риши мумкин эди, аммо уйи томондан биров номини тутиб чақирди.
– Эртага кетмасангиз, суҳбатни давом эттирамиз, – деди жилмайганча узоқлашаркан.
Ортидан кузатиб қоларканман, ғалати бўлиб кетдим. Назаримда, унинг ҳамма ҳаракатлари ўзига ярашади. Хароба ҳовли четидаги тупроқ уюми устидан бир ҳатлаб ўтгани ҳам…
Фотография
Бакир чўпон қош қорайганда қайтди. Мени кўргач, унча қадрдон бўлмасак-да, қучоқлашиб кўришди. Кечки овқат устида уч оёқли қўзичоқдан бошланган суҳбатимиз қутурган итга бориб тақалди.
– Эрталаб иккитаси келган эди, – деди чўпон. – Ветеринариянинг итлар билан ишлаш бўлимидан экан. Қарийб бир қоп дори кўтариб келибди шоввозлар.
– Изи ҳам топилмаётган итга қандай қилиб дори бераркан?
– Мен ҳам шуни айтаман-да! Энг ёмони, соппа-соғ, айрим одамлардан ақлли итларни ўлдирмоқчи улар. Қаттиқ мунозара бошланган эди, аста итларимни эргаштириб жўнаб қолдим. Эртага сиз ҳам уларга қўшиласизми?
– Йўқ, – дедим. – Лекин сизнинг итларингизга тегишмайди.
– Бизда қора ит йўқ, учаласи ҳам оқ-сарғиш. Ўша куни бола додлаганида биринчи бўлиб мен чиқдим. Уни қонга бўяб ташлаган қора ит менга бир қаради-ю, бошини қуйи солиб, Тўрадан қолган уйга кирди. Ортимдан катта важоҳат билан чиққан учала итим ҳам негадир уни кўриб жимиб қолди. Одамлар тўплангач, таёқ олиб, ўша уйни обдон кўздан кечирдик. На ит бор, на бирон изи. Садоқат боғларида юрган экан. Шу ҳолида у итни кўрмаслиги мумкин эмас. Лекин ҳеч нарсани сезганим йўқ, дейди.
– Демак, бу ерга мухбир ҳам, ветеринар мутахассислар ҳам эмас, энг моҳир изқуварлар келиши керак, – дедим одатий оҳангда.
– Киноя қиляпсиз-а? Тўғри, бир қарашда кулгили ҳол. Лекин ўлим тўшагида ётган бола эсга тушса, кулги эмас, даҳшат туюлади бу.
Бакир чўпон шундай деб энди пиёлага қўл узатган ҳам эдики, кўча томондан бақир-чақир садолари қулоғимизга чалинди. Тез қўзғалиб, ташқари чиқдик. Тун ниҳоятда ойдин эди. Йигит кишининг жон ҳолатда додлаши ва шу баробарида итнинг ғириллашига ўхшаш товушларни эшитиб, кўча томон югурдик. Йўл-йўлакай чўпон қўлига илинган таёқни олиб, итларини чақирди. Кўчага чиқишимиз билан эса ўқ овози янгради-ю, орқа оёғи оқсоқланиб хароба уйга кириб кетган қора итни хиёл илғаб қолдим. Милтиқ тутган мўйловли одам ит ортидан чопишини ҳам, қолишини ҳам билмай, ниҳоят қонга ботганча инграб ётган ўсмир устига энгашди.
– Нима гап, қўшни? – деди чўпон ҳаллослаганча.
Аммо нима гаплигини ўзи кўриб турганди. Шу боис бир тўхтаб, яна юришини давом эттирди. Кимсасиз уй остонасида қон изи ой ёруғида кўзга ташланарди. Бунга янада амин бўлиш учунми, чўпон кўкимтир нур таратувчи чақмоқтошли фонарини ёқди ва белги яққол кўринди. Қон изидан оҳиста боравердик. Чўпон йўғон таёғини маҳкам қисиб, олдинда одимларди. Ит эса бизни айни Садоқат менга кўрсатган, сатҳида суяклар сочилиб ётган хонага етаклади.
– Эҳтиёт бўлинг! – дедим яқинлашганимизда.
Бироқ салдан кейин бир-биримизга ночор термулишдан ўзга иложимиз қолмади. Чунки қон излари хона ўртасида тугаган, лекин тупроқ, хас-чўп ва суякдан бўлак ҳеч вақо йўқ эди бу ерда.
– Энди ишондингизми? – чўпон менга қаради.
– Тушунмадим. Нимага ишонишим керак?
– Итнинг шу ерга кирганига. Лекин у қаёққа гумдон бўлди?
Тўғриси, ҳеч қанақа фикр билдириш қўлимдан келмасди. Ярадор махлуқнинг аллақайга ғойиб бўлганидан ҳам қон излари хонанинг қоқ ўртасига келиб йўқолгани қизиқтирарди мени. Тўрт томонга назар ташлаб, деворлар остида ит тугул каламушни бағрига сиғдирадиган туйнук йўқлигига амин бўлдим. Бу даҳшатдан кўра кўпроқ ғайритабиий ҳодисага ўхшарди.
Бир зумда бутун гузар тўпланди. Кимдир дўхтирга чопди, бошқа биров шаҳарлик мутахассислар тунаган уйга. Мен эса Бакир чўпоннинг безаксиз хонасига кириб, ўй суришда давом этдим. Бир хаёлим эртагаёқ шаҳарга қайтиб, шунчаки бир юзаки мақола тайёрламоқчи ҳам бўлдим. Тўғри-да, бир дунё ишим қолиб, қайси бир қишлоқдаги қутурган ит пайига тушиш зарил келибдими менга? Эшитганлар нима дейди? Ҳар тугул роса масхара қилишса керак. Аммо Садоқат эсимга тушиши билан бу қишлоқни тарк этгим келмасди.
Ниҳоят Бакир чўпон ҳорғин ҳолда қайтди.
– Уч кундан бери биров кўрмаган уни, – деди кўрпачага чўкаркан.
– Кимни?
– Итни айтаяпман. Уч кун олд
💥Қора бахт . (ҳикоя)
Ишга келишим билан муҳаррир хонасига чақиртирди.
– П. қишлоғига жўнайсиз, – деди салом-аликдан сўнг. – Итлар қутураётган эмиш. Тегишли ташкилотдан одамлар бориб, тозалаш, эмлаш тадбирларини ўтказишади. Сиз эса ҳаммасини аниқлаб, одамларни ҳушёрликка чақирадиган мақола тайёрлайсиз.
Бу қишлоқ шаҳардан ўн икки чақирим узоқликда жойлашган. Масофа унча олис бўлмаса-да, қишлоқ ҳудуди асосан дала ва адирлардан иборат. Мен илгари бир мартагина борганман у ёққа. Ўшанда чўпонлардан бирининг қўйи уч оёқли соғлом қўзичоқ туққан эди.
Эски «УАЗ»га мен билан учта ўрта яшар одам минди. Ўзи шундай, йўли нотекис ҳудудга тузукроқ улов қатнамайди. Ўтган йили қишлоқ одамларининг эҳтиёжини қондириш учун автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Бироқ шўрлик техника қуруқ бориб-келавергач, тағин икки-уч кунда бир енгил машина одамларга хизмат қиладиган бўлди. Баъзи тежамкор бекорчилар яёв келиб-кетаверади шаҳарга.
– Қишлоқда яшаш ҳам хатарли бўлиб қолди, – деди ҳамроҳларимдан бири. – Чорибойнинг ўғлини қандай ғажиб ташлаганини бир кўрсангиз эди! Тибет гиёҳлари билан даволайдиган табиб ҳам энди илож йўқ дебди.
– Итларни битта қолдирмай отиб ташлаш керак, – фикр билдирди иккинчиси.
Учинчи йўловчи унга қарши чиқди:
– Биринчидан, итларни отиб, яна улғайтиргунча қўйларни бўри еб кетади. Иккинчидан, гувоҳ бўлган одамлар фақат битта қора итни кўрган. У йигитни ғажигач, раҳматлик Тўранинг уйига кирибди. Одамлар таёқ кўтариб, ўша ҳовлини обдон кўздан кечиришса, пашша ҳам йўқ эмиш. Ҳалиги, томорқасида оралаб юрган Ҳакимбойнинг қизи ҳам ҳеч нарсани сезмабди.
Суҳбатга аралашмай, фақат жим қулоқ тутиб борардим. Ҳайдовчи сал қизиққон шекилли, бора-боргунча йўлда учраган товуқ, моллардан тортиб ёш болаларгача ҳақоратлаб борди. Ниҳоят машина қишлоқ маркази ҳисобланган ҳовуз бўйида тўхтагач, ҳаммамиз тушдик. Бу ерда мени деярли ҳеч ким танимайди. Аммо меҳмонлигимни сезиб, тол остидаги супада ўтирган одамлардан иккита ёшроғи ўрнидан турди.
– Келинг.
– Ассалому алайкум! – дедим қўл узатиб.
– Яхшимисиз, меҳмон. Келинг қани.
Аслида улардан маҳалла раисини сўрамоқчи, ҳамма ишни расмий тарзда олиб бормоқчи эдим. Лекин зумда фикрим ўзгариб, суҳбатдошимга юзландим:
– Менга Бакир чўпон керак эди.
– У даладан кеч қайтади. Лекин уйи яқин. Анови муюлишни кўряпсизми, ўшандан учинчи уй.
Ўтган йили унинг адирдаги қўтонида бўлгандим. Шаҳарда ҳам бир-икки кўришгандик. Қишлоқда мени танийдиган ягона одам эди у.
Ҳовлида ҳеч ким кўринмагач, баланд овозда чўпоннинг номини тутиб уч-тўрт чақирдим. Ниҳоят лойсувоқли айвонда бола кўтарган жувон билан чиройли бир қиз кўринди.
– Келинг, – деди аёл оёғига калишини илиб, қуйи томон йўналаркан.
– Бакир ака керак эдилар. Шаҳардан келдим.
– Уйга киринг, – деди тўхтаб. – Ҳали-бери қайтмасалар керак.
Ўнғайсизланиб, ўрнимда туравердим. Рости, ҳозир қанақа йўл тутишни билмай қолгандим. Бу дунёда режасиз яшаш нақадар қийин!
– Кираверинг, – деди кутилмаганда остонадаги қиз. – Мен сизни аввал ҳам кўрганман.
Бу эътирофидан сал ғалати ҳолга тушсам ҳам қаерда кўрганини сўраб ўтирмадим. Бир оз ноқулайлик билан индамай айвонга чиқдим. Аёл тўрдаги хонага бошлади. Кейин боласини қизга тутқазиб, чой-пойга уннаш учунми кетди.
– Ўтган сафар бунақа оғир кўринмаган эдингиз, – деди қиз ўтиришим билан. – Бакир аканинг қўтонига келганингизда кўрган эдим.
– Ҳа… Эътибор қилмаган эканман, қаерда эдингиз?
У кўрсаткич бармоғини бигиз қилиб юқорини кўрсатди. Ҳеч нарсани тушунмай, қошларимни чимирганча савол назари билан қараб туравердим.
– Осмонда, – деди сўнг пичирлаб. – Юқоридан сизни кузатган эдим.
– Анча шўх экансиз, – дедим гапини ҳазилга йўйиб. – Қишлоқ қизига ҳам ўхшамайсиз-а?
– Исмим Садоқат.
Телбага боққандай қарадим унга. Рости, айни дам у жуда ғалати кўринарди кўзимга.
– Буни сўраганим йўқ-ку?! – ҳайронлигимни яшириб ўтирмадим.
– Лекин сўрамоқчи эдингиз, – кулимсиради.
Дарвоқе, шундай ўй кўнглимдан кечган, бироқ ботинолмаётган эдим. Фикр ўқишга уста бу қиз кимлигини ҳали билмайман.
Шу маҳал жувон дастурхон кўтариб кирди.
– Бу кишини танидингизми? – деди қиз унга. – Ўтган йили қўтонларингга келган мухбир. Дунёга жар
лди уйларига.Афтидан узунқулоқ гапларни эшитиб,бу гапларга чек қўйиш учун уни сўраб келган эди расм русумга биноан.Секин улар ўтирган уй деразаси ортига бориб ичкарига қулоқ солди.Онасининг Баҳриддиннинг онаси билан айтиб эшитаётганини эшитгач,кўнгли бироз таскин топгандай ҳам бўлди.
-Олти қизнинг ортидан тилаб топган ўғлимга етимчани келин қиламанми?Бекор хом хаёл қилмасин ўғлим,ҳмммм!Отаси кимсан колхозда партком,қуда бўлмишимиз мактаб директори бўлганда мен унинг кўнглига қараб ўзимдан пастни эшигига бораманми?!
Бўлажак қайнонаси жаҳл билан гапирар,ўғлини ҳам аямаётганидан авзойи уйидан бузилиб келганга ўхшарди.
Лекин яна пана пастқамдан эшитилган сўзларга кўра Баҳриддин Самияга уйланмасам,шаҳарга кетаман,Фазилатга ҳам уйланмайман деганмиш.Самияни қўлидан етаклаб шаҳарга кетаман тамом деганмиш.
Фазилат пайт пойлаб намозшом чоғи қаердандир қайтаётган Баҳриддиннинг олдидан чиқди.Нигоҳлари тешиб юборгудек бўлиб унинг кўзларига тик қараб деди:
-Сизни деб эмас,қадримни деб ҳозир йўлингиздан чиқдим.Сизни нима қилиб илинтирди у мегажин?Мени тақдирим билан ўйнашишга нима ҳаққингиз бор?!
-Оғзингизга қараб гапиринг!-деди Баҳриддин жиддий.-Самия мегажин эмас.Аксинча унингдек латофатли,хушхулқ бўлиш ҳамма қизга насиб этсин.Тақдирга келсак....Фазилат,ахир ота оналаримиз хоҳиши учун кўнглимга қарши боролмайманку?Нега тушунишни истамаяпсиз,мен Самиясиз яшолмайман!
Фазилат дод деб юбормаслик учун оғзини тўсди қўли билан.Нафаси бўғилиб,ҳаво етишмай ғиққилаб қолди.Унинг аҳволидан ростакамига қўрққан Баҳриддин яқинроқ келиб билагидан ушлаб хавотир билан сўради:
-Яхшимисиз?Уйингизга кузатиб қўяйми?
Шу пайт Фазилат кўзини юмиб чайқалиб кетди.Ўзини ушлаб қолган йигитнинг бўйнидан қучоқлаб,боши унинг елкасига тушди.Айёрми,эрками,барибир қишлоқ қизида Фазилат ҳам.Уялганидан ҳўнграб йиғлаб юбордию,ўзини ҳам,тақдирни ҳам,Баҳриддин ва Самияни ҳам қарғаб ўксиб ўксиб йиғлай бошлади.Баҳриддин қизга чиндан раҳми келиб,уни юпатишга уринар,илтимос тинчланинг ахир Фазилат,ўзингизни босинг деганча уни тинчлантирмоқчи бўларди.Улар ёнларидан ўтиб кетаётган уч -тўртта аёлни сезмай ҳам қолишарди балким,агар улардан шўхроғи гар қотмаганда.
-Ҳааа ёшлар?Висолми?Қани менинг шу даврларим?-қишлоқнинг шўх ва ўктам аёлларидан бири Дилбархон ҳамроҳлари билан ўтиб кетаётиб сўз қотди.Ўзига қараб турган Баҳриддинга маъноли қош қоқиб- Ҳа укам,тортмайсизми тутзоргаааа?-дея қийқириб кулганча узоқлашди.
Эртаси куни Дилбархон Фазилатни учратиб аёлларга хос қизиқувчанлик билан сўради:
-Ану гаплар ёлғон эканми?Кеча ўлиб турувдиююю Фазилатхонлаб?Тунов куни Самиянинг онасини сумкаларини кўтаришиб келаётувди туман марказидан.Қурмағур қизидан кўп ҳусни бор ҳали шу хотиннида!
Ичидан қиринди ўтган Фазилатнинг дилига шум ният оралади.Тилига шум сўзлар келди.
-Ҳа шуде опа..Кеча шуни айтаётувди менга.Самия билан ишим йўқ,онаси ўзи қош қоққанига бир икки меҳмон бўлдим деди.Сиздан бошқасига уйланмайман.Самиягаку асло деди.
Дилбархон унга қараб анграйиб қолди.Ўзига гапираётгандай қошини чимириб сўзланди у.
-Вой писмииииқ...Айтдима ял-ял ёниб қолди бу.Неччи йиллик хуморини қондирган эканда а,бўз йигит билан?
Қишлоқда гап тез тарқалади.Бу гап ҳам тарқалиб кетди ўша куниёқ.
Ёш йигит билан кўнгилхушлик
қилган «енгилтак»нинг қизини Баҳриддинга олиб бериш у ёқда турсин,ундан сўз очса оқ қилишини айтди отаси.Бир ойга қолмай Фазилат ва Баҳриддиннинг тўйи бўлиб ўтди.Гап сўзлар бошига тўқмоқдек тушган она -бола эса шу гаплар тарқалган кундан бери қон йиғлашарди.Эл оғзига элак тутиб бўлармиди?Дилбархон ҳам виждони қийналдими,ёки бу гаплар покиза аёл этагига ёпиштирса ёпишмаслигига ақли етдими,шартта кимдан қачон эшитганини айтди қўйди.Емай едирган,киймай кийдирган онаизори учун ҳам Самия тўғри келин-куёвнинг хонасига кириб борди.Унда Фазилатдаги айёрлик,ёлғон,дилозорлик йўқ эди.Унда ғурур,топталган қадрининг сўрови,ўзи ва онасига қилинган туҳматга жавоб сўраш қатъияти бор эди.
Ҳеч нарса сўраб ҳам ўтирмади.Ёноқларини ёшлари ювганча Фазилатнинг кўзларига тиқ боқиб икки жумлагина гап айтди холос.
-Илоҳо худодан қайтсин!Сен ҳам туҳматга қолгин илоҳим!Ё бор худоё,агар шу ҳам онамдек қон йиғламаса илло-
- Рахмат, Морбоз ака! Бу яхшиликларни унутмаймиз! Келишганимиздек, бу хамир учидан патир, ака...
- Қуллуқ биродар! Яна хизматлар бўлса айтаверинг, қора ёрдамчиларимиз ҳали яна хизматга тайёр...- Қоравой Морбоз шундай деганича, қора илоннинг бошини силаб қўйди. Остонадан ташқарига чиқиб ўз йўлига равона бўлар экан, шундай ҳашаматли ҳовлига яна янги бир харидорни кўндиришни ўйлади...
Шерзод Ҳайдарбеков
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
ҚОРА ИЛОН ҚАСОСИ
Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Ўзи асли қишлоқдан чиққан, аммо маълум бир сабабларга кўра шаҳарда қолиб кетиб, оз-моз пул тўплаган уддабурон йигит - Собиржон чекка бир қишлоқларнинг биридан каттагина ери бор данғиллама ҳовли-жой сотиб олди. Уйнинг бир томони боғ. Унда турли хил олмалар, анор-у, беҳилар бош эгиб солиб ётибди. Сал нарироқда эса катта теракзор ва сой. Улар ҳам ҳовлига туташиб кетган. Бир томондан олисдаги қир-адирлар кўзга ташланади. Ҳаммасидан ҳам зўри - мол-қўй боқиш учун ҳовлида ажойиб бир шароит яратилган. Кенг ва катта оғилхоналар, мустаҳкам қилиб қурилган товуқ учун жой.
Собиржонни хурсанд қилган нарсалар биргина бу эмас. Бундан олдинги уй эгаси ҳовлини жуда арзон нархга сотди. Бу ҳам етмаганидек ҳовлига элтадиган йўл асфальт қилиниб, унга арчалар экилганди. Тўғри, уйнинг аҳволи шаҳардагидек зўр қилиб таъмирланмаган, аммо бунга чидаса бўлади. Ҳовлининг энг катта устунлиги шундаки, агар каллани ишлатиб тадбир қилинса, бир неча йил ичида чорвани кўпайтириб улкан даромадлар олиш мумкин. Буни яхши англаган Собиржон ўйлаб ўтирмай мана шу уйни сотиб олди ва эртасигаёқ бу ерга оиласини йиғиштириб кўчиб келди.
Янги уйга келган оила дастлаб бунга кўника олмади. Ҳар ҳолда болаларнинг тили шаҳарда - кўп қаватли уйда чиққан. Собиржоннинг аёли ҳам шаҳардаги дўконда сотувчи бўлиб ишларди. Ҳеч кимса йўқ бу зерикарли ҳовлига у ҳам кўника олмади. Чунки у ҳар куни ҳовлини супуриб тозалаши, қуриб битган хазонларни йиғиштириб, яна бошқа юмушларни бажариши керак. Ҳовлига ўз вақтида қаралмаса, расвоси чиқиб кетади. Шу боис ҳам Собиржон келганларидан буён аёлини бир дақиқа ҳам тиндиргани йўқ. Ўзи ҳам бўш ўтирмайди. Иккита ёш боласини ҳам ишга солиб қўйган. Бири онасига сув ташийди, бири қудуқдан сувни чиқариб туради.
Мана шундай ўтаётган кунларнинг бирида Собиржоннинг хаёлига бир фикр келиб қолди.
- Хотин, - гап бошлади у. - Шу десанг, уй олишдан ортиб қолган пулларга қуён болаларини сотиб олмоқчиман! Хўш, нима дейсан?! - жилмайди у аёлига қараб.
- Вой, дадаси, яқиндагина она бола сигир олиб бермоқчи эдингиз-ку?! Ҳа, сути қоринни тўйдиради, болалари улғайиб пул бўлади ахир, дадаси!
- Э, аҳмоқ хотин! Сигирни кейин ҳам олиб беравераман! Ҳозирдан қуёнчаларни боқиб, семиртириб қўйсак, эрта қишда олдимиздан чиқади-ку! Ҳар бирини палон пулдан шаҳарликларга сотамиз! Эсингдами, "дом"даги қўшнилар янги йилга қуён гўштини қанчадан олишганди! Каллани ишлатиш керак хотин, каллани! - аёлининг бошига ниқтаб гапирди Собиржон.
- Ихтиёрингиз, - аразлади жувон тескари қараб. - Эрталаблари олдингизга иссиқина сут қўймоқчи эдим! Қуёнларингизни ўзингиз боқаверинг!
Собиржон аёлининг ёнига яқинроқ келиб ўтирди. Бир қўли билан унинг белидан қучганича, кулиб деди:
- Онажониси, қўлингдан сутчойни ҳали кўп ичамиз! Аввал оддийроқ чойни қуйиб берақол! Ҳадемай "заказ" қилган қуёнчалар ҳам келиб қолади...
Тонг отди. Иссиқ ўрнида ухлаб ётган Собиржон аёлининг чинқирган овозидан уйғониб, ташқарига чиқди. Кеча тунда келган қуёнчалар қамалган хона олдида қотиб турган аёлини кўриб, унинг олдига югуриб борди.
- Ҳа онаси,нима бўлди сенга?! - деди у қўрқувдан қотиб қолган аёлининг қўлларидан ушлар экан.
- Да..Дадаси! Дадаси! Ил..Илон, илон бор экан! Қуёнхонада қоп-қора илон бор экан!.. - йиғлаб юборди аёл эрини қучиб.
- Бўлди, бўлди йиғлама! Қани, қани ўша илон? Юр, ичкарига кирамиз. Ўзим уни тутиб олиб мажағлаб ташлайман!
- Йўқ, йўқ! - эрига ёпишди аёл йиғлаб. - У жуда катта дадаси! Афтидан...У кеча келтирилган қуёнчаларни...Еб битирибди!
Собиржоннинг қулоғига бошқа гап кирмади. Бир қўли билан аёлини туртганича, қуёнхонага кирди. Не кўз билан кўрсинки, кечагина олиб келинган оппоққина қуёнчалар қора қонига беланиб ётибди. Баъзилари эса ҳатто йўқ ҳам.
- Қани, қани ўша кўрган илонинг?! Кўзини ўяман, қани?! - қичқирди Собиржон алам билан.
- Ҳозиргина шу ерда эди! Қуёнчалардан хабар олиш учун кирганимни биламан, вишиллаб олдимдан чиқиб қолди! Ҳозир у яшириниб ётибди дадаси! Илтимос, чиқа қолинг шу ердан!
Аммо Собиржон буни эшитмаганликка олиб, қўлига ўроқни ушлаганича, ёнверига қарай бошлади. Шу тоб, думини ликиллатганича қоп-қора и
📌 КУНЛИК РЕЖА❗️
1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.
2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.
3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.
4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.
5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).
6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.
7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.
8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.
🔗 Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
Оила тинчлиги учун ўқиладиган дуо
Аёллардан бири айтади: "Узоқ пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ушбу:
اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا، وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا، وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ
"Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас саломи" деб зикр қилинган дуони айтиб юрдим.
Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт).
Илгари бу дуога эътиборсиз бўлган эканман. Субҳаналлоҳ! Ушбу дуони ўқиб юриш ила уйимда, фарзандларим, эрим, аҳлим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик ва хотиржамликни топдим.
Сизлар ҳам ушбу дуони ёдлаб олинглар. Уйларимизни ва сизларни уйларингиз аҳволини Аллоҳ ислоҳ қилсин!".
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#Иқтибос
- Эркак кимни кўпроқ яхши кўради?!
- Ким томондан тан олингани эътироф этилса шу инсонни нисбатан кўпроқ яхши кўради.
❁🍂❁
Бир гуруҳда баъзи тоифа эркаклар онасини, баъзилари эса хотинини кўпроқ яхши кўриши ҳақида мунозара бошланиб, аслида қайси тоифа кўпроқ эканлиги тўғрисида савол ташланди. Биров у деди,биров бу деб кўрди.
Кимдир ота-она масъулияти олий ўринда, яна кимдир фарзанд ва хотин масъулияти муҳимроқ, дея фикр билдирди. Баъзилар эса муҳаббатни тарбия ва муҳит билан боғлади.
Мен ҳам қатордан қолмай фикримни билдирдим.
❁🍂❁
Инсон ҳох аёл, ҳох эркак,ҳох ота-она бўлсин, ҳох фарзанд ихтиёрсиз равишда энг аввало ўзини севади. Шу сабаб Ўзига нима ёқса шу ишни қилади.
Масалан,ота-онасига яхшилик қилиши уни ҳурсанд қилса, кўпроқ ота-онасига яхшилик қилишни истайди. Буни ота-онаси учун эмас, ўзининг кўнгил ҳохиши учун бажаради.
Ҳаммада ҳар хил. Аёлига, фарзандларига, ёки дўстларига яхшилик қилишдан руҳланадиганлар ҳам доимий учраб турадиган ҳолатлар жумласидандир.
Эътибор ёки муҳаббат қўйишнинг сабаби инсоннинг ким томондан тан олинишидадир. Уни ким шахс сифатида тан олиб, амаллари орқали эркакка буни исботласа ва ишонтира олса, эркак шу одамга яхшилик қилишга уринади.
Чунки ўзи тан олинган манзилга яхшиликлар илиниш киши руҳиятининг кўтарилишига сабабчи бўлади. Руҳиятнинг кўтаринки бўлиши инсоният учун энг зарурий эҳтиёжлардан биридир.
Эркакнинг руҳияти ким сабаб кўтарилса эркак бошқалардан кўра шу яқинига нисбатан эътиборлироқ бўлади.
Ота-она, хотин томонидан тан олиниши эркак учун жуда муҳим.
Фарзандимиз ёки турмуш ўртоғимиз бизга эътиборли ва меҳрибон бўлиши учун унга ишонишимиз муҳим. Ўғлимиз, ёки жуфтимиз бемеҳр ёхуд беэътиборми, демак муаммо ўзимизда.
Фарзанди ёинки жуфтининг бемеҳрлигидан азият чекиб, кўп дакки бериб камситадиганлар, уларни маломат қилишдан олдин, ўзларини уларга нисбатан муносабатларини текшириб кўрганлари маъқул. Аксар ҳолларда саломга яраша алик олинади. Ва ҳамма нарсада қарс икки қўлдан.
❁🍂❁
Масаланинг қисқа ва лўнда ечими ҳақида гапириладиган бўлса, ҳар бир муаммога шаъриат нуқтаи назаридан қарашимизга тўғри келади.
Шаъриат эркак киши учун Аллоҳ розилигини ота - она розилигида деб белгилади. Яъни қайсики эркак жаннатни истаса ота-онасини рози қилиши шарт.
Хотин эса Аллоҳнинг омонати. Эркак уйланаётганда Аллоҳнинг омонатини асраб-авайлаши ҳақида Яратувчиси олдида сўз беради.
Шаъриат ҳукми билан олиб қаралганда, оила тотувлиги ва охиратдаги ҳисоб қийин бўлмаслиги учун, эркак киши ота-она ва хотин масъулиятини ҳис қилган ҳолда ҳар икки томоннинг ҳам риоясини қилиши шарт.
❁🍂❁
Бироқ... Масъулият фақат эркакники эмас. Ота-она ва хотин масъулияти, яъни ота-онанинг фарзанди, ҳамда хотиннинг эри олдидаги вазифалари ҳам бор.
Барча масъулиятни эркакка юкламасдан ота-она ҳам ўғлининг, хотин ҳам эрининг олдидаги масъулиятини бир хилда ҳис этиб, ҳаракат қилишларида хайр бор.
Ота-она фарзанди риоясини қилиб, ўғлига дўст бўлиши, меҳр бериши, хотин ҳам эрининг охиратини ўйлаб, жуфтининг ота-она розилигига эришишига кўмакдош бўлиши керак.
Кўпчилик оилаларда ота-оналар ўғлини келини ёки бегоналар олдида ношудлиги, бемеҳрлигидан нолиб кўп камситадилар.
Хотин агар эрга ҳурмат, ишонч билан муомалада бўлса, эр ўз-ўзидан ота-онасига нисбатан, кўпроқ хотинга ён босадиган бўлади. Борди-ю, хотиннинг муносабати ҳам эрни қониқтирмаса уни қадрлайдиган улфатлар, улар ҳам қониқтирмаса, номаҳрам аёллар билан ўралашади. Сиздан зўри йўқ, дейдиган аёлни учратса, ҳатто уйланиб ҳам олиши мумкин.
Ғайратли ва кучли бўлиши учун шахс сифатида тан олиниши, эркак киши учун энг зарурий эҳтиёждир.
❁🍂❁
Хулоса шуки, шаъриат ҳар бир инсонга яқинлари билан муносабат ўрнатишда бир-бири устидаги ҳақларини аниқ белгилаб берган. Ҳар ким ўз вазифаси ва мажбуриятига қанчалар масъулият билан ёндашса икки дунё саодатига эришиши осонлашади.
Чунки биз учун фақатгина шаъриат белгилаганидек яшашимиздагина яхшиликлар бор. Фақатгина ақлимизга таяниб, шаъриатдан узоқгашганимиз сайин чигалликларимиз ортади холос.
Шаъриат ҳукмлари асосида яшашга одатланишдек енгиллик барчамизга насиб этсин.
#Этика
Эркак саломлашиш учун қўл чўзганда бошқа эркак қўл узатиши мумкин. Лекин эркак кишига то аёл киши қўл узатмагунига қадар эркакнинг аёл кишига қўл узатиши этикет қоидаларига тўғри келмайди.
Эркак киши билан қўл бериб саломлашиш аёл киши ихтиёрида. Аёл қўл узатмагунча аёлга эркак киши биринчи бўлиб қўл узатса, аёл эркакнинг қўлини эътиборсиз қолдиришга ҳаққи бор. Яъни эркакнинг қўлини ҳавода муаллақ қолдириш аёлнинг такаббур ёки одобсизлигини билдирмайди. Чунки этика қоидалари бўйича бу нарса тарбиясизлик ҳисобланмайди. Бундай вазиятда этика қоидасига амал қилмагани учун эркакнинг ўзи айбдор бўлади.
Этика қоидалари ғарбликлар минталитети асосидаги одоб доираларига кўра ишлаб чиқилган.
Ислом динида эса бу қоидаларнинг ҳаммаси ҳам тўғри келмайди.
Масалан, эркак кишилар қўл бериб саломлашишлари мумкин. Бизда ҳам эркак кишинг қўлини эркак томонидан муаллақ қолдирилиши одобсизлик саналади. Аёлларда эса номаҳрамларнинг қўл узатиб саломлашиши мутлақо мумкин эмас.
Менинг изоҳларга эътиборсизлик қилгандек кўринишим, ёхуд саломларга алик олмаслигим, кибр ёки беписандликдан эмас. Шунчаки изоҳлардаги заруратсиз саволларга жавоб қилиб маломат қилинишни истамаганим ва гап кўпаймаслиги учун, ўқисам ҳам имкон қадар реакция билдирмайман.
Шаъриатда эркак кишининг саломига аёл кишининг алик олиши вожиб эмас. Шу сабаб, ёзма эътиборсиз қолдиришга мажбурман.
Лекин, хулоса ўрнида айтишим мумкин. Мен беписанд кўринишга мажбур бўлсам ҳам, Аллоҳнинг бандалари ( дўстларим ва обуначиларим ) га ким ва қандай инсон эканликларидан қатъий назар эътиборлари ҳамда Роббим ҳурмати учун ҳар доим эътибор ва эҳтиромдаман.
Ўзаро муносабатларда инсонлар табиатини 4 тоифага ажратиш мумкин.
1. Соддалар.
2. Содда - муғамбирлар.
3. Муғамбирлар.
4. Маккорлар.
1️⃣СОДДАлар кўнгли оқ, беғараз, ҳеч кимга ёмонлик тиламаганлари учун бошқаларнинг ҳам ўзларига азият етказиши мумкинлигини умуман ҳаёлларига келтирмайдилар. Боладек беғубор, ишонувчанликлари сабаб, кўпинча таъмагирлик қурбонига айланадилар. Соддаликлари асосан ўзларига, баъзида эса яқинларига ҳам панд беради, лекин ҳеч кўзлари “очилмайди“.
2️⃣СОДДА - МУҒАМБИРларда ҳам ишонувчанлик ортиғи билан. Бировни чув тушириш улар учун ёт нарса. Шунинг учун бошқаларни ҳам ўзлари каби ўйлаб, кўп алданадилар. Лекин булар соддалардан фарқли ўлароқ мулоҳазакор бўладилар. Шунинг учун эшитган нарсаларига ўша заҳоти чиппа-чин ишонсалар ҳам, тафаккур билан иш кўрадилар. Буларнинг ҳам бировга зарарлари тегмайди. Ҳечкимдан таъмагирлик қилиб фойдаланишга уринмайдилар. Ҳар доим самимий бўладилар. Аммо текканга тегиб, тегмаганга тош отувчиларга ўзларини ўйин қилдириб, хўрлатиб қўймайдилар. Қисқаси, содда бўлсалар ҳам, вазиятга қараб эҳтиёткор бўла оладилар.
3️⃣МУҒАМБИРларда айёрлик ва таъмагирлик мўътадил кўринишда бўлади. Уларда умуман соддалик йўқ. Ўз манфаатлари учун кимдандир фойдаланишни аъло даражада қойиллатадилар. Худбинроқ бўлганлари билан одамларга ортиқча зарар етказмайдилар.
4️⃣МАККОРлар. Уларда исталган пайтда исталган кўринишга кира оладиган туғма талант бор. Ақллари ўткир. Қаердан гапирсанг, ўша ердан чиқади. Носамимий. Лекин гаплашганда ўта виждонли, тушуна оладиган инсондек таассурот қолдиради. Ғирт ёлғон гапни ҳам шу қадар самимият билан гапирадиларки, ишонмасликдан бошқа чора қолдирмайдилар. Ўзлари ҳақида қойилмақом даражада яхши тасаввур уйғота оладилар.
Самимияти ортида иккиюзламачилик, меҳрибончилиги орқасида сизни йўқ қилиш, ёки ўз манфаати учун тузилган кучли режа яширинган бўлиши эҳтимоли юқори бўлади. Бундай инсонлар нақ фантастикани ўзгинаси. Ролини шу қадар маҳорат билан ўйнайдики, ноғорасига ёши ва ақлий даражасидан қатъий назар истаган барча кишисини ўйнатади. Ўз фойдаси учун қўлидан келган имкониятини ишга солади. Ҳеч кимнинг кўнгли билан ҳисоблашмайди. Мақсади йўлида ҳеч кимни аямайди. Ўзидан бошқа ҳеч кимни яхши кўрмайди.
Бузоқнинг югургани сомонхонагача. Ҳохлаган одамидан фойдаланиб, истаганича ўйин кўрсатса-да, вақт соати билан фош бўлиб, албатта атрофдагилар ишончидан чиқадилар. Обрў ва ҳурматлари тез тўкилади.
“Мен маккор эмасман, аммо маккор мени алдай олмайди“.
(Умар ибн Хаттоб р.а)
Ақл яхшилик билан уйғун бўлгандагина АҚЛ. Ёмонлик билан бирлашганда эса МАКР ва ҚАБОҲАТдир.
-Ўзи баъзан овоз йўқолиб қолади…
-Э, йўқ, оёқоғриқ тўхтади. Телевизорни текшириб кўриш учун қизимга сим қоқдим. Телефонлар ҳам соқов бўлиб қолганми, деб ўйладим. Мен гапираман, бақираман, қизим жавоб қайтармайди. Жаҳлим чиқади… Ярим соатдан кейин қизим ҳаллослаб келиб қолди. Ўзининг калидида эшикни очган, уйга кирган, билмаганман. Келиб, мени қучоқлаб олди, нима деганини билмайман. Бир вақт йиғлаб юборса бўладими? Кўзёшидан сездим. Шунда билдим: қулоқларим том битган экан.
-Ниятингиз ижобат бўлибди-да, — дедим лаб тишлаб.
-Аҳ? — деб Юсуф ака менга анграйиб қаради.
Гапимни баланд овозда такрорладим. Бироқ, фойдаси бўлмади. Шундан кейин устол устида турган оқ қоғозларнинг бирига: “Доим яхши ният қилиб юриш керак: яхши ниятгаям, ёмонигаям фаришталар омин деяркин” , деб ёздим. Ёзувни ўқиб:
-Ёмон ният дарров қабул қилинганига қаранг! – деди ошнам гулдираган овозда, ўзидан норози бўлиб. –Лекин қулоқ ҳам жуда керак экан-да.
-Оллоҳ-таоло одамни шундай яратганки, бирорта ортиқча аъзонинг ўзи йўқ.
-Аҳ?
Энди кулишга мажбур бўлдим. Кейин тилимга келган сўзларни таржимон – қоғозга туширдим: “Донишмандлар демишларки, яхши ният доимо ҳамроҳингиз бўлсин ва уни адо этиш пайида бўлинг. Оллоҳ: “Сендан ҳаракат, мендан баракот”, деган.
-Рост! – деди ошнам ёзувга қараб олиб, билагимдан сиқиб. — Оғриқ зўридан буни унибман-да, мана, жабрини ўзим ҳам, бошқалар ҳам тортаяпти.
-“Ҳар қалай, ишлаяпсиз экан”, деб ёздим.
-Худога шукур, энди ўзимгаям, бошқаларгаям – бутун оламга фақат яхшилик тилайман!
“Яхшиликдан ҳам улуғроқ ният бормикан?” — деган ўй хаёлимдан кечди ва дарҳол ўрнимдан туриб, ошнамни бағримга босдим.
@ibratli_sozlar
"Эркак киши токи қўшиқ куйламас ва рақсга тушмас экан эркакгилича қолади".
Умар родияллоҳу анҳу
-Олдинлари уммат эркаклари қўшиқ куйлаб, рақсга тушишмаган...
-Ҳозир ҳам шундай!
ФОЙДАЛИ ҲИКМАТЛАР
✅ Ким бир яхшиликни ният қилса, Аллоҳ унга ўша ниятига эришиш сабабларини ҳозирлаб, яхшилик эшикларини очиб қўяди.
"Агар улар ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эр-хотин орасига иттифоқликни солур", (Нисо: 35).
©️ Шайх Абдулазиз Тарифий
✅ Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимаҳуллоҳ деди:
"Агар биров сени ўзингда йўқ сифат билан мақтаётганини эшитсанг, у сени ўзингда йўқ иллат билан айблашидан хотиржам бўлма!"
("Сияру аъламин нубала", 2/844)
✅ Саодат ва ҳидоят бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Ҳидоят ортгани сайин саодат ҳам зиёдалашиб боради. Ҳидоятдан мосуво бўлган ҳар қандай саодат вақтинча бўлиб, узоқ давом этмайди.
"Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас", (Тоҳа: 123).
©️ Шайх Абдулазиз Тарифий
✅ Гуноҳлар ақлни Қуръон маъноларини тадаббур қилиш ва тушунишдан тўсади ҳамда қалбни тафаккур қувватидан мосуво қилади.
"Агар хоҳласак, гуноҳлари сабабли мусибат етказиб қўйишимиз маълум эмасми? Биз уларнинг дилларини (ана шундай) муҳрлаб қўюрмиз. Сўнг улар (ҳеч қандай панд-насиҳатга) қулоқ солмай қўядилар", (Аъроф: 100).
©️ Шайх Абдулазиз Тарифий
☝️ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.
2. КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.
3. КАЛИМАИ ТАВҲИД (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.
4. КАЛИМАИ РАДДИ КУФР (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!
5. КАЛИМАИ ИСТИҒФОР (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!
6. КАЛИМАИ ТАМЖИД (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Мўминнинг меърожи”
китобидан
Пешонадан ўпиш ва эпифиз бези
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандларимизни тез-тез ўпиб эркалашимиз ҳақидаги тавсиялари эсингиздами?! Замонавий тиббиёт ҳам буни тасдиқлади. Суннат амалларнинг аслида инсоният учун қанчалик фойдали эканлигини таъкидлаш ортиқча. Бизнинг фитратимизда мавжуд бўлган, вақт ўтиши билан одатий ҳолдек қабул қилинаётган кўплаб мусулмонларга хос амаллар аслида ҳаётимизда қанчалар аҳамиятга эгалигини биламизми?! Суратда кўриб турганингиз она боланинг сурати. Она боласининг пешонасидан ўпяпди. Пешонадан ўпилганда ўпаётган одамда ҳам, пешонасига ўпич қўндирилган одамда ҳам ажиб бир туйғу пайдо бўлади. Бунинг сабаби пешонадаги «Учинчи кўз» ҳисобланган эпифиз (pineal) безининг мавжудлигидир. Юздан ўпишдан фарқли ҳолда пешонадан ўпганда инсоннинг руҳиятига яқинлашасиз. Агар фарзандингиз инжиқлик қилаверса, уни тинчлантиришнинг энг яхши йўли пешонасидан ўпиш. Уйқуга ётаётганида ҳам пешонасидан ўпиб қўйсангиз бола хотиржам ва тиниқиб ухлайди. Шунингдек, боланинг басирати очилиб, ақлий малакаси мустаҳкамланади. Зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлади. Гормонал ўзгаришлар ҳам меъёрда кечади, ўзига нисбатан ишончи ортади. Қўрқувлари камаяди, гапингизга қулоқ солади. Салоҳиятли бўлиб вояга етади. Чунки пешонанинг ўрта қисми зеҳнга таъсир қилиш нуқтаси ҳисобланади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам болаларнинг пешоналаридан ўпардилар, ҳозирги замон мутахасислари ҳам буни тавсия қилишмоқда. Ҳар бир ишида ҳикмат бўлган пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга сўнгсиз дуруду саловотлар бўлсин! 👇
ㅤㅤㅤㅤ
👉@ibratli_sozlar
солдилар-у, қўзичоқни ўлдирдилар.
– Қўзичоқ ўлдими? – дедим ажабланиб.
Бакир чўпон шаҳарда учрашганимизда бу ҳақда оғиз очмаганди.
– Ҳа, – жавоб қилди жувон. – Газетага ёзганингиздан кейин қизиққан одамлар келиб кўраверди. Бир ой ўтмай диркиллаб юрган қўзи тўсатдан ўлиб қолди. Кўз тегдими, ким билсин…
Худди ҳаммасига мен айбдордек жимгина бош эгдим.
– Энди итлар ҳақида ёзинг, улар ҳам бир қирилсин, – деди Садоқат ҳазилни давом эттириб.
Аммо суҳбат айни менга керакли мавзуга бурилган эди.
– Итларнинг ўлими сизга нега керак бўлиб қолди? – ўзимни гўлликка солдим.
– Сизларни биламан, ҳеч қаерга шунчаки бормайсизлар. Қутурган ит ҳақида эшитиб келгансиз-а бу сафар?
Оҳиста бош қимирлатдим. Бу қиз бало чиқиб қолди.
– Сиз уни кўрдингизми? – сўрадим.
– Кимни? Итними? Йўқ. Одамлар вайрона уйга киришганида мен шундоққина ўн қадам нарида тургандим. Ҳозиргина қутурган ит шу ерга кирди, дейишди. Менинг ўзим икки минутгина олдин ўша вайрона уйда эдим. Хуллас, одамлар менга ишонмади, мен уларга. Эртакчига ўхшаяпманми?
– Қайдам, – дедим ўйга ботиб.
Адашмасам, Ҳакимбойнинг қизи деганлари шу бўлса керак. Унинг хатти-ҳаракатлари, ўзини тутиши, муомала, фикрлаши ҳам, умуман, бирор хислати қишлоқ қизларига ўхшамасди. Яна бу менинг фикрим.
– Ит ғажиган бола синфдошим эди, – Садоқат суҳбатни давом эттирди. – Мана шу кўчада юз берган бу. Кейин ит ўша уйга кирган эмиш. Сиз шу гапга ишонасизми?
– Билмасам.
Хонадон бекаси товоқда қовурилган гўшт олиб кирди. Қиз ҳам дастурхонга яқинроқ суриларкан, яна чакаги очилди:
– Беҳруз ўзи синфда энг бўйдор эди. Ит ғажиган болани айтаяпман. Кўп қизларга ёқарди. Лекин менга эмас. Бир гал уришиб қолдик. Бир шапалоқ ургандим, чунонам тепдики оёғимга, бир ҳафта ўрнимдан туролмай ётдим. Уйдагиларга йиқилдим дедим. Лекин отам кимдандир ҳаммасини билиб, милтиқ кўтариб борганлар уйига. Умуман, синфимиздаги ўғил болаларнинг ҳаммаси билан жанжаллашганман.
– Бўлди қилсанг-чи! – деди жувон унга қараб. – Уялмай лақиллашингни қара!
Унинг танбеҳидан хурсанд бўлдим. Чунки қиз ҳаяжонгами, хотирага берилиб, мен учун мутлақо аҳамиятсиз бўлган мавзуга ўтиб кетганди.
Бир оздан сўнг у кетди. Жувон ҳам боласини олиб ташқари чиқди. Қирқ дақиқалар хаёл суриб ўтирдим. Яширмай айтсам, нимагадир бу ердаги вазифам хусусида эмас, Садоқат ҳақида ўйладим. Чечан қиз менда бошқача таассурот қолдирган эди. Яъни шаҳар қизларида учрамайдиган нимадир бор эди унда.
Ниҳоят ичим торлик қилиб, кўчага чиқдим. Сал қуйироқда афтидан кимсасиз хароба уй кўринди. Менимча, у қутурган ит яширинган уй – йўловчилардан бири таъкидлаган раҳматлик Тўранинг уйи. Кўчада ҳеч зоғ йўқ эди. Оҳиста ўша томон одимладим. Етиб бориб қарасам, инсон зоти истиқомат қилиши мумкин бўлган гўша эмас экан. Эшик-деразаларни кимлардир қўпориб кетган чоғи. Лойсувоқ деворларни ёмғир ювиб, жуда ачинарли ҳолга келтириб қўйган. Шу маҳал қишлоқ одамларининг олис-яқин садолари қулоққа чалиниб турса ҳам, негадир тўсатдан қутурган ит пайдо бўлиб, ҳамла қилиб қолишидек ваҳм оралади юракка. Энди изимга қайтмоқчи эдим, Садоқатга кўзим тушди. Хароба уй билан уларнинг ҳовлилари ўртасида ҳеч қанақа тўсиқ йўқ экан. Ўзи мени кўриб, шу томон яқинлаша бошлади.
– Зерикканга ўхшайсиз, – деди жилмайиб. – Ё разведкага келдингизми?
– Қанақа разведка? – таажжубландим.
– Билмайсизми, бу уй қутурган итнинг макони. Одамлар шунақа дейишади. Сиз нима деб ўйлайсиз?
– Ишониш қийин, – дедим уйга яна бир назар ташлаб.
– Юринг, сизга бир нарса кўрсатаман, – Садоқат тўсатдан жиддийлашиб қолди.
Индамай эргашдим унга. Пастқамгина, эшиксиз биринчи хона бўсағасидан ҳатлашимиз билан ишора қилди. Ерда сон-саноқсиз ғажилган суяклар сочилиб ётарди.
– Булар одамники эмасми мабодо? – ҳазиллашган бўлдим.
– Йўғ-е, – сесканиб кетди у. – Бунақа қўрқинчли гапларни гапирманг. Ўзи қишлоқда бир кишини ит қопди-ю, тўрт томонга овоза бўлди. Лекин қишлоқдаги ҳамманинг ити ўз жойида. Кўрган одамлар қутурган итнинг қора рангда эканлигини билади, холос. Хўш, сизнингча нимага бошқа итлар қутурмаяпти? Ахир, уч кун бўлди шу воқеага.
Эндигина мактабни тамомлаган қишлоқ қизининг детективона мулоҳазаси мени ҳам ўйлантирганди. У яна нималарнидир гапи
билло худо демайман!
Сўралиб,суриштирилиб гапнинг тагига етилгач Баҳриддин Фазилатга нафрат билан бир оз қараб турдида,чамадонини йиғиштириб шаҳарга жўнаб кетди.Икки уч ойда бир келиб қолар,шу тахлит Фазилат икки фарзандли бўлгач,олти ойда бир келадиган,сўнг буткул келмайдиган бўлди.Билган-кўрганлар эри вафот этган бир имонли келинчакка уйланганини айтишди.
Самия эса...Шўрликкина Самияни тақдир бир оёғи ногирон Шокиржонга раво кўрди.Ўзидек етимгина,камсуқумгина...Тиниб тинчишмади эр хотин.Асаларичилик ҳам қилишар,деҳқончилик ҳам қилишар,ишқилиб меҳнатдан тинишди.Олти фарзанд кўриб,шахсий ошхона,дўконлар эгаси бўлишди.Самия бир икки Фазилат билан юзма юз келганда нигоҳида бир оғриқ акс этиб қараб турдию,лекин салом қилмади.
Фазилатнинг қизи Зулхуморни аҳду паймон қилган йигити ота онасининг раъйига қарши боролмай ташлаб,қариндошига уйланди.Келини эса ...сааал одобсизроқ чиқди.На иззатини билди,на бировнинг ҳурматини.Арзимаган жанжал сабаб қайнопаси билан муштлашиб,соч юлишиб,яна устидан шикоят аризаси ҳам ёзди.Мана оиласи бузилиш арафасида турган маҳал эл-юрт,халқу-мардум олдида Фазилатни куёвига ўйнашга чиқаришдан ҳам уялмади.Ким ишонди,ким ишонмади худо биладикуя,лекин Фазилат бир нарсага ишонди:
АЛ-ҚАСОС УЛ,МИН АЛЪ ҲАҚ!
ТАМОМ.
ЛЕЙЛА МУСТАФАСАЙЯР.
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
КУЁВИНИНГ ЎЙНАШИ.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Суд залига чўккан оғир сукунатни сочларига йиллар қиров ташлаган ,ҳаётда ҳар тоифа одамлару,турли жиноят,хиёнатларни кўриб яхшини ёмондан,ростни ёлғондан адашмай фарқлай оладиган кекса судья бузди.
У қош кўзларидаги пардози ва турмаги ҳуснига ҳусн қўшиб турган Шаҳнозага қараб афсуслангандек бош чайқаганча шундай деди:
-Уялмайсизми қизим?Олтмишдан ошган қайнонангизни рўзғордаги биргина келишмовчилик учун куёвининг ўйнашига чиқариб ўтирибсиз.Агар қайнонангиз ҳозир устингиздан даъво аризаси ёзадиган бўлсаю,исботланмаса сўзларингиз сизга катта миқдорда жарима солинади.Ҳатто олти ой ва ундан ошиқ муддатга қамалишингиз мумкин.
Судьянинг кескин гапларидан сўнг Шаҳноза бир оз шаштидан тушгандек бўлди.Эри Умиджон охирги қатъий қарорини айтди.
-Онамни шунча ҳурматсиз қилгани етмагандек,бунақа беҳаёларча туҳмат қиладиган хотинни менга кераги йўқ!Ажратинг бизни ўртоқ судья!
Яраштириш мақсадида чақирилган оила ажрашадиган бўлди.Шаҳноза тап тортмай суд мажлисида қайнонасини куёвига,қизи Зулхуморнинг эри Тўлқин билан яширинча учрашиб юришда айблади.Сутнинг қоралиги қанчалик ёлғон бўлса,бу гап ҳам шунчалик ёлғонлиги аён эди.Лекин ҳозир Фазилат хола туҳматдан эмас,туҳматчининг андишасизлигидан эмас қирқ йил олдинги хатоси бугун ўзига қайтгани учун йиғлаётган эди.Кафтлари билан юзини тўсганча ўксиб ўксиб йиғлаётган хола эшитилмас пичирлади:
-Қайтди Самия...Худодан қайтди Самияжон...
Қирқ йил муқаддам Фазилат ҳам,Самия ҳам эндигина ўн тўққизни қаршилаган бўй қизлар эди.Фазилат ўзига тўқ оиланинг қизи,аёлманд,ўнта фарзанди бор ота онанинг кенжа қизи,Самия эса бир ёшлик гўдаги билан бева қолган камбағалгина аёлнинг ягона фарзанди эди.Фазилат елкалари кенг,қотмагина,ҳусни ҳам ўртачароқ,эрка ва айёрагина бўлса,Самия ниҳоятда хушфеъл,сочлари белида тўлқинланиб тургувчи,онасидек ҳусн ва латофатли,камсуқум қиз эди.Фазилат кийган қимматбаҳо матодан тикилган кўйлаклар ҳеч ҳуснини очмасада,Самия оддий чит кўйлакда ҳам ловуллаб кўзни оларди.Фазилат нафақат ўз қишлоқдош қизлари,қўшни қишлоқ қизлари ҳам кўрганда юраги гупиллаб ургувчи келишган,баланд бўйли ,қора қош йигит Баҳриддинга болаликдан «бешик кертди»қилиб унаштирилган эди.Баҳриддин ҳатто ҳарбий хизматдан бир икки мактуб ҳам ёзди унга.Ҳол сўрашу,ҳолини баён қилишдан нарига ўтилмаган бўлсада ёзди.Фазилат бу мактубларни тенгдош қизлар олдида намойишкорона ўқиб,ўзича мақтангандек ҳам бўлиб юрди.Аммо ҳарбий хизматдан қайтган Баҳриддин негадир Фазилатни кўрганда бепарво ўтиб кетар,бош ирғаб саломлашишдан нарига ўтмасди.Бу орада қишлоқда шивир шивир гап оралаб қолди.Эмишки Баҳриддин Самияда кўнгли бормиш.Онасига уйлансам Самияга уйланаман деганмиш.Бу гапни эшитган Фазилат ғазабдан ёниб кетгудек бўлди.Болалигидан хоҳлаган нарсасига эришиб ўрганган қиз шартта Самиянинг олдини тўсди.Педагогика билим юрти талабаси Самия ўқишдан қайтаётган маҳал эди.
-Мен билан Баҳриддин унаштирилганимизни билмасмидинг сен қашшоқ етимча?!Юзингни бузайми ҳозир?!
У шундай дея рақибасига хезланган ҳам эдики,ортидан Баҳриддиннинг овози эшитилди.
-Ҳорманг Фазилат!Бунақа қилиқларим ҳам бор денг?
Фазилат ортига ўгирилиб хижолатдан қизариб кетганча тили калимага келмай ғўлдиради:
-Сиз...?Мен..гаплашиб олмоқчи эдим манови билан .Ҳар хил гаплар...
-Эшитган гапларингиз рост!-унинг сўзини бўлди йигит.-Мен ҳам Самияхонни кутиб тургандим сизга ўхшаб.Кўнгилга буюриб бўлмас экан.Тўғри тушунинг,мен Самияхонни севаман.
Фазилат пиқиллаб йиғлаб юборди.Самия югурганча уйига қараб кетди.
-Мен болалигимдан сизга аталганим учун шу пайтгача биров менга оғиз солмади.Энди сиз бошқага уйланиб,мени гап сўзларга ташлаб кетмоқчимисиз?
Фазилатнинг бир ҳисобда тўғри гапираётганидан ўнғайсизланган Баҳриддин иягини қашлаб бир муддат жим қолди.Сўнг паст овозда айбдорона деди:
-Мени кечиринг Фазилат...Сиз ажойиб қизсиз.Ким уйланмайди сизга?Гап сўз бўлиб нима қилдик биз?Қўлингизни ушламаган бўлсам..
Баҳриддин шундай дедию,-Узр...Хайр!-деганча тез тез юриб Фазилатдан узоқлашди.
Фазилат аввалига ғазабда ёниб юрдию,кейин ўч олиш пайига тушди.Бир кун пешин пайти у кутаётган инсон,ўша бевафо,бағритошнинг онаси кириб ке
лон пайдо бўлди. Собиржон дастлаб қўрқувдан чўчиб кетди. Кейин унга қараб судралиб келаётган маҳлуққа қаратиб ўроғини зарб билан отди ва ўроқ бориб илоннинг бошига кирди-да, ўша ернинг ўзида қора илон жон таслим қилди.
- Дадаси, бекор қилдингизда шуни ўлдириб! Морбозни чақирсак бўларди! Шу яқин ерда Қоравой Морбоз деганлари бор эмиш! Тағин билмадим, илонни қасосга ўч дейишади...
- Э сен жиннимисан?! Ўлдириш керак буни! Анавилардан бирини чақиб олса яхши бўлармиди?! - ҳовлида ўйнаётган болаларга ишора қилди Собиржон. - Бари бекор гап! Илон одамдан хун олмайди! Шуни эсингдан чиқарма, хотин! Эссиз шунча қуёнлар-а...
Шундан сўнг илон воқеасига нуқта қўйилди. Бутун оила енгил нафас олиб, нонушта қилиш учун уйга кириб кетишди. Аммо...
Эртасига яна бир нохуш воқеа юз берди. Ҳовлида ўйнаб юрган етти ёшлик Мафтунани қора илон чақиб олишига бир баҳя қолди. Қизча шўрлик йиғлаганича отасининг бағрига кирди.
- Кеча сизга айтмаганмидим, илон қасосга ўч бўлади деб! Энди ҳаммамизни ўша маҳлуқлар чақиб ўлдирмаса гўрга эди!
- Ваҳима қилма, аҳмоқ хотин! Биттаси қолиб кетган ҳовлида! Уни ҳам тутиб олай ҳали, калласини узаман...
- Ҳо, яна ўлдиринг! Баттар қонимизга ташна қилинг! Дадаси, қўйинг морбозни чақира қолайлик! - ялинди аёл йиғлагудек бўлиб.
- Бўпти, ҳозир ўзим сўраб суриштириб топиб келаман! Болаларни ҳовлига чиқарма!..
Орадан бироз вақт ўтиб, Қоравой Морбозни етаклаганича Собиржон кириб келди. Морбоз дастлаб ҳаммаёқни ўрганишга тушди. Тешикларни, чуқурчаларни кўздан кечирди. Кейин тунд бир қиёфада уй эгаларининг олдига келиб деди.
- Нима қилиб қўйдинглар, ука! Ҳеч замонда илонни ҳам ваҳшийларча ўлдирадими?! Ҳа, унинг болалари ўч олишга киришибди-ку! Ҳаммаёқни илоннинг ўткир иси тутиб кетибди! Ахир ҳадисларда ҳам аввал илонни уч бора синаш ёзилган! Кейин ўлдиришга рухсат этилган, ука!
- Ака! Ўша қотил қуёнларимни ўлдирди! Нима қараб туришим керакмиди?! Ундан кўра ўша қотилларни ушласангиз бўлармиди!..
- Энди кеч! Қора илоннинг ҳамма яқинлари ҳовли атрофида юрибди! Мен...Ожизман укажон! Уйда ёш болаларим бор! Қўйинг,мен яхшиси кета қолай...
Морбоз шундай деганича ҳовлидан чиқиб кетди. Кетиш олдидан эса бир гапни Собиржонга тайинлаб айтди.
- Иложи бўлса уйни тезроқ сотиб юборинг! Қора илон болалари бугун яна келади! Ука, тунда хонангиздан бир қадам ҳам ташқарига чиқманг! Эшик деразага ҳам ҳушёрроқ бўлинг...
Шундан сўнг Собиржоннинг боши қотди. Аёли эса бир чеккада уввос солиб йиғларди.
- Дадаси, жон дадаси! Қўрқиб кетаяпман! Шу уйни сотиб кетақолайлик! Қанчага бўлса ҳам сотинг шу лаънати ҳовлини!
- Оббо! Сен шу одамнинг гапига ишондингми?! Хотин, бу уйни олиш учун озмунча меҳнат қилмадим! Келиб келиб бир илонни деб...Кўрамиз, агар бугун тунда ўшалар яна пайдо бўлса, уйни сотиб юбораман...
Кеч кирди. Морбоз тайинлаганидек, Собиржон яқинларини ҳовлига чиқармади. Хаттоки, электр плита олиб келиб, хонанинг ўзида овқат пиширишди. Лекин ташқари ҳовлига чиқмасликнинг иложи йўқ эди. Собиржоннинг ўн икки ёшли тўнғичи - Анвар ҳовлига чиқаман деб хархаша қила бошлади.
- Бор, манавини эшикка олиб бориб кел! Чидолмай кетаяпти бола бечора! - ўшқирди Собиржон аёлига қараб.
- Вой, мен қўрқаман дадаси! Ўзингиз олиб чиқинг! Э, йиғлайверма сен ҳам! - бақирди аёл Анварга қараб.
- Бўпти, қани юр, ўғлим! Илон тугул аждар чиқса ҳам, ўзим сени олиб бориб келаман...
Ота-ўғил ҳовлига жуда эҳтиёткор бўлиб чиқишди. Ҳар бир шитирлаган нарсага, ҳар қандай тиқ этган товушга юраклари така-пука бўлар, гўё бутун ҳовлида илонлар яшириниб ётганга ўхшарди.
Бир пайт аста қадам босиб кетаётган Анвар "қора илон, дада!" - деганича қаттиқ чинқириб юборди. Собиржон эса ўғлининг қўлидан ушлаб олганича ортга - уй ичига томон қоча бошлади...
Эртаси куни Собиржон кўч-кўронини йиғиштириб, ҳовлидан кўчиб кетди. Уйни эса арзон гаров нархга бир қўшнига сотиб юборди ва ўша қишлоққа қайтиб қадам босмади...
Янги уйнинг соҳиби бўлган қўшни, уникида меҳмон бўлган Қоравой Морбоз билан остонадан туриб хайрлашар экан, унга бир халта қоғозга ўроқлик нарсани тутқазиб, кулимсираганича шундай деди:
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.
💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻
/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky
💋Lab Qosh 👁Kozni togri boyashni💄
Buruni kichik korsatishni👃 Tish oqartirishni🦷
Lab 👄 katalashtirishni tekinga orgataman❗️
Batafsil👇👇👇
💋 Makiaj Sirlari 💋
💫 Kasmetolog Maslahati 💫
😍 Yuz Oqartirish 😍
🥰Kanalga azo bo'lish👇
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi
/channel/+DmYm4sVgB_ZhMTRi
ҚАНЧА БОЙЛИК, ҚАНЧА БАХТ КЕРАКБЎЛСА ОРТИҒИ БИЛАН ОЛАСИЗ❗
Пул муаммоси ва буни орқасидан эр-хотин орсидаги совуқчилик. Вазият ёмонлашаверарди. Бир кун бадавлат, эрининг мол дунёсини ҳисоби йўқ дугонамни кўриб қолдим. Чиқмаган жондан умид
Дугонажон буни сири нимада? Кўп бойларни кўрганман: бирида барака йўқ, бирида ҳаловат яна бирида оилада севги йўқ. Сен буларни барчасига қандай эриштинг?
Шунда дугонам кулимсираб бир калимани ўргатди. 100 марта такрорлашни ўзи кифоя экан. Ўшандан бери Бойлик, Омад, Барака эримни изидан қувади.
У калимани ортиқ ичимда сақлаб юролмайман. Сиз ҳам ўрганиб олинг... Давоми 👇
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
✂️✂️🌹🌹🌹🌹🌹
UYDA O‘TIRGAN HOLDA ONLAYN PARDA TIKISHNI O‘RGANING
1. tyatralka
2. Madam
3. Italyanskiy
4. Feta 2 hili
5. Shohina dasturhon tikish
6.stullarga Chihol tikish
7.pano fason 2 hil uslubda.
8.italyanskiy buf
9. Arkalik parda tikish Yangi uslubda.
10. Piramida
11. Mansardaga parda tikish sirlari.
12.turba Karniz
13.Sunyorita
14. Girbishokli Rimski parter
15. Tullarni gulini oson Chiqarish.
16.iplik tyatralkani tikish.
Bu darslar hammasi emas.Darslar davomida juda kôp tikuvchilik sirlari bilan bôlishib boramamiz.
20 yillik malakali chevar HULKARHONIMdan darslar oling
👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
https://t.me/joinchat/UENn2jTEwY9qZCXV
📝НИЯТГА БОҒЛИҚ
Яқин бир ошнам анча вақт кўринмай қолди. Сим қоқдим. Дастакни ҳеч ким кўтармади. Бу ҳол бир неча марта такрорланди. Ташвишланиб, кечроқда уйига бордим. Иккинчи қаватда, икки хонали уйда ёлғиз яшайди. Эшик қўнғироғини босдим. Ҳеч ким эшикни очмади. Ажабландим… Бирор кориҳол юз берганида албатта бехабар қолмасдим. Етмиш ёшдан ошганига қарамай, бақувват эди. Фақат оёқ оғриғидан кўп қийналарди. Оғриқ кучайган бўлса…
Уч-тўрт чақирим нарида, катта ҳовлида яшайдиган ёлғиз қизи ва куёви тез-тез хабар олиб туришини ўзидан эшитганман. Ўшалар олиб кетишдимикан? Йўғ-а, куёвиникида яшашни сираям хоҳламайдиган одам у. Бу фикрни ҳам ўзи айтган…
Энди қўнғироқни қўйиб, эшикни устма-уст тақиллатдим. Тағин жимлик. Рўпарадаги эшикдан қўшни аёл мўралади. Унга хижолатангиз қараганча:
-Билмайсизми, Юсуф ака бирор ёққа кетганларми? – деб сўрадим.
-Пешиндан кейин кўрувдим, уйларига кириб кетувдилар.
-Ухлаб қолдилармикан? – деб ҳайратимни яширолмадим.
-Йўғ-е, ҳали эрта-ку, — аёл елка қисди. – Яна уриниб кўринг… қулоқлари сал оғир, эшитмаган бўлсалар… – эшик ёпилди.
-А? — дея анграйиб қолдим. Сўнг қўнғироқни яна босиб, эшикни тақиллатдим. Ўша ҳол.
Учрашувдан умидни узиб, изимга қайтдим. Пастга тушиб, иккинчи қават деразасига назар солдим. Ажабо, кабинет аталмиш хонадан тушган ёрқин чироқ нури пастдаги кичкина боғчани ёритиб турибди!
“Иш билан жиддий банд бўлса, ҳеч нимани эшитмагандир, — деган хаёлга бордим. – Яна бир уриниш керакмикан?”
Айни шу топда хаёлимга ажиб фикр келди. Боғча атрофини қуршаган жонли тўсиқдан ярим қулочча узунликдаги шохни синдириб олдим-да, аниқ мўлжаллаб, дераза ойнасига отдим. Нақ нишонга урибман! Аммо тарссиллаган овоздан ўзим чўчиган ҳолда жуда хижолат чекдим. Худди шу чоғ дераза очилиб, ошнамнинг катак кўйлакдаги кенг келбати намоён бўлди. Қувончим ичимга сиғмай:
-Бормисиз! – дея иккала қўлимни баланд кўтардим.
Юсуф ака ҳам қўлларини кўтариб, жилмайганча силкитди. Сўнг ортига бурилди. Салдан кейин очиқ эшик ёнида қучоқлашиб кўришдик.
-Соғлиқ жойидами? – деб сўрадим ундан устол атрофига ўтирганимиздан сўнг. — Кўринмай қолдингиз?
-Курсида китоб ўқиб ўтирувдим, ойнага урилган шохчани кўриб қолдим…
-Э… эшикни роса дўппосладим… Банд экансиз-да, эшитмабсиз…
-Ҳа, оёғим оғриғи бир оз пасайди.
Қўшни аёлнинг гапи эсимга тушиб:
-Қулоғингиз яхши эшитмаяптими? – деб сўрадим.
-“Қутадғу билик”ни қайтадан ўқияпман. Зўр асар!
Бош силкитиб, маъқуллашдан ўзга иложим қолмади. Кейин кулимсираганча қулоғимни кўрсатиб:
-Бунга нима қилди? — дедим овозимни кўтариброқ.
Энди Юсуф ака фикримни англаб, хўрсинди, “И-ҳиҳ” деганча синиқ кулди. Кейин хўрсинганча кечмиш воқеани гапириб берди:
-Охирги чоғларда оёғим қаттиқ оғриб, юролмай қолдим. Хусусан, кечалари кўп азоб чекардим. Бир кеча оғриққа, юролмаслик азобига чидолмай, Худога нола қилиб: “Эй, Художон, мени юришдан жудо қилмай, оёқларимни оғритмай, бунинг ўрнига қулоғимни кар қилсанг бўлмасмидики, маза-матрасиз гапларни эшитишдан ҳам қутулардим”, деб юборибман.
Кулгим қистади, аммо кулмадим, ошнамга саволомуз қарадим.
-Қизиқ бўлди: оғриқ таққа тўхтаб, қотиб ухлаб қолибман. Яхши кайфиятда уйғониб, ўрнимдан турсам, ҳеч қанақа оғриқ сезмадим. Қушдай енгилман. Хонада бемалол юриб, телевизор қулоғини бурадим. “Ассалом, Ўзбекистон”ни кўриб борардим. Ажаб, ҳаракатлар, тасвирлар бор, оғиз очиб, юмишяпти, овоз йўқ. Шоша-пиша бошқа каналларни бурадим. Ҳаммасида шундай.
#Эслатма
Бомдод намозига ўз вақтида туриш учун бази бир амалий воситаларни баён қилиб ўтамиз
Эй азиз намозхон дўстим, қуйида сизга бомдод намозига ўз вақтида туриш учун баъзи бир амалий воситалар.
1) Бомдод намозига таълуқли, барча оят-ҳадисларни ёдга олиб юришлик.
2) Кечки уйқудан олдин ният ва ирода бўлишлиги.
3) Гунохлардан четланиб юриш ҳам бомдод намозига туришга сабаб бўлади. Бир киши Ҳасан Басрига: "Эй Абу Сайид менга нима бўлдики тахорат билан ётсам ҳам тахажжудга (яъни тунги намозга) тура олмаяпман" деганида у зот: "Гунохларинг сени боғлаб қўйибди. Сен кундузингни тўғирласанг тунинг сен учун тўғирланади", деб жавоб берибдилар. Азизлар! Саҳоба ва Тобиънларнинг қайғулари тахажжуд (тунги)намозини ўқиш бўлган, минг афсуслар бўлсинки бизнинг ташвишимиз эса бомдод намозига туришдир.
4) Ғафлатга олиб борадиган ишлардан йироқ бўлиш масалан: ярим кечагача телвизор кўриш, мало-яъни гапларни гаплашиб ўтириш ва хаказо.
5) Уйқудан олдин тўйиб овқат емаслик.
6) Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган уйқу олдидаги зикрларни айтиб, тахорат билан ётиш.
7) Уйғотгични қўйиб ётиш. Бироқ кишида қатъийлик бўлмаса, уни ўн марта ўчириб ҳам ухлайвериши мумкин.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Гинекологлар сири очилди.
Нега шуни гинекологлар,
биз аёллардан, яшириб келган экан-а?
Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. Қўллашни бошлаганимга 1 ҳафта бўлди. Уни тўғри ишлатиб 10 йилга ёшардим, гинеколог ва косметологлар ишим тушмай қўйди😉
Қўллаш оддий, кечкипайт ухлашдан олдин суртинг ва...
Батафсил👇🏻👇🏻
#PSIXOLOGIK_TEST
🤔 SIZ KIMGA JOY BERAR EDINGIZ?
A -👩👦 Ona va Bolaga
B - 👵 Keksa Onaxonga
C - 🤕 Nogironga
D - 😡 Jahldor Bezoriga
Variantlardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda hayratlanarli faktlarni bilib oling👇😱
ТУШИЛМАГАН СУРАТ.
Данғиллама уй қаршисида турган ношир астагина қўнғироқ тугмасини босди. Ичкаридан “ҳозир” деган товуш эшитилди ва зум ўтмай ўша Машҳур одам кўзга кўринди.
—Одамларга ўрнак бўладиган хислатларингиз бисёр, -деди машҳур одамнинг хонадонига кириб келган ношир. —Шу сабаб сиз ҳақингизда китоб ёзишни ният қилдик. Маълумотларни йиғдик, етмаганини сўраймиз. Фақат шахсий фотосуратларингиздан олсак дегандик...
—Албатта, -деди машҳур одам жилмайиб жавондан фотожамланмасини оларкан, —марҳамат истаган суратингизни танлаб олаверинг, расмлар кўп...
—Ташаккур!
—Манави суратда давлат арбоблари, бунисида номдор санъаткорлар билан расмга тушганман. Бу эса оилам: рафиқам, фарзандларим... Бунисида ҳамкасбларим қуршовида ўтирибман.
—Хўп ажойиб, -ношир альбомни варақлади. -Аммо... нашриётимиз муқаддимага онангиз билан тушган суратингизни қўймоқчи эди. Шу суратни топиб бера оласизми?
Машҳур одам бир зум ўйланиб қолди, суратларни барини бирма бир кузатиб чиққач, мулзамлик билан жавоб қайтарди:
—Буни қаранг... онам билан иккимиз бирор марта суратга тушмаган эканмиз. Буни... энди пайқабман, -у шундай деб альбомни жойига қўйди. -Одамларга ўрнак бўлишимга ҳали вақт бор, кўринади, ука. Онам билан суратга тушганимда келарсиз...
Ношир кетди.
Сиз-чи? Онангиз билан суратга тушганмисиз?..
Нодирабегим Иброҳимова
@ibratli_sozlar