ibratli_sozlar | Неотсортированное

Telegram-канал ibratli_sozlar - 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

34448

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Подписаться на канал

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝Фақатгина бир соат умримиз қолса... ёҳуд (ҳаётнинг қадр-қиймати)
📝 (Ҳаётий воқеа асосида)


Ўша пайтлар “тез ёрдам” бўлимида ишлар эдим. Ўқишни эндигина тамомлаб, янги ишга жойлашганим учун бу ердаги ҳамма ҳодиса менга ўзига яраша ҳаяжон ва завқ бағишларди. “Доктор” деган мурожаатдан ўзимча ғурур туйиб, энди ҳар доим бу мурожаатга кўникишим ҳақида ўйлардим.
Барча катта касалхоналарнинг ҳам махсус “тез ёрдам” бўлими бўлиб, бу ерда шифокорлар навбатчилик қилишади. Тажрибали мутахассис шифокорлар ёнида менга кўп масъулият тушмасди. Фақат уларни диққат билан кузатиб, тажриба орттиришга ҳаракат қилсам, кифоя эди.
Бир куни кеч соат 1 лар атрофи.
Бир 16-17 ёшлардаги ўспиринни олиб келишди. Ўспиринга икки аёл ҳам юришига ёрдамлашиб келар эди. Орқаларидан югуриб келаётган киши эса нафаси бўғзига тиқилганча, энтиккан ҳолатда:
- Илтимос, ўғлимни қутқаринг, қутқаринг ўғлимни! – дея тинимсиз такрорларди.
Бир пайт шошилганича навбатчи доктор етиб келди. Мен эса докторнинг ёнида, қачон ташхис қўяр экан дея кутиб турардим.
Йигитчанинг отаси эса сўзида давом этаётганди:
- Доктор, биласизми, ўғлим ўзини ўлдирмоқчи бўлиб дори ичибди. Билиб қолиб, дарров бу ерга олиб келдик...
- Шунақа денг?! Ичган дорилари ёнингиздами?
Ота чўнтагидан бир неча дори қутиларни олиб докторга кўрсатди.
- Ҳа, мана. Бунисидан ўн бештача, бунисидан ўнта, бунисидан эса уч-бешта ичибди.
- Бу дориларни ичганига тахминан қанча вақт бўлди?
- Тахминан, икки соатча бўлди.
Доктор дори қутиларини синчиклаб қаради. Кейин, бир йигитчага, бир қутиларга қаради-да, бошини “йўқ” ифодаси билан қимирлатиб, юзини буриштирди:
- Ҳмм, афсус, афсус!
Йигитчанинг оиласи эса докторнинг бирор нима дейишини кутишарди, аммо ундан бир сас ҳам чиқмади. Мен эса йигитчанинг ошқозонини ювиш мумкинлигини ўйлардим. Бу жимжитликни отанинг овози бузди:
- Нима қиламиз доктор?
Докторнинг юзи жиддийлашди, йигитчага умидсизлик билан боқди. Бошини қимирлатиб, қўллари билан ўзининг чорасизлигини ифодалади. Сўзлари йигитчанинг отасининг юрагига ўқ каби санчилди, гўё.
- Афсус, қилинадиган ҳеч қандай амалиёт (операция) ёрдам бермайди. Жуда кеч олиб келибсизлар. Қолаверса, бу дорилар...
Мен эса оила аъзоларини кузатардим. Ҳаммаларининг кўзларида чорасизлик, жимгина туришарди.
Йигитчанинг юзида эса - қўрқинч, ваҳима намоён бўлди..
Онаси ва синглисига таяниб турган йигитча докторнинг юзига умидвор ҳолда қаради.
Унинг сўзларидаги кескинликни ва юзидаги жиддийликни кўриб, оёқларида мадор қолмади.
Секингина ҳолсизланиб, сидирилиб, ерга ўтириб қолди. Йигитнинг отаси ҳам, онаси ҳам бир ўзларича ваҳимага тушиб, алланималар дейишарди. Кейин, такрор сукунат...
Узоқ давом этган ушбу сукунатдан сўнг:
- Нима бўлади, наҳотки ҳеч нарса қила олмасангиз?! - деди ота-она илинж билан.
Шифокор эса бундай деди:
- Ёрдам бериш учун энди кеч. Бу каби ҳолатларда афсуски бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Бир соатлардан сўнг уни йўқотамиз. Мен беморни унгача фақат кузатувга олишим мумкин, холос...
Мен ҳам бу сўзлардан довдираб қолдим. Йигитчанинг юзига қарардим. Ўлим қўрқуви ва умидсизлик унинг кўзларида зоҳир эди. Ўзимча унинг ҳозир нималар ҳис қилаётганини тасаввур қилдим.
Ўлим шунчалар яқинлашиши ҳақиқатан қийин ҳолат эди. Аммо инсон бир соат кейин ўлишини билса нималар ўйлар, нималар ҳис қилиб, қайси ишларни бажарарди. Аслида ҳар биримиз учун ҳам бундай вақт келади-ку! Ҳаётнинг ташвишлари билан бўлиб ўлимни бизга етиб келмас нарса дея тушунамиз. Ҳозир бу йигитча балки, ҳаётини, дўстларини, оиласини ўйламоқда ёки ўлимдан сўнгра нима бўлишини, яъни бир соат сўнг...
Балки унинг ортидан нима дейишларини, ёки қабрда қандай аҳволга тушишини ўйлармиди! Балки унинг шу вақтга қадар режалаштирган ишлари бордир, энди эса бу ҳаёлларини бир ёнга суриб, сўнгги соатини қандай кечиришни ўйларди,

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​хайдовчига конгирок кил­ди. Унга тегишли манзилга етиб келишни тайинлади.

Зухриддин етиб келганида, унга холатни тушунтирди:

— Нариги хонадаги жасадни тумандаги ормон хожалигига олиб бориб, комиб келишда йордам берасиз, бу холатни хеч кимга айтмайсиз, бунинг евазига момайгина даромад оласиз.

Аввалига Зухриддин ойланиб колди. Кейин Мукаддам унга таклиф килган пулни топиш учун кочада камида уч-торт хафта киракашлик килиши кераклигини ойлаб, таклифни кабул килди.

Икки айол томонидан аллакачон хеч ким шуб­халанмайдиган холда ораб, таййорлаб койилган жасадни бир амаллаб автомашинанинг орка ориндигига жойладилар ва йолга чикишди...

Изи колган жиноят

Ормон хожалиги худудига бориб, хожаликнинг чеккарок томонига отишди. Учаласи автомашинадан пастга тушиб, атрофга карашди, хеч ким коринмади. Хамма йок олма ва шафтоли дарахтлари билан оралган болиб, лекин дарахтлар орасига екин екилмаганди. Улар тохтаган жойдан йигирма беш-оттиз метр нарирокда катта йонгок дарахти коринди.

Зухриддин автомашинасининг юкхонасидан белкурак ва кетмонни олди-да, йонгок дарахтининг тагини белкуракда бир-икки кавлаб корди, тупрок юмшок екан. Тезлик билан бир одам сигадиган даражада чукур казиди, жасадни комиб, ортга кайтишди. Бошлангич синфда окийдиган Мухтор еса уларни узокдаги еман дарахти оркасида кузатиб турганди. У хар куни тушликкача мактабга бориб, тушликдан сонг уйдаги тортта мол ва олтита койини бир-икки соат боккани шу ерга олиб келар еди.

Бу холатдан коркиб кетган Мухтор мол-койларини хам унутиб, автомашина жонаб кетганидан сонг югурганича уйига борди. Енди ишдан келиб, чой ичиб отирган отаси Насим акага болган вокеани айтиб берди.

Насим ака оглига оша йонгок дарахти тагига умуман якинлашмасликни, мол-койларини у ердан узокрокда бокиб, кеч болмасдан уйга кайтишни та­йинлади. Мухтор яна койларининг олдига кетгач, Насим ака автомашинасида, туман ички ишлар болимига бориб, холатни тушунтирди.

Кундошларнинг котиллиги "иссик из"дан фош етилди

Насим ака берган хабар асосида туман ички ишлар болимида тезкор гурух тузилди. Гурухнинг бир кисми тезлик билан ормон хожалигига бориб, Насим ака корсатган жойдаги йонгок дарахти тагида комилган жасадни кавлаб олишди. Гурухнинг иккинчи кисми еса Насим аканинг корсатмаси асосида унинг огли Мухтор тушунтириб берган ойналари бироз корайтирилган, ток кизил рангли, атрофи турлича безатилган "Москвич” русумли автомашинани кидириш ишларини бошлаб юборди. Бу каби автомашиналарнинг микдори озлиги учун окшомга кадар автомашина топилди.

Туман ички ишлар болимига оз вактида берилган хабар сабаб оз "вазифалари”ни гойоки хеч ким аниклай олмайдиган даражада "мукаммал" адо етган Зухриддин, Манзура ва Мукаддам шу куннинг озида колга олинди.

Содир етилган котиллик юзасидан козгатилган жиноят иши бойича отказилган дастлабки тергов харакатлари якунланиб, жиноят иши айблов хулосаси билан жиноят ишлари бойича туман судига такдим етилди. Суднинг хукми билан уч "шоввоз”га узок муддатли огир жазо тайинланди.

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Yig'lamang, men yana tiklandim ona...
Salgina egildim sinmadim, ona...
Men o'zim bilaman ne yo'qotganim,
Ammo vijdonimdan kechmadim ona....
Dardimni darmoni dilda duo bor,
Men nega ezilay siz bor, Xudo bor...!
Yig'lasam so'ngi bor yig'ladim bugun,
Bu dunyo bo'lmasa, oxir dunyo bor...


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#МУҲАББАТ
(ҳикоя)

Собир ака..
Бугун иш билан туман марказига боргандим. Ишларим тезда битди. Яхши бўлди , уйга барвақт қайтадиган бўлдим. Шу хаёллар билан апил- тапил йўналишли таксилар турадиган жойга қараб йўл олдим. Йўлда учраган бир таниш инсон диққатимни жалб этди.Тўғрироғи унинг кўзлари ... Мен умримда бунчалик маҳзун кўзларни кўрган эмасман. Бу кўзлар бир вақтлар бахтдан чақнагани эсимда. Бунга эса бир неча ўн йиллар бўлди...
У вақтлар биз ёшгина ўсмир эдик.Яхши эслайман,махаллада Собир ака камсуқум, камтар, соддагина йигит бўлганлиги учун кўзга ташланавермасди. Токай уни тўйи бўлаётгани хабар тарқалмагунича , бу хабардан махалла бир ёнди, бир ёнди .Сабаби келин қўшни юртдан эди. ( Хозир бу гаплар кулгули туюлади, чунки қўшни юрт у ёқда турсин ,балки қитъалараро ҳам турмуш қуриш бемалол бўлиб қолди) Эмишки, келин бадавлат оиланинг ёлғизгина, эркатой қизи экан. Тошкентга медицина техникумига ўқишга келган ва Собир ака билан бир бирларини севиб қолишган Ўшанда ҳамма Собир аканинг шунчалик мухаббати учун курашгани, Чимкентдек жойдан бировнинг якка ,дурдона қизи Нигорасини олиб келаётганига тан берганди. Табийки , тўйга бутун махалла кўчиб чиққанди. У вақтлар тўйлар ховлиларда бўларди. Мен хам Собир аканинг ёнида ўтирган келинга роса қизиқиб қараганим
аммо келинни юзини кўришни ҳеч имконини топа олмай роса жонхалак бўлганим ҳам эсимда. Орадан кўп ўтмади
Тахминан уч кун ўтиб ,мактабга кета туриб, кўча супураётган келинчакга кўзим тушди. Қадамларимни секинлатиб уни томоша қилиб боравердим. У ҳам нигоҳимни сездими, қаддини ростлади. Мен томонга ўгирилиб ... ним табассум билан боқди. Во ажаааб ! Инсон боласи ҳам шунчалик гўзал бўладими? У озғин эмасди, балки салгина тўлароқ ва жуда келишимли эди. Юзлари сутга чайилгандек оппоқ, қошлари қалдирғоч қаноти янглиғ, кўзлари катта-катта ва оч тўтиё ( кўк) рангда эди, лаблари эса ҳудди очилай деб турган атиргул ғунчасини эслатарди. У Яратганнинг бетакрор санъат асари эди... Нигора келинойига қараб туриб, шундай чиройли қиз нега оддийгина, чиройи ҳам ўртамиёна Собир акани танлаган экан деган хаёлга бордим. Кўп ҳайрон бўлардим ..
Уларни маҳалламиз кўчаларида учратганимда баъзан бу саволларга жавоб ҳам олгандек бўлардим. Ишдан қайтаётгар Собир акани кўча бошида кутиб олаётган Нигора келинойини юзидаги табассум бутун кўчани ёриштиргандек бўларди гўё, Собир ака эса нур ичида юрганга ўхшаб кўринарди кўзимга. Ўша вақтларни эсласам велосипедини етаклаб келаётган Собир акани, уни ёнида чуғур - чуғур қилиб ( уни тили шевасига ўхшаб жуда ширин эди) гапдан тўҳтамай келаётган келинойимизни, кўча бошида тўхтаб севгилисига ўрикка айланай деб қолган довуччаларни териб ховучлаб узатаётган йигитни- ю, бахтдан боши айланган келинчак доим кўз олдимга келаверади. Улар бир йилга яқин бахтли турмуш қуришди. Бу вақт ичида Нигора келинойи бутун махаллани суюкли эркатойига айланиб бўлганди. Токи...
Ўша куни хавонинг авзойи бузуқ эди. Махалла ахлини эса унинг авзойидан хам ёмон хабар кутиб турарди. Жудаям ёмон хабар . Нигора келинойи оламдан ўтибди. Юраги ёмон экан. Тўлғоқ вақтида ... Унга менимча фарзандли бўлиш мумкин бўлмаган. Билмадим негадир кўнглим шунақа деяверади. Лекин севганига фарзанд инъом этиш , унга бахт хадя қилиш унинг орзуси бўлганлиги аниқ.
Таъзияда йиғламаган одам қолмади. Собир ака эса... Айтишларича уни қабрдан зўрға суғуриб олишибди, Мени ташлаб кетма деб шунчалик додлабдики... Яна йиғламаган одам қолмади.
Орадан бир хафта ўтиб махалла ахли яна бир додлаб олди. Кечаси билан шаррос ёмғир қуйганди, куз ойи бўлсада чақмоқ хам чаққанди . Одатда чақмоқлар баҳорда қўзғалон қилгувчи эди. Хуллас , кечаси ёмғир бошлаб чақмоқ чаққанида Собир ака қабристонга кетиб қолибди, чунки... Нигора келинойи чақмоқдан қўрқар экан
Эрталаб қабристон қоровули келинойининг қабрига тўнини ёпиб ,ўзи қабр ёнида бехуш етган Собир акани кўриб қолади ва дарҳол уйига хабар юборади. Ўшанда келинойининг таъзияси иккинчи марта бўлувди биз учун...
Орадан йиллар ўтди... Собир ака тақдир тақазосига кўра уйланди.
-1-

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Alloh bergan ne'matlarni eng afzali, qalbimizga O'zining ismini yozib qo'ygani, O'zini tanitib qo'ygani emasmi aslida...?! Atrofingizga boqing, dunyoda milliardlab insonlar bor va ularni qanchasi Allohni tanimay yashab kelyapti va bir bora Alloh demay vafot etyapti... Biz esa Uni taniymiz, Uni sevamiz va Uning marhamatidan umidvormiz... Baxtliman deyishimiz uchun shu baxtni o'zi kifoya qilmaydimi...?

Alhamdulillah ☺️🍀


@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Ana_bolmasa😅🚷

BIR YIGIT MILLIONERNING qiziga uylanib boyib ketibdi. Uning uyiga bolalikda birga o‘sgan do‘sti mehmonga kelibdi.
— Xotini choy damlashga chiqib ketgan paytda:
— Og‘ayni bu qizga nega uylanding? Bunchalik xunuk qiz bo‘lmasa, ko‘ziyam g‘ilay, yurishi ham neto, uning ustiga duduq ham ekan, - desa....🙊🙊


Davomini òqimasayiz bo'maydi buni....😂😂

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ.

ЯХШИ ОДАМ КИМ?
Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!
Оиласига қўша-қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!
Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас… Чиройли тарбия берган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас… Битта қизни қалбига жойлаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР!
БОРИНГИЗГА ШУКР ЯХШИЛАР!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улар билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

“Фарзанднома” китобидан.

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

PIYOZ O'G'RISI.🧅🧅
Bir oilada har kuni piyozlar yo'qola boshlabdi...
Keyin er hotin uyga komera o'rnatishibdi va o'g'rini topishibdi.
O'g'ri o'zlarining qizalog'i ekan.
Qizaloq piyozlarni yig'ib axlat qutisiga olib borib tashlar ekan.
Qizaloqdan buni sababini so'rashibdi ammo qizaloq hech narsa aytmabdi. Ertalab..... 😱😱😱

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

РАҲМОННИНГ ҲАДЯСИ

👉
«Эй инсонлар! Дунё фоний ва йўқ бўлишини ҳамда ҳаёт узилувчи эканини билиб туриб нима учун дунёга рағбат қиласизлар?

☘️ Албатта итоаткор кишилар учун жаннат бўлиб, унинг саккизта эшигидан кирадилар. ▫️Ҳар бир жаннатнинг етмиш минг боғи бор. ▫️Ҳар бир боғнинг ёқутдан етмиш минг қасри бор. ▫️Ҳар бир қасрнинг зумрад тошдан етмиш минг ҳовлиси бор. ▫️Ҳар бир ҳовлининг қизил тилладан етмиш минг уйи бор. ▫️Ҳар бир уйнинг оқ кумушдан етмиш минг айвони бор. ▫️Ҳар айвонда етмиш минг оқ дастурхон бор. ▫️Ҳар бир дастурхонда етмиш минг
гавҳардан товоқлар бор. ▫️Ҳар бир товоқда етмиш минг алвон таомлар бор. ▫️Ҳар бир айвонда етмиш минг қизил олтиндан сўри бор. ▫️Ҳар бир сўрида етмиш мингта ипак, кимхоб, духобалардан тўшаклар бор. ▫️Ҳар бир сўри атрофида ҳаёт суви, сут, асал,
шароблардан етмиш минги бор. ▫️Ҳар бир анҳор ўртасида меваларнинг етмиш минг тури бор. ▫️Ҳар бир уйда тўқ қизил рангда етмиш минг чодир бор. ▫️Ҳар бир тўшакда ҳурлар бўлиб, улар олдида етмиш минг хизматкор қизлар бор. ▫️Улар гўёки яшириб қўйилган оқ нарсага ўхшайди.
▫️Ҳар бир қасрнинг бошида етмиш минг қубба бор. ▫️Ҳар бир қуббада Раҳмон томонидан ато этилган етти минг ҳадя бор. ▫️Бу неъматларни бирор кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон қалби ҳис этмаган».

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​Диний илмлардан хабардор бир аёл университетда аёлларга дарс берар эди.
Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди:

- Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак.
Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади.

Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва:
- Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим.

Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия:
- Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман.
Келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас...

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​А Б О Р Т

(🚷Туркияда бўлган реал воқеа📵)

Мени исмим Нозима ёшим 23 да. Сизларга бошимдан ўтказганларимни айтиб бермоқчиман. Бу воқеа 2 йил олдин содир бўлган. Оилада катта қизман дадам билан ойим ажрашиб кетганлар. Жуда эрка шаддот қиз бўлиб ўсганман. Дугоналарим ойинга пул топишда ёрдам қилмайсанми деб кўп гапиришарди. Шуларни таъсиридан ойимни гапларига қарамасдан Туркияга кетадиган бўлдим. Ҳаммаси мана шундан бошланди. У ерда бир бойнинг уйига хизматкор бўлиб ишга жойлашдим. Бойнинг Дамир исмли ўғли бор эди, ишга жойлашган кунимданоқ менга чиройли қиз экансан деб ғалати қараш қилиб юрарди. Шунинг учун ундан жуда қўрқардим ва узоқроқ юрардим. Кунларни бирида Дамир менга хонасини йиғиштириб беришимни буюрди ва хонасига чақирди... 😳😕😰😭


ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ😢👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

#Писхалогик_тест🗓

Бу тест сизга ўзингиз ҳақингиздаги сирли ва яхши ёмон ҳарактерларингизни очиб беради💥💯

Расмга қараганда нимани кўрганингизни ўйланмасдан тез танланг🖼↘️

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҚУРЪОНГА ОИД ФАТВОЛАР

1. Қуръон тиловат қилишда мусҳафни ушлаб ўқиса, таҳоратли бўлмоқ шарт. Балоғат ёшига етмаганлар учун таҳорат шарт эмас.

2. Ўтириб ўқиш афзал ва кўкракдан юқори ушлаш керак.

3. Ўттиз порани тафаккурсиз, бепарво ўқимоқдан, бир оятни тафаккур билан ўқимоқ афзалдир.

4. Ғамгин ҳолда ўқимоқ лозимдир.

5. Тажвид билан ўқимоқ вожибдир.

6. Тиловатдан сўнг дуо мустажобдир.

7. Қуръонни оғзаки ўқишда бетаҳорат бўлмоқ ва юриб кетаётиб тиловат қилмок жоиз, лекин юқорида айтилгандай ўтириб ўқиш афзал.

8. Жунуб кишига ушлаш ҳам, қироат ҳам мутлақо жоиз эмас.

9. Мусҳаф устига бирор нарса қўйиш жоиз эмас.

10. Таҳоратсиз одам Қуръонни ушламай ўқиши мумкин.

11. Қуръонни бутун ёд олиш фарзи кифоя, "Фил" сурасигача ёд олиш қироат учун бўлган заруратни қондиришга етгани учун шартдир.

12. Фиқҳий китоб ўқиётган ёки ёзаётган ва намоз ўқиётган одамга эшиттириб Қуръон ўқиш макруҳдир.

13. Қабристонда қуръон ўқиш имоми Аъзам наздида макруҳдир, шогирди имом Муҳаммад наздида эса жоиздир ва фатво ҳам шунгадир.

14. Кофир ва мушрикларга Қуръон ва фиқҳдан таълим бериш жоиз, чунки Расулуллоҳ уларга қуръон ўқиб, уларни даъват қилар эдилар. Қуръондан таълим бериш учун хақ олиш жоиз. Агар муҳтож бўлса.

15. Юриб кетаëтиб паст овоз билан қироат қилиш мумкин.

16. Иш қилаётиб ўқиса қироатдан янглишмаса, жоиз.

17. Қироат пайтида ота-онаси, устози ёки олим киши кириб қолса, ўрнидан туриш жоиз.

18. Куръонни ўпиб, юзига суриш жоиз.

19. Куръон жуда эскириб фойдаланишга ярамай қолса, латтага ўраб кўмиб қўйиш жоиз ёки ёндириб юборса ҳам жоиз. Усмон розияллоҳу анҳу шундай қилган.

20. Ерга солинган нарсаларга оят ёзиб қўйиш жоиз эмас. Қори киши одоб-аҳлоқда ўзгалардан ажраб турмоғи лозим.

  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Қуръон шафоат қилувчидир. Ким уни ўзига имом қилиб олса, Қуръон уни жаннатга бошлайди, ким уни орқасига ташлаб қўйса, у кишини орқасидан дўзахга ҳайдайди" дедилар.

Ёрқинжон қори ФОЗИЛОВ,
"Жаннат соғинчи" китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ДИККАТ ДИККАТ ФАСОН КИДИРИБ У КАНАЛДАН БУ КАНАЛГА УТИШНИ БАС КИЛИБ
👗Окшом либослари
👗Уйга кийишга
👗Кучага кийишга
👗Офисга кийишга
👗Келинчакларимиз учун
👗Муслималаримиз учун
👗Кизалокларимиз учун
👗Барча ёшга мос либослар  жамланган

КАНАЛГА   ТЕЗДА КИРИНГ👇👇

/channel/+fNSc3ZqIBQgxYTgy
/channel/+fNSc3ZqIBQgxYTgy
/channel/+fNSc3ZqIBQgxYTgy

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝БАҲИЛЛИК

Товуқ катагининг бурчагидан алоҳида пана қилиб тўсилган ним қоронғи жойда тухумларни босиб ётган курк товуқ деярли емас, ичмас... икки-уч кунда бир дунёни бузгудек овоз билан қақоғлаб ташқарига чопиб чиқар, ўн-ўн беш сония шу ҳолатда туриб, яна ичкарига учиб кириб кетарди. Шу алфозда иккинчи ҳафта ўтиб борарди.
Товуқнинг ҳолидан хабар олиб юрган йигит охирги марта кирганида кўрдики, тухумларнинг айримлари дарз кета бош­лаган. Демак, жўжаларнинг ёруғ дунёга келиш фурсати етган. Йигитнинг дилига шайтон ғулғула солдими, хаёлидан: “Товуқ курк бўлиб турган пайт­да яна ўн-ўн бешта жўжа очириб олсам-чи!” деган гап ўтди ва уйи­дан саватчада тухумлар олиб чиқди. Она товуқнинг ташқарига чиқиб кетишини пойлаб турди-да, ўша пайтда ичида митти жонлар бетоқат бўлаётган тухумларни йиғиштириб олиб, ўрнига ҳалиги тухумларни қўйиб чиқиб кетди. Она товуқ шитоб билан қақағлаб кирди ва тухумларни бағрига олиб ётди. Ҳозиргина иссиққина бўлган тухумлар нима учун муздеккина бўлиб қолганини сездими, йўқми...
Тухумларни астагина синдириб ичидан жўжаларни чиқариб олган йигит товуқхонадан доим хабардор эди. Тонглар отиб қуёш ботар, ҳафта, ўн кун... Озиб кетган она товуқ ҳар икки-уч кунда ташқарига қақағлаб чопиб чиқиб келарди. Муддати етди чоғи, иккинчи бора қўйилган тухумлар ҳам дарз кета бошлади ва йигит товуқ ташқарига чиқиб кетганда иссиқққина, ичидан жўжаларнинг майин “чий-чий"­лагани эшитилиб турган тухумларни шошилмай яна саватчага териб олди. Уларнинг ўрнига аввалдан тайёрлаб қўйилган совуқ тухумларни жойлаштирди, ташқарига чиқиб кетишга шошилмади, чунки энди она товуқнинг аввалги шахду шиддати йўқ эди – узуқ-юлуқ қақоғлаб кириб келди ва янгидан қўйилган тухумларни босиб ётди.
Кеча она товуқнинг бағридан ўғирлаб чиқилган тухумларни ёриб, уларнинг ичидан чиққан жўжаларни аввалгиларига қўшиб хурсанд юрган йигит эрталаб хабар олгани кирганда, бир сиқимгина бўлиб қолган товуқнинг боши осилиб ётарди. Йигит шалвираган қоқ суяк жониворни бир бурчакка кўмди. Ҳовли жимжит, назарида тинмай “чий-чий” қиладиган жўжалар ҳам она товуқ аҳволини ғойибдан сезиб сукут қилишаётгандек эди. Йигит бир-бир қадам босиб улар қамалган катакка яқинлашаркан, кўзи ерда сочилиб ётган майин патчаларга тушди. Онасиз – ҳимоясиз қолган жўжаларни мушукми, итми еб кетганди...

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📝КЎШХОТИНЛИК ОРТИДАН КЕЛГАН БАЛО

Собир аканинг икки огил ва икки киз фарзанди бор, йоши катта болса хам, халигача есини йигиб олмади-да. Ози фермер хожалигида хисобчи вазифасида ишлайди. колига пул тушди дегунча, кошни кишлокдаги спиртли ичимликлар доконига югуради. Уйга бир-икки бутилка арок олиб кириб, зарурат болганида ичарман, деб ойласа-да, турмуш ортоги Садокат опа унинг уйга спиртли ичимлик олиб киришига каршилик килаверганидан факат кочада ичишга одатланди.

Кунлар шу зайлда отиб, Садокат опа бешинчи фарзандини дунйога келтирди. Чакалокка Мукаддам дея исм койишди. Фарзанд корганидан кувонган Собир ака озининг «одат»ига кора, ошна-огайниларини чойхонага чакириб, уларни спиртли ичимликлар билан сийлаб, «зийофат» килиб берди.

ДАРЗ КЕТГАН МУНОСАБАТ

Вактлар отиб, Собир ака ва Садокат опа икки келин олди, учала кизини турмушга хам узатди. Уларнинг кенжа ва еркатой кизи Мукаддам келин болганига хам анча йиллар болди.

Мукаддам той отганидан кейин Жавохир билан бир неча йил хамманинг хавасини келтирадиган ер-хотин болиб, тинч-тотув турмуш кечирди.

Лекин нима болди-ю, чиройли болганлиги учун хуснига бино койганиданми йоки бошка сабабданми, Мукаддам ерини менсимайдиган болиб колди. Жавохир билан бир неча ойлаб жанжаллашиб юрди. Шундай болса хам, иккита фарзандимнинг онаси, деган хайолда Жавохир Мукаддамни эзозлаб келди, уй-розгор харажатларидан орттириб, бир неча кимматбахо тилла такинчоклар олиб берди. Кошки, Мукаддам буларни тушуниб етса...

Хар доим хам "Ер-хотин уриши — дока ромол куриши" болавермас екан...

Иш юзасидан бошка вилоятга хизмат сафарига кетган Жавохир бир хафта отиб уйга кайтди. Мукаддам турмуш ортогининг уйда бир хафта йок болиб, мусофирликдан кайтганини хам тушунмасдан, болар-болмас гаплар билан яна жанжал чикарди. Бу каби жанжаллар мунтазам давом етганидан безор болган Жавохир турмуши бузилган бир айол — Манзура билан танишиб колди. Кейинчалик унинг уйига боришни озига одат килиб олди, бази кунлари уникида колиб хам кетар еди.

Мукаддам бошкалардан суриштириб, охири ерининг хуштори яшайдиган уйни топиб бориб, ешигини такиллатди. Ешикни бир истарали айол очди.

— Манзура сизмисиз? — соради Мукаддам.

— Ха, менман, тинчликми? —деб хайрон болиб соради Манзура. — Остонада турманг, киринг уйга, нима гап болса, ичкарида гаплашаверамиз.

Мукаддам Манзуранинг уйи­га кирди, у билан бирмунча гаплашгандай болиб, ерини унга йомонлай кетди.

— Опа, мен Жавохир аканинг бошини айлантириб олганим йок, унинг ози мени топиб, олдимга келиб юрибди, — деди Манзура унга.

— койинг, бунака гапларни. Бу ерга мен сиз билан жанжаллашгани, "еримни тинч кой", дейиш учун келмадим. Ундан кора, келинг, иккаламиз уни гумдон киламиз, — деди Мукаддам.

— Тушунмадим, фарзандларингизнинг отаси болган Жавохир акани гумдон килишдан сизга нима фойда, фарзандларингиз етим болиб колмайдими?

— Фарзандларимнинг такдири менинг муаммом, сизга бунинг алокаси йок, шу боис менга Жавохир акамни йок килишга йордам берсангиз, — деди Мукаддам ва Манзура агар бу ишда унга йордам берса, катта микдорда кимматбахо тилла буюмлар беришни вада килди.

Манзура вада килинган буюмларни ешитиб, Му­каддамдан нима килиш кераклигини соради. Улар озаро режа тузишди.

Хамтовок кундошлар

Тушлик пайти. Ешик конгироги жиринглади. Манзура ешикнинг туйнугидан моралади. Ешик олдида турган инсон хакикатан хам Жавохир еканлигига ишонч хосил килгач, ешикни очди. Бу пайтда Мукаддам ешик очиладиган тарафнинг оркасида беркиниб турган еди.

— Яхши келдингизми? — соради Манзура.

Уйида хотинидан бундай ширин созлар ешитишни унутиб юборган Жавохир унга кулиб караб, уйга кирди, Манзура билан кол бериб коришди. Манзура унинг колидаги сумкасини олиб, ерга койди. Жавохир енгашиб, ойок кийимини ечайотганида, ешикнинг орка тарафида турган Мукаддам колидаги темир буюм билан Жавохирнинг бошига урди. Кутилмаган огир зарб миясига урилганидан Жавохир хушидан кетди. Мукаддам бу билан "хумори"дан чикмади. Ошхонадан пичок олиб келди-да, Жавохирнинг корнига етти-саккиз марта санчди...

Киракашнинг жиноий шериклиги

Мукаддам "хумори” босилгач, киракашлик билан шугулланадиган Зухриддин исмли

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​#муҳаббат
-2-

Унинг эндиги уйланган аёлига қараб ҳайрон қолдик, сабаби у кўримсизгина эди. Дарров Нигора келинойини эсладик. Қандоқ эди-я? Лекин иккинчи аёли билан Собир ака кўп яшамади, Учинчиси билан хам...
Мен орадан йиллар ўтиб Собир ака нега келинойига ўхшаган аёлни топмади, уйланганлари нега кўнглига ўтирмади деган саволларга жавоб топгандек бўламан. У кишининг мухаббати битта бўлган, ягона! Бошка қурган ҳаетлари эса ота- оналари, бошқа яқинларининг кўнгли учун бўлиб, Собир ака учун эса аҳамиятсиз бўлган.
Хикоямнинг бошида эса Собир аканинг кўзлари маъюс , маҳзун дегандим. Нимага шунақа экан?
Уларнинг кўзларининг нури Нигораси билан кетган, яъни кўнгли билан... Нигораси нега Собир акани танлаган , улар бошқа- бошқа олам вакиллари эдилар, саволларим жавобини менга йиллар берди. Бирма бир. У иккисининг кўнгли бир бўлган, бошқа ҳеч қандай ҳайратомуз ходиса бўлмаган у ерда. Кўнгил бир бўлса вақт ҳам, масофа ҳам ўз аҳамиятини йўқотар экан...

Сизга шунча сўзни ёздим, шундан кейин ҳам менга "Вақт - даъво " деб кўринг- чи?...

Хазонрезги

Канал манзили 👇:
@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​​​📝САВОБ ИШЛАР ДОИМ МУКОФОТЛАНАДИ...
(воқийлик асосида ёзилди)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстлар...
Соғ саломатмисизлар...
Ҳаётда кўп воқеалар, сиз кутмаган воқеалар бўлиб турар экан. Бунга яна битта ҳозирги сизларга ҳавола қиладиган воқеа мисол бўла олади.
-- Турмуш ўртоғим олти ой омборхона мудири бўлиб ишлади.- дея гап бошлади бир опамиз. Кутилмаганди камомат, ревизия бошланди. Тўғриси турмуш ўртоғим омборхона мудири бўлиб ишлаганида ҳам доимгидек оддий маошига ҳаёт кечирардик. Камомат чиққанига икковимиз ҳам ҳайрон қолдик. Ўзиям анчагина катта эди камомат. Турмуш ўртоғимни директори эса бунга унчалик ҳам ҳайрон бўлмади ва оддий ҳол дея, ҳеч қандай идорага арз қилмаслигини ва фақат иш давомида маошидан тулашини айтди. Биз шундай ҳам ҳайрон эдик ва бошлиғининг бу гапларидан кейин бизда шубҳа пайдо бўлди. Бу гаплардан қолган ходимлар ҳам хабар топишиб ҳайрон қолишди. Чунки ҳамма ходимлар турмуш ўртоғимни ҳалол инсонлигини билишарди.Бироз вақт ўтгач турмуш ўртоғимни бошлиғи камомат ёпилганлиги, баъзи инсонлар бу ишни ёпишда кўмаклашганлигини айтиб қолди. Товба... биз учун бу гаплар худди ҳақорат каби эди. Уни устига турмуш ўртоғим бир неча йил деярли текинга ишлаб бериши ҳам керак эди. Агар ҳақиқатни қидира бошласанг қамоқ жазоси олишимиз аниқ, чунки директордан ҳам юқорида унинг куёви ишлардида. Қайси томонга фойдали қарор чиқариш ахмоқ одамга ҳам маълумку.
Хуллас турмуш ўртоғимни шу корхонада бошқа вазифага ишга ўтқазишди. Биз уйда оилавий маслаҳатлашиб шундай қарорга келдик. Тезроқ қарздан қутилишимиз учун турмуш ўртоғимни то қарзимиз(албатта биз емаган) ёпилгунча маошини олмаслигимиз учун ариза ёзиб бердик. Қийналсак ҳам уч йил қарзимиз чўзилгандан кўра, ўн етти ойда қутилганимиз яхшироқ эди.Мени иш ҳаққим эса жуда ҳам кам эди, комунал тўловлар, рўзғорга зўрға етар хуллас очдан ўлиб қолмасдик. Мен иккинчи иш бўлса ҳам бажонидил ишлашга ҳам рози эдим. Ўғилчам кўп бетоб бўлиб қоларди. Яхшиям шу пайтда биттагина эди. Мана деярли бир йилдан бери шу аснода ҳаёт кечирардик.
Кунлардан бир куни ўғилчамни боғчасидан олиб уйга қайтаётгандик. Ўғлим ҳеч қачон инжиқлик қилмасди, лекин худди шу пайт кўз ёш қилиб ;
-- Ойижонн... менга музқаймоқ олиб беринг! Ҳамма болаларга ойилари музқаймоқ олиб беришади, лекин сиз ҳеч қачон олиб бермайсиз.- деди.
Вазиятимизни, ҳозирги шароитимизни унга тушунтиришга ҳаракат қилардим, аммо тўрт ёшли болага мени тушунтиришим бефойда эди. Шу пайт автобус бекатида турган йўловчилар орасидан кекса бир онахон қўлида катта бозор сумкаси билан биз томонга чиқиб келдида менга деди;
-- Қизим ...кечирасиз, менга қўлимдаги сўмкамни олиб боришга ёрдам беролмайсизми?Буни эвазига ўғилчангиз учун музқаймоққа пул берардим. - деди.
-- Ойижон, илтимос.. - дея қўлимдан тортиб мени шу ишни қилишимга ундарди.
Хўп дея Онахонга ёрдам бердим. Уйи унчалик узоқ эмас экан. Мени йўқ дейишимга қарамасдан ўғилчамни қўлига музқаймоқ учун Онахон пул тутқазди ва яна ёрдам учун миннатдорчилик билдириб ;
-- Савоб ишлар ҳеч қачон мукофотсиз қолмайди шуни унутманг!- деди.
Ўғлимга музқаймоқ олиб бердимда, кейин йўлни нариги томонига ўтиш учун светафорни яшил чироғини кутиб турдик. Тўсатдан оёғимни остига қарасам учта 50 000 талик ётганига кўзим тушди. Атрофда ҳеч ким йўқ эди. Демак кимдир бехосдан тушириб қолдирибдида дея пулни олдим. Шундан бери кимгадир кўча куйда ёрдам берсам пул топиб оладиган бўлдим. Негадир одамлар кўп бўлса ҳам улар пайқашмайдию мен топиб оламан.
Бу билан нима демоқчиман, оддий савоб иш қилиб яхши жавоб олган қайдаю, ўз манфаати учун ҳар хил тўҳматлар қилиб қарғиш олган қайда. Азизлар унутмайлик Аллох ҳар бир ишимизни кўриб турибди. Ёзиш биздан хулоса чиқариш эса ҳар бир бандани ўзига ҳавола деб ҳар доимгидек....

@Ibratli_Sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

➥Каналга кириш!👇
@IBRATLI_SOZLAR

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар. (таъсирли воқеа)
🥀
Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит иш ёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ хотамтой йигит экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар. Чойхонада дўстлар даврасида "бойвачча фалончи" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Бойвачча фалончини" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари хам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан. Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил ҳаёлида ўйларкан: Бугун мени қўлимда бойлик бор.Эртага қийин аҳволга авваламбор тушмайман. Агар қийин ахволга тушиб қолсам бугун мени ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар.
Бадавлат ота боқий хаёт томонга кетар тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз бир аҳвол бўлганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада мухтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Мени насиҳатларимни қилмадинг. Шу сўнггиси, шуни бажаргин"
Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар хаммаси "бойвачча фалончи"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўрисидан пойгасига тушибди. Энди "бойвачча фалончи" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга, тоғ ҳам етмайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манбаъ хам йўқлигидан "бойвачча фалончи" қашшоқ тиланчига айланишга етиб келибди.Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отани сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?? Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг хасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Қўзида ёши қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди хамки,сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади. Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди билгандурсан ҳаётда ким кимлигини?. Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма болам!

Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар, дўст эмаслар.Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇🏻👇🏻

/channel/+BqgICANvPg83Njky
/channel/+BqgICANvPg83Njky

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ.

ЯХШИ ОДАМ КИМ?
Қарз сўраб борганингизда қарз берган одамми?!
Йўқ.! Ҳолингиздан хабардор бўлиб ўзи ёрдам таклиф қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Ҳажга бордим деб, ҳожиликка даъво қилган одам эмас….ён атрофидаги бева бечораларга озгина бўлса ҳам эҳсон қилган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Қурбонликка қўй сўйиб, бадавлат дўстларига улашган одам эмас...бир бўлакдан бўлса ҳам, имкони борича мискинларга тарқатган одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!
Оиласига қўша-қўша қасрлар қуриб берган одам эмас… Кулбада яшаса ҳам аёлини кўзида ёши йўқ одам...
ЯХШИ ОДАМДИР!
Фарзандларини чиройли кийинтириб қўйган яҳши одам эмас… Чиройли тарбия берган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Ўнта қизни кўнглини овлаган одам эмас… Битта қизни қалбига жойлаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Тўқчиликда мазза қилиб яшаган одам эмас…йўқчиликда САБР қилиб яшаган одам…
ЯХШИ ОДАМДИР!
Омадингиз келганда ҳамиша сиз билан бўлган одам эмас…Омадингиз кетганда ёнингизда турган одам.
ЯХШИ ОДАМДИР!
БОРИНГИЗГА ШУКР ЯХШИЛАР!

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Кимлар жаннатга муҳтож?
Жаннат кимларга муҳтож?

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким жаннатга муштоқ бўлса, яхши ишларга шошилади».

Ишора ва баён арбоблари айтдилар:
«Шавқ ҳар хил кўринишда бўлади: бир тоифа одамлар жаннатга муштоқ бўлади, бир тоифа одамларга эса жаннат муштоқ бўлади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Тўрт нафар зот борки, жаннат уларга муштоқдир: ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ, ҳазрат Умар ибн Хаттоб, ҳазрат Усмон ибн Аффон ва ҳазрат Али ибн Абу Толиб – розияллоҳу анҳум».

Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Жаннат тўрт нафар кишига муштоқдир: ҳазрат Али, ҳазрат Аммор ибн Ёсир, ҳазрат Миқдод ва ҳазрат Салмон Форсий – розияллоҳу анҳум».

Яна ул зот алайҳиссалом дедилар:
«Тўрт тоифа кишига жаннат муштоқдир: очларни тўйдирувчига, рамазон ойи рўзасини тутувчига, етимларга инъом-икром қилувчига ва кечаси одамлар ухлаган вақтда намоз ўқувчига».

Шайх Аҳмад Ғаззолий,
"Баҳрул-маҳабба" асаридан.
Араб тилидан Абдулмажид Исҳоқ ва Мирзо Кенжабек таржимаси

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱ОЁК ШАКЛИ СИЗНИ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗНИ, ХАРАКТЕРИНГИЗНИ АЙТИБ БЕРАДИ😳БУ ЖУДА КИЗИК🦶

Батафсил видеода🎥👇👇

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

​​Акамнинг фарзандига айтган панду насихатлари кўзимни очди.

Акамнинг уйига бориб эндигина ўтирган эдим турмушга беришганига хали бир йил тўлмаган жияним дод солиб эшикдан кириб келди, бу холдан хавотирланиб сабабини сўрадик, жияним йиғи солиб дардини айта бошлади акам сабр билан тинглади, келинойим эса қудаларини қарғай бошлади шу захоти акам келинойимни икки оғиз сўз билан тинчлантириб қўйди.

Акам жиянимни ёнига ўтказиб.
Эй қизалоғим мени қувончим, сени аччиқ кўз ёшларингни кўриш менга қанчалар оғир эканини билсанг эди, сен хаётингдан норози эканингни кўришдан кўра фоний дунёни тарк этишим енгилроқ эканини билсанг эди.

Сўнг халимлик билан жиянимни бошини силаб, мени қувончим уйингда қорнинг оч қолмаяпдими?
- Йўқ тирикчиликдан муаммо йўқ.
Уйқуга нечида ётиб эрталаб қай вақтда уйғонасан?
- Холатга қараб базан телевизор кўриб кеч ётаман, кўпроқ соат ўн бўлмай ухлаймиз эрталаб тонг отмай уйғонамиз.

Машаллох ўзимни фариштам, сенга қанчалар оғир эканини тушунаман сени хозирги ғамингни тарозида ўлчашни имкони бўлганда ярим тоннани босарди дея бош чайқади.
- Жияним эса бир тоннани денг дадажон мени ажратиб олинг энди у ерда бир кун хам яшолмайман.

Майли қизим сени ташлаб қўймайман ажратиб оламан, қизим тинч яшамаса мен тинч яшай олармидим лекин сен хали тушунмайдиган бир нарса бор, хозир эринг бн яшаб турган холатингдаги бир тонна ғаминг ажрашганингдан кейин юк машинаси хам кўтара олмайдиган ўн тоннага айланиши мумкин буни биласанми, мен шу томонини ўйлаяпман қизим. Хали қариб қолганим йўқ бемалол сени кам кўстингни қилиб боқишга қурбим етади аммо биз дунёга устун бўлмаймизку кейин нима қиласан? Ажрашганингдан кейин эринг каби ёш йигит сенга уйланмайди, инсон хар қанча бой бўлмасин маликалардек шахзодалардек зўр шароитда яшаса хам хеч қачон жуфтисиз ўзини бахтли ҳис эта олмайди, қайнонангни кўнглидагидай сеп сидирға қила олмаган бўлсак, сенга қовоғини солиб ишингдан камчилик топиб эринга ёмонлаётган бўлса албата бу ёмон, лекин бу холат ажрашишинга сабаб бўлолмайди қизалоғим.
Ақлинг бн бир қарорга кел келгуси хаётинг ўз қўлингда уканг хам уйланадиган, қизгинам сени ажратиб олсак бу уй ўз уйинг бўлсада биздан кейин келин олдида бир бурда нонга хам уйлаб қўл узатадиган бўлиб қоласан бунга енгил қарама.

Биз ота-онангмиз суянишинг мумкин бўлган энг яқин кишиларингмиз лекин эринг сени ярим жисминг, у сенга биздан хам яқинроқ, сенда эрингни хаққичалик хеч кимни хаққи йўқ.
Қайнона қайнотангни умри узоқ бўлсин лекин биз хам улар хам бир кун бу дунёни тарк этамиз.

Энди гапларимни мулохаза қил, сиз нима десангиз шу десанг хозир акангни машинасида олиб бориб узр сўраб сени ташлаб келамиз деди, жияним бир оз сукут қилиб қайтиб кетишга рози бўлди олиб бордик, борганимизда қудалар очиқ юз билан кутиб олиб биздан олдин узр сўраб минатдорчилик билдириб жиянимни олиб қолишди хозир тинч яшашияпти.

Акамнинг жиянимга айтган гаплари мени хам кўзимни очди ва хотинимнинг гапларига қулоқ солиб эридан аразлаб келиб уйда эркаланиб ўтирган қизимга акам айтган гапларни такрорлаб қудаларимдан узр сўраб куёвим билан қизимни яраштириб ташлаб келдим. Менга тинчлик бермаётган ташвишларим ариди алхамдулиллах.

Биз кўп холларда қудаларимизга бўлган нафратимиз туфайли фарзандларимизни бахтсиз қилиб қўйияпмиз афсус ва яна шуни тушундимки узатилган қиз оч қолмаса, хўрланиб рухий касалга чалиниш хавфи бўлмаса, диндан чиқариб юборадиган холат бўлмаса, кўчага чиқариб хайдаб юбормаса майда гаплар учун эр-хотинни арзимас жанжали учун латта путтани паст-баланд қилдинг деди деб қизини ажратиб олган ота-оналарнинг келгуси хаёти надомат ва фақат ютқузиқ экан, чунки боласи бўлса алиментдан бошқа нарсага эришолмайди. Ажралиб яхши яшаганда хам қизнинг бахти очилмай қолиб кетса ота-онасидан бир умр нафратланиб ўтар экан буни гувохи бўлияпмиз, ёш келинчаклар хаётни аччиқ чучугини тушунмаса катталар тўғри йўлга солмаса охири... Арзимас гап сўзлардан ажрашиб кетилияпти.
Куёв томон хам инсоф қилсин барака топгурлар.

Кимдир хулоса қилар деган умидда ёздим...


@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

“Қўли узун” мўмина онамиз ким бўлган?
🍃
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи жуфти ҳалоллари у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Қай биримиз сизга тезроқ етишамиз?» – дейишди. У зот: «Қўли узунроғингиз», – дедилар. Улар бир қамиш олиб, билакларини ўлчай бошлашди. Савда уларнинг энг қўли узуни экан. «Қўлнинг узунлиги» садақа эканини кейинроқ билдик. У зотга энг тез етишганимиз (Зайнаб) бўлди, у садақа қилишни яхши кўрар эди».
🍃
Мазкур ҳадис ўзида бир қанча маъноларни мужассам этган. Қолаверса, бу ҳадис мўъжиза – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбарликларининг тасдиғи ҳамдир. Келинг, ҳадиси шарифни бир бошдан ўрганиб чиқайлик.
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳунна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ниҳоятда муҳаббатли бўлганларидан у зот алайҳиссалом фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилсалар, қайсимиз тезроқ маҳбубимизга эришар эканмиз деган ташвишда савол қилдилар: «Қай биримиз сизга тезроқ етишамиз?» У зот жавобан: «Қўли узунроғингиз», – дедилар. Шунда оналаримиз розияллоҳу анҳунна гапнинг зоҳирий маъносига этибор қилиб, қўлларини ўлчай бошладилар. Ўша вақтнинг ўлчов воситалари ҳам ўзига яраша эди. Маълум бир узунликни билдирсин деб оналаримиз қамиш орқали қўлларини ўлчабдилар.
Ораларида жисмоний жиҳатдан қўллари узуни Савда бинт Замъа розияллоҳу анҳо экан. Аммо ҳабибимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам гапларида маънавий жиҳатдан қўл узунлигини назарда тутган эдилар. Маашааллоҳ! Буни қаранг, бизнинг халқимизда ҳам «Қўли узун», «Қўли калта» иборалари бор. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу жумлалардан фойдаланган эканлар.
Лекин биз «қўлнинг узунлиги» деганда иқтисодий кенг имкониятни тушунамиз. Сарвари коинот алайҳиссалом мазкур ҳадисларида «Қўли узун» деганда кўп садақа қилувчи кишини назарда тутганлар. Дарҳақиқат, оналаримиз розияллоҳу анҳуннанинг барчалари кўп садақа қилувчи кишилар эдилар. Биргина Оиша онамиз розияллоҳу анҳо 67 та қулни озод қилгани ривоятларда келган. Бундан бошқа ҳам хайру эҳсонлари кўп бўлган. Шунга қарамай, у кишидан ҳам саховатли онамиз бор экан. У киши қўл меҳнати билан шуғулланиб, даромаддан кўп садақа қилар эди. Бу Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо эди. У киши ҳижрий йигирманчи йилда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан сўнг мўминларнинг оналари орасида биринчи бўлиб вафот этган. Бу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг башоратлари эди. Бу ҳадис у зот алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканларига яна бир далил ўлароқ мўъжизадир.
Шу билан бирга ҳадиси шарифда садақа қилишнинг фазли намоён бўлмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боқий дунёга риҳлатларидан сўнг у зотга биринчи бўлиб эришадиган мўминларнинг онаси садақани кўпроқ қилувчилари бўлди.
🍃
“Мўминларнинг оналари ҳақида савоб-жавоблар” китобидан олинди

@ibratli_sozlar

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирга яшашган бўлсалар-да, бирон бир жанжал нималигини билмайдиган чол-кампир ўтган эдилар.
Жуда ахил бўлган бу оилага одамлар хавас билан қарашар эди.
Бир куни шунча йил хеч бир низо жанжалсиз кечирилган турмушнинг сирини сўрашди.
Момо хикоя қиладилар:
- Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди.
Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим:
- “Бир”, деди.
Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб:
- “Икки”, деди.
Йўлда давом этдик.
Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди.
Эрим:
- “Уч” деб, дархол аравани тўхтатди. Жахл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади.
Мен эримнинг бу жохиллигидан хайратда қолдим. Унга бақирдим:
- Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди?
Эрим менга қараб:
- “БИР”, деди.
- ...
Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди.
Шундан сўнг орамизда хеч низо чиқмади.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

🔵 Фарзандига эътиборда муккасидан кетган ота-оналарни кутаётган хавфлар

Албатта, фарзанд улуғ неъмат. Ҳар қандай ота-она учун аввало фарзандининг бахти, унинг етук инсон бўлиб камолотга етиши муҳим саналади. Бироқ баъзи ҳолатда ота-оналарнинг ўз фарзандига бўлган эътибори меъёрдан ошиб кетса, унинг айрим салбий оқибатлари ҳам келиб чиқиши мумкин.

1️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-она боласи қилиши керак бўлган нарсани ўзи қилавергани учун уни ҳаётга етарли даражада тайёрлай олмайди.

2️⃣ Бола қаттиқ меҳрдан безовта бўлши ва бу ҳолатни суиистеъмол қилиши мумкин.

3️⃣ Бундай ота оналар фарзандларини уйлантирганларидан кейин ҳам келиннинг ўғилларини ўзларидан тортиб олади деган хавотир билан яшайдилар. Унинг ҳаётига ҳаддан ташқари ортиқча аралашадилар.

4️⃣ Яна бундай ота-оналар фарзандларининг ўз хоҳиш истакларига кўра касб танлашларини истайдилар. Болаларнинг истак, имконият ва қобилиятларини инобатга олмайдилар

5️⃣ Фарзандига қаттиқ боғланиб қолган ота-оналарнинг фарзандлари вояга етгандан сўнг ҳам бирор иш учун қадам ташлашда иккиланадилар, Бу ҳолат эса ҳам ота-она, ҳам бола учун ёқимсиз ташвиш пайдо қилади.

Шу ўринда айтиш керакки, ота-онанинг бундай хатти-ҳаракатлари фақат болага эмас, балки ўзларига ҳам турли қийинчилик туғдиради. Масалан, фарзандлари билан боғлиқ нохуш ҳодисаларда ўзларини йўқотиб қўядилар, сабр қилолмайдилар. Бундай ҳолатларда эса улар жиддий руҳий стресс ҳолатларига тушиб қолишлари мумкин.

Читать полностью…

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

😱 ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

✍ Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...😰😱👇


👇👇АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР👇👇

Читать полностью…
Подписаться на канал