишдан қўрқаман ва бу хаёлни ўзимдан кетказишга ҳаракат қиламан. Бурч ва муҳаббат… икки ўт орасида қийналиб кетдим. Агар уни илгарироқ учратганимда, фақат уни деган бўлардим. Энди эса, жуда кеч. Ҳаётимни ўзгартира олмайман, лекин у ҳақда ўйлаш, уни орзу қилишдан ўзимни тўхтата олмаяпман…

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Alloh meni yaxshi ko’radimi ?” deb qayg’urishingning o’zi Uning muhabbatidan darak..
Chunki Alloh O’zi yaxshi ko’rmaganlarga O’zini eslatmaydi..


@ibratli_sozlar 🕊

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…
Подписаться на канал