ЖАННАТГА КИРИШНИНГ ГАРОВИ - ҲАСАД ҚИЛМАСЛИКДИР!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) Улуғ саҳобий Анас ибн Молик (р.а)дан ривоят қилади: Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У Зот: «Ҳозир ҳузурингизга жаннатий киши келади» дедилар. Соқолларидан таҳорат суви оқиб турган бир ансорий киши кириб келди. Кавушларини чап қўлига ушлаб олган экан. Эртасига Набий Саллоллоҳу алайҳи васаллам худди шу гапни яна қайтардилар. Яна кечаги киши ўша ҳолатида кириб келди. Учинчи куни яна худди шу ҳолат такрорланди. (Мажлис тугаб) Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам туриб кетганларидан сўнг, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс ҳалиги Ансорийга эргашди ва: «Отам билан айтишиб қолиб, уч кун уйга кирмасликка қасам ичган эдим, уч кун сизникида турсам майлими?» деди. Ҳалиги киши розилик билдирди. Кейинчалик Абдуллоҳ ўша уч кун қандай кечганини бундай ҳикоя қилиб берган:
«Уникида уч кун ётдим. Кечаси ҳеч ортиқча ибодат қилганини кўрмадим. Фақат у ёнбошидан бу ёнбошига ағдарилганида Аллоҳни зикр қилар ва такбир айтар эди. Сўнг бомдод намозига турарди. Уч кун давомида ундан фақат яхши сўз эшитдим. Лекин ҳайрон бўлдим, «Наҳотки, жаннатий бўлиш учун шу амалларнинг ўзи етса» деб юборишимга оз қолди. Унга қараб:
"Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам иккимизнинг ўртамизда ҳеч қандай гап ўтгани йўқ. Лекин Росулуллоҳнинг уч маротаба ”Ҳозир, ҳузурингизга жаннатий киши келади” деганларини эшитдим. Уч марта ҳам сен кириб келдинг. Сен билан яшаб, амалингни ўрганиб, сенга эргашмоқчи эдим. Ҳеч бир катта амал қилганингни кўрмадим. Сени қайси амалинг Росулуллоҳ айтган мартабага эриштирди?» дедим. У:«Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ! - деди. Жўнаб кетаётганимда, мени ёнига чорлаб, яна такрорлади: - Ўзинг кўргандан бошқа ҳеч бир амалим йўқ. Лекин менинг қалбимда бирорта мусулмонга нисбатан сохталик йўқ. Бирор кишига Аллоҳ неъмат берса, ҳасад қилмайман» деди. Мен: "Сени олий мартабага эриштирган нарса шу экан, унга тоқат ила амал қилиш ҳам қийин" дедим» дейди.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar
Qadrligim Bir o‘yin o‘ynasak, nima deysiz? 😊
Quyida 1 dan 50 gacha bo‘lgan raqamlarning har biri ostiga, har birimizning qo‘limizdan keladigan bittadan solih amal yashirilgan. Siz bu raqamlardan xohlaganingizni tanlaysiz, ustiga bosasiz, va qaysi amal chiqsa, uni bajarasiz, savoblar olasiz....😊
🍃
Tayyor bo‘lsangiz, boshladik:
👇👇👇👇👇👇👇
• 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 • 16 • 17 • 18 • 19 • 20 • 21 • 22 • 23 • 24 • 25 • 26 • 27 • 28 • 29 • 30 • 31 • 32 • 33 • 34 • 35 • 36 • 37 • 38 • 39 • 40 • 41 • 42 • 43 • 44 • 45 • 46 • 47 • 48 • 49 • 50 •
Javoblar👇
(@online_halol_bozor - eng zo‘r va arzon mahsulotlar)
Анвар яна анча нарсани гапирди. Мен паришон булиб гушакни учирдим. Узимга келиб эса яна ёстигимни чангаллаб йигладим. "Угай угайлигини килибидида" деб роса йигладим. Тун ярим эди, эртаси куни кандай килиб булса хам сингилларим билан гаплашишни, хамда анави угай билан хам очикчасига гаплашишни режа килдим. Эндм мени хеч ким, хатто дадам хам тухтатолмасди. Аслида дадамнинг кузлари "кур" эди. Эртаси хам булди. Режамни куни билан яхшилаб туздим, нихоят кун хам ботиб, кечкурунбулди.
Давоми бор
@ibratli_sozlar
Беэътибор ота еки азобдаги фарзандлар!
(1-кисм)
Мен мактабни битириш арафасида онажоним огир хасталик билан оламдан утди. Мен, укам ва 2 тасинглим етим булиб колдик. Дадам ойимнинг йилидан кейин бир аёлга уйланди. Тугри, дадам ёш эркак, хотинсиз яшаш огир. Яна бир жихатдан укамларни ювиб тарайдиган хам керак эди. Хуллас угай онамни олиб келишди, узи билан бирга 6 яшар угли хам келди. Бошида жуда камгап эди, индамайгина ишларини бажариб юрарди. Орадан 2 ой утгач "хунари"ни курсата бошлади. Дадам ишдалик пайтларида узини касалга солиб оларди, ётиб олиб 2 та 8 яшар хамда11 яшар синглимларга хама ишни килдирарди, мен буни билсамда индаёлмасдим. Дадамнинг хафа булишини хохламасдим. Мактабни битирдим, уша куни дадам менга:
-Углим, мана мактабни хам битирдинг, Россиядан зур иш чикди, икковимиз хам бориб 1 йил ишласак уй, мошина олардик, деди.
-Хуп дада, бораман, дедим. Шу пайт кичкинтой синглим келиб тизамга утириб, юзимдан упиб куйди ва:
-Акажон, менам Россияга борай, бу ерда куркаман, деди. Шу пайт угай онамнинг нигохи синглимни "жим бул" дегандай хумрайиб каради. Бечор синглим индамай ташкарига чикиб кетди. Сабабини билсамда "Нега буларни куркитиб олдингиз" деолмасдим, чунки дадам бор эди, мен эса дадамдан утиб бир нима деолмасдим. Дадам шу кадар беэътибор эдики, булиб турган вокеаларга парво хам килмасди. Катта синглим Нигора негадир жуда синиб юрарди, бу онамдан айрилишдан деб уйлабман мен.
Бир куни кечаси овкат вактида кенжа синглим Азиза "Дада мен шурва ичмайман, мен тухум ейман" дея хархаша килди. Эсимда, онам унга доим тухум ковуриб берарди. Мана угай она келгандан бери яримта хам тухум емади. Дадам,
-Кизим сен хам катта булиб колдинг, 2 синфда укийсан, егин ширин экан, мммах, деди.
-Ойим булганда ковуриб берарди, мени тухум егим келса нима килай...дея кичкина бармокчалари билан тузгиган сочлари орасидан маъюс кузчаларини кидириб топиб, куз ёшини арта бошлади. Етим йигласа ерлар йиглайди, дегани рост экан. Бугзимга бир нима тикилди. Опамиз(угай онамизни опа дер эдик) "Бу емаса куймайди энди, Нигора бор тухум ковуриб кел" дея Нигорани жиркиди. Нигора айб иш килиб куйгандай урнидан туриб кетди. Бу манзарадан вужудим какшади, чидай олмадим ва опага караб:
-Шу ёшгина Нигорани кандай килиб токка якин йулатасиз? Ахир синглим хали гудакку, опа сиз хам сал буларнинг соглигини уйлангда ха деб иш буюрмасдан...деб юборганимни билмай колибман.
-Ха мен хали булани ишлатиб чарчатдимми? Бировнинг боласи шу эканда...деди.
-Шерзод, бу нима деганинг, опангни нега хафа киласан? Деди дадам. Эээ дадамда эътибор бор эканку, дея хайратда эдим. Азизахон синглим шу вакт орасида менинг тизамга бошини куйиб ухлаб колибди. Бечора синглим очгина ухлади дея ичим узулди. Нозини, эркалигини кутарадиган одам йуклигидан кузимда ёш калкиди. Синглимни кутариб, бошка уйга утдим, жойига ёткизиб, сочларини силадим. Ахир хали булар бола, мехр керак, агар шу вактда угай онамнинг бемехрларча синглимларга азоб беришини билганимда эди, уша кечани узида дадамга кулок солмай уни уйдан хайдардим, ёхуд узимиз чикиб кетардик. Азизажоним шу угайни деб бу кадар азоб тортмасди...
қ уйқудан уйғонган одам каби бир кун хонада йиғлаб ўтирганимда пайдо бўлди. Мен уни нариги дунёдан чақириб олгандим.
— Э, Худо, бу хона нега бунчалар зерикарли, — деди биров.
Атрофга аланглаб қарадим, ҳеч ким йўқ эди. Вужудимга титроқ инди.
— Ким бор бу ерда? — дедим аранг овоз чиқариб.
— Одам ҳам ўз опасини танимайдими? Бу мен, сингилжон, қўрқма. Йиғлаб чақирганинг учун ёнингга келдим, — деди у.
Мен опамни кўрмасдим, фақат овозини эшитардим, холос. Лекин шунинг ўзи ҳам мен учун катта бахт эди. У билан суҳбатлашишни хоҳласам, кундалигимга мактуб битардим. Шунда у пайдо бўларди. Бу чинакам мўъжиза. Опам билан тонггача дардлашардик. У мен учун гўё ўлмагандай эди. Ниҳоят ҳаловатимни топгандай эдим. Ҳаётимга мазмун киргандек эди. Ўгай онамнинг зулмини айтмаса, яшашимга деярли ҳеч нарса халал бермасди. Кундан-кун яшнаб бораётганим ўгай онамга ёқмай қолди. Нима қилиб бўлса ҳам мени йўқотишни истаётганини билардим. Хуллас, ўз руҳий азобларим билан опамнинг руҳини ҳам қийнай бошладим. Изтироб уни кучсизлантириб қўяётганини сезиш қийин эмас эди. Энди ёзишимга ҳожат йўқ эди. У кўзларимдан ёш чиқиши билан пайдо бўларди.
— Отамга айт, сингилжон, ахир у сени хароб қилади, — деб менга қўшилиб изиллаб йиғларди у.
Бир куни ўгай онам бехосдан чинни идишни синдириб қўйганим учун мени ўласи қилиб калтаклади. Овозимни опам эшитмасин, деб йиғламасликка уринардим. Бундан баттар ғазаби қайнаган ўгай онам мени қўли билан эмас, ўқлов билан урди. Оғриқ зарбидан чинқириб юбордим. Шу пайт даҳшатли воқеа содир бўлди. Стол устидаги пичоқ ҳавога кўтарилди ва тўғри ўгай онамга қараб учиб келди. Чап бериб қолмаганида пичоқ унга санчилиши аниқ эди. Ранги оқариб кетган ўгай онам бир бақирди-ю, ошхонадан югуриб чиқиб кетди. Мен ким бундай қилганини билардим. Бу опам эди. Ўша кеча туш кўрдим. Тушимда онам йиғларди. У менга қараб:
— Она қизим, опангни жўнат, сени бирровга кўриб келаман, деб кетганича қайтмади, ҳаяллаб қолди. Мен хавотир оляпман. У ортига қайтмаяпти, қизим, жойи бўш ётибди. Жойида тинч ухлаганида мен ҳам тинч бўлармидим, — деди.
Шундагина опамни безовта қилиб, онамга ҳам тинчлик бермаганимни англадим. Эртасига опамга: «Кет! Сен билан ортиқ гаплашишни истамайман!» деб қувиб юбордим. Чунки у яхшиликча кетишни истамади. Боз устига, ўгай онамни қўрқитиш унга ҳузур бағишлайдиган бўлиб қолганди. Шу сабаб ўгай онам менга энди озор етказишдан қўрқарди. Опамни ҳайдаган кунимдан буён истеъдод ҳам мени тарк этди. Энди ёзолмаётганимдан изтиробдаман…
Жамила ҳикоясини тугатди-да, ўзига ўхшаган ўн беш-ўн олти ёшлар атрофидаги бир қизнинг суратини кўрсатди. Дугонам кўз ёшларини артиб, даврамиздан туриб, биздан узоқлашди. Мен унинг ортидан боришдан ўзимни тийдим. Чунки дардларидан фориғ бўлган қизга ҳозир ёлғизлик жуда зарур эканлигини тушунардим.
Тамом
Дилдоранинг сўзларини ШАҲНОЗ оққа кўчирди.
@ibratli_sozlar
рилиб карадим. Товбааа....туман калин булсада мендан ун метрлар нарида бир одам тургани куриниб турибди. Тумандан уни кимлигини англай олмадим. Бурилиб йулимда давом этдим, факат энди кадамларимни тезлаштирдим. Бир пайт оркамдан келаётган одамнинг оёк товушлари хам тезлашгани эшитилди. Юрагим янаям тез ура бошлади. Вужудимни энди куркув батамом коплаб олганди. Югурдим, изимдан уша нотаниш одам хам югурганини эшитдим. Эй Художонннн....
Бир пайт тухтадим ва яна ортга бурилиб карадим. Нотаниш одам мендан худди боягидай масофа узокликда турарди.
-- Сен кимсан? Сенга нима керак?- дея бакириб сурадим. -- Уз йулингдан кет!-шу билан бирга уз бакиригимдан куркиб.
-- Мени танимадингми ака? Менга ёрдам бер!- дея худди ялинган овозда менга сузлади.
Мен уни овозмдан бирдан танидим.
-- Вахоб сенмисан ? - дея чукур нафас олдим.
Ёшлигимда мени уч ой каникулда кишлокка холамларникига жунатишарди. Мен холамни угли Вахоб билан бирга уйнардик. Хам ака ука, хам чин дуст эдик. Бирга мол бокардик, ут урардик, бирга куп безорилик килардик. Кейин такдир бизни хар томонга айириб куйди. Вахоб кишлокда колиб уйланди. Биз эса шахарга бутунлай кучиб кетдик. Холам эса анча кексайиб колганди, баъзида бизга кунгирок килиб турарди.
-- Вахоб, бундай вактда бу ерларда нима килиб юрибсан?- дея ундан сурадим ва унга якинрок юра бошладим.
У эса орамиздаги масофани саклаш учун мендан узоклашарди.
-- Сенга нима булди?- дедим хайрон булиб.
-- Хеч нарса...ёрдам бер!- дея жавоб берди.
-- Нима хохлайсан?- дея жахлландим.
-- Мени уйларинггача кутариб олиб бор!- деди.
-- Узинг яхшигина етиб оласан, сени кутариб олиб боришга хожат йук!- дедим.
-- Олиб бор илтимосс...!- дея ялинди.
Унга рахмим келиб ортга бурилдим ва у томонга караб кадам ташладим. У эса мендан узоклашарди. Бир пайт бурилиб йулимда давом этганимда елкамга кимнидир осилиб олганини сездим.
-- Вахоб бу сенмисан елкамга осилиб олган?- дея сурадим.
-- Илтимос мени олиб кет!- дея кулогимга шивирлади.
Мен бошка каршилик килмадим, жим холда йулимда давом этдим. Терлаган холда йулимда давом этардим. Мен энди хеч нарса хакида уйламасдим, хеч нарсани эслолмасдим. Туман тобора калинлашиб борарди. Шу орада канча вакт утганини эслолмадим, уйимиз томондаги бурилиш хали куринмас, йул хеч тугамасди.
Бир пайт ёнгинамда мусика овози эшитилди. Уша чойхона ичидан турт, беш киши чикиб келарди. Тухтадим ва ортга угрилиб карадим. Ун метрлар наридан Вахоб куринди.
-- Мени олиб бормадинга!- дея куз олдимдан гойиб булди.
Хотиним уйдан чикиб менга кеч колганимни сабабини сураб баланд овозда гапирди ва мени туришимга караб жимиб колди.
-- Сув ичгим келяпти!- дея ошхона томонга жунадим.
Сувни тулдириб хуплаб ичдим. Барибир чанкогим конмасди. Ошхонадаги стулга утириб олдим. Девордаги соатга карасам 12:30 ни курсатиб турарди. Ярим тунми ёки кундузги вактми? Хаёлимдан шундай уйлар утиб, яна сувсизлик безовта киларди. Бир пайт изимдан хотиним кириб келди.
-- Дадаси яхшимисиз, рангларингиз окариб кетган? Айтмокчи холангиз кунгирок килганди. Угли Вахоб улибди, фермахонада устига устун тушиб кетибди. Уни куткарса буларкан, лекин олдидаги шериклари куркиб бироз кечикибди.- деди .
Мени бу хабар эсанкиратиб куйди. Танамни тер босиб даг даг калтирар, тишларим сув ичаётган чашкага тегиб таккилларди. Чунки хозиргина йулда холамни угли Вахобни кургандимда...кейин бу хабар....эх товбаааа.
КРИК ДУШИ/ШУХРАТ.
-- Uni oʻrniga hech birovni qoʻyib koʻrdingmi?
-- Qog'ozga Subhanalloh deb yozsam, Alhamdulillah deb òqiysanmi?
-- Yo'q.
-- .......!
@Ibratli_sozlar 🍃
фарзанд, болам. Илон ҳам боласини яхши кўради. Сенга бир нима бўлса, онанг, отанг, менинг қанчалик куйинишимни биласан-а?!
Мен «Ҳа», дегандек бош силкидим.
— Илонлар ҳам шундай. У ҳам боласи учун қайғуради. Ёшсан-да, болам, кўп нарсага ақлинг етмайди.
Ўша пайтда ростдан ҳам бувимнинг гапларига унчалик тушунмасдим, аниқроғи, бу гаплар менга таъсир қилмасди.
Орадан уч кун ўтди. Ҳар доим ҳовлида ўйнаётиб, жар лабига қараб-қараб қўяман илон келмаяптимикин, деб. Бувим ҳам хавотир олаверади. Лекин бора-бора мен ўлдирган илоннинг онаси келавермагач, ўша воқеа ва бувимнинг гапларини унутиб ҳам юбордим. Би-роқ…
Ота-онам бувим билан бирга қариндошимизникига кетадиган бўлишди.
— Уйда ўтириб тур, эҳтиёт бўл, ҳеч қаерга кетиб қолма, — деб тайинлади ойим.
Бувим эса ойимнинг гапига қўшиб қўйди:
— Жарликка яқин борма, уйдан чиқмагин.
Катталар кетгач, ичкари уйга кирдим-да, телевизорни ёқдим. Бироз мультфильм кўрдим. Лекин, барибир, зерикдим. Ҳар куни кўчада ўйнаб юрганим учун уйда ўтиришга сабрим чидамасди. «Ҳеч нарса қилмайди. Бувим айтган илон ҳам келмаса керак энди, бизни эсидан ҳам чиқариб юборгандир», дея ўзимни овутиб, энди эшикни очмоқчи бўлгандим, кўзим ҳовлида кулча бўлиб ётган илонга тушди. Бу илон аввалгисидан анча катта эди. Бунчалик катта илонни кўрмаганим учун қўрқиб кетдим. «Ҳозир уйга кириб, мендан қасос олса-я», деган фикр миямга келди-ю, эшикни қаттиқ ёпдим. Қўрқувдан йиғлаб юбордим. Деразадан илонга қарадим, у ҳам менга тикилиб турарди. Ичимда «Илтимос, менга тегма, бошқа бундай қилмайман, энди ҳеч қачон илон ўлдирмайман», деб ялина бошладим. Бувимнинг гапига кирмаганимдан, бебошлик қилганимдан афсусландим. «Ишқилиб, ойим, дадам, бувим тезроқ келсинлар-да», дея ўйладим. Афтидан, қасос олиш учун келган илоннинг менга раҳми келди, шекилли, судралганча пастга тушиб кетди. Қўрқа-писа эшикни очдим. Йўқ, илон ҳовлида кўринмасди. Ҳовлига тушганимда эса у жарликка тушиб кетиб бўлганди.
Бу воқеани бувимга айтиб бергандим, чуқур хўрсинди-да:
— Сенга раҳми келибди, — деди маъюс тортиб, — барибир, она-да у ҳам! Ўз бошига тушган азобларни онанг ҳам тортишини истамаган! Раҳмат сенга, минг марта раҳмат!
Бувимнинг илонга раҳмат айтаётгани бу сафар менга ғалати туйилмади. Чунки бўлиб ўтган воқеалардан кейин бувим ҳеч қачон нотўғри гапирмаслигини тушуниб етгандим.
ҲАМДАМ отанинг ҳикоясини
АФСОНА ёзиб олди.
@ibratli_sozlar
Aytmoqchi boʻlgan soʻzlaringga eʼtiborli boʻl. Bitta soʻz bilan vayron qilgan qalbni minglab soʻzlar bilan ham tuzata olmaysan..!
- Rumiy
@ibratli_sozlar
📝КЕЛИНИМНИНГ ҚАРҒИШИ УРДИ
Ёшим олтмишга қараб кетяпти, аммо ҳамон бахт нималигини билмай ўтяпман. Ҳа, икки фарзандим бор, уларни уйли-жойли қилдим, мендан бахтли одам борми, дейман танишларимга кулиб. Аслида, бахтсизлигимнинг асл сабаби ҳам фарзандларим билан боғлиқ.
Жуда кеч — 33 ёшимда турмушга чиқдим. Менга уйланган одамга иккинчи хотин бўлдим. У илгари ҳам уйланган, бола-чақали эди. Аммо мен турмушга чиқишим керак бўлгани учун ҳам уни севмасамда турмушга чиқдим. «Бир-иккита бола туғиб олсам бўлди, кейин ажрашаман», деган ўйда эдим. Нимани ният қилсанг, ўшанга эришасан, дейишади. Бир қиз, бир ўғилли бўлгач, ажрашаманга тушдим. Ўшанда ўғлим олти ойлик эди. Ажрашиш истагим шу қадар кучли эдики, на ота-онамнинг ўгитлари, на эримнинг таваллолари мени бу йўлдан қайтара олди. «Иккита болани ўйнаб-ўйнаб катта қилиб оламан» дедим. Ҳа, уларни «ўйнаб-ўйнаб» катта қилибман-у, тарбиясига эътибор бера олмабман. Болаларимни энагага топшириб, ўзим туну кун ишда бўлардим. Топиш-тутишим бир эркакникидан кўп эди, шунинг учун ҳам ўрнимни ҳеч кимга бўшатиб бергим келмасди. Болаларга пул топиб берса бўлди, деган ғўр хаёлда юрган эканман. Бу нотўғрилигини, уларга тарбия кераклигини англаганимда кеч, жуда кеч эди. Ҳали ўн олтига ҳам тўлмаган ўғлим аллақачон гиёҳвандларга қўшилиб кетган экан. Уни бу йўлдан қайтариш учун нималар қилмадим, аммо бари бефойда бўлди. У ҳар куни мендан катта-катта пул сўрар, бермасам мени урарди. Ҳатто бир марта темир билан уриб, қўлимни синдирди. Аммо буни кимга айта оламан? Сўраганларга «йиқилиб тушдим» деб баҳона қилдим. Қўйнимдаги илонни ўзим туққанман, ахир!
Ана шу бебош ўғлим «уйланаман»га тушиб қолди. Ҳали ёшсан, ўқишинг керак, бирор ишнинг бошини тутишинг керак, десам ҳам кўнмади. Яхши кўрган қизини сўраб совчилар келаётган эмиш. Истар-истамай қизникига совчиликка бордим. Қизнинг онаси унчалик хушламай қаршилади. Қизига совчиликка келганимни айтганимда очиқчасига «Ўғлингизни гиёҳванд деб эшитганман, унга берадиган қизим йўқ. На ўқийдиган, на ишлайдиган йигит қандай қилиб оила қура олади?» деди. Бу гаплар ҳақиқат эканини билсам ҳам ғурурим топталгани алам қилди. Олдин «бир марта бораман, беришмаса, қайтиб бормайман» деган одам нафсониятим кучлилик қилиб, «олсанг ҳам ўша қизни оласан, олмасанг ҳам» дедим. Бу гап ўғлимга ҳам маъқул келди. Қизнинг ҳам ўғлимда кўнгли бор эди. Бундай фойдаланиб қолиш керак, дедим. Шундай қилиш керакки, қизнинг онаси айтган гаплари учун бир умр пушаймон есин, деб ўйладим. Қайта-қайта совчиликка боравердим. Охири қизни кўндириб, ўғлим уни олиб қочиб кетди. Буни унга ўзим ўргатдим. Энди боши эгилган ота-онанинг қизини ўғлимга беришдан бошқа иложи йўқ эди. Тўй куни бир чеккада мунғайиб ўтирган қуда аёлни кўриб, ич-ичимдан хурсанд бўлганимни кўрсангиз эди!
Келиним чаққонгина эди, қизим қилмаган ишларни қилиб, овқатларни пишириб, ишдан қайтишимга ҳамма ёқни саранжомлаб ўтирарди. Аммо мен уни ёқтирмасдим. Онасининг айтган гаплари учун ҳам уни кечиролмасдим. «Ҳали шошмай тур, онанг ялиниб келиб, кечирим сўрамаса, Зулайҳо отимни бошқа қўяман» дердим. Тўй ўтганига ўн кун бўлмай ўғлим эски одатини яна бошлади. Гиёҳванд модда чекиб келган куни секингина келинни ёмонладим. Ўша куни кечаси билан ўғлим келинни калтаклади. Ишонасизми-йўқми, ич-ичимдан қувондим. Ана шундай қилиб ҳар куни хотинини урадиган одат чиқарди. Қудам қизи норози қилиб эрга теккани учун «уйингга қадам босмайман» деган экан. Сўраб-суриштирадиган одами йўқ, деб уни кунда калтаклатар, бундан ҳузурланардим.
Келиним ҳомиладор бўлди. Невара кўришини эшитса, одамлар қанчалар хурсанд бўлишади. Мен эса ғазабландим. Мақсадим келиним ва ўғлимни ажратиб юбориш, аммо ўшангача уни азоблаш эди. Келинни умуман уйдан чиқартирмай қўйдим. Устидан қулф-калит осиб, ишга кетар, чиқмадимикан деб пойлардим. Ҳомила катталашган сайин менинг дардим ҳам катталаша борарди. Агар бу бола туғилса, ўғлим келинга ипсиз боғланиб қолишидан қўрқардим. Уни келинга қарши қайрайвердим. Калтаклаётганида «юз-кўзига урсанг кўкариб қолади, қорнига теп, ҳеч нарса билинмайди» деб ўргатдим. Ўғлим кайфда эмасми, айтганимни қилар
Ўғлининг ҳовли адоғидаги гараж томон кетганини кўрган қайнона паст овозда келинидан сўради:
— Нигорахон, эскиларда “Онангни отангга бепардоз кўрсатма”, деган нақл бор. Пардоз-андозингиз сал маромига етмаганми дейман-да...
Хижолатдан юзлари олов бўлиб кетган келинчак дарҳол бош эгди ва минг истиҳола билан:
— Анов... менга... қайноналарга косметика ёқмайди, дейишганди... — дея олди аранг.
Солиҳа хола “пиқ” этиб кулиб юборди.
— Нима, қайноналар аёл эмасми? Ё улар бир пайтлар ёш бўлганини унутиб қўйишганми?.. Гапнинг қисқаси, қизим, менинг фикримча, аёл киши ҳамиша гўзал бўлиши керак. Айниқса уйда, жуфти ҳалолининг ёнида...
Солиҳа хола бошчилигида келин-куёв меҳмондорчиликка мўлжалдан сал эртароқ отланишди.
Хола машинани катта супермаркет дўкони ёнида тўхтатди-да, ўғлига қаради:
— Ҳали вақтимиз бор. Дўкон айланиш ёшларга ярашади. Мен машинада ўтира тураман. Сизлар бир томоша қилиб келинглар...
Дарвоқе, Солиҳа хола келинининг “Қайноналар косметикани ёмон кўришади” деган гаплардан сўнг пардоз-андоз буюмларининг каттагина қисмини уйида қолдириб келганлигини аллақачон фаҳмлаб олган эди. Шу сабабли уйдан чиқиш олдидан ўғлига шипшиди:
— Келинга у-бу нарса совға қилсанг яхши бўларди. Ҳар қалай, бугун эр-хотин сифатида биринчи марта кўчага чиқишларинг...
Солиҳа хола зукко келини ўзига нима танлашини тўғри фаҳмлаганди.
Айнан шу дўкон ёнида маҳалладош аёллардан баъзилари Солиҳа холани кўриб қолишади ва дарҳол келиб салом беришади. Гапдан-гап чиқиб, хола ғурур билан ўғли ва қизи (ҳа, хола “келиним” демайди, “қизим” дейди) дўконга кириб кетганини айтади.
Шунда кексароқ аёллардан бири лаб тишлайди ва бошини сарак-сарак қилган кўйи:
— Солиҳа, бу аҳволда келинингизни эркалатиб юбормасмикансиз, — дейди.
Бу эътирозга жавобан хола мийиғида илжаяди ва ишонч билан дейди:
— Менинг қизим ўқиган-билган, оқ-қорани таниган, эҳтимолки, баъзи нарсаларни бизга қараганда ҳам яхшироқ тушунган қиз. Бир сўз билан айтганда — замонавий келинчак. Энди замон шуларники. Мен қизимнинг яна ўқишини, илм қилишини, ҳаётдан ўз ўрнини топишини, доим интилиб, ҳаракат қилиб яшашини истайман. Хўш, нега энди менинг қизимдан катта олим, катта давлат арбоби чиқмаслиги керак экан? Нега энди мен шундай оқида қизимни тўрт девор ичида сақлашим керак экан? Ҳали кўрасизлар, менинг келиним ё бўлмаса сизнинг келинингиз келажакда мисол учун Тансу Чиллер эришган даражага ҳам эришади. Шундай эмасми?..
Маҳалла аёллари индамай ортга қайтишди-ю, кейин йўл бўйи ўзаро баҳслашиб келишди. Кимлардир Солиҳа холанинг гапларини маъқуллашса, кимлардир бутунлай инкор қилар, жумладан, “Келин энг аввало қайнона-қайнотасининг хизматини қилсин, илмга бало борми?!” дейишарди ишонч билан.
Бу орада эса Солиҳа хола тўлиб-тошиб, тинмай илжайиб қўяётган кенжатойи Азимжон ва бахтиёрликдан кўзлари чақнаётган келини, тўғрироғи қизи Нигора билан меҳмондорчиликка бормоқдайди.
Абдуқаюм Йўлдошев
@ibratli_sozlar
Қалб нима дегани?
«Қалб» луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир хил турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам «қалб» деб аталган.
Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади.
Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи, инсонни инсон қилувчи нарсадир.
Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида – жисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди.
Бу ерда ботиний қалб кўзда тутилади. Жисм соғлом бўлиши, баъзан бемор бўлиши ва вақти келиб ўлиши табиий бўлганидек, қалб ҳам соғлом бўлиши, бемор бўлиши ва ўлиши табиийдир. Шунинг учун ҳам қалбга алоҳида эътиборли бўлиш зарур. Албатта, қалб табобати бадан табобатидан кўра анча аҳамиятлироқ эканини таъкидлашга ҳожат ҳам қолмаган бўлса керак.
Қалб табобати илми Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида юзага келган, ривожланган ва ўз самарасини бериб келмоқда.
Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:
«Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (57-оят).
Яъни Қуръон қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб табибларининг имоми бўлганлар ва бу ишда ҳаммага намуна кўрсатганлар. Ул зотнинг ҳадисларида бу масалалар ажойиб услуб ила баён қилинган.
Мусулмон уламолар оят ва ҳадислардан қалб табобати борасида самарали даво йўлларини топганлар. Тасаввуф уламолари бу ишда барчага устоз бўлганлар. Улар ихлос билан қалб табобати борасида нодир китоблар таълиф қилганлар.
«Руҳий тарбия» 1-жуз
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@IBRATLI_SOZLAR
Умму Салама розияллоҳу анҳога Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам совчи бўлганларида,
“Эй Аллоҳнинг Росули мен рашкчиман, болаларим кўп ва қари аёлман, Сиздек зотга муносиб эмасман”, дедилар.
Шунда Муборак зот;
Рашчилигинг учун дуо қиламан, болаларинг менинг қарамоғимда, ёшга келсак мен сендан каттаман” дедилар.
Бу никоҳ ўзаро хурмат, кенг ризқ ва зукко тафаккур устига қурилди.
Бизга ибрат шуки, никоҳ яхшилик ва шариат устига қурилиши, никоҳдан олдин камчилик ва нуқсонлардан огоҳ этиш ва ўзаро хурмат асосида бардавом бўлишлигига далолат бордир!
Набий (с.а.в):
“Тўрт нарса Расулларнинг суннатларидан:
“ Ҳаё, хушбуй сепмоқлик, мисвок ва никоҳ" (Термизий)
17 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди.
Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди.
Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади.
Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим
Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида
Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷
👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈
Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.
Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади.
Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат.
Энг асосийси қуидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш:
1 Шикоят қилмаслик.
2 Ношукурлик қилмаслик.
3 Айбламаслик.
4 Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5 Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6 Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7 Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тоатнинг машаққати ўтиб, мукофоти қолади, маъсиятларнинг лаззати кетиб, гуноҳи қолади”.
@ibratli_sozlar
Bir insonga jarohat yetkazsang-u uning sukuti oshib ketsa, ishonki, senga gapirib azoblaganidan ham shafqatsizroq haqqini olibdi...!
@ibratli_sozlar
Шу зайлда кунлар утиб, дадам иковимизнинг Россияга кетишимиз аник булди. Билетни дадам олиб келганда Нигора:
-Дадажон, акамлар колсин...деди.
-Она кизим, аканг иковимиз куп пул олиб келамиз, Азиза билан сенга куп совга опкеламиз, деди. Шу орада 10 яшар укам хам гапга кушилди:
-Дада, сиз опамни билмйсиз, Нигош билан Азизани куп уришади, мен эса тогамларникига кочиб кетаман, деди.
-Бекзоджон унака демагин, сандан хафа булади опанг, дегач дадамнинг канчалар кузи кур эканлигини сездим.
Азизахон ва Нигорахон билан хайрлашар эканман, уларнинг кузёшларига бардош беролмадим. Бекзод учовини багримга босиб, ич-ичимдан эзилдим. Уларни золимнинг олдига тирик улжа килиб ташлаб кетганимни билмасдим. Нигора:
-Акажон киш кемасдан кайтинги, биз совкатиб коламиз, деб зор-зор йигларди. Минг алам билан уйдан чикдик. Июн ойининг охирлари, кун жуда иссик.
Москва. Иш бошланди. Дадам опамизга телефон килиб гаплашди. Беш минутча гапириб, телефонди учирди. Хатто бир огиз хам сингилларимни сурамади...
Дадам сингилларимни бир огиз хам сурамаганига хам хайронда хам газабда эдим. Орадан 10 кунча утиб бир уртогимдан телефон олдим, симкартани куйишим билан уйга телефон килдим.
-Алооои, ижирганди бир аёл, бу аёл опамиз эди.
-Ало ассалому алайкум опа бу мен Шерзодман, яхшимисизлар?
-Ха сенмидинг, ха яхши рахмат, узинг яхшими?, хохламайгина сурашди, онам хаёт булганида еб-ичишимдан тортиб, ишимга сурар эди деб ичимдан гил утди.
-Яхши рахмат. Нигоралат тинчми? Азиза ва Бекзод яхшими? Асрор (унинг угли) хам яхшими?
-Ха яхши юришибди чувиллашиб.
-Нигоргами Азизагами беролмайсизми телефонни?
-Ха улар кучада юришибди, Бекзод тогасиникида. Асрор ухлаяпти, дедию ичимга олов кирди. Ёзнинг иссигида айни абед 50'С да нахот ухлатмай кучада юргизиб куйибди? Улар болаку ахир?
-Хуп майли опа, кечга телефон киламан, салом деб куйинг, дея гушакни учирдим.
Нимадандир кунглим гашдек эди. Кеч тушиши билан Узбекистон вакти билан соат 20:00да телефон килдим. 5-6 марта гудок борди, жавоб бермади. Ичимда илон юргандай типирчилардим. "Кечки овкат еяётгандирда"деб узимни овутдим. Орадан бир соат утиб яна кунгирок килдим. Энди узилай деганда опам жахл аралаш "Ало" деди.
-Опа мен Шерзодман, Нигорлар ёнингизданми? Бир гаплашсам дегандим.
-Улар хамаси ухлаб колишди. Нима бунчалик хавотирланасан, мен еб куярмидим шу укангларни?, дея жиркиб ташлади.
"Куркок олдин мушт кутарар" деганлари каби опам негадир асабий эди.
-Хуп майли опа, яхши колингизлар, укамларни иссикдан эхтиёт килинг, дедиму гушакни учирдим. Онамни эслаб бир хурсиниб куйдим. Сингилларимни уйлаб кузимга уйкум келмади... Ёстигим кузёшларимдан нам булди, иккинчи тарафини куйиб олдим. Уйга телефон килмасликка карор килдим, чунки угай онамиз уларни баттар кисувга олиши мумкин эди. Орадан 1 ярим ой утди, бу орада хам 3 марта кунгирок килдим, уша-уша бахона. Мактаб бошланиши арафасида 10 минг рублни атайин 3 укамга кийимга деб жунатдим. Опамга "Энг яхши кийимлардан олиб беринг, хеч кимдан кам булмасин" дея тайинладим. Аммо улар билан жуда гаплашгим келар эди.
Дадамдан сурасам "Ха гаплашдим, яхши эканлар" деб куярди. Октябр урталари эди. Кушнимиз хамда якин дустим Анварга телефон килдим, роса сурашиб уёк-буёкдан гаплашдик. Бир вакт Анвар:
-Шерзод, сенга бир нима айтаман, факат хафа бумагин, деди.
-Айтаколгин урток, дедим.
-Россияга уйим-жойим деб кетгансизлар, аммо сингилларинг ва укаларинга мактабга кийим хам олиб беришга курбинг етмадими? Нигора билан Азиза хар 2 кунда бир йиглаб олишади кийим олиб беринг деб. Анави опанг эса додлагани додлаган пул жунатмайди деб.
-Нима? дедиму тошдай котдим. Унга пул жунатгандимку деолмадим.
-Нега хайрон буласан? Азизани бир курсанг эди... Худди куча боласидай,,, сочлари бир ахвол, кийимлари хам доим кир. Опанг эса Асроржонидан "орт"майди. Кайси куни Нигора билан Азизага овкат хам сув хам бермабди кийим деб жанжал килган экан. Ойим уйга олиб кириб, чой ичириб, уст-бошларини артиб, уйдаги эски мактаб кийимларини бериб юборди.
Hamma narsani bilishga harakat qilavermang...
Shunday narsalar borki, ularni bilmaslikning o‘zi rohat...!
@ibratli_sozlar
Арвоҳларни чирқиратган ўгай она
Мен ўқишга кирдим. Институтда таҳсил олиш ҳиссиёти бошқача бўларкан. Баҳайбат шаҳар, баланд иморатлар, улкан орзулар, катта болалар… Мактаб ва коллежда атрофингдаги тенгдошларинг дунёга беғубор кўзлар билан боқувчи, ҳали болалиги ортда қолмаганлар бўлса, бу ерда қатъиятли, дадил, ўз кучига ишонган, ўз йўлини топган, мақсадини аниқ биладиганлар даврасидасан. Ҳар бири ўзига хос хислатга эга алоҳида бир дунё. Уларнинг кимлигини билиш ва оламига кириш ҳам улкан завқ бағишлайди. Курсдошларим билан тезда тил топишиб кетдим, фақат бир қиздан бўлак… Жамила. Қўнғирсоч, чеҳраси беғубор қиз, бир қарашда диққатни тортадиган даражада сулув эди. Айниқса, катта-катта мунгли кўзларининг чиройи ҳавас уйғотарди. Бу қизни суҳбатга тортиш амримаҳол эди. Биз у ҳақда исмидан бўлак ҳеч нарса билмасдик. Қаердан ҳам билардик, ахир бу индамас қиз ҳеч кимга қўшилмасди. Бу, айниқса, катта танаффусда билинарди. Бир бурчакда ўйчан тенгдошимнинг мунғайибгина туриши боқувчисиз қолган мушукчани эслатарди. Унинг қўйнига қўл солиб кўриш керак, дея кўнглимдан ўтказдим. Жамила ёрдамга муҳтождай туйилди, назаримда. Унга кулишни ўргатгим келди. Бизга ўхшаб беғам, қувноқ қизга айланишини истардим. Бунинг учун у, энг аввало, биз олти дугонанинг сафига қўшилиши керак эди. Жамилани қаторга киритамиз. Бу таклифга қарши чиққанлар ҳам бўлди, бироқ ягона сабаб — унинг беозору беғубор чеҳраси қаршиларнинг шаштини қайтарди. Хуллас, Жамилани қўярда-қўймай даврамизга чорлайдиган бўлдик. Унинг бизга қўшилиб-қорилиб кетиши осон кечгани йўқ. Аммо меҳр музни эритади, тошдан гул ундиради, деганлари рост экан. Бу индамас бизга эл бўлди ва бир ажойиб кунда ёрилди.
— Икки ой аввал мен ғаройиб қобилиятимни йўқотиб қўйдим, — деди у кўзлари ёшланиб.
У бу гапни шу қадар қайғуга ботиб айтдики, гўё энг яқин одамини тупроққа қўйгандек эди. Унинг жиққа ёшга тўлган кўзларини кўриб: «Одам ҳам қўлидан келадиган ишни йўқотиб қўйганига шунча изтироб чекадими? Қандай кетган бўлса, у бир кун шундай ғойибдан пайдо бўлар. Шунга шунчами, хайриятки, онаси ўлмабди», — дедим ичимда.
У юзида қотган икки томчи ёшини артиб, давом этди.
— Мен авваллари ундан халос бўлишни истардим. У яшашимга халал беради, деб ўйлардим, бироқ адашибман. Балиқ сувсиз туролмаганидек, мен ҳам усиз яшолмас эканман. Ҳаётимга мазмун-моҳият бағишлаган нарса айнан шу қобилият эканлигини энди фаҳмладим. Уни ортга қайтариш учун ҳозир жонимни жабборга беришга ҳам тайёрман.
— Қизиқ, жонингни жабборга беришга маҳтал қилган қобилиятнинг номи нима, билсак бўладими, Жамила? — деб сўрадим сабрсизлик билан.
— Ёзувчилик. Бу қобилият ўн икки ёшимда пайдо бўлганди. Онам билан опамнинг ўлимидан кейин…
У гапиролмай қолди, менинг этларим эса жимирлаб кетди. Онаси, десам, бу қиз онаси тугул жондан азиз жигаридан ҳам жудо бўлишга улгурган экан. «Тани бошқа дард билмас», деганлари шу бўлса керак-да. Нега бу жим юради, десам, дарди ичида экан-да. Муштдеккина қизнинг бошида шунча ташвиш, шунча ғам. Бир муддат у кўзимга орамизда энг ақли расо қиз бўлиб туйилди. Дугоналаримга боқдим, кўзларидан сизиб чиққан ёшни артаётганлар худди шундай аҳволда эдилар. Биз энди Жамилага яқинроқ келдик. Бутун вужудимиз қулоққа айлангандек эди гўё.
— Опам тузалмас дардга чалиниб, ўн беш ёшида вафот этди. Онам бу жудоликни кўтаролмади. Опамнинг ўлимидан кейин уч ой ўтмасидан онажоним ҳам бизни тарк этди. Ғамга ботган отам ёнида бўзлаб қолавердим. Онамнинг, менга доим ёрдам берадиган опамнинг ўлимига куярдим. Баъзан кечалари унинг ёнимда бўлиб қолишини хоҳлардим.
Отам уйланди. Ўгай онам менга кун кўрсатмасди. Аччиқ калтаклардан кўз очирмайдиган онамнинг зулми ҳақида отамга оғиз очай, десам, мени эшитмасди. Яқинларимиз эса оч қорним, тинч қулоғим, қабилида иш тутиб, бу можароларга аралашмасди. Хуллас, мен қалам билан овунадиган бўлдим. Аввал шеърлар, сўнг кичик-кичик ҳикоялар дафтар саҳифаларидан ўрин ола бошлади. Ҳар бир ҳикояда опамнинг қиёфасини чизар, уни тасаввуримда минг марталаб тирилтирардим. Кундалигим ҳам бор эди. У орқали ҳар кун опам билан суҳбат қурардим. Ниҳоят, мўъжиза юз берди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, опам узо
МЕНИ ЯРИМ ТУНДА КУРКИТГАН ШАРПА...
( вокейлик асосида ёзилди)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисиз...
Келинг сизларга яна бир хикоямни такдим этмокчиман....мархамат.
Иш вактим тугагач, байрам бахона ишхонадаги ходимлар билан бир дастурхонда утириб байрамни ишхонада нишонладик. Банкет охирлашгач ишхонадан чикдим. Ташкарида кишни куни эмасми аллакачон коронгу тушиб колган, уни устига туман хам туша бошлаган.
-- Нега ичдим узи?...энди машинамни колдириб, уйга пиёда кетишимга тугри келади.- дея узимга узим гудурландим.
Бир икки пиёла шампан виноси ичгандим, хавфсизлик учун машинамни ишхонада колдириб уйга пиёда жунадим. Чунтагимдан сегаретни олиб бир дона олиб чекдим. Совук хаводан чукур чукур нафас олдим. Йулда боряпману утган кунларимни бир бир эслаб хаёлга чумган эканман, телефонимни кунгироги хаёлларимдан чалгитиб хушимга келтирди. Чунтагимдан телефонимни олиб карасам хотиним кунгирок килаётган экан.
-- Алло...
-- Келяпсизми дадаси?
-- Ха боряпман, ярим соатларда уйда буламан, хавотир олма!- дедим.
-- Нега бунча кеч? Тинчликми...мажлис булдими?-дея хотиним хавотирланди.
-- Байрам муносабати билан кичкина банкетча булди. Оз моз шампан виноси ичгандим шунга машинамни ишхонада колдириб пиёда кайтаяпман уйга.- дедим.
-- Кеч булиб колди, яхшиси такси тухтатиб келсангиз яхши буларди!- дея хавотирланди хотиним.
-- Шу коронгуда ким хам тухтарди...уша томонга ким хам борарди, хамма биладику уша жойни.- дея уни тинчлантиришга харакат килдим.
-- Уша жойлар яхши жой эмас, одамлар хар хил гапларни гапиришяпти, шу учун таксида келганингиз бехавотир эди.- деди.
-- Одамларни огзи бекор, хар хил гапларни гапиришаверишади. Углинг ухлаб колдими?- дея гапни чалгитишга харакат килдим.
-- Ха ухлаяпти...куни буйи уйнаб, сакраб чарчаган шекилли.
-- Сен хам ётиб ухлайвер...хавотир олма!- дедим.
-- Йук, сизни кутиб утираман!- деди хотиним.
-- Майли, агар шуни хохласанг кутиб тур!- дея телефонимни учирдим.
Курткамни замогини охиригача утказиб, ёкасини кутариб уй томон юришда давом этдим. Йул деярли бум буш эди, худди кучада мендан бошка хеч ким йукдек. Бизни уйимиз шахардан чеккада хисобланарди. Чунки шахар тугаб дарахтзорлар бошланарди. Олдин бу дарахтзор яъни урмонча катта булиб бунда хар хил шарпа ва товушлар эшитилиб одамларни эсидан огдирарди. Бу урмонзорни шарпалар кароргохи дейишарди. Шахар катталашгани боис дарахтзорни бир кисми кесилиб ташланганди. Кадимда шу урмонда бир канча одамларни улдиришиб битта хандакка кумиб ташлашган экан. Балки уша одамларнинг безовта рухларидир... Одамларни айтишича уша машина утадиган йул ёкасида безовта рухлар коровул каби туришармиш. Балким эртакдир, лекин шахарликлар бу жойни ёмон куришарди, иложи борича бу ердан узокрок юришарди. Мен эса умуман бунака нарсаларга ишонмасдим.
Уйгача озрок масофа колганди, дарахтзор ёнидан утувчи катта йулдан ярим соатлик йул. Шундайгина чап томонга бурилишдаги чойхонадан утсам узимизни махалла. Бу ерда мени хар бир мушук ва ити танирди хатто...
Йулда бораётиб ёнимдан бир машина утавериб тухтади.
-- Хой ука, утир обориб куяман, йул хаки керакмас!- деди хайдовчи.
-- Рахмат ака, йук узим етиб оламан уйим якин!- дедим йулимда давом этиб.
-- Ярим кечаси, урмон олдидан утишга куркмайсанми?-деди.
Йук дея кулимни кимирлатдим. Машина хайдовчиси эшигини ёптида, йулида давом этди.
-- Хечкиси йук...тириклардан куркиш керак, рухлардан эмас...мен рухлар билан узим келишиб оламан!- дея узимга узим гудурланиб кулиб куйдим.
Бир пайт йулда бораётсам кунглим гаш булди. Бир томондан коронгу тушган булса иккинчи томондан калин туман тушган. Ён атроф куринмайди деярли. Нега кунглим гаш булди экан дея хар хил хаёллар билан борардим. Бир томондан куркинч хам пайдо булди. Уйимгача атига уч юз метрча масофа колган.
Бир пайт орка томонимдан кимнидир оёк товушлари эшитилди. Худди харбийларни кадами каби мени кадамларимга мос оёк босган кадам товушлари эшитиларди. Юрагим энди куркинчдан тез тез ура бошлади. Нафас олишим кийинлашгандек булди. Худди бирови мени томогимдан бугаётгандек эди. Оркамдан кимнидир нафас олиши сезилиб турарди. Куркинчни енгиб, оркамга бу
✅IQ darajasi 120 dan yuqori bo‘lganlar uchun boshqotirma.
😯99% odam xato javob berisharkan.
😉Siz-chi? Siz to'g'ri javob bera olasizmi?
Rasmga diqqat bilan qarang. Bu qotillikmi yoki o’z joniga qasd qilish ❓
📝Ғузордаги қасоскор илон
Шу пайтгача икки марта жуда қаттиқ қўрққанман. Бунга қизиққонлигим сабаб бўлган. Биринчи марта кечқурун ғалати эшак мени чўчитган.
Кунларнинг бирида ярим кечаси уйга қайтаётганимда жарлик ёнида турганча сув ичаётган эшакка кўзим тушди. Аввал кўзларимга ишонмадим, чунки эшакнинг олдинги ва орқадаги биттадан оёғи ҳавода муаллақ турарди. Аниқроғи, эшак сувга кириб туриши керак бўлган оёқларини кўтариб олганди. Аввал эшакка яқинроқ бормоқчи бўлдим, лекин қўрқиб, уйга кета бошладим. Аммо қизиққонлигим устун келди. Ортимга қайтиб, эшакни аниқроқ кўришга қарор қилдим. Лекин жарлик ёнига келганимда эшакдан асар ҳам йўқ эди. «Балки, бирор ёққа кетгандир», дея ён-атрофга алангладим. Бироқ ғаройиб эшак ҳеч қаерда кўринмасди. Шунда хаёлимга «қоронғида ажиналар юради», деган гаплар тушди-ю, қўрққанимдан уйга югурдим.
Иккинчи сафарги кўнгилсизликка эса ўзим сабабчи бўлдим. Уйимиз ёнида дарахтзор бўларди. Кичкина ўрмон деб атаса ҳам бўларди уни. Баҳорда ҳамма ёқ гулларга тўлиб кетар, ён-атроф ажиб тароват касб этарди. Аммо бу ҳолатнинг бир ёмон томони ҳам бор эди, яъни дарахтзорлар, одатда, илонлардан холи бўлмасди. Ўзим илонлардан унча қўрқмасдим, чунки бувим ёшлигимдан «Илонлар ювош бўлади, уларга тегмасанг, улар ҳам сенга зарар етказмайди», деб уқтирарди. Шунинг учун ҳам хаёлимда «Илонлар безарар» деган тасаввур муҳр-ланиб қолганди. Лекин қизиқишим устунлик қилди-ю, илонларнинг ашаддий душманига айланиб қолдим.
Одатдагидек ўқишдан қайтиб, ҳовлида ўйнаб ўтиргандим, ҳовлимизнинг билан жарлик туташган жойида бир кичикроқ илон ўрмалаб юрганига кўзим тушди. Индамай, ўйинимни давом эттиравердим. Аммо қувлигим тутди. Илонни ушлаб кўрмоқчи бўлдим. Қизиқишим шунчалик устун келдики, «Илон чақиб олиши мумкин», деб ўйлаб ҳам кўрмадим. Бостирмадан узунроқ чўп олдим-да, илонни илиб олиш учун унга секин яқинлаша бошладим. Илон эса мени дарров сезди. Судралганча узоқлаша бошлади. Кичикроқ эканлигини кўр-ганимдан кейин кўнглимдаги қўрқув ҳам босилди. Ўрнини қизиққонлик эгаллади.
— Ҳозир сени тутиб, таъзирингни бераман, — дея илоннинг ортидан қувлашга тушдим.
У эса ўт-ўланлар орасида кўринмай кетди. Жаҳлим чиқди. Бир-икки марта илон кетган тарафга қараб таваккал тош отиб кўрдим. Илонга тегмади, шекилли. Шундан кейин уйга қайтдим.
Илон билан боғлиқ бўлган нохушлик пешонамга ёзилган бўлса керак. Акс ҳолда, худди ўша илон яна ҳовлимизга қайтиб келмаган бўларди. Афтидан, у ниманидир изларди. Ўзи илонлар нимани қидириши мумкин, бу ҳақда тасаввурга ҳам эга эмасман. Хуллас, эртаси куни тушга яқин яна ўша илонни кўрдим. Бу сафар уни қўлга туширишга қатъий аҳд қилгандим. Кечагидан ҳам каттароқ чўпни олиб, илонга сездирмай яқинлаша бошладим. Би-роқ бу сафар ҳам у мени сезиб қолди. Фақат бу пайтда унга анчагина яқинлашиб олгандим. Илон қоча бошлаганида эса четроқда турган тошни олдим-да, бошини мўлжаллаб отдим. Бу гал адашмадим. Тош илоннинг нақ бошига тегди. Ке-йин думини мўлжалладим. Чунки илоннинг жони думида бўлади, деган гапларни эшитгандим. Бироздан кейин илоннинг жони узилди. Уни чўпимга кўтариб олдим-да, қаҳрамонлик қилган одамдек ғўддайиб айлантириб юрдим. Буни кўрган бувим эса:
— Илонни ўлдирдингми? — деди мени койиб. — Сенга айтгандим-ку унга озор берма деб. Бу ишингнинг охири бахайр бўлмайди, болам!
— Э, буви, яна бошладингизми? Бу оддий илон бўлса. Нима, у учун бошқа илонлар ўч олишадими?!
— Эҳ, болам, болам, — бошини сарак-сарак қилди бувим. — Ҳеч ақлинг кирмади-кирмади-да. Бор, ошхонадаги қопдан озроқ ун олиб чиқ.
— Унни нима қиласиз, буви? — дедим ҳайратимни яширмай.
— Илон келган йўлга сепсак, бу йўлга бошқа илон яқинлашмайди, болам.
— Шу ирим-сиримларга ишонасизми?
— Нима, сенингча иримлар ўйлаб топиладими? Кўп гапирма-да, айтганимни қил.
Бувим мен олиб чиққан унни жарлик ёни билан ҳовлимиз четига сепиб чиқди. Сўнг:
— Ишқилиб, охири бахайр бўлсин-да, — деди.
Мен эса бувимнинг беҳудага хавотир олаётганидан ажабланардим.
— Бўлди-да энди, буви, — дедим бувим яна «охири бахайр бўлсин», деганидан кейин. — Ҳеч нарса қилмайди. Бор-йўғи битта илон-ку!
— Бу сен учун илон, лекин онаси учун
ди. Охири ҳомила тушди, ўғил экан. Эшитиб, ўзим ҳам ғалати бўлиб кетдим-у, яна ҳеч нарса бўлмагандай юравердим. Ҳомиласидан айрилган келин уйга қайтишни истамади. Нарсаларини олиб кетаётганида: «Мен бу болани дунёга келтиришни ният қилган дим. Уни сиз нобуд қилдингиз, неварангизни ўзингиз ўлдирдингиз. Сизни Худога солдим, бир умр невара суймай ўтинг» деди. Ўша пайтда бу гапларни алам устида айтяпти, деб эътибор ҳам бермадим. Аммо йиллар ўтгани сайин…
Қизимни турмушга берганимга олти йил бўлди. Аммо у фарзанд кўра олмаяпти. Шифокорлар эр-хотинни текшириб, ҳаммаси жойида, дейишади. Бир куни қизим «Она, эсингиздами, келинингиз шундай деганди. Балки унинг қарғиши сабаб фарзанд кўра олмаётгандирман» деб йиғлади. Боламнинг қийналганини кўриб мен ҳам қийналаман. Яқинда қайнонаси уни уйга қайтариб юборди. «Мевасиз дарахтнинг кераги йўқ» дебди. Куёв ҳам онасининг гапидан чиқолмай, қизимга жавобини берибди.
Дардим ичимда. Ўз қилмишим бошимга калтак бўлиб тушди. Гиёҳванд ўғлимку, қаерлардадир санғиб, пул керак бўлганда пайдо бўлиб қолади, энди ундан умидим йўқ. Лекин қизимга қараб чидай олмайман. У айтгандек, ростдан ҳам келинимнинг қарғиши ургандир? Бир-икки йилдан сўнг олтмишга кираман, мен тенгилар аллақачон невара суйиб, тўйлар қилишяпти. Менчи, қачонгача невара орзусида ўтаман?
Биламан, келиним Нафосат сизларнинг газеталарингизни ўқийди. Зора, менинг ёзганларимни кўриб қолар деган умидда сизларга хат йўллаяпман. Нафосат, эшитдим, ўқишга кирибсан, нуфузли жойда ишлаётган эмишсан. Яқинда тўйинг бўлаётган эмиш. Сендан ўтинчим — мени кечир. Сени қийнаганим, фарзандингдан айирганим учун кечир. Дилингга қаттиқ озор берганим учун кечир. Кечирсанг, зора қизим ҳам фарзандли бўлармиди
@ibratli_sozlar
Boʻyim past boʻlgani uchun yaxshi kunlarni koʻrolmayapman, shekilli... 🙃
- Umidaaziz
@ibratli_sozlar
Ҳикоялар
Ўқиган келин
(Ҳикоя)
Солиҳа хола ўз вақтида мактабда чорак асрдан зиёдроқ вақт мобайнида физикадан дарс берди, ҳам олти фарзандини оқ ювиб, оқ тараб улғайтирди. Холанинг пенсияга чиққанига ҳам ўн йилдан ошиб қолди.
Тез-тез “Бекорчидан ҳамма безор” ёки “Бекор ўтиргандан кўра бекор ишла” деб такрорлашни хуш кўрадиган Солиҳа хола ҳалиям уйда бичиш-тикиш билан машғул. Кўп сонли неваралар айнан меҳрибон бувижонлари оддий матолардан жуда чиройли, хорижникидан ўтса ўтадиган, аммо сира қолишмайдиган либосларда юришади. Айни пайтда хола кўзойнагини бурни устига қўйиб олганча эринмасдан газета-журнал, китоб ўқийди, телевизорнинг ёнига эса асосан янгиликлар бўладиган пайти яқинроқ бориб ўтириб олади. Хола нимагадир аччиқ ичакдек чўзилиб кетадиган сериалларни ёқтирмайди. “Бунинг ўрнига бир нима ўқиганим маъқул”, дейди очиқдан-очиқ.
Холанинг ёши етмишни қоралаб қолган. Аммо юзидан нур ёғилиб турадигандек туюладиган, ёшиган нисбатан анча ёш кўринадиган бу тиниб-тинчимас онахонни маҳалладаги ёшлар ҳам нимагадир “бувижон” деб айта олишмайди. Онахон ҳамма учун “хола” бўлиб қолган.
Албатта, Солиҳа хола ҳақида кўп ёзишимиз, у кишининг ажабтовур феъл-атвори хусусида хўб гапиришимиз мумкин эди. Аммо бу ҳақда фурсат топилганда бафуржа гурунглашишни режалаштириб қўйганимиз ҳолда, яқинда айнан холамиз билан боғлиқ, маҳалламизда ҳам анча баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бир воқеанинг мухтасар баёнига тўхталсак.
Хуллас, Солиҳа хола уч ўғлини уйлантирган, икки қизини турмушга чиқарган. Ўзи катта ўғли билан маҳалламиздаги ҳовлида истиқомат қилади.
Ниҳоят, университетни тугаллаб, илмий иш қилаётган кенжа ўғил Азимжон ҳам уйланди. Обрўли хонадонннинг тўйида бутун маҳалла аҳли иштирок этди. Табиийки, тўйда бутун расм-русумларга риоя қилинди.
Тўйдан кейин келин-куёв бегона нигоҳлардан холироқ ҳолда чилла муддатини ҳам ўтаб бўлишди.
Шундай кунларнинг бирида ёш келин-куёвни яқин қариндошлардан бири меҳмонга чорлаб қолди. Солиҳа хола ўғли билан кенжа келинини шу хонадонга бошлаб бориши лозим эди.
Ҳовлида ширинликлар ва пишириқлар солинган икки тоғорани катта-катта дастурхонларга ўраётган Солиҳа холага ичкаридан:
— Ассалому алайкум, — ним эгилинқираб салом берган ҳолда илдам чиқиб келган келини Нигора кўмаклаша бошлади.
Саломга алик олган қайнона мамнун тарзда қирқ кунлик келинчакнинг чаққон ҳаракатларини кузатаркан, тўсатдан:
— Келин, ҳали кийиниб улгурмадингизми? — деб сўради мулойимлик билан.
Нигора қизаринқиради ва уялибгина устидаги одмироқ кўйлакка ишора қилган бўлди:
— Шунда борсамми дегандим, онажон...
Солиҳа хола диққат билан келинига қаради:
— Буям яхши, қизим. Ўзингизга ярашиб турибди...
Шу маҳал ичкаридан чиқиб келган ва гап-сўзларнинг бир қисмини эшитиб қолган Азимжон орага қўшилди:
— Ёш келинчакнинг камтаринроқ кийингани маъқул-да, тўғрими, ойи? Яхши кўз бор, ёмон кўз бор...
Хола ўғлига жилмайиб қаради.
— Бу гапинг тўғри, болам. Лекин чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди, деган гаплар ҳам бор.
Азимжон онасига ажабланиб қаради.
— Тушунмадим.
Солиҳа ҳола кулимсиради.
— Худога шукр, менинг келиним тўққиз йил мактабда, уч йил коллежда, тўрт йил бакалаврликда, икки йил магистрликда ўқиган. Шундай ўқиган-билган келиним меҳмондорчиликка қиммат ялтироқ кўйлакларда эмас, ўзига ярашган замонавий кийимларда борса нур устига нур бўлар-ов...
Азимжон кулиб юборди.
— Ойи, шунча ўқигани камдай, келинингиз ҳали аспирантурада ҳам ўқисамми деб турибди-ю, лекин буни сизга айтишга журъат қилолмай...
Солиҳа хола ўғлининг гапини бўлди.
— Ўқисин! Замон ўқиганники!
Куёв рафиқасига ғурур билан боқди.
— Ана, кўрдингми? Ойижонимиз қаршилик қилмайдилар, демаганимидим!
Қайнона энди келинига меҳр билан боқди.
— Илм олишга ҳавасингиз бор экан, мен буни қўлимдан келганча қўллаб-қувватлайман, қизим. Бемалол аспирантурангизга кирававеринг. Ўйланманг, фарзандларингизга ўзим қараб тураман.
Қайнона уялинқираб бош эгган келинига жилмайиб қараб қўйди-да, ўғлига қзланди:
— Сен бориб машинани тайёрлаб тур-чи. Биз Нигорахон билан икки оғиз гапимиз бор.
— Хўп, ойижон, хўп.
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
🦶 KANALIMIZ SIZGA ANIQ YOQADI ❣️
🩵 ENG ORIGINAL VA TAKRORLANMAS OILAVIY RASMLAR 👀
👅FARZANDINGIZGA ISMLI RASMLAR🩵
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
💕 KIRISH KIRISH 💕
💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
/channel/+ct94KAhLdkYzZmU5
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟🌟🌟 🌟🌟🌟 🌟🌟🌟
🌟
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
• Буни ўқишлик нематини бергани учун яна бир марта АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.
• АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ биз сизни Аллоҳни ўн марта зикр қилиб, мақташингизга, жаннатда ўнта дарахт ва бу калима учун вада қилинган савобларни қўлга киритишингизга сабабчи бўлдик. Сиз ҳам яқинларингизнинг ҳамд айтишига сабабчи бўлинг!
✅ Албатта яқинларга улашинг.
Садақа
Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳ кечалари фақирларникига садақа ташир эдилар. Уни фақирлар, бевалар, мискинларнинг уйлари эшиги олдида қўйиб кетар, фақирлар уни ким ташлаб кетганини билмасдан қолишар эди. Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳ бу ишларни ўзи қилар, бу ишларга ходим ёки дўстини жалб қилмас эди. Буни ҳеч ким билмаслигини мақсад қилган эди. Узоқ йиллар шундай бўлиб қолди. У зот вафот қилганида уни ювган кишилар унинг елкаларида кўтарган қопларининг изларини кўришди. У вафот қилиши билан ҳалиги фақир, мискин ва беваларникига нарса бормай қўйди. Шундан билишдики, бу ишларни Зайнул Обидин қилар экан.
ҲАР БИР ИШДА ҲИКМАТ БОР
Бани Саъдлик Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қўмондонларидан бири томдан йиқилиб икки оёғи синди ва унинг зиёратига Абу Килоба роҳимаҳуллоҳ келиб:
– Бу ишни яхшиликка деб умид қиламан, – дедилар.
– Эй Абу Килоба, икки оёғимнинг синишлигида қандай яхшилик бўлиши мумкин?
– Аллоҳнинг сизга беркитган ишлари кўпдир, дедилар Абу Килоба.
Шундан уч кун ўтиб, имом Ҳусайн розияллоҳу анҳуга қарши урушга чиқиш учун Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг мактубини элчи келтирди. У киши икки оёғи синганлигини элчига айтдилар. Бир ҳафта ўтгандан кейин эса Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қатл қилинганлиги хабари келди. Шунда оёғи синган қўмондон йиғладилар ва: “Абу Килобага Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! У тўғри айтган экан, оёқларимнинг синиши мен учун яхшилик бўлган экан”, – деди ўзига ўзи. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг севикли набиралари Ҳусайн розияллоҳу анҳуга қарши уруш қилишдан сақланиб қолган эди.
«Ҳикматлар хазинаси» китобидан.