Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 632-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар.
4 та исмлари албатта билишимиз керак
1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.
Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:
1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис
12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона
Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Aбдуллоҳ.
Оналарининг исми Омина. Боболарининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )
9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1-Aбу толиб (мушрик бўлган)
2-Ҳамза (мўмин бўлган)
3-Aббос (мўмин бўлган)
4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган).
6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Баррa
5- Отика
6- Умайма
Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил.
Қизларининг исми:
1- Умму кулсум
2- Руқайя
3- Зайнаб
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.
Таҳхминан 33 минг саҳобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд.
битта боладан кейин дори ичса кейин умуман туғмай қўяди, деб кўнмади.
Нодира эса қайнонасига эътироз билдира олмади.
Биринчи боласида кўп қон йўқотган Нодира туғруқдан кейин ҳам анчагача ўзига кела олмади. Юрган йўлида боши айланиб кетар, бир неча марта йиқилиб ҳам тушганди. Шифокорлар бир ҳафтагина ётсин, қон қуйиб, дори-дармон қилиб гемоглабини нормага тушса олиб кетасиз дейишса ҳам “Ўзим қарайман” деб ваъда берди. Лекин она-болани уйга олиб келгач, ваъдасини унутди.
Чақалоқ кўргани келган онаси қизининг аҳволи яхшимаслигини кўрдию, лекин “Биринчи боласи-да, қийналган, яхши бўлиб кетади”, деб ўзини овутди.
— Сени уйга олиб кетиб, даволатай десам, қўлим калта. Синглингни сепини қилишим керак...
Онасининг қолган гаплари қулоғига кирмади. “Ҳеч кимнинг менга қарашга вақти йўқ ўйлади у, маъюс кулиб. — Эрим “Мен аёлларнинг ишига тушунмайман, ойим нима деса шуни қиласан” дейди, онам “Сени узатдим, бўлди, энди ташвишингни менга ортма” дейди. Қайнонамга эса битта хизматкор билан пулдан бошқа нарсанинг кераги йўқ…”.
Ўғли саккиз ойлик бўлмасидан яна ҳомиладор бўлган Нодиранинг аҳволи кундан кунга оғирлашиб борарди. Шифокорлар “Болангизга кислород етишмаяпти, камқонлигингиз унга ҳам ўтади, суяги мўрт, қимирлаши суст...” деб юрагига ваҳима солишгани сайин баттар қўрқарди. Туни билан яхши ухлай олмаган Нодира эрталабдан супани супираркан оёғи тагидаги ер қалқиб кетгандек бўлди. Йиқилиб тушмаслик учун дарахт шохига қўл чўзди-ю, лекин қўли етмасдан супадан пастга қараб йиқилди. Ерга урилмасидан олдин қорнидаги боласи қаттиқ типирчилади. Нодиранинг хаёлидан “Боламни қўрқитдима” деган афсус ўтди-ю, бирдан ҳамма нарса қоронғуликка ғарқ бўлди...
Уйқусираб ҳовлига чиққан эри “огород”да атиргулнинг яланғоч новдалари орасида ётган хотинини кўриб қўрққанидан бақириб юборди.
Атиргул новдалари юз-қўлларини тилиб кетган Нодира қонга беланганча ҳушсиз ётарди.
Шифокорлар зудлик билан Нодирани операция хонасига олиб кириб кетишди.
Болани асраб қололмаймиз деб қўрқаман, — деди шифокор йиғлаб ўтирган Марҳамат холага.
Ўзи-чи? — сўради эри овози титраб.
Шифокор жавоб бермади.
Яхши ният қилайлик... яхши ният, — Марҳамат хола ўзига ўзи гапиргандек курсига чўкди.
Бетон қиррасига қаттиқ урилгани учун қовурғаси синиб, ички аъзолари зарарланган Нодирада ички қон кетиш рўй берганди. Бола ҳам зарарланган бўлиши мумкинлигини билган ҳолда шифокорлар биринчи ўринда кимга ёрдам бериш керак деб ўйлаб ҳам ўтиришмади. Аввало онани асраб қолиш лозим, буюрди жарроҳ.
Дунё юзини кўришига бир ой қолган қизалоқнинг жасадини олиб чиқиб беришганда Марҳамат холанинг юраги узилиб тушгандек бўлди.
Комада ётган Нодиранинг ёнига қариндошларга навбати билан кириб чиқишга рухсат беришди. Биринчи бўлиб кирган онаси кўз ёшларини тия олмай ичида қизининг қайнонасини айбларди: “Қизимга кун бермади-я, жодугар”.
Ундан кейин кирган эри Нодиранинг аҳволига ачиниб кўз ёш тўкди кейин юзида атиргул тиканлари қолдирган қонли изларга қараб “Энди юзида чандиқ қоларкан-да” деб ўйлади.
Марҳамат хола эса кўз ёшларини артаркан келинининг сарғайиб кетган юзига қараб “Ҳозирги ёшлар бирам нозиг-ей, ишқилиб соғайиб кетсин-да, бўлмаса ота-онасидан нақ балога қоламиз. Энди бу ёғи нима бўларкан, ўғлим битта бола билан ўтиб кетадими энди...”, деб ўйлади.
Ўлим билан олишиб ётган Нодира кириб-чиқаётганларни кўрмас, эшитмасди. Уни қаттиқ уйқу элитар, тезроқ ухлаб қолиб оғриқлардан қутилгиси келарди. Энди уйқуга кетаман деганида ўғлининг йиғлагани эшитилгандек бўлди. Кўзини очиш учун ҳарқанча ҳаракат қилмасин, иложи бўлмади. Уйқу зўрлик қилаверди. Тўсатдан юзига теккан митти қўлчалар тафтидан сесканиб кетди. Бор кучини тўплаб кўзини очди. Тепасида синглиси ўғлини кўтарганча қараб турар, ўғли эса қўлларини чўзиб унга интиларди.
“Кўзини очди”, “Ўзига келди” деган шовурларни эшитган Нодира оғир уҳ тортди-ю, яна кўзини юмди. “Тезроқ уйғонишим керак, ўғлим менсиз қийналиб кетган... Унга керакман” ўйлади у. Онасининг кўнглидан ўтганини сезгандек ўғли ҳам унга қараб талпина бошлади...
Дилфуза СОБИРОВА
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
− Кечирасиз, − савол берди Таваккал яна, − қўлингизни қандай йўқотгансиз?!
− Буни тарихи узун ўғлим! – бош чайқади чол. – Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, автоҳалокатга учраганман! Катта юк машинаси мен ўтирган «Жигули»ни ёнидан урган...Ҳали ҳам, тирик қолганимга хурсандман. Ҳаммаси адолатли бўлди. Қинғир ишим, ўз бошимга етди ўғлим!
− Афсус... – жимиб қолди Таваккал. – Жуда ёмон иш бўлибди! Лекин, бунақа фирибгарлар ҳозир ҳам бор, лекин сизга ўхшаб қолганини эшитмаганман...
− Тўғри, − тасдиқлади чол, − ҳали ҳам бор бунақа маразлар! Аммо билиб қўй, бир кунмас бир кун улар бу ҳаром ишлари учун албатта жавоб беришади...
Шу пайт шифохона йўлаги деразасидан бир аёл қичқира бошлади:
− Қирқ биринчи! Ким қирқ биринчи?! Борми ўзи?!
Таваккал секин ўрнидан туриб, аста кетмоқчи бўлди. Бироқ унга қараб турган чолнинг нигоҳларига дош беролмай, бир муддат қаққайиб туриб қолди.
− Сизни бу ҳолга тушишингизга эҳтимол бошқа нарса сабаб бўлгандир жаноб?! – савол берди у чолга қараб.
− Мен бундай деб ҳисобламайман! – деди чол қатъий оҳангда. – Бир нарсани унутма ўғлим, ёмонлик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди! Мен шу ёшга етиб буни англаб етдим. Одамзод феъли қизиқ: қилаётган иши гуноҳ эканлигини билади-ю, аммо қабиҳ йўлидан асло қайтмайди! Ўғлим! – ялинганнамо оҳангда деди чол. – Бир гапимни унутма! Балки маслаҳат деб қабул қиларсан. Нима қилсанг ҳам бу сенинг ишинг...Жиноят жавобсиз қолмайди! Тўғри, ҳозир айрим қаллоблар, давлатнинг, халқнинг пулини еб маишатларда, лаззат ва фароғатларда юрган бўлиши мумкин, аммо бари бир кун келиб тугайди! Бу ҳаётда жазо олмасалар, ҳақиқий синов олдинда болам! Ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ! Танлаш ўзингдан...
Таваккал бир муддат жим қолди. Ичкаридаги аёл унинг рақамини айтиб чақиравергач, секин олға қадам ташлади.
− Инсон, бу ҳаётга бир марта келади! Бу ҳаётда фириб йўли билан ўлмай юрганлар кўп жаноб! Ҳаммаси ҳам азоб чекаётгани йўқ... – Таваккал шундай деганича ичкарига кириб кетди. Бироз ўтиб эса бир қўлида қандайдир бир вароқни кўтарганича таксига ўтириб, кўздан ғойиб бўлди. Чол эса худди боягидек қандай пайдо бўлган бўлса, шундай кўздан йўқолди...
Бироз ўтиб шаҳар кўчаларининг бирида даҳшатли автоҳалокат юз берди. Бир мижозни олган такси машинаси, бетон тўсиққа урилиб, чилпарчин бўлиб кетди. Воқеа жойига одам йиғилди. Жабрланганларни зудлик билан касалхонага юборишди. Энг қизиғи, ҳайдовчи мўъжиза сабаб омон қолган, аммо иккинчи жабрланган киши оламдан кўз юмганди. Унинг ёнидан қандайдир маълумотнома топилганини эшитган одамлар тилидан эса қуйидаги сўзлар янгради:
− Эссиз бечора йигит, эндигина йигирма олтига чиққан экан...Қаранг, бечора йигит касалманд эмиш! Худо ҳам шунақа ожиз ва бегуноҳ бандаларини бунча хунук олмаса?!
Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ
⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
Бечора касалманд йигит
Гр: 🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹
Мистик ҳикоя
Шифокор қабулига навбатда турганлар кўп эди. Таваккал қирқ биринчи бўлиб ёзилди. У кўзлаб юрган ишининг бу қадар кўп вақт талаб қилишини тасаввур қилмаганди. Шунчаки тезда бориб, бир парча қоғоз ёздириб оламан деб ўйлаганди. Аксига олиб, у мана шу ишини бугун тунгача битириш керак. Акс ҳолда катта умидлар билан кутиб юрган нарсасидан мосуво бўлиши аниқ...
− Оббо, − бош қашлади Таваккал, − келиб келиб шу бугун ҳам навбат кўп бўладими?! Тавба, одамларга ҳам ҳайронсан, худди мен келишимни билгандек йиғилиб олишганини қаранг...
У шифохона йўлагида кўп қололмади. Нафаси бўғилиб, онасининг қўлида чирқиллаб йиғлаётган чақалоқларнинг овози қулоғини гаранг қила бошлади. Шу боис ташқарига чиқиб, ҳовлидаги ўриндиққа чўкди.
Таваккал ёнидан тамаки олиб, чека бошлади. Ҳар сафар тамакини ҳузур билан тортар экан, йўлак деразасига бир бир қараб қўярди. Ана, эндигина ўн учинчи одамнинг навбати келди. Ҳар битта одамга ўн дақиқадан вақт кетганида ҳам, нақд уч-тўрт соат кутади энди. Лекин наилож?! Пишитиб қўйган режасига бир қадам қолди холос.
Шу пайт осмондан тушдими, ёки ердан чиқдими, олдига бир чол келиб ўтирди. Таваккал яна тамаки тутата бошлади. Бу унинг айни дам учинчи маротаба чекиши эди.
− Биз ҳам бир олсак бўладими? – савол берди қария.
− Мана, − Таваккал шундай деганича чолга ҳам битта сигара берди. Кейин гугурт ёқиб турди.
− Раҳмат, − деди чол оғзидан тутун чиқариб.
Таваккал индамай ўз ҳаёлларига берилди. Уни айни дам Умид акасининг сўзлари ўйлантириб қўйганди. Бир фурсатда мўмай даромад қилиб олиш ғоясини ўша одамдан эшитди-ю, Таваккалнинг тинчи йўқолди. Ётса ҳам, турса ҳам шуни ўйлайдиган бўлиб қолди. Ортиқ иш қидирмайдиган, танбалга айланди-қолди.
Аслида Таваккал у қадар ҳам дангаса эмасди. Болалигидан меҳнатда катта бўлди. Тўғри, у қадар ҳам оғир ишлар қилди деб бўлмайди-ю, ҳар ҳолда айрим тенгқурларига ўхшаб кўча кезиб юрмади. Топганини уйга ташиди. Ортиқча иш қилмади. Бегона қизларга қизиқмади. Бироқ, сўнгги кунларда ишларининг пачаваси чиқди. Ишлаб турган еридан қувилиб, анча вақт ишсиз қолиб кетди. У жуда кўп бора иш қидириб ҳамма ташкилотларнинг дарвозасини тақиллатиб чиқди. Бироқ, унга мос келадиган иш ҳеч қаердан топилмади. Таваккал куйинди, ёнди, ўртанди. Ёши ҳам йигирма олтига қараб кетяпти. Бир томонда рўзғор – ёлғиз онаси ва укаларини боқиши керак. Иккинчи томондан у ҳам бошқа дўстлари сингари уйланиш ниятида. Бироқ, ҳозирги замонда чиқимсиз тўй қилиб бўлмайди. Ҳеч қайси ота-она Таваккалнинг шароитига қизини бермайди.
Мана шуларни ўйлаб сиқилиб юрган кунлари, узоқ бир таниши, бир вақтлар эски уйларида қўшни бўлган Умид исмли йигитни учратди-ю, бор дардини тўкиб солди.
− Ҳафа бўлма, тасалли бера бошлади Умид, − иш топилади! Агар истасанг ҳеч қанақа иш қилмасдан мўмайгина пул ишлаб топиш йўлини сенга ўргатаман! − лабини ялаб қўйди у.
− Қўйсангизчи Умид ака, ҳеч замонда иш қилмасдан туриб, пул топса бўларканми?! – энса қотирди Таваккал.
− Ишонмайсанми?! – кўзлари олайиб деди суҳбатдоши, − онт ичиб айтаман, буни йўл бор! Фақат, ҳеч кимга гуллаб қўймайман десанг, айтаман. Келишдикми?! – қўл ташлади Умид.
− Келишдик, − ноилож қўл чўзди Таваккал ҳам.
− Унда эшит мени. Хуллас, мени ногиронларга «справка» берадиган жойда бир танишим бор. У ҳаммага ҳам ишини битириб беравермайди. Агар сен туманингдаги шифохонага бориб манави маълумотномани олиб келсанг, − бир парча вароқни кўрсатди Умид, − мен уни танишимга бераман! У эса сенга ногирон деган ҳужжат тўғирлаб беради. Қарабсанки, ҳеч қанақа иш қилмасдан туриб, мулло жирингни олиб юраверасан!
− Наҳотки?! – ҳайрон бўлди Таваккал. – Лекин шифохонадаги доктор жуда эзма одам! Мен ундан қандай қилиб сиз айтган маълумотномани оламан?! Таниш-билишим бўлмаса?!
− Э, ўйлама буларни! Мана, мени бориб айтгин ўша докторингга. Бир зумда қилиб беради. Фақат...
− Нима фақат?! Муаммо борми?! – ҳайрон бўлиб сўради Таваккал.
− Фақат озгина ҳаражати бор! Менга эмас қўрқма, ўша танишимга! Ўзингдан қолар гап йўқ, ҳозир мушук ҳам текинга офтобга чиқмайди ука! Ҳалиги гап бўларди-ку, ҳаражатсиз ҳаракат − нол деган...
Хуллас улар ўша куни
Болалар тарбиясида энг содда усуллар.
1️⃣ Азон эшитилганида телевизорни ўчириб турадиган, намоз учун масжидга борадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидек намозни маҳкам тутувчи бўлади.
2️⃣ Уйга кириши билан “Ассалому алайкум” дейдиган, аёлига табассум қилиб келадиган отанинг фарзанди, албатта, изн сўрашни, бировга йўлиққанида биринчи салом беришни, одамларга табассум билан муомала қилишни ўрганади.
3️⃣ Ота-онасини ҳурмат қиладиган, уларнинг қўлларидан ўпадиган отанинг фарзанди, албатта, бир куни унинг хам қўлини ўпадиган бўлади, уни ҳурмат қилади.
4️⃣ Уй ишларида аёлига ёрдам берадиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан бошқаларга ёрдам беришни, уларни қўллаб-қувватлашни ўрганади.
5️⃣ Уйида Қуръон ўқиб ўтирадиган, намозларини маҳкам ушлаган онанинг фарзандлари ҳам, албатта, намозини маҳкам ушловчи, уйида Аллоҳнинг Каломини тиловат қилиб юрадиган бўлади.
6️⃣ Бир-бирини яхши тушунадиган, овозларини баланд кўтармайдиган, айниқса болалари олдида бир-бирига яхши муомала қиладиган ота-онанинг болалари уйларини яхши кўрадиган, бир-бирига муҳаббатли, бир-бирини тушунадиган бўлади.
7️⃣ Сийлаи раҳм қиладиган, қариндошларига яхшилик қиладиган, улар билан гўзал муомалада бўлиб, уларни яхши кўрадиган отанинг фарзанди отасидан сийлаи раҳмни, яхшилик қилишни, эҳсонни ўрганади.
8️⃣ Баъзи ишларда аёли ва болалари билан маслахатлашадиган, уларнинг ҳам фикрларини инобатга оладиган, уларни ҳурмат қиладиган отанинг фарзанди, албатта, отасидан ишларини маслаҳатлашиб қилишни, унинг ижобий жиҳатларни ўрганади.
9️⃣ Болалари билан доимо рост сўзлашган ота фарзандларига ростгўйликни таълим беради. Болалари билан ўрталарида бўлган ваъдаларига вафо қилган ота, болаларини инсонлар билан бўладиган ваъдаларига вафо қилишларини таълим берган бўлади.
🔟 Покликка, интизомга, тартибга амал қилувчи ота-онанинг фарзандлари ҳам, албатта, пок ва тартиб-интизомли инсонлар бўладилар.
Муҳим бир мулоҳаза: “Сиз болаларингиздан ўзингиз амал қилмайдиган нарсани талаб қилманг. Ҳамда болаларингизни ўзингиз қилиб юрадиган нарсалардан қайтариб оввора бўлманг!”. Масалан, ўзингиз бошқаларга салом бермай туриб ўғлингизнинг катталарга салом беришини талаб қилишингиздан фойда йўқ. қизингизни ҳаёли бўлишга буюриб, ўзингиз унинг аксини қилар экансиз, бунда ҳам манфаат йўқ. Фарзандларингизга яхшиликни истар экансиз, аввал ўзингиздан бошланг!
• Бойлар билан ўтирганнинг дунёга ҳаваси ортади;
• Фақирлар билан ўтирганнинг шукур қилиши ортади;
• Амирлар билан ўтирганнинг кибри ортади;
• Аёллар билан ўтирганнинг уларга мойиллиги ортади;
• Болалар билан ўтирганнинг ўйинга мойиллиги ортади;
• Гуноҳкорлар билан ўтирганнинг гуноҳга журъати ортади;
• Солиҳлар билан ўтирганнинг ибодатга ҳаваси ортади;
• Олимлар билан ўтирганнинг эса тақвоси ва илми ортади.
Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?
Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.
✨Хулоса✨
Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!
«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»
(Бақара: 216 оят)
«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
(Шуаро: 50 оят).
Бу тест сизнинг характерингизни 92% аниқлик билан айтиб беради❕
Расмда биринчи нимани кўрдингиз❔
😍IYEEEE Shoshmang shoshmang, oʻgirilingchi😍
Vaauuu koʻylagiz buncha chiroyli fasonini qayerdan topdiz🤗
Voy ovsin sizga aytgandimu telegramdan bir kanal topdim deb, oʻsha kanalda fasonlarni eng bizboplari bordaa ovsinjon
Yanachi bu kanaldan, tikuvchilikni ham bepul oʻrganasizda mazzami!
Qarang shu koʻylakni oʻzim tikdi oʻsha kanaldan oʻrganib🥰
Tezroq ulanib oling ovsinjon mana ssilkasi👇👇👇
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
/channel/+OWC1QCHtfiphN2Yy
🔴🔸🔴🔸🔴🔸🔴🔸🔴
📝 ВАК,Т...
Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига ?
- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз..
- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми..?.. Айт, дарров мухайё қиламан.
- Истаган нарсамними? Алдамайсизми?
- Биласанку, йигит —БИТТА— гапиради ва сўзида туради..!..
- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?
— ВАҚТ— совға қилинг ! Бошқа хеч нима керакмас.
- Нима деганинг бу?
Қанақа вақт?...
- Хар куни кечки пайт , мана шу қўлийздаги телефонни ковлаб ўтиришга кетган вақтингиздан бир соатини, Оилангиз учун,
Болаларингиз ва Мен учун кетказсангиз, бу биз учун катта совға буларди...
@ibratli_sozlar
Севги-муҳаббат бўш вақтни тақозо этади. Бекорчи вақти кўп бўлган кишининг севиб севилишга эҳтиёжи кўпроқ бўлади.Ёки севишмоқни истаган кўнгил севгидан ташқари кўп нарсани йиғиштириб қўйишига тўғри келади.
Аллоҳнинг ўзи каби қулларига муҳаббат қўйган кимсанинг маҳзунлиги кўп бўлади. Шундан фойдали ишларга ҳам қўли бормай қолади. Вақтларида барака бўлмайди. Умри ўша севган кишисининг қадамини пойлаш, ёки ҳаракатларини таҳлил қилиш билан совурилиб кетади. Шу сабаб бандаларга нисбатан севгини бекорчилик деб ҳисоблайман. Ҳамма нарсанинг меъёрида бўлгани афзал...
Эри билан телефонда, ёки реал ҳаётда кўўп мулоқот қилишни истайдиган аёлларнинг бўш вақтлари роса кўп бўлса керак. Эрлар эса аксига олиб гаплашишни ҳохламайдилар. Чунки тирикчилик ташвишидан ортиш қийин. Буни аёллар тушунмасдан эрим мен билан гаплашишни хоҳламайди, яхши кўрмайди, деб хафа бўладилар.
Сизни яхши кўрмаса яшамайди. Шунчаки севишгани вақти йўқ бечораларнинг. Севишишдан кўра жиддийроқ юмушлари бор. Ишлайди, чарчайди, гаплашиш ортиқча ишдай туюлади. Гаплашмаслиги қадрламаслигини билдирмайди. Агар қадрламаса Аллоҳ Сизни олиб қўяди Ундан. Бу унинг муаммоси. Хафа бўлманг.
Эрининг муҳаббати, эътиборига ўта ташна бўлган аёллар: тафаккур қилинг! Хожангизнинг ҳар қадамини пойлаб, ҳаракатларидан бўлар-бўлмас хулосалар чиқариб, Сизними ёки бошқасини кўпроқ севишини ўйлаб, шубҳа остида тунларни тонгга, тонгларни кунга, кунларни яна тунга бесамар уламоқдасиз. Фикру хаёлингиз эрингизда, кўнглини топишда, жуфтингизнинг энг севимли аёли бўлиш олий мақсадингиз. Шу сабаб ҳормай толмай ҳаракатдасиз.
Сизга савол; шунча ҳаракатингиз эвазига нима кўрдингиз? Севимли аёлига айландингизми? Албатта йўқ. Эрим учун шунча ҳаракат қилсам ҳам билмади, дея ҳасратингиздан қора тутун буруқсаб ётибди.
Нега шундайлигини ҳам биларсиз эҳтимол..?
Чунки Сиз хожангизга холис яхшиликлар қилмайсиз, яъни яхшиликларингиз Аллоҳ розилиги учун эмас. Шунчаки Сизга эваз қайтиши, яъни сизга ҳам ҳудди шундай яхшиликлар қайтариши учун қиласиз. Ва табиийки ўзингиз берганингиздек, ёки ўзингиз истаганингиздек яхшилик қайтмаслигига миллион марталаб гувоҳ бўлгансиз. Лекин кўзларингиз очилмайди.
Миянгизга қўрғошиндек қуюлиши керак бўлган гап бор: яхшиликни холис Аллоҳ учун қилмагунингизча барака топмайсиз. Аллоҳ учун қилмадингизми, эваз кутасиз,эваз кутдингизми миннатчига айланасиз.Миннат қилиш гуноҳи кабиралардан ҳисобланиши ҳақида пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ҳадис бор.
Энди мулоҳаза билан ўйланг: қилган яхшилигингизга эваз кутишингиз билан (ҳаттоки сабрли бўлсангиз ҳам) миннатдек гуноҳи кабирага йўл қўяётган ҳолингизда қанақасига руҳиятингизга ҳаловат кириб келсин?
Эваз кутиб миннатга йўл қўйишингиз билан ҳар дақиқа гуноҳда бардавом бўлган ҳолатда қандай қилиб неъматлар кирсин ҳаётингизга?
Гуноҳларимиз бизга келаётган неъматлар йўлини тўсиб қўяди.Икки дунё ҳаловатига эришиш учун, қилган яхшиликларингизга эваз кутишнимас, холисликни ўрганинг.
Холислик фақатгина Аллоҳ розилигини мақсад қилиш демакдир. Ҳар бир амалингизда Аллоҳ розилигини мақсад қилинг ва мукофотини ҳам Ўзидан кутинг.
Ўзингизни тафтиш қилинг. Жуфтингиз,болангиз ва бошқаларга яхшиликни қайтаришлари учун қиляпсизми ҳеч қачон қайтмайди ва маҳзунлигингиз тугамайди. Камига ажрланиш тугул гуноҳкор бўлиб қолишингиз ҳам ҳеч гапмас. Чунки Аллоҳдан эмас, ўзингиз каби ожиз бир қулдан неъмат кутганингиз учун.
Буни севги деманг. Бу севги эмас. Холислик билан қилинмаган ҳеч бир ишда хойр йўқ.
Аллоҳни, ёки Аллоҳ учун севиш эса кони фойда. Вақтимиз, умримиз совурилмайди. Муҳаббатимиз эгаси аввало Яратувчимиз бўлса, Муҳаббатимиз Соҳибининг розилиги билан ўралашамиз фақат. Яъни Аллоҳ рози бўладиган ишларда собит турамиз. Мукофотини ҳам Ўзидан кутамиз.
Кошкийди... Замирида ўз нафсингиз турган жуфтингиз кўнгли билан оворалигингиз Роббингиз розилиги учун бўлса.
Унутманг! Бандасига севимли бўлишга уриниш энг улкан Бечоралик. Роббга севимли бўлиш илинжи эса энг улкан Шарафдир.
Жаннат истаган қуллар шарафни қўйиб, бечораликни танламайдилар.
учратмаган эркак шошиб эшикдаги туйнукчани тақиллата бошлади. Ичкаридан чиққан йигит қўлида титилиб кетган халатини ушлаб турарди.
- Ука, сизга ҳеч нима қилмадими? Мен ҳозирги қизнинг отасиман..- шошиб ҳол-аҳвол сўрай кетди югурганидан юраги ўйнаб кетган эркак.
- Йўқ, итнинг эгаси келиб қолди,- деб хўрсинди Тоҳирбек,- ака ярим кечаси ёш болани кўчага чиқариш тўғрими?
- Мени хабарим йўқ эди. Энди келдим ишдан. Хотиним чақириб олди, тоби қочган экан,- ўзини оқлашга уринарди эркак.
- Майли, эҳтиёт бўлингларда...
Шу кундан бошлаб дорихонага йўли тушса тушмаса оиланинг деярли барча аъзолари бу ерга кириб ўта бошладилар. Ҳар сафар Тоҳирбекка раҳмат айтиб чарчашмас эди. Йигит ҳар сафар ҳижолат бўлиб “Арзимайди” деб қисқагина жавоб берарди. Айниқса қизалоқнинг аммаси, институт талабаси бўлмиш Гўзал келганида йигитнинг юрак уриши тезлашарди. Қизнинг тилидан чиққан “Раҳмат” сўзи нафис таронага ўхшаб кетарди. Солиҳанинг олиб келган, аммасининг қўлидан чиққан мазали сомсалар-у, турли пишириқлар Тоҳирбекнинг жону-дили бўлиб қолди...
Бир йилдан кейин маҳалла тинчини қатта лимузин ва унинг ортидан тизилиб келаётган қоп-қора машиналар шовқини бузди. Катта пушти кўйлак кийиб олган Солиҳа оппоқ либосдаги аммасининг атрофида айланиб қувончдан кўзи тўймасди. Гўзал эса яқинларининг кўзига қарашга уялиб, нуқул жиянини юзидан чимчилаб қўярди:
- Нега ўшанда дорига чиқдинг-а!
- Ўша куни сиз йўқ эдингизда!- деб кулиб қўярди қизалоқ.
Жиянининг гаплари қулоғидан кирар экан Гўзалнинг юрагида ҳаяжондан тинай демасди.
Уларнинг уйлари томон эса жўралари қуршовида бу оила учун куёв эмас, ўғил деб тан олинган йигит – дорихона сотувчиси Тоҳирбек яқинлашарди, оппоқ қор устида изларини қолдириб. Ўнта... Йигирмата... Элликта...
(Баҳром Муҳаммад)
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
ҳам ойдинлашди. Салим менга хушомад қила бошлади. Кўнглимни олиш учун қиммат совғалар туҳфа этарди. Мен совғаларини олмай, раъйини қайтардим. Энди бу ҳам ваҳшийлашса керак, деб ўйладим, бироқ ундай бўлмади. Аксинча, у янада мулойимроқ бўлиб қолди. Бир куни хонамга кириб, эримни Ифтихор заҳарлаганини, агар терговни қайта бошлаш учун ариза берсам, керакли далилларни етказишини айтди. Фақат унинг исмини ошкор этмаслик шарти билан. Мен Салим дўстини йўлдан олиб ташлаш учун шундай йўл тутаётганини дарров илғадим. Бироқ бу дўст ниқобини кийган икки муттаҳам эримни ўлдирганини билиб, ўзимни қўйишга жой тополмай қолдим. Мен айёрлик йўлига ўтдим. Салимдан керакли далилларни олдим. Иш менинг фойдамга ҳал бўлди. Икки жиноятчи қилмишига яраша жазо олиб, панжара ортида ўтирибди. Бироқ бу суйган ёри соғинчида адо бўлаётган аёлнинг куйган кўнглига таскин бермади. Дўст деб аталгани шу бўлса, душмандан нима кутиш мумкин? Дўстликка хиёнат қилганларга Яратганнинг жазоси оғир бўлишини наҳот қабиҳликка қўл ураётган одам ўйламаса? Дўстига азият етказишни кўнглига тукканларга бир гапим бор: дўстингизга ғайирликни соғиндингизми, демак, сиз олижаноб эмассиз! Яқинингизга зиён келтириб, унинг оиласини бутун умрга бахтдан мосуво қилаётганингизни ҳам ўйланг! Ўз бахтингизни ҳам бой берасиз. Чунки Яратган ҳеч бир қабиҳликни жазосиз қолдирмагай.
САРВИНОЗ
Тошкент шаҳри
— Дўстлик хиёнатга лойиқ эмас. Бир киши пулга муҳтож бўлиб, нажот умидида дўстининг уйига бориб, эшигини тақиллатди. Дўсти чиқиб, у билан кўришди. Уйга таклиф қилди, лекин у таклифни қабул қилмади. Анча хижолатчилик билан кўзларни ерга қадаган кўйи тиллари тутила-тутила мақсадини айтди:
— Дўстим, шу десанг, озроқ маслаҳатли иш чиқиб қолди… Бир кишидан юз минг сўм қарз олган эдим, шуни қистаб қўймаяпти. Ишларим бироз юришмаётгани учун ҳеч имкон бўлмаяпти. Шунинг учун ёнингга келувдим, шароитинг қанақа? Озроқ ёрдам қилишнинг иложи борми?
Дўст бир оғиз ҳам сўз айтмай, уйга кириб юз минг сўм олиб чиқиб, унинг қўлига берди. Сўнг қўшиб қўйди:
— Дўстим, бирор нарсага мухтож бўлиб қолсанг, тортинмай келавер. Қўлимдан келганча ёрдам қилишга тайёрман.
Дўсти хурсанд бўлиб, у билан хайрлашди-да, уйига қайтди.
Уй эгаси дўсти қайтиб кетгандан кейин уйига кириб йиғлаб юборди. Хотини ҳайрон бўлди:
— Нимага диққат бўласиз? Унинг ўрнига бирор нарсани баҳона қилиб, пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди?
— Э, йўқ. Мен унга пул берганимга йиғлаётганим йўқ. Балки, дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмаганимдан йиғлаяпман. Ўзим бориб ундан ҳол-аҳвол сўрашим керак эди. Дўстимнинг муҳтожлигидан ғафлатда қолганимга йиғлаяпман, — жавоб берди дўст.
Ўз дўстининг ёмон кунга тушганидан азият чеккан одам чин дўстдир. Дўст ниқобидаги ғаним иблисдан ҳам ёмонроқ, аслида.
Тамом.
#ЭримниЗахарладим
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
Бунинг устига жасад тез орада эриб кетиши, барча ҳаракатлар йўққа чиқиши мумкин эди. Хайриятки, жонкуярлар топилди. Улар ёрдамида жасад Ғарбий Виржиния университетига етказилди. Университетнинг кўзга кўринган олимларидан бири доктор Хосе Антонио Чавес топилмани «Муз қизи» деб номлади. Бу маҳаллий тилда Хуанита маъносини берарди. Тадқиқотлар бошланди. Хуанитанинг жигар ва бошқа аъзолари синчиклаб ўрганилди. Маълум бўлдики, инклар қизни қурбонлик қилишдан олдин кўзларини маҳкам бойлашган, сўнгра оғриқни ҳис этмаслиги учун гиёҳванд модда беришган. Кейин эса бошининг ўнг кўзидан тепароқ қисмига оғир ва тўмтоқ буюм билан уришган. Қон қуйилиши оқибатида бош мия сал нарироққа силжиб кетган.
Энг даҳшатлиси, Хуанита қурбонлик жараёнида нималар бўлаётганини умуман идрок этмаган.
КЎЗОЙНАК ҚАЧОН ПАЙДО БЎЛГАН?
Тарихий маълумотларга қараганда, оптик кўзойнакка ўхшаш буюмдан биринчи бўлиб қадимий Рим императорларидан бири Нерон фойдалана бошлаган. Унинг кўзлари узоқни яхши кўрмаслиги сабаблими, гладиаторлар жангини кузатиш мақсадида «смарагда» деб номланувчи биллур бўлагидан фойдаланган. Биллур бўлаги кўриш қобилиятини яхшилаш, узоқни яқинлаштириб кўрсатиш учун хизмат қилган ва уни махсус металлга жойлаштирилган. Линзаси зумраддан ясалган. Олимлар Нерон воқеасини ўрганиш асносида шундай хулосага келишдики, ҳозирги кунда оптика дўконларида сотилаётган кўзойнаклар аслида бундан икки минг йил олдин пайдо бўлган. Уларнинг кўриниши ҳам турлича. Баъзилари театр дурбини, баъзилари эса бурун қисмига ўрнатиш учун мўлжалланган кўринишда бўлган.
Шубҳасиз, қадимий кўзойнакларга ҳам худди ҳозиргидек қулоққа қистириш, ерга тушиб кетмаслиги учун алоҳида тутқичлар ясалган. Тутқичлар юмшоқ мато, чарм, эгилувчан матолардан тайёрланган. Лупа шаклидаги кўзойнаклардан эса китоб ўқиш жараёнида китобга тўғриланган ҳолда фойдаланишган.
Кўзойнаклар қадимда жуда арзон нархларда усталар томонидан тайёрлаб берилган. Линзалари ёрдамида олов ёқиш ҳам мумкин бўлган. Бундай кўзойнаклардан икки минг йиллар аввал қадимий грецияликлар ҳам унумли фойдаланган.
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
@Ibratli_Sozlar
#Hayotiy hikoya: ҚУРБОНЛИККА ТОРТИЛГАН ҚАҚАЖОН ҚИЗ Ёхуд «Муз қизи»
📖▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️▪️▫️
✍ @Ibratli_Sozlar 📚
https://t.me/joinchat/AAAAAEAtKkm_6Z1QMcocTQ
#Писхалогик_тест🗓
Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯
Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️
АТИРГУЛНИНГ ҚОНЛИ ИЗИ
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Маҳаллий поликлиникадан келган ҳамширани кўрган Нодира хомуш тортди.
— Ассалому алайкум, бекорга овора бўлибсиз-да — деди у ерга қараб.
— Овораси борми, бу менинг ишим-ку, синглим. Душанба куни назоратдан ўтиш учун боришингиз керак эди, бормадингиз?
— Ойижон, рухсат бермадилар…
— Қайнонангиз уйдамилар? Ўзим тушунтирардим.
Шу маҳал пешайвоннинг деразаси очилиб Марҳамат холанинг боши кўринди.
— Ким кепти, келин?
— Поликлиникадан келишипти.
Марҳамат хола меҳмонни ёқтирмаганини яшириб ўтирмай деди:
— Ҳа, тинчликми? Нега келишипти? — кейин бўйнини чўзиб меҳмонга қаради. — Киринг, нега остонада турибсиз?
Деразани ёпаркан дарвозахонадагиларга эшитиладиган қилиб тўнғиллади: — Соппа-соғ одамларниям тинч қўйишмайди. Ана, бориб касалларга қара, эшикма-эшик юриб келинларни қўрқитгунча.
Нодира ўнғайсизланиб ҳамширага қаради.
Ҳамшира бунақа гапларга ўрганиб кетган шекилли, қилт этмади. Нодиранинг мулозаматини кутиб ўтирмасдан ичкарига йўл олди.
— Холажон, келинингизнинг қони кам, бу ҳомиласига ҳам ўтиши мумкин, — ҳамшира ётиғи билан Марҳамат холага тушунтира бошлади.
— Қони кам бўлса, майиз, ёнғоқ еса жойига тушади, айланай, сиз хавотир олманг.
— Айни дамда майиз-ёнғоқ билан қондаги гемоглабинни ошириб бўлмайди. Айниқса, бола туғма камқон бўлиб туғилса...
— Менга қаранг, нега уйимга келиб совуқ ният қиласиз? Индамасам, ҳали туғилмаган болани ундоқ бўлади, бундоқ бўлади деб келинимни қўрқитаверасиз.
— Мени ниятимнинг нима алоқаси бор, — кампирнинг дўқидан довдираган ҳамшира ёрдам сўрагандек Нодирага қаради. — Ахир... келинингизнинг ташхисидан хабарингиз борми ўзи?
— Хабарим бор — гап тугади дегандек ўрнидан қўзғалди Марҳамат хола. — Ўтган гал келганингизда айтгандингиз. Қолаверса, кетма-кет туққан фақат менинг келиним эмас. Мен бешта болани кетма-кет туғиб катта қилганман. Худога шукр, ҳаммаси соппа-соғ!
Уй эгаси тарс-турс қилиб чиқиб кетгач, ҳамшира ҳам иложсиз ўрнидан қўзғалди.
Меҳмонни кузатиб қайтиб келган Нодира қайнонасининг кўзига кўринмаслик учун ўзини ошхонага урди.
Кечқурун қайнотаси ишдан қайтгач, эрталабки мавзу қайта кўтарилди.
— Келинингиз поликлиникага чиқиб бизни ёмонлаган шекилли бугун ҳамшира келди.
— Ёмонлагани учун келмагандир? — ҳайрон бўлди қайнота.
— Бўлмаса нега келади? Яна шуни ёнини олишни бошладингизми? Ҳамшира ўз оғзи билан айтди — яхши овқатланмагани учун қони кам, деди. Поликлиникадан аллақандай дорилар берармиш, ўшани ичиб юрсин дейди.
— Унда ичсин.
— Э-эй, бирам соддасизки, келинингиз ҳар икки кунда ишдан қочиб поликлиникага бориб келиш учун баҳона бу. Кейин текинга берилган дори қанақа бўларди? Муддати ўтиб кетган дориларни тарқатишаётгандир-да!
— Эсингни ебсан — жаҳли чиқди қайнотасининг. — Ҳомиладор аёлларга ёрдам бўлсин деб тарқатиляпти-ку.
— Сиз қаёқдан биласиз?
— Ҳамма жойда айтилгандан кейин биламан-да.
— Ҳа, майли, бунисига ҳам рози бўлдим дейлик лекин аллақандай доплерми, поплерми деган текшируви бор экан. Ўшанга бориши шарт дейди. Тавба, ҳозирги келинлар нозикойим. Биз ҳеч қандай текширувлару, анализларсиз туғиб келиб, ишимизни қилиб кетаверганмиз. Келинингизнинг турган битгани харажат.
— Оббо, ўша текширув неча пул турарди? Намунча гапирдинг, эри топиб турган бўлса, сендан пул сўрамаяпти-ку.
— Эрининг топгани дўхтирга кетгани учун гапиряпман-да. Мен ҳам нима ниятларда ўғил катта қилганман, ўғлимнинг даврида яйраб яшайман деганман...
Қайнота хотинига гап уқтириб бўлмаслигини билиб, “билганингни қил” деди-да, телевизорнинг овозини баландлатди.
Нодира туни билан оғриқдан ағанаб чиқди. Ишдан кеч қайтган эрини безовта қилмаслик учун меҳмонхонадаги диванга чиқиб ўтирди.
“Яхши ҳамки, ўғлим йиғлоқ эмас”, — ўйлади у оғриқ қўйиб юборгач, кўзини юмиб. Иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлгандан буён тез-тез тоби қочадиган бўлиб қолгани учун қайнонаси ва эридан хижолат бўлар, касал бўлганига ўзини айбдор ҳисобларди.
Ўғли дунёга келгандан кейин шифокори қайнонасига туғруқ оғир кечганини, энди бир-икки йил фарзанд кўрмай туриши лозимлигини тушунтирганди. Лекин қайнонаси шифокорлар тавсия қилган муолажалардан қатъий бош тортди,
келишиб олишди. Таваккал айнан шу бугунга ўша маълумотномани Умид акасига етказиши керак. Аммо вақт ўтиб боряпти, келишилган вақт тобора яқинлашмоқда...
− Навбат катта-ку! – деди чол тамакини ерга ташлаб.
− А?! – ҳаёли бузилди Таваккални. – Ҳа, бугун навбат кўп. Келиб-келиб шу бугун...
− Жуда зарурми дейман?! – савол берди чол.
Таваккал боядан бери сўроқ қилаётган бу одамга энди жиддийроқ назар ташлади. Оддий, эскича услубда кийинган бир чол. Юзига қараб миллатини аниқлаб бўлмайди. Тили ҳам ўзбекчага қийналади. Соч-соқоли оқ. Бошида яғир телпак. Эҳтимол, ёмғир ёғади деб ўйлаган чоғи, соябони ҳам турибди.
Шу тоб, Таваккалнинг кўзи чолнинг чап қўли йўқ кийимига тушиб, ғалати бўлиб кетди.
Буни чолнинг ўзи ҳам сезди шекилли, ним табассум билан изоҳ берди:
− Бу, ўз айбим! Анча йил бўлди йўқотганимга...
− Урушга борганмисиз? – савол берди Таваккал қизиқиб.
− Йўқ, мен урушдан кейин туғилганман! Бу шунчаки бир фалокат! Ўзимнинг аҳмоқлигим...
− Тушунарли. Агар истамасингиз гапириб беришга мажбур эмассиз.
Чол яна мийиғида кулиб қўйди. Сўнг Таваккалдан яна бир тамаки сўраб, тутатиб олди-да, гапиришни бошлади.
− Ўша йиллари худди сендек бир йигит эдим. Қўлимда балодек ҳунарим, оилам, болаларим бор эди. Лекин ҳар қанча уринмай рўзғоримда барака бўлмасди. Йўқ, мен кўп ичкиликка берилганимдан эмас, шунчаки ойлигим камлик қиларди. – Оғзидан тутун чиқара бошлади чол. – Лекин гап унда ҳам эмас. Менга нимадир етмасди. Қўшнимнинг болалари ҳар куни циркка, паркка, ва яна «комсомол» лагерларига бориб, мазза қилиб дам олишарди. Сен у пайтларни билмайсан. Пули борнинг ошиғи олчи, тагида «Волга» бўларди. Мен ишлайдиган идора директори ҳар куни ишдан кейин уйида зиёфат берарди. Афсуски, ҳамма ҳам боролмасди унга. Мени-ку, бир мартта ҳам чақирмаган. Хуллас, пули бор одамлар чет-элларни кезишар, «қрим»да дам олишар, қора денгизга бориб, мазза қилиб роҳат чиқаришарди. Менчи?! Топган юз сўм ойлигим ўзимдан ортмасди. Тўғри, шароитимиз у қадар ёмон бўлмаган, нолимайман! Еб-ичишда камчилик йўқ эди, бироқ менга нимадир, масалан «япон радиоси»ми, ё «болгар табакаси»ми, хуллас бир нима етишмасди. Оҳ, у вақтларда ақчанг кўп бўлса, «ГДР» меҳмонхоналарида мазза қилиб яшаса бўларди...
− Кечирасиз, ўша пайтларни бувимлар яхши хотирлайди. Тушлик ҳам, маош ҳам зўр бўлган дейди ахир! – деди Таваккал тамаки қолдиғини эзғилаб.
− Ҳа, у пайтда зўр эди тушлик. «первий», «второй» деган нарсалар бўларди. Компотми, шарбатми, чойми, хуллас ҳаммасидан бор эди. Йўқ, мен бундан нолимайман. Ҳаётимиз зўр эди. Аммо... – тутилиб қолди чол.
− Нима?!
− Биласанми, менинг кўзим очлиги ўз бошимга етган ўғлим! Хуллас, бир куни менинг ҳам идорамиз директоридек яшагим келиб қолди. Кундан кун ишга бўлган шаштим сўниб борди ва алалоқибат бу нарса мени бир жиноятга ундади! – тамакини улоқтирди чол.
− Жиноят?! – ҳайрон бўлди Таваккал.
− Ҳа, ўйламай қилганман буни! Бир лаънати шифокор билан тасодифан танишиб қолдим. Кейин нима ҳам бўлди-ю, ўртамиздаги муносабат илиқлаша бошлади. У билан бир-икки марта ҳуфиёна учрашганман ҳам. Хотиним сезмаган. Хуллас, ўша ялмоғиз менга сохта ногиронлик очишни маслаҳат бериб қолди. Мен бошида кўнмадим. У вақтда буни қилиш осон иш эмасди. Нақд калланг кетарди...Аммо, у мени шу қадар қаттиқ ишонтирдики, охири ушбу қабиҳ ишга қандай рози бўлганимни ўзим ҳам билмай қолдим! У бир ой деганда менга нафақа пули очиб берди. У пайтлари нафақа катта эди. Манаман деган директорлар ҳам бу пулни орзу қиларди. Хуллас, мен соппа-соғ одам, давлатнинг пулини текинга еб, кун ўтказа бошладим. Бир икки мартта меҳмонхоналарда, «ялта»ларда дам олдим. Ўзим севган жойларга бордим. Ўша лаънати шифокорга сохта эр ҳам бўлдим. Бу орада оиламдагилар мендан совий бошлади. Хотиним бу юришимни сезиб қолди чоғи, болаларни кўтариб, «Казан»га учиб кетди. Мен ўша шифокор билан қолишга мажбур бўлдим. Биз кўп яшамадик. То мана шу қўлимдан айрилмагунимча, у мен билан эди. Шу мудҳиш воқеа юз берди-ю, мени ташлаб бошқасини топиб олди ярамас..
Таваккалнинг ҳуши учиб, эти музлай бошлади. Гўё, бу нотаниш чолнинг ҳикоясида ўзи ҳам бордек, бир қалқиб тушди. Худди чол бу гапларни атайлаб айтаётгандек эди.
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊
Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ 👇👇
/channel/Solixa_Ayol/29100
Бола сиздан қўрққани учун ўша заҳотиёқ айтганингизни қилади. Aммо бола қўрққани учун буларни чин дилдан қилмайди, ўзини доимий одатига айлантиролмайди. Келажакда шу қўрқув шиддатга айланиб, ўзингизга қайтади. Сиз ҳозир фарзандингиздан кучлироқсиз. Сиз қўрқув воситасида унга айтганингизни қилдирсангиз, бақириб, уришиб эзсангиз, болангиз бир куни сиздан кучлироқ бўлганида сизни эзишни бошлайди, сизга тазйиқ ўтказади.
БАҚИРМАЙДИГАН ОНА БЎЛАЙЛИК
Хадича Кубро Тонгар
Батафсил видеода👆
Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд, Мадина Шоҳакимова
😰 ДАХШАТ КАЛТАКЕСАК, НОМУССИЗ ҚИЗ БЎЛИШГА САБАБ БЎЛСА 😱😱
(барча қизлар ўқисин бу қўрқитиш эмас)
Тунда келган тез ёрдам уй эгаларини вахимага куйди. Балогат ёшига етмаган ун беш ёшли Дилфузанинг корнида бир нима кимирлаб хушидан кетти.
Ота Онаси номусдан уятда колди.
Опаси акаси буйни эгилди.
Нега ? Нима учун ?
Қачон. Сабаби нима ?
Халол едириб халол кийдириб оқни оқ- қорани қора танитган.
Фарзанд нахотки номусга куйса.
Докторлар қизчани корнини кесамиз дейишгани. Ота Онани саросимага солди...
👉 ДАВОМИ😰😳😱😪😢 👈
Оналар ҳақида
- Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.
- Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
- Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
- Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
- Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
- Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.
- Ҳар куни онангни бағринга бос! У сени хар куни қучиб, ҳидларингдан завқ олганини эсингдан чиқармагин!
Хаётда бўлган воқеа.
Дадам онам ва бизни ташлаб кетганида эсимни таниган киз эдим.
Кечагидай эсимда, онам кучага чиколмай колгандилар.
Чикса хам бирортамизни етаклаб оларди.
Бир куни ишдан кайтаётган онамга кучамиздаги бир эркак гап ташлабди. Тушунишимча ёмон гап айтган чоги, онам уйга келиб роса йигладилар.
Биз укамлар билан бувимни чакирдик. Бувим етиб келишди.
"Болам эри йук аёлга хар ким хар хил назар билан карайди, мухими сен узингни йулингда тугри юрсанг булди. Колган гапларга эътибор берма, эри йук аёл ортидан рост ёлгон гап сузлар булиб туради, сабр килишинг шарт, бунакада касал булиб ётиб коласан" дедилар бувим.
Орадан йиллар утди.
Бу вакт орасида биз катта булдик. Мактабни тамомлаб, колледжга укишга кирдим. Максадим модельер дизайнер булиш эди.
Бир куни колледждан келсам онам ойлик олибди.
Ва менга махалладаги дукондан канча карзимиз борлигини билиб келишга буюрди.
(Пулимиз булмаган пайтлари дукон карз дафтарига ёздириб, рузгорга ул бул олиб турардик).
Дуконга чиксам, дукончи холам карзларинг туланди, деди.
Мен "канакасига?" деб сурадим.
"Худо берди" деди кулиб.
Мен онамга югурдим.... онам хайрон.
Балки карзларимизни ким тулаганини онам билгандир, лекин мен учун бу ёпиклигича колди.
Орадан ойлар утди. Бир куни уйимизга башанг кийинган, куринишидан бой бадавлат икки аёл кириб келди.
Онамни сурашди. Онам ишда деган жавобни олгач, мен ва укаларим билан сухбатлашишга киришишди. Улар бизни орзуларимиз, кизикишларимиз хакида сурар, биз хам жон деб уларга гапириб берардик.
Гапга берилиб, онамни кириб келганини сезмай колибмиз. Мехмонлар билан самимий саломлашган онам уларни оддийгина безатилган мехмонхонамизга бошлади.
"Айбга буюрмайсизлар, уйларимиз хали тоза битмаган" деб куйди хижолатдан кизариб онам шурлик.
Халиги аёллар бир бирига маъноли караб ичкарига киришди.
Пайкаганим шуки, улар онамни сураб келган совчилар эди.
Кизикиш устунлик килиб, ичкари уйдан гапларини пойлашга уриндим.
Тахмин килганимдай улар онамни кулини сурашди.
"Хали кунгил ярам битмади, турмуш куришга куркаман" деб йиглади онаизорим.
Онам йиглар экан, дадам билан утган зулмли кунларимиз куз олдимга келиб, бармокларим мушт булиб тугилди.
"Синглим биз утган кунларингизни эшитиб, билиб келдик. Биз сизга факат яхши кунларни ваъда берамиз" дейишди.
Кизингизни укитиб, угилларингизни бошини силаймиз, шу болаларингиз учун, узингиз учун рози булинг, сабрингизнинг мукофотини олинг дейишди.
Хатто, озгина йиглаб хам олишди мехмонлар.
Онам тайинли бир жавоб айтмасада мехмонлар кетишди.
Эртаси кун уйимизга бир амаки келиб, бир канча бозор учар ташлаб кетди.
Ора чорада гуштли кайнамаган козонимиз хар куни гушт билан кайнайдиган булди. Биз бундан жудаям хурсанд эдик.
Халиги келган хола бизни бозорга олиб бориб, хохлаган кийим бошимизни олиб берди. Укаларим янги кийимларидан фахрланишар, мен эса энг сунгги модадаги уст бошларимга караб туймасдим.
Онам эса тинмай йигларди.
Мана бир неча ойдан бери хаётимиз яхши томонга узгарди. Онам эса хамон жим.
Бояги холам эса тез тез биздан хабар олиб кетиб турибди.
Мен онамнинг турмушга чикишини тасаввур хам килолмасдим. Хозир эса, буни чин дилимдан хохлайман.
Чунки, бизнинг калтак зарбидан зада булган бошимизни силайдиган куллар топилди, бизга ширин сузлар айтадиган тиллар топилди. Онамни кадрлайдиган инсон узи кириб келди хаётимизга. Нега карши булай ахир?
Кейин билсам бояги дукондаги карзимизни хам уша киши тулаб куйган эканлар. Ана шунака гаплар..
Онам эса хамон йиглаяпти... хамон уйлаяпти.... хамон биздан хижолат буляпти.... хамон жим...
Онамга айтолмаган гапларим (мен ва укаларим номидан)
Онажон... жоним онам! Сиз хам хаётга бир марта келасизку. Бизни деб кийналиб кетдингиз. Дадамдан хурланиш курган булсангиз, сизга мехр берувчи инсонлар уз оёклари билан хонадонимизга кириб келишди.
Уларни ноумид кайтарманг онажон.
Биздан хижолат чекманг биз розимиз онажон.
Турмуш килинг, токи сизга ифлос назарини тикиб турган номардлар уялиб колсин.
🌹НОМАРДЛАРГА ҚОЛМАСИН ДУНЁ
Кўзни очиб юмгунча бари,
Ўткинчидир, ҳаммаси рўё.
Нураб борса ҳамки ер шари,
Номардларга қолмасин дунё!
Учраса гар ҳаёт йўлимда,
Нокасларга нафрат кўнглимда.
Тушларимда, кўзу ўнгимда,
Номардларга қолмасин дунё!
Қалбин кўзин очолмай ётган,
Разолатнинг домига ботган,
Ватанини ёвларга сотган,
Номардларга қолмасин дунё!
Қадаса ҳам ишқ кўксига ўқ,
Тошбағирни эритолмас чўғ,
Юрагида бирор дарди йўқ,
Номардларга қолмасин дунё!
Отасининг ғамин ютмаган,
Онасига жонин тутмаган.
Меҳр синовидан ўтмаган,
Номардларга қолмасин дунё!
Хаё бўлгач юзлардан жудо,
Кўзлар боқар атрофга бежо,
Ўзинг асра, эй қодир худо,
Номардларга қолмасин дунё!
Эр йўқотса номусин, орин,
Хорлар этар ватанин, ёрин.
Ҳаволарга совурар борин ~
Номардларга қолмасин дунё!
Кўксим узра отилар нидо,
Яратганга қилсам илтижо,
Дуо айланг эй, яхши инсон:
Номардларга қолмасин дунё!!!
@ibratli_sozlar
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang ‼️
🤯 Suratda 4-ta odamdan qaysi biri ahmoq ?
❓Toping-chi qaysi biri ahmoq 👇🏻
❤️❤️ЭРИНГИЗНИНГ КЎНГЛИГА ЙЎЛ ТОПИШНИНГ 1001 ХИЛ ЙЎЛИ ❤️❤️
❤️❤️МАЬШУҚАЛАРНИНГ 1000 ХИЛ СИРЛАРИ ❤️❤️
❤️❤️САМАОЦЕНКАНИ КЎТАРИШ СИРЛАРИ❤️❤️
💋💋ГЎЗАЛЛИК УЧУН ТАБИИЙ МАСКА ВА УХОДЛАР 🥰
💋💋Сизнинг кундалик ҳаракатингиз албатта зўўр натижага олиб келади
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
/channel/+GQfZnQeRk5ozYjAy
ҚОР УСТИДАГИ ИЗЛАР...
Ярим тун. Ерни оппоқ рангга безаб ёғаётган қор устида кичкина кичкина изчалар пайдо бўлаяпти. Бешта. Йигирмата. Элликта. Уларнинг пайдо бўлиши сониялар ўтгани сайин тезлашарди. Кичкинагина калишча қолдираётган бу излар эгаси бурнини тортганча маҳалла бошига шошар эди. У “Эрталабгача ишлайди” деб тинмай ичида такрорларди. Қўлчалари совуқдан бир зумда музлай бошлади, бироқ қизалоқ бунга эътибор бермай югуришда давом этарди. “Очиқ бўлсинда! Эй, Худойим, ёпиқ бўлмасин!” деганида оғзига учиб қирган совуқ ҳаво томоғини музлатиб юборгандек бўлди...
Тоҳирбек ҳар доимгидек тунги навбатчиликда севимли ўйинининг янги босқичларини босиб ўтиш билан банд эди. Кўзлари илинай илинай деса ҳам чидарди. Бугун жуда қийин кун бўлди. Кундузи ухлай олмади. Одатда навбатчиликда турадиган куни тушлик пайтида икки соат мизғиб оларди. Бироқ бугун юмушлар, ташвишлар, бозор-ўчар билан кун ўтиб кетди. Мана ҳозир ухламаганлиги оқибатида кўзларини ишқаб ўтирибди...
- Ким бооор??- жарангдор овоз уни уйқусини бироз қочириб юборди.
- Ҳозир, ҳозир!- деб шовқин солаётган харидор олдига чиқди.
Тунги савдо учун мўлжалланган туйнукчани очганида аввалига ҳеч ким кўринмади. Пастга қараганда эса етти ёшлардаги қизалоқ унга қўлидаги пулни узатиб турганини кўрди. Қизчанинг бурни совуқдан қизариб кетган, тез-тез нафас олиб гапирарди:
- Аналгин билан димедрол уколини бериб юборинг илтимос...
- Ҳозир,- деб пулни олдида ичкари кириб кетди.
- Фақат тезроқ! Илтимос,- ялиниб қолди қизча.
Тоҳирбек ярим тунда бу қизни бир ўзини ким дорихонага чиқарди экан деган ўй билан айтилган дориларни тез-тез елим халтачага солди. Ёнига битта шприц ҳам қўшди. Қайтимини ҳам солиб қўйди.
- Раҳмат катта!- қизалоқ бурнини тортганча яна йўл бўйлаб югуриб кетди.
Оппоқ қорда бу ерга етаклаб келган излар ёнида бу ердан узоқлаштираётган янги изчалар пайдо бўла бошлади.
Тоҳирбек унинг ортидан бироз кузатиб турди.
- Тавбаа! Бундан каттароқ одам йўқ эканми уйида?! Ўзи етиб олармикан?
Катталарнинг маъсулиятсизлигидан жаҳли чиқди. Қизалоқ эса йигирма метрча югургач бирдан тўхтаб қолди. Жойида тошдек қотди. Унинг дир-дир титраётгани Тоҳирбекка шундоқина сезилиб турарди. Шошиб ташқарига чиқди.
Эшикни тезда қулфладида у томон югурди. Яқинлашганида қизнинг нега бирдан тўхтаганини ва ундаги титроқ аслида совуқдан эмас, балки қўрқувдан эканлигини тез тушунди.
Қизчадан етти-саккиз қадам нарида тишларини ғичирлатганча катта қора ит ташлангудек бўлиб турарди. Тоҳирбек вазиятга тез баҳо бериб қизни олдига ўтди ва ўзи билан уни тўсди.
- Қўрқма, секин юриб борамиз. Шунда тегмайди.
Қўлини узатди. Жажжи бармоқчалар унинг кафтини маҳкам сиқиб олди.
Итнинг ёнидан секин ўтиб боришди. У ҳамон тишларини ғичирлатганча ғириллаб турарди. Оғзининг четидан осилиб турган оппоқ кўпик аралаш сўлакларни кўрган Тоҳирнинг юрагига ғулғула жойлашди. Тиббий олийгоҳда ўқиган йигит итнинг қутирган эканлигига шубҳа қила бошлади. Ҳа! Шунга жуда ўхшаб кетарди.
Ит бирдан акиллаб улар томон важоҳат билан югуриб кела бошлади. Буни кўрган қизалоқ бир чинқирдида Тоҳирнинг қўлидан чиқиб, уйи томон югуриб кетди.
Йигит қандайдир сониялар ичида тўғри ечимга келди. Эгнидаги оппоқ халатни тез ечиб, билагига ўраб ташлади. Ит бир сакрашда унинг қўлига чангал солди.
Қор устида кураш бошланди...
Солиҳа уйига шошиб кириб келганида беш дақиқа аввал ишдан қайтган отаси уни хавотир билан кутиб олди.
- Қаерда эдинг?! Хонангда ухлаб ётибсан деб ўйлабман.
- Дорига чиққандим,- қизалоқ йиғлаб гапирарди,- ойимнинг иссиқлари кўтарилди. Улар билмайдилар кетганимни.
- Биламан, мен шифокор олиб келдим, укол қиляпти.. Кир ичкарига, нега сўрамай чиқдинг кўчага?!
Ота бир томондан жаҳли чиқса, иккинчи тарафдан қизининг онасига меҳрибонлигини кўриб уни қучиб ўпиб олгиси келарди..
- Дада, юринг юринг кўчага! Битта ит дорихоначига сакради! У мени ҳимоя қилганди!
У йиғидан тўхтамасди. Ота қизини уй ичига киритиб юбориб ўзи ташқарига шошди.
Ҳозиргина қор юзини безаган майда излар ёнида энди катта-катта оғир излар пайдо бўла бошлади. Улар ҳам жуда тез кўпайиб борарди. Ўнта, йигирмата, элликта...
Дорихонагача ҳеч кимни
Эримни заҳарлашди. Мен қасос олдим, аммо…
— Институтда ўқиб юрганимда тортинчоқ қиз эдим. На қизлар ва на йигитларнинг даврасига қўшилардим. Бир бурчакда қисиниб-қимтиниб ўқишга бориб келардим. Кўримсизгина қиз бўлсам ҳам гуруҳимизнинг энг олд йигитининг назари менга тушди. Бундан қизларнинг ғайирлиги келарди. Улар Ҳаёт акамнинг менга яқинлашишини истамаслигини очиқ-ошкора намоён этарди. Йигитлар уни, қизлар мени уялтирарди. Биз бир-биримиздан қочиб юрадиган бўлдик. Тўғрироғи, мен ўзимни Ҳаёт акамдан олиб қочардим. Бир куни бизникига меҳмонга келган амакимнинг қизига ўз севги ҳикоямни сўзлаб бердим. Опам йигитнинг суратини кўрди-ю, мени койиб, хатомни тушунтирди. Ўз бахтимни қуваётганликда айблади. Зилола опамнинг гап-сўзларидан қўрқиб кетдим. Наҳот энди мени Ҳаёт акамга ўхшаган йигит севмаса, деб ўйладим. Опамнинг маслаҳатию кўрсатмалари билан бутун ҳаётим ва кўринишим ўзгарди. Мен институтга ўзимга қараб, чиройли кийимларда борадиган бўлдим. Гарчи аввалгидай тортинчоқ бўлсам-да, йигитлар Ҳаёт акамни менинг ёнимга келиб саломлашганда изза қилмасди. Аксинча, унга ҳавас билан қарашарди. Бу орада менга дил изҳори қиладиганлар кўпайди, лекин менинг кўнглим Ҳаёт акамдан бошқасига
мойил эмасди. Тўртинчи курсда мен унинг муҳаббатини қабул қилдим. Курсда биздан бахтли жуфтлик йўқ эди. Ҳаёт акам менга истаган нарсамни олиб берар, бозордаги энг қиммат кийимлар меники эди. Хуллас, қизлар менга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад қиларди. Мен эса бундан ҳузур қилардим. Институтни тугатишимиз билан тўйимиз бўлди. Ҳаёт акам банкка ишга жойлашди. Билимли эмасми, тезда хизмат пиллапояларидан кўтарилиб бораверди. Биз шаҳар марказидан уй олдик. Ишхона хўжайинимга хизмат машинаси берди. Мен тўкин ҳаётимга кўз тегишидан қўрқсам-да, эримга ишонардим. Кетма-кет туғилган фарзандларимнинг тарбияси билан уйда ўралашиб қолганим ҳам мени ранжитмасди. Ҳар замонда курсдошлар йиғилганда карьера қилишга эришган қизларнинг «Ҳалиям уйдамисан? Зерикмадингми? Бу туришда уй бекасига айланасан, қоласан? Эрингни бирор ақлини таниган жонон илиб кетмасин тағин», каби қочимримларига кулиб қўя қолардим. Чунки мен Ҳаёт акамнинг муҳаббатию садоқатини доим ҳис қилиб турардим. «Ахир у мени ўзига қарамайдиган, кўримсиз қиз бўлиб юрганимда ҳам севган-ку», дердим. Мен учун асосийси оилавий бахт эди. Жамиятдаги ўрнимни эса истаган вақтимда топа олишимга кўзим етарди. Бироқ ёмонлар менинг оилавий бахтимни тортиб олишди. Мени ва болаларимни суянадиган тоғидан айиришди. Катта бир банкка ҳали ўттизга ҳам тўлмаган йигитнинг бошқарувчи бўлиб ўтгани кўпларнинг пайтавасига қурт туширганини, кўпларнинг ҳасади келганини хўжайинимнинг ўзи сўзлаб берганида даҳшатга тушгандим. Ундан ҳатто бу мансабга ўтирмаслигини сўрагандим, бироқ эрим кўнмаган эди. «Азизам, чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди. Ёнимда Салим ва Ифтихорга ўхшаган тоғларим турганда мен қаердаги ҳасадгўйларнинг дағдағасидан юрагимни ушлаб қолмайман», деганди. Курсдошларимизнинг исмини эшитиб, кўнг-лим бироз таскин топди. Хайрият, дунёда дўст деб аталган яқин инсонларинг бор, улар сени ғанимнинг қўлига топширмайди, деб ўйлаганман, то касалхонада 28 ёшли эрим жон бергунига қадар. Уни заҳарлашди.
Шифокорлар эрим ичган ичкиликка заҳар қўшилганини айтишди. Бироқ тергов жараёнлари ҳеч нарсага ойдинлик киритмади. Эримни ким ўлдирганини билолмай икки ўт орасида, бир олам саволлар исканжасида болаларимни бағримга босиб, бўзлаб қолавердим. Икки боламнинг эртаси учун ишга чиқдим. Хўжайинимнинг ҳурмати учун мени ишга қабул қилишди. Эримнинг ўрнига ўтирган Ифтихор илтимосимни ерда қолдирмади. Бироқ ишга кирганимдан сўнг у менга илмоқли гаплар қиладиган бўлди. Аввалига унинг муносабатига тушунмадим. Ёмон хаёлларга бораётганим учун ўзимни-ўзим сўкардим. Бироқ бир кун у очиқча шилқимлик қилди. Уни итариб, чиқиш эшиги томон бораётганимда Салим йўлимни тўсди. У менга меҳрибончилик кўрсатиб, ишда олиб қолди. Салим билан Ифтихорнинг орасидаги муносабатлар совуқлашганини ишга кирганимдаёқ сезган эдим. Икки дўст якка ҳукмронлик учун кураш олиб борарди. Иккисини бир сир бирлаштириб турадигандай туйиларди менга, лекин нималигига сира ақлим етмасди. Яқинда бу
✍🏼ҚУРБОНЛИККА ТОРТИЛГАН ҚАҚАЖОН ҚИЗ Ёхуд «Муз қизи»
Қурбонлик
Қадимий Инк қабилалари худодан гуноҳлар кечирилишини сўраб одамларни қурбонлик қилишган. Қурбонликка асосан болалар тортилган. Қурбонлик қилинганларнинг жасади мўмиёланиб, қорлар ва музликлар остига кўмиб ташланган. Ҳозирги кунга қадар археологлар Анд тоғларининг беш минг метр баландликдаги чўққиларидан 115 тага яқин ана шундай қурбонлик жойларини топишга муваффақ бўлишди. 1995 йили эса мўмиёланган жасад ҳам олимлар томонидан қазиб олинди. Жасад бундан 500 йил бурун қурбонлик қилинган экан.
Ҳа, айнан 1995 йили Перудаги қишлоқлардан бирини макон тутган Невадо-Сабанская вулқони кутилмаганда уйғонди. Оловга бурканган қора кул ҳатто анча наридаги Невадо-Ампато вулқони устини ҳам қоплаб олди. Шу билан бирга вулқон қадимий инк қабилалари ўз қурбонликларини беркитган музликларни ҳам очиб берди.
Ғарбий Виржиния тоғ институти олими Йохан Рейнхард ушбу музликлар билан биринчилардан бўлиб қизиқди.
Маккажўхоридан тайёрланган пиво
Экспедицияга жўнашдан олдин Рейнхард шериги Мигэль Зарата билан биргаликда маккажўхоридан махсус пиво тайёрлади. Манзилга етгач, улар ирим-сиримларга бўйсунган ҳолда пивони тоққа сепиб чиқишди. Бу билан улар тоғ арвоҳларидан 6310 метр юқорига уюштириладиган экспедицияга йўл беришларини сўрашди.
— Бу ерларнинг одати шунақа, — деди Мигэль. — Бирор нарсага эга бўлишдан олдин ўзинг ҳам нимадандир воз кечишинг зарур бўлади. Бу маккажўхори пивоси ҳисобланади. Айтишларича, тоғ арвоҳлари шу пивони хуш кўришаркан…
Ажабланарлиси, ирим-сиримлар иш берди. Олимлар нафақат экспедициядан саломат ва муваффақиятли қайта олди, балки, музликлар орасидан ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган сирни топди. Музликлар орасига 500 йил олдин инк қабиласи аъзолари қиз боланинг жасадини мўмиёлаган ҳолатда беркитишган экан.
Тасодифий топилма
Икки олим изланишлар давомида ердан чиқиб турган ғалати нарсани кўриб қолишди. Бу инкларга тегишли бош кийимнинг бир қисми бўлиб, қурбонлик пайтида фойдаланилган. Сал нарида улар яна бир нечта қурбонлик қилиш жараёнида ишлатиладиган қадимий буюмларни ҳам топишди. Рейнхарднинг қизиқиши ортиб, ҳамроҳини янада олдинга бошлади. Улар қандайдир арзирли янгилик топиш илинжида вулқон қолдирган 65 метрлик чуқурликка тушиб кетишди. Худди шу ерда олимларни омад қарши олди.
14 ёшли қиз мўмиёси
Чуқурликдаги тошлардан бирининг ёнида худди альпинист сумкасига ўхшаган сумка ётарди. Олимлар шоша-пиша унга яқин боришди. Не кўз билан кўришсинки, бу ҳеч қандай сумка эмас, балки, латтага ўраб ташланган одам жасади эди. Кейинроқ жасад 14 ёшли инк қабиласи қизига тегишли экани маълум бўлди. Қизнинг юзлари тилиб ташланган, иккала кўзи ўйиб олинганди.
— Жасадни ағдариб кўрганимизда, — дейди Рейнхард. — Ҳайратдан қотиб қолдик. Жасад буткул қуриб-қақшаб қолганди. Шундагина тушуниб етдикки, бу қиз инк қабиласи аъзолари томонидан қурбонлик қилинган. Шу йўл билан инклар худодан гуноҳларини кечиришини сўрашган.
Мўмиёни асраш йўли
Топилмаси қанчалар қимматли эканини билган Рейнхард бир нарсани яхши англаб турарди. Улар Анд тоғларининг кунчиқар қисмида туришибди. Арзимаган илиқлик ҳам жасадни эритиб юбориши ҳеч гап эмас. Бу организмдаги тўқималарни ўрганиш жараёнини йўққа чиқаради. Шунинг учун жасадни музлаган ҳолатда сақлаш ва иложи борича тезроқ Виржиния университетига етказиш лозим эди.
Шу сабабли олимлар мўмиёланган жасадни жойида қолдиришди-да, тоғдан 500 метр пастликдаги лагерга тушишди. Ўша ерда тунаб қолишди. Эртаси куни тонгда ортга қайтиб, жасадни олишди-да, яна пастга йўл олишди.
Кўз кўриб қулоқ эшитмаган манзара
Олимлар жасадни тарозида тортиб кўриб, янада ҳайратга тушишди. Ички аъзолари буткул қуриб битган жасаднинг соф оғирлиги 80 фунтдан иборат эди.
— Наҳотки, инклар шу қадар улкан бўлган? — деди Рейнхард ҳайратини яшира олмай. — Агар қуриган мурдаси шунча бўлса, қизалоқнинг вазни ҳаётлигида қанча бўлган экан?..
Жасад хавфдан йироқ бўлиши учун олимлар уни махсус қопга жойлаб, ўша атрофдаги Кабанаконде қишлоғига йўл олишди. Аммо бу ерни ҳам хавфсиз деб бўлмасди. Негаки, маҳаллий ўғрилар
топилмани ўғирлашдан ҳам тап тортишмасди.
— Сен Заҳроникига кириб бор гапни суриштирмадингми? — сўради у. —
Гапир, хотин, суриштирмадингми?!
— Мен ердан чиққан қўзиқоринмасман. Суриштирмасам ҳам ҳаммасини айтиб
бўлди ўша Заҳронгиз!
— Биринчидан, у менинг Заҳроммас. Иккинчидан, гапни тушуниб ана ундан
кейин бировни айблагин-да!
— Ҳа, мен шунақа овсарман. — эрини жеркиб берди Муҳаррам. — Аллакимлар
бошқасини топволиб ялло қилсаям, тушунмай аҳмоқ бўлиб юравераман.
— Ахир, мен музлаткичнинг янгисини топдим дегандим Заҳрога! — тоқати
тоқ бўлаёзган Матлаб бор овозда бақирди. — Эшитяпсанми, музлаткич!?.
Ўзингмасмидинг янги чиққан музлаткич топинг деб қулоғимни қоматга келтирган?
Сенмасмидинг эски музлаткич шалдираб қулоқни қоматга келтиряпти деб нолиган?..
Мен аҳмоқ янгисини топибман-у, Заҳрога айтибман. Сен ишдан қайтгунимча хурсанд
бўлиб ўтиргин дебман!
— Нима? Музлаткич? — сергак тортиб аста ортга тисланди Муҳаррам. — Қани
музлаткич?
— Ҳализамон опкеб қолишади. — деди Матлаб дарвоза томон ишора қилиб. —
Шунинг учун сал эртароқ келувдим ишдан.
— Ростданми? — Бир неча дақиқа ичида Муҳаррамнинг зардасидан асар ҳам
қолмагандек эди. Йиғи аралаш кулимсираганча эрига қаттиқроқ тикилди. — Ростдан
музлаткичми? Бегона аёлмасми?
— Эсинг жойидами? — деди Матлаб қўл силтаб. — Қанақа аёл? Я-янги
музлаткич, хотин! Охирги модадагиси-и!..
Аёлнинг кўнгли ипакдан-да нозикроқ дейишгани шу экан. Ярим кун давомида
кўнгилдан кечирилган аламлар, қалбни кемира-кемира кемтик қилаёзган фарёд бир
зумда туман каби тарқалиб, Муҳаррамнинг юзини майин табассум чулғади. Аммо
барибир нигоҳларида ёввойи қўрқув зоҳир эди. Худди шу қўрқув аёлни ҳушёр
туришга ундади. Муҳаррам кўкси дағ-дағ титраб эрининг елкасига бош қўйди ва
худди шу титроқ исканжасида шивирлади:
— Бекор ташвиш тортибсиз!.. Менга уйимиздаги шалдироқ музлаткич ҳам
бўлаверарди! Тешиб чиқмасди!.. Сиз... Сиз мени ташлаб кетмасангиз бўлдийди!..
Раҳмат сизга, азизим, раҳмат! Борингизга шукр! Мен овсар хотинингизни кечиринг!
📡 Do'stlar bilan bo'lishing
⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮