ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Эрининг иккинчи аёли борлигини билиб қолди ва сабр қилди.

Ибн Жавзий рохимахуллох ўзларининг "Сифатус софва" деган китобларида қуйидаги қиссани келтирадилар.

Бағдодда кийимлар билан савдо қиладиган бой бир савдогар бор эди. Бир куни дўконига ёшроқ аёл келди, савдогар билан савдолашиб турганда юзи очилиб қолди. Савдогар кўрган захоти хайратга тушди: “Валлохи, лол қолдим!” - деди.

Ёш аёл айтди:

“Ўзи мен бирор нарса харид қилмоқчи эмасдим. Анчадан бери бир киши қалбимни ўртайди, унга хотин бўлишни хоҳлайман. Лекин айтишга хаё қилиб юрибман”.

“Мен айтишим мумкин унга, ким экан у?” - деди савдогар.

Ёш аёл: “У - сизсиз!” - деди.

Савдогар:

“Мен уйланганман, хотиним амакимнинг қизи бўлади. Бир фарзандим хам бор”.

Ёш аёл айтди:

“Менинг уйим ва молу мулким бор, хафтада икки бор келиб турсангиз, етади”.

Савдогар рози бўлиб, унга уйланди. Хафтада икки кун унинг уйида қоладиган бўлди.

Хотинига: “Баъзи дўстларим илтимос қилди, ўшанинг уйида тонг оттирдик”, деб юрди.

Савдогар хотини сиқилмасин, деб яна бир аёлга уйланганини айтмаган эди. Ойлар ўтиб савдогарнинг хотини эридан шубхалана бошлади. Жорияни ишга солди. Эри дўконга кетар экан, ортидан яширинча эрини кузатишни, қаерга борса, изидан боришга буюрди. Жория бекаси айтгандек қилди. Савдогар кун қайтгач, ёш аёлининг уйига борди. Жория уни кузатиб келди ва савдогар кириб кетган уйни кўрди.

Ўша уйнинг қўшнисидан “Бу уй кимнинг уйи?” - деб сўради. Ёш бир аёлнинг уйи, у яқин ойлар ичида бир савдогарга турмушга чиққани хақидаги жавобни олди. Жория келиб, барча кўрган ва эшитганини бекаси айтиб берди. Бекаси жориядан буларни хеч кимга айтмаслигини тайинлади. Ўзи ҳам ўзини хеч нарсадан хабари йўқдек тутди. Шу холда бир йил ўтиб савдогар вафот этиб қолди ва ўзидан саккиз минг динор мерос қолдирди.

Савдогарнинг хотини илмли аёл эди. Мерос тақсимини биларди, шунга кўра еттиминг динорни ўғлига, минг динорни эса иккига бўлди ва бир қисмини ўзига олди. Иккинчи қисмини халтага солиб жорияга берди ва айтдики: “Буни ўша уйга олиб бор ва унга: “Хожам вафот этди, қолдирган меросидан сизнинг улушингизни бекам бериб юборди деб буни ташлаб кел!”

Жория борди ва ёш аёлнинг уйига кириб, бекаси айтгандек қилди. Ёш аёл йиғлади... Ва айтдики: “Бекангизга мендан салом айтинг ва яна шуни айтингки савдогар мени талоқ қилиб кетганди. Бу меросни олишга менинг хаққим йўқ, буни бекангизга қайтариб беринг” - деди. Жория беш юз динор солинган халта билан бекасининг уйига қайтди.

Азиз ўқувчи!

Билмадим бу икки аёлнинг қай бирининг иши ажиброқ. Биринчининг зукколиги, эрига бўлган хурмати, тақвоси, мусибатда турганда хам адолатга кўра иш қилишими ёки иккинчисининг мероснинг саккиздан бирига хақли бўла туриб, уни олмаганими? Чунки савдогар уни талоқ қилмаган эди. У халтадаги динор уники эди. Аммо у хам биринчининг олийжаноблигидан қолишмайдиган бир жўмардлик қилган эди.

Араб тилидан Абдулатиф қори Атаханов таржимаси

Ибрат учун яқинларга юборинг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

МУАЛЛИМА

Кеч тушиб қолди. Рустам йўловчи машиналарга қўл кўтара бошлади. Ғиз-ғиз ўтиб-қайтаётган машиналарнинг бири тўхтай демасди. Олдига сўнгги русумдаги қоп-қора машина келиб тўхтаганида кўзларига ишонмади. Шу машинада ҳам одамлар кира қиладими, деган ўй ўтди. Машина ойнаси силлиқ туширилди-да салобатли эркакнинг ним табассумли юзи кўринди ва боши билан "чиқ" дея ишора қилди.
Рустам иккиланиброқ машинага ўтирар экан, манзилни айтди.
– Қаерга боришингни айтмасанг ҳам биламан.
Йигит ажабланди. Ҳарчанд ўйламасин эркакнинг ким эканлигини эслай олмади.
– Пешонангни тириштириб ўйлайверма, мени барибир танимайсан, – деди эркак кулимсираб унинг кўнглидагини уққандек. – Мен эса сени танийман. Сен Маъмура маалимнинг кенжа ўғли Рустамсан.
Ҳа-аа, онам ўқитган ўқувчилардан экан, деб енгил тин олди йигит.
Сен онангга жуда ўхшар экансан, – деди эркак анча жиддий тортиб. – Мен маалимимизни онамдек яхши кўрардим. Умрлари қисқа экан. Оламдан ўтганларида онам иккинчи бор вафот этгандек қайғу чекканман. Ўша кезлар мендан нима ўтгани ёлғиз Аллоҳга аён... Биз жуда қашшоқ яшар эдик. Онамни элас-элас эслайман. Отам биз уч ака-укани аранг эплардилар. Фақат қорнимиз наридан-бери тўярди. Эгнимиз ҳамиша йиртиқ-ямоқ, тўзган... Биласанми, кўп нарсаларга эришдим. Ҳозир уй-жойларим, фирмам, машиналарим бор. Бироқ ўша болаликдаги бир жуфт этикчанинг қувончидай қувончни қайта туймадим. Тонггача бағримга босиб ётганман. Қиш-қировли кунда ялангоёқ қолгандим, акаларимнинг эскиси ҳам аллақачон тўзиб бўлган, мактабга кийиб боришга ҳеч нарсам йўқ. Шундай бир чорасиз қиш кечаси маалим фариштадай уйимизга кириб келганлар. Бир тоғора ош, акаларимга, менга бир сидра иссиқ кийим, айниқса, менга аталган этик... Шундай севиндим, шундай севиндим. Ўн ёшимда биринчи марта янги оёқ кийим кийгандим. Ўз-ўзимники...
Рустам энди аниқ-тиниқ эслади. Онаси оламдан ўтган куни дарвоза ёнида ўксиб-ўксиб йиғлаётган бола... Яна ўша қиш оқшомини ҳам эслади. Отаси ишдан кеч қайтган эди. Онаси айланиб-ўргилиб, отасини кўндирган эди:
– Дадаси, жон дадаси, Салимжон ўқувчимнинг оёғига пойафзали йўқ. Ўқишга келмаяпти. Этикча олдим, шуни бериб келайлик. Аёли йўқ хонадон, ўзим кириб боришга ноқулай, юринг, бирга бориб келайлик, а.
– Яхши, яхши, юринг, бормасам барибир ўз ҳолимга қўймайсиз.
Онаси бир тоғора ош, катта тугун билан чиққанини кўриб, отаси ҳайрон бўлган эди:
Онаси, этикча деган эдингиз-ку?! Телевизорни янгилаймиз десам, ортиқча харажатларни қўйиб туринг, деган сиз эдингизми?
Аёл майин жилмайиб, нарсаларни тутқазар экан, деди:
– Майли, эски бўлса ҳам телевизоримиз бор-ку. Шу бола, Салимжон жуда юпун-да, отаси ҳам касалманд экан. Келинг, сизни сояйи давлатингизда бир эркалик қилсам қилибман-да.
Отаси нега онасининг раъйини қайтара олмаслигини Рустам кейинроқ тушунди. Онаси бедаво дардга йўлиққан экан. Ўша қиш ўтиб, баҳорнинг сўнгги кунларида онаси ҳам бу дунёни тарк этди.
– Мен сизни эсладим, – деди Рустам жонланиб, – онам сизни Салимжон ундоқ, Салимжон бундоқ. деб кўп ташвишингизни қилар эдилар.
Машина ғийқиллаб, четга ўтиб тўхтади. Эркак орқада ўтирган йигитга ўгирилиб, бўғиқ овозда деди:
– Маъмура маалим менинг онам эди...

АНДИЖОНЛИК БОШЛАРИ ЭГИК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ КЎРИБ, КЎНГЛИМ ВАЙРОН БЎЛИБ ТУРГАН ЛАҲЗАЛАРДА ФБ МЕНГА ШУ ЁЗУВЛАРИМНИ ЭСЛАТДИ. БУ ТЎҚИМА ЭМАС, ЖОМБОЙЛИК ШАҲИДИМИЗНИНГ ОНАСИ ҲАЁТИДАН ОЛИНГАН ЭДИ...

Инобат Иброҳимова

Журналист

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Har narsaga joningni siqma, ey ko'ngil
Na bu dardlar mangudir, na bu umr...!
- Rumiy

@Ibratli_Sozlar

https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkkw_aCnGcRNdw

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Бўлган воқеа
🍃
Ўтган асрда яшаб ўтган улуғ олим, тўра буваларимиздан бирининг аёли хунукроқ экан.
Бир куни тўра бува пошша аяга: «Аллоҳ таоло ҳусну жамолни тақсимлаётганида бироз кеч қолган эканларда а, пошша?» деб киноя қилибдилар.
Шунда зийрак аёл: «Ҳа, шундай, бегим.
Қарасам, нарёқда бахт улашилаётган экан, ўшани оламан деб, ҳуснга кеч қолганман», деб жавоб берган экан...🌹
🍃
Олим аёлининг жавобидан мамнун бўлиб, завқланган экан.
Бу сатрларда буюк маданиятимизнинг намунаси, зарофатли кишиларга лутф, ақлли кишиларга ибрат бор.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ИЖОБАТ БЎЛГАН ДУО

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим “Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб этгин ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгин!” деб дуо қилардилар.

Қизлари Ҳафса розияллоҳу анҳо “Бу қандай бўлади?” дердилар. Чунки Мадина тинч, омон шаҳар бўлиб, у ерда ҳеч қандай уруш, қон тўкилиш содир бўлмас эди.

Бу саволга жавобан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, бу иш бўлади” деб жавоб берардилар.

Аллоҳ таоло Умар розияллоҳу анҳунинг бу дуоларини ижобат қилди ва у киши Мадинада шаҳид этилдилар.

Шайх Муҳаммад Хайр Шаъъол

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝 НОВВОЙ АЁЛ ВА ГАДОЙ

Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан. Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди.Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. "Шундай қилсам, бу букридан қутиламан", дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибди-ю, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи , "Бу нима қилганим" деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!" деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, "эсон омон уйга қайтсин" деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: "менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг хожатим унинг хожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди". Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. "ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!"

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Жонимга жондошим. Ёнимда ёндошим. Сизни яхши кўраман умр Йўлдошим..♥️🫶🏻

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Жума_Муборак

Ассалому алайкум

• "Ж" онингиз соғ,
• "У" мрингиз узоқ
• "М" артабангиз улуғ
• "А" йёмингиз қутлуғ бўлсин

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🕘Вақт кескин қиличдир.🗡
У ҳеч нарсага қарамай
шартта ўтади-кетади.
СЕН эса вой-войлаганча
қолаверасан.


(Қози Аҳмад Ғаффорий)

🌙Тунингиз хайрли ўтсин!

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

👉 @ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ba'zan choyning totli bo‘lishi shakar bilan bo‘lmaydi, yaxshi suhbatdosh sababli bo‘ladi...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

болохонага ўхшаган айвон қуринг, уста. Панжарасининг орасини кенгроқ қўйинг, ёғоч панжарага нақшлар солинг. Зинапоянинг тутқичига ҳам нақшлар туширинг, худди қадимий саройлардаги нақшлардай бўлсин”. Мақсудни ишдан кўра ҳар куни такрорланганидан ёд бўлиб кетган гапларни эшитиш чарчатди. Бир томондан иш аввалида Толиб бойвачча берган пул ҳам алалқачон тугаган, Латофатнинг юз-кўзидан “Рўзғорда ҳеч вақо қолмади, нима қилай?” деган маъно сезиларди. Бунинг устига Мақсуд билан шерикликдан ишлаётганларнинг ҳам оиласи, бола-чақа рўзғори бор. Мақсуд устабоши сифатида бир неча марта Толиббойваччага пулга ишора қилиб гап очди, аммо ҳар гал ниманидир баҳона қилиб иш эгаси пулдан қочарди. Ишни тугатиш арафасида Мақсуд Толиббойваччага иш ҳақидан гап очишга тарадудланди:
Бой ака, айтганингиздек уй тикланди, томи ёпилиб, поли қоқилди. Бўёқчиларимиз ҳам эрта кечгача ишни тугатамиз, дейишяпти. Ишимиз сизга маъқулми?
Толиббойваччанинг авал пешонаси тиришди, сўнг энсасини қашлаб:
Бўлади, ука, бўлади. Ишқилиб, иморатни пишиқ- пухта тикладиларингми? Эрта бир кун кўчиб ўтгандан кейин бирор гап чиқмайдими?
Ака, бу нима деганингиз?! Тушунмадим?..- Толиб бойваччанинг саволидан ажабланди Мақсуд.
Зарур ашёларни ўғирламадиларингизми, дейман-да, уста Мақсуд!
Устанинг аъзойи баданига титроқ югурди. Ўзини аранг қўлга олиб:
Толиб ака, сизни тушунмадим, қачон бировнинг ҳақига кўз тикканимни кўргандингиз? Сиз озмунча гуноҳда айбламаяпсиз бизни?..
Янги ҳовлининг калити сиздан бошқа кимда бор яна?
Сизда...Мақсуд ҳайрон бўлди.
Унда мен ўзимнинг молимга ўғри бўларканманда а?
Тушунмадим, нима, қачон ўғирланибди? Бундоқ тушинтириброқ гапиринг-чи?
Сизлар қурилиш ашёларини ўғирлагансизлар! Энди тап тортмай баралла гапира бошлади Толиб бойвачча. Унинг овозини эшитиб бошқа усталар ҳам айвонга келишди.- Ҳар куни уч- тўрт марта қўнғироқ қиласиз: “Толиб ака, цемент етмай қолди”, “Толиб ака, усталар бекор ўтирибди ғишт керапк”, “Толиб ака, мих керак”, “Толиб ака, ёғоч етмаяпти”, “Толиб ака, бўёқ”, “Толиб ака, тунука”... Битта уйга учта иморатга кетадиган ашёни етказдим. Ўзи йўқнинг кўзи йўқ дейдилар, мен йўғимда қурилиш молларини уй-уйингизга ташигансиз-да. Мени билмайди деб ўйламанг, сизларга ўхшаган ўғриларнинг кўпини кўрганман. Ҳозир шаҳардан уста олиб келаман, шу уйга қанча цемент, қанча ғишт, ёғоч, мих, бўёқ кетганини аниқ айтиб беради. Ўғрилигингиз ошкор бўлса бу маҳаллада қандай бош кўтариб юрасиз, кейин?!
Бундай туҳматга умрида биринчи бор дуч келган Мақсуднинг оёғидан мадор қочиб, ерга ўтириб қолди. Қолган усталар бир Мақсудга, бир Толибга қарар, ҳаммалари қўшни қишлоқ маҳаллалардан бўлгани учун бири устабошининг ўғрилигига ишонса, бири ишонмай ҳайрон қараб туришарди.
Умримда бировнинг ҳақига хиёнат қилмаганман. Ўғрилик нари турсин, ҳатто бирор бегона одамдан совға ҳам олмаганман. Ота-онам бизни пешона тери тўкиб ишлаб топган ҳалол луқма билан боқиб, ўстирганлар. Мен ҳам болаларимни шундай тарбиялаяпман. Бировнинг норози ҳақи кишининг хонумонига ўт қўяди, икки дунёсини куйдиради. Ҳали ўғрилик нарса бировга буюрганини дунё кўрмаган. Сиз шундай ўйласангиз, ўзингизга ва Худога ҳавола. Мен эса сизни меҳнатимга, пешона теримга ҳавола қиламан. Ким ноҳақ бўлса, Ўзи жазоласин, Омин!
Мақсуд шундай деб иш ҳақини ҳам олмай ўзи тиклаган иморатдан чиқиб кетди. Толиб бойвачча цемент қуйган, ғишт терган, бўёқчи усталарга келишилган пулдан ҳам ярмини бериб жўнатиб юборди. Мақсуднинг дурадгор шогирдлари эса ўша пулни ҳам олмай устозларининг ортидан чиқиб кетдилар.
Эрининг абгор- афтода ҳолда кириб келганини кўриб, Латофат ҳаммасини тахминан тушунди. Лекин бошқа хотинлардай “Айтувдим-а!, Сизга неча марта айтди-и-им деган сўзлар билан бошланадиган маломат “қўшиғи”ни айтмади. Жим турди-да, бироздан кейин секин аммо қатъий оҳангда.
Илоҳим, ўша уйга кирган одам рўшнолик кўрмасин! Ўша уйга оёқ чўзиш насиб этмасин! Бировларнинг меҳнатини хор қиладиганларни Аллоҳимнинг ўзи хор қилсин! …деди.
Қарғама, бировларни қарғама, деяпман сенга!- Хотинига бақирди, Мақсуд.- Ким ҳақ, ким ноҳақ халқ ҳам билади, ҳақ ҳам билади!
Қарғамадим, дадаси. Сиз ўйламанг, бироз дам олинг,
тинчланинг. Ширгуруч

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

15 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷

👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

КАЙТАР ДУНЕ 

Рухий касалликлар шифохонаси ховлисининг бир чеккасидаги узунчок уриндикда соч-соколи оппок окарган ота кизини багрига махкам босиб унсиз йиглаб утирибди. "Эй, Аллохим, нимага мен йул куйган хатоларим учун кизимни жазолаяпсан, кулингдаги тигни менинг куксимга урсанг булмайдими? Нимага менинг килмишим учун кизим жабр тортиши керак? Шу хам инсофданми?.." 

...Мансур ака кизи Гулхаени жонидан ортик яхши курар, истагу хохишини бир зумда махлие киларди. Беш угилдан кейин тугилган кизини еру кукка ишонмай устирди. Отасининг гамхурлигига жавобан Гулхае кунт билан укиб, аклу заковатнинг юкори чуккилари сари кадам ташлай бошлади. Чет тилларини урганишга иштиеки баланд булгани туфайли олийгохнинг талабаси булди. Келишган сарви коматию гузал чехраси ва чукур билими билан эл огзига тушган кизгинанинг "харидори" купайди. Кутилмаганда отасининг амал пиллапоясидан тушиб колиши унинг барча орзуларини саробга айлантирди. Бир пасда гарибу ночор булиб колган хонадон ахлидан кариндошу дустлар юз угириб, зир катнаб юрган совчиларнинг хам кадами узилиб колди. 

Эндигина ун туккиз бахорни каршилаган кизи Гулхаенинг тусатдан йуколиб колиши дард устига чипкон булди. Мансур ака узини куярга жой тополмай девона булиб колаезди. Тинимсиз йиглаганидан онанинг куз ешлари куриб, тирик мурдага айланди. Ички ишлар булимига хабар беришдан булак чоралари колмаган ота-она кизининг йулини пойлаб, кузлари турт булди. 
Афсуски, олиб борилган тезкор кидирув ишлари зое кетди, киз топилмади. 
Эл ичида обруси тукилган ота бутун аламини милиция ходимларидан олди. " Кизим игнамиди, ханузгача тополмайсанлар. Еки мендан умидвормисизлар? Сизларга берадиган пулим йук! Керак булса, жонимни бераман, факат кизгинамни топиб беринглар, илтимос сизлардан!.." 

Кимсасиз хувиллаб колган ховлида эр-хотин мунгайиб утиришибди. Угилларининг бешови хам сингилларини топиш илинжида хар каерга чикиб кетишган. Коронги туша бошласа-да, улардан дарак йук эди. Куча эшикнинг охиста такиллашидан Мансур ака бир калкиб тушди. "Канийди, кизим булса?" У узига ярашмаган эпчиллик билан урнидан туриб, дарвозага якинлашди. Эшикни очдию уз кузларига ишонмай колди. Бир ой ичида озиб-тузиб, кузлари киртайиб колган кизининг гамгин нигохларига дош беролмаган Мансур ака унинг кулларидан ушлаб ичкарига тортди, кучоклаб йиглади. "Каерларда колиб кетдинг кизим? Ким сени бу ахволга солди? Ким?" 
Гулхае индамай уз хонасига кириб кетди. Онаси ортидан йиглаганча эргашди. 

Орадан кунлар утди. Гулхаенинг кувноклигию фусункорлигидан асар хам колмаганди. Унта саволга "ха" еки "йук" деб жавоб бериши хам амримахол эди. Охири бечора киз ич-ичини кемираетган дардини муштипар онасига тукиб солди... 

Туш пайти елгиз узи дарсдан кайтаетган Гулхаени номаълум кимсалар машинага босиб олиб кочишган. Ахоли кам яшайдиган жойда курилган хашаматли бир ховлига кириб-келганида ярим ялангоч, еш-еш кизларни куриб, утакаси ерилган. Уйнинг бурчагида куркувдан калтираб, йиглаб утирганида унинг хузурига басавлат бир эркак кириб келади ва у каерга, кандай максадда олиб келинганлигини англаб етади. Лекин ожиза бир кизнинг кулидан нима хам келарди? 
Кушмачи аеллар Гулхаенинг хусни, иффату орини сотиб, унинг ортидан пул ишлай бошлайди. Бир ой утмасдан узини олдириб куйган киз уларнинг хизматига ярамай колган чоги, уйига кузатиб куйишган. 

Онаизор кизининг сузларини эшитиб, доду фаред солди. Ун туккиз йил тишида тишлаб, оегига тикон киритмай вояга етказган умид юлдузини сундирган ноинсофларни каргаб-какшади. 

Хаетдан бутунлай умидини узиб, тушкунликка тушган кизига тасалли беришга бир огиз хам суз тополмай колди. Кизининг хатти - харакатидан хавотирланиб колган ота-она уни танхо колдирмасликка харакат килишарди. Бир неча марта узининг жонига касд килмокчи булган Гулхаени рухий касалликлар шифохонасига еткизиб, даволатишга мажбур булишди. 

Акалар танг ахволда колишди. Отанинг хол ахволи хакида езишга суз ва калам ожизлик килади. Прокуратурага мурожаат килай деса, нимага хам эришарди? Бундан-да баттар шарманда булишади. У ноинсофлар кизини хам каттик куркитишган. " Бирон кишига огиз очсанглар, хонумонингни куйдирамиз" дейишган

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Бунданбуёғига қандай қарор қабул қилиш ўзингизга ҳавола. Энди сиз ҳам ўн етти ёшли қиз эмассиз, оила қуриб, фарзандли бўладиган вақтингиз аллақачон келган. Агар шу ёлғон ичида яшашда давом этаман десангиз, ихтиёр ўзингизда, ўз ҳаётини барбод қилишни истаган одамга мен нима ҳам дердим… — аёл шундай деганча мен билан хайрлашди.
У кетгандан кейин анчагача ўзимни гипноз таъсирида тургандек ҳис қилдим. Афсуски аёл ҳақ эди. У ўн дақиқада кўзимни мошдек очиб қўйдики, бутун ҳаётим, хатоларим кўз ўнгимдан кинотасмадек ўтди. Ўзимдан ўзим нафратланиб кетдим…Ўша куни қандай ишлаганимни билмайман. Уйга… тўғрироғи, ижара уйимга қайтишим билан нарсаларимни йиғиштирдим ва тўғри онамнинг уйига қайтдим.

У аёл мен ҳақимда ҳаммасини гапирмаган эди.

Мен нафақат ўзимни, балки ака-укаларимнинг ҳам ҳаётини заҳарлаб юргандим. Ахир одамлар юзимга айтишмаган бўлса-да, менинг нима ишлар қилиб юрганимни сезишмаганига ким кафолат беради? Менинг касримга жигарларим, онамнинг боши эгилган бўлиши мумкинлигини нега илгарироқ ўйламаган эканман?

Аёл билан гаплашганимдан сўнг, бир-икки кун илон чаққандек типирчилаб юрдим. Лекин кейин у оқила, бардошли аёл ўзининг оиласини, балки менинг ҳам ҳаётимни тўғри йўлга солиб берганини тушундим…

Назаримда агар у “эримни йўлдан уряпсан” деб жанжал қилганида хатоимни тушунишим даргумон эди.

📡 Do'stlar bilan bo'lishing

⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

IKKI STANDARTLI SIYOSAT QABOHATI

Quyidagi faktlarni mulohaza qiling.
Jahonda fohishalik eng ko‘p tarqagan davlatlar:

1. Tailand (buddaviy).
2. Daniya (masihiy).
3. Italiya (masihiy).
4. Germaniya (masihiy).
5. Fransiya (masihiy).
6. Norvegiya (masihiy).
7. Belgiya (masihiy).
8. Ispaniya (masihiy).
9. AQSH (masahiy).
10. Finlandiya (masihiy).

Dunyoda o‘g‘rilik jinoyati avjiga chiqqan mamlakatlar:

1. Daniya va Finlandiya (masihiy).
2. Zimbabve (masihiy).
3. Avstraliya (masihiy).
4. Kanada (masihiy).
5. Yangi Zellandiya (masihiy).
6. Hindiston (hindukiy).
7. Angliya (masihiy).
8. AQSH (masihiy).
9. Shvetsiya (masihiy).
10. Janubiy Afrika (masihiy).

Giyohvandlik nisbati eng yuqori bo‘lgan yurtlar:

1. Moldaviya (masihiy).
2. Belorussiya (masihiy).
3. Litva (masihiy).
4. Rossiya (masihiy).
5. Chexiya (masihiy).
6. Ukraina (masihiy).
7. Andorra (masihiy).
8. Ruminiya (masihiy).
9. Serbiya ( masihiy).
10. Avstraliya (masihiy).

Qotillik jinoyati yuqori darajada bo‘lgan davlatlar:

1. Gonduras (masihiy).
2. Venesuela (masihiy).
3. Beliz (masihiy).
4. Salvador (masihiy).
5. Gvatemala (masihiy).
6. Janubiy Afrika (masihiy).
7. Sent-Kits va Nevis (masihiy).
8. Bagama orollari (masihiy).
9. Lesoto ( masihiy).
10. Yamayka (masihiy).

Dunyo mamlakatlari eng xavfli mafiyalar:

1. Yakuza (dinsiz).
2. Agbirus (masihiy).
3. Vax Seng (masihiy).
4. Yamayka Bus (masihiy).
5. Primero (masihiy).
6. Orion do‘stligi (masihiy).

Shundan keyin ham olamda zo‘ravonlik va terror sababi - islom deyishadi-da, uni tasdiqlashimizni xohlashadi.

Birinchi jahon urushini boshlagan kim?! Musulmonlar emas!

Ikkinchi jahon urishini boshlagan kim?! Musulmonlar emas!

Xirosima va Nagasakiga atom bombasi tashlagan kim?!
Musulmonlar emas!

Avstraliyaning 20 millionlik yerli aholisini o‘ldirgan kim?!
Musulmonlar emas!

Janubiy Amerikada 100 million qizil tanlilarni o‘ldirgan kim?!
Musulmonlar emas!

Shimoliy Amerikada 50 million qizil tanlini o‘ldirgan kim?!
Musulmonlar emas!

Afrikalik 180 million insonni qul qilib, ulardan 88% ini okeanga uloqtirganlar kim?!
Musulmonlar emas!

Avvalo g‘ayridinlar nazdida terror ta’rifi nimaligini bilib olishimiz lozim. Ularga ko‘ra, agar musulmon bo‘lmagan kishi terror qilsa, jinoyatchi va agar musulmon shu ishni qilsa terrorchi bo‘ladi.

Ikki standartli ikkiyuzlamachilik siyosatidan voz kechish vaqti keldi. O‘lchovlar to‘g‘ri qo‘yilsa terror haqiqati yuzaga chiqadi. Kim terrorchi va kim uning qurboni ekani ma’lum bo‘ladi.

Bu to‘g‘ridagi tushuncham va qanoatim ravshan bo‘lgani uchun baralla va hijolat bo‘lmay aytaman:

MEN MUSULMON EKANIMDAN FAXRLANAMAN!

©️ Mubashshir Ahmad

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ba'zi tabassumlarning ortida minglab dardlar bo'ladi... Siz sezmaysiz, biz sezdirmaymiz...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

-eng qiyini: Barchasi yodingda boʻla turib, oʻzingni goʻyo unutgandek tutishing...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱КАЛТА КЕСАК ҚИЗ НОМУССИЗ БЎЛИШИГА САБАБЧИ БЎЛДИ😳
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)

Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ?
Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...


ДАВОМИ👇👇👇👇👇😰

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

«24 соат ичида Ўзбекистондан йўқолсин» - Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистондан ҳайдалган 😳

Ҳатто ўзбекча қўшиқлар ҳам айтишга рухсат берилмай қўйилган Юлдуз Усмонова нега Ўзбекистонни ташлаб Туркияга кетишга мажбур бўлади. Айб қайси томонда бўлган. Унинг санъатига чеклов қўйилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Ушбу воқеа..😨👇

https://telegram.me/joinchat/ooe96oGZ7adlOTVi

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амийн

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ

– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.

– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.

– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.

– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.

– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.

– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.

– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.

– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.

– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.

– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.

– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.

– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.

– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.

– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️

🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀

👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵

💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕    KIRISH    KIRISH           💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕

/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5

🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟

🌟

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

қилгандим, серёғ қилиб сузиб бераман. Жон дадаси, болалар билмасин-а, кўнгли ўксийди...
Мақсуд индамай бошини эгди. “Шундай солиҳа, фаросатли, файзиёб аёлни тақдиримга битганинг учун Ўзингга шукур, Эгам!” деган шукроналик кўнглидан кечиб, кўзларини енги билан артиб қўйди...
Шу воқеаларга ҳам уч йил бўлибди. Толиб бойвачнинг кенжа ўғли янги қурилган ҳовли-уйга кўчиб ўтган йили машинасида пойга ўйнаётиб бир йўла икки инсоннинг умрига зомин бўлиб қамалиб кетди. Энди тўрт яшар невараси ўша бобоси атай баланд қурдирган айвон болохонасидан йиқилиб тушиб вафот этибди. Мақсуд айбдорлик ҳисси исканжасида қолди. Ўшанда уриб-енгиб пулини олганида, дилида норозилик қолиб кетмаганида балким, шу норасида бегуноҳ гўдак бунчалик аянчли ўлим топмасмиди...
Сиз куйинманг, дадаси,- Латофат худди эрининг қалбидан кечаётган оғриқларни ўқигандек гап бошлади.- Толиб бойвачча бир сизни эмас, жуда кўпчиликни норози қилган. Ҳали бирор кишини кўрмадимки, ундан рози бўлган бўлса. Ҳатто бир даврада онаси ҳам шу ўғлидан норози бўлиб гапирган экан. Марҳум отаси ҳам ўғлига “бу ишларинг яхши эмас, тижоратда ҳалол бўл, ҳаромдан ҳазар қил” дегани учун Толиб бойваччангиз отаси билан юз кўрмас бўлиб кетган экан. Афсус, унинг қилмишлари жабрини бегуноҳ фарзандлари, неваралари тўлаяпти...
Мақсуд ўйга ботганча хотинининг гапини боши билан тасдиқлаб қўйди.

ТАМОМ!!!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

АЁЛ ҚАРҒИШИ

“Толиб бойваччанинг 4 яшар невараси болохонадан йиқилиб тушиб нобуд бўлибди. Шом намозидан олдин жанозага ўтинглар!”...

Мақсуд бу хабарни эшитиб, худди норасида гўдакни ўзи ўлдириб қўйгандек саросима ва ваҳимага тушди. Аъзойи баданини даҳшатли титроқ чулғаб, қора терга ботди. Қўлидаги юмушини ташлаб ичкари уйга овоз берди:
Онаси, буёққа қараб юбор!..
Лаббай, дадаси, тинчликми?- Латофатхон ҳаялламай эрининг ҳузурига чиқдию, унинг ранг-рўйига қараб капалаги учиб кетди:- Вой, ўлмасам, сизга нима бўлди?! Дадаси, мазангиз бўлмаяптими? Рангингизда ранг қолмабди-ку?..
Тинчлан, тузукман... Онаси...- Мақсуд айбдорона қиёфада хотинига термулди.- Толиб бойваччанинг 4 яшар невараси... болохонадан йиқилиб тушиб нобуд бўлибди...
Вой, тавба! Худойим-ей, йиқилиб тушгунича қараб тураверишибдими?! Онасининг кўзи қаёқда экан?!..- Латофат ерга ўтириб қолди. Дам ёш болани ўз ҳолига ташлаб қўйган бепарво онадан ёзғирса, дам “бегуноҳ болада нима айб, Худойим” деб ёқасини тишларди. Бироздан кейин секин эрига қаради:
Дадаси, ўшанда Толиб бойваччадан ранжиб уни қарғагандим, лекин норасида гўдак неварасини қарғамагандим. Худонинг ишлари ғалат-да, дадаси, гуноҳнинг касри бегуноҳга уради...
Мақсуднинг боши баттароқ қуйи солинди...
Эрта баҳор, иликузди палласи, ингичка узилиб, йўғон чўзиладиган пайт. Устачилик билан рўзғор тебратадиган Мақсуд таги кўриниб қолган рўзғорини нима билан тўлдиришни билмай боши қотиб юрган кезлар эди. Қишдан ортиб қолган уч-тўрт банка консерваланган помидор-бодринг, мураббо ва туршак билан тўрт болани алдаб-авраб ўтирган Латофат ҳам эрининг оғзига илтижоли қарайди. Мақсуд бир-икки марта асбоб-ускуналари солинган халтасини елкасига осиб шаҳарга, мардикор бозорига ҳам чиқиб келди. Тайинли иш чиқмади. Қўлидаги уч-тўрт сўм пулни йўл кирага сарфлагани қолди. Шундай музтар кунларининг бирида Толиб бойвачча виқор билан дарвозадан кириб келди. Такаббурона қиёфада қўл учида Мақсуд билан салом-алик қилган бойвачча кенжа ўғлига уй тикламоқчилигини, қишлоқ четидан уй қуриш учун ер олганини айтди.
Ишни эртадан бошласангиз ҳам бўлади,- деди Толиб бойвачча салмоқ билан.- Эшитишимча, бригадангиз бор экан?
Жуда унчалик бригада десак ҳам бўлмас,- хижолатли кулимсиради Мақсуд.- Уй тикламоқчи бўлганларга осонроқ бўлсин, иш тезроқ унсин деган мақсадда, уч-тўрт дурадгор шогирдимиз, бетон қуювчи, ғишт терувчи ва бўёқчи укаларимизни йиққанмиз. Хўп десангиз эртага уй тикламоқчи бўлган ерингизга биргалашиб борамиз. Қанақа уй қуриш керак, нима қилиш керак ҳаммасини гаплашиб келишиб оламиз.
Яхши бўларди.
Толиб бойваччани кузатиб қайтган Мақсуднинг қувончи ичига сиғмасди. Остонада юзида хавотир акс этган Латофатга кўзи тушиб, хурсандчилигини хотини билан бўлишгиси келди:
Хамманинг ризқини Ўзи етказади, онаси. Толиббойни Худонинг ўзи етказди, бизга. Эртаданоқ иш бошлайсизлар деяпти. Иш ҳақимиздан бироз миқдорда оламан, рўзғорга ишлатасан...
Дадаси... Латофат ерга кўз тиккан кўйи мулоҳаза билан гап бошлади. Бу.… Толиб бойвачча ҳақида ҳар хил гаплар эшитганман. Кўпчиликни норози қилган экан. Тағин ўзингиз биласизу, ишқилиб охири бохайр бўлсин-да.
Яхши ният қил, онаси. Мақсуд гарчи хотинининг гапидан сўнг ичидан қиринди ўтган бўлса-да, сездирмасликка уринди.- Одамларга қўйиб берсанг, тили билан қандай балоларни бошламайди? Ундан кўра дуо қил, ишимиз ўнгидан келсин...
Иш бошлаган кунлари Мақсуд севинганидан еру кўкка сиғмай уйига келди.
Онаси, айтдим-ку, одамлар билиб-билмай ҳар гапни гапираверишади, деб. Мана, иш бошлашимиздан аввал Толиб бойвачча иш ҳақимиз учидан улуш берди. Ишчиларга ҳам тарқатдим. Мана буни олгин-да, эртага ўғлинг билан рўзғор қилиб кел. Нима кам-кўстинг бўлса, ҳозирча шуни етказиб тур, буёғига ишни тезлаштирсак, яна қўлга пул тушади. Энди мен эрта кетиб кеч қайтаман, болаларга яхши қара. Қўйларни ем-хашагини вақтида беринглар, сигиринг эрта индин кўзи ёрийдиган, сувидан хабардор бўлинглар. Кечқурунлари албатта сигирни оғилга киргизиш эсингдан чиқмасин-а?
Мақсуд шогирдлари ва ёнига кирган бошқа усталар билан ишга киришди. Ҳар куни эрталабда Толиб бойвачча янги тикланаётган иморатни текшириб кетади. “Учинчи
қаватга

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

. Осмон йирок, ер каттик... 

Бутунлай оромини йукотган Мансур ака уйку нималигини унутиб куйди. Кун буйи турт девор ичида сикилиб утирса, кечаси билан ховлини айланиб чикарди. Хотини ва угилларининг кунглини кутариш учун айтган сузлари хам унга кор килмай куйди. Сунгсиз, жавобсиз саволлар унинг миясида чарх ураверарди, ураверарди... " Нимага, нима учун айнан менинг кизим бу дарди бедавога йуликди? Кайси гунохим, кайси хатоим учун?.. 

Ногахон унинг едига бундан йигирма йил олдин руй берган бир вокеа тушди. Ушанда у обрули бир ташкилотнинг рахбари, кизи Гулхае эса чилласи чикмаган чакалок эди. Идорасига котиба булиб ишга келган сулув бир кизга кунгли тушдию кузига хеч нарса куринмай колди. Бутун фикру еди шу гузалнинг васлига етиш булиб колди. Лекин минг чиранмасин, кизи тушмагур туткич бермасди унга. Хафтанинг охирида булган йигилишнинг кечгача чузилгани Мансур учун айни муддао булди. "Уйингизга элтиб куяман" деб кизни алдаб-сулдаб машинасига утказдию режалаб юрган гараз ниятини амалга оширди. Енида юм-юм йиглаб утирган кизга "куркишнинг хожати йук, сизни узим иккинчи хотин килиб оламан" деб уни юпатди. Киз юпанчга зор эмасди, у елгиз бошини олиб узокларга жунаб кетди. Бир неча йиллар олдин бахти поймол этилган уша кизнинг дунедан хур утганлиги ва умрининг сунгги дамларини рухий касалликлар шифохонасида утказганлиги хакида эшитиб колганди. Дуненинг гардиши билан узининг кизи хам худди шундай, хаттоки бундан-да емон ахволга тушиб колганлиги унинг этларини жунжиктириб юборди. 

- Ха, мен гунохимга яраша жазо оляпман, бегунох кизимнинг ор-номуси, бахти ва хает лаззатларидан айрилиб колишида якка узим айбдорман. Балки уша киз хеч ерга арз килмаган булса-да, " кизингдан кур" деб каргагандир?.. Нима булганда хам кайтар дуне деганлари рост экан. Эх, кизим, кизгинам, бу куйга тушишингга сабабчи булган дадангни кечир, кечиргин кизим... 
Узини тутолмай хунграб йиглаб юборган Мансур ака рухий касалликлар шифохонасини тарк этди. Кизи эса отасининг йулларига маъюсгина тикилиб колди. 

@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤️❤️❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️

❤️ Ham ozing ham pul yutug'iga ega bo'ling

Non va xamirli ovqatlar yegan holda ozasiz desam ishonasizmi
❤️❤️

❤️ Siz eng asosiysi DORILARSIZ
va hech qanday DIETALARSIZ
qolaversa UYINGIZDAGI BOR MASALIQLARNI YEB TURIB ozasiz va ozish kursida emizikli homilador ayollar ham qo'shilib ozsa boladi.
❤️❤️❤️

❤️ 1- oyda 5-12 kg gacha ozishga GARANTIYA BERAMAN.

❤️Nazorat manda 24/7 shaxsan xech qanaqa yordamchilarsiz ozim nazorat qilaman. DIETOLOG @MADINAAVAZOVNA bilan birga ozasiz ‼️

🔣ENG ASOSIYSI OZGANIZDAN KIYIN VESIZNI QOTIRIB BERAMAN (qaytib semirmaysiz)

❤️❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

" IDEAL QOMAT "- nomli ozish kursimga start beraman
❤️

❤️Xoziroq chegirmadan foydalaning va joyingizni band qiling va ideal qomat sari ilk qadamni tashlang ❤️


Manzil :
@SUPER_OZISH3 ❤️
@SUPER_OZISH3 ❤️
@SUPER_OZISH3 ❤️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

БИРОВНИНГ ЭРИДАН БОШҚА НИМАНГИЗ БОР?

Оила қурганимизга беш йил бўлгач, фарзандсизлик туфайли турмушим бузилди. Шифокорлар иккалангиз ҳам соппа-соғсиз, балки бошқа турмуш қурсангиз фарзандли бўлиб кетишинглар мумкин дейишди. Шу гапдан кейин эрим ажрашишга дарров рози бўла қолди. Аввалига оилам бузилганидан қаттиқ куйиндим, лекин ишга чиққанимдан кейин дардим бироз ариди. Катта бир компаниянинг реклама бўлимида кичкина лавозимни эгаллаган бўлсам-да, ишим ўзимга ёқарди. Ҳар хил одамлар билан учрашаман, реклама бериш учун турли ташкилотларга бораман. Учрашувлар, семинарларда қатнашиш жону дилим, ишқилиб, уйда ўтирмасам бўлгани. Секин-аста дид билан кийиниш, турли одамлар билан муомала қилиш, тадбирларда ўзимни тутишни ўргандим.

Шундай тадбирларнинг бирида Аъло ака билан танишиб қолдим. Қирқ беш ёшлардаги, келишган, гап-сўзлари мулоҳазали бу одамнинг ўз бизнеси бўлиб, бадавлат ва уддабуронлиги шундоққина билиниб турарди. Маҳсулотимизни реклама қилиш учун ўзимни ўққа-чўққа уриб юрганимни зимдан кузатиб турган экан.
— Жуда чаққон, жонкуяр ходим экансиз, қани эди меникилар ҳам шунақа бўлишса… — деди у мулойим жилмайиб.
Шўхлигим тутиб мен ҳам ҳозиржавоблик қилдим:
— Қани эди менинг раҳбарим ҳам сиздек ўйласа.
Кулиб юборди.
Шу тарзда ортиқча такаллуфсиз танишиб олдик.Иш баҳона бир-икки телефонда гаплашганимиздан сўнг мени тушликка таклиф қилди.
“Шу ёшимгача ҳеч бир аёлни кўрганимда юрагим жиз этмаганди, сиз бошқаларга ўхшамайсиз”, деди. Бошим очиқлиги сабабми ёки ўзимга ҳам эркинлик ёққани учунми у билан учрашиб юришга рози бўлдим. У шаҳар марказидан битта уйни ижарага олди, онамга келинойим билан келиша олмаётганимни баҳона қилиб ўша уйга кўчиб ўтдим. У ҳар замонда келиб турар, ишлашимга қаршилик қилмас, қимматбаҳо совғалар берарди. Шу тарзда икки йилча учрашиб юрдик. Бундай яшаш ўзимга ёқса-да, лекин вақт ўтган сайин бола етаклаган аёлларни кўрсам юрагим симиллайдиган бўлди.
Бир куни бу ниятимни унга айтдим.Қувончим ичимга сиғмади. Лекин унинг биринчи хотинидан фарзандлари борлигини билардим. Негадир улар билан яқиндан танишгим келди. Доим Аъло аканинг хотини эрининг бошқа аёл билан юришини сезмаганига ҳайрон бўлардим. Жуда эътиборсиз, бефарқ аёл бўлса керак деб ўйладим. Баъзида эса Аъло акамнинг сир бермайдиган устаси фаранглигидан ғурурланиб ҳам қўярдим. Болаларини жуда кўргим келганидан унга билдирмасдан бир-икки марта маҳалласига бордим, лекин болаларини сира учрата олмадим.
Бир куни ишхонамга мени бир аёл сўраб келди. Рекламачилардан бирортаси бўлса керак деб илиқ кутиб олдим.Кейин иккаламиз офисимиз ёнидаги кафега кирдик.Юрагим шув этди. Чунки Аъло акамнинг хотинини кўримсиз, дидсизгина уй бекаси деб тасаввур қилардим.Рангим оқариб кетганини сезган аёл:
— Қўрқманг, — деб тинчлантирди.
— Аъло акамнинг хотини жуда гўл экан-да, икки йилдан буён учрашиб юрсак ҳам сезмади-я, деб ўйлагандирсиз?
Бу аёл хаёлимдан ўтганларни ўқияптими деб сесканиб кетдим.Тилим танглайимга ёпишиб қолгандек, гапира олмасдим.Аёлнинг бу гапидан кейин титраб кетдим.
— Ҳеч ўйлаб кўрмадингизми, балки сиз билан учрашгунча бошқа аёллар билан ҳам юргандир? — шафқатсизларча давом этди аёл. — Негадир жазманларнинг барчаси эркаклар фақат хотинини алдайди, жазманига эса нуқул рост гапиради деб ўйлашади. Билиб қўйинг, у биздан — оиласи, болаларидан ҳеч қачон юз ўгирмайди. Агар биздан воз кечишни истаганда, икки йил олдин сизни учратган пайтда ажрашиб кетарди. Оиласи билан ажрашиш нияти йўқлигини тушунгандирсиз?Гап шу ерга келганда чидай олмай, туриб кетмоқчи бўлдим.
— Тўғри, истагимиз билан ҳаётнинг бергани доим ҳам тўғри келавермайди. Қолаверса, энди бир нарсани очиқ айтишингизни истардим. Мени ўрнимга ўзингизга қўйиб кўринг: Уч фарзандли аёлсиз, тўсатдан эрингиз ўзига жазман орттирди. Сиз ўша аёл ҳақида нима деб ўйлардингиз?Нега ўзингиз танимаган, сизга умуман ёмонлик қилмаган аёлга жабр қиляпсиз? Эркакнинг ширин гапларига йўқ дея олмадим демоқчимисиз?
Ёлғон! Истасангиз қаршилик қилардингиз!Энди эса уни оиласидан қандай айиришни ўйлаяпсиз. Бу ишларингиз ташқаридан қараганда қандай кўринишини биласизми?Билганингизда, бу ишга қўл урмаган бўлардингиз.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Qachongacha qorindagi ortiqcha yoĝlarni ko'tarib yurmoqchisiz?
Semizlik joningizga tegib ketmadimi?
Tashqi ko'rinishingizdan ko'nglingiz to'lmaydimi?

Psixolog Dietolog bilan ishab ko'rganmisiz☺️

Cheklovlarsiz soĝlom ozishni istaysizmi🤩

Ozish kursi 10 -avgustda boshlanadi

1 oyda 6-15 kg soĝlom ozasiz🤩

Soĝlom ozib chiroyli kiyimlar kiymoqchimisiz💃
Yoringizngiz sevimli rafiqasiga aylanmoqchimisiz 👩‍❤️‍💋‍👨
Yuzlaringiz tiniq bo'lishini istaysizmi unda safimizga qo'shiling☺️

Oliy ma'lumotli Psixolog Dietolog
Nodiraxon Ochilova

Yoĝlar bilan xayrlashish vaqti keldi🥰👇

👉
/channel/TezdaOzishusuli
👉
/channel/TezdaOzishusuli

Читать полностью…
Подписаться на канал